prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

Расмга қаранг, бир дона китоб бутун бир ғиштлар жойлашувини ўзгартириб юборди.

Инсон билимга бой суҳбатдошга муҳтож бўлади. У ким бўлса бўлсин илм булоғига талпинасан. Ўтган кун ва тунинг мазмунли ўтади. Руҳий озуқа оласан, дилдан суҳбат қурасан. Вақтинг беҳуда кетмайди. Сандаги бор билим у билан бирлашиб янги ғоялар, фикрлар ва қарашлар пайдо бўлади. Ҳаёт формуласини ихтиро қиласан!

Инсон тафаккури барибир варақлаган китоблар орқали юксалади. Ҳаётни ўзи китоб аммо уни англаш учун ярим ҳаётингни кутишга мажбур бўласан. Ўша ҳаётий тажрибани қисқартириш учун инсониятга китоблар ёзилган. Китобдаги маълумотлар бир нечта инсонларнинг ҳаёт сабоқлари асосида пайдо бўлган. Манзилга етиб бориш учун китоб чипта вазифасини бажарса, бу йўлда Сизга ҳамроҳ бўладиган инсон китоб ўқиб билим олгани билан ажралиб туради. Қанча билими кўп ҳамроҳ топсангиз шунча манзилга масофаси камайиб боради.

Ҳамроҳингизни пулига, мансаб, жинси ёки ёшига эмас фақатгина билимига қараб танланг!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Уйғониш баҳор фаслида имкон қадар табиат қўйнида сайр қилинг! У ердаги ўт ўлан ва дарахтлар гуллашини кузатинг! Қайси соҳада ишламанг она ер бағридан энергия олинг! Бир йилга етадиган кучни бир икки кунда тўплаш имконига эга бўлинг. Жуда бўлмаса бировларни дала ҳовлисига бориб баҳор фаслида табиий жараёнлар қандай бўлишини кузатинг! Дарахт гулига қўнган асаларини меҳнатини кузатиб туриб бундан ҳикмат изланг! Ёки чумолиларни ҳаракатига эътибор билан қаранг, меҳнатга бўлган рағбат ошади.

Шу ишларни бажарсангиз, нима сабабдан буюк инсонлар табиат билан ҳамнафас яшаганини сирини билиб олишингиз мумкин бўлади...


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Буёғи лойиҳалар бўйича мана шундай ишлаймиз ҳарматли ўзимизни жамоамиз! Барча ходимларингизга бу хабарни етказинглар муҳтарам директорлар!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Қишлоқ ҳаёти. Болаликни хотирлаб.



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Оғир кунлар инсоннинг аслида ким эканлигини рўёбга чиқаради. Ҳаётнинг синов ва машаққатлари ҳар қандай одамни қайси тоифага мансуб эканлигини белгилаб беради.

Пулсизлик ёки ночорлик келиши кимгадир ўз устида ишлашга ва яхши кун келишини сабр қилиб кутишга сабаб бўлса, кимларгадир ўз танасини сотиб зинокор бўлишга баҳонадир.

Бахт ёки бахтсизлик бу - оғир синовларда одам ўзини англаши ёки ўзлигини йўқотиши эмасми?!

Айтганча, ҳаммага касалини юқтириб, танасини сотаётган ўша ёмон аёл ҳам ўзини бахтли деб билади.

Аслидачи?! Ёлғизлик уни шериги, камситилиш уни куни, умидсизлик уни таъқибчиси, ўтмишдаги ширин хотиралар унинг душмани, ўзига ўхшаганлардек очиқ сочиқ кийинишлари уни сурати, хатолар қила туриб мағрур юриши фоҳишаликнинг рамзидир!

Ҳаёт охирида бахтлиман деб бу оламни тарки этиш учун ўзликдан кечиб ақлга, пулга, кучга ва гўзалликка нотўғри ёндашув бўлмаслик керак!

Тўғри бўлсанг, тўғри йўлда тўғрисини топасан!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Баҳона қилмасдан мактабни, институтни яхшилаб ўқигинда!

Тўғри мардикорлик ҳалол меҳнат аммо иссиқ офисда катта ойлик олиш барибир зўрда жўра...


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ўғлим билан мошинада юрган эдик, гапни айлантириб мана шу қўшиқни эшиттирди. Балки ичидаги гапларни шу орқали етказмоқчи бўлгандир, ким билсин?!

