ЕБ ҚЎЙМАНГ!
Қорнингиз оч ҳолатда кўчада турибсиз, олдингизга бир аёл ёки эркак келиб мутлақо текинга тамадди учун ресторанга таклиф қилди. Аслини олганда ёнингизда овқатланиб олиш учун кўп бўлмасада пул бор аммо шу ТЕКИН деган сўз ёқиб кетиб рози бўлдингиз. Манзилга боргунча иштаҳалар очилиб кетди, ишонинг жудаям ҳовлиқиб кетмоқдасиз. Охири ўша ресторанга етиб бордингиз, шароитлар ажойиб, Сизга ўхшаган текинхўрлар ҳаммаси тўпланган. Айтганча хафа бўлманг текинхўр деганимга бошқа сўз ҳам йўқда.
Хуллас, дастурхонга ўтирдингиз, сизга кўк чой ва уксусли пиёз олиб келишди. Олиб келинган нарса мутлақо БЕПУЛ экан! Сиз чойни ичишни бошлашингиз билан кабоб ҳиди кела бошлади, иштаҳа карнай бўлиб кабоб ҳам олиб келинг демоқчи бўлдингиз, сизни олиб келган инсон жилмайиб ярим табассум билан, Кечирасиз кабоб пулли деди.
Энди кабобни олиш ёки олмаслик ўзингизга боғлиқ. Билингки ўша кабоб нархи кўчадан қиммат ҳамда унинг ичида сизни олиб келиш, чой, пиёз ва уксуслар харажатлари ҳам қўшилган.
Азизлар, сезган бўлсангиз мутлақо бепул деб гап бошлайдиган вебинар, онлайн семинар, текин консултатция рекламаларининг ишлаш механизми ҳақида аччиқ ҳақиқатни очишга ҳаракат қилдим. Саломат бўласиз!
Мардон Аслонов
@elmadad
Бир бадавлат тадбиркорнинг икки эгизак ўғли бор эди. Эндигина улар ўн беш ёшга тўлган эди. Улар ташқи кўриниши жуда ўхшаш, аммо уларнинг характери бир биридан фарқ қиларди. Бири тўлиқ пессимист, иккинчиси эса тўлиқ оптимист.
Ота фарзандларининг бу ўзига хос хусусиятларини билар эди. Уларнинг туғилган кунида уларга дарс беришга қарор қилди. Ота пулни аямай пессимистга ҳар хил совғалар, видеолар, телефонлар, компютерлар ва бошқа қимматбаҳо совғаларни беришга қарор қилди. Пессимист ўғлининг бутун хонасини совғалар билан тўлдирди.
Оптимистга ҳамма нарса яхши бўлмаслигини кўрсатишга қарор қилди ва унга бир қоп от гўнгини беришга қарор қилди ва уни хонасининг ўртасига қўйди.
Болалар эрталаб уйқудан туришига ота буларнинг барчасини ташкил қилди. Болалар уйғонгач, ота уларнинг ҳол-аҳволини билиш учун уларнинг олдига боришга қарор қилди.
Биринчи у пессимистнинг олдига кириб: "Ўғлим, кунинг қандай бошланди?" Ўғли жавоб берди: "Дада, бу бутунлай даҳшат, шунчаки даҳшатли туш". Ота ҳайрон бўлиб сўради: "Нега, нима бўлди?" Ўғли унга: "Бу совғалар тўпламини кўряпсизми? Буларнинг барчасини очиш ва саралаш керак, бу менинг бутун кунимни олади", - деди. Пессимист, ҳар доимгидек хафа бўладиган нарсани топди.
Шунда улар оптимистнинг хонасига киришди. Оптимист хонанинг ўртасида, гўнг ёнида турарди ва ўйчан атрофга қарарди. Ота ўз саволини такрорлайди: "Ўғлим, кунинг қандай бошланди?" Бунга оптимист қувонч билан жавоб берди: "Aжойиб!" Кейин отаси ундан сўради: "Туғилган кунингга сенга нима беришди?" Ўғил жавоб берди: Бу отга ўхшайди 😍
***
Ҳар нарсадан ҳикмат топинг! Ўшанда ўз чопқир тулпорингиз бу сизни фикрингиз бўлади! Гўнгни кўриб демак от бўлса керак деган яхши гумон ва ниятда бўлишга интилиб яшанг!
