Боланинг интеллекти турлари
✅Болам жуда ақлли бола. 5 ёшдан шахмат устаси, аммо мактабдаги предметларга лаёқати бироз суст. Тенгдошлари билан яхши чиқишади, аммо умуман дарс қилгиси келмайди. Кандай килиб, шундай зеҳнли ўғлим мактабда қоникарли баҳоларга уқиши мумкин?! Нима йул тутишга хайронман.
❇️Буни билишдан аввал, боладаги интеллект (зеҳн) турини билиб олишимиз зарур. Гарвард университетьи профессори Ховард Гарднер томонидан ўтказилган тадқиқот натиижаларига кўра, биологик асосга эга 8 турдаги зеҳн (интеллект) тури мавжуд. Кўп зеҳнлилик назарияси деб аталган тадқиқот натижаисда қуйидагилар аникланди:
🔰 Оғзаки интеллект- сўзлашув ва ёзувда инсоннинг сўзлардан таъсирли ва оқилона фойдалана олиш кобилияти. Шоирлар, журналистлар, ёзувчилар, сиёсатчиларда шундай интеллект бўлади. Бундай болалар эртак, хикоя, латифа айтишни, ўқишни, суз ўйинларини, кроссворд ечишни яхши кўришади.
🔰 Мантиқий интеллект – сонлардан тезлик билан фойдаланиш кобилияти. Олимлар, математиклар, компьютер дастурчиларида шу зеҳн булади. Бундай зеҳнли болалар бирор нарсанинг қандай ишлашига қизикишади ва уни ўрганиш учун тинмай савол беришади. Математика уларнинг энг яхши кўрган фани хисобланади. Шашка, шахматни севишади.
🔰Визуал-тасвирий интеллект – атрофидаги нарсларни хаёлида жонлантира олиш қобилиятига эгадир. Рассом, меъмор каби касб эгаларида бундай зеҳн устунлик қилади. Бундайлар хаёлпараст, нарсаларни бузиб ясашни яхши кўрадиган бўлади.
🔰Баданий-кинестетик интеллект – инсон ўзини ифода этаётган пайтда бадан харакатларидан яхши фойдалана олиш қобилиятидир. Раққосалар, енгил атлетикачилар, актерлар ва спортчиларда шу зехн устунлик қилади. Бундай болалар жуда ҳаракатчан бўлишади. Югуришни, сакрашни, курашишни яхши кўришади. Қўл ҳаркатлари билан бажариладиган машғулотни яхши уддалайдилар.
🔰Мусиқий-ритмик интеллект – бундай зехнли шахслар овозларга нисбатан таъсирчан бўлишади. Аксарияти хушовоз бўлишади, мусиқа асбобини чалишни яхши кўришади.
🔰 Ижтимоий интеллект –ўзгаларнинг руҳий ҳолати, ҳиссиётлари, туйғуларини англаш қобилияти. Маслаҳат ва насиҳат беришда уларга тенг келадигани йўк. Ўқитувчи ва сиёсий лидерлар ушбу зеҳнга эга булишади. Лидерлик хусусиятига эга болалар дўстлари орасида машхур ҳисобланади. Ижтимоий тадбирларда иштирок этишдан завқланишади. Клубларда, ташкилий масалаларда бажонидил қатнашишади. Яқин дўстлари кўп бўлади. Бошқалар учун кайғуради.
🔰Ички зеҳн – ўзини бошқариш, ўзини билиш қобилиятидир. Улар мустақил ҳаракатланишади. Ўзлари қизикадиган нарсалар хусусида ортиқча гапиришни ёктиришмайди. Одатда, ёлгиз харакатланишни ва ёлгиз уйнашни яхши кўришади. Бошқалар кўз ўнгида улар одамови бўлиб кўринади.
🔰Табиий интеллект – хашаротлар, хайвонлар, зилзила сингари ҳодисаларга нисбатан эътиборли бўлиш қобилияти. Тоза ва ям-яшил мухит улар учун муҳим саналади. Табиатни севувчилар айнан шулардир.
👉/channel/psiholog_Askarova
Хотин эрига: - Сиз мендан қўрқасиз!
Эр: - Ўзингча нималар деяпсан?!
Хотин: - Унда нега совчиликка келганда 6 та одам билан, унаштиришга келганда 100 та одам билан, тўйга 800 та одам олиб келдингиз?! Мен сизнинг уйингизга бир ўзим келдим-ку! Шундай экан, сиз мендан қўрқасиз 😂
👉/channel/psiholog_Askarova
Butun oila qori va qoriya
MashaAlloh! MashaAlloh!
