Тамом, ана энди ишончга кирдим!- деган чўққидан кейин навбатдаги довон бу хоинликдир. То ишонтирмагунча бировга хиёнат қила олишмайди! Ишонсангиз ҳам шубҳа деган чойдан ичиб юринг.
@elmadad
Баъзан йўқотилганларни кўпроқ ўйлаб топилганни қадрига етмай қоламиз. Шу учун ҳам ҳар доим йўқотувчилардан бўламиз. Берганига шукр қилмагунча, Олганига исёнда юраверамиз!
@elmadad
Баъзи одамлар сувга ўхшайди. Ҳаётингизда тўсатдан пайдо бўлади. Иссиқда салқин ичимлик бўлса совуқда танангизга иссиқ малҳам бўлади. Чанқасангиз ичасиз. Бир жойингиз кир бўлса ювасиз ва покланасиз. Жумракни очсангиз шалдираб оқади ва табассум билан хизматингизда бўлади. У шаффоф бўлади. Ўзига кирни олиб ранги ўзгарсада аммо меҳнати ҳеч кимга кўринмайди. Унда ранг йўқ! Рангбаранг шарбатлар олдида у арзон матоҳ кабидир. Ҳар ишни ўша орқали тозалайсиз, идишда туриб охири балчиққа айлангунча ишлатасиз. Сўнгра ҳовлига оқизиб юборасиз. Уни қадри йўқ. Хоҳлаган вақтда ундан фойдаланиш мумкин деб ўйлаб адашасиз.
Сувдан воз кечасиз охири у ҳам сиз билан иши бўлмай қолади. Ҳаётингизда илк маротаба сув ичиб туриб чанқоғингиз босилмайди. Вақт ўтган сари ҳар нафасда сувсизликдан қуришни бошлайсиз. Юзингизга ажин тушади. Ҳар ерда сувни қидира бошлайсиз. Дарёга борсангизда ўз сувингизни топа олмайсиз. Жумракни очсангиз сувни ўрнига қалбингиз исёнидек овоз чиқади халос. Сувингиз келмай қолади. Ҳаммаси тамом!
@elmadad
Баъзи тамаддихона, ошхона ёки ресторанлар борки улар рекламага муҳтож эмас. Аммо одамлар ўша жойга ўрганиб қолган. Жойлашган манзили ҳам ноқулай бўлса ҳам, шароити унчалик даҳшат бўлмаса ҳам нархи ўртача бўлса ҳам ҳамма ўша жойларга боришга интилади. Сабаби нима биласизми?!
Унақа жойда пулингизга керагидан ортиқ тўясиз. Алдов йўқ! Гўштдан уриб қолмайди. Йиллар давомида овқатларининг таъми ўзгармайди. Ҳаққингизни мазза қилиб еб кетасиз. Керак бўлса пулингизга ачинмайсиз. Хизмат кўрсатишда сохтакорлик ёки ортиқча мулозамат бўлмаса ҳам ўша манзиллар одамни ўзига тортади, уларни мақсади катта фойда топиш эмас балки мижозларга муносиб хизмат қилишдир.
Шунақа жойлар ҳақида ёзсангиз бўлар экан, баъзан кўнгил тортиб қолади. Ким қандай жойни билади?!
Мисол учун ман Тошкент марказидаги Уголокдаги табакани биламан. Сизчи??
Мардон Аслонов
@elmadad
Кучли бўлинг! Ўзингизни асранг! Йўлда адашиб қолманг! Севинг ва севилинг!
@elmadad
Кўнглингиз нимани тортса ўша танловингиз сиз ҳақингизда маълумот беради.
Агарда гармдори егингиз келса, демак сизда қонингиз қайнаб ҳаракатларингиз ошганидан далолат беради. Баданингиз қизишиб энергия манбалари ортиб бораётган бўлса у ҳолда организм аччиқ қалампирни талаб қилади.
