Қалб жароҳат олса тана ва ақл ишида муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Инсон ўзидан кўнгли қолади, ўзгалардан қочади. Юраги тилка пора бўлган одамни дардини эшитадиган топилармиди?! Албатта, ЙЎҚ!
Кимга яқинлашсанг ўшалардан бўласан!- дегани билан ўзи касодга учраб туриб, муваффақиятли одамлар орасига қўшилиб бўлар эканми?! Катта эҳтимол билан ЙЎҚ!
Ўша чуқурликдан сизни чиқарадиган бу китобдир! Интернет тармоғидаги муваффақият, матонат, курашиш ва шунга ўхшаш мавзу ҳақидаги аудио китоблардир!
Китоб экан деб тўғри келганини варақлаб бўлмаслигини унутманг! Акс ҳолда баттар тушкунликка тушиб қоладиган драматик асарлар қурбони бўлишингиз мумкин.
Асло! Бундан бошқа нажот изламанг! Қалбингизни хотиржам қиладиган, яраларни битадиган, янги куч берадиган ва руҳиятга ижобий таъсир қиладиган китобларни ўқишга одатланинг!
Ўшанда кутилмаган вақтда одамлар орасидан ёриб чиқадиган қаҳрамонга айланасиз! Бу ким экан деб қизиқишади.
Шу керакку сизга, тўғрими?
Мардон Аслонов
@elmadad
Ҳаётингизда кутилмаган ишлар бўлиб кетса, ҳаммаси Худони амри билан деб қабул қилинг! Тақдирга ёзилганга қутилиб бўлмас. Сиз учун хайрли эканлигига имон келтиринг. Тўхтамай ҳаракатда бардавом бўлинг! Ишингизда барака ва даромад айнан ўша ўзгаришлар ортидан пайдо бўлаётган бўлса демак Сиз тўғри йўлдасиз!
@elmadad
Муваффақиятли бизнес империялар қандай пайдо бўлишини биласизми?!
Буни эркак ва аёл мисолида изоҳлаб бераман.
Агарда эр-хотиннинг ҳаётдаги умумий мақсадлари бир нуқтага қаралмаган бўлса албатта ўша оила пароканда бўлади ёки томонлар мажбурий яшаш фазасига ўтиб олади.
Чирой, қомат, куч, пул ва соғлиқ деган тушунчаларнинг ҳаммаси вақти соати билан ўзгариб ёки сўниб борадиган омиллар аммо инсоннинг буюк мақсади вақт ўтган сари кучаяди. Мана шу буюк мақсад эр-хотинни бирлаштира олмас экан ажралиш ёки кўнгил совиши учун турли хил баҳоналар топилаверади. Икки томон ҳам ўзича ҳақ аммо қарашлар бир биридан фарқланишини иккаласи ҳам тан олмайди. Қизиқ тўғрими?!
Буюк мақсад нима бўлиши мумкин?! Ҳаммада ҳар хил. Кимдир бола тарбияси деб ўйласа кимдир ҳаётга бир марта келиб улкан режалар қилишни хоҳлайди. Фикр ва қарашларингиз бир бирингизга мос бўлса билингки мақсадингиз амалга ошади.
Хулоса қилиб айтганда бизнес ривожланиши ёки синиши жамоа аъзоларининг умумий мақсадига боғлиқ.
Мардон Аслонов
@elmadad
Аллоҳдан нега қўрқамиз?! Жазо беради дебми?! Йўқ! У ўта меҳрибон раҳмдил зот ахир! Айнан Унга нисбатан ҳаё қилганимиз учун ҳам ўша юкни ўйлаб қўрқамиз. Кимнидир ишончидан чиқиб қолиш қўрқуви каби хусусиятга эга бу туйғу!
Мана шу эътиқодга эга инсоннинг қалби ўта кучли бўлади. Ишонинг у ҳеч бир бандадан қўрқмайди. Бошига не тушса ҳам меҳрибон Аллоҳ борку деган ўзгармас ишонч унда мужассамдир!
Қўрқувни йўқотиш учун юқоридаги фикрларни қайта ўқиб таҳлил қилинг! Хавотир, ҳадик, қўрқув ва шунга ўхшаган эҳтимоликлардан холи бўлинг! Шу ҳақиқатни англаб етсангиз ҳаётингиз мазмунли бўлади. Ҳеч қандай куч, ҳеч қандай синов ёки азоб сизни қўрқита олмайди!
