prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

Айрим амалдорлар наздида гўёки халқ нодон ва ахмоқ. Сиёсатни ипидан игнасигача тушунадиган оддий одамлар борки тинчлик осойишталик бўлсин деб сабр қилади. Шу билан бирга ҳаммасини ҳисобини олиб боради. Ким хоин, ким ўғри ва кимлар тўғри эканлигини бўлаётган ишлар ошкор қилаверади. Озгина пулни кўриб халқни менсимаганлар одатда охир оқибат ватангадоликка юз тутадилар!


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ФАРЗАНД ХАВФСИЗЛИГИ КЕРАКМИ?

Мактабларни назорат қилиш миллий гвардия ходимларига ўтказилгани ортидан айрим нодонлар бу ишни қоралаб чиққан эди.

Ҳар қандай ота-она ўз фарзандини хавфсизлигидан хавотирда бўлади. Педофиллар кўпайиб бораётган бир даврда нима мактаб назоратсиз қолиши керакми?!

Таълим куч ишлатар тизимидан холи бўлиши керак деб кариллайдиганлар мана шу томонларини инобатга оладими?!

Ҳар доим тирноғдан кир ахтарадиганлар оз бўлсада сиёсатнинг мана шу йўналишларига виждонан муносабат билдириши лозим деб биламан.


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бойлар ва камбағаллар орасида қандай фарқ бор деб сўрашади. Афсуски биз бу икки тушунчани кўпроқ моддий томонлама ҳисоблашга ўрганиб қолганмиз. Пул кўп одамни бой, пули камроғини камбағал деб биламиз. Албатта моддий томонлама шундай! Аммо аслини олганда бой одамлар ҳар томонлама етук бўлишади. Улар пулда ҳам, маданиятда ҳам, ўзаро муносабатда ҳам, оилавий турмуш тарзида ҳам ўзларини тутиш даражасида оддий инсонлардан ажралиб туради.

Данғиллама уйлар, қатор мошин олиб юрганларларнинг аксарияти ҳақиқий бойлар эмас шунчаки бюджет маблағларини ўмараётган, ёки ўғирланган пулларни меросхўрлари халос!

Ҳақиқий бой зодагонлар қўпол бўлсада қулларни олдида ўзларини тутишни билади. Камчилик ва хатоликларини бегоналар олдида кўрсатмайди. Айниқса оилавий муносабатда ўта вазмин бўлишади. Ўртада қандайдир низолар чиқиб қолса, ҳамма ёққа овоза қилмай вақт ҳукмига ўша муаммони қолдиради. Бошқалар олдида бир-бирини қултабиат кимсалар каби ғажимайди! Хато ва камчиликларини яширади! Яқинлари учун керак бўлса ўша онда ўзларидан маълум муддат воз кечади. Агарда ўзини ҳақлигини кимсалар олдида исботлаш учун энг яқинини қоралашдан ҳам тоймаса, у маънавий ва маданий бойликка эга бўлмаган тоифалардандир! Айниқса фарзандлари учун муносиб ота-она бўлишга тишини тишига қўйиб баъзан ўзини жаҳлини жиловини ушлайди.

Мана шундай икки табақа тарбия эгалари охир оқибат ажралишга маҳкумдирлар! На ҳаётда на бизнесда омадга эриша олмайдилар! Чунки нодон инсон албатта донони қоралаб ўз даражасини мустаҳкамлаш дарди билан яшайди! Ўз манфаатлари йўлида энг яқин инсонини ҳам керак бўлса сотишга тайёр бўлади!

Мавзуни номи ЭГОИСТЛАР ХАТАРИ эди!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бизнесда ҳам оилавий фаровонликда ҳам ўзгармас қонуният борки унга амал қилганларгина муваффақиятга эришади. Бу инсоннинг ўзига хос бўлган қадриятлари билан уйғунлашиб кетган жамоа ёки турмуш ўртоғининг фазилатларидир.

Одатда аъло даражада таълим олган инсонлар айнан ўзига муносиб бўлмаган инсонлар билан яшаб ёки ишлаб ҳаётда бир муаммолар ўртасида чайқалиб жамиятда ўз ўрнини вақт ўтган сари йўқотиб боришади. Шунингдек, юлдузи бир бирига ҳар томонлама тўғри келганлар иккичилар бўлса ҳар қандай соҳада зафарларга эришади.

