✅Камтарин бўл, аммо камтарлик орқасида ғуруринг яққол сезилиб турсин!
✅Андишали бўл, аммо андишасиз олдида ҳеч қачон тилингни қисқа қилма!
✅Икки букилиб таъзим қилганга уч букилиб таъзим бажо айла. Аммо қаршингда тоғдек кериладиганлар олдида ўзингни осмон қадар тут!
✅Бир юзингга урсалар, икки юзига уриб жавоб қил! Шунда сен билан ҳисоблашадиган бўладилар!
Ҳеч қачон осмонга тупурма! Осмон қахрли. Тупугинг юзингга қайтиб тушади!
Ҳеч қачон ерга тупурма! Ер меҳрли, тупугинг юзингга сачрамайди. Аммо шу Ер сени кўксида кўтариб юради.
©Ўткир Ҳошимов
/channel/psiholog_Askarova
Келинларни дарди😂 ...
Кимга юборишни биласилаю🤣
Обуна бўлинг👉 /channel/psiholog_Askarova
#лирик_чекиниш
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма,
Йўқчиликда кунда бир, жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Чайнаётган нонингни боламга деб ўласан,
Катта бўлса гап билан силталаса сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама кўрасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар суянчиғинг, тиргагинг.
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
🗄 Марҳабо Каримова
✅ /channel/psiholog_Askarova
⛲Sheriyat gulshani⛲:
Кўп нарса керакми аёл зотига.
Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.
Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига,
Манимча бошқаси унга керакмас.
Тиллога тўлдирманг бармоқларини,
Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.
Манимча чоғ этиб димоғларини,
Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул.
Севги исхорлари хуш ёқар,бироқ,
Оддий бир каломдан бошлари осмон !
Иссиқ кийиндингми кўча совуқроқ.
Сен менга саломат кераксан,ишон !ʺ
Майли қозонига гўшт тушмас ҳар кун,
Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.
Елкангиз қизғанманг,суяниш учун,
Турмушнинг муштлари берганда озор.
Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,
Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.
Баъзида бир кулиб қарашингизга,
Жонини бермаса, мана ман кафил.
Кимгадир керакман,дея яшасин,
Асранг қадрсизлик қийноқларидан !
Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,
Сизни дуо қилган дудоқларидан..
/channel/psiholog_Askarova
Онг заҳарланиши!
Биз олдин ҳам сизлар билан инсон ўз фикрлаш қобилиятини яхши томонга ўзгартириши кераклиги ҳақида гаплашганмиз. Фақатгина позитив фикрларни ўйлашимиз кераклигини ҳам биласиз.
❓Онг заҳарланиши ҳақидачи, ҳеч эшитганмисиз?
Афсуски жуда ҳам кўп инсонларнинг онглари заҳарланган ва шунинг натижасида улар кўплаб кўнгилсизликларга дуч келишади. Онгнинг заҳарланиши сабабли шахсий ҳаёт ҳам издан чиқа бошлайди.
Фикрларимиз заҳарланганми йўқми деб қизиқяпсизми?🤔 Унда қандай ҳолатларда инсоннинг онги заҳарланган ҳисобланишини билиб олинг!
1⃣Бировларни ғийбат қилиш. "Унинг ўрнида мен бўлганимда ...." каби гаплар билан ўзгаларнинг ҳаётини муҳокама қилиш.
2⃣Олдиндан нохушлик бўлиши ҳақида таъкидлайвериш. "Айтган эдим-ку, бундан бир иш чиқмайди" каби гаплар билан ҳар нарсадан норози бўлавериш.
3⃣Ҳадеб ҳаётдан нолиш. Пулингиз етишмаётгани, соғлиғингиз ёмонлиги, болаларингиз қулоқсизлиги-ю турмуш ўртоғингизнинг эътиборсизлиги ҳақида ҳаммага шикоят қилиш.
4⃣Масъулиятни ўз бўйнига олмаслик. Кўнгилсизликларда атрофдагиларни айблайвериш.
5⃣Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеадан ёмонликни излайвериш.
6⃣Аҳамиятсиз бўлган муаммоларни ҳам жуда катта қилиб кўрсатиш.
👆🏻Юқоридаги 6 ҳолат инсоннинг фикрлари заҳарланганидан дарак беради.
❗️ Азизлар, ҳеч қим негатив фикрлаш қобилияти билан дунёга келмайди.