Мардон Аслонов
@elmadad
Доктор Марк онкология соҳасида таниқли мутахассис эди.
Бир куни у бошқа шаҳардаги жуда муҳим конференцияга кетаётганди, у ерда унга тиббий тадқиқотлар соҳасида мукофот топширилиши керак эди. У жуда ҳаяжонланарди чунки бу анжуманда унинг кўп йиллик меҳнати баҳоланиши керак эди. Бироқ самолёт ҳавога кўтарилганидан икки соат ўтгач, техник носозлик туфайли яқин атрофдаги аэропортга фавқулодда қўнди.
Шифокор ўз вақтида етиб бормаслигидан қўрқиб, автомобилни ижарага олиб, конференция бўладиган шаҳарга жўнаб кетди. Бироқ, у кетганидан кўп ўтмай, об-ҳаво ёмонлашди ва кучли бўрон бошланди. Кучли ёмғир туфайли у нотўғри бурилиш олди.
Икки соатлик натижасиз ҳайдашдан кейин у адашганини англади. Доктор оч ва жуда чарчаганини ҳис қилди, шунинг учун у қоладиган жой излашга қарор қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, ниҳоят, кичкина, эскирган уйга дуч келди. У умидсизликка тушиб, машинадан тушди ва эшикни тақиллатди. Эшикни бир аёл очди. У тушунтирди ва унинг телефонидан фойдаланишни сўради. Aёл унга телефони йўқлигини айтди, лекин у кириб, об-ҳаво яхшиланмагунча кутиши мумкинлиги билдирди. Оч, ҳўл ва чарчаган табиб унинг меҳрибон таклифини қабул қилиб, ичкарига кирди. Хоним унга овқат, иссиқ чой бериб, ибодатига қўшилишга таклиф қилди. Aммо доктор Марк жилмайиб, фақат меҳнатга ишонишини айтди ва рад этди. Стол ёнида ўтириб чой ичиб ўтирган табиб бешик ёнида ибодат ўқиётган аёлни шамнинг хира нурида кузатди.
Шифокор аёлнинг ёрдамга муҳтожлигини тушунди, шунинг учун у ибодатни тугатгандан сўнг, у Худодан нимани хоҳлаётганини ва У ҳақиқатан ҳам унинг ибодатларини эшитади деб ўйлашини сўради.
Кейин у бешикдаги кичкина бола ҳақида сўради. Хоним маъюс жилмайиб қўйди ва бу бола ўз ўғли эканлигини, у саратоннинг кам учрайдиган турига чалинганини, уни даволай оладиган Марк деган битта шифокор борлигини, аммо даволанишга пули йўқлигини айтди. Бундан ташқари, шифокор бошқа шаҳарда яшайди. Унинг қўшимча қилишича, Худо ҳали ҳам унинг ибодатига жавоб бермаган, лекин у унга ёрдам беришини ва ҳеч нарса унинг ишончини бузмаслигини билдирди.
Ҳайратда қолган ва индамай қолган доктор Марк шунчаки йиғлаб юборди. У пичирлади: "Худо буюкдир!" - ва бугун у билан содир бўлган ҳамма нарсани эслади: самолётда носозлик, ёмғир бўрони, унинг йўлини йўқотди. Буларнинг барчаси Раббий нафақат аёлнинг ибодатига жавоб берибгина қолмай, балки шифокорга ибодатдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган камбағал бахтсиз одамларга ёрдам бериш имкониятини берди, у ўз қалбида катта инқилоб қилди.
Aгар бирор нарса сиз режалаштирганингиздек бўлмаса, ташвишланманг. Ўзингиз режалаштирган нарсага эришиш учун қўлингиздан келганини қилинг ва УНИНГ сизга кейинги йўлни кўрсатиш имкониятини бериб, ИЛОҲИЙ инъомига сезгир бўлинг.
