#Mulohaza
Ushbu rolikni ko'rdingizmi?
Biz atrofimizdagi odamlarni muammolarini eshitish vaqtida ana shunday negativlarga ko'milib boramiz.
Shu bilan birga ana shuncha xayotiy energiyamizni yuqotamiz.
Psihologni ishini qadrlang!!!!
👉@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг
Хайрли кун Олисдаги Яқинларим!
Хар куни беш дақиқа вақт ажратинг, бу унчалик қийин эмас. Тинчрок жойга ўтириб шу сузларни 3 марта такрорланг. Кун бошида килсангиз яна ҳам яхшироқ☝
1⃣ Пул мен учун эркин ва осонлик билан кириб келади!!!
2⃣ Мен пул оқимига тайёрман!!!
3⃣ Менинг даромадим кундан-кунга ўсиб бормоқда!!!
4⃣ Менинг ҳаётим фаровонлик ва хурсандчиликлардан иборат!!!
5⃣ Мен хар доим нима ҳоҳласам шунга тез ва осон эришаман!!!
6⃣ Мен магнит каби пулларни ўзимга жалб қиламан!!!
7⃣ Мен ойига (ўзиз ҳоҳлаган) даромадни топаман!!!
8⃣ Менга келаётган мол-мулк учун яратганга миннатдорчилик билдираман!!!
/channel/psiholog_Askarova
Тренинг дарсларимизда иштирок этиб бахтни хис этиб яшашни бошлаш
Барча яхшиликлар Насиб этсин илохим /channel/psiholog_Askarova
КУН АФФИРМАЦИЯСИ !
🌹Мен хар канака холатларда узимни муваффакиятли тарзда намоен этяпман.
🌹Мен вазифаларни муваффакият билан хал килишга тайерман.
🌹Мен осон узгаряпман ва ривожланяпман.
🌹Узгаришлар- менинг дустларим ва ердамчиларим.
Бугун сиз фикрларингиз олиб келган жойдасиз. Ва эртага бугунги фикрларингиз етаклаетган жойда буласиз.
🌹Мен уз кучимни хис этмокдаман ва ундан ишонч билан фойдаланмокдаман.
🌹Мен гайрат ва самара билан харакат килмокдаман.
🌹Мен оекда махкам турмокдаман.
🌹Менинг вазифаларим учун етарлича кучим бор.
Куч- бу эркинликка, бахт ва фаровонликка эришишим учун менинг имкониятим.
Идеал - узингсан. Унга эришишдаги тусик хам - узингда.
@psiholog_Askarova
🌷 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
🌟Бахт бу – иймон калимасини айтиб мусулмон бўлишликдир.
🌟 Бундан ҳам катта бахт эса иймон калимаси ила яшамоқликдир.
🌟 Энг катта бахт эса иймон
калимаси ила яшаб ва уни айтиб жон беришликдир.
“Ашҳаду аллаа илааҳа
иллаллоҳу ва ашҳаду анна
Муҳаммадан ъабдуҳу ва
росулуҳ”
🤲 Аллоҳ таоло сизни ўзи рози бўладиган ҳолатда яшаб, иймон калимаси билан кетишлигингизни насиб айласин!
🍃 Ўтган кунимиз;
Астағфируллоҳ
🌷 Бугунимиз;
Алҳамдулиллаҳ
🌱Эртанги кунимиз;
ИншаАллоҳ
бўлсин!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ
/channel/psiholog_Askarova
✍️Кишига билганингни ўргат-у, ақл ўргатма.
‼️Бошқаларга қулоқ тут, бироқ айтилган гапларнинг барини тўғри деб ўйлама.
‼️Сукут сақлаган кишини бевоқиф, кўп гапирган кишини ақлли, деб билма.
❗️Ҳаммани ўзингдай кўра кўрма!
‼️Ким бўлишидан қатъи назар, кишини паст деб топиш – аҳмоқлик, кўкка кўтариш – қўрқоқликдир.
‼️Онгли равишда содир этилган жасоратгина ҳақиқий жасорат, саводсизликдан келган жасорат – жаҳолатдир.
Жалолиддин Румий
/channel/psiholog_Askarova
🔆Бир стакан сув практикаси🔆
Сув бу энергия у айниқса сўз билан бирлашса жуда катта кучга айланади. Ман сизларга бир амалиётни ўргатмоқчиман. Бу сизни ҳам руҳан ҳам жисман соғломлаштиришга хизмат қилади ва яна ниятларингиз амалга ошишига ёрдам беради.