Бу одат умр давомида шаклланади. Негатив фикрлайдиган инсон бутун ҳаётини ва ундаги нарсаларни ҳам негатив қабул қилади. Бу унинг турмуш тарзига айланиб қолган. Бундайлар учун ҳаёт фақат оқ ва қора ранглардан иборат.
Агарда тепадаги ҳолатлар сиз учун ҳам таниш бўлса ва сиз ҳам негатив фикрловчилар қаторидан бўлсангиз, ваҳимага тушманг. Бу ёмон одатдан қутулишнинг имкони мавжуд. Фақат инсон буни чин дилдан исташи керак.
Сизга «Ўзингни англа» шогирдлар курси тренингимиз орқали ёрдам бера оламиз
/channel/psiholog_Askarova
Stressdan qanday qutulish mumkin?
Har birimiz vaqti-vaqti bilan stressni boshdan kechiramiz. Ishdagi muammolar, munosabatlardagi mojarolar yoki shaxsiy kasalliklar bo'ladimi, stress jismoniy va ruhiy salomatligimizga salbiy ta'sir qiladi. Hayotingizga salbiy ta'sir ko'rsatishning oldini olish uchun u bilan qanday samarali kurashishni o'rganish muhimdir.
Stressdan xalos bo'lishning ba'zi usullari:
1. Jismoniy faollik: sport bilan shug'ullaning, mashq qiling, sayrga chiqing. Jismoniy faollik kayfiyatni yaxshilaydigan va stress darajasini kamaytiradigan endorfinlarni chiqaradi.
2. Chuqur nafas olish: stressni his qilganingizda, diqqatni nafas olishga qarating. Sekin va chuqur nafas olish va chiqarishga harakat qiling, diqqatni har bir nafas olish va chiqarishga qarating. Bu stressdan xalos bo'lishga va sizni tinchlantirishga yordam beradi.
3. Meditatsiya va dam olish: meditatsiya qilish yoki dam olish uchun vaqt toping. Ushbu amaliyotlar ruhiy holatingizni yaxshilashga va stressni kamaytirishga yordam beradi.
4. O'zingizni birinchi o'ringa qo'ying: o'zingizga vaqt ajrating va sizga zavq keltiradigan narsalarni qiling. Bu o'qish, sevimli mashg'ulotlar, parkda sayr qilish yoki yaqinlaringiz bilan vaqt o'tkazish bo'lishi mumkin. Sizning ruhiy salomatligingiz eng muhimi ekanligini unutmang.
5. Muloqot: Do'stlaringiz, yaqinlaringiz yoki ishonchli odamingiz bilan sizni nima bezovta qilayotgani haqida gapiring. O'z his-tuyg'ularingizni ifoda etish stress darajasini pasaytirishi va muammolarga yechim topishga yordam beradi.
Xulosa qilib aytganda, stress hayotimizning muqarrar qismidir, ammo uni samarali boshqarish ruhiy farovonlikning kalitidir. Taklif etilgan usullardan sizga mosini toping va uni muntazam ravishda mashq qiling. Sizning sog'lig'ingiz va baxtingiz stressni engish uchun vaqt va kuch sarflashga arziydi. O'zingizni asrang!
💬Telegram kanalimiz:
/channel/psiholog_Askarova
#Хайрли_тонг
Эрта тонгдан икки нарсани мақсад қилиб олинг!
Биринчиси: Бу ҳаётдан ва борлиқдан қувониш...
Иккинчиси: Биринчисини бир кунда бир неча маротаба такрорлаш...
Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги кунингиз қувончларга бой бўлсин...🤲🥰
/channel/psiholog_Askarova
Ассаламу алайкум...
Тонгни қаршилаган бахтли инсон, кунингиз хайрли бўлсин!
Билингки, қаердадир, кимдир СИЗ учун дуода.
Сизнинг хурсанд бўлишинги кунингизни ажойиб ўтиши ўша ким учундир жуда муҳим.
Дунёда СИЗ учун яшаётган, нафас олаётган, қайғураётган инсон бор экан, ҳаёт яшашга арзийди. Нима дедингиз? Бизни севган ва яхши кўрган инсонларимиз доим бор бўлсин.Улар учун биз ҳам дуодамиз...
Сизни яхши кўраман қадрлигим...