Ҳаётингиз гўзаллашиб, стресслардан холи бўлиб яшай бошласангиз танангиз ўзида антидепрессант моддаларни ишлаб чиқара бошлайди. Қувонч ва завқланиш гормони дофаминни организм хурмо мевасидан олишни бошлайди.
Ёнғоқ истеъмол қилиш бу сизни асабийлашишдан холи бўлишингиз белгисидир. Ундаги фойдали ёғ кислоталари организмдаги холестерин миқдорини камайтиради.
Хуллас, Сизни нима истеъмол қилишингиз кайфиятингизга кўпроқ боғлиқ бўлади. Танангиз қандай кўринишдаги гормонни кўпроқ ишлаб чиқаришга мажбур бўлса бевосита ўшанга яқин маҳсулотларни талаб этади. Қўрқув, шодлик, қувонч, қайғу, хавотир, тушкунлик бошқа барча ҳис ҳаяжонларни белгилаб борувчи гормонлар борлигини унутманг!
@elmadad
Ҳаётдан бебаҳо дарс оламиз! Олган дарсларимиз ортидан Худо албатта натижани ҳам беради. Қилган яхши ва ёмон амалларингиз ҳеч қачон жавобсиз қолмайди! Ҳисоб қилиб боргувчи Зот бор экан кўнгилни хотиржам қилиб яшанг!
@elmadad
Кўпчилик ўзи тушунмаган бизнесга пул тикиб инқироз юз тутади. Тўғри бизнесда таваккал қилиш керак бу дегани ҳеч бўлмаса сузишни билиб кейин дарёда чўмилиш деганида, умуман сузишдан бехабар одамни сувга ташлаши фалокатдан бошқа нарса бўлмайди.
Ёнингизда уч-тўрт сўм пулингиз борлигини билишса, айрим уддабуронлар ҳар хил бизнес қилишга кўндиради. Ишониб яна синганингиз қолади халос. Пешона тери билан топган пулингизни кўпайтирмоқчи бўлсангиз ўзингиз билган ишни кўп пул сарфламай бошланг! Майли камроқ топсангиз ҳам то ўша ишни мукаммал билгунча сабр қилинг. Асло бор пулингизни тикиб юборманг! Бизнес илмини амалда ўрганиб кейин илдам қадам босинг!
@elmadad
Халқимиз орасида мана шундай ориятли инсонлар жудаям кўп! Қийналсада тишини тишига қўйиб рўзғор тебратади.
Давлат раҳбарлари, амалдорлар айниқса эрка мансабдорлар мана шу халқни хусусан шу видеодаги инсонни хизматкоридир. Четдан келган Президент ташрифига ҳамма жойда ўша давлат байроғини осилишини танқид қилсак айримлар дод деди, протоколмиш? Ўша байроқни тўрт донасига мана бу одам бир ой ишлайди. Иқтисод қилинглар демоқчиман!
@elmadad
Бир кунда учратадиган инсонларингизни ҳеч таҳлил қилиб кўрганмисиз?!
Ҳар бир учратган одамингиз қайси касб вакили бўлмасин тирикчилик дардида бўлади. Фалон касб энг зўри деб бўлмайди. Ҳар касбнинг ҳам ўз ўрни бор. Кимни кўчада кўрманг бир нарсалар ўйлаб юрган бўлади. Иш, режа, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, эртанги кун хуллас бир бошда минг ўй хаёллар.
Ҳамма инсон ўз ҳаракати, меҳнати ёки турмуши натижаси моддийликка боғлиқлигини тушунади.
Одамларни юзидаги табассумга ҳам ишонманг, қанчалик самимий бўлмасин барибир унинг касби шуни тақазо этади. Баъзиларни қўполлигига хафа бўлманг, унинг вазифаси шундай бўлишни талаб этади. Хуллас, тирикчилик инсонни ҳар куйга солади. Керак бўлса оғриниб турсанг ҳам кулишга мажбур бўласан, хурсанд бўлсанг қовоғингни осиб туришга маҳкумсан.