Диққат❗️❗️❗️
Эрталаб уйғониб Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз ва покланиб бир стакан оддий газсиз сув оламиз
Икки қўлимизни бир бирига ишқалаб энергия ўтқазамиз ва сувни икки кафтимиз орасида ушлаб ихлос сурасини ўқиймиз. Кейин эса:
❤️ Аллоҳга шукур мен соғломман!
❤️Мен бахтлиман!
❤️Мен Аллоҳни севаман!
❤️Аллоҳни суйган бандасиман!
❤️Пул оқимига очиқман!
❤️Ўйлаган орзуларим осон амалга ошади!
❤️Бахтли тақдир билан яратилганман!
Ва ўзингизни ҳоҳлаган бошқа ниятларизни ҳозирги замонда сувга қараб айтасиз ва яна бир бор ихлос сурасини ўқийсиз .
Ва сувни ичиб юборасиз .
Қани марҳамат ҳаётингизни ўзгартиришга тайёр туринг.
Ҳар куни эрталаб ичадиган сувингизни шундай ичинг.
@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг
Вазифалар
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
1)Шукрона ва миннатдорчилик Хар куни янги 10 та
2) кунлик режа ёзиб боринг
3) 101 та орзу езинг
4) аниқ мақсадлар
5) Энг хурсанд булган кунларингизни эслаб ёзинг
6) Ота -она кечириш машкини бошланг
7)Ойна Билан ишлаш амалий машқни бошланг
8) 7 кун 70 маротаба фотиха сурасини у́кинг
Ва натижалар Билан булишиб боринг
@Askarova_Nilufar
Смотрите "FARZAND TARBIYASIDAGI QO'RQUVLAR | PSIXOLOG MASLAHATI" на YouTube
https://youtu.be/YXvkA8mRnEI
ОЛЛОХИМНИНГ БЕРГАНЛАРИНИ ЭМАС,БЕРМАГАНЛАРИНИ КУПРОК КУРАМИЗ!!!
НАФАС ОЛИШ,МАВЖУДЛИК,КУЗЛАРИМИЗ НУРИ АСЛИДА БИЗГА БЕРИЛГАН ЭНГ БУЮК НЕЬМАТЛАР ЭМАСМИ???
ХАЙРЛИ ТОНГ!!!
/channel/psiholog_Askarova
🏥 Ўзбекистонда биринчи маротаба 5 йилга ёшариш ва физиотерапия❗️
✅ Косметология сохасида янги революция ! Эндиликда сизга ботокс , мезотерапия пластик хирургияга эхтиёж қолмайди !!
✅ Бу технологиянинг аввалгиларидан қандай устунлиги бор ?
✔️ Оғриқсиз
✔️ Мутлақо зарарсиз
✔️ Жарохатларсиз
✔️ Уколларсиз
✔️ 100% табиий
✔️ Радиациясиз
✔️ Комплекс (5/1)
✔️ Умумий ахлат тахлиллари
✔️ Организмдаги
- Совуқлик - тузлар - шлаклар - ортиқча ёғлар чиқиб келади елка ачишини , бел , оёқ кўл оғриқларида самарали натижа оласиз.
/channel/silkway_01
@Askarova_Nilufar га ёзинг
Янги видео
Албатта куринг ва узингизни тахлил этинг
Хамда бахтни хис этиб яшашни бошлаш
@psiholog_Askarova
Смотрите "OILA QURISHNING XULQ-ATVORGA TA'SIRI | PSIXOLOG MASLAHATI" на YouTube
https://youtu.be/Ll3zjusA3lg
* * *
Ухлаб қолма бугун, мана шу тунни,
Биргина кечани эт менга тортиқ.
Суҳбатлар қурайлик, ажиб, сеҳрли,
Мен сени севаман жонимдан ортиқ!
Ухлама шу кеча, бўлайлик бедор,
Сенга ярим тунда қилай қўнғироқ.
Менинг озоримсан, энг ширин озор,
Қоронғу тунларим ёритган чироқ!
Ухлама азизим, Ғафлатларни қув,
Юракка оқиб кир томирларимдан.
Сени сўраб олдим минг йиллик тоқат,
Яна бир умрлик сабрларимдан!
Бизнинг орамизда миллион чақирим,
Менга сендан кўра осмон яқинроқ.
Ҳаётим, илтимос, фақат уйғоқ бўл,
Мен сени соғиниб, қилсам қўнғироқ...
..