/channel/psiholog_Askarova
#лирик_чекиниш
Ярақлаган уйларинг чанг бўлсаям сиқилма,
Рўзғорингда бир нима кам бўлсаям сиқилма,
Йўқчиликда кунда бир, жанг бўлсаям сиқилма,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Чайнаётган нонингни боламга деб ўласан,
Катта бўлса гап билан силталаса сўласан.
Бино қўйма, сийлама, пўпалама кўрасан,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
Қариганда ғалвани кўтаролмас юрагинг,
Қани ота-оналар суянчиғинг, тиргагинг.
Ётиб қолсанг, оғрисанг, кимга бўлар керагинг
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга.
🗄 Марҳабо Каримова
✅ /channel/psiholog_Askarova
❗️1 порция картошка фри истеъмол қилиш 2,5 пачка сигарет чекиш билан баробар.
Картошка фри ўзида акриламид — исботланган канцероген сақлайди. Акриламид моддаси бир пачка сигаретда — 20 мкг, бир порция картошка фрида — 50 мкг. Кўриб турганингиздек 2,5 баробар кўп.
Картошка фрини ейиш мумкин, фақат ҳар-ҳарда оз миқдорда!
👉/channel/psiholog_Askarova
#serial
АЗИЗЛАРИМ, СИЗЛАР УЧУН АЖОЙИБ ФИЛЬМ ТАҚДИМ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМАН.
Қирмизи хона | 8- қисм | Ўзбек тилида
Психолагик онг кенгайтирувчи фильм
Ушбу кинофильм инсон психологиясига жуда таъсир кўрсатади, ва стресс ва Депрессияли ҳолатлар орқали сизни бутун йиллар давомида йиғилган программаларингизни кўтариб беради. Хулоса қилиш сиздан.
Англашларингизни кутиб қоламан.
/channel/psiholog_Askarova
ОНАНИ РОЗИ ҚИЛМОҚ КEРАК!
☝️ Инсонлар олдида онангизнинг фикрларини паст санаманг. Нафақат одамлар, балки ака-ука, опа-сингиллар олдида ҳам онангиз хоҳ ёнингизда бўлсинлар, хоҳ бўлмасинлар, ундай қилманг. Бу мункар сўз, ёқтирмагани билан уни эслашдир. Хоҳ борликларида, хоҳ
йўқликларида бўлсин, уларга одобсизлик билан муомала қилишдир.
❗️ Уларни ҳаётдаги баъзи ишларни билмаслиги билан ҳақир, ноқис санаманг, қийматларини туширманг. Балки уларга ўзингизни билмагандек қилиб кўрсатиб, шу ҳақдаги маълумотларни билдиринг.
❌ Уларнинг ҳузурида қаҳқаҳа отиб кулишдан ва баланд овозда гапиришдан сақланинг. Улар ўтирган жойда нафрат назари билан, ғазаб қилган ҳолда юзни буриштирган ҳолда бўлманг. Онангиз ёқтирган ишдан норозилингизни ошкор қилманг. Буларнинг барчаси уларнинг руҳиятларига қаттиқ таъсир қилади.
🌺 Ҳаётингизнинг қувончли хабарларини аввало онангиз билан бўлишинг ва сирларингизга шерик қилинг. Бу билан сиз мислсиз қувонч бағшида қилган ва кўнгилларига яқин йўл топган бўласиз. Қолаверса, катта бўлишингизга қарамасдан ҳамон онангизга муҳтож эканлигингизни кўриб хурсанд ҳам бўладилар.
🍀 Сиҳатларига катта эътибор беринг. Агар ёшлари ўтиб қолган бўлса, ҳарорат ўлчагич, қанд миқдорини ўлчагич, уйғотиш, турғазиш учун хос бўлган воситалар ва бошқа шу каби воситаларни ўз вақтида етказиб туринг.
✔️ Сиҳатларидан хотиржам бўлиб туришлари учун ойлик текширувни йўлга қўйиб боринг.
✔️ Ёшларига муносиб бўлган эҳтиёжларини қондиринг. Ўсмирлик даврида муайян зарурий нарсаларга эҳтиёжлар бўлади, балоғатга етганлик даврида бошқа нарсаларга эҳтиёж сезилади. Улар сизга эрта болалик даврларидан буён қандай ёрдам берган бўлса, сиз ҳам уларга шундай ёрдам қўлингизни узатинг.