😍 Qanday ham goʻzal oila!
🤲 Allohim bizni ham yetkazsin!
👉 /channel/psiholog_Askarova
#Ibrat
Hayotingdan shikoyating boʻlsa, mol-u davlat bilan ham erishib boʻlmaydigan narsalaring borligini esla...
Bu rasmni ko'rgandan keyin ham hayotingizdan, farzandingizdan noliyapsizmi?
Bolam juda shoʻx deydiganlar va qandaydir shumlik qilganida "oyogʻing sinsin" deb qaragʻaydiganlar bir muddat oʻylantirib qoʻyadigan surat...
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Muammoni samarali yechish usullari | Psixolog Maslahati" на YouTube
https://youtu.be/hCQ-CYdFBK8
Смотрите "JAHL CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK? | SHUKRONA AMALIYOTI | PSIXOLOG MASLAHATI" на YouTube
https://youtu.be/kiqaMCqD-ng
🎼😍🎼🎼
Гўзал тарона...🎧
🍂📥Ko'zlaringiz yumilgan payt haqiqiy borliqni ko'rasiz musiqada.📤....🎼
✨ /channel/psiholog_Askarova
ҲАФА БЎЛМАНГ!
Ҳаётимизда ҳафа бўлиб сиз билан гаплашмай қўйган инсонлар учраб туради. Ўзингизни эсланг. Кимлар билан гаплашмай қўйгансиз. Бу оғриқ! Бу ҳафа булиш! Яна орқага қайтишнинг иложи бўлса-ю... Ёки бу муносабатга киришмас эдингиз ёки кутмасдингиз ундан хеч нимани... Кутдингиз! Шунинг учун ҳафасиз! Халиям кутяпсиз унинг биринчи келиб гаплашишини...
Сизнинг ҳафа бўлганингизни ва шунинг учун гаплашмай қўйганингизни бу одам билади деб ўйлайсизми?! Ўзи билан ўзи юрибдию, ишлари кўп, сизни ҳафа булганингизни тушунганиям йуқку!
Ҳафа бўлиш тагида нима ётаркин?
Сизни севишлари, тан олишлари ва сизнинг кераклигингизни билмаслигингиз бу ҳафа бўлишга сабабдир! Мени яхши кўрмасаларинг ҳам бир ўзим яшай оламан, менсиз яшаб кўринглар-чи дейди ҳафа одам.
Мени хеч ким тушунмайди! Дейди ҳафа инсон. Ҳақиқий юзини ҳафа бўлишини намоён этиш тарзида кўз- кўз қилиш кучсизликнинг яққол белгисидир. Сиз ҳафа булган инсонлар сизга мухтож бўлишини истайсиз!
Сизга кимнингдир гапи, ўзини тутиши ёқмадими? Бу ҳақда юмшоқлик билан билдиринг. Ҳафа бўлиш энг онсон йўл, хафа бўлмасликни эплаб куринг-чи? Ҳафа бўлиш меҳрга ташналик, ҳафа бўлиш меҳр бера олмаслик!
Онангиз ҳафами?
Ўзингиз хафамисиз?
Ходимлар ҳафами?
Кўшнингиз ҳафами?
Севган инсонингиз ҳафами?
Ахли аёлингиз ҳафами?
Хўжайинингиз ҳафами?
Фарзандингиз ҳафами?
Сабаби битта улар сиздан меҳр сўрашяпти!
/channel/psiholog_Askarova
КЕЧИРИШНИ ЎРГАНИНГ...
Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!
Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.
Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз. Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Farzandlarga atrof muhitning ta'siri | Psixolog maslahati" на YouTube
https://youtu.be/Mp_L6_LNqHk
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Буткул янгиланишга ва ўзгаришга тайёр инсонлар учун ажойиб таклиф!
"Куркувлариз бахтли хает"
Номли
Онлайн тренинг
20 июль старт
КУЙИДАГИ МУАММОЛАР СИЗДА БОРМИ❓
😩 Доимо стресс
🤕 Касалликлар
😢 Доимий тушкун кайфият
😠 Асабийлик
👨👩👧 Оилавий муносабатларнинг ёмонлашиши
🏃♂️ Максадлар сари дангасалик
СИЗ БУ МУАММОЛАРДАН КУТУЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓
Сиз " Мужизавий "
БАХТЛИ ХАЕТ
Онлайн курсимизда иштирок этинг
ТРЕНИНГИМИЗДА КАТНАШИБ СИЗ❗️🌺
🚀 Мақсадлар сари улкан мотивация оласиз.
