prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

Пулинг кўпайса семиз бўлсанг ҳам чиройли куёв бўлаверасан!

🇮🇳 Ҳиндистонда дабдабали "аср тўйи" якунланди – Осиёнинг энг бадавлат икки оиласи бунга 600 миллион доллар сарфлади.

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Халқ ўз президентини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб қувватлаши керак! Трампнинг тарафдорлари видеода



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

"Агар сиз шоҳ этиб сайланган бўлсангиз ва тож катта бўлиб чиқса, биринчи навбатда у сизнинг кўзингизга тушади - ва сиз ҳеч нарсани кўрмай қоласиз ...

Кейин у қулоғингизга тушади - ва сиз ҳеч нарсани эшитмайсиз ...

Кейин у лабларингизга сирпанади - сиз ҳеч нарса дея олмайсиз ...

Охир-оқибат у сизнинг бўйнингизга тушиб, ёқага айланади, атрофингиздаги ишонган қулларингиз сизни қатлга олиб боради ...

Ва сиз ҳамма нарсани кўрасиз, ҳамма нарсани эшитасиз ва ҳамма нарсани айта оласиз ...

Аммо энди ҳеч ким сизга қарамайди ва эшитмайди. Чунки сиз шунда дор тагида бўласиз."

Н. Макиавелли



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Хоҳ дунёвий, хоҳ диний хуллас хоҳлаган томонлама қараманг, агарда адолат бўлмаса барча ҳаракатлар нафақат нолга тенг балки зарарлар ошишига сабабдир.

Куч адалолатда! Адолатсизлик бўлган жамиятда халққа нисбатан чиқарган қозиларнинг ҳукмидан каллакесар қароқчилар кўзларига ёш олади.



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Қибрайдаги Agrolife дачамизда ELMADAD ходимлари дам олишди.


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ХИЁНАТ ХОРЛИКДИР!

Ишларинг кундан кунга яхши бўлиб, топганингда барака ва фаолиятингда ривож белгиси бу ҳалоллик ва тўғри йўлда юришдир! Фақатгина Аллоҳдан қўрқ! Туҳмат қилишса ҳам одамларга ҳисоб берма! Пиёз бир жойда кўкаргани каби ҳар ерда сакраб юрма, ўз орзу ва мақсадингдан қолма!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Инсонни пул муомаласида асл юзини кўрасиз. Бошқа барча тавсиялар ва мақтовлар бир тийин. Ўртада олди берди қилмас экансиз бари бекор! Пул керак бўлса ўзгардими демак пулингиз бўлмаган вақтда ҳам ўзгариши турган гап!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ёзги дам олиш кунлари бошланиб кетгани муносабати билан бир ҳақиқатни айтиб бераман. Биласизми бахт нимада?!

Кам харажат билан максимал ҳордиқ чиқарган оила, жамоа ва дўстлар давраси мана шу ҳақиқий бахтиёрлик белгисидир!

Инсон ўзига ишонган одам ёки одамлар билан камроқ харажат қилади. Агарда бир оила дам олиш учун кўпроқ пул кеткизса, қиммат нарсалар орқали ҳордиқ чиқарса ва керагидан ортиқ исроф қилса билингки ўша оилада севги муҳаббат мукаммал бўлмайди. Буларни ҳаммаси кўнгилни пул орқали олишнинг бир йўли халос. Қўполроқ қилиб айтганда айбни ювишнинг бир кўриниши.

Садоқат ва муҳаббат камтарликда! Агарда бир бирингизни севсангиз ёки бир жамоада бир бирингизни ҳурмат қилсангиз кўп исроф қилманг! Иқтисод қилиб роҳатланинг!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Уйимиз олдида иккита кабобхона бор. Биринчиси яқинроқда иккинчиси ундан ўттиз метр ўтганда жойлашган. Минг афсуслар бўлсинки, энг яқинидаги кабобчи сихни мижозлар қайтариб олиб келиб бераман деса ҳам бермайди. Берса ҳам қанчадир пул эвазига бериши мумкин.

Иккинчисидан сўрасангиз, Эй бемалол хоҳлаган вақтда олиб чиқиб берарсиз ака дейди. Унинг мижозга бўлган мутлақ ишончи, олган сихларни ювиб тезроқ чиқариб беришга одамни ундайди.