🌷 Хасталикларида сиз ҳам улардек хаста бўлинг. Тузалганларида эса бундан жуда ҳам бахтиёр бўлганингизни изҳор қилинг. Уларнинг ҳақларида доимо дуода бўлинг. Касал жойларига қўлингизни қўйиб, Қуръон оятларини, саҳиҳ руқя ҳадисларини ўқиб дам солинг ва бу билан сиз ҳам яхшилик, ҳам Аллоҳнинг инояти ила саломатликларига сабаб бўласиз.
«Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли» китобидан.
/channel/psiholog_Askarova
#Мотивация
Кераксиз, арзимаган нарсалар учун сарфланган асаб толаларингизни вақти келиб йиллар ҳам, сабабчи нарсалар, одамлар ҳам қайтариб беролмайди☺️.
Ўзингизни яхши кўринг биринчи ўринда 😍.
Қадриятларингизни биринчи ўринда ўзингиз ҳурмат қилинг.
Шунда кимлардандир хафа ҳам бўлмайсиз, асабингиз ҳам бузилмайди😉.
Ҳаётингизда муҳимлик даражаси энг юқори одам фақат ўзингиз бўлинг☝️.
Бу худбинлик эмас, ўзига ҳурмат ва муҳаббат😁.
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Muammoni samarali yechish usullari | Psixolog Maslahati" на YouTube
https://youtu.be/hCQ-CYdFBK8
#serial
АЗИЗЛАРИМ, СИЗЛАР УЧУН АЖОЙИБ ФИЛЬМ ТАҚДИМ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМАН.
Қирмизи хона | 10- қисм | Ўзбек тилида
Психолагик онг кенгайтирувчи фильм
Ушбу кинофильм инсон психологиясига жуда таъсир кўрсатади, ва стресс ва Депрессияли ҳолатлар орқали сизни бутун йиллар давомида йиғилган программаларингизни кўтариб беради. Хулоса қилиш сиздан.
Англашларингизни кутиб қоламан.
/channel/psiholog_Askarova
🗝 Муваффақиятнинг 80 фоизи.
👍К ўпчилик муваффақият учун қаттиқ ишлаш керак, тинмасдан меҳнат қилиш керак деб ўйлашади.
Шубҳасиз бу нарсалар керак, лекин муваффақиятнинг 80 фоизи керакли пайтда, керакли жойда, керакли одамлар билан бўлишдир.
🗄 Вудди Аллен.
/channel/psiholog_Askarova
#ЭСЛАТИНГ
Эртага 14.08.2023
МУҲАРРАМ — 27
ДУШАНБА!
Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?
Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).
Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншоаллоҳ!🤲
⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
14.08.2023
(Андижон вақти билан)
03 : 50
Саҳарлик тугаши:Ифторлик бошланиши
: 19 : 20
Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
🔗 Каналга уланиш:
/channel/psiholog_Askarova
-Қаердамиз?
-Ёзнинг охирги ойида...
-Унда бугун қандай кун.
-Бахтнинг биринчи куни!
Яна чи?
🦋 Гўзаллик куни!
Яна нима?
💜 Хурсандчилик куни!
Ажойиб кун муборак, азизим.🌷
✅ /channel/psiholog_Askarova
Севимли қўшиклар...🥰
Яхши кайфият сизларни тарк этмасин...😊🖐
🌺🌺
/channel/psiholog_Askarova
На ўтмиш бор, на келажак.
Ўтмишингга боқиб қайғуга ботма ва келажакка боқиб ташвишланма.
Ҳозирги он ила яша, чунки сен шу онда борсан...
Ҳакан Менгюч
"Ҳеч бир учрашув тасодиф эмас"
/channel/psiholog_Askarova
#ЎЗИГА_ПАСТ_БАҲО
Ўзига бўлган баҳо - бу инсоннинг ўзи ҳақидаги, ўз шахсиятининг аҳамияти ва бошқа одамлар орасидаги фаолияти тўғрисида, ўзини ва ўзига хос фазилатлари, ҳис туйғуларини, кучли ва заиф томонларини баҳолаши ҳисобланади.
