psiholog_askarova | Неотсортированное

Telegram-канал psiholog_askarova - Nilufar Asqarova

1024

Ассалому алайкум! ⚪️Худудий булим Психологлар Ассоциацияси рахбари ⚪️ Олий маълумотли малакали ва тажрибали Психолог Коуч Тренер Онг ости билан профессионал иш олиб борувчи эксперт Бизнинг Канал @psiholog_Askarova Мурожаат учун: @Askarova_Nilufar

Подписаться на канал

Nilufar Asqarova

SO’ZLARIMIZNING INSON RUHIYATIGA TA’SIRI | PSIXOLOG MASLAHATI
https://youtube.com/watch?v=XTt3MO73s0g&si=YpI2Rs0AehuEbS9u

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Охиста эшитиб тингланг

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

тингланг:

👍Сиз ажойибсиз!
❤️Сиз севимлисиз!
😄Сиз кераклисиз!
✊Сиз ўйлаганингиздан ҳам кучлисиз!
👏Сиз уддалайсиз!
🙋‍♀Ҳаммаси яхши бўлади!
ИншаАллох
👌Ҳеч қачон чекинманг.

@psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Суқротдан шогирдлари сўрашди.
- Оила бекаму-кўст бўлмоғи учун нечта шарти бор?
- Иккита, - жавоб берди Суқрот,
- Эр кар бўлмоғи,
- Хотин кўр бўлмоғи шарт.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Болаларни лимонга реакцияси
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

💥🤝 Бугун 8 сентябр - Кечирим куни

Ушбу байрамда одамлардан кечирим сўраш ва эски айбларни кечириш одат тусига киради.

Мағрур бўлишдан кўра, бахтли бўлиш яхшироқдир. Ҳақоратларни кечиринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг ва шунчаки севинг. Юракдан суҳбатлашиш ярашув ва тушуниш сари биринчи қадам ҳисобланади. Ҳеч ким мукаммал эмаслигини унутманг.

👉 /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

GENDER TENGLIGINING OILA VA JAMIYATGA TA’SIRI | PSIXOLOG MASLAHATI
https://youtube.com/watch?v=_VNwiXEa6G0&si=Dnlmv73XLtqRSaMB

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Психоматика

Фарзандингиз нега кўп шамоллайди?

🟣она ўз фикри ва эркинликларини тўла  изҳор эта олмаётганлиги сабабли;

🟣 оналар туфайли, фарзанд ҳам ўз фикрини тўлиқ баён қила олмаётганлиги, қарашлари билан бўлишолмаётганлиги;

🟣 болажонингиз сиз билан суҳбатлашишни ҳоҳлаганида у учун вақт ажратмаслик ва уни эшитмаслигингиз сабабли❕

⚪️Томоқда йиғилган "гаплар" секинлик билан:

◽ангина
◽ларингит
◽яллиғланиш
◽ томоқ оғриқ ҳолатлари билан намоён бўлади.

Фарзандингиз нутқи равон, жамиятда ўз ўрнига эга, ўзига ишонган ва албатта, томоғи соғлом бўлишини истасангиз, у билан кўпроқ суҳбатлашинг ва уни тингланг.

✅ /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

ㅤㅤАССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАРИМ!!! 😊

      Табассум музни эритади, барчага хурсандчилик улашади, КЎНГИЛ жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади..
      Табассум соф инсоний алоқалар калитидир..

      Кайфиятингиз аъломи?
      Бир табассум қилинг, атрофга самимий боқинг!
      Ишонаман-ки, кўнглингиз янада ёришди!

      Табассум қалбингизни нурга, меҳрга тўлдириш баробарида, билинг-ки, ўзгаларга ҳам мислсиз завқ беради.

      Табассум, хуш кайфият кун давомида сизни асло тарк этмасин!
😊🌹🌹🌹🌹

Кунингиз хайрли ўтсин 💐💐


✨ /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Ўзинг учун ўл етим

Сизни уйингиздаям борми шунақа ëрдамчилар? 😁


👉 /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Гўзал куз тонги муборак бўлсин.
Ассалому алайкум.
🍂

Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин.
Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо килишингдаги сасингни эшитмоқ истагандир.
Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.
Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Тилингдан олдин дилинг билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин
Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин...

Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

🌤 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

☘Тонг чоғида эсиб шаббода,
☘ Дилингизга фараҳбахш этсин!
☘ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
☘ Аллоҳим сизни асрасин!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин🤲

Яқинларга юборинг👇

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Тест_жавоблари

👩‍🦱 1 - Расм

Сизнинг кўзни қамаштирадиган кучингиз - инсонларни ўқиш қобилиятингиздир. Сиз инсон ички дунёсини тез илғайсиз ва иложи борича ёрдам беришга ҳаракат қиласиз. Сиз жуда камтарсиз. Ўзингизни кўрсатишни хоҳламайсиз. Сиздаги жозиба қалб гўзаллиги. Лекин аёллик латофатини ҳам кўрсатинг.

🧑‍🦰 2 - Расм

Сизнинг ўзига хос жозибангиз ўзига юқори баҳо беришингиз. Сизда кенг дунёқараш, юқори билим шаклланган. Сиз ҳаёт тамойилларини ўзгартиришни яхши кўрасиз. Сиз ҳар қандай ҳаётий масалада доимо юқори стандартларга эга бўлгансиз. Сиздаги жозиба ҳар қандай эркакни ўзга ром этади. Улар доим сизга ошиқ бўлиб келишган. Ўзгаларга паст назарни йўқотсангиз сизмукаммаллик сари қадамни бошлаган бўласиз.

👱‍♀ 3 - Расм

Сиз ҳаётдан нимани хоҳлашини биладиган ёрқин ва замонавий Аёлсиз. Одатда, сиз дарҳол оломон орасида ажралиб турасиз: сиз ўзингизга ишонасиз. Барча одамларни тўғри кўз ила кўрасиз. Сиз атроф - муҳитга тенгсиз, сиз доимо замон билан ҳамнафас бўлиб турасиз ва қоида тариқасида, тенденцияларга айланасиз. Сиздаги жозиба ўзини севишда, ўзига вақт ажратишда, ўзидан ҳеч нарсани қизғонмасликда номоён. Сизга маслаҳат, атрофингиздагиларни, яқинларингизни ҳам унутманг.

👩‍🦰 4 - Расм

Сиз ижодкор одамсиз, ўз ишингизга қизиқасиз. Сиз атрофдагиларнинг эътиборини осонгина тортасиз. Мақсадга интилиш, мулоқот қулайлиги ва ҳаётга оптимистик муносабат сизга ўзига хос жозиба бағишлайди. Инсонлар сиз билан бирга бўлишни хоҳлайди
. Гўзаллик ва ақл сизда уйғунлашган.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Қуш уясида кўрганини қилади…
🕊
Кечаси она болаларига дарс тайёрлашда ёрдам беришга чоғланди. Аввало, уларга халақит бермаслик учун тўрт ёшли ўғлини нима биландир машғул қилиш мақсадида қўлига қалам ва оқ қоғоз берди. Сўнг қолганларига хотиржам ёрдамлашмоқчи эди ҳамки, қайнотасига кечки овқатини бермагани хаёлига келди.  
      Қайнота ховли чеккароғида жойлашган бир хонада яшар, касаллиги туфайли ташқарига камроқ чиқарди. Аёл имкон қадар қайнотасининг хизматини қилар, эри ҳам унинг хизматидан рози эди. Аёл ўрнидан туриб, отанинг кечки овқатини олиб бориб берди ва бирор эҳтиёжи бўлса чақириши мумкинлигини айтиб болалари олдига қайтди. Кичкина ўғлини қизиқиш билан нималарнидир чизаётганини кўриб:
– Нима чиздинг, – дея эркалатиб сўради. Ўғли онасининг гапига жавобан қўлидаги қоғозни кўрсатди. Қоғоз юмалоқ, тўртбурчак шакллар билан тўла эди. Она:
– Бу нима, – деди. Бола:
– Катта бўсам мен ўзим яшайдиган уй хоналарини чиздим, – деди. Кейин ҳар бир шаклни “Бу ошхона, у ерда овқатланаман, буниси ётоқхона, у ерда ухлайман, буниси меҳмонхона...”, дея бир-бирига туташ бўлган шаклларни бирма-бир тушунтира кетди. Она қоғознинг чеккасида, бошқаларидан алоҳида ва кичик қилиб чизилган шаклни кўриб “Бу қандай хона, нега уни бошқа хоналардан ажратиб, алоҳида  қилиб қўйдинг”, деди. Бола “У хона сизники, у ерда сиз бобомдек қариганизда яшайсиз”, деди.