Баъзан ёрнинг гўзаллигига ёки ходимнинг илк суҳбатига қараб улкан хатоларга йўл қўйиш мумкин. Маълум вақт ўтиши билан танланганлар қанчалик сенга қарши эканлигини англаб етасан.

Агарда орзуларингиз буюк бўлса, пул, фарзандлар камоли, жинсий ҳаёт гўзаллашиши, уй-жой, тўй-маърака, ишдаги муваффақият ва белгиланган бошқа барча режалар Яратганни изни билан ўз-ўзидан амалга ошади. Чунки танланган инсонларингиз хатоларингиздан ўзини ғаразли мақсадларидан фойдаланиш ўрнига ёнингизда туриб ёрдам беради. Икки инсоннинг хайрли ишга бош қош бўлишидан учинчи томон Аллоҳ бўлиб, баракали кунлар бошланади. Томонларнинг бирида ният бузилдими ўша иш инқирозга маҳкумдир!

Ҳар қандай қояларни ишғол қиладиган денгиз тўлқинларидек кучли зарбада бўлинг! Атрофингизда сизни ғарқ қиладиган кимсалардан кеч бўлсада воз кечинг! Улкан режаларга сарфланадиган энергияни пасткашлар хоҳишига ишлатманг! Танлашда адашиш хатолик эмас балки уни пайқаб туриб жим туриш фалокатдир! Сизни тушунадиган инсонлар билан бирга бўлинг! Бахтли ва муваффақиятли бўлишга ҳақлисиз!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ватанни ҳимоя қиладиган инсонлар ажралиб туради, ёвдан қўрқмайди! Ўзига тегишли бўлган муқаддас нарсаларни четдан келганларга топшириб қўймайди! Мана шундай хусусиятлар йўқ экан ҳатто подшоҳ бўлсада асл фитрати хоиндир!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Еврей кекса деҳқондан юз долларга эшак сотиб олди. Эртаси куни деҳқон унга эшакни олиб келиши керак эди. Деҳқон келди, лекин эшаксиз.
- Кечирасиз, лекин эшак ўлди. - Хўш, унда менинг 100 долларимни қайтаринг.
- Мен ундай қила олмайман, мен уларни аллақачон сарфлаганман 🙁
- Майли, ўлган эшакни менга олиб келинг.
- Лекин у билан нима қиласиз? – сўради чол.
- Мен уни лотереяда ўйнайман.
- Лекин сиз лотереяда ЎЛИК эшакни ўйнай олмайсиз!!! - Мен қила оламан, ишонинг.

Бир ой ўтгач, деҳқон еврей билан учрашди: - Ўша ўлик эшак мавзуси нима бўлди?

"Мен уни айтганимдек лотореяда ўйнадим." Мен ҳар бири икки доллардан беш юзта лотерея чиптасини сотдим ва 998 доллар фойда олдим.
– Нима, ҳеч ким эътироз билдирмади???
- Фақат битта йигит. Эшакни ютган киши. Ўлик эканлигини билиб жуда ғазабланди ...

Мен унга икки долларини қайтариб бердим.

🙂


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳар кимга ҳар хил бўларкансан. Меҳринг тошиб кетса ғамхўр, совуқлашсанг бефарқ. Ўзгаришинг албатта иккинчи томонга боғлиқ, ўз-ўзидан ўзгариб қолмайсан! Жудаям яхши ёки жудаям ёмон бўлишинг қайта алоқа таъсиридан пайдо бўлади. Ҳар доим бир хил бўлиш ёки ҳамма билан бир хил бўлиш бу қалбсиз кимсалар одатидир! Қўлдан бой бердишдими билгингки шу даражада муносабатга олиб боришибди. Қўлингдан тутишдими унда сенга меҳрибонлик қилишибди. Ҳаёт табиат каби ўзгарувчан, ё ўсасан ёки Орол денгизи каби қуриб борасан. Ўсиш учун илдизинг бақувват бўлсин! Асло шўринг қурмасин, саҳро каби тузларга ошно бўласан. Яхши ниятлар, яхши инсонлар ва ширин орзулар билан яша ўшанда Сен билан яшиллик ва гўзаллик ҳамроҳдир!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БАҲС МУНОЗАРА

Сезаётган бўлсангиз ижтимоий тармоқда баҳс-мунозара ва тортишувлар кўпайиб бормоқда. Баҳс - бу фикрлар ва позицияларнинг тўқнашуви, бунда ҳар бир томон муҳокама қилинаётган масалаларни тушуниш учун баҳслашади ва бошқа томоннинг далилларини рад этишга интилади.