Аммо маъносига гап йўқ!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Агар йўлингиздан ЙПХ ходими чиқиб қолса, унга қараб эснасангиз катта эҳтимол билан сизни тўхтатмайди. Чунки хавотирга тушган одам эснаши мумкин эмас деган психологияда қоида бор. ЙПХ ходими демак бунда ҳаммаси жойида экан деб тўхтатмайди.

Россиядаги ўша тўртта террористлар ҳам қўлга тушган заҳоти мана шундай тактикалардан фойдаландики кўпчилик уларни айбсиз деб ўйлади. Қулоғи кесилган, кўзи ўйилган ва танасидан жиддий жароҳати бўлсада улар ўзларини дастурларига мувофиқ ҳаракат қилиб ёлғонни қойилмақом даражада ишлатди. Бутун дунё ОАВларида шубҳалар уйғотди.

Уларни асл башарасини Россия, Тожикистон ва бошқа давлат махсус хизматлари очиб бераётган бўлсада аммо улар кўпчиликни иккалантириб қўйди.

Бу тўртовлон мукаммал психологик машғулотлардан ўтган, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жойлаган расмлари ҳам атайлаб замонавий кўринишда, қўлга тушганда рус тилини билмаслигини айтиши бу инсониятни чалғитишни бир услуби эди.

Афсуски, айрим соддалар ҳам уларни айбсиз деб ўйламоқда!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ИНСОНИЯТГА МУНОСАБАТ

Ҳаётингиз мазмунли бўлиши учун балки ушбу маълумотлар керак бўлар...

Инсоннинг ҳақиқий дўсти бу Аллоҳдир! Душмани бўлса, у шайтондир! Қолганлар яъни барча одамлар ўша икки томон ўртасида турурлар. Дўстингга ҳам жудаям кўп ишонма, кун келиб душманлик қилиши мумкин. Душманингни ҳам жудаям ёмон кўрма, кун келиб дўстга айланиб қолар. Инсонларга бир томонлама муносабатда бўлма! Бошқага мутлақо яхши ёки тамомила ёмон деб қарама, албатта алданиб қоласан! Эртанги кунингни билмайсанки нималар бўлмоғини?!

Мана шу ҳақиқатни билмаганлар балки Сени тамаддихона деб ўйлагани учун кўнгли тусаган вақтда муомала қилурлар! Сендан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш дардида бўлурлар. Парво қилма! Сен орқали ризқ берадиган Зот насибаларни тўсатдан кесишга қодирдир!

Сен яхшиликни Худодан кутиб яша! Шайтоннинг найрангларидан ўзингни асра! Одамлар бир кунда ҳам раҳмонга ҳам шайтонга ҳам қулоқ солишларини ёддан чиқарма!

Бировларни вақтига қарама! Вақтингни режаларингга сарфла!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Москвадаги «Крокус» концерт залида содир этилган теракт охирги кунларнинг энг кўп муҳокама қилинаётгани мавзусига айланмоқда. Хусусан, халқимиз орасида ҳам бу борада ўзининг мустақил фикрини ижтимоий тармоқда билдираётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Оқ қорани фарқига боришда албатта бундай муҳокамалар керак албатта.

Бу мудҳиш воқеани ҳар томонлама кўриб унга фикр бериш мумкин. Умумий ҳисобда бу ишларни ўзи дунё сиёсатининг катта бир ўйинининг бир бўлаги ҳисобланади. Зимдан терроризмни молиялаштириш механизми бўлар экан албатта буюртмачи, ижрочи ҳар доим топилаверади. Дастак борки террорчилар замонавий қурол яроқ, тайёргарлик ва моддий ёрдамда муаммога дуч келмайди.

Аслини олганда ИШИД ҳам катта пул эвазига заказга дунёни хоҳлаган бурчагида нотинчлик келтириб чиқарадиган бир қонхўр "ташкилот" ҳисобланади. Динга берилган манқуртлар унинг бир мартага ишлатадиган аскарлари ҳисобланади. Қизиқ-а? Жаннатни ваъда қилиб содда одамларни миясини бузиб, қаердадир портлаш ёка террорчилик ҳаракатини ташкил қилиб ўз пулини кўпайтиради. ИШИДГА ишонган аскарлар қулоғидан, кўзидан, йиллар давомида тўплаган обрўсидан бир зумда айрилади. Шармандаларча суд залида бошни эгиб туради. Тўғрисини айтганда, уларга шу жазони ўзи ҳам кам.

