Ҳаётга энг чидамли нималигини биласизми? Ўсимликлар. Ҳеч қачон униб ўсиши мумкин бўлмаган жойдан ҳам бўй кўрсатади, ҳаёт учун курашади. Нилуфар гули ҳам шундай. Ботқоқда униб чиқадиган гўзаллик у!
Ҳаёт бу ҳеч нарсага қарамасдан бўй кўрсатиш.
Сиз бу имкониятлар дунёсига бежизга келмагансиз. Шуни унутманг!
Ишонч билан олдинга олға!😍🥰
/channel/psiholog_Askarova
🌤 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!
☘Тонг чоғида эсиб шаббода,
☘ Дилингизга фараҳбахш этсин!
☘ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
☘ Аллоҳим сизни асрасин!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!
👉 /channel/psiholog_Askarova
Смотрите "O'zlikni anglash bo'yicha otinoylarga o'tilgan trening-seminardan lavha" на YouTube
https://youtu.be/XsONCbdWjlU
☀️ SALOM MANI JONLARIM!
Bugungi kun shukronaliklari
🔻Men o'zimni mavjudligim uchun shukronalik keltiraman
🔻 Bugun mening tanam sog'lom ekanligi uchun shukronalik keltiraman
🔻Men cheksiz ilm olayotganim uchun shukronalik keltiraman
🔻Men serobgar hayotda yashayotganligim uchun shukronalik keltiraman
Bugungi kun shukronaliklarini qabul qiling. Qabul qilgan bo'lsangiz...
✍ QABUL QILDIM DEB YOZIB QOLDIRING...
/channel/psiholog_Askarova
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг, юрибди-ку кулиб жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин,
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Гар кўзлари кулиб турса-да,
Бўғзининг остида неча минг ҳасрат,
Ой юзлари кулиб турса-да,
Кўнглини кўтaринг ҳеч бўлмаганда,
Қўлини силашга шарофат топинг.
Йиғлаб турганида ҳеч бўлмаганда,
Ёшини артишга мурувват топинг.
Ногоҳ ерга тушса оппоқ рўмоли
Босиб ўтмасликка шафоат топинг,
Чақалоқ ялаган этакларини
Тоза деб айтишга адолат топинг.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг,
Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб.
Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин.
Дунёни олиши мумкин жилмайиб.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг.
Иллоҳи нур топинг, ҳидоят топинг.
Иллоҳи бахт берган аёл ёнидан.
Бахтиёр ўтмоққа иноят топинг.
Иллоҳи қалқонсиз, иллоҳ кўрғонсиз,
Ғийбатлар йиртмасин кўйлаккинасин,
Иллоҳи ҳушёрсиз, иллоҳ бедорсиз.
Итлар тишламасин юраккинасин.
Аёлга бахт беринг, саодат беринг .
Тоғ қимирлаб, тошлар сўзга кирса-да,
Аёлга бахт беринг, саодат беринг .
Олтмишга кирса-да, юзга кирса-да.
Зулфия Муминова
Ассалому алайкум азиз аёллар! Барчангизга бугунги кун муборак булсин.
Хар бирингизни хаёт йулларингиз гузал кунларга бой булсин. 🌺🌸🌺
Аёллик жозибаси ва оналик мехри сизларни хеч качон тарк этмасин...💝
Омон булинг азизларим...🌹🌹🌹
Хурмат билан психолог
/channel/psiholog_Askarova
РАСМДАГИ КУРСИЛАРДАН БИРИНИ ТАНЛАНГ ВА ЎЗИНГИЗ ХАҚИНГИЗДА АЖОЙИБ МАЪЛУМОТЛАРНИ БИЛИБ ОЛИНГ!
/channel/psiholog_Askarova
#Mulohaza
Ushbu rolikni ko'rdingizmi?
Biz atrofimizdagi odamlarni muammolarini eshitish vaqtida ana shunday negativlarga ko'milib boramiz.
Shu bilan birga ana shuncha xayotiy energiyamizni yuqotamiz.
Psihologni ishini qadrlang!!!!
👉@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг
Хайрли кун Олисдаги Яқинларим!