Тарих, сиёсат, диний қарашлар, миллат, оилавий можаролар ва бошқа шунга ўхшаш мавзулар ҳар доим баҳс мунозаралар марказида бўлади. Афсуски, бундай тортишувларни мутлақ жавоби йўқ! Маълум вақт қайсидир томон ҳақ бўлиб турса, вақт ўтган сари иккинчи томон ҳақиқатга айланади.

Юқорида келтирилган баҳс мунозаралардан ғалаба қозонаман деган инсон билингки мағлубиятга учрабди. Ўзини ҳақлигини ҳаммага исботлаб бериш асносида бебаҳо энергия ресурсларини ўша тубсиз йўналишга сарфлабди. Шу гапларни барибир тан олмасада лекин ҳар қандай тирик жон борки тиббиёт талаблари олдида ожиздир!

Баҳслашганда:
Организм фаолияти ўзгаради. Мия ишлаш механизмида узилишлар пайдо бўлади. Каридиологик ритмлар барқарорлиги йўқолади. Натижада умумий тана аъзолари эрта қаришни бошлаб умр қисқаради.

Оддий бир нодон кимса билан интернет тармоғида тортишиб қолсангиз организмингизда қисқа муддатли салбий ўзгаришлар сеза бошлайсиз. Қўлингиз қалтирайди, нафас олишингиз ўзгаради, юрак уруши тезлашади ва асабийлашасиз, тўғрими?!

Энди саволда?! Шу нарсалар ҳаётингиздан муҳимми?! Хоп! Кимнидир нимагадир ишонтирирдиз, нима фойда бор?! Ишонинг барибир, кўпчилиги яна ўз билганидан қолмаскан! Шунчаки умрингиз хазон бўлаётган алам қилмайдими?!

Зоти паст ва табиатан қуллик фалсафаси зеҳниятига ўрнашиб, ДНКсидан ўтган салбий характер соҳибларини ўзгартиришга на ҳожат?! Кузатишимдан аниқки ҳаммаси бефойда! Ўзгармайди!

Зиёли ва ўқимишли инсонни бир тўда оломон билан баҳслашиб туришини йиртқичлар орасида ҳолдан тойган тулпорга ўхшатаман. Нақадар аянчли аҳвол?!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ислом Каримовдек кучли инсонлар орамизда кўпайсин! Видеони кўрганлар шу Президентимиз каби характер соҳиби бўлсин!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЖАМИЯТИМИЗ ПАРАЗИТЛАРИ

Биринчи ҳолат. Маълум жойга борадиган бўлдингиз. Жудаям қиммат автомобилда йўлга чиқдингиз. Йўл ҳаракатида кичикроқ хато қилсангиз бошқа арзонроқ мошинлар шўхлигизни тўғри қабул қилади, истаган жойда йўл беришади, поворотникни ёқиб мулозамат қилади. Манзилга етиб боришингиз билан ҳатто стоянкачи амаки ҳурмат қилиб жой топиб беради, керак бўлса пул олмасликка ҳам ҳаракат қилади. Бундай юксак эҳтиром афсуски битта темир терсак қийматига боғлиқ. Агарда шалдироқ мошинада ўз йўлингизда юрсангиз ҳам ҳатто ит ҳам йўлингизни тўсади. Қолган ҳайдовчиларни қўпол муомаласини гапирмаса ҳам бўлади.

Иккинчи ҳолат. Ҳаж ва Умра зиёратини белгиловчи либослар билан кўчага чиқсангиз, ҳамма ҳурмат қила бошлайди. Бир зумда "Ҳожи ака" мақомини оласиз. Хоҳлаган даврада дастурхон тўри сизники бўлади. Ботаника ўқитувчи бўлган суҳбатда Сиздан ўша фан ҳақида сўрашади. Агарда ўша ўқитувчи Сизни фикрингизга қарши бўлса жамоат уни эмас сизни гапингизга ишонади. Маззами?! Зиёрат ортидан шунча мутаккабир бўлиш қандай?! Инсон қадрини арзимас ўша арабларга хос кийим белгилаб турибди, тўғрими?