Ҳаммаси саҳналаштирган деб масала моҳиятидан четлаш керак эмас! Тан оламан ва юқорида ҳам таъкидлаб ўтдим. Бу системани ўзи аслида БУЮК САҲНА! Тўғри айтасизлар буларни ҳаммаси ЎЙИНнинг бир бўлаги бўлиши мумкин. Балки Россиянинг балки АҚШнинг ёки МАРСдагиларни иши бўлиши мумкин?! Қўлга тушганларни айби борми ёки йўқлигини ўша рус судлари ҳал қилсин! Уларни ички ишлари, нима қилса ўзлари қилсин!

Фақат биз учун муҳим нарсалар шуки! Бу ҳам бўлса шу жирканч ўйинларнинг иштирокчиси бўлмаслик! Ахмоққа ўхшаб қўлга қурол кўтариб бегуноҳ инсонлар қонини тўкмаслик! Терроризмга яқин бормаслик! Дин ёки пул деб шунақа ёмон кўчаларга кирмаслик! Ота-онамиз ва фарзандларимиз учун тинч яшашлик!

Айтганча вақт олий ҳакам! Кузатамиз, қани нималар яна содир бўлади. Ҳеч кимни фикрлашини чеклаш ниятида эмасман! Шунчаки, Россияда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири бевосита шу ишларга боғлиқ эканини ўйлаб хавотирга тушаман. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

РАДИКАЛ СЎНГИ ЧОРА

Қадимда инсонийлик фазилатлари билан машҳур бўлган қишлоқ бўлган экан. У ерда яшайдиган оилалар бир бирига ўта меҳрибон бўлиб, кимда қандай муаммо бўлса ўзаро бирлашиб ҳал қиларкан.

Қишлоқдаги хароба уйларда яшайдиган оила ўз фарзандини шаҳарга ўқишга жўнатибди. Бола ўқиб, дунёқараши ҳам шаҳарбоп бўлиб ўзгариб қишлоғига қайтиб келибди.

Кунларни бирида ўша оиланинг уйида ёнғин чиқибди, бутун қишлоқ аҳли тунда минг ҳаракат қилмасин алангани ўчириш имконсиз, оила аъзолари ҳаммаси омонда, аммо уй, мол мулклар ёниб кул бўлибди.

Қишлоқнинг саховатпешалари бирлашиб тезлик билан жабр кўрган оилага кенг ва шинам уй қуриб берибди. Унинг ичини барча керакли анжомлар билан тўлдирибди. Одамлар ёрдамида хароба уй ўрнида бир зумда қариб саройга тенг шинам хонадон пайдо бўлибди.

Нақадар гўзал оқибат тўғрими?! Албатта шундай!- дейишга шошилманг!

Шундай бўлишини билгани учун ўқишдан қайтган бола ўз уйини ёқиб юборган эди!

Халқаро сиёсатда ҳам шундай ўйинлар бўлади.

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Камбағалликни қисқартирамиз деб шунақа боқимандаларни кўпайтирмадикми?!

Қўл оёғи бутун бўлсада уйда ётиб олиб давлат боқсин дейдиганлар кўпайиб бормоқда...


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бефарқ бўлиш ҳам хоинлар учун етарли даражада ёрдамдир! Давлатнинг манфаатларига зид равишда келишувлар амалга ошиши юқоридаги хоин ва минглаган бефарқлар ҳисобидандир!

Шунинг учун ҳам одатда ўз ҳаққини талаб қилганлар юқорига ёқмайдиган тоифалардан бўлади. Чунки хоинлар кун келиб Ватан ҳаққини талаб қиладиган инсонларни юқорига чиқишидан қўрқурлар!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

УЙҒОНИШ ФАСЛИ

Бизни минтақада баҳор фаслининг ўрни беқиёс, қалин қорлар эриб табиат уйғонади.

Эрталаб уйқудан уйғонган хўроз қичқириғи каби табиат ҳам уйғониб ҳар ерда унинг акс садоси янграйди.

Шу билан бирга инсон қалби, руҳияти ва ҳис-туйғулари қайси ёшда бўлмасин тўлқинланади. Хаёллар паришонлиги, ўзгарувчан кайфиятлар ва физиологик ўзгаришлар баҳор таъсиридандир!

Сиздан чиқаётган баҳор энергиясини тўғри йўналтирсангиз орзуларингизга эришишингиз, мақсадларингизга етишингиз ва кутилмаган натижаларга бой ҳодисалар рўй бериши мумкин эканлигини асло унутманг!

