8 март — аёллар ҳуқуқи йўлида XX асрда шиддат билан олиб борилган курашнинг бир рамзидир. Бугун "фоҳишалар байрами экан", "масонлар мусулмон аёлларни бузмоқчи экан" каби конспирологик сафсатага ишониб, бу байрамни нишонламаётган хотин-қизлар (консерватор эркаклар майли энди, одам бўлмайди) улар бугун одам сафида кўрилаётгани ва эркин яшаётгани учун феминистик ва сўл ҳаракат олдида қарздорлигини билмайди. Билса, бу курашга жонини тиккан одамларни хотирлаб қўярди ҳеч бўлмаса.
XIX—XX асрлар — буюк ўзгаришлар даври, стачкалар, тўнтаришлар, қуролли кураш қаторида илм-фанда улкан ютуқларга эришилган, инсониятнинг ғоявий бойлиги кескин ўсган. Бир сўз билан айтганда, биз бугун яшаб турган дунё вужудга келган. Ҳамда тарихда илк бор тор доира эмас, миллионлаб одам ўз тақдирини ҳал қилиш эркига эга бўлишга интилган, ижтимоий жараёнларда фаол қатнашган.
Инсоният эришган ютуқларни ривожлантириш ўрнига сал тескари йўлга кетиб қолди: яна миллатчилик, нацизм ғояларига қайтиш, консерватизмнинг кучайиши, миллионларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиб, диний, идеологик догмаларга кўр-кўрона эргашишга ундаш, яна аёлларнинг ҳуқуқларини чеклашга интилиш (ахлоқ ҳақидаги псевдочиройли сўзлар ниқоби остида) кузатилмоқда.
Бундай вазиятда 8 март байрамининг аҳамияти янада ортади. Фақат уни тўғри тушуна бошлашимиз керак — бу биринчи галда эркинлик ва прогресс байрамидир. Эркка интилган кучли аёллар байрамидир.
Бугунги курашларда прогрессив ғоялар устун келади, келажакда янада эркинроқ ва бахтлироқ бўламиз деб умид қиламан.
@AsanovEldar
Обуначиларим орасида кучли экспертлар борлиги эсимдан чиқибди. Постни ёзганимдан уялиб кетаяппан(:
Читать полностью…Ўйлаб қарасам, бакалаврда ўқиганимда соҳамни яхшироқ тушунишим керак деб бир қанча қаланғи-қасанғи китобларни ўқиб ташлаган эканман. Ўша китобларда ёзилган чиройли гаплар тўғридек туюлаверар, инсайтлар юз берар, улар таъсирига тушиб қолардим. Аммо фикр қанчалик чиройли, сўзлар эса маржондек терилган, дилингизга илиқлик уйғотадиган бўлмасин, у далилланган бўлмас экан, фикр пучлигича қолаверади. Афсуски, савол беришни ўргангунимча, буни англашимга кўп вақт кетди.
Пост ёзганда ҳам обуначиларга "нотўғри ёки асоссиз маълумот бериб қўймадиммикин?" деган ҳадик бўлиб туради. Қайсидир маънода пост ёзмаятганимга сабаб ҳам шу мендаги ҳолат.
Хуллас, демоқчи бўлганим, каналим номаълум муддатгача фаолсизлик холатида бўлишини айтмоқчиман. Билимларимни янгилашим, илмийликка кўпроқ урғу беришим, кўп ўқишим кераклигини ҳис қилаяпман шу кунларда.
Қачондир қайтишим мумкин. Унгача эса саломат бўласизлар!
"Осмондаги болалар" лойиҳасида Бахтиёр ака интервью бергандилар. Ўшани ўчириб юборишибди. Илм-фанни рад қилиш фақат ўзимизга зиёнлигини ҳеч тушунишмас экан-да...