Хар куни беш дақиқа вақт ажратинг, бу унчалик қийин эмас. Тинчрок жойга ўтириб шу сузларни 3 марта такрорланг. Кун бошида килсангиз яна ҳам яхшироқ☝
1⃣ Пул мен учун эркин ва осонлик билан кириб келади!!!
2⃣ Мен пул оқимига тайёрман!!!
3⃣ Менинг даромадим кундан-кунга ўсиб бормоқда!!!
4⃣ Менинг ҳаётим фаровонлик ва хурсандчиликлардан иборат!!!
5⃣ Мен хар доим нима ҳоҳласам шунга тез ва осон эришаман!!!
6⃣ Мен магнит каби пулларни ўзимга жалб қиламан!!!
7⃣ Мен ойига (ўзиз ҳоҳлаган) даромадни топаман!!!
8⃣ Менга келаётган мол-мулк учун яратганга миннатдорчилик билдираман!!!
/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "Pullarga ochilish | Psixolog Maslahati" на YouTube
https://youtube.com/shorts/67QLlEAyZC0?feature=share
#Хайрли_тонг
⛅️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Дунёнинг ташвишлари сизни асло тушкунликка солмасин.
Ҳар бир оғирлик ортида бир енгиллик бордир.
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉/channel/psiholog_Askarova
Смотрите "QANDAY QILIB TOG'RI MUZOKARA OLIB BORISH MUMKIN" на YouTube
https://youtu.be/ohnc4gMC0tc
ҚЎШНИЛАР УЧ ХИЛ БЎЛАДИ
Абу Бакр ал-Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларни айтадилар:
«Кўшнилар уч хил бўлади. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, холос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақлари бордир».
/channel/psiholog_Askarova
Ассалому алайкум.
Қалбингиз қор каби беғубор,қор каби тозза ва оқ бўлсин...
❄️
Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло:
Яхшилик эшикларини,
Омонлик эшикларини,
Соғлик эшикларини,
Неъмат эшикларини,
Барака эшикларини,
Куч-қувват эшикларини,
Дўстлик эшикларини,
Раҳмат эшикларини,
Ризқ эшикларини,
Илм эшикларини,
Мағфират эшикларини,
Жаннат эшикларини очсин!
❄️
Агар қалбнинг эшиги бўлганида эди устига:
«Киргин фақат хафа қилмагин!»
деб ёзиб қўйилган бўларди.
«Сирлар хазинаси» рисоласи.
❄️
Бизнинг эшигимизни эмас қалбимизни чертганлар келсинлар...
Румий.
❄️
Кунингиз сермазмун ўтсин...
@psiholog_Askarova
Истиғфор орқали тозаланиш методи
1-қадам.Эрталабги барака
Иложи борича эрталаб туриб истиғфорни айтишни одатга айлантиришингиз лозим.
Чунки,куннинг энг баракали қисми эрталаб ҳисобланади.
Қанчалик кўп истиғфор айтадиган бўлсангиз Аллоҳ ишларингизни янада баракали қилади Ин Ша Аллоҳ!
2-қадам.Истиғфорни қалбдан доимо такрорланг
1000 та истиғфор айтиш шарт эмас.Бошланишига оз-оздан айтишни одатга айлантиринг.Ундан кейин секин-аста қўшиб борасиз ва истиғфорни янада кучайтириб борасиз.Муҳими бир марта кўп амалиёт қилгандан кўра оз-оздан мунтазам практика қилиш ҳисобланади.
3-қадам.Ҳар куни кенг ризқ сўранг
Ризқни кўп сўраш яхши ҳолат.Аммо,баракали ва оҳират учун эзгу амал қилишга етадиган қилиб сўраш керак
/channel/psiholog_Askarova
#Хайрли_тонг
☀️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲
✅ Биз билан колинг!
👇 Канал линки:
/channel/psiholog_Askarova
НЕГАТИВ ОДАТЛАРДАН КУТИЛИШ УЧУН МАШКЛАР
Вазифани бажаришдан олдин, қайси ёмон хислатлардан қутулишни аниқ қилиб ёзиб олишимиз жуда мухим роль ўйнайди.(чекиш, ёлғон сўзлаш, кўп пул ишлатиш)
📝Энди оқ қоғоз ва ручка олинг ва қоғозга шу хислатлардан қутилсангиз қандай енгиллик ва афзалликларга эга бўлишингизни аниқ ёзиб чиқинг:
✅қанча пул тежайсиз
✅қанчалик ёқимлироқ ва соғлом бўласиз
✅бошқалар билан мулоқот қанчалик енгиллашарди
✅қанча янги имкониятлар очилади
Доим ёзилаётганда аниқ ва тўғри ёзишга харакат қилинг.