Бир боғдан, бир тоғдан фикрлар бераётганим маъноси шуки, ҳамма соҳа ходимлари яшаш учун курашишга мажбур. Бу жудаям оғир жараён! Чарчашга ҳаққинг йўқ! Мактаб тугаши бу ҳақиқий ҳаёт бошланишидир!
Мардон Аслонов
@elmadad
Баъзи мавзуда ҳақмисиз ёки ноҳақмисиз ўтаётган умр учун фарқ этмас! Вақт борида улгуриб қолинг!
@elmadad
КЎЗ-ҚУЛОҚ ФИТНАСИ
Аёлларга эҳтиросли хабарлар ва эркакларга аёлларнинг ярим яланғоч расмлари орқали иккала жинс вакилларининг онгига яширин таъсирлар ўтказилмоқда. Бугунги кунда инсониятни бошқараётган кучларнинг ўйлаб топган тактикасига қойил қолиш керак! Улар кимлар бўлмасин аммо борлиги инкорсиз ҳақиқат!
Эркак кўзи билан аёл қулоғи билан севади деган қоидадан максимал даражада фойдаланиб, инсонларни охири йўқ кўчага олиб кираётганлар кимлар?!
Қизларжонлар деб "психологик" маслаҳат бераётганлар ортида ҳам айнан қулоқ операцияси ётибди. Ширин сўзларга маҳлиё бўлган аёллар охири ўзлигини йўқотиб эрсиз қолмоқда.
Ярим яланғоч расмлар бўлса эркакларнинг қувватини йўқолишига ёки ўз аёлидан кўнгли қолишига олиб келмоқда.
Кўз-қулоқ операцияси ҳар қадамда учрамоқда. Шаҳвоний сўз ва қарашларга бой сериал, кино, реклама ва роликлар фалсафаси айнан шу операциянинг бир қисми эмасми?!
Эркак аёлларнинг қулоғи ва кўзи орқали онг остига мана шундай кўринишда заҳарли моддалар кирмоқда.
Аёллик ибо ҳаё ва эркаклик куч қувватни сақлаб қолишни истаганлар учун қисқача маълумот берай дедим. Аслини олганда қандай бўлсангиз ҳам Аллоҳ томонидан яратилган мукаммал инсонсиз! Ўзгалар билан ҳаётингизни солиштириб ўзингизни хароб қилманг! Бу дунёда кенг тарқалиб бораётган кўз-қулоқ фитнасининг қурбонига айланманг! Ўзини ижтимоий тармоқда бахтиёр кўрсатганларнинг аксари аслида қалби ёлғиз ва эътиборга муҳтож кимсалардир. Уларни сохта қувончига ишониб қолманг!
Ҳаёт қисқа ва гўзалдир! Бахтиёр бўлиб яшанг!
Мардон Аслонов
@elmadad
КИБР бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.
Одатда кибр икки тоифа инсонларда кўпроқ бўлади.
Биринчиси, камтарлик билан бирор ишни бошлаб кейинчалик пули кўпайиб кетганда ёки оддий ишчидан лавозими ошиб маълум даражага етганда кибр пайдо бўлади.
Иккинчиси, бу жудаям аянчли кўринишга эга. Табиатан кибр билан дунёга келган камбағал инсон бўлади. Афсуски, айнан шу такаббури сабаб бир умр бойлик ортира олмай дунёдан ўтади. Бир нарсани кимдандир ўрганишга уни кибри йўл қўймайди, камтарлик билан одамларга муомала қилишига яна ўша кибри тўсқинлик қилади. Ўзини ночорлигини бошқаларга билдиришга уялмайди балки кибр отига миниб ўзини камчилигини тан олмайди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам кибр инсонни хароб қилади. Биринчисида кибр охир оқибат одамни ёлғизлик томон улоқтирса, иккинчи ҳолатда ўша ёлғизликдан кибр сабаб чиқа олмайди.
Камтар керилмайди, Мол-дунёга берилмайди.