Учинчи ҳолат. Сиз фалон амалдорга яқин бўлиб қолдингиз. У билан тушган расмингизни профилингизга жойладингиз. Бир зумда сиз билан "дўст" бўладиганлар сони ортиб боради. Сизни ҳар бир постингизга реакция бирдан ижобий томонга ўзгаради. Нима ёзсангиз тарафдорларингиз топилади. Хатоларингиз ҳазилга, ҳазилларингиз ҳикматга ёйилади.

Ўз бунақа ҳолатларни санаб тугатиб бўлмайди. Шу ҳолатларга қараб муносабатини ўзгартирадиган юқорида келтирилган ПАРАЗИТЛАР бор экан ҳар қандай одамни ўзгартиради. Ўша паразитларга ёқиш учун одамлар ўзгаришга ҳаракат қилади. Илм ва маърифат ўрнига сунъий обрўли нокаслар юқорига кўтарилади.

Маслаҳатим камтар бўлинг! Ўша паразитлар таъсирига тушиб қолманг! Кибр ортидан фаришта шайтонга айланганини унутманг! Ҳар қандай ҳолатда ҳам самимий бўлинг ўшанда самимий инсонлар ёнига яқинлашиб борасиз! Бор гап шу! Саломат бўлинг!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ИЖТИМОИЙ ФАЛОКАТ

Охирги пайтларда давлатимиз диний муттассиблик, миллатлараро низо ва касбий инқироз каби иллатларни олдини олиш учун етарли даражада чора тадбирлар амалга оширмоқда. Бу соҳалар ҳар доим назоратда бўлиши хавфсизлигимиз кафолатидир.

Афсуски шундай фалокат борки у санаб ўтилган юқоридаги иллатлардан ҳам хатарлироқдир!

Унинг номи ИЖТИМОИЙ ТАБАҚАЛАНИШ!

Жамиятда бой ва қашшоқлик даражаси юқорилашиб борилиши бу табақаланиш ҳисобланади.

Тарихга назар солинса деярли барча давлат тўнтаришларига айнан шу фалокат сабабчи бўлганлигини кўриш мумкин.

Бу хавфни эътиборли томони шундаки, жамиятда камбағал ва қашшоқлик даражаси юқори бўлса диний эътиқодидан, касбидан ва миллатидан қатъий назар ҳаммага тенг таъсир қилади. Етишмовчик барчани бир жойга тўплайди. Аҳолининг аксарияти кундалик ҳаётидан норози бўла бошласа, ойликлари фақат қарзларга кетса, болалари оч ва беморлари дорисиз қолса албатта фалокатли қатлам жамиятда пайдо бўла бошлайди.

Хоп! Табақаланиш даражаси индексини қаердан билиш мумкин?! Қўпол қилиб айтганда битта амалдор ёки бойнинг даромади камбағал ўнта оилани даромадидан юқори бўлса демак хатарли чизиқдан ўтган бўлади. Бу ерда камбағал дедйилди қашшоқ эмас! Агар қашшоқликга солиштирсак у ҳолда амалдорнинг топгани 40-50та оилани топганидан юқори бўлади.

Миллатлараро низо чиқиши асосан ташқаридан келади, диний экстремизм ҳам шундай аммо жамиятдаги табақаланиш даражаси ортиши ҳам ташқаридан ҳам ичкарида олов ёнишига сабаб бўлиши мумкинлигини ёддан чиқармаслик керак!

Қийналган қатламдан бир дона ақлли одамни чиқиб халқ ҳаққини талаб қилиши етарли бўлади. Бу билан кимнидир қўрқитиш ниятида эмасман балки шу табақаланиш олдини олиш бўйича Президент амалга оширилаётган ижтимоий ҳимоя агентлигини иш самарадорлигини яхшилаш тарафдориман.

Порахўр амалдорларнинг нафақат озодликдан маҳрум этиш балки уларнинг мол мулкини мусодара қилиш табақаланиш даражаси юқори бўлишига таъсир қилади. Ислом Каримов даврида табақаланиш даражаси юқори бўлмаганини ёдга олинг! Ўта қашшоқ ҳам ва халқни менсимайдиган ўта калондимоғ бойлар ҳам бўлмаган эди.