Аслида сих кабобчиларнинг муҳим қуроли аммо мижозлар хоҳиши ундан ҳам устун бўлиши керак. Хуллас мана шундай инжиқ характери учун мижозларини йўқотиб боради.

Мабодо бизнес қилмоқчи бўлсангиз мана шундай арзимас деб билган нарсаларга эътиборли бўлинг! Сихни эмас мижозларни йўқотишдан қўрқинг!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Инсон ўзидан кўра бошқаси ҳақида кўпроқ қайғуришни бошласа, муҳаббат деган туйғу никоҳ билан якунланади. Худди шу механизм ишлашидан келиб чиқадиган бўлсак, раҳбар ўз ходимларининг орзу-ҳаваслари учун машаққат билан ҳаракат қилса, унинг ташкил этган бизнеси қисқа муддатда буюк компания даражасига етади.

Хоҳ давлат хоҳ хусусий ташкилотда раҳбар лавозимида ишламанг Сиз синалаётган бўласиз. Айниқса, давлат бюджети томонидан молиялаштирадиган соҳа раҳбарлари бир нуқтада адашади. У ҳам бўлса, берилган ишончни оқламасликдир. Ўзи раҳбарлик қилаётган соҳани ривожлантириш ўрнига ажратилган пулларга ўз нафсини ўйлаб, гўёки чиройли котиба олади ва айш ишратга мубтало бўлади. Унинг нафси шу синовдан ўтиб кетмасликка сабабчи бўлади.

Агарда ўз ходимларининг малакасини ошириш уларнинг фаолиятини ислоҳ этиш раҳбарнинг асосий мақсадларидан бири бўлса ҳар қандай инқироз ёки банкротлик уша жамоага хавф туғдирмайди.

Давлат ташкилотида ҳам шунақа аҳил командалар бўладики теппа қанчалик ўзгармасин уларни ўзаро ишончини ҳеч нарса синдира олмайди.

Номига ишламанг! Шунчаки ишламанг! Омад қуши ҳар доим қўнади деб керилманг! Назардан тушсангиз асло ўзингизни қайта тиклай олмайсиз! Ўзингиз ишлаб турган жамоанинг асосий одамига айланинг ўшанда ўсиш нуқтасини бошлаган бўласиз.

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЖИНОЯТ САРИ ҚАДАМ ЭМАСМИ?

Хабарингиз борки, 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбирлар уюштирилди. Фурсатдан фойдаланиб амалдор ва мансабдорлар соҳа ходимларини совғалар билан тарбиклашди.

Қўпол қилиб айтганда ўғрига миршабни тўйдириш имкони берилди. Қорни тўйган миршаб энди ўғрини кўрса кўзини юмади ёки бошқа жойини қисади.

Тўртинчи ҳокимият вакиллари яъни, журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари фақатгина халқ вакиллик органлари томонидан совға олиши керак. Яъни Олий Мажлис раиси томонидан рағбатлантирилиши керак бўлади. Ундан бошқа ҳар қандай кўринишдаги совға саломлардан порахўрлик ҳиди келади.

Давлат ўзини оёғига шунақа болта урмаслиги учун Президент маслаҳатчилари шу борада маслаҳат берсинда!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳар бир муваффақиятли эркакнинг ортида буюк аёл туради деган гап бор. Албатта ҳаётда шундай аёллар борки ҳар қандай эркакни муваффақиятли қилиш қобилиятига эга. Бунақа аёлларга ҳам, уларни эрларига ҳам гап бўлиши мумкин эмас! Офарин! Бўлди қолган маълумотларни илтимос ўқиманглар! Буёғи сал сизларга ёқмаслиги мумкин. Шу ерда тўхтанглар!

Аммо ҳаётда фақатгина ўз мақсадларига таянган эркаклар борки уларга аёлнинг ёрдами ҳам ва қўллови ҳам керак бўлмайди. Қўпол қилиб айтганда аёлга қараб ҳаракат қилмайди. Агарда шундай қайсарлик йўлини тутмаса, аёлига боғлиқ бўлиши мумкин. Тўғри етарли даражада энергия олади, аммо маълум вақт ўтгандан кейин ўша энергия манбалари камайиб қолса бошқа ер ости конлари қидира бошлайди. Қарабсизки, жамиятда хотинбоз, бабник ва алфонслар кўпайиб бораверади.

