#Ривож
Сиз бирор кимни ёки жараённи "Ёқтирмаслик"ка ҳаққингиз бор, лекин "Ёмон кўриш"га ҳаққингиз йўқ!
Бу икки туйғу бир қарашда бирдек кўринади, лекин иккисини оқибати келажак ҳаётингиз ва соғлиғингизга катта фарқ билан таъсир этади. Шунинг учун иккиси ўртасидаги чегарани англаб олишингиз керак.
Сиз кимнидир ёки ниманидир "Ёмон кўрган"ингизда унга нисбатан негатив туйғуларни ичингизда кўпайтирасиз.
Негативлар кимни ичида бўлса у ўша одамни чиритади.
Демак сиз ташқи жараёнлар сизни чиритишига шароит яратмаслигингиз керак.
"Ёқтирмаслик" эса, бу ўша одамни ёки жараённи шунчаки ўз ҳолига қўйиш ва унга эътибор ва асабларингизни сарфлаб ўтиришга ҳожат йўқ эканини англанглашдир. Шунда ичингизда уларни негативи учун алоҳида жой ҳозирламайсиз ва сизни ҳаётингиз уларсиз ўтишига ўзингизга имкон берасиз.
Сизнинг онгингиздан келиб чиқиб сиз ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсалар бўлиши бу табиий, лекин сиз ҳар қандай онгда бўлсангиз ҳам ҳеч кимни ва ҳеч нимани "Ёмон кўриб" яшамаслигингиз керак. Чунки буни туб моҳиятида уларни Яратгувчисга нибатан ҳам ички ёмон кўриш туйғуси туради. Яъни сиздаги кимларнидир "ёмон кўриш" туйғуси бу аслида уларни Яратганга қарши курашиш учун йиғган қуролингиздир. Бу туйғулар қанчалик кўпайса сиз Яратганга қарши шунчалик катта жанг олиб бораётган бўласиз. Оқибатда эса, келажакда сизни жиддий бахтсизликлар ва касалликлар кутиб туради.
Шунчаки дунёни Эгасига топширинг ва ўз бандалик даражангиз чегарасида ўз миссиянгизни мазза қилиб бажариш учунгина ҳаётий энергияларингизни сарфланг. Шунда ичингизда ҳам ташқи дунёингизда ҳам салбий жараёнлар деярли содир бўлмайди.
✍🏻Muzaffar
/channel/psiholog_Askarova
Аскарова Нилуфар Ибрагимовна 1980 й 6 мартда зиелилар оиласида таваллуд топганман
Оилалиман
3 нафар ўглим ва 1 та келиним бор
Олий маьлумотли психолог коуч тренер онг ости эксперти
2016 йилдан Андижон вилоят психологлар Ассоциацияси рахбари
Ўзбекистон табобат Академияси аьзоси
Минглаб мижозлар бн турли психологик холатлар бўйича иш олиб бордим
Хусусан оилавий низолар бепуштлик, невроз холатидаги беморлар билан,
Психосоматика кассаликлар бн
Онкология бн
Шунингдек давлат ташкилотларида хам иш олиб борганман
Аргос ташкилотида
Рахбар психологияси ,эмоциональный интеллект ,
Бошкарув психология
Буйича хозирги вактгача иш олиб бораман
/channel/psiholog_Askarova
🏐Ассалом алайкум, олисдаги Яқинларим!
💠Бугунингиз мазмунли ўтишини тилаймиз.
💠Aгар биз бугун кечагиданда кўпроқ натижага еришмоқчи бўлсак, шунчаки, бироз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Кўпчилигимиз янги фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш учун душанба ёки махсус кунларни кутамиз…
💠Aслида еса мақсад сари йўлни бошлаш учун енг қулай кун - БУГУН!
Бугун, яратганнинг мукофоти эканлигини унутмайлик.
/channel/psiholog_Askarova
Асримиздаги энг катта ўғри-бу уяли телефонлардир
У махорат билан ақллларни , вақтларни ,қувват ва алоқаларни ўғирлади
У хаётимиздаги қанча бахтли онларимиздан бизни махрум қилди
Умрларимизни зимдан ўғирлади
Хаттоки оилаларни парчалаб бузиб ташлади
Энг ажабланарлиси эса ,
ўша ўғрини биз ўз қўлларимиз билан уйларимизга олиб кирдик
У эса бизнинг энг қадрли , энг қимматбахо нарсаларимизни ўғирлаб олди
хатто хотиржамлик ва оромни ўғирлади, тафаккур ва мулохазагача ўғирлаб кетди
Хар сафар телефон экранига боққанимизда,
ўзимиздан бир бўлакни йўқотиб , энг яқинларимиздан узоқлашамиз
Мана шу кичиккина қўлимиздаги жихоз-узоқни яқин қилувчи деб тарифланди
Аслида эса у -яқинларни узоқ қилувчи орага қалин девор урган маккор бўлиб чиқди.