Яқинларингизни витаминларга бой кўк сомсалар билан тўйдиринг! Жойида еймиз деса олиб боринг! Тандирдан узиб беринг! Уларни сомса ейишини томоша қилишдан ортиқ роҳат бормикан?!

Наврўз байрами муборак бўлсин!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Сиёсатда мухолиф партиялар аслида мана шундай бўлиши керак!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳаракат ва фикрларингизни таҳлил қилиб боринг! Балки адашаётган бўлишингиз мумкин! Балки тўғри деб ўйлаганиз нотўғридир?! Балки одатдагидек хатоликларни қайта такрорлаб тургандирсиз?! Кўр бўлиб ҳассани бир марта йўқотишни кутманг! Вақтида вақтингизни сарҳисоб қилинг!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Биласизми бизни ички ва ташқи кучлар қандай бошқаришади?! Улар қуйидаги фикрларни одамлар онгига сингдиришади:

Халқимиз бирлашмайди! Раҳбарлар бир нарсани биладики шуни қилади. Гапирганни фойдаси йўқ! Буларга бандаси бас келмайди! Барибир теппада ҳал бўлади. Одамларимиз қўрқоқ! Тортишиб нима қиласан, икки метр жойга борасан?! Арбоб урар ҳар боб билан! Халқ чидайди! Қачон шукр қиласан банда?!...

Тушундизми?! Мана шундай гаплар билан халқимизни пастга урадиган тоифалар мавжуд! Ўзлигимизни англашга йўл қўймайди! Аслида одамларимиз тинчликсевар, мард, меҳмондўст ва матонатли!

Керак бўлса, истаган пайтда хоҳлаганини янчиб юборишга қудрати етадиган халқ билан айримлар ўйнашмасин! Қаерда, қандай ва қай йўл билан пул топишаётганини жамоатчилик билади. Фақат вақтинча инсоф сўраб туради...


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Курд сотувчиси ўз товарларини бошқа рақобатчиларники билан солиштирган ролиги дунёни забт этмоқда 🙄


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Спорт саломатлик гарови чунки у ерда кўп кулиб бор энергиянгиз кетиб қолади!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

АСР ЁЛҒОНИ!

Биз яшаб турган замон ўта хатарли бўлмоқда. Интернет турли хил кучларнинг асосий қуролига айланди.

Исталган одам бир кунда маълум маблағ эвазига интернет орқали машҳур бўлиши ёки кимнидир йиллар давомида ортирган меҳнатини қасддан саробга айлантириши мумкин.

Ҳатто сиёсий майдонда Доналд Трамп мазкур технология орқали миллионлаб доллар сарфлаб ўз саҳифаси орқали одамлар қалбини забт этиб АҚШ Президенти бўлди. Амалдаги кўплаб президентлар ҳам ўз обрўсини айнан шу тармоқ орқали кўтариш дардига тушмоқда.

Афсуски аср ёлғони ичида инсоният яшамоқда. Хизмат ва товарларнинг ёлғон рекламасига алданиб пулимизга куймоқдамиз. Энг ёмони шундаки эътиқодлар ҳам интернет орқали сиёсат ва бизнеснинг бир бўлагига айланиб қолмоқда.

Махсус жосуслик амалиётлари айнан интернетда амалга ошмоқда. Бирдан террорчига бир туш кўриб айланиб қолармиди?! Наркоман, фоҳишалик ва одам савдоси негизи қаерда деб биласиз?! Албатта ҳаммаси интернетга бориб тақалади! Усти ялтироқ хабарга алданманг!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳаётда мусбат ва манфий деган тушунчалар бор эканки ҳаммани бирдан кўнглини кўтариш имконсиз!

Сизга тўғри келганлар ёнингизда ҳамроҳ, ҳамкор ёки ҳамхона бўлар аммо муносиб бўлмаганлар даврнинг вақтинчалик одамларидир. Қанчалик оғир бўлмасин бу ҳақиқатни тан олинг! Ўтмишдан сабоқ олмас экансиз қонли хотиралар уммонида сузиб юришга маҳкум бўласиз!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

🙄



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Дарҳақиқат шундай! Унга таваккал қилган уялиб қолмаскан!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Буюк ишлар одатда оддий ва кичик ҳаракатлардан бошланиб кетади. Вақтингиз қадрига етинг! Бошқалар учун арзимас деб билинган бугунги кунлар Сиз учун улкан имкониятлар эшигидир!