Муваффақиятли эркак ўз аёлидан яхши гаплар, руҳлантириш ёки мотивация кутиб яшамайди. Хоп, ўша кўнгил қўйган аёлида у кутган нарса бўлмасачи, нима қилсин?! Мавзу бошидаги гапга ишониб буюк аёл қидиришга тушиши керакми?! Жамиятда ўз эрини нима иш қилишини ҳатто билмайдиган, аммо шундай бўлсада рўзғорига қараб, болалар тарбиясига масъул буюк аёлларимиз бор. Шу билан бирга эрини ҳар гапида жеркадиган, ундан айб қидирадиган, хатоларини эрини юзига соладиган, бошқалар билан солиштирадиган буюк аёллар ҳам йўқ эмас!

Нима демоқчиман?! Эркак аёлни гапидан ёки муносабатидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилмасин! Хотинқул бўлмасин! Вой нега хотинқул бўларкан демоқчи бўлганлар ўз ўғлини келинига шунақа бўлишини тасаввур қилиб кўрсин! Мани борим шу! Ёқмаса катта кўча десин! Қайтариб айтаман, шундай аёллар борки ўз эрини ишида ҳар бир нафасида қўллаб қувватлаб туради. Уларни бирга ҳаракати кўп нарсаларни ҳал қилади. Аммо бу жудаям камдан кам ҳолатда рўй бериши мумкин. Бўлмасачи деган саволга бу маълумотлар жавоб бўлсин! Хуллас Аллоҳга таваккал қилиб ўз билганидан ҳар қандай эркак қолмасин! Ҳақиқий эркаклар учун эди бу гаплар! Саломат бўлинг!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Қалб хотиржам бўлса, муаммолар ҳам ҳикматдек кўрина бошлайди. Аллоҳ ҳар бандани ризқи билан яратган экан, Сенга боғлиқ бўлганларни ҳам унутмагай!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Баъзан четдан ўзингга қараб ҳайрон қолар экансан, нахотки шунча ёлғонлар оламида ҳақиқат излаб юрган эканман деб!
Охирида қутулганимга минг шукр деворасан.



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Атрофингда кимлар борлигини билмоқ учун баъзан тахтдан тушиб турмоқ керак!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ОҚИБАТЛИЛАРГА!!!

Яқинларингиз билан ўзгача завқ олинг! Жигарлар, қариндошлар, яқин инсонлар ва синфдошлар гуруппасига бу видеони жўнатинг! 🥳

⛱️⛱️ Agrolife дачасида дам олиб ўзгача таассуротларга эга бўлинг!

Илтимос эътибор билан ўқинг! 👇

Нархи оқибатли инсонлар учун жудаям арзон! Шароити оғирларга мутлақо бепул! Оёғи ердан узилганлар учун жудаям қиммат! Хуллас келишамизда 😉

Батафсил маълумот олиш учун телефон рақамлар!
📲

+998996662921
+998957714941
+998943032006


Манзил:
Тошкент вилояти,
Қибрай тумани, Тошкентдан 35 км.

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

АЖОЙИБ ЮРИШ! Қулоқ эвазига Президент бўлиш миссияси аъло даражада бажарилди! 😂😂😂


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

РЕКЛАМА! 😍 ҚИБРАЙ ТОШКЕНТГА ЯҚИН!
ПРОБКАСИЗ ТЕЗРОҚ БОРАСИЗ!

Agrolife Dacha оилавий боринглар! Болаларингизга ҳақиқий ҳордиқ тақдим этинг! Табиат гўзалдигидан баҳраманд бўлсин! Катта боғ ичидаги шинамгина алоҳида ўралган уйлар. Бошлинаши арзонроқ 🙂

Мурожаат учун телефонлар 996662921 957714941


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Турли синов ва машаққатлар ҳар қандай жамоани кучли қилади ёки парчалаб юборади. Маълум режани амалга оширишда ён атрофдаги айниқса командани таъсири беқиёсдир. Бирлашиш ва бир мақсад сари ҳаракат қилиш, шахсий манфаатлардан кўра олдинга қўйган мақсадни устун қўйиш, керак бўлган вақтда ўзи олиши лозим бўлган пулдан вақтинча тийилиб туриш команда ичидаги садоқатли инсонларни кашф этади.