@elmadad
Давлат тадбирларидан гердайиб юрадиган айрим хотин-қизлар учун қилиниши керак бўлган иш!
@elmadad
TIME MANAGEMENT
Вақтни бошқариш - бу муайян тадбирларга қанча вақт сарфлашни режалаштириш ва назорат қилиш жараёнидир. Вақтни яхши бошқариш инсонга қисқа вақт ичида кўпроқ нарсани бажаришга имкон беради, стрессни камайтиради ва мартаба муваффақиятига олиб келади.
Энг яқин одамингингиз қийналиб қолса, дарҳол ҳамма нарсани йиғиштириб вақтингни тўғри тақсимлашга эътибор қаратинг! Вақт олий ҳакам бўлсада сиз унга ҳукм чиқарадиган қози бўлинг! Тушкунликка тушдингизми, дарҳол ишларингизга берилиб кетинг! Токи моддий қийинчилик сизни ва атрофингизга дахл қилмасин!
Пулга меҳр қўймасангиз ҳам у орқали муаммоларни ҳал қилиш керак эканлигини тушунинг! Қалбингиз ва диққат эътиборингиз аниқ мақсадга йўналсин! Маълум вақт Сизни оқибатсиз ва бемеҳр деб ўйлашсин, парво қилманг! Охиригача босинг! Чалғиманг! Беҳуда ишлардан қочинг! Умр ўтмоқда! Тўғри ишларда бардавом бўлиб пулни кўпайтиринг! Муносабатларни вақтга қўйиб берингда бағрингизга босиб ҳаммасини тўғрилашга ишонинг!
Мардон Аслонов
@elmadad
КИБЕР РАСМИЙ ФАОЛЛИК
Интернет тармоғи орқали Ўзбекистон манфаатлари ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи хабар тарқалса, одатда масъул хизматлардан ташқари барча қатлам сукут сақлайди. Қонун ишлаб чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ўзини карликка солиб олади. Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш гўёки улар учун бегона нарсадек. Аслида ҳаммасини онгида шу гапни гапирсам ишдан бўшатади деган хавотир бўлади. Натижада кибер хавфга нисбатан ҳимоя воситалари қўлланилади. Яна ўша балиқчини аҳволи рўй беради. Агарда кибер маконда ҳар бир соҳа вакиллари ўз муносабатини зудлик билан берадиган бўлса оммани онги манипуляция бўлиши олди олинади. Замонавий технологиялардан фойдаланишни билмайдиган ва ўз фикрларини айтишга қўрқадиган кадрларга бугунги кунда ўрин йўқ! Ҳаммасини папкасини қўлига тутқазиб ишдан бўшатиш лозим.
Кибер расмий фаоллик дегани бу ҳар қайси соҳа вакили айниқса раҳбарлар ўзига тегишли ахборот оқимида сузиши керак бўлса давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишга айтилади.
Мардон Аслонов
@elmadad
РАСМЛАР ОРҚАЛИ ТАСАВВУР ҚИЛИНГ!
Охирги пайтларда Лолазорчи блогерлар жамият эътибор марказида бўлмоқда.
Улар Мурод Муҳаммад Дўст деган инсон билан учрашиб Ислом Каримовнинг хатолари ҳақида бемалол гурунглашди. Жудаям танқидий таҳлиллар гўёки қилинди. Ислом Каримовни ҳар томонлама муҳокама қилишди.
Ундан кейинги подкастда собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбат бўлиб ўтди. Ҳокимни ашаддий танқидчилари ўша блогерлар орасида бўлсада миқ этолмай қолди. Ҳоким ҳаммасини устидан кулиб шоу бизнесдаги ярим яланғоч аёллардан ҳам уларни даражасини пастга урди.
Энди савол?! Шу блогерлар Ислом Каримов билан шундай суҳбат ўтказса нима бўлар эди?! Муҳаммад Мурод деган одам биринчи Президентимиз олдида шунақа гаплар гапира олармиди?! Каримовга мана бу блогерлар қичиқ саволлар бера олармиди?! Агар шу блогерлар тўғри бўлганда ўлганни ортидан ёмонламай мана тирик Жаҳонгир Ортиқхўжаевни саволлар билан шарманда қилмасмиди?!