Интервьюга линк👇
/channel/hujayrauz/3495
Агар институтда ўқиётган талаба дарсларга келмаса, қатнашмаса, унинг ота-онаси чақиртирилади. Бу жуда ҳам кулгули аслида. Нимамиш шу орқали болани дарсларга келишини таъминлаш мумкин экан. Аммо гап шундаки, нега ота-она чақиртирилиши керак? 18 ёшга етган бола бу тўлақонли шахс. Ўз хатти-ҳаракатлари учун ўзи жавоб бера оладиган ёшда. Афсуски, катта авлод вакиллари ёшларга шахс сифатида қарашмайди. Ёш боладек муомала қилишади. Ота-оналар ҳам боласини шахс сифатида ҳурмат қилмайди. Боласи қизиққан йўналишга эмас ўзи истаган йўналишга ўқишга ўқитади. Чет элга ўқишга ҳам аксарият ота-оналар қарши бўлишади. Айниқса қиз болага. Нима бўлармиш "бизилиб" кетармиш🤦🏻♂
Бу аслида қўрқоқлик. Ўзининг берган тарбиясига ишончсизлик белгиси. Боласини шахс сифатида ҳурмат қилган ота-она "Бор болам, йўлинг очиқ. Дунё кез. Илм ол. Сен бахтли бўлсанг мен бахтли бўламан" дейиши керак. Афсуски, бизни ота-оналар болани қариганда "страховка" бўлиши учун туғишади.
Бир сафар ЎзДЖТУда ишлаган пайтимда талабалардан ОТМдаги камчиликлар ҳақида айтишларини сўрагандим. Улар раҳбарият, ўқитувчи ва тьюторлар шахс сифатида қарамасликларидан шикоят қилишганди.
Катталарга насиҳат қилган билан фойдаси йўқ. Онг ўсишдан тўхтаб бўлган. Лекин ёшлар, сиз ҳеч ота-онангизга ўхшаманг. Улардан ақлли бўлинг. Катта авлод ўзидан бизга жуда оғир меросларни қолдирмоқда: Сифатсиз таълим, коррупция, непотизм, расвоси чиққан экология. Ҳа, буларга айнан катта авлод сабабчи. Энди бу муаммоларни тузатиш бизнинг гарданимизда.
@psixobloguz
«Одамларни қандай лох қилиш мумкин?» номли китобга буюртма бергандим. Лекин мана бир ойдирки, ҳали ҳам китобдан дарак йўқ. Нега экан а?!🤔
Читать полностью…Талабаларингга жуда ҳам зўр, прям мияни портлатворадиган китобларни ўқишни тавсия қиласан. Рўйҳатини ташлаб беринг деб дод-вой қилишади. Рўйхат ҳам ташлаб берасан. Якунда:
Ҳеч ким ўқимайди:)
Бу постни ўқимаганингиз яхши
«The Social Animal» китобида бир ажойиб тадқиқот хақида сўз боради. Тадқиқот ўтказувчи психологлар талабаларга “Қандай ўқиш керак”лиги тўғрисида курс ташкил қилишади. Курс рекламасида кўп билимлар ваъда қилинади. Аммо тадқиқотга кўра, атайин курсда камроқ билим бериш кўзда тутилган эди.
Курс якунлангач талабалардан фикрларини сўрашганида улар жуда кўп билим олганини айтишади. Ваҳоланки, рекламада айтилганидан камроқ билим берилган эди. Савол туғилади: Талабалар нега ўзини кўп билим олгандек фикр билдиришган?
Хўш, нега?
Бунга сабаб деб муаллиф "Когнитив диссонанс"ни келтиради. Талабалар камроқ билим ўрганганини тан олгиси келмайди. Шу учун кўпроқ нарса ўргангандек каби тутиш мия учун осонроқ ечим. Вақти ва пули куйганини тан олиш эса мияда дискомфорт уйғотади.
Бу ҳақда айтишимнинг боиси шуки, ҳозирги пайтда бизда ҳам улкан билимларни бир неча ой ичида ўргатиб қўювчи академиялар, одамларни омадли, бахтли, ақлли ва бой қилишни ваъда қилувчи инфолўттивозлар кўпайиб кетди. Эътибор беринг, улар маркетингга зўр беришади. Қичқирувчи постерлар, тайёрлашади, қаторлатиб китоблар ёзиб ташлашади, қиммат жойларга бориб расмга тушишади. Нима қилиб бўлса ҳам сизда симпатия уйғотиш мақсад қилинади. Улар сизга билим эмас шунчаки эмоция сотишади холос.
Инфолўттивозлик жамиятда борган сари турли хил кўринишларда томир ёйиб бормоқда. Масалан, менга яна бир алам қиладигани, Олий маълумотли кишиларни БАД дорилар савдоси билан шуғулланганини кўриб ачиниб кетаман.