Ҳар замонда бир олий режа асосида атрофимдаги жамоамни бирлаштиришни кўзлаб ҳаракат қиламан. Натижада жамоа янада бирлашиб мустаҳкам бўлади ҳамда ўша иш амалга ошади. Ҳар қандай лойиҳа ўша командани манфаатлари учун келажакда хизмат қилишига ишонаман.

Биз жамоамиз билан бирга маълум бахтиёрлик ва саодатни яратиб ундан кейин баҳраманд бўлишни кўзлаганмиз. 👍

Олдимизга қўйган навбатдаги иш ниҳоясига етишига саноқли соатлар қолмоқда! Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор! 🙂


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Жаҳон ҳамжамияти нисбатан фаровон бўлган йилларда...


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Давлат бошқаруви мукаммал бўлса у ҳолда унинг Президентлари қандай бўлиши муҳим эмас! Эси паст бўлса ҳам ўша тизим уни қаҳрамонга айлантириб қўяди!

Аксини ўзингиз ўйлаб кейин хулоса қилинг



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Инсон ўзидан кўра бошқаси ҳақида кўпроқ қайғуришни бошласа, муҳаббат деган туйғу никоҳ билан якунланади. Худди шу механизм ишлашидан келиб чиқадиган бўлсак, раҳбар ўз ходимларининг орзу-ҳаваслари учун машаққат билан ҳаракат қилса, унинг ташкил этган бизнеси қисқа муддатда буюк компания даражасига етади.

Хоҳ давлат хоҳ хусусий ташкилотда раҳбар лавозимида ишламанг Сиз синалаётган бўласиз. Айниқса, давлат бюджети томонидан молиялаштирадиган соҳа раҳбарлари бир нуқтада адашади. У ҳам бўлса, берилган ишончни оқламасликдир. Ўзи раҳбарлик қилаётган соҳани ривожлантириш ўрнига ажратилган пулларга ўз нафсини ўйлаб, гўёки чиройли котиба олади ва айш ишратга мубтало бўлади. Унинг нафси шу синовдан ўтиб кетмасликка сабабчи бўлади.

Агарда ўз ходимларининг малакасини ошириш уларнинг фаолиятини ислоҳ этиш раҳбарнинг асосий мақсадларидан бири бўлса ҳар қандай инқироз ёки банкротлик уша жамоага хавф туғдирмайди.

Давлат ташкилотида ҳам шунақа аҳил командалар бўладики теппа қанчалик ўзгармасин уларни ўзаро ишончини ҳеч нарса синдира олмайди.

Номига ишламанг! Шунчаки ишламанг! Омад қуши ҳар доим қўнади деб керилманг! Назардан тушсангиз асло ўзингизни қайта тиклай олмайсиз! Ўзингиз ишлаб турган жамоанинг асосий одамига айланинг ўшанда ўсиш нуқтасини бошлаган бўласиз.

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Президент юрган кўчалар вақтинчалик таъмирланиб қўйилади, оз муддатдан кейин ўша йўлларда яна бузилиш, ковлаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Дарҳақиқат, ўзимизни ўзимиз алдаб юрибмиз!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

НИҚОБЛАНИШ

Эътибор берган бўлсангиз ёлғонлар бўрони ёғиб турган даврда яшаб турибмиз. Ёлғон сиёсатни ҳам, жамиятни ҳам ҳатто динни ҳам эгаллаб олмоқда.

Ҳеч ким сиёсатдан, диндан ёки жамиятдан норози эмас! Бўлаётган ишларга қаршилик қилаётганлар аслида ЁЛҒОННИ ёмон кўрувчи инсонлардир! Уларни кимлардир сиёсатга қарши, дин душмани ёки кофир деб айблар аммо ундай эмас!

Сиёсатда ёлғон! Ваъдани бериб халқ ишончига кириб сўнгра кабинетдан чиқмаётган амалдорлар ёлғончи эмасми?! Президент ишончини оқлаш ўрнига ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб порахўрлик билан ДХХнинг қўлига тушаётганлар ким?! Сайловда овоз учун катта гапирганларчи?!