Бу гап онанинг қулоғига чақмоқдек урилди, қалбини ларзага солди.
Эртаси куни биринчи қиладиган иши меҳмонлар учун безатилган хонага қайнотасини кўчириб ўтказиш бўлди. Кечки пайт келган эри бу ҳолни кўриб, хотинидан ҳайратланиб, нима гаплигини сўради. Хотини “Қариганимизда ўзимизга яшаш учун жой ҳозирлаяпман”, деди. Эр гап нимадалигини тушуниб, мамнуният билан кулиб қўйди.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин..

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

Яқинларга  ҳам  улашинг
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

OTA TARBIYASINING AHAMIYATI | PSIXOLOG MASLAHATI
https://youtube.com/watch?v=hF5JGFRste4&si=2a71r9owYmiXMAHA

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

9 қисм :

📹 Юнус алайҳиссалом ва кит | Yusuf alayhissalom va kit

Қуръонда зикри келган жонзотлар қиссаси
.

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

​​#РУХИЙАТ

📌 ​Фикр кучи.

Бизнинг уй-фикрларимиз жуда хам  кучли енергияга егадир.

✅Биз фикрларимиз билан ҳохласак хаётимизни гузаллаштирамиз ёки емириб борамиз.
🧘‍♀Хамма нарсада йаҳшиликни ва хикматни корувчи инсонлар хаёти бир маромда сокин ва ҳотиржам у'тади.

🤔Ишонмайсизми?
1 хафта мобайнида ог'зингиздан чиқадиган, фикрингиздан у'тган салбий гапларни, фикрларни қог'озга тушириб боринг ва хафта су'нгида бир у'қиб ку'ринг. Енди қараб ку'ринг, у'зингизнинг хаётингизга қанча зарар етказар екансиз.

👆Енди йана 1 хафта фақат ижобий су'зларни , фикрларни ёзиб боринг ва оҳирида бу ёзганларингизни хам y'қиб ко'ринг. Y'қиган сари y'зингизда қандай хис-туйг'улар y'таётганини кузатинг.

✅2 хафталик оддийгина тажрибада хаётингизга қандай энергийа кириб келганининг гувохи бу'ласиз.
♻️Фикр - мехр, мухаббат, йаҳшилик ва ҳотиржамлик билан банд булиши керак доимо.

💁‍♀Тинмай баҳтлилигингиз ва омадлилигингиз  хақида гапиринг ва фикрланг!

Сиз фикрингиз кучига ишонасизми?

Йозиб колдиринг✍

Инстаграм
/ Телеграм

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Екимли мусика

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

🥳 МАХСУС ТАКЛИФ

📌Талабларга биноан
     Аскарова Нилуфар Ибрагимовна билан булиб утадиган
"УСТОЗ ШОГИРД МАКТАБИ" га

Таклиф этамиз

Шогирд тушмоқчи булган, ӯз устида янада ривожлантириб, психология юналиши буйича давом эттирмоқчи бӯлган ва уз бизнесларини очилмоқчи булган  қадрдонларни, таклиф қиламиз!


✅Шогир булмоқчи булганлар албатта руйхатдан утишлари лозим.
✅Биринчи учрашувдан сунг, саралаб олинган шогирдларни, шартлар асосида,мукаммал тарзда, назария ва амалиетлар асосида ургатилади
✅  сертификатга  эга буласиз

Шогирдларимиз бунда...
Бизнес тренер буйича куникма ва амалиетларни урганиш имкониз бор
♦️Оила Мунособатларни туғрилаб олиш,
фарзанд тарбияси мунособатлари

Эр хотин мунособатларини  ҳ.к
♦️Моддий томондан уйғунликни
♦️

Бунинг учун Сиз рӯйхатдан утишингиз керак булади ..