Ўзига нисбатан паст баҳо қуйидаги омиллар сабаб шаклланади:
✅ Ота-она ҳар доим болани таққослаб, уни имкониятлари ва қобилиятларини ерга уриши
✅ Унга сен хунуксан, паканасан, қорасан, оқсан, дангасасан, бетарбиясан деб баҳолаши (бунақа инсонлар ўзини қабул қилмай яшашади)
✅ Болани АҚЛИЙ, ЖИСМОНИЙ, РУҲИЙ имкониятлари камситилиши, ҳеч нарса қила олмайсан деб баҳо берилиши
✅ Ота - онанинг ўзаро "САҲНА ТОМОШАЛАРИ" (сурункали жанжаллари) болага таьсир қилади
✅ Оила, атроф-муҳит болага НЕГАТИВЛИКДА, БЕХАЛОВАТЛИКДА, АСАБИЙЛИКДА, НОШУКРЛИКДА ўрнак бўлиши
(сабаблар кўп давом этади).
Натижада болани билимсиз ва тажрибасиз ОНГИ атрофдагилар КЎР-КЎРОНА сингдирган МУСРЛАРГА тўлиб қолади. Ичидан ҳаётга нисбатан синиб яшайди.
/channel/psiholog_Askarova
ИШГА МУНОСАБАТИНГИЗ - МАРТАБАНГИЗДИР!
Уч киши ғишт тераётган эди. Уларнинг биридан сўрашди:
— Умуман олганда, бу ерда нима қиляпсан?
У пешонасидаги терни артди-да, жавоб берди:
— Мен қийналиб қора меҳнат қилаяпман... Ишим оғирлигидан қаддим букилиб, соғлиғимни йўқотаяпман.
Иккинчисининг олдига бориб ундан сўрашди:
— Сен нима қиляпсан?
У енгларини шимариб, бошини кўтардида, ғурур ила жавоб берди:
— Пул ишлаяпман. Ҳунарим билан халол ризқ тераяпман.
Кейин учинчи кишидан сўрадилар:
— Сен нима иш қиляпсан?
У мамнун жилмайди-да, жавоб берди:
— Мен ибодатхона қуряпман!
Ишингизга таъриф ва муносабатингиз қандай бўлса Сиз хам шундайсиз! Лекин, мақсадингиз олий бўлса, мартабангиз юксалиши муқаррар. Шуни унутманг!
/channel/psiholog_Askarova
#Бахт
😍 Бахт бу – дорихона ёнидан тўхтамай ўтиб кетишинг, негаки, тану жонинг саломат.
Бахт – дўкон ёнидан тўхтамай ўтишинг, негаки, ҳамма нарсанг етарли!
💬 Қадрдон уйингга шошяпсан, негаки, сени яқинларинг илҳақ кутишяпти.
Бахт бу - айнан Сиз билан менинг шу гурухда эканлигимиз, бундай бўлмаслиги ҳам мумкин эди.
⚡️ Тасодифлар тасодифан бўлмайди!
Сен ниҳоятда бахтлисан! ❤️
✅/channel/psiholog_Askarova
#serial
АЗИЗЛАРИМ, СИЗЛАР УЧУН АЖОЙИБ ФИЛЬМ ТАҚДИМ ЭТИШДА ДАВОМ ЭТАМАН.
Қирмизи хона | 9- қисм | Ўзбек тилида
Психолагик онг кенгайтирувчи фильм
Ушбу кинофильм инсон психологиясига жуда таъсир кўрсатади, ва стресс ва Депрессияли ҳолатлар орқали сизни бутун йиллар давомида йиғилган программаларингизни кўтариб беради. Хулоса қилиш сиздан.
Англашларингизни кутиб қоламан.
/channel/psiholog_Askarova
“Ҳар хил сўзларга парво қилма! Сени кўрганлар ўт-ўлан деб хаёл қилаверсин. Сен эса гул бўл! Ҳатто булбуллар уялсин...”
🌺
(Мавлоно Жалолиддин Румий)
🌸
Сен ҳақингда ким нима дейишининг аҳамияти йўқ. Муҳими сенинг нима деб ўйлашинг. Сен ўзингни тенгсиз ва гўзал эканингни бил! Сени англай олмаганлар уялсин!
/channel/psiholog_Askarova
#Хайрли_тонг
⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!.
Дунёнинг ташвишлари сизни асло тушкунликка солмасин.
Ҳар бир оғирлик ортида бир енгиллик бордир.
Яқинларни янги кун билан табрикланг.
👉 /channel/psiholog_Askarova