Тегишли органлар бу фалокат даражасини таҳлил қилишларига умид қиламан.

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Пулга бўлган муносабатлар фалсафаси


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Биттаси билан ресторанга бордингиз, лағмон заказ қилдингиз, уни тановул қилгандан кейин, ўша овқат ҳақида фикр алмашасиз, тўғрими?!

Лағмонни зўр чўзар экан, таъми ундай экан, бундай экан деб айнан еган ўша лағмон ҳақида фирлашасиз. Одатда шундай бўладими?! Шунақами?!

Ёки... Лағмон еб бўлиб қайси калла билан ош таъмини муҳокама қилиш мумкин?! Сизни ҳамроҳингиз лағмон еб туриб маставани гапириб кетсангиз, сизга ғалати қараб ичида томи кетганми буни деб ўйлаши табиий ҳол, тўғрими?!

Охирги пайтларда давлат тили ҳақида мақола ёзилган бўлса, бирдан бир тўда ахмоқлар давлат тилини муҳокама қилиш ўрнига, бундан кўра таълим ҳақида гапир, коррупцияга қарши бирор нарса ёз, сен миллатчи экансан, рус тилини билиш зарар қилмайди, чет тилини билган имконияти унақа бунақа деб мавзудан ташқари изоҳлар ёзади. Мана шуни номини фикр манипуляцияси дейилади. Яъни омма эътиборини бошқа нарсага чалғитиш тактикаларидан биридир.

Бунақа номерлар энди ўтмай қолди. Давлат тили мақомини мустаҳкамлаш бу ривожланиш асосларидан биридир. Ўзбекистон жамияти ўз давлат тилини ривожлантириш ҳаққига эга! Бундай мавзуни ёритганлар асло миллатчи эмас! Ўзбекистон ҳудудида ўзбек яъни давлат тилини ривожлантириш ҳақида ҳамма ўйлаши керак.

Нима демоқчиман?! Ошга тушган пашшадек қоганлар асабини бузиб мавзудан четга чиқмаслик керак. Мавзу моҳиятини тушуниб кейин ўша ҳақида фикр бериш лозим.

Айтганча Ўзбекистон халқини ҳеч ким ёки бирор давлат сиёсатчилар миллатчиликда айблашга ҳаққи йўқ! Иккинчи жаҳон уруши пайтида халқимиз турли миллат вакилларининг болаларини ўз боласидек тарбия қилгани бор ҳақиқат. Ишонмаганлар "Сен етим эмассан!" бадиий фильмни кўриб чиқсин!

Азизлар тушунарлими?

Мардон Аслонов

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЧЕТ ЭЛ СЕРИАЛИ ЁХУД БЕШИНЧИ КОЛОННА ХАВФИ

Диний қўмита томонидан таъқиқланган диний материаллар рўйхати хусусан ижтимоий тармоқдаги аниқ манбаалар номлари ошкор этилиши натижасида халқимиз орасида терроризмга тарғиб қилувчи контентлардан сақланиш иммунитети шаклланди. Бу тажриба ўзини ижобий таъсирини кўрсата бошлади.

Аммо бошқа давлат манфаатларига хизмат қилувчи чет элнинг кино, сериал ва мултфилмлари эътиборимиз марказидан четда қолмоқда. Жамият ўртасида маълум давлатларга маънан тобеъ гуруҳлар шаклланишини айнан ўша контентлар таъсири эканлиги ҳисобга олинмаётгани хавотирлидир.

Радикаллашув, ўз давлатига нафрат, миллий қадриятларимизга ҳурматсизлик ва ўзга давлат манфаатларини ҳимоя қилиш каби иллатлар айнан чет эл серилларнинг салбий таъсири натижасидир. Сериаллар севги муҳаббат мавзусида бўлсада аммо унинг ичида яширилган ёт ғояларни сингдириш технологиялари мукаммал тарзда иш бермоқда. Халифалик қуриш, миллатлараро ва динлараро низоларни одамлар онгига сингдириш асосан чет элнинг тарихий серилларининг ичида жойлангани ҳам инкор этмас ҳақиқатдир!