Лекин савол туғилади: бу инфолўтлливоз, шарлатанлар билан қандай курашиш лозим?
Бир нарсани ёдда тутиш керак. Аслида бу лўттивозлар жамият маҳсулоти. Уларнинг аксарияти лўттивоз эканлигини билмайди, одамларга фойдаси тегаётганига самимий ишонади. Лекин деган жойида бор-да...
Бунинг ҳаммаси таълимсизликка, таҳлилсизликка бориб тақалади. Ўрта ва Олий таълим ўз вазифасини бажармаяпти. 21 асрнинг муҳим кўникмаси бўлмиш танқидий тафаккур ривожлантирилмаяпти. Одамлар пулини бесамар нарсаларга сарфлаб, лўттивозларни бойитиб юбораяпти.
Шу постни ёзаятган вақтимда бир фикр келиб қолди. 18 асрда Европада маърифат даври бошланган. Бугунги тараққиётни бошлаган айнан ўша даврнинг файласуфлари бўлишган. Ўша даврнинг шиори эса "Sapere aude!" бўлган. Бунинг маъноси "Ўз ақлингни ишлатишда журъатли бўл" дегани. Яъни одамларни кўрмурид бўлмасликка, кўрган ва эшитганига танқид билан ёндашишга чорланган. Назаримда, бизда ҳам шу шиорни оммалаштириш, тарғиб қилиш керак.
@psixobloguz
Сессия бу шундай даврки, бу даврда умуман тили йўқ деб ўйлаган талабаларингни тили чиқиб қоларкан. Устооооооз деб чўзиб чақиришларини айтмайсизми?!
Читать полностью…Мен ўқиган вақтда мактабда синфимдан физикани деярли ҳеч ким тушунмасди. Агарда дарсларда изохорик жараёнлар мана бунақа қилиб тушунтирилганда балки физикага қизиқишимиз ошган бўлармиди?!
Читать полностью…Презентация тайёрлашга ҳам ҳожат қолмабди вей. Сунъий интеллект шуни ҳам бажариб бермоқда. Ҳозиргина синаб кўрдим. Шундай сайт бор экан. Энди билдим. Сайтга кириб, мавзуни ёздим. Бир неча секунд ичида тайёр қилиб берди. Қойил қолмасдан илож йўқ.
СИнинг яна бир зўр томони бу тил ўрганишда ҳам яхшигина фойда қилаяпти. Ўтган куни ярим соатча ChatGPT'да суҳбат қилдим. Мезза! Истаган тилингизда сиз билан суҳбат қилади.
СИ борган сари ҳаётимизни анча енгиллаштирмоқда, вақтимизни тежаб қолаяпмиз бунинг ёрдамида. Фақат шуни ишлата олиш учун озгина интеллектни ишлата олсангиз кифоя.
Яқин келажакда СИ кўпгина касбларни эгаллаб бориши кутилмоқда. Лекин СИ қанчалик зўр бўлмасин барибир унда ижодкорлик каби инсонга хос бўлган ноёб хусусиятлар етишмаса керак. Шу сабабдан ҳам энди келажакда ижодкорлик билан боғлиқ соҳаларга талаб ортиб кетиши мумкин. Агар ижодкорликни ҳам автоматлаштириш йўли топилса, инсон ҳам керак бўлмай қолса керак.
Хуллас, давр жуда тез ўргармоқда. Ҳаёт суръати жадаллашмоқда. Бу ўзгаришларга дош бера олган, мослаша олган яъни келажак касбларини ўрганишни англаб ҳаракат қилган психикагина бозорда омон қола олади.
@psixobloguz
PS. Янги пост чиқаришга ҳафсала йўқ. Шунга ҳикоя ўқиб туринглар. Кайфият кўтарадиган ҳикоя ўзиям. Сиқилган вақтларим шу ҳикояни ўқисам, эндорфин гормонидан передозировка бўлиб кетади.
Кулганимизда эндорфин гормони ишлаб чиқарилади. Эндорфин бу бахт гормони.
«АФСУСКИ, ИЛОЖИ ЙЎҚ!»
(ҳикоя)
Азиз Несин
Ўқиш учун 6 дақиқа
@psixobloguz
Овқат пишириш ҳам бир психотерапиянинг усули эканлигини биласизларми?