🥰 Мухаббат энергиясини хис этасиз.
🤑 Пулларни жалб килишни ўрганасиз.
🤠 Ўзингизга ишончингиз ортади.
😂 Юқори кайфиятда дарсларни ўзлаштирасиз.
🔋 Энергиянгиз юкори даражада ошади.
⌛️ Қисқа вақтда катта натижага эришасиз.
КУРС ДАВОМИДА КАНДАЙ ДАРСЛАР ЎТКАЗИЛАДИ❓
👨👩👧 Оилавий муносабатларни яхшилар сирлари.
💰 Пулларни жалб килиш.
😇 Буткул соғлом бўлишни ўрганасиз.
🎁 Кутилмаган совғаларга очиласиз.
🏃♂️ Максадлар сари тезда харакат килишни ва эришишни ўрганасиз.
+ Нотиклик саънати ( ораторлик махорати)
Дарсимиз аудио видео тарзида ўтилади
Вактида дарсда иштирок этолмаганлар учун аудио запись юборилади
Чегирма нарх
Бир ой учун 2 мл эмас
75 % чегирма нарх
500 мл тулов килиб иштирок этишингиз мумкин
@Askarova_Nilufar га мурожаат қилинг
Аёл яшашни, яхши яшашни истади.
Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади. "Энди яшайман", деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди.
Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан 25 ёш кичик аёл жон-жон деб турмушга чиқди.
Эр энди гапириб юрганмиш "Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим чарчаб юрарди, бор топган-тутганим шуники",-деб...
Азиз аёллар, хулоса ўзингиздан...
@Askarova_Nilufar га езинг
/channel/psiholog_Askarova
Хайрли кун Олисдаги Яқинларим!
Хар куни беш дақиқа вақт ажратинг, бу унчалик қийин эмас. Тинчрок жойга ўтириб шу сузларни 3 марта такрорланг. Кун бошида килсангиз яна ҳам яхшироқ☝
1⃣ Пул мен учун эркин ва осонлик билан кириб келади!!!
2⃣ Мен пул оқимига тайёрман!!!
3⃣ Менинг даромадим кундан-кунга ўсиб бормоқда!!!
4⃣ Менинг ҳаётим фаровонлик ва хурсандчиликлардан иборат!!!
5⃣ Мен хар доим нима ҳоҳласам шунга тез ва осон эришаман!!!
6⃣ Мен магнит каби пулларни ўзимга жалб қиламан!!!
7⃣ Мен ойига (ўзиз ҳоҳлаган) даромадни топаман!!!
8⃣ Менга келаётган мол-мулк учун яратганга миннатдорчилик билдираман!!!
/channel/psiholog_Askarova
Ҳавас уйғотадиган видео 😍
Оилавий бахт ва хотиржамлик, гўзал кунлар ҳар биримизга доимий ҳамроҳ бўлсин!
Фарзандларнинг бахт-у камолини кўриш барчамизга насиб қилсин!
👉 /channel/psiholog_Askarova
”Борингга шукур, умр йўлдошим!”
Ҳеч кимни жуфтидан жудо қилмасин,
Ёлғизликда кўзи мўлтираб қолмасин!
Ният қилган барча жуфтликларга шунақа ёшларга кириб юришлик насиб қилсин🤲
👉 /channel/psiholog_Askarova
Ўғил боланинг тарбияси, кўчада эркакнинг ишини қилиб келиб , эрини ҳам боқадиган аёлнинг қўлида қолса эртага яна битта даюс отали оила бунёд бўлади.
Оила бу шунчаки икки шахснинг истиқомати эмас. Бу - дунё ва охират масаласи!
Эркак уйда ўтириб қолмасин.
Бу шунақанги ёмон фожеаки, оқибати Аёлнинг ҳукмронлиги билан якун топувчи бахтсизлик мезони бу!
Аёл қўлини пахса қилиб гапиришни бошласа билингки, ўша уйда эркакнинг ори, ғурури, лафзи тугаган. Демак у хонадонга ит бойлангани каби.. фаришталарнинг ташрифи йўқ..
Эркак уйда ўтирмасин..!
Эрининг бир қарашидан ҳаммасини англайдиган аёлнинг ўзи бошқарувчи бўлсачи..?
«Ўғлингизни бир уришиб қўйинг, қизингизни тергаб қўйинг» каби оналарнинг алдамчи муроса калити Аёл қўлига ўтади ва
«Отасига ўхшаб сўтакда буям, ким бўларди».. назариясида улғайган «ота ўғиллар» елка қисиб жим.. яшайдиган бўлади.