Мардон Аслонов
@elmadad
Ушбу видеони кўриб бизнесда нақадар қўли очиқ бўлишни кўришингиз мумкин. Йигитнинг ноқулай аҳволдан чиқарган ресторан эгаси дунёдаги энг улкан реклама ва савобни олди. Шундай ҳолатларда инсон қалбини хотиржам қилиш минглаб масжид қургандан кўра яхшироқдир!
Одамларга энг ноқулай вазиятда ёрдам беришни одат қилинг. Қайси соҳада ишламанг албатта юксалиб бораверасиз иншааллоҳ!
@elmadad
Муваффақиятга эришмоқчиман десангиз мана шу видеони сақлаб қолинг ва гоҳида эштиб туринг! Инсонни йўлдан уриб уни ҳалокатга олиб борадиган ягона иллат бу кибрдир!
Минг керакман ҳаммага деб ўйлаб хомтама бўлманг! Ундан кўра хокисор бўлинг! Ўшанда муваффақиятли бўлсангиз ҳам ярашади. Ўзингизни мажбурлаб бошқалар учун бахтиёр кўрсатишдан не фойда агар қалбингиз тўри бўм бўш бўлса?!
@elmadad
Маслаҳатим, бир вақтни ўзида кўп тармоқли бизнес бошламанг! Жудаям муваффақиятга шу орқали эришсангиз, нари борса пули кўп тадбиркор бўларсиз. Энг ёмон томони шундаки, эътиборингизни жамлаш имконсиз бўлади, хаёлингиз ҳар томонда бўлади.
Битта нуқтага қараб ҳаракат қилинг! Танлаган соҳангизни устасига айлансангиз ўз-ўзидан даромадингиз ҳам ошиб боради.
Бир вақтни ўзида икки ёки ундан кўпроқ овқатни буюртма бериш натижасида таом таъми аралаштиргани каби маънога эга!
Хуллас хулоса чиқариб олингда...
@elmadad
Вақт бу пул демакдир! Фитратан Худо қалбига тадбиркорлик фазилатини юқтирган инсон ҳеч қачон беҳуда хаёлларга бормайди. Нотўғри ишлар ҳақида ўйлашга вақти бўлмайди. Тадбиркор деганда кўпчилик бизнес одамини тушунсада аммо ундай эмас. Иш тадбирини билган одам қандай фаолиятда хизмат қилмасин вақт устидан ҳукмрон бўлади. Вақтни ўз фойдаси томон ишлатади.
Ҳатто қўлида телефон ўйнаб турсада, мусиқа эшитсада ёки биров билан суҳбат қуриб турсада доимий равишда миясида режалар тузилади. Бунга ўрганиб қолган одам шу иши орқали дам олади. Доимий изланиш бўлмаса бир нарса камдек туюлади. Бир нарсани хумори тутгандек ўзини ноқулай ҳис қилади. Четдан қарасангиз маҳзун кўринсада аммо тафаккур оламида дунё лойиҳалар ётади.
Вақтингизни беҳуда сарфламанг! Нотўғри йўлга кириб қоласиз. Пул топиш ҳақида ўйланг! Ўйлаган нарсаларни амалга татбиқ этинг! Хомхаёллардан фарқланинг!
Мардон Аслонов
@elmadad
СИЗ 100% ҲАҚСИЗ!
Квант дунёсини ўрганаётган олимларнинг фикрича инсон ўз тақдирини ўзи белгилашга қодир. Бу илмий хулосага келишнинг етарлича асослари бор албатта.
Мисол учун:
Топган пулингиз ҳеч нарсага етмайди, албатта Сиз топган пул ҳеч нарсага етмайди. Сиз ҳақсиз!
Бу ерда тайинли иш йўқ! Бунда ҳам шубҳасиз ҳақсиз! Тайинли ишни қидириб юрибсиз. Нормал иш йўқ!
Аммо Сиздан камроқ пул топаётганлар ҳаммасига улгурмоқда. Сиздан ақлан паст даражада бўлганлар ўз ишида зўр натижаларга эришмоқда. Улар ҳам ҳақ! Атрофга қаранг, шундай эмасми?!