Хўш, бугун илк марта ўз қўлим билан бошқа бировнинг аралашувисиз палов пиширдим. Биринчи марта учун ёмон натижа эмас назаримда. Гуруч, сабзи меъёрида пишгани ютуғим десам, камчилигим ёғ кам солганим ва нўхатни олдинроқ ивитиб қўймаганим бўлди. Магазинда ивитилган дегани билан ивитилган бўлиб қолмас экан.
Янги йилнинг илк кунидан ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайдиган битта skill оширдим. Чунки, аниқки, каналимдаги 99 фоиз йигитлар ва 80 фоиз қизлар палов пиширишни билишмаса керак. Келгусида ҳам тез-тез палов пишириб тураман. Бу қобилиятим албатта эволюцияга учраб мукамммал ҳолатга келади.
Хуллас ош бўсин!
Аёл хатосидан кулган хатодир.
Тортишган ундан ҳам улуғ хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим.
Уни фақат севиб қилурлар таслим.
(Эркин Воҳидов)
П.С. Бугунги айём билан барча опа-сингилларимизни табриклайман!🌹🌷💐🌺
Шу ўринда баъзи бир фикрларимни ҳам айтиб ўтсам. Назаримда, 8-март ўз моҳиятидан узоқлашиб шунчаки аёлларни табриклаш, хурсанд қилиш куни бўлиб қолгандек гўё. Аслида эса бу кун аёлларни фақат табриклаш эмас, балки уларни жамиятда қийнаб келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиб ечим бериш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдан иборат ҳамдир.
Ҳар бир аёл жамиятда ўзидаги бунёдкорлик потенциалини эркаклар билан тенгма-тенг кўрсата олиши учун имконият яратиб бериш демакдир. Яъни аёл киши эркак бўлиб туғилмаганидан ўксинмаслиги лозим. Аёл киши фақат тор оила даврасида қолиб кетмаслиги керак. У ҳам эркаклар каби илм-фанда, санъатда, сиёсатда фаоллик кўрсата олишига йўл очиб бериш керак. Тан олайлик, жамиятда биз эркакларга маълум бир имтиёзлар бор.
Шунингдек, мен 8-мартни аёллар масаласида эришилган ютуқларнинг сарҳисоби ва кейинги 8-мартгача қилиниши керак бўлган ишларнинг режаси бўлиши керак деб ҳисоблайман. Негаки, аёллар ҳуқуқлари фақат бир кун эмас балки ҳар кун ҳимоя қилиниши лозим. Чунки бу масаласида инсоният минг йиллар ичида эришмаган нарсаларга атиги бир асрдан бироз кўпроқ вақтда эришган бўлсада, хали ечилмай қолаётган муаммолар талайгина.
Ана шу эришилган ютуқ билан ҳам аёлларни табриклайман. Бошимизга доим соғ бўлинглар!
Агар имкон бўлганда эди ҳаммаларингизга мана шу мишиқчадан совға қиворардим👇
Шукроналик ёзиш саратонни даволайдими?
Яқинда мени бир даврага илмий суҳбат қуриш учун таклиф қилишди. Суҳбат мавзуси поп-психология билан илмий психология фарқи ҳақида эди. Шунда бир киши ТВда машҳурликка эришган бир аёл психолог номини тилга олди. Ўша психолог ўз курсларининг бирида шукроналик ёзиш саратонни даволаши илмий исботланганлигини даъво қилибди. Етмаганига, даврадаги яна бир бошқа киши ҳам шукроналик ёзиш саратонни даволашига ўзи гувоҳ бўлганлигини айтса бўладими?!
Аслида, бу ҳолат когнитив хатоликнинг бир тури. Лекин буни уларга тушунтириш жуда қийин бўлди. Илмий дунёқарашга эга бўлмаган кишиларга шу масалаларни тушунтиришда қийналяпман очиғи.
Энди ануви "психолог" ҳақида гапирсам
Ҳозир умид сотиб соққа қилиш замонида яшаяпмиз. Шунақа "психологлар" пул учун аҳлоқни бир четга улоқтириб, юзсизларча одамларни лақиллатиш билан шуғулланишяпти. Уларга ишонганларни эса... хай майли содда дея қолайлик.
Сал мияни ишлатиб, одам ўзига савол бериши керак: "э тўхта, шукроналик ёзиш ростан ҳам ракни даволаса, нега унда бирор бир олий ўқув юртида дастур сифатида киритилмаган? Ахир қанчадан қанча беморлар бор-ку".