Қувончимиз телефонда бўлиб қолди,
Қайғу келса телефондагилар билан бўлишамиз
Оғир дамда ундан мадад кутамиз ,нега?
Чунки атрофда бизни тушунадиган ,
бизнинг хис туйғуларимизни ,
фикрларимизни хурмат қилувчи инсон қолмади,хамма бант
Авваллари оила рахбари бўлган ота, уйга қайтганда бошини баланд кўтариб болаларга ширинликкка қўшиб,
аёли учун чўнтагида беркитган хос "эътибори"бир дона шоколад билан кириб келса
Бугунги оталарни бошлари қўлидаги телефонга энгашган,
ёки қулоғида телефон,
кимгадир илтифот билан гапириб ёки кимнидир бор овози билан сўкаётган холда кириб келади
Салом беришга шошган жуфтига жим деган аломатни кўрсатади.
Она эса отага салом бергани югурган болаларни йўлини тўсиб,
жим адангиз гаплашяпти қайтинглар дейди .
Аёл хам ошхонага қайтиб овқати пишгунча уни тушуниб кўнглини оладиган энг яқинини қўлига олади
Болалар хам ортга қайтиб бошларини"силовчини"
телефондан қидиради.
Уйда ўтирган она ишдан қайтган ўғли бўшашини кутиб тиқ этса эшикка қараб ўтиради
Ота хам боласини гапдан қўймай деб индамай кўчага чиқиб кетади
Таналаримиз бир жойда, қалбларимиз фикрларимиз бошқа бошқа заминларда яшамоқда.
Унданда хатарлиги , у хаёни ўғирлаб кетти
Хамма хонасида у билангина ёлғиз қолишни истайди
У бўлган ерда бола онага ,эркак аёлига боқмайди
Кўзлардан мехр , юзлардан илиқлик нури кетди
Она қизини чақирса "уфф"деб жавоб беради
Ўғил отага қараб "яна нимаа"дегандай энса қотиради
Келин хам янги хонадондан янги ахборотлар ташийди
Қайнона шу ёшда сериал кутиб яшайди
Авваллари фақат табиати бузуқ кишилар бузуқлик қилса,
Бугун кўчада туппа тузиклар,
уйида у билан бузуқлик қилади
Аввалги онаси ўпмаганларни кўчама кўча совчилар кидирса
Бугун улар жуфтларини ижтимоий тармокдан кидиради
Ким , қанақа, бўйи , вазни, табиати , қизиқишигача хамма билади
Қўйнимда бир ёру ,кўнглимда бир ёр деб куйлаган бехаёлар бугун хар уйда бор
Балоғатга етмаган қизлар тўртинчи хотин бўлиб қасрда яшашни орзу қилишади
Қарига тегсада пулига эга чиқиб узоқ келажакни кўзлашади
Оталар қизи тенгни излаб, йигирма йиллик аёлини хор қилади
Мўъмина бўлганлар дардини Аллохдан бошқага айтишга ор қилади
Эй мўъминлар кир тушлардан уйғонинг ,
қанча лаззат изламанг ўлим келиб бўғзингиздан олади
Еганни қусмоғи бор хар бир жиноятни қаттиқ жавоби бор
Аллох қадарингизга ёзганларга бир кўз очиб қаранг ,уларни сочига оқ тушган бўлсада улар сизга содиқлардир
Уларни қуввати кетган бўлсада, сизни асл мехрибонларингиздир
Пулингиз эмас, мехрингиз тиламчиларига бир боқинг,
Хаёт давомчиларингизга бир боқинг
Кўзингиз юмилмай охирги мартта бир боқинг
Бу тунда Жаханнам эгаларига шахват эшиклари очиқ
Бу тунда Жаннат эгаларига тавба эшиклари очиқ
Бу тун қанча инсонлар учун охирги тун бўлади,,,
Лекин уни охирги эканлигини фақат Яратувчи билади.