@elmadad
Агентларга КГБга қабул қилинишидан олдин бу топишмоқ сўралган экан.
Расмда кеч кузми ёки эрта баҳорми?
Қани нечта экансизлар?! 🤔
@elmadad
Ўзини бахтиёр кўрсатишга ҳаракат қиладиган инсонлар одатда бахтдан мосуво бўлганлардир. Шундай бўлсада ҳаммага бахт саодат тиланг, ҳаёт бумеранг нимани сўрасангиз ўзингизга ҳам насиб қилишини унутманг!
@elmadad
ХАЛҚИМИЗНИ МОЛ ДЕМАНГ!
Охирги пайтларда одамларимизни пастга уриш тобора кучайиб бормоқда. Айниқса НАВБАТДА туриш маданиятсизлигида айблайдиган "АҚИЛЛИЛАР" росса бутун бир миллатни мол, пода ва бало баттар деб танқид қилмоқда.
Кечирасизлар жаноблар!
Навбатда нега ур тўпалон бўлиш сабабини биласизларми?!
Автосалонда мошинга етарли шартнома чиқариб қўймасанг! Одамлар ўша арзимаган шартнома учун ҳаракат қилиб унга етишиши бу психологик инстинк эмасми?!
Метан заправкангда етарли газ захираси бўлмаса! Ҳайдовчилар нима қилсин?! Навбатда одоб сақласинми?!
Умуман талабга яраша таклиф берда, агар шунда ҳам халқ тўпалон қилса у ҳолда майли чўчқа экан деб ҳақорат қил! Эътироз билдирган ҳар нарса!
Арзимаган нарсани оч қолган одамларга сепиб қўйиб, кейин уни талашса ўша тўпалонни мол деганни ўзлари ким бўлади?! Аслини олганда мингта бекорчи бу бутун бир миллатни англатмайди!
Халқни ҳайвонга айлантирадиган бу яратилган технополитик камчиликлар бартараф этилмас экан бир кун ҳаммаси ёмон оқибатлар билан тугаши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш масканларини сотиб юборганлар қай гўрда қолди?! Машҳур паркларни ташландиқ ҳолатга келтирганларчи?!
Шунда ҳам оддий одамлар байрам куни бир паркка тўпланса уларни мол дейсизми?!
Тўғри танқид қилиш керак аммо бутун бир миллатни бунақа ҳолатда танқид қилиш тўғри эмас! Ўзбеклар шунақа дейдиган гапларнинг илдизи ўша оғалардан қолган меросдан бошқа нарса эмас!
Пандемияда халқ бирдамлигини кўрдик. Давлатнинг қўли калталик қилиб охир оқибат халқдан ёрдам сўради. Одамлар бир бирига ёрдам берди. Мол эмаслини исботлаб берди.
Халқимиз устидан кулаётганлар ёки масхара қилаётганлар ортида ташқи душманларнинг разведкаси турганига шубҳам йўқ! Йўқса ўз халқини шундай ёмон кўрармиди?! Унутманг! Орамизда сотқинлар жудаям кўп!
Буни кенгроқ тарқатинг! Ҳаммани огоҳ этинг! Болани МОЛ десанг катта бўлса одам бўладими??
Мардон Аслонов
@elmadad
Бошингизга ташвишлар тушиб жудаям қийин аҳволда қолаётган бўлсангиз, у ҳолда ғалабага эришишингиз учун оз фурсат қолибди.
Табриклайман!
@elmadad
Босинг! Халқ сиз билан!-деган одамларнинг изоҳларига ишониб асосли танқиддан ҳиссиёт сари қадам босган фаолларнинг айримлари афсуски ҳозирги кунда қамоқда. Бошида тўғри даъво билан чиққан аммо охирида ўша баландпарвоз қўллаб қувватлашга ишониб адашганларни ҳозир ким эсламоқда?! Ҳеч ким! Оиласидан бошқани иши ҳам йўқ у билан. Тўғрими?! Қани ўша сиз биланмиз деган тармоқдагилар?!