Хар сафар ёмон хислатларингизга қайтмоқчи бўлганингизда одатий иш қилмоқчилигингизда
Ишонч билан, аниқ ва баланд овозда ўзингизга айтинг:
"Мен озодман. Орзуйим сари йўл очиқ. Мен хотиржамман. Менинг хаётим ва тақдирим ўз қўлимда"
Агар сизни ёмон хислатларга янада кучлироқ тортаётган бўлса, унда барча нарсадан маълум бир пауза қилинг ва ўзингизга айтинг, мисол учун: "Менда чекишга хоҳиш пайдо бўлмоқда, чунки бу - ўрганиб қолган одат", "Менинг ботиний онгим - муваффақият йўлимдаги хамкорим!"
Ўзингизни урушманг - сиз узоқ йўлга тушгансиз, лекин қадамма-қадам уни босиб ўтасиз.
Тезкор натижа - доим хам яхши натижа эмас.
Ўзингизни қарорингизда қатъий бўлинг ва муваффақият кутишга мажбур қилмайди.
🤩Ўзингиз хақингизда кўпроқ позитив ўйлашни бошланг. Негатив одатларни позитив одатлар билан биргаликда енгинг.
Хаётингизда чинданам нимадур катта ўзгаришини кутмасдан ПОЗИТИВ ФИКРЛАШНИ ХОЗИРОҚ БОШЛАНГ!
Нима хам дердим "БИР КАДАМ ОЛДИНГА"!!!🏃♀🏃♂😅👍
Биз Билан бирга шахсий ривожланишга тайермисиз?!
@Askarova_Nilufar га езинг ва укув курсларимизда укишни бошланг
/channel/psiholog_Askarova
ТЕСТ ЖАВОБЛАРИ:
1. 💸Бу креслони танлаган бўлсангиз, сиз бизнесменсиз! Сиз кучли, олға интилувчансиз ва ўз мақсадингиз томон илдам қадам ташлайсиз! Сизга фақат муваффақият ёқади ва унга қандай эришиш йўлини биласиз!
2. 🌞Инсонларга маънан ёрдам бера оласиз! Жуда меҳрибон ва шу билан бирга эътиборлисиз. Қалбингизда доим ҳотиржамлиги ҳукм суради. Ҳар қандай ҳолатларда ўзингизни тутиб тура оласиз. Ўзингиз билан гармонияга эришгансиз.
3. 💡Кашфиётчилар креслоси бу! Сиз жуда ёрқин шахссиз! Доим изланишдасиз ва доим нималарнидир яратасиз. Ишда ва ҳаётда экспериментлар тарафдорисиз.
4. 🚯Критика яни Танқид сизнинг касбингиз! Сиз жуда яхши тарбиялангансиз, доим атрофдагиларни кулдира оласиз. Ўзингизни яхши сифатларингизни кўрсатишга интиласиз. Сизни таниқли шахс каби қабул қилишларини истайсиз.
5. 🎓Сиз психологсиз. Қизиқувчансиз, сизни доим саволлар ўраб туради ва бу саволларга жавоб топишга интиласиз. Сиз кун бўйи бошқа инсонларнинг ҳаёти ҳақида эшитиб ўтира оласиз, инсонлар билан ишлаш сизга жуда ёқади.
6. 🗼Сиз саёҳатчиларнинг креслосини танладингиз! Сиз саёҳатларни севасиз. Куни билан поезд, ёки машинада ойна ортидан ўзгараётган манзараларга қараб кета оласиз. Доим янгилик қидирасиз, биринчи кўринганда эса жуда нотинч одамга ўхшайсиз.
7. 😍Романтиксиз. Сизнинг ҳаёлларингиз жуда ёрқин, доим ҳаёлан бошқа мамлакаларда бўласиз. Ҳаёл ва реаллик орасида доим адашиб қоласиз. Шундай вақтларда атрофдаги одамлар ҳақида унитиб қўясиз...