Расмни каттароқ очиб ҳар бирига разм солинг! Бу ерда жудаям катта маъно мужассам. Ҳар бир шахсни расмдан асл қандай эканлигини кўриб оласиз!
Икки суҳбатдошни олдида қандай блогерлар турганини кўринг! Шу ҳолатга энди Ислом Каримовни ўртага келтириб тасаввур қилинг! Нима бўлиши мумкин эканлигини тасаввур қилган ҳолда ёзинг!
Шунчаки, кимни қандай эканлигини, бойларни, собиқ амалдорларни, ялоқиликни, пулдорни, ўлиб кетган инсонни хуллас ҳаммасини фалсафасини яратасиз...
Мардон Аслонов
@elmadad
Бобилда ёнғоқни истеъмол қилиш тақиқланган.
Ушбу тақиқнинг сабаби ёнғоқнинг шаклидир. Руҳонийлар мияга ўхшаш ёнғоқни истеъмол қилган одам бирдан доно бўлиши мумкинлигига ишонишган.
Аслида ҳам айнан шундай! Ақлли бўлишингиз сизга фойда берса қолганлар учун муаммодир!
Илм ўрганишдан тўхтаманг!
@elmadad
ДИКТАТОР БЛОГЕРЛАР
Орамизда: Амалдорлар халқни эшитмайди, Ўзбекистонда демократия йўқ, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари оғир аҳвода... деб ўзидан фаол ясаб олган айрим блогерлар бор.
Энг қизиқ томони шундаки, ўзлари сўз эркинлиги ҳақида томоқ йиртиб гапиради аммо ўзларининг фикрига кимдир қарши бўлса, дарҳол ўшани блоклаб қўяди. Қани тоқатлилик бу ерда хонимлар ва жаноблар?!
Ўзи мана шундай блогер ёки фаоллар бир умр давлатни айблаб ўзини "қаҳрамон" деб кўрсатадиган пасткашлар саналади. Ўзи халқни эшитмайди, сал эътироз билдирсанг қора рўйхатга тушириб қўяди яна сўз эркинлигини шиор қилиб олганига ҳайрон қоласанда.
Ўз фаолиятида диктаторлик қилиб давлатни демократик ислоҳотларни ёмонлайдиган шунақа кимсалар ҳеч қачон барака топмайди. Давлатни танқид қилганигга яраша ўзларинг ҳам танқидни кўтар ноинсофлар!
Давлат танқидлар орқали ривожланади. Бу масалага гап бўлиши мумкин эмас! Аммо халқни менсимайдиган псевдофаолларга ишониб қолманг! Улар кимнидир буюртмачиси халос!
Мардон Аслонов
@elmadad
Соат 10:35
Тошкент шаҳрида тирбандликни бартараф этиш учун турли хил чоралар кўрилиши назарда тутилган бўлсада кундан кунга автомобиллар сони ошиб бормоқда.
Эрталаб соат 9:00да ишга деб уйдан чиққан эдим, қўшним Ғайрат ака билан айнан тирбандлик мавзусида бир ярим соат суҳбатлашиб қолдим.
У кишини айтиши бўйича, Пойтахтнинг маълум жойларида олий таълим муассасалари жой олгани ва унга эрталаб устоз ва талабаларнинг бир вақтда бориши ўша ҳудуд атрофида тирбандлик келтириб чиқаришининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, эрталабки мошинлар оқимини камайтириш учун йўл дислокациясини ҳисобга олиб умумий ёки хос ҳолатда иш вақтини ўзгартириш мумкин бўлади. Мисол учун Техника университетида соат 8:00да ўқиш бошланса, Миллий университетда соат 9:30 да бошланса эрталабки ва кечки оқим нисбатан тенглик асосида тақсимланган бўлар эди.