Республика маънавият ва маърифат марказини тўғридан тўғри Давлат хавфсизлик хизмати қошига ўтказиш ва юқорида келтирилган таҳдидларни олдини олиш чораларини кучайтириш давр талаби ҳисобланади. Қаерда бўшлиқ пайдо бўлса албатта ўша ер ёт ғоялар билан тўлишини инобатга олган ҳолда чет эл медиа контентларни махсус хизмат ўз назоратига олиши зарурати пайдо бўлмоқда.

Экстремизм ва терроризм бундан ўн йил олдин маълум интернет манбалари орқали сингдирилган бўлса ҳозир унинг доираси кенгайиб медианинг барча маҳсулотларига ёйиб кетган. Қотиллик, ёшлар ўртасидаги зўравонлик, аёлларни хўрлаш, қурол яроғдан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа хатарли иллатлар айнан чет элнинг медиа маҳсулотлари таъсири билан одамлар онгига чуқур ўрнашмоқда.

Давлат ўз олдига қўйган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ахборот таҳлил хизматларини биринчи ўринга қўймас экан санаб ўтилган салбий иллатлар жамиятни ҳолдан тойдириб хароб қилиши муқаррар бўлмоқда. Хоҳлаймизми ёки йўқ биз ахборот асрида яшамоқдамиз! Кибер оламда ўз ўрнимизни шу тарзда яратмас эканмиз юртимиз чет элнинг пропаганда медиа материаллар фронтида қолишга маҳкумдир!

Тегишли давлат органлари мазкур масалага эътибор беришини сўраб қоламан. Президентнинг бу борадаги хавотирлари ортида кўплаб маъно мужассам эканини ҳушёр инсонларгина англаб етади.

Савол! Бешинчи колонна нима?


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Баъзан кимгадир ёрдам беришга қилинган ҳаракат оқибати аксинча таъсирга эгадир!

Вазиятни тўлиқ билмасдан бировга раҳм қилманг! Ўзингиз билмаган ҳолда мазлумни золимга таслим қилишингиз мумкин. Шунингдек, ҳаёт шундай мураккабки, кимгадир ёрдам бериб бағрингга босган кунингга йиллар ўтиб афсус чекишинг мумкин экан.

Нима бўлган тақдирда ҳам яхшилик қилиш керакдир балки. Худо кўриб турибдику ниятингизни. Кўрдингизми ҳаёт мана шундай мураккаб дўстлар, гаплар бир бирига қовушмай қолади.


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Мартабангиз, пулингиз, обрўингиз ва ҳурматингиз кўтарилгани сари атрофингизда ёлғончи инсонлар кўпайиб боришини унутманг!

Сизни танқид қила оладиган, камчилик ва хатоларингизни самимий тарзда айтадиган инсон топинг! Асло унинг сўзларидан ранжиманг! У орқали ўзингизни ислоҳ қилинг!

Дардкаш, сирдош ва қалб таскин топадиган ягона инсонга ҳар ким эҳтиёжманддир!


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бировни ишончига кириб олиб, ундан фойдаланиб сўнгра бир баҳоналар билан узоқлашиб кетадиган инсонларга Худо инсоф берсин!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳаётингиз ўзингиз учун керак! Кимнидир бахтли қиламан деб бахтсиз бўлаётган бўлсангиз йиғиштириб ташланг бунақа ишни!

Ёқтирмаган ишни қилиб куним ўтсин деб юрманг! Умр ўтмоқда! Сочлар оқармоқда юзга ажинлар тушмоқда ахир...


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Дўстларни асранг!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳисоб китобда ҳикмат бор. Ҳар кимни дарди ичида бўлсада уни ошкор қилмаслиги мумкин. Видеодаги ҳикояни тинглаб тафаккур қилинг! Ҳар қандай ҳолатда ҳам янада кўпроқ даромад топиш йўллари бор эканлигини унутманг! Бировдан сўрабди, сувда чўксанг нима қиласан деганда, балиқ тутаман деган экан. Йиқилишдан ҳам ҳикмат изланг! Ҳеч бўлмаса тажриба ортирасиз! Ноодатий фикрлайдиган инсонлар маслаҳатига қулоқ солинг балки фойдаси бўлар.



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЭЗИЛДИНГМИ ҲИНАЧИ?!