Ишонинг! Сиз нимани ўйласангиз ҳаёт Сиз учун шундай шароит яратиб беради. Сиз қандай гумон қилсангиз албатта ўша амалга ошади.
Бу фикрларимни нотўғри деб ўйладингизми?! У ҳолда Сиз минг фоиз ҳақсиз! Сиз доим ўзингизча ҳақсиз!
Юлдузи юлдузига тўғри келибди деган сўзнинг илмий маъноси ҳам айнан Квант дунёсидаги икки инсонни англатади.
Тўсатдан ҳаётингизда жиддий ўзгаришлар бўлса, унда квант чорраҳасидасиз. Қайси йўлни танлаш ўзингизга боғлиқ!
Мардон Аслонов
Эски дўстлар, синфдош ва ёшликда бирга ўсган маҳалладошлар группасига жўнатиб қўямиз!
@elmadad
Бозор қонунияти!
Биринчидан, бир нарса сотиб олмоқчи бўлсангиз арзонини топишга ёки скидкага тушганни танлашга одат қилинг! Иккинчидан, бир нарса сотиб олгандан кейин бошқа жойда ўша нарсани кўриб қолсангиз нархига эътибор берманг! Шунда афсусдан йироқда бўласиз! 🙂
@elmadad
Жамиятда одамни кўринишига қараб баҳо берадиган қатлам кўпайиб бормоқда. Аслини олганда биров ҳақида бир фикр айтиш учун бирга турмуш қуриб яшаш ҳам камлик қилади. Йиллар ўтиб хато қилганларни англаганлар қанча?!
Бир қарашда мана бу одам мана шундай деб айтиш бандасини қўлида бўлганидами бу оламда хиёнат, жиноят ва разолат деган иллатлар бўлмасди.
Минг афсуски, ўзидан инсоншунос мутахассис ясаган кимсалар кўпайиб бормоқда. Осонгина кимнидир бир қарашда ёмонга чиқариш улар учун одатга айланмоқда! Ҳар қандай гумон яхшилик йўлида бўлса инсон қалби покланади. Ёмон гумон қалбни ҳам руҳиятни ҳам мажруҳ ҳолатга келтиради.
Кўринишига эмас амалига қараб баҳо бериш тарихда қолмоқда. Бизга ароқ ичиб ётиб қолгандек кўринган одам балки юрак хуружидан азият чекаётгандир?! Бировни кийимига қараб баҳо берманг! Узр сўраб шарманда бўлганингиз қолади. Бутун умр тўплаган обрўингни бир видео билан тўкканиз қолади.
Мардон Аслонов
@elmadad
Қалдирғоч қанчалик гўзал ва бетакрор бўлмасин қаҳратон қиш келмасидан иссиқ ўлкаларга қочиб кетади. Баҳор келиши билан худди бой оилалар дам олгани тоққа чиққани каби чуруқлаб осмонда пайдо бўлади.
Газинг ёки светинг бўлса ҳам бўлмаса ҳам қишин ёзин ёнингда турадиган қушлар садоқатли бўлади.
Афсуски чет эллик меҳмонларга кўпроқ эътибор бериб орамиздаги қийналган инсонларни унутиб қўямиз! Мен учун ўзимизнинг қоракўз юртдошларимиз ҳар қандай чет эллик инвесторлардан устундир! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ёнимизда турадиган инсонлар қадрига етайлик!
Мардон Аслонов
@elmadad
Яхшилик илон заҳридек гап! Кимгадир шифо берса, кимгадир кулфат келтиради. Оқибатини кутманг Аллоҳ розилиги йўлида яхшиликда бардавом бўлинг, шифокор эканлигингизни Ўзи билса бас!
@elmadad
Видеони кўриб завқланинг сўнгра эътибор беринг! Битта ақлли бола қимор ўйнатиб қолганларни пулини шилмоқда. Ҳаётда ҳам мана шундай, санга ютуқ чиқади деб ҳамма пулингизни олиш илинжида бўлади.
Ҳеч ким бекордан бировга пул бермайди! Бозор иқтисодиётида ўнтани пули эвазига битта фойда кўриши мумкин аммо энг фойдалироғини ўша ўйинни ташкил қилган топади.