Шунингдек, барча Вазирликларни иш вақтини соат 10:00дан то кечки 20:00гача, тиббиёт муассасалари одатдагидек иш вақтида ўзгармас ҳолда қолиши, қонунчилик депутатлар, партиялар ва жудаям қойиллатиб ишламайдиган номига очилган айрим ташкилотлар иш вақтини соат 12:00да бошласа ҳам аҳолига на иссиқ на совуғи бўлмасди. Манга бўлса уйдан чиқмай онлайн ишласа ҳам майли. Чунки кўчани тирбанд қилишдан бошқага ярамайдиган бекорчи ташкилотлар тиқилиб ётибди.
Хуллас суҳбатимиз тугагач соат 10:35да ушбу расмни олдим, йўллар тирбанд эмаслигини кўришингиз мумкин.
Нима фикрдасизлар азизлар?!
Мардон Аслонов
@elmadad
Давлат давлатчилигини қилмаса кўча безорилари назоратни қўлга олади. Халқ Президентга эмас ўшаларни каттасидан адолат талаб қилади. Ҳечдан кўра кеч бўлсада жиноий тўдаларни ривожланиб боришига сабаб бўладиганларни инсонларга қарши чоралар кўрилиши тўғри иш бўлди.
Мардон Аслонов
@elmadad
30-ЯНВАРЬ
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг жойлари жаннатда бўлсин. Давлатимиз хизмати учун қилган барча орзу ниятлари амалга ошсин!
@elmadad
400000 КАДР ПРЕЗИДЕНТ НАЗОРАТИГА ЎТМОҚДА!
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини яхшилаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишганидан хабардормисиз?!
Кўтарилган масалалар ўта долзарб бўлиб, шахсан Президент томонидан мутасаддиларга аниқ топшириқ берилди.
Диққатга сазовор томони шундаки, мактаб ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорлик тизимига эътибор қаратилмоқда экан. Йилига 400 минг ёшлар мактабни битиришини инобатга оладиган бўлсак, ундан унумли фойдаланилса ақлий салоҳиятга эга улкан армия деганидир. Агарда мактаб тизимини ўз ҳоли билан қолдирадиган бўлсак у ҳолда шунча бекорчи ва ҳаётга қизиқиши йўқ қатлам етишига сабаб бўлади.
Давлат раҳбари шунингдек, ёшлар орасида маънавий маърифий ишларга алоҳида тўхталгани бежиз эмас. Афсуски охирги пайтларда ёшларнинг маънавий руҳдаги тарбиясида муаммолар кўриниб турибди.
Таълимни ривожлантириш бўйича кимда яна қандай таклифлар бор?!
Мардон Аслонов
@elmadad
Aлександр Флеминг таркибида стафилококк бактериялари бўлган пробиркани бир неча кун қаровсиз қолдирган. Унда моғор қўзиқоринлари колонияси ўсиб, бактерияларни йўқ қила бошлади, кейин Флеминг фаол модда - пенициллинни ажратиб олди.
Дарҳақиқат, жамиятда ҳам қайсидир иллатлар бирдан кўпайиб борса, унга қарши курашадиган миллий кучлар албатта пайдо бўлади. Фақатгина уни пайқай олиш керак! Ҳеч қандай ёмонлик абадий эмас албатта эзгулик ундан устундир. Ёмонлик доимо хиёнат, сохтакорлик, қўрқув, зулм, очкўзлик ва шу каби иллатлар билан ошна бўлса, Эзгулик метин ирода, матонат, садоқат ва жанговар руҳият билан абадий биргадир!
Пули, мансаби ва кучи бор ҳаромхўр ноинсофлар қанчалик ҳайбатли кўринмасин оддий ҳақиқат олдида ожиздирлар! Йўқотадиган нарсалари борлиги учун ҳам ўзларини кучли кўрсатишга маҳкумлар. Аслини олганда уларнинг ҳаммаси қўрқоқлардандир!
Титаник киносидаги ноинсоф бойни охирги аҳволини эсланг, керак бўлса аёллар тусига кирарлар! Шунинг учун унақалардан қўрқманг!
Мардон Аслонов
@elmadad
Имкон қадар шу хислатларни ўзизда мужассам қилишга ҳаракат қилсангиз натижани тезда кўришингиз мумкин!