Шавкат Мирзиёев Президент бўлганларидан кейин Ислом Каримов даври ҳақида аччиқ "ҳақиқат"лар кундан кунга очилмоқда. Энг қизиғи ўша даврда Каримов билан бир сафда меҳнат қилган мажозий маънодаги соқовлар тилга кирмоқда. Гўёки ўз вақтида улар эзилганлар тоифасида бўлишган.

Биласизми?! Табиати фоҳишага ўхшаганлар сиёсатни ўзларига ўхшатади. Аслида сиёсат унчалик даражада кир эмас! Шунчаки, уни ичидаги иккиюзламачилар ўз вақтида тозаланиб турилса Темурийлар давлатчилиги каби тизим мустаҳкам бўлади.

Бугун Ислом Каримовни ёмонлаб гапираётган инсонларга қандай қарши бўлсам, келажакда Шавкат Мирзиёевни ҳам шундай ҳимоя қиламан. Токи давлатчилик илдизи дарз кетмасин дейман!

Мана ҳозир вақт боридан фойдаланиб савол бермоқчиман!

Шавкат Мирзиёев даврида эзилаётган амалдорлар бормисизлар?! Марҳамат Президент амалда ва соғлом эканлигини инобатга олиб дардингиз бўлса очиқ гапиринг! Танқид қилишга журъатингиз бўлса, марҳамат сўз сизларга! Ундай эди, бундай эди деган ҳайитдан кейинги ҳинани ишини қилмай ҳозир гапириш керак!

Подтаскстчилар ўлганларни эмас тирикларни муҳокама қилсаларинг кўпроқ аудиторияга эга бўлишасизлар!

Бу мавзу нима учун керак?! Халқ давлат сиёсатига тўлиқ ишонмас экан кун келиб барибир ҳаммаси қораланади деган гумонда яшайди. Матонат бўлса айнан Президент атрофидаги амалдорлар ҳозир қораланг! Ҳиначилик қилманг! Халқни сиёсатдан кўнглини совутманг!

Шунинг учун ҳам айнан биринчи Президент билан ёнма ён ишлаганларни ҳозир тили чиқиши бу эзгулик аломати эмас! Бу хиёнат белгисидир!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳаммасини бошдан бошлаш мумкин. Нечи ёшда бўласан, қандай шароитда бўласан фарқи ҳаёт янги имкониятлар демакдир! Ҳаммаси тугади!- деганларга ўзинг тугадинг ман энди кўрсатиб қўяман!- деб баралла айтинг! Ўшада замон ва давр сизники бўлади!

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Таслим бўлманг! 😉


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Раҳматли Ислом Каримовнинг шу гапларини эшитиб туриб, нахотки бир оила бошлиғи бўлган ота ўз хонадони, аёли, фарзандларини ҳимоя қилдиришни қўшнисига топширса?! Асло ундай бўлиши мумкин эмас! Отанинг ор-номуси қаерда қолади?! Эркаклик номига хос иш бўладими?! Сенга тегишли бўлгани бу сеники, сендан кетгани у сенга алоқаси йўқ нарса!

Ҳар қандай эркак ва аёл мана шундай қўпол мисолда бўлсада Ватан ҳимоясини англаб етиш лозим!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Анча йил бўлди, 30 килограмм вазн оладиган БИГ6 зотли курка жўжаларни ўн дона сотиб олдим. Бир ойлик эди. Хонаки куркаларим каби ҳовлида емишини топиб еса керак деб ўйлабман. Аммо бир ойда курка жўжалари одамга ўрганиб қолган экан. То сув ва емларини бермасангиз ўзи ердан топиб егани ақлм етмас экан. Уларни нархлари ҳам ҳамда емлари ҳам қиммат эди. Озодликка ўрганмаган курка жўжалари мустақил ҳаётга кўника олмади, бирин кетин касал бўлиб ўлиб кетди. Хавф хатарга ҳам бефарқ эди. Итларни оғзига тиржайиб ўзлари бориб кирадиган даражада нодон эди.

Мустақил ҳаётга ўрганган ўзимни хонаки куркаларим мазза қилиб ўзини эплаб кундан кунга катталашиб борарди.