Танқид келажак меваси! Бу давлат учун ҳам халқ учун ҳам долзарб масала! Фақатгина танқид қилишда на халққа ва на Президентга балки қонунга ишониш керак! Ҳар қандай жавобгарликдан айнан қонунийлик қутқариб қолади.
Охирги пайтларда, Мен Президентга ишонган эдим деганлар жудаям кўпайиб кетган эди. Бу дегани Президентга ишониб қонунга хилоф иш қилиш мумкин дегани эмас!
Хато қилсанг! Таъмагирлик қилсанг! Мансабдорларни қўрқитиб ўз манфаатларинг йўлида фойдалансанг, ишон, сени кузатадиган одамлар кўпаяди. Айнан Президентга ишонганингни пеш қилишинг ҳаммани ғашини келтиради. Одамлар орасида шаллақи ёки маддоҳга айланиб қоласан.
Судда на Президент на халқ ёнингда тушади?! Сени фақатгина қонун ҳимоя қилади. Қонунга мувофиқ иш қилда тўғри танқид қил! Душманларинг сендан хато топмасин! Йиллар давомида тўғри танқид қилиб юрган инсонлар борлигини унутма!
Илтимос, бу гапларни тўғри қабул қилинглар! Эътироз билдириш ўрнига қамалган инсонлар тақдирини ўйланг! Улар ҳам орамизда эди. Афсуски ҳозир бу ёзганларни улар ўқишга имкони йўқ. Провокация қурбони бўлманг демоқчиман дўстлар!
Мардон Аслонов
@elmadad
АЖИБ ДУНЁ
Шимолий ва Жанубий Кореялар ўртасида ахлат "жанг"и бошланди. Хуллас икки давлат ҳаво шарлари ёрдамида бир бирини ҳудудига ахлатлар ортирилган юклар юбормоқда. Бундай ўйлаб қаралса бомба отгандан кўра анча мулойим ва ўзига хос маданиятли уруш экан?! Муҳими одам ёши улуғ инсонлар ва болалар ўлмайди. Аламини мана шундай тарзда чиқарса ҳам яхшида... 🤔
@elmadad
Ақлни чархлаб руҳиятни кучли қил! Руҳи машғулотлар билан онгинг орқали амалга ошир. Ҳаётнинг зарбалари сени ақлдан оздирмасин! Бардошинг синиб асло ичкилик ёки гиёҳвандликка берилмагин.
Матонат ва руҳиятинг бақувват бўлса, танаси кучли бўлганлар тафаккуринг юқорилиги учун Сени қўриқлайди. Ақл кучига ишонгин! Йил ўтган сари у чархланиб боради.
@elmadad
Биласизми, мен сизга нима дейман - телефонни кўтаринг. Ҳар доим!
Жаҳон уруши даражасигача жанжаллашган бўлсангиз ҳам. Ғурурингиз бутун мия ва юрагингизни еб юборган бўлса ҳам. Фақат қўнғироққа жавоб беринг. Телефон қилаётган томонда нима бўлаётганини билмайсиз. Бахтсиз ҳодиса, ёнғин, юрак хуружи...
Бу қўнғироқ одамнинг охирги уриниши бўлиши мумкин. Ҳамма ишингизни ташлаб, шу лаънати телефонни кўтаринг!
Ҳар қандай телефонни кўтаринг! Жавоб беринг! Бефарқ қолдирманг! Ҳамма ҳам шунчаки қўнғироқ қилмайди. Балки ўзи учун эмас Сиз учун муҳимдир?! Кўтармаслик бу ожизлик белгисидир!
@elmadad
ТАРАҚҚИЁТ СИРИ НИМАДА?!
Автомобиль йўлда равон юриши учун унинг унинг барча эҳтиёт қисмлари ўз вазифасини мукаммал бажариши керак!