@elmadad
Аслида инсон бир нарсани орзу қилиб хато қилмайди, шунчаки нотўғри одамлардан хато маслаҳат олиб ортга чекинади. Амалга ошмаса ҳам уриниб кўриш керак. Ўз қарорларингизга ўзингиз ҳукмрон бўлсангиз ўшанда тўсиқларни бартараф этишингиз мумкин.
Аксарият ҳолатда паст табақадаги одамлар ўз майдонида ўралашиб қолиши ҳисобидан бадавлат бўла олишмайди. Фалон ишни қиламан деса атрофидагиларни биринчи гапи Жиннимисан?!- дегани бўлгани учун ҳам ўша қобиқдан чиқа олмайди.
Хато қилсангиз ҳам ақл бовар қилмас ишларни қилинг! Армонда ўтгандан кўра қилган маъқул! Ўхшамаса ҳаёт давом этади мабодо омадингиз келса дунёингиз ўзгаради. Яқинларингизни яшаш тарзи яхшиланади. Уриниб кўринг! Яқинларингиз бахтига ҳаракатдан тўхтаманг.
@elmadad
ЭРКАК МЕҲРИ
Оиласини ўйлаган эркакнинг хаёли ишда бўлади. Яқинларини ўйлаб ҳаракат қилади. Афсуски, кўпчилик буни ҳикматини тушуниб етмайди. Атрофга қара, кимдан устунсан, кимдан камсан?- деган саволга жавоб изламай "меҳр" талабида юрадиганлар ҳам ўз муаммоларини ҳамда ёрдам бераётган инсонини чуқурлик томон торта бошлайди.
Хулоса қилиб кўринг! Сиз учун нима муҳим?!
@elmadad
Вақт дори дармон каби хусусиятга эга! Ё даволайди ёки ўзига тобеъ қилади ё бўлмаса таъсир қилмай қолади. Ўтаётган умрингиз манзараси мана шу ҳақиқатга асосланган. Вақтни бой бермоқ, вақтдан фойдаланмоқ, вақтида улгурмоқ, вақт етмаслигини кеч англамоқ, беҳуда вақтга топширмоқ ва вақтга боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар ҳаётингиз йўлининг қадамларидир. Манзилга етиб борасиз, вақт олиб боради аммо қайси манзил эканлигини вақти соати келганда англаб етасиз!
@elmadad
Тинчлик ва хотиржамлик тилайман деган сўзнинг маъноси бу оламнинг асосидир! Оддий деб кўрилган мана шу тилакни инсонда бўлиши бутун бир бойликданда устундир.
Бизнесда ҳам бировни ҳаққини емасангиз ва ўз вақтида давлатга солиғини тўлаб юрсангиз у ҳолда хавотирга не ҳожат?!
Биз солиғдан қочиб хавотирни бўйнимизга илиб оламиз. Майда хатоларни ўзимиз кундан кунга қилиб бориб, биров билмасада аммо ўзимиз ўша хатолар қулига айланиб қоламиз.
Солиқни ўз вақтида тўлаш нафақат фуқаролик бурчимиз балки хотиржам бўлишимиз кафолатидир! Урғуни нега солиққа бермоқдаман?! Чунки ўша пуллар айланиб бир қисми меҳрибонлик уйларидаги етимларга, нафақасини кутиб турган қарияларга ва дорисини кутиб турган беморларга боришини унутманг! Бир ўқ билан икки қуённи ургандек иш қилинг, ҳам солиқни тўланг ҳамда савобга эришинг! Муҳими Яратганни ва яралганни олдида тўғри бўлинг! Ўшанда бизнесда ҳақиқий хотиржамлик қандай кучга эга эканлигини англаб етасиз!
Мардон Аслонов
@elmadad
Шундай режалар тузингки, уни амалга ошиш эҳтимоли сизни умрингиздан ҳам кўпроқ вақт талаб қилса ҳам асло тўхтаб қолманг! Ютқаздим деманг! Ким билсин ҳаётни ўзи ютиш учун етарли бўлмас баъзан?! Сизга нимадир қолмаган бўлса Сиздан нимадир қолишини ҳисобга олинг! Фақат ўзингизни ўйлаб, умрингизни ҳисоблаб иш тутсангиз, ишонинг барибир калта ўйлаган бўласиз!