/channel/psiholog_Askarova
#Ривож
Сиз бирор кимни ёки жараённи "Ёқтирмаслик"ка ҳаққингиз бор, лекин "Ёмон кўриш"га ҳаққингиз йўқ!
Бу икки туйғу бир қарашда бирдек кўринади, лекин иккисини оқибати келажак ҳаётингиз ва соғлиғингизга катта фарқ билан таъсир этади. Шунинг учун иккиси ўртасидаги чегарани англаб олишингиз керак.
Сиз кимнидир ёки ниманидир "Ёмон кўрган"ингизда унга нисбатан негатив туйғуларни ичингизда кўпайтирасиз.
Негативлар кимни ичида бўлса у ўша одамни чиритади.
Демак сиз ташқи жараёнлар сизни чиритишига шароит яратмаслигингиз керак.
"Ёқтирмаслик" эса, бу ўша одамни ёки жараённи шунчаки ўз ҳолига қўйиш ва унга эътибор ва асабларингизни сарфлаб ўтиришга ҳожат йўқ эканини англанглашдир. Шунда ичингизда уларни негативи учун алоҳида жой ҳозирламайсиз ва сизни ҳаётингиз уларсиз ўтишига ўзингизга имкон берасиз.
Сизнинг онгингиздан келиб чиқиб сиз ёқтирадиган ва ёқтирмайдиган нарсалар бўлиши бу табиий, лекин сиз ҳар қандай онгда бўлсангиз ҳам ҳеч кимни ва ҳеч нимани "Ёмон кўриб" яшамаслигингиз керак. Чунки буни туб моҳиятида уларни Яратгувчисга нибатан ҳам ички ёмон кўриш туйғуси туради. Яъни сиздаги кимларнидир "ёмон кўриш" туйғуси бу аслида уларни Яратганга қарши курашиш учун йиғган қуролингиздир. Бу туйғулар қанчалик кўпайса сиз Яратганга қарши шунчалик катта жанг олиб бораётган бўласиз. Оқибатда эса, келажакда сизни жиддий бахтсизликлар ва касалликлар кутиб туради.
Шунчаки дунёни Эгасига топширинг ва ўз бандалик даражангиз чегарасида ўз миссиянгизни мазза қилиб бажариш учунгина ҳаётий энергияларингизни сарфланг. Шунда ичингизда ҳам ташқи дунёингизда ҳам салбий жараёнлар деярли содир бўлмайди.
✍🏻Muzaffar
/channel/psiholog_Askarova
Олтин Водий Табиати Sanatoriyasi o’z safiga sizni chorlaydi!
⚡️Bizdagi yangi ish o’rinlari bilan tanishing:
-Врач
-Массажист
-Хамшира
📌18 yoshdan 45 yoshgacha Sanatoriya rivojiga hissa qo’shaman degan ayol-qizlarimizni kutib qolamiz!
Oylik maosh suhbat asosida aniqlanadi.
📍Жалакудук Южный
Murojaat uchun:
+998905440301
+998952020301
━━━━━━━━━━━━━━━
Санаторий «Олтин Водий Табиати» зовет вас в свои ряды!
⚡️Познакомьтесь с новыми вакансиями:
- Врач
-Массажисты
-Медсестра
📌 Приглашаем девушек и женщин от 18 до 45 лет, которые готовы внести свой вклад в развитие санатория!
Заработная плата определяется на собеседовании.
📍Жалакудук Южный
Для подачи заявки:
+998905440301
+998952020301
@Askarova_Nilufar га ёзинг
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Meditatsiya 🙏 Orzularga Tezroq Erishamiz" на YouTube
https://youtu.be/EaYJdOq_q2U
☀️Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин... 😊
🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!
Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин!
✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин!
/channel/psiholog_Askarova
☝🏻Баъзи инсонлар учун сиз яшаётган ҳаёт қулайликлари шунчаки ҳаёл бўлиши мумкин
Ўзингизда борини, борича қадрланг.
/channel/psiholog_Askarova
O'zlikni anglash bo'yicha otinoylarga o'tilgan trening-seminardan lavha
https://youtube.com/watch?v=XsONCbdWjlU&si=06d0JG1AkqmiEdlw
Олтин водий санаториямизда доктор психолог коуч тренер онг ости эксперти
Аскарова Нилуфарнинг тренингидан сунг беморлар аьло кайфиятда
/channel/antisaraton1
🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир
Ассалому алайкум
🕊Аллоҳим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!
🤲🏻Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲🏻
🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲
@Psiholog_Askarova