Матор қанчалик от кучига эга бўлмасин агар мошиннинг балонлари бўлмаса, унда сайрга бало борми?! Ҳатто бир дона болт сабаб юриб турган улов йўлда ҳалокатга учраши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир эҳтиёт қисмларга ўзига хос тарзда ҳурмат билан қараш керак.
Жамиятда табақалашиш айнан умумий тараққиётга жиддий таъсир ўтказишини мутахассислар биладими?! Қонунлар оддий халққа, имтиёзлар сараланган қатламга тегишли бўлса ҳар қандай мошин манзилга етиб бора олмайди. Маълум сара эҳтиёт қисмлар билан мошиннинг хизматини бажариб бўлар эканми?! Оддий назарга илмайдиган майда қисмлар бўлмас экан ўша машҳур деталларнинг манзили металолом эканлигини унутмаслик керак!
Аслида бу гаплар орқали кўп нарсани тушуниш мумкин. Айтмоқчи бўлганим шуки бизни улов ҳаммадан зўр юриши учун шу юрт фуқаролари бирлашиши керак!
Бундан бошқа чора йўқ! Акс ҳолда темир терсак қидириб юрган эшак аравадагиларга қурбон бўламиз халос. Тафаккур қилайлик!
Мардон Аслонов
@elmadad
ТАРИХИЙ ХАТОЛИК ЁХУД ЎЛИМ ИМЗОСИ
1994 йил декабр ойида Будапешт меморандуми имзоланди, унга кўра Украина AҚШ, Буюк Британия ва Россия Федерациясининг хавфсизлик кафолатлари эвазига ўзининг ядро қуролини Россияга берди.
Совет Иттифоқи парчаланган пайтда Украина ҳудудида 5000 га яқин ядро каллаклари мавжуд эди. Бу бутун Совет ядровий салоҳиятининг учдан биридан кўпроғини ташкил қиларди, бу эса Украинани автоматик равишда дунёдаги энг йирик ядровий кучлардан бирига айлантирганди.
Бироқ иқтисодий қийинчиликлар, сиёсий беқарорлик ва халқаро ҳамжамият босими Украина ҳукуматини ядро арсеналидан воз кечиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
2014 йил воқеалари ва ундан кейинги 2022 йилги кенг кўламли босқин Украинага берилган ваъдалар бажарилмаганини кўрсатди.
Агарда Украина ўз ядровий арсеналидан воз кечмаганида Путин ҳозир уруш қилмаган бўлар эди. Тўғрими?!
Ҳар қандай имзога келажак авлод жони билан жавоб бермаслиги керак!
Ҳақсиз! Юртимизда минглаб камчиликлар бор. Сиёсат ҳам, иқтисодиёт ҳам ҳатто одамлар ҳам издан чиқиб кетган. Ит эгасини танимайдиган аҳволда гўёки. Халқни жаримага тортиб пул топиш, одамлар тўрт сўм учун бир бирини сотиб тирикчилик қилиш ва оммавий фирибгарлик авж олмоқда. Одамлар ишончига кириш керак ишлатилмаган нарса қолмади. Ҳатто дин ҳам охирги пайтларда максимал даражада бу йўлда ишлатилмоқда. Хуллас ҳамма жойда беқарорлик ва саросима бўй кўрсатмоқда. Одамлар турли шов-шувли хабарлар оғушида яшамоқда.
Шундай бўлса ҳам аммо Сиз чалғиманг! Мақсадни аниқ олинг! Ўтаётган кунингиз қандай бўлмасин эришмоқчи бўлган ютуқ сари ҳаракат қилинг! Омманинг бир қисми бўлиб яратилган ноҳақ механизмлар қурбони бўлманг! Мустақил бўлишга интилинг! Таслим бўлманг! Сунъий яратилган ахборот оламида оғизни очиб лалаймасдан ўз ишингизни устаси бўлинг! Ўшанда мустақил шахсга айланасиз!
