psiholog_askarova | Неотсортированное

Telegram-канал psiholog_askarova - Nilufar Asqarova

1024

Ассалому алайкум! ⚪️Худудий булим Психологлар Ассоциацияси рахбари ⚪️ Олий маълумотли малакали ва тажрибали Психолог Коуч Тренер Онг ости билан профессионал иш олиб борувчи эксперт Бизнинг Канал @psiholog_Askarova Мурожаат учун: @Askarova_Nilufar

Подписаться на канал

Nilufar Asqarova

🔥ИЛОХИЙ ЖОЗИБАЛИ АЁЛ🔥

​Аёлларимиз учун ШОВ-ШУВли янгилик!
Талабларга биноан❗️❗️❗️

СИЗ:
🌺Бека
🌺Пари
🌺Малика
🌺Жозибадор аёл

Жихатларини ўрганишни истайсизми💞❓

❓ Доимо севги, бахт ва қувончдан лаззатланиб яшашни

❓ Аёллик энергияси ҳақидаги тўлиқ тушунчани билиш, кўриш ва ҳис қилишни

❓ Севимли рафиқа бўлиш сирларини

❓ Оналик ҳамда фарзанд табиясининг нозик жиҳатларини ўрганишни

               ИСТАЙСИЗМИ?


"Илоҳий жозибали аёл"

⏳ Сентябрь ойида бошланадиган

Ўқув қурсимизга
  сизларни таклиф қиламан  ⤵️ ⤵️ ⤵️

❌ 300$ ўрнига

😱Суппер чегирмада
✅ 10$   қўлга киритиш ИМКОНИни тақдим этилади
Тулов учун
9860160102217405
🎥Видео
🎙Аудио
🎞Пдф тарзида ўтилади дарслар

🧨ЮҚОРИ САМАРАЛИ  ТЕХНИКАЛАРни бажариб, АЁЛЛИК ЭНЕРГИЯСИДАГИ БЛОКЛАРИНГИЗНИ ЕЧАСИЗ ва ҲАҚИҚИЙ ИЛОҲИЙ АЁЛГА АЙЛАНАСИЗ! 🤗

9860160102217405

⚠️ ДИҚҚАТ ‼️ ЎҚУВ ГУРУҲИДА ИШТИРОКЧИЛАР СОНИ ЧЕКЛАНГАН ‼️
Хозирок
Мурожаат қилинг:
👇👇👇
@Askarova_Nilufar
@Psiholog_Askarova
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

АГАР СИЗГА ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

👉 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.

👉 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

👉 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.

👉 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси унинг ақлий салоҳияти ортда қолган, деб таъкидлаган.

👉 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: "Менинг ўғлим аҳмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади", деган экан.

👉 Менделеев химиядан" 3" баҳога ўқиган.

👉 Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман, деганида ҳамма уни ақлдан озган, деб психиатрга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг унинг радиоси кўпчилик денгизчилар ҳаётини сақлаб қолган.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Эй Кўнгил!
Бир кун келади сени кўнглингни олганга йетказади
Эй жон!
Бир кун келади сени севгилингга йетказади
Сен эса дардинг этагини қўлдан чиқарма
Чунки у дард, бир кун келади дармонга йетказади...

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух

Ҳайрли тонг Қадрлигим...
Мўжизакор тонг муборак энг яхши инсоним!
Барчангизга шу бугунги яхшиликларни тилайман.
Уйғониб кўзингизни очиб, фикрлай оляпсизми?
Табриклайман!
Демак сиз бугунги кунга
Шукроналик ила қадам ташлаяпсиз.
Бугун энг кўп шукур қилувчилардан бўлинг ва умр дафтарингизни зикр безаклари билан тўлдиринг!

Сиз энг яхши инсонсиз...

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Тест_жавоблари

1 Капалак

Сиз ақл-идрокли ва амалий одамсиз. Сиз ҳамма нарсани назорат остида ушлайсиз. Сиз драмани ёқтирмайсиз. Сиз ҳар доим мантиқни излайсиз. Бироқ сезгир бўлишдан қўрқмаслик керак! Сизнинг самимийлигингизни қадрлайдиган одамлар доимо бўлади!


2-сонли капалак

Сиз жуда ҳаяжонли одамсиз. Баъзан сиз муносабатларда жуда нозик ва ҳимоясиз бўлиши мумкин. Ўзингиз ёқтирган кишининг сизга қандай зарар келтириши мумкинлигини тасаввур қила олмайсиз. Биласизми нима? Бу жуда яхши! Фақат ҳис-туйғуларингизни назорат қилинг! Биринчидан, самимийлигингиз бошқалар томонидан ишлатилмаслигига ишонч ҳосил қилинг, иккинчидан, одамлар сизнинг ҳис-туйғуларингиз билан ўйнашларига йўл қўйманг!