Диндан фойдаланиш! Соқол ва қора ҳижоблар бугунги диннинг ниқоби бўлмоқда. Эътибор беринг! Жамият радикаллашмоқда. Айнан бировни уйида қўлга тушган ўзини оналарини укасиман деб иддао қилган соқолли зинокор машҳур диндор блогерлар томонидан қораланмади. Қайтанга уни иши маъқуллангандек қаралди. Эътибор беринг! Биронта ўзини диндорман деган ўша боланинг соқоли ҳурмати унга тош отмади. Қайтанга уни машҳур қилишга ўтишди. Бу мавзуда аслида гапирадиган гаплар кўп. Шунчаки шу воқеа фонида жамият диний терроризм бўсағасида турганини ўзингиз тафаккур қилишингиз учун қолдираман.

Давомини кутинг...

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Хитойда боғчадаги болалар нима ишлар қилишини кўринглар! Бизда айниқса ўғил болалар боғчага борса юмшоқтабиат бўлади...

Тафаккур қилиш керак эмасми?!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Муҳаббат ўтида ёнмаса кўнгил,
Ҳолига вой дегил бемору заҳил.
Муҳаббатсиз ўтган ҳар би кунинг, бил:
Умрингдан беҳуда кетмиш беҳосил.



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Жудаям иккиюзламачилик авж олган даврда яшамоқдамиз. Айрим саройга яқин маддоҳ кимсалар Ислом Каримовнинг илмий ва сиёсий қарашларидан қўрқиб ҳатто МАЪНАВИЯТ деган сўзни тилга олмай қўйди ҳамда ушбу соҳани ривожлантиришдан қўрқиб қолди. Маънавий маърифий ишлар сусткашликка гирифтор бўлди.

Ана энди ижтимоий соҳада маънавиятсизлик оқибатида юзага келган бўшлиқни нималар тўлдирмоқда! Келинглар бир таҳлил қилиб кўрамиз.

Диний экстремизмни тараннум этувчи қора кийимлар, юзини ёпган арабларнинг миллий либослари, бутун баданини бўртириб чиқариб турган "ўранган" номи остидаги миллийликка хос бўлмаган кўйлаклар... Бу диний томонлама.

Ғарбдан бўлса энг ёмони кела бошлади. Ҳаё ва ибони топташ, аёлларнинг ор-номусига тажовуз қиладиган фикрлар, бокираликни қоралаш компанияси ва шунга ўхшаш замонавий фоҳишалик тарғиботи оммалашиб борди.

Охирида энг даҳшати нима бўлди десангиз, кўринишидан чиройли ўранган психолог аёллар жинсий алоқа, 18+ мавзулар, қизларни кўкраги, у ёқ буёғини қандай ўзгартиш, катталаштириш, торайтириш ҳақида бемалол гапира бошлашди. Бу гибридли тарғибот охирги пайтда жудаям кўпайиб бормоқда. Қўпол қилиб айтганда сурати диндан, сийрати бўлса фоҳишаликдан сўзламоқда.

Юксак Маънавият - Енгилмас куч асарида айнан бугунги кунда бўлаётган иллатлар ҳақида сўз борган. Агар миллий маънавиятимизга эътибор бермасак ўша бўшлиқни ёт маданиятлар тўлдиришини ҳаётни ўзи кўрсатиб турибди.

Тафаккур қилиб кўринг! Ҳар ерда риёкорлик, пиарчилик, динни ниқоб қилиш, ғарб маданиятини сингдириш, террористик қарашларни тарғиботи яширин ва ошкора олиб борилмоқда. Шундай эмасми?! Ислом Каримов раҳматли ўлди. Аммо у инсон хавотир билдирган нарсалар умумий бўлиб ҳар доим долзарб аҳамиятга эга эканини тан олиш мардликдир!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Буюк инсонларнинг ҳаёт тажрибалари шуни кўрсатадики кимгадир мажбуран боғланиб қолманг, тўғри келмаса сабр қилманг. Ўша ўринни номуносиб инсон билан тўлдирманг! Қўрқманг! Тўғри келмади денг ўшанда яна бахтли бўласиз, яна бўлмаса яна ҳаракат қилинг. Ҳеч қачон ўзингизни айбдор ҳис қилманг! Агарда ўзингизга ишонсангиз шундай қилиб кўринг!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Россия бизни боқаябти деб тилёғламалик қилаётган нокасларга жўнатинг!

Руслар нафақат ишлатади балки патент орқали мигрантлардан даромад олади.



@elmadad

Читать полностью…
Подписаться на канал