Мардон Аслонов
@elmadad
Эркакларни масъулияти юқори бўлади. Нафақат оилавий муносабатда балки яқинлар, ишхона ва атроф муҳитда ҳам. Эркаклик характери табиатан ҳаммада ҳар хил тақсимланган бўлиб унинг даражаси қандай эканлигини амалда кўриб хулоса қилинади.
Муваффақиятли, иродали ва матонатли эркаклар ҳар қандай аёлларнинг суянган тоғи бўлади. Бу фақатгина ёмон маънодаги гуноҳ нуқтаи назаридан эмас балки иш, таниш ва дўстона муносабатлар ҳисобидан келиб чиқиши ҳам мумкин.
Жамиятда мардикор аёлларнинг кўпайиб кетиши афсуски орамизда ҳақиқий эркаклик характеридаги инсонлар сони камайиб бориши ҳисобидандир. Шу юртнинг равнақига ишонтириб айтаманки кўпроқ эркаклар масъулдирлар!
Хотиндан қўрқиб уйда тухум босмасдан кўчага чиқиб Ватан учун хизмат қилмас экан, ўзгаришлар ҳақида ўйлаш бефойда! Ночорларга ёрдам беринг фақатгина Аллоҳ йўлида! Асло шайтон найрангларини ишлата кўрманг! Шу замин ўғлонларига хос қўрғон бўлинг!
@elmadad
Аслини олганда ҳайвонот боғи деганда ёввойи ҳайвонлар боғда бемалол сайр қилиши тушунилиши керак.
Биздачи?! Бизда ҳайвонот боғи эмас ҳайвонот қафаси деб номлаш керак! Борсангиз, ҳайвонлар ҳолига раҳмингиз келади. Ҳаммаси темир панжара ва тўрт томони бетон билан қопланган зиндонда аянчли аҳволда яшайди. Ҳайвонот оламидан завқланиш ўрнига уларни ҳолидан хафа бўлади одам.
Расмда Чилидаги ҳайвонот боғи келтирилган. Ҳайвонлар бемалол боғда, одамлар қафас ичида. Мантиқан тўғри ёндашув. Шундай эмасми?!
Умуман олганда, ҳайвонларни шу ҳолатда сақлагандан кўра Африка жўнатиб юборган ҳам маъқул иш бўларди. Ҳайвонларни рангидан овқатга тўймаётгани, қуёшдан етарли энергия олмаётгани ва табиатдан баҳра етишмаётгани яққол намоён бўлади.
Хуллас фикрлаб кўриш керак! Шахсан манга Цирк ёки Ҳайвонот "боғи" деган нарсалар умуман ёқмайди. Бу қуллик рамзидир!
Мардон Аслонов
@elmadad
ХАБАРЛАР ДАРАЖАСИ
Инсонлар қабул қиладиган асосий маълумотига қараб қуйидаги тоифадан бирига киради.
Биринчи тоифа, енгил елпи маълумотлар бўлиб, халқ учун мўлжалланган ОАВ хабарлари, сериаллар, умумий рекламалардаги тавсиялар, интернет тармоғидаги хабарлар шулар жумласидандир. Қисқа қилиб айтганда бу тоифадаги маълумотлар ҳамма учун мўлжалланган. Фойдаси ҳам зарари ҳам ўртача бўлиши мумкин.
Иккинчи тоифа, бу махсус маълумотдир. Бунга бирор бир ташкилотлар ичидаги хабарлар алмашуви, беморнинг касаллик тарихига қараб шифокор ёзиб берган муолажа вароғи, ишхона ички қоидалари, индивидуал интернет онлайн маслаҳатлар ва шунга ўхшаш маълумотлар киради. Тушунган бўлсангиз, умумий эмас балки шахсий характерга эга бўлган махсус хабарлар бу тоифага мансуб.