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Pullarga ochilish | Psixolog Maslahati" на YouTube
https://youtube.com/shorts/67QLlEAyZC0?feature=share
Ажойиб тарона...🎧🥰
Севиб тинглайдиган тароналаримдан...🌺
🌺🌺
🌺
/channel/psiholog_Askarova
ЯХШИ ОДАМ КИМ.?
~ Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева ~ бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам …
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!
~ Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР.!
БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР !!
/channel/psiholog_Askarova
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
Кунингиз хайрли бўлсин қадрлигим..
🍃
Агар ҳузурингизга янги кун ташриф
буюрса…
Уни гуноҳлар билан ранжитманг!
Чунки кун ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…
Ғанимат Меҳмонга
"Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик,
Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг!
🍃
/channel/psiholog_Askarova
Гул сувга ошиқ бўлди...
Сувга:
-"Сени севаман"-деб айтди. Сув:
-"Мен ҳам сени севаман"-деди.
Орадан бироз вақт ўтгандан кейин, такрор Гул Сувга:
-"Сени севаман"-деди.
Сув:
-"Мен ҳам сени севаман"-деди...
Гул касал бўлиб, сўлиб қолди...
Сув бу ҳолни кўриб чидолмасдан, табиб чақирди. Табиб Гулни яхшилаб текширгандан кейин, Гулга умидсиз боқди. Сув эса хавотирланиб:
-"Гулга нима бўлган экан?"-деб сўради...
Табиб эса:
-"Ҳеч нарса қилмаган, фақатгина Сувсиз қолибди"-деди...
Бундан шу нарса тушунилади ки, "Ишқ - фақатгина сени севаман!" - деб айтишликдан иборат эмас экан.
Ишқ - сенга ҳар нарсасини бера олишига ишонганинг бир инсонни севишликдир...
Мавлоно Румий.
/channel/psiholog_Askarova
📹 БОЛАЛАРНИ МИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОРИ ТАБЛЕТКА СЎРАГАНЛАРГА МАВЗУ →
👤 #Доктор Исчанов
/channel/psiholog_Askarova
Нафас машқи —оғриқларни енгишга, ҳаёт хақидаги таассурот чиройли бўлишига, ўзида инсон сифатини кўтаришга, ҳотирани тиклашга, диққатни йиғишга ёрдам беради.
🧘♂нафас машқи қулай ўтириб ёки текист ётиб бажариладиган машқ.
🧿Бу эътиборни ўзига қаратишга ҳам жуда катта ёрдам беради.
😌Кўзларни юмиб эътиборни нафасга қаратамиз.
Чуқур нафас олиб, бир оз ушлаб туриб, секин-аста, бўлиб-бўлиб нафасни чиқарамиз ва диққат-эътиборни нафасга қаратамиз, жамлаймиз. 3 марта.
Кейин одатдагидек нафас олиб, уни кузатамиз:
Нафас оляпсиз...
Нафас чиқаряпсиз...
Нафас оляпсиз...
Нафас чиқаряпсиз...
Ҳаёллар ҳар ёққа сочилиб кетса яна
Чуқур нафас олиб чиқарилади, диққат йиғилади
Нафас оляпсиз...
Нафас чиқаряпсиз...
Яна нафас олиб чиқаряпсиз давом этинг...
2 минутдан бошланг. 20 минутгача етсангиз билингки, ҳаётингизни, яшаш тарзингизни ўзгартира оласиз.
Бу техникани яқинларга албатта улашинг
/channel/psiholog_Askarova
САБАБЧИ ЎЗИНГ!
Чапдаги сурат Халил Рафатийнинг 2003 йилда тушган сурати. Ёши 33 да бўлган. Героин, кокоин истеъмол қилган. Вазни 49 кг бўлган. Танаси яраларга тўла эди. Жуда кўп маротаба қамоққа олинган. Доимо кўчаларда тунаган. Сурат тўққизинчи марта ортиқча доза билан ўзини ўлдирмоқчи бўлишидан олдин олинган.
Ўнгдаги сурат Халил Рофотийнинг 2018 йилда 48 ёшида тушган сурати. Миллионер, спортчи, "I Forgot to Die" китоби муаллифи, "Sunlife Organics" мева ва сабзавотлар шарбати ва сиҳҳий таомлар бренди соҳиби. Шахсий самолёти бор. Йиллик товар айланмаси 10 миллион доллардан ошади.
Барча изтиробларингга ўзинг сабабчисан, сен ўзингга ўзинг душмансан. Барча насибаларинг калити сенинг ўзингда!
/channel/psiholog_Askarova