Ўзингиз ёқтирган ишларни ўз вақтида қилсангиз ҳамма ҳавас қилади ва ёқтириб қолади! Бекорчи бўлманг! Вақт бу пул демакдир!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Жириновскийнинг мигрантлар ҳақидаги ушбу фикрлари рус телеграм каналларида кенг тарқамоқда.

Терроризмнинг энг ёмон оқибатларидан бири бу унинг асорати узоқ йилларга бориб тақалишидадир. Ўша қонхўрлик қилган террорчиларнинг қайси давлатга мансублиги, дини, миллати, ижтимоий табақаси хоҳлаймизми ёки йўқ барибир эътибордан четдан қолмайди.

Россияда жамоатчилик бундан кейин тожикистонликларга шу билан бирга мигрантларга ола кўз билан қарайди. Бу ҳолатни айбсиз айбдорлик ёки емаган сомсага пул тўлаш деб баҳоласа бўлади. Терактдан таъсирланган ёки ғазабланган русларни ҳам тушуниш керак. Уларга ҳам осон эмас!

Теракт қурбонлари сони 150 кишидан ошган бир вақтда россияда ишлаб юрган юртдошларимиз вазмин бўлишига ва турли хил можаролар марказига тушиб қолмасликни сўраб қоламан. Имкон қадар муҳожирдаги яқинларингизга ушбу фикрларни етказинг!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Эзгу ниятларимиз амалга ошиши учун баъзан хатоликлар қилишга мажбур бўламиз. Ўзгалар наздида маълум муддатга ёмон одамга айланармиз, хатокор ёки сохтакор деб билишар, фарқи йўқ то мақсадга етмагунча охиригача олға бориш керак!

Одамлар нима дейди?! Ҳа, борингда кўра олмайди, йўғингда бера олмайди! Тўғрими?!

Мақсадингиз тўғри бўлса, унутманг, хатоларингизни кечирувчи Худо бор!


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ёқадими ёқмайдими фарқи йўқ! Ҳалол кўпроқ пул топишга ҳаракат қилинг! Қолган барча баландпарвоз гаплар беҳуда. Пулсизликда муомалалар ўзгаришини кутиб буни исботлайман деб янада вақтингизни кеткизманг! Бизни жамиятда бундан кейин инсон қадри пул билан ўлчанади. Бор ҳақиқат мана шу! Биламан бу гаплар ёқимсиз аммо бор ҳақиқатни ўзи шу! Бир кун пулсиз қолганизни ўзида минг ҳикматни кўрасиз аслида. 🙂


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Яхшилик қил дарёга ташла, балиқ билар, балиқ билмаса, Холиқ билар.

Асло яхшиликни бандасига қилиб, ундан қайтишини кутманг! Кутсангиз ўша одамдан ёмонлик ёки бефарқлик қайтиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Худодан қайтишига умид қилинг!

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Атрофимдагилар жуда яхши билишадики иш фаолияти бўйича белгилаб қўйилган қоидалардан холи яшашга ёки кўп ҳам унга боғланиб қолмасликка даъват этаман. Инсонмиз ахир, ҳар хил ҳолатлар бўлади ҳаётда. Ойликдан ойликкача ишлаш, якшанба кунида дам олишни кутиш бу тамоман эркинлик бўла оладими?! Ҳаётингиз рангбаранг бўлсин. Ҳар хил соҳаларда бўлинг, ўрнатилган қоидалардан баъзан чиқиб ҳам турсангиз ўзингизни эркинроқ ҳис қиласиз.

Ёки вақт ва қоидаларга амал қилмайдиган инсон билан вақтингизни кўпроқ ўтказишга ҳаракат қилинг! Белгилаб қўйилган қолиплардан чиқарадиган инсонингиз бўлсин!

Бу дунё бир кундир, у ҳам бўлса бугундир!- деб озгина ўзингизни телбаларча тутсангиз ҳеч ҳам зарар қилмасди.

Айтганча, ишдан тепадиган даражада бефарқ бўлманг яна, унда балога қоласиз. Шунчаки бошқа олам, ўзга фаолият ва сизга номаълум соҳалар билан яқиндан танишиб кайфиятни кўтаринг!

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Қуш лимонни олдига яқинлашиб битта чўқиб кўриб унинг нордонлигидан юзи бурашиб кетди.

Сизда қандай аҳвол юз берди?! 😂😋🫢🤔


@elmadad

Читать полностью…
Подписаться на канал