3-сонли капалак

Сиз жуда ёқимтой одамсиз. Сиз ҳар доим севги учун очиқсиз. Сиз ўзингизни бағишловни, ҳалолликни ва самимийликни энг кўп ҳурмат қиласиз. Сиз рационал ёки ҳиссийсиз Шунинг учун ҳам сиз доимо ўзингизнинг мувозанатни сақлаб қоласиз ва сизнинг муносабатингизни бузиш учун маъносиз жанжал ва зиддиятларга йўл қўймайсиз!

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Ҳақиқат

❔НЕГА БИЗ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММО ДОИМ ТАКРОРЛАНАВЕРАДИ❓

Чунки, биз ўша муаммо ёки вазиятдан норозимиз.

Нима учун бу вазиятдан норози бўламиз?

Чунки, ўша одамлардан биз кутганимизни олмаганимиз учун.

Нима учун ўша одамлардан кутамиз?

Чунки, биз ўша одамларнинг биз учун шу ишни қилиб бериши керак деб ўйлаганимиз учун.

Нима учун биз бошқалар бизга қилиб бериши керак деб ўйлаймиз?

Чунки, биз ҳеч нарса қилмасдан яхши нарсаларга эришишни истаймиз.

Нима учун биз ҳеч нарса қилмасдан яхши нарсаларга эришишни истаймиз?

Чунки, биз дангасамиз, аммо буни тан олишни хоҳламаймиз.

Нима учун дангаса эканлигимизни тан олишни хоҳламаймиз?

Чунки, бошқалар бизни уддабурон деб ўйлаши учун.

Нима учун биз бошқалар бизни уддабурон деб ўйлашини хоҳлаймиз?

Чунки, биз ўзимизни бошқалардан устун қўямиз.

Нима учун биз ўзимизни бошқалардан устун қўямиз?

Чунки, бизнинг эго ва нафсимиз кучайиб кетган.

Нима учун бизнинг эго ва нафсимиз кучайиб кетган?

Чунки, бизнинг илмсизлигимиздан...

Энди ўйлаб кўринг, доимий такрорланадиган ёки ўтмишдаги унута олмаётган муаммоларингиздан озод бўлишни истайсизми?

Агар жавобингиз ҳа бўлса,
ИЛМ ОЛИНГЛАР, БАРАКА ТОПКУРЛАР, ИЛМ ВА ФАҚАТ ИЛМ БИЛАН КОМИЛ ИНСОН БЎЛА ОЛАСИЗЛАР!!!
🗄
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Ибратли_лавҳа

❗️Фарзандингизни тарбиялашда уриб-жеркиш унинг психикасига қандай таъсир қилишини томоша қилинг...

👉/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Она фарзандига  деди:
- Таомингни еб тугатсанг,  сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди  борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада  қўрқинчли одамлар  болаларни еб қўяётган  экан. Ҳозир чиқа  олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг  овозини эшитиб, маҳзун  бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва  уларни ҳеч ким еб  қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга  борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса,  ҳафта сўнгида уни ўзим  билан экскурсияга олиб  бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун  биринчилардан бўлишга  интилган болакай, ҳафта  сўнгида устозидан  сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия  ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб  ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг,  сенга ўзим зўр велосипед  олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади.  Имтиҳонларни аъло  баҳоларга топширган  болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг  велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб  сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни,  ҳалокатга учрагин  келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб  вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб  ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни  кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш  катта хато ва бу хато  аксар ота-оналарда бор.  Афсуски, биз бу хато  болаларимизга қанчалик  даражада салбий таъсир  қилишини билмаймиз.  Болалар бизнинг ёлғон  гапирганимизни  тушунмаслиги уларга  ёлғон гапирса бўлади,  дегани эмас. Чунки ёлғон  гапириш ўзи бир гуноҳ  бўлса, уни бошқаларга  ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир  розияллоҳу анҳу шундай  дейди: “Бир куни онам  мени чақирди. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва  саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим,  келақол, сенга бир нарса  бераман», — деди онам.  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима  бермоқчисан?” – деб  сўрадилар. «Хурмо  бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи ва саллам онамга:  “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи  аъмолингга “ёлғон  гапирди” деб ёзилар эди”  – дедилар.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Умидсизлик диёрига кетма, умидлар бор.🌷
Қоронғуликка беркиниб олма, қуёшлар бор.
🌸
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига чақиради, жасад эса сени сув ва лой ҳибсига тортади.🍃
Ақлингдан фойдалан, кўнглингга қулоқ сол.
🌺

Мавлоно Жалолиддин Румий.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Эртага мактаб...