@elmadad
ФАРИШТАМИСАН ЖЎРА?!
Фаришта - (форсча, араб. малак - малоика) - Ислом эътиқодига кўра, Худонинг амрини бажарувчи мавжудотлар. Уларнинг ҳар бири маълум вазифани бажаради.
Афсуски, одамларимиз орасида ўзидан фаришта ясаб олган кимсалар кўпайиб, бировни гуноҳи ёки дўзахга киришини ўзларича ҳал қилмоқда. Диний ақида орқали кимгадир босим ўтказиб давлатнинг дунёвийлик ва ҳуқуқий принципларига қарши чиқмоқда.
Умуман олганда, кимни қандай яшашидан бошқани нима иши бор?! Қўлидан ёрдам келмасада тили бир қарич?! Билиб олгани бировни гуноҳда айблаш? Шунақаларга қарата, фариштага ўхшаб осмонда уч кейин гапингни қиламан деб қутулиш керак халос!
Бундай кимсалар табиатан дунёвийликка қарши бўлади. Одамлар онги қанча ривожланса уларнинг мавқеи шунча пастга тушишидан хавотирда бўлади. Имкон қадар ҳаммани жоҳилликда ушлаб туриш уларнинг асл мақсадидир!
Толерант жамият бўлмас экан Давлат кўзлаган мақсадига эриша олмайди! Замонавий технологиялар айнан дунёвийлик принципларига боғлиқдир!
Мардон Аслонов
@elmadad
Ошкоралик ва сўз эркинлиги – давр талаби аммо...
Жамиятдаги ошкоралик йиллар давомида писмайиб дин орқали даромад топган кимсаларни юзини очиб юбормоқда. Олдин давлат диний соҳани қаттиқ назорат қилган бўлса ҳозир халқни ўзи номақбул йўлдаги айрим "диндор"ларни қилмишига яраша баҳо бермоқда.
Шундай бўлсада, барибир диний маърифат кўп ҳолатда диний экстремизм билан паралел тарзда юришини ёддан чиқармаслик керак.
Охирги пайтларда Умра сафарига оид айрим нохуш ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Тадбирсиз амалга оширилган ишлар ва пулларни ўзлаштириш иллатлари ортидан зиёратчилар сарсон бўлмоқда. Шуларни инобатга олиб, Ўзбекистон ҳуқуқий давлат эканлигини ёддан чиқармай фирмаларнинг шартнома шартлари ва тарихини ўрганиш зарар қилмаган бўлар эди.
Ислом Каримов даврида ён қўшниларимиз фуқаролари ибодат сафарига бориб сарсон бўлганлари ҳақида эшитар эдик. Мана ўша кунларни энди бошдан кечириб турибмиз. Давлат бу соҳани назорат қилсин! Токи ёрдамга муҳтож инсонлар сарсон бўлмасин!
Мардон Аслонов
@elmadad
КИБЕРГИГИЕНА
Экватория киберхавфсизлик ассоциацияси Эквадордаги болалар учун кибергигиенани тарғиб қилганди.
Болалар ва ўсмирлар соатлаб онлайн ўқишади, ўйнашади ва мулоқот қилишади. Aммо кашф қилинадиган ҳар бир янги билимдан ташқари кибермаконда билиши керак бўлган бир қатор хавфларни тақдим этади.
Эквадор Киберхавфсизлик Aссоциацияси (AЕCИ) болаларни AКТдан масъулиятли фойдаланиш ва улар билан боғлиқ хавф-хатарларга ўргатиш мақсадида “ Serguos en la Red” (Нетда хавфсиз) лойиҳасини ишга туширди. AЕCИ рақамли хавфсизлик маданиятини тарбиялаш, ривожлантириш ва тарғиб қилиш учун қизлар ва ўғил болаларга таълим берадиган онлайн қаҳрамонларни яратди. “Кибер” ва “Aлерто” деб ном олган бу хаёлий қаҳрамонлар болаларни киберкосмосга унинг ресурслари ва имкониятлари, балки унинг хавф-хатарлари билан ҳам таништиради.