Қайсидир ташқи кучлар ҳимоясига таяниб қолган айрим давлатлар ҳар доим мустамлака фалсафаси билан яшайди. Расман мустақил давлат бўлгани билан уни бошқарадиган элита маънан кимларгадир қарам бўлса, ҳар доим ўзига хожа излаш пайида бўлади. Ялқов ўша Биг6 куркалари каби ривожланган давлатлардан ёрдам кутиб яшайди.

Тушундиза?

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ДАВЛАТИМИЗ ЮТУҒИ

СССР тарқалгандан сўнг 90-йиллар бошида айрим рус миллатига мансуб аҳоли Ўзбекистондан Россияга кўчиб кетди. Мана мустақиллик йилларида ҳамон орамизда яшаб юрган русийзабон юртдошларимиз миллатлараро тотув бўлиб яшамоқда. Шахсан ўзимизни қўшнимиз Нина хола ўртада Россияга фарзандлари ортидан бориб олти ойдан сўнг қайтиб келган эди. Сабабини сўрасам у ерни одамларига ўрганолмадим, мен Тошкентга ўрганиб қолганман деб табассум билан жавоб берганди.

Дарҳақиқат юртимиз бу масалада ҳам сеҳрли диёр! Ҳар қандай миллат вакилларини бағрига босиб меҳр беришини тарихий далиллар исботлаб беради. Сўзлашув тилларимиз турли хил бўлсада миллий анъана, қўшничилик, каттага ҳурмат - кичикка иззат ва бошқа инсоний фазилатлар айнан шу юртга хосдир! Айтганча Нина холага Ҳайит арафасида палов берардик, Пасхада рангли тухумлар олардик. Шуни ўзи миллатлараро тотувлик белгиси эмасми?!

Россиянинг айрим сиёсатчилари миллатга урғу бериб, давлатлар орасида миллатлар ўртасида низо чиқаришга ҳаракат қилиши ҳеч кимга сир эмас! Узоқдаги қариндошдан яқиндаги ҳамсоя яхши деган халқимизнинг ҳикматли сўзига барчамиз амал қилганимиз учун ҳам фаровон яшамоқдамиз.

Азизлар! Провакация берилмайлик! Ишонинг мана шу фитна охири хайр билан тугаши учун янада жипслашайлик. Нафақат русийзабон балки бошқа миллат вакилларига ҳам юқоридаги фикрлар тегишли. Бизни бирлаштириб турган бу ВАТАНИМИЗДИР!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Меҳнат қил! Бой бўл кейин сўйламасанг ҳам майли барибир қарсак чалишади! Аксирсанг ҳам ундан ҳикмат излашади! Дўстим ҳаётнинг аччиқ қонунлари афсуски мана шундай ишлайди! Шунчаки зўр эканлигингни исботла қолгани ўз ўзидан бўлаверади!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Командамга ва ўзимга яқин бўлган шогирдларимга айтаман. Оч қолсанг ҳам ҳужумкорлик табиати билан яша! Кут! Сабр қил! Режа туз! Вақти соати келганда имкониятни расво қилмай шартта бос! Ўшанда меҳнатинг ҳосилига маънан кайф қиласан!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

"Россия 100 йил олдин ўғирланган Владивосток ва бошқа ҳудудларни бизга қайтариши керак", Х ижтимоий тармоғида Хитойнинг асл ҳудудлари ҳақида қизиқарли мунозара авж олди.

Интернетда Путиннинг Карлсон билан суҳбати натижалари муҳокама қилинмоқда. Х ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари таъкидлашича, тарихга бўлган эҳтирос ноконструктивдир ва дунё 8-асрда "тарихий ерларни" қайтариш ҳақида ўйлаш учун яшамайди.

Бироқ, машҳур хитойлик-америкалик актёр Роберт Вунинг фикрича, Россия ХХРдан "катта ҳудудларни" ўғирлаган ва у қайтиб келиши керак.

***

Тарихий ерларга кўз олайтириш ғояси айёр Путиндан чиққан фикр ҳисобланади. Мана русларни ерлари Хитойга тегишли эканлигига жавоб берсин! Замонавий дунё бугунги кун ҳақиқати билан яшамоғи ва БМТ томонидан тасдиқланган давлат чегараларини тан олишга мажбур! Акс ҳолда халқаро ва давлатлараро тўқнашувларни охири кўринмай қолиши мумкин.

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…
Подписаться на канал