@elmadad
Банкрот бўлиб, ичкиликка берилиб ва одамгарчиликдан чиқиб кетган инсонларнинг ҳаётини ўргансангиз аксариятида бир хилликни кузатасиз.
У қандай намоён бўлади?! Бизнеси барқарор ривожланиб турганда бир қоқилади, ўшанда уни олдига бир ёрдамчи келади ва ишлари зўр бўлади. Ботқоқликдан осмонга учади. Аммо оз муддатдан кейин тўғрилаб бўлмай даражада синади. Энг қизиқ томони таназзулга учраган пайтда уни ботқоқликдан чиқарган одами аллақачон ундан кетган бўлади. Яъни синиш олди бир кўтарилади, ўзига ишончи бениҳоя ортади ва ўз кибрининг қурбонига айланади. Деярли ҳаммаси мана шундай хотимага эга!
Ёмон фикрингизни назорат қилмасангиз сўзга, ундан кейин амалга, ундан сўнгра одатга ва охир оқибат ҳалокатга олиб келишини унутманг! Сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўйиш бу шайтон билан холи қолишингизни англатиши мумкин. Ёқса ва ёқмаса ўзингизни ислоҳ қилувчилар ёнида юринг!
Мардон Аслонов
@elmadad
Тақдирнинг ишини тадбир бузолмас,
Тадбирнинг ишини тақдир бузолмас.
Жудаям маънога эга жумлалар...
@elmadad
Бизнес ва иш ўйинларидаги кўплаб муаммоларнинг ягона ечими бу ташқи инвестиция кўламини юртимизда оширишдир! Меҳмонлар олдида тартибли бўлиш қонимизга сингиб кетган ажойиб қадрият эмасми?! Президентмизни шу йўл орқали иқтисодимизни кўтаришни бекорга танланмаганлар!
@elmadad
Кайфият бағишлаймиз! 🙂
Видеога эътибор беринг бир сонияда жиддий нигоҳлар бирдан кулиб юборганда қандай ўзгаришини. Табассум қилганда айниқса хандон отганда ички оламингиз ҳам мана шундай тарзда яхшилик томон ўзгаришига олиб келади.
@elmadad
Масала ёшни ўтишида эмас балки умрни беҳуда хазон бўлишидадир. Қанча яшаманг, мазмунли ҳаёт кечиринг! Ҳеч нарса ўтиб кетмаган, қалб хотиржам бўлса ҳар доим навқирон ёшдасиз!
Ноҳақлик ва номуносиб муносабатлар инсонни қаддини букади. Кеч эмас қалбингиз талпинган ишларга қўл уринг, албатта барака ўшандадир!
Қадрингизга етганга қадрдон бўлинг! Руҳий озуқа олсангиз моддий муаммолар юзага келмайди, келсада муаммодек кўринмайди. Ўзингизга ёқмаган ҳаётда топган пулингиз ҳам душманлик вазифасини бажаради. Тарбиялаган ишингиз ҳам эртага зарарингиз учун ёвга айланади. Сизда муғомбирлик бўлса, пул билан ҳаммаси ҳал бўлади деманг, бекор умрингиз ўтаётганини кундан кунга ойнага қараб англаб борасиз!
@elmadad
ОХИРГИ ҲАМЛА
Ўрмон шоҳи шер қараса ўрмоннинг асосий жабҳаларини шоқоллар эгаллаб олибди. Ҳар ерда талон-тарож ишлар. Ҳақсизлик ва зулм ортиб бораётганмиш. Сувда ҳам шоқол изи, тоғда ҳам уни изи, свет ва газ йўғеее саҳрода ҳам шоқол из қолдирганмиш.
Бутун ўрмон бойликлари шоқоллар тасарруфидаги маконлардамиш. Шерга ақлли бургут маслаҳат берибди. Агар назоратни қўлга олмасанг шоқолларни қўлида нобуд бўласан. Кейинги сафар шерлардан эмас шоқоллардан сайловда шоҳ сайланади дебди.