Эркак уйда ўтирмасин.
Ўзи бахтсиз, отаси-онаси, опаси ва синглисини-да бахтсиз қиладиган биргина ҳайқириқ ҳам шу:
«Хотинга қарам бўлмоқ..»
Эркак уйда ўтирмасин.
Майли ернинг чангини чиқармас, номини донғи чиқмас бўлсин, аммо тўрт тангани ўзи топиб, тўртта нонни ўзи олиб келсин.
Аёлларга бошқарувни берманг.
Қайси тарихда ҳукмрон аёл дунёни тебратган, қаерда от ўйнатиб улоқ чопган, қайси тоғни талқон, қайси боғни бўстон қилган. Қай жиҳодда қатнашган...
Ўқисин аёл, ўзига монанд фитналардан холи масканларда ишласин, доктор бўлсин, илм берсин, ихтиролар қилсин, нафислик, назокат билан аёл эканига шукр қилиб оиласига ошиқсин.. лекин топган пулини эркакка пешламасин, эркак ўша пулга муҳтож бўлмасин, аёлидан тана эшитмасин!
Эркак уйда ўтириб қолмасин!
Аёлга иффат тўла оналикни беринг, қучоғи тўла болаларни беринг. Аёлга раҳм-шавқат, меҳр беринг.
Аёлга эътибор беринг!
Қолгани Сиз эркакнинг зиммасида қолсин, илтимос!
М.Мўминова
/channel/psiholog_Askarova
#Хайрли_кун
Бугунги кунингни қадрла! 💯💯💯
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
Бугунги қўшиқ учун!
👍😍👍
/channel/psiholog_Askarova
✨✨✨✨✨✨✨✨
Хайрли оқшом !
Азизларим оқшомингиз кечагиданда гўзал ва файзли бўлсин.
Бугунги кунингиз яхши амаллар ила ўтган бўлса,бу сизнинг ютуғингиз.
Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамроҳлигида тунингиз осуда ўтсин.
✨✨✨🌙✨✨✨
/channel/psiholog_Askarova
Ассалому алайкум хайрли Кун кадрлиларим
Бугун соат 18-10 дан 19.30 гача Тараккиет ТВ оркали тугридан тугри курсатувда хамда Ютуб канали оркали кузатиб боринг
Уз саволлларингизга жавоблар олишингиз мумкин
Тугридан тугри курсатувда съёмка булиб утади
Биз Билан бирга шахсий ривожланишга шошилинг
@Askarova_Nilufar
@psiholog_Askarova
Бахт нима?
Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!
Бахтлар билан безатилган тахт,
Худоимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу Бахт,
Бахт аслида дунёда боринг!
Кимларнидир Севиб, Соғиниб
Интизор-ла уни кутганинг
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!
Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ
Баҳорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!
Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик.
Ҳаммага ҳам насиб этмайди
Тонгда туриб нафас олмоқлик!!!
© Эркин Воҳидов
/channel/psiholog_Askarova
Яхшилик
✨😇✨
⚠️Қилган яхшиликларингизни билишмаяптими?
⚠️Ҳеч қадрингизга етишмаяпти?
Кўрсатган меҳр-оқибатингиз, мурувватингиз жавобсиз қоляптими?
✳️ Ўкинманг!
✔️ Сиз яхшилик қилишда давом этаверинг...
✔️Меҳр кўрсатаверинг. Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг.
✳️ Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор.
♻️ У сиз бераётган меҳрингизни ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради.
✅ Ҳаммасини қайтаради. Кутмаган жойингиздан қайтаради.
⏭ Шундай қайтаради-ки, яна яхшилик қилгингиз келаверади.
🌈 Яхшилик улашинг ва уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!
💯 Сизнинг қилаётган яхшилигингизни бандаси билмаса, билгувчи Ягона Оллоҳдир!
☝️ Ҳаётда қанчалик юқори поғоналарга кўтарилсангиз ҳам, пастдаги инсонларни унутманг...
🔸 Негаки, сизнинг шу юқори поғонага кўтарилишингизга, улар сабабчидир!
🌱 Ернинг қаттиғлиги-ю, қувватига қарамасдан, ундан мана бу юмшоқ ва заиф ўсимликни ўстириб чиқарган Зот сенинг ҳам қайғу ва маҳзунлигингни аритишга қодир.
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Muammoni samarali yechish usullari | Psixolog Maslahati" на YouTube
https://youtu.be/hCQ-CYdFBK8