Янги ўқув йилининг бошланиши. Аслида, ўқитувчилар, ўқувчилар талабалар учун ҳаётдаги янги босқичнинг бошланиши деса ҳам тўғри бўлади. Кимдир яна бир йилга улғайди, кимдир бир йилга кексайди... Бу ҳаётга қандай қарашингизга боғлиқ

Эртадан бошлаб илм масканлари яна ғала-ғовурга тўлади. Ота-оналар ҳам бироз бўлсада дам олади. Устозлар аллақачон фарзандидек бўлиб қолган ўқувчиларини қучоқ очиб,(балки ишонмассиз) бироз соғиниб кутиб оладилар.

Кузнинг салқин тонгларида минг бир ўй билан ишга отланаётган, қалби кийган либосларидек оппоқ ҳамкасбларим. Янги ўқув йили муборак бўлсин. Бугун сизни табриклашга ҳақлиман. Сабаби тан-жонингиз соғ, оилангиз тинч, муҳими уйингизга бироз бўлсада  даромад келтирасиз. Илм-урфон тарқатасиз. Келажак бунёдкорига айланасиз.

Майли, сизни ҳеч ким эътироф этмасин, майли мукофотларга илинманг, аммо сидқидилдан ишланг, сизни худо ёрлақасин, ўзи мукофотласин.
Фарзандларингиз камолида шу беминнат хизматингиз акс этсин.

Қаршимизда турган яна бир ўқув йили, омадли, баракали келсин.
Ҳамиша шогирдлар ардоғида бўлинг. Унутманг, сиз миллат болаларини тарбиялаб, илм беряпсиз, биз учун арзимасдек туюлган ҳатти-ҳаракатимиз, айтган сўзларимиз кимнингдир ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, ёки кимнингдир кўнглини синдириб қўйиши мумкин.
Буни кичик бир мисол тариқасида айтиб ўтишим мумкин. Яхши кўрган жиянларимдан бирининг устози бетоб бўлиб уч-тўрт кун дарсга келолмай қолибди, ўрнига сабоқ бергани кирган муаллима шу жиянимга "Сен бола жуда кўп гапирар экансан!" дея танбеҳ берибди. "Аслида ҳеч нарса гапирмадим, жим ўтирдим. Ўзимнинг устозим тезроқ кела қолсалар эди" —дейди жиянчам кўзлари маъюс тортиб. Унинг биргина шу гапга бир ҳафта сиқилиб юрганини кўриб, биз аҳамиятсиз деб ҳисоблаган оддий жумлаларимиз ҳам бола руҳиятига қаттиқ таъсир қилишини ўшанда сезгандим.
Имкон қадар кўнгилларни асрайлик...

Аллоҳим барчамизга билим,сабр, куч-қувват, саломатлик, ширин лутф берсин.
Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Феруз

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Хайрли_тун

✨Борлиққа қўнди оқшом..
Кўнгил билан ёлғизман - мана,
Қолдирдимми бугун яхши ном?
Ҳар тун тайёр саволим яна...

☀️Кўнгил дейди :
- Бўлгин хотиржам,
Имкон қадар савобинг харид.
Гар умримдан битта куним кам,
Мени кутар саҳарда - УМИД ...

🛌 Оқшомингиз осуда ўтсин ...

✅/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#serial

АЗИЗЛАРИМ, СИЗЛАР УЧУН АЖОЙИБ ФИЛЬМ ТАҚДИМ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМАН.

Қирмизи хона | 15- қисм | Ўзбек тилида

Психолагик онг кенгайтирувчи фильм
Ушбу кинофильм инсон психологиясига жуда таъсир кўрсатади, ва стресс ва Депрессияли ҳолатлар орқали сизни бутун йиллар давомида йиғилган программаларингизни кўтариб беради. Хулоса қилиш сиздан.
Англашларингизни кутиб қоламан.

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

OILA QURISHNING XULQ-ATVORGA TA'SIRI | PSIXOLOG MASLAHATI
https://youtube.com/watch?v=Ll3zjusA3lg&feature=share

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

SO’ZLARIMIZNING INSON RUHIYATIGA TA’SIRI | PSIXOLOG MASLAHATI
https://youtube.com/watch?v=XTt3MO73s0g&si=YpI2Rs0AehuEbS9u

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.

Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Хазрати инсон
бир бирингиздан мехр оқбатни аяманг...

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Ҳаммаси ажойиб. Сабаби шеър гўзал, оҳанг дилга яқин.