Шунда шер тўда боши бўлган ўнлаб шоқолларни тоғдаги ғорга зиёфатга чақирибди. Ҳамма шоқоллар хурсанд. Улар ғор ичига кириши билан ғор оғзи тошлар билан ёпилибди.
Шер ғор ичига бит ва бургаларни жўнатибди. Ҳайвонлар ҳуқуқига тупурган ҳолда шоқолларга ҳатто овқат ва сув ҳам бермабди. Шоқоллар бошида ҳайрон бўлсада вазият жиддий эканлигини тушунишибди. Шундай қилиб кунлар ўтибди. Охир оқибат. Ўғирлаган бойликни қариндошларинг қайтарса ғордан чиқасан деб шер шарт қўйибди. Тинкаси қуриган шоқоллар оиласига хат ёзибди. Зудлик билан барча талон тарож қилган нарсаларни қайтариб бизни қутқаринглар!- деган хат шоқоллар маҳалласига борибди. Бир зумда ҳайвонот мулки бўлган ғазна тўлибди.
Мақсадига эришган шер:
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас!- дебди-да бир аҳволга келиб қолган ғор ичидаги шоқолларни ташқарига чиқариб жарликка ҳаммасини улоқтирибди. Шоқоллар ўлибди.
Натижада ҳайвонот дунёси омон қолибди.
Мардон Аслонов
@elmadad
Ҳар қандай ҳолатда ҳам фақатгина олдинга ҳаракат қилишдан тўхтаманг! Орзулар билан яшанг! Чиройли ниятлар қилинг! Эзгу мақсадларингиз йўлида асло ёлғиз қолмайсиз!
@elmadad
ПИШИҚ ЗУВАЛА КУЧИ!
Бувимнинг ўгитлари ёдимга тушади. Қишлоқларда қўшничиликнинг ажойиб урф одатлари борки, жамиятда ўзаро меҳр оқибатни ривожига ҳисса қўшади. Хабарингиз борки нон ёпган хонадон икки донадан нонни ён қўшниларига узатади. Раҳматли бувим нонни еб кўриб, унинг таъмидан қайси қўшни берганлигини айтиб берар эдилар. Ўшанда қандай биласиз деб сўрасам, ҳар бир оиланинг ёпган нонини ўз мазаси бўлади. Бунда ўша хонадоннинг хамиртуруши унинг мазасини ажратиб туради деган эдилар.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки хамиртуруш ун маҳсулотига қўшиладиган бир бўлак хамир бўлиб, тоғорадаги хамирни иширишга хизмат қилади. Маълум вақтдан сўнгра тандирга солиш олди жараёнлари бўлади. Нафақат таъмини билан балки чакич(нонпар)нинг шакли билан ҳам ҳар бир оилани нони ажралиб туради.
Ўша оилада ота ёки онаси ёки ким вафот этсада аммо нон таъми ўзгармайди. Чунки хамиртуруш муқаддас бўлиб доимо сақланиб турилади. Баъзан уни замбуруғ ёки кепанак босиши мумкин, шундай бўлсада ўша жойлари олиб ташланиб асосий ички қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади. Агарда хамиртуруш йўқолса ёки мушук олиб кетса уни қайта ишлаш ўта мушкул вазифа. Ягона ечим ўзидан тарқалган опа-сингил ёки келинларнинг хамиртурушидан қайта фойдаланиб аввалги таъми қайтарилади.
Русларнинг хлеби, Ғарб пишириғининг мазаси асло бизни умумий таъмимизга дахл қилмасин! Хамиртурушимиз доимо тоза ва покиза ҳолда сақлансин! Пул илинжида юрган дрожалар уни таркибини бузмасин! Ўзига ишонганлар бир кун ўтиб кетар аммо давлатчилик абадий қолиши учун миллий қадриятларимиз ва хавфсизлигимизга содиқ бўлайлик!
Бу мавзуни кенгроқ тафаккур қилишга уриниб кўринг! Беғубор ёшлик даврини эсланг! Ариқларда нонларни оқизиб еганларингиз ёдингизга тушар...
Мардон Аслонов
@elmadad
Темир йўл тизимида чипталар муаммоси, ундаги хизмат ва тезкорлик яхшиланади деб кутаётганлар! 🙂
@elmadad