Учинчи тоифа, махфий маълумотлар бўлиб, орган ходимларининг касбий маълумотлари, ҳукуматнинг махфий топшириқлари, давлат сирига оид масалалар, ҳарбий ва сиёсий хабарлар шуларни ичига киради. Тўғрисини айтсам бу мавзуга қизиқишни ўзи ярим жиноят саналади. Жосуслик қилгандек шубҳа уйғотмаслик учун бу тоифани умумий қилиб давлат сири деб ҳурмат қилиш керакда ҳатто яқинига бориш керак эмас. Қўпол қилиб айтганда оддий одам учун бошига битган бало бўлиши мумкин. Шунинг учун мана шундай тушунтирган маъқул. Бунақа маълумотлар ўз номи билан жиддий қўриқланади.
Тўртинчи тоифа, ишора ва белгилар маълумоти. Бу ҳам учинчи тоифанинг мураккаб кўриниши бўлиб бу нафақат бир мамлакат балки халқаро доирадаги сирли хабарлар алмашуви ҳисобланади. Асосан ўзлари ўйлаб топган белги, расм, нақш, шакл ва шунга ўхшаш оддий нарсалар орқали маълумот етказади. Оддий одамлар деворга осилиб қўйган расмга қараб, мана санъат асари деб оғзини очиб турган бир пайтда, у аслида сиёсий хабарларни эгасига шу тарзда баён қилаётган бўлиши мумкин бўлади.
Бешинчи тоифа, интуицияга асосланган маълумотлар. Бу икки ёки унда кўп одамларни қалб кўзи орқали мулоқот қилишини билдиради. Устоз ўз шогирдини кўришни хоҳласа ичидан ўтказиши билан шогирдни кўнгли сезиб дарров устозини олдига боради. Муҳаббат билан турмуш қурган, ҳаёт синовларини бирга енгиб ўтган ва қарашлари деярли бир хил бўлган эр-хотинларда ҳам бу ҳиссиётлар пайдо бўлади. Умр йўлдоши қийналган пайтда иккинчиси сезади. Шунингдек, онанинг боласига бўлган меҳри шу тоифага киради.
Олтинчи тоифа, бу ўта ноёб характерга эга бўлиб, маълумот олувчи берадиган томонни умуман билмайди. Инсонга бериладиган илоҳий маълумот деса балки тўғри бўлар. Балки яширин ташкилотлардир, балки жинлардир, балки шунга ўхшаш кўринмас кучлардир. Энди ҳаммани ўз эътиқодига яраша бу тоифа талқин қилинади. Кимдир ота-бобомни руҳи қўллайди деса, бошқалар бошқача гапиради. Аммо аниқ нима эканлигини билмайди. Хуллас, инсон ақли етмайдиган бу тоифани илоҳий илмга боғласак тўғри бўлади.
Ана энди юқоридаги тоифаларни кўриб чиқдингиз. Қанчалик маълумот жиддий бўлса шунчалик яширин ва сирли эканлигини тушиниб олдингиз деган умиддаман. Нима демоқчиман?! Ҳаётга бир марта келасиз, ҳар қандай маълумотни тоифасидан келиб чиққан ҳолда хулоса чиқаринг. Ўзингизга керак бўлган нарсани енгил елпи яъни умумийликдан эмас махсус ҳоллардан қидиринг! Касалмисиз ҳаммани гапига қулоқ солиб юрмасдан мутахассисга учранг! Аллоҳ қалбингизда бўлсин, диндан фойдаланишларга берилиб кетманг! Нимагадир эҳтиёж сезсангиз соҳа вакилларини олдига бориб ўрганинг!
Ҳозирги ахборот макони гўёки бир дунё ахлатхона каби сасиб турибди. Ундан фойдаланиш учун иммунитетни оширинг демоқчиман. Акс ҳолда зарарланиб бошингиз айланиб қолади.
Мардон Аслонов
@elmadad
Ўзини ақлли деб кўрсатган одам кўп ҳолатда ноқулай аҳволга тушиб шарманда бўлади. Ундан кўра нодонроқ бўлиб кўринган маъқул иш аслида. Илк тасаввур ёмон бўлса бўлсин аммо охиргиси ёмон бўлмасин!
@elmadad