"Ойнинг ўн беши қоронғу..." Энди Ботир Қодиров ижросида.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Бахтли одамни таниб олиш жуда осон...

У хотиржамлик ва осойишталик аурасини тарқатаётганга ўхшайди.
Баъзида секин харакат қилсада ҳамма нарсага улгуради, вазиятни тўғри тушунади ва ўз хоҳишларини ҳам унутмайди
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Хайрли_тун

⭐Кунимизда қуёш меҳрини, тунимизда ой меҳрини ҳис қиламиз.

✨Кўз қирғоқларидан ошишга ҳадди сиғмаган тўлқинлар, лаблар остонасидан ҳатлаб ўтолмаган изҳорлар учун берилган тун эди бу
Хайрли тун...!✨

✅/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

#Психологик_тест

🫰Сизга энг кўп ёқадиган капалакни танланг ва ўзингиз ҳақида янги нарсаларни ўрганинг!

💟Шахсият тестлари қийин пайтларда бизга ёрдам бериши мумкин. Ҳатто битта жумла сизни тўғри фикрларга йўналтириши мумкин.

✅ /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Акаларга насиҳат 😢

❗️Видеони тарқатамиз, бу ғанимат дунёда барча акалар эшитсин
.

Канал👉 /channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Бугун ўқишнинг биринчи куни.

Ўқувчилар ҳам ҳар-ҳил бўлади 😁

👉/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Инсонлар сени хато англаганларига хафа бўлма. Чунки эшитганлари сенинг овозинг, хаёлидан ўтказганлари эса ўз тушунчаларидир.

Мавлоно Румий
🍃
Хайрли тун, қадри баланд қадрдонларим...
Ширин тушлар кўринг...
Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...
Манзил олис кўнгил яқин азизлар...
Ўзгалар камчилигини ҳеч кўрманг, ўзимизни ислоҳ қилайлик..
🍃
Яхши дам олинг..

Хайрли тун..

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Устоз-шогирд савол-жавоблари
✔️
Донишманд – баққолнинг дўконига ўхшайди: борини индамайгина кўрсатади қўяди, нодон эса лашкар ноғорасининг ўзи: овози баланду ичи бўм-бўш ва ғариб.
Саъдий Шерозий.

Дедим:
- Инсон ким?
Деди:
- Умри давомида ўзини тушунишга ҳаракат қиладиган онгли мавжудот.
Дедим:
- Бу не маънидир?
Деди:
- Инсон улғайгани сайин ақл ва тафаккури мукаммаллашиб, хатти-ҳаракати мураккаблашадиган, шу билан бирга, хулқи ва одоби гўзаллашиб, ботинан юксалиб боргучи зотдир.
Дедим:
- Ҳар бир мавжудод муҳтож бўлган нарса недур?
Деди:
- Меҳр ва эътибор.
Дедим:
- Кўздан ҳам ўткирроқ нарса-чи?
Деди:
- Инсонларнинг “қалб кўзи”.
Дедим:
- Тубсиз уммондан-да чексиз-чегарасиз нима?
Деди:
- Кишининг қалби. Чунки одам шу билан тирик. Ватан, ор-номус, меҳр-оқибат, севги-муҳаббат каби покиза туйғулар фақат қалб орқалигина ифода этилади, унга жо бўлади.
Дедим:
- Инсон қалбининг қудрати нимада?
Деди:
- Асосан, икки нарсада: у ҳеч бир теҳника кўтара олмайдиган ҳаётнинг шодлик ва ғамдан иборат юкини кўтариб юриш қувватига эга; ҳар қандай кучни ботиндан – ўзидан олади.
Дедим:
- Дунёга келишдан асл мақсад недур?
Деди:
- Яратган инояти ила ҳаёт юклайдиган масъулиятни ўз зиммасига олмоқ ва уни шараф билан адо этмоқ.
Дедим:
- Нима инсонни ёлғизликка маҳкум этади?
Деди:
- Ўзининг ҳечкимга керак бўлмай қолганини ҳис этиши.
Дедим:
- Ҳаёт нима?
Деди:
- Кишиларнинг бутун амаллари битилган, хоҳласа-хоҳламаса, ҳар куни бир варағи йиртиб олинадиган умр дафтари.
Дедим:
- Қалб амри нима?
Деди:
- Дилдан отилиб чиққат садо.
Дедим:
- Нимани баҳолаб бўлмайди?
Деди:
- Эзгу амални, камтарликни, садоқатни...
Дедим:
- Эзгу амал нима?
Деди:
- Қалб, тафаккур ва вужут муштараклигида амалга оширилган ҳаракат.
Дедим:
- Инсондан нима қолади?
Деди:
- Ўчмас из... агар у инсондек яшаган бўлса.
Дедим:
- Ор нима, номус нима?
Деди:
- Инсонларга эт ила тирноқ каби ажралмас олий фазилатдир.
Дедим:
- Дунё нима?
Деди:
- Қувса қочадиган, қочса қувадиган, ҳеч қачон тўйиб бўлмайдиган, ҳеч қачон дўстлик қилмайдиган бевафо ёр.
Дедим:
- Севги нима?
Деди:
- Бировга бериб бўлмайдиган, пулга топилмайдиган, фақат дил амрига қулоқ соладиган нодир туйғу.