Танлов учун сухбатга ёзилинг
Видео тарзда сухбат булиб утади

Маълумот учун:
@Askarova_Nilufar
+998911704803
@Askarova_Nilufar

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

ENG KO‘P TARQALGAN 11 TA RUHIY BUZILISH

Ruhiy buzilishlar – bu tashqi va ichki omillar ta'sirida bosh miya faoliyatini buzilishi bo‘lib, ko‘p hollarda ular o‘zaro bog‘liq bo‘ladi.
Ruhiy buzilishlarning sababi nafaqat irsiy omillar, balki bosh miya shikastlanishi, tug‘ruq paytidagi travmalar, dorilar va narkotiklar bilan zaharlanish, miyani infeksion agentlar ta'sirida zararlanishi va hatto ochlik, nurlanish yoki konflikt holatlari bo‘lishi mumkin. Quyida dunyoda eng ko‘p uchraydigan 11 ta ruhiy buzilish haqida gapiriladi.

1. Fobiya
Uning asosiy belgisi konkret holat yoki predmetga nisbatan qo‘rquvni paydo bo‘lishi hisoblanadi. Masalan, balandlik yoki o‘rgimchakdan qo‘rqish. Fobiya (qo‘rquv) ko‘p terlash, taxikardiya, depressiya, panik xurujlar, ko‘z oldini qorong‘ulashishi, dahshat va vahima bilan namoyon bo‘ladi.

2. Shaxs buzilishi (psixopatiyalar)
Bu yerda gap betayin, yengil insonlar haqida ketib, ular o‘z «zahrini» o‘zgalarga sochishadi, kasbi va odamlar bilan munosabatlarda muammolarga duch kelishadi, kayfiyatlari tez-tez o‘zgarib turadi. Ular o‘z xulqiga tanqidiy nazar bilan qaramaydi. Bu kasallik belgilari erta yoshlikdan boshlanib butun hayoti davomida kuzatiladi. Bunday insonlarning intellektual darajasi ko‘pincha yuqori bo‘lib, kasallik nafaqat irsiy, balki noto‘g‘ri tarbiyalanish natijasida ham rivojlanadi.

3. Alkogolli va narkotikli qaramlik
Bu holat o‘tkir intoksikatsiya yoki alkogolning xronik ta'siri natijasida yuzaga kelishi mumkin. Alkogoliklar psixoz yoki kaltafahmlik holatiga yetadigan darajagacha ichishi mumkin. Xuddi shu holat narkotiklarga ham tegishli. Aytib o‘tish kerak, bu kasallikdan butkul tuzalish mushkul. Yaxshi davolansa kasallik remissiya bosqichiga o‘tadi xolos. Shu sababli davolash uzoq va rejali bo‘lishi kerak.

4. Obsessiv-kompulsiv buzilishlar
Boshqacha ayganda, buni noixtiyoriy fikrlar va miyaga o‘rnashib qolgan g‘oyalar deyish mumkin. Odamlar ko‘pincha o‘ziga o‘zi ishonmaydi: eshikni qulfladimmi?, svetni o‘chirdimmi? va boshqalar. Xurofotga ko‘p beriluvchan bo‘lib qoladi. Ularda boshqa insonlar yoki predmetlardan kontakt orqali ifloslanish xavfi paydo bo‘ladi. Bunday fikrlarni meditsinada obsessiv fikrlar deyiladi. Ularning hayoti sifati buziladi: ayrimlar kuniga qo‘lini 50-60 marotaba yuvsa, boshqalari gazni o‘chirganmikinman, deb doimo uyga qaytish natijasida ishiga ham bormasligi mumkin.

5. Aqliy ojizlik
Bu termin ostida inson tafakkurini turli sabablarga ko‘ra pasayishi nazarda tutiladi. Kasallik asta-sekin boshlanib, charchoqlik, bo‘shashish, ish faoliyatining pasayishi, parishonxotirlik va xotirani buzilishi bilan namoyon bo‘ladi. Bu guruhga: Alsgeymer, Pik, Parkinson, Vilson kasalliklari kiradi.