Терроризм, гиёҳвандлик, ўзимизга ёт ғоялар ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи хабарлар оқими айнан интернет орқали ёшлар онгига сингдирилмоқда. Чора тадбирлар керак!
Мардон Аслонов
@elmadad
КИБЕР ДИПЛОМАТИЯ
Бу атама интернет тармоғида ахборотлар кўлами ошиши билан охирги йилларда ривожланган давлатларда кенг қўлланилмоқда. Дарёдаги сув ичидан балиқ тутилган бўлса, гўёки ҳозир дарё тўла балиқ бўлиб оқмоқда, балиқчилар ҳайрон. Худди ахборот оқими ҳам мана шундай тарзда ривожланиб бормоқда. Нафақат қармоқ билан балки ҳар қандай мустаҳкам тўр билан ҳам бу оқимни тўхтатиш имконсиз!
Шуларни инобатга олган ҳолда, киберхавфсизлик соҳасига талаб ортиши ортидан кибер дипломатия пайдо бўлди. Бу нимани ҳал этади? Нафақат махфий хизматлар балки барча соҳалар ўртасида давлатлараро кибер соҳада ҳамкорликда ишлашни тақозо этмоқда. Ахборот ва фикрлар алмашинуви бунинг асосий принципидир. Афсуски МДҲ давлатлари орасида бу соҳа ривожланмаган. Мисол учун Россиянинг қайсидир телеканали яқин ҳамкори бўлган Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ҳақида нотўғри гапириши баёнот бериши шулар жумласидандир. Агарда кибер дипломатия ривожанганида бундай ҳолатлар олди олинган бўларди.
Мардон Аслонов
@elmadad
Кенг муҳокамага сабаб бўлаётган блогер ва собиқ ҳокимнинг Lolazor Podcast ҳақида қисқача фикримда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев шоу бизнес вакиллари санлардан аудиторияси кўп деб блогерларни мазасини қочирган бўлсада аслида ҳақиқат ундай эмас. Ўша аудиторияси миллионлаган артистлардан кўра шакарчининг аудиторияси кўпроқ бўлади. Чунки деярли ҳамма шакар истеъмол қилади.
Гап аудитория сонида эмас балки унинг сифатидадир! Интернетда саноқли шогирд ва зиёли қатламидан иборат дўстлари бор инсонлар борки манаман деган ҳокимни ҳам оёғини осмонда қилиши мумкин. Уларнинг энг хавфли томони шундаки, пулга сотилмайди. Ватанни севади! Таъсир доираси шу фазилатлари орқали кучли бўлади. Ҳеч қандай ташқи кучларга бўйсунмайди. Ҳеч кимни қўғирчоғи эмас!
Шунингдек, давлат ичида ҳам шу каби қудратли ватанпарвар инсонлар бўладики керак бўлса битта қўнғироқ билан, Маданият вазири орқали ўша миллионлаган аудиторияси бор артистларни ишга солади.
Тўрт сўм пулга сотилган блогерлар учун Ортиқхўжаев гапи таъсир қилиб бошини эгиб туриши мумкин.
Пойтахт ерларини хоҳлаганча сотиб ҳозирча кайфингизни суриб юрибсиз, монополиядан даромад топасиз, балки теппага ҳам узатиб хотиржам юрарсиз, аммо кун келиб жавобини албатта берасиз!- дейдиган блогерлар бунақа давраларда юрмайди. Қонун барибир ўз кучини кўрсатади. Жаҳонни сотиб олиш мумкиндир пул билан аммо ман айтган фидойи инсонларни оғдиришга пулни кучи етмайди! Ишонинг!
Мардон Аслонов
@elmadad
ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ
Одам қайси тоифадаги инсонлар билан мулоқот қилса, албатта уларни бирига айланади. Бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор эта олмайди.
Ҳаётдан норози, ҳар нарсадан ҳикмат эмас балки ёмонлик кўрадиган ва пессимистлар нафақат ўзларидан бирига Сизни айлантиради балки бор энергиянгизни ҳам сўриб олади.