Дедим:
- Бешикнинг тобутдан фарқи нимада?
Деди:
- Биринчисига фаришта мисол гўдак ётқизилса, иккинчисига бутун гуноҳи савобларга тўла амаллар эгаси ётқизилади...
Дедим:
- Ухлашлиги-чи?
Деди:
- Иккисига ҳам ётқизилган ўша жонзот ҳеч бир қийинчиликсиз сиғади....
Дедим:
- Хотин ким?
Деди:
- Хонадоннинг маликас: яхши бўлса – ҳаётинг жаннати, ёмон бўлса... ҳаётинг дўзахи.
Дедим:
- Инсоннинг умридаги “ямоқ”лар нималар?
Деди:
- Унинг қалб жароҳатлари....
Дедим:
- Дунёни нима ларзага солади?
Деди:
- Мурғак қалбнинг изтироби, мазлумниг чеккан ноласи, бедаво дардга чалинган беморнинг оҳу фарёди...
Дедим:
- Меҳр- оқибат нима?
Деди:
- Инсонни инсон даражасида ушлаб тургувчи улуғ фазилат.
Дедим:
- Инсонга ҳамиша камлик қиладиган ҳислатлар нималар?
Деди:
- Улар, асосан, учта: билим, одоб, фахму-фаросат.
Дедим:
- Уларга эришиш йўллари қандай?
Деди:
- Билимга киши ўз меҳнати орқали эришади, одобга - билим, ота-она ва устозлар кўмагида эришилади. Фохм-фаросат фақатгина ато этилади!
Дедим:
- Кишилар ботинан бир-бирлари билан нимада фарқланади?
Деди:
- Уч нарсада: дилда, тилда, амалда.
Дедим:
- Зоҳиран-чи?
Деди:
- Беш нарсада: ёш, ақл, вазн, бўй ва жинсда.
Дедим:
- Дўстликга нимани тиласам энг катта яхшилик тилаган бўламан?
Деди:
- Соғлиқ, Садоқат ва Саодатни!
Дедим:
- Дунёда инсон учун энг қўрқинчли нарса нима?
Деди:
- Халқ нафратига учраб, виждон азобида қолиш!
Дедим:
- Қачон инсонлар ўртасида ўзаро тотувлик, иноқлик юзага келади?
Деди:
- Қачонки уларнинг айтган сўзлари қалбларида ҳам уйғунликни пайдо қилса...
Дедим:
- Кўпчиликда мавжуд бўлган нуқсон нима?
Деди:
- Ўзининг ақллилигини бошқаларга кўрсатишга интилиш...

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Ҳар бир кун илоҳийдир...
Ҳар бир тонг бир неъмат.
Неъматни исроф қиламизми,
ё мақбул ишлатамизми, бу сизу бизга боғлиқ
Танлаш имкони берилибдими, демак хаммаси ни яхшиликка айлантирамиз...
Ин Шаа Аллоҳ
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

Ассалому алайкум.
Қалби мехрга лимо лим тўла
Қадди баланд
Қадрлигим...

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
бугунги кунингиз хайирли амалларга бой бўлсин
хар бир ишда Ўз ёр ва мададкор бўлсин

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Meditatsiya 🙏 Orzularga Tezroq Erishamiz
https://youtube.com/watch?v=EaYJdOq_q2U&si=4o_ytIOKx_sQqgVP

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Кучли зурикиш , сресс пайтларида куриш тавсия этилади.
Мияни тинчлантириб , салбий холатлардан чикишга ёрдам беради.
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…

Nilufar Asqarova

Истаса бир чимдим меҳр истайди,
Ўзи меҳр берса миннат қилмайди.
Ранжитманг кўнгилга қил ҳам сиғмайди,
Асло озор берманг аёл зотига.
Ижрода: Лочинбек Эркинзода
🌸🌸🌷🌷🌸🌸

#ҚОРАКӮЗ
/channel/psiholog_Askarova

Читать полностью…
Подписаться на канал