6. Stressga bo‘lgan reaksiyalar va moslanuvchanlikni buzilishi
Ruhiy buzilishning bu guruhiga hayotdagi keskin o‘zgarishlar natijasidagi organizmning javob reaksiyalari kiradi. Bu holat tabiiy ofatlar, yaqin insonlarini yo‘qotish, og‘ir jinoyat sodir etish yoki ijtimoiy zo‘riqish (masalan, terakt) lar natijasida yuzaga keladi. Bemorlar boshdan kechirgan ko‘rguliklarini qayta-qayta eslashi natijasida, vahima, depressiya, uyqusizlik, agressiv moyillik va hatto suitsidal fikrlarga boradi.

7. Nevrasteniya
Uni ko‘pincha isteriya bilan almashtirishadi, bu noto‘g‘ri. Nevrasteniya – bu astenik nevroz bo‘lib, asab tizimini doimiy jismoniy va ruhiy zo‘riqishi natijasida rivojlanadi. Ayollarda ko‘p kuzatiladigan isteriyadan farqli ravishda nevrasteniya – erkaklarda ko‘p uchraydi. Og‘ir jismoniy mehnat (yumushlar ko‘pligi, uyquni yetarli emasligi, dam olishning yo‘qligi), doimiy stress holatlari, shaxsiy judoliklar, uzoq konfliktlar ta'sirida rivojlanadi. Nevrasteniya belgilariga: bosh og‘rig‘i, bo‘shashish, toliqish hissi, uyqusizlik, ta'sirlanuvchanlik, o‘z-o‘ziga ishonmaslik, bosh aylanishi va hazm tizimiga xos shikoyatlar kiradi.

📱Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizga OBUNA BO‘LING ✅

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#PSIXOLOGIK_FAKT

​Бир фикрни икки хил юзи.

Кўпинча биз негатив деб ўйлаган фикрни позитив юзи бўлади.

Масалан сизни ишдан бўшашингиз аслида ёмон ҳабар. Аммо сиз бу ишдан авваллари унча қониқмаган бўлсангиз, уни ёқтирмаган бўлсангиз бу Озод бўлишдир. Сизга янги имкониятлар очилди дегани. Бу албатта қарор қабул қила олмаётганлар учун яхши хабар. Ҳар доим негатив хабарни миянгизда позитив тарафини изланг. Сабаби онг позитивликни ёқтиради. Сабаби у позитивлик туфайли яшайди ва фаолият юритади.

Бир банкада сув ярим бўлса унга қараб ярми бўш деб айтсак тўғри бўлади. Аммо ярми тўла десангиз бу позитив ва тўғри фикр бўлади. Доимо тўла қисмига қаранг. Бўш қисми шундоғам бўш.

✅ /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

❗Энг фойдали ичимликлар

1. Яшил чой
2. Сут
3. Қайноқ шоколад ёки какао
4. Помидор соки (тузсиз)
5. Клюква соки
6. Апельсин соки
7. Анор соки
8. Лавлаги соки
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Meditatsiya 🙏 Orzularga Tezroq Erishamiz
https://youtube.com/watch?v=EaYJdOq_q2U&si=JVi23-E7ZC3kIyck

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

​​ ҚИЗИҚАРЛИ    
               МАЪЛУМОТЛАР


Дунё аҳолиси 7,8 млрд. кишини ташкил этади.
Бу кўпчилик одамлар учун катта рақам, холос.
Бироқ, агар сиз дунёдаги 7.8 миллиард одамни 100% деб ҳисобласангиз, янада аниқ маълумотларни кўришингиз мумкин:

Ер ахолисини 100% дан
11% Европада
5% Шимолий Америкада
9% Жанубий Америкада жойлашган
15% Африкада,
60% Осиёда жойлашган



49% қишлоқда яшайди
Шаҳарларда эса 51%


12% Хитой тилида  гапиради
5% Испан тилида гапиради
5% инглизчада гапиради
3% кўпроқ ахоли инглизча гапиришни билади.
3% Ҳинд тилида,
3% авар тили гапиради
3% portugal,
2% рус тилида
2% кўпроғи Япон тилида гапиради.
62% ер ахолиси ўз тилида сўзлашади.