Тушунтиришларим қанчалик самарали бўлди билмадиму лекин асаб толаларим зўриқиб кетди.
@psixobloguz
Катарсис қанчалик самарали?
Келинг, кенг тарқалган ва кўпчилик ишонадиган қарашлардан бирини кўриб чиқамиз. Айтиладики, агрессив хатти-ҳаракатлар «ички босимни камайтириб» фойдали ва эҳтимол жуда керакли вазифани бажаради. Бу қараш катарсиснинг психоаналитик концепциясидан ёки энергия ажралиши тушунчасидан келиб чиққан. Зигмунд Фрейд ҳисоблашича, агрессия бу энергия бўлиб, у тўпланишда давом этаверса, касаллик чақирмаслиги учун қандайдир йўл билан ташқарига чиқиши лозим. Унинг назарияси контейнердаги сув босими ошиб бориши аналогиясига(қиёсига) асосланади: агарда агрессия оқимига йўл берилмаса, у портлашга олиб келади. Фрейд фикрича, жамият «ўлим инстинкти»ни тартибга солишда муҳим вазифани бажаради, шу орқали вайронкор энергияни мақбул ва фойдали фаолият турига айлантиришга яъни сублимация қилишга ёрдам беради. Сублимациянинг энг мақбул шакллари одатда санъат ва спорт ҳисобланган. Психиатр Уильям Меннингер «рақобатга асосланган ўйин турлари инстинктив-агрессив майлга ноодатий қониқиш имконини беради» деб таъкидлайди.
катарсис:
хусусан, энергиянинг ажралиши; Фрейд ҳисоблашича, одамларга агрессив хатти-ҳаракатларини намойиш қилишга йўл берилмас экан, агрессив энергия йиғилиб боради, шу билан биргаликда босим ҳам ошиб бораверади, натижада, ажралиб чиққан энергия чиқиш учун йўл ахтаради, охир-оқибатда ё зўравонликка ё психик касаллик белгиларига олиб келади.
Ҳа айтганча, ўзи ёш авлод вакили бўлсада, маънан катта авлоддан фарқи йўқ ёшлар ҳам бор. Уларни кўриб маънан эзиламан((
Читать полностью…Бугун 14-февраль халқаро китоб совға қилиш куни. Фарзандларингизга, яқинларингизга китоб совға қилдингизми?
Читать полностью…Муваффақиятни, бахтни ваъда қилувчи китоблар ҳам қанақадир тренеру коучлар ҳам шу тарзда ишлашади аслида.
Читать полностью…«Поп-психологиядаги 50 та буюк афсона»
Омма орасида жуда кўплаб афсоналар айланиб юради. Мазкур китоб эса поп-психологиядаги энг машҳур афсоналар ҳақида экан. Ўқиб кўринглар.
Бегонамиз дунёга мутлақ,
Бизни китоб "бузди" биродар.
Беҳзод Фазлиддин
Сир бўлмаса, нечта китобдан кейин бузилдингиз?)
Ёки қайси китоб сизни бузган?)
Let off steam
XIX асрда олимлар мия ва онгни буғ двигателига қиёслашган. Нега буғ двигателига? Чунки ўша вақтларда бу техниканинг сўнгги мўжизаси эди-да. Бундай техника билан поездлар, кемалар ва дастгоҳ асбобларини ҳаракатлантириш мумкин эди, шунинг учун одамлар ҳаётни тушунтиришга ҳаракат қилганда, мия ва онг худди шундай принципда ишлайди деб ўйлашган. Онг ва тана босим ўтказадиган ва чиқарадиган қувурлар, цилиндрлар, клапанлар ва пистонлардан иборат бўлиб, шу билан ҳаракатларни амалга оширади. Бундай қараш хатто Фрейднинг психоанализида ҳам акс этади ва ўшандан буён психологик жаргонимиз механикадан олинган тушунчалар билан лиқ тўла.
Фрейднинг қуйидаги мулоҳасини олайлик:
"Армияда жанговарликни ошириш учун жинсий майлдан фойдаланишади. Армия жинсий қўзғалувчанлик чўққисидаги ёшларни ўз сафларига чақиради. Армия аскарларга секс билан шуғулланишни чеклайди ва натижада ички босим тўпланиб боради. Кейин армия бу бостирилган босимни қайта йўналтиради ва ҳарбий агрессия шаклида чиқишга қўйиб беради".