Ишдан ҳайдалганлар орасида маълум вақт юрсангиз албатта ҳайдаласиз! Эри ёки хотинидан шикоят қиладиганларга қулоқ солсангиз ўзингиз ажрим ёқасига бориб қоласиз. Балки шунинг учун ҳам беморни кўргани борганда унинг олдида камроқ қолиш тавсия этилар.
Ҳаёт йўналишлари жудаям кўп қиррага эга. Умумий қилиб айтганда ўзингизга юк бўладиган ёки салбий таъсир ўтказадиган давралар, суҳбатлар ва кимсалардан қочинг!
Ўз соҳангизда муваффақиятга эришган инсонлар ёнига боринг ёки инсон руҳиятини кўтарадиган соҳангизга оид китобларни дўст тутинг!
Қалбингиз таскин топадиган, эртанги кунга ишонч уйғотадиган ва оптимистик фикрларни кучайтирадиган инсонлар билан бўш вақтингизни ўтказинг! Шунингдек, беғубор болалик дунёсини ёдга солувчи синфдош, курсдош, маҳалладош ва қариндошлар даврасини тарк этманг! Албатта бу билан руҳиятингиз тетик бўлади.
Вақт ўтиб бормоқда! Ўзингизни заҳар каби таъсир этувчи омиллардан асранг! Соғлиқни сақлаш, илмий изланишлар, даромадли ишлар қилиш, эҳсон қилувчи инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиш Сизни тамомила яхши томонга ўзгартириб юборишига ишонинг!
Энди фикрларингизни жамлаб ўйлаб кўринг! Атрофингизда кимлар бор? Ботқоққа ботмасдан олдин вақт борлигини унутманг!
Мардон Аслонов
@elmadad
#ШОШИЛИНЧ ЭЛЕКТРОН БОШҚАРИНГЛАР!
Айрим раҳбар ва мансабдорларни уйидан чиқмаган ҳолда онлайн ишлашини таклиф қилган бўлар эдим.
Электрон имзо, Президент селектори ва бошқа йиғилишлар онлайн тарзда ўтганини инобатга олсак манимча бу фикрда жон бор деб биламан.
Мутасадди раҳбарлар агар онлайн ишга ўтса, бюджет учун мисли кўрилмаган фойда келарди. Тирбандликлар қисман камайиб, уша раҳбарлар учун ажратилган хизмат мошинлари гаражда турарди, унга ёқилғи сарфланмасди, керак бўлса кабинетидаги кофегача эконом бўларди. Энди кофе десам жудаям майдалашдинг деб маломат қилманг, минглаб раҳбарлар уйида туриб ишласа қанча кофе ёнга қолишини ҳисоблаб чиқаверинг! Худди шу кофе мисолида бошқа харажатларни ҳам ўйлангчи қандай катта пул пайдо бўлишини исботини топасиз.
Ўзи раҳбарлик қиладиган тизимни бемалол уйидан туриб онлайн режимда камера орқали ҳам назорат қилиши мумкин эмасми?!
Хафа бўлишмасин, лекин шунчаки ишга бориб келиб ойлик олиб юрганлар сон мингта. Агар мана шу таклифни чиройли қилиб Президентга олиб кирилса албатта ижобий натижалар бўлиши мумкин.
Ёши улуғ инсонлар уйида туриб онлайн ишласа вақтдан ютади, давлат камроқ харажат қиларди, ижодий ишлар қилишига имкон бўлади ва оиласи даврасида кўпроқ бўлишга имкон туғилади.
Электрон ҳукумат деганда ман мана шуни назарда тутаман. Бировни дилини оғритиб қўйган бўлсам узр сўрайман. Аммо халқ солиқлари ҳисобига ҳашамат билан юрадиган каттаконларни уйда туриб кўпроқ ишлашини тарафдориман!
Мардон Аслонов
@elmadad
Ҳар хил турдаги ўғрилар орасида энг ёмон ўғрилар бу аҳмоқлардир: улар вақтни ҳам, кайфиятни ҳам ўғирлашади.
Иоганн Волфганг Гёте
@elmadad
Женин шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига шифокорлар қиёфасида Исроил