Ер ахолисининг
77% ўз уйларига эга,
23% ўз уйи йўқ.


Одамларнинг
21% керагидан ортиқ
63% етарлича ейиши мумкин
15% очликда яшайди



87% одам тоза ичимлик сувига эга
13% да тоза ичимлик суви йўқ ёки ифлосланган сув манбаига эга.


75% mobil телефонлар бор
25% йўқ.


30% интернетга кириш имкони бор,
70% Интернетга кириш учун шароит йўқ

7% олий маълумотли,
93% одам коллежда ўқимаган.


83% ўқишда давом этиши мумкин
17% одамларнинг бошланғич саводи йўқ

33% Масиҳийлар
22% Мусулмон
Ҳиндлар 14%
Буддийлар 7%
12% бошқа динлар
12% диний еътиқодга эга емаслар.


Ахолининг
26% 14 йилдан кам яшайди,
66%  15 ёшдан 64 ёш орасида вафот этди.
8% одамлар 65 ёшдан ошган.


Яшашга уйингиз бўлса,
табиий озиқ-овқат ва тоза сув ичсангиз,
Mobil telefon, Internet ва билим олиш учун шароитингиз бўлса, Сиз ер аҳолисининг 7 % дан камроғига насиб этган имтиёзлиларга эгасиз)



Дунёдаги 100% одамдан фақатгина  8%  65 ёшгача яшайди.

Агар, 65 ёшдан ошсангиз, Аллоҳдан миннатдор бўлинг. Сиз  92% инсонлар каби 64 ёшга етгунингизча дунёни тарк этмадингиз. Сиз  бахтли инсонсиз.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.

Жалолиддин Румий


/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

❗️Оила раҳбарларига эслатма:

👉 Қачон аёлингиз ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўлинг
👉 Қачонки аёлингиз йиғласа, унга онадек бўлинг
👉 Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўлинг
👉 Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўлинг
👉 Қачон у қўрққанда уни маҳкам тутиб бағрингизга босинг, севувчи эр бўлинг
👉 Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сиз унга худди отадек бўлинг
👉 Унга, сиз у билан доим бирга эканлигингизни ҳис эттиринг👇

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Психологик_тест

👩 Кўпгина аёллар ўзларига баҳо беришда янглишади. Балки камчиликларини тан олгилари келмас.

Расмларидан бирини танланг ва ички жозибангиз, камчилик ва ютуқларингиз ҳақида аниқроқ билиб олинг!


/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Ҳар қандай касалликнинг сабаби онг остимизда яширинган.

Дунё аҳолисининг деярли ярми азият чекаётган АЛЛЕРГИЯ ҳам руҳий ҳолатимиз, яхши эмас хотираларимиз натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин.

Кўп ҳолларда стресс, ҳаётимиздаги ниманидир қабул қила олмаслик, ички қарама-қаршилик аллергия келиб чиқиши, уни янада ривожланишига замин бўлади.

Нафас қисиши, қичишишлар, доимий аксириш, тошмалар сизни қийнаётган бўлса, дори-дармонлар бунга фақат вақтинчалик ёрдам беришини инобатга олинг! Касалликдан бутунлай халос бўлиш учун йўл — фақат ва фақат онг ости дастурларингиз, руҳий ҳолатингиз билан ишлаш орқали ҳаракатдир.

Қандай қилиб аллергияга психосоматик ечим топишни билмаяпсизми?

Бу мавзуда сизга янада кўпроқ маълумот беришимизни истайсизми?

Реакциялар орқали билдиринг!!!


/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

​​🍂🥀Куз келиб гуллар хазон бўлгач, булбулнинг сайрашини кутиш хатодир. Ҳар нарсадан ўз вақтида баҳраманд бўлишга ўрган.🌷
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🌺Инсон замонга қараб эмас, борлиққа қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…
Подписаться на канал