Чардаш куйи. Дардли ва қувноқ куй. Қўллар ҳаракати эса одамни ҳавасини келтиради.
01.42 сразу қувноқ қисмига ўтмоқчи бўсез
Аёлларни эри томонидан калтакланиши нормаллигини уқтирувчи видео бўлибди. Ушбу блогерларга ҳуқуқий чора қўлланиши лозим.
@psixobloguz
Энг қайноқ, бунёдкорликка, яратувчанликка сарфлашинг мумкин бўлган умринг тайини йўқ, қоғозбозлигу аҳмоқона ишларга сарфланса, алам қиларкан.
Давлат ташкилотида ишлашдан ортиқ бахтсизлик бўлмаса керак. Мен ҳам давлат ташкилотида ишламайман. Аммо давлат ипидан игнасигача ҳамма ишни белгилаб беради. Шу сабаб фарқ қолмаган.
Кимнидир қарғаш керак бўлса, "давлат ташкилотида ишла" деб қарғаш керак.
Камчиликнинг афзаллиги
Ҳамма ғолибларни яхши кўради. Психологлар буни “ўзганинг машҳурлик тафтида исиниш” деб аташади. 1973-йилда Роберт Чалдини бошчилигидаги олимлар гуруҳи ўтказган классик тадқиқотига кўра, мактаб футбол жамоаси дам олиш кунларида ўтказилган мусобақада ғолиб бўлганида, душанба куни кўплаб ўқувчилар жамоа рамзи туширилган кийимда келишади. Мактаб жамоаси мағлуб бўлган пайтида эса кийимни кийиб келишмайди.
Энг қизиғи, мактаб жамоаси мағлуб бўлган ўйин ҳақида гап кетганда, ўқувчилар кўпроқ “улар ютқазишди” деб айтишса, ғалаба қозонилган ўйинлар ҳақида эса “биз ғолиб бўлдик” дейишарди.
Ўзганинг машҳурлик тафтида исинишга мойиллик бошқа кўплаб хатти-ҳаракатларни, масалан, болалигимизда “крутой” тенгдошларимиз билан вақт ўтказишни хоҳлашимиздан тортиб, кимлар билан танишлигимиз ва қимматбаҳо бренд маҳсулотлар(уларнинг арзон қалбакиси билан ҳам) билан мақтанишимизгача тушунтириши мумкин.
Бизни мулоқот доирамизга қараб баҳолашади, лузерлар ёнида юришни маъқул кўрадиганлар кўп эмас. Озгина бўлса ҳам ҳаётда ғалаба қозонаётганларга яқинроқ юришни истаймиз.
Suspicious minds
@PsixoBLOGuz
Психолог-олима Элизабет Лофтуснинг TedTalks'да қилган маърузасини кўришни тавсия қиламан. Маъруза мавзуси кўпчиликка қизиқарли бўлмаслиги бироқ, ҳуқуқ соҳасида ўқиётган, юридик психология йўналишига қизиққан талабалар учун айни муддао бўлиши мумкин.
Лофтус мазкур маърузасида "соҳта хотиралар" ҳақида сўзлайди. Соҳта хотиралар сабаб ҳаёти издан чиққан инсонлар бор. Шулардан бири Стив Тайтус эди. Стив бир аёлни зўрлашда гумонланиб қамалади. Чунки Стив сурати кўрсатилганида аёл шу йигит деб айтади. Жабрланувчи аёл Стивни қаматиш учун бундай кўрсатма берган эмас, у шунчаки ўзининг соҳта хотираларига алданади. «Хотираларимиз видео камера каби эмас балки таҳрирлаш мумкин бўлган википедия саҳифаси каби ишлайди» дейди Лофтус.
Адолат барибир қарор топади. Стив айбсиз эканлиги исботланади. Бироқ, Стив ишидан айрилади, унаштирилган қизи ташлаб кетади. Йигит эса орттирган стресслари туфайли юрак ҳуружидан 35 ёшида вафот этади.
Видеони тўлиқ томоша қилинг👇
https://www.ted.com/talks/elizabeth_loftus_how_reliable_is_your_memory
@psixobloguz