8. 💎Сиз даҳосиз! Ёки олим. Кунингиз қийин лекин сиз учун қизиқ бўлган китобни ўқиш билан ўтиши мумкин. Биринчи кўринганда сиз бу дунё билан алоқани йўқотганга ўхшайсиз, аслини олганда айнан бу дунёдаги саволларга жавоб топиш учун шу китобларингизга мурожат қиласиз.
9. ⚜️Сиз файласуфлар креслосини танладингиз. Сиз ғалатироқсиз! Дунё сиз учун катта байрам! Ҳар куни қизиқарли воқеалар ўртасида бўлгингиз келади. Доим дунёга бошқа бурчак остида қарайсиз, ва бу сифатингиз атрофдагиларга жуда ёқади.
/channel/psiholog_Askarova
Ҳар бир инсон ўз оламини ўзи яратади.
Биз хозирда яшаётган оламни ўз фикр кучимиз ва туйғуларимиз билан яратганмиз.
Фикр - бу энергияни шакли. У кўнглимизда туғилдими, у ташқи оламга юборилади ва вокейликка айланади.
Агар фикримиз тажовузкор бўлса, хаётимизда руй бераётган нарсалар хам нохуш бўлади. Чунки тортишиш қонунига кура, ўхшаш нарсаларни ўзига тортади. Фикрларимиз яратувчи, ижобий ва мухаббатли булса, ёкимли кечинмаларни хаётингизда қувончли вокеаларни юзага келтиради.
Дунёдаги ҳамма нарса, танамиз, руҳий ва жисмоний холатимиз, саломатлигимиз, молиявий аҳволимиз, буларнинг хаммаси фикр-туйғуларимизи, ташқи оламимизни акс эттиради.
Агар сиз ҳозирги кундаги холатингизни, ўзингизни ўраб турган барча нарсаларни, умуман хозирги вазиятингизни ўзгартиришни истасангиз, фикрлаш тарзингизни ўзгартиринг. Чунки буларнинг барчаси сизнинг аксингиздир.
Батафсил маълумот учун:
@psiholog_Askarova
@Askarova_Nilufar га ёзинг
КУН АФФИРМАЦИЯСИ !
🌹Мен хар канака холатларда узимни муваффакиятли тарзда намоен этяпман.
🌹Мен вазифаларни муваффакият билан хал килишга тайерман.
🌹Мен осон узгаряпман ва ривожланяпман.
🌹Узгаришлар- менинг дустларим ва ердамчиларим.
Бугун сиз фикрларингиз олиб келган жойдасиз. Ва эртага бугунги фикрларингиз етаклаетган жойда буласиз.
🌹Мен уз кучимни хис этмокдаман ва ундан ишонч билан фойдаланмокдаман.
🌹Мен гайрат ва самара билан харакат килмокдаман.
🌹Мен оекда махкам турмокдаман.
🌹Менинг вазифаларим учун етарлича кучим бор.
Куч- бу эркинликка, бахт ва фаровонликка эришишим учун менинг имкониятим.
Идеал - узингсан. Унга эришишдаги тусик хам - узингда.
@psiholog_Askarova
/channel/psiholog_Askarova
#Шахсий ривожланишни истайдиган барча учун
📆 11 июль соат 14:00 да
Андижонда Тренинг
☝️ Онг, руҳ, тана ва қалб вазифалари
✅ Олий мақсадларни аниқлаш ва амалга ошириш амалиётлари
- Командадаги ҳар бир ишчининг темпераментини тез аниқлаш;
- Стресснинг олдини олиш;
- Сўз кучи ва таъсири муҳимлиги;
- Онг ости тўсиқларни аниқлаб, янги программа жойлаш бўйича;
- НЛП (нейролингвистик программалаштириш) онг остини қайта дастурлаш;
- Келажакни олдиндан кўра билиш, янги сценарийлар ишлаб чиқиш усуллари ва методикаси.
✍️Спикер: Андижон вилоят психологлар ассоциацияси раҳбари Асқарова Нилуфар Ибрагимовна.
📌 Андижон шаҳар
Рўйхатдан ўтишга шошилинг👇👇👇
☎️ +998911704803
✅ @Askarova_Nilufar
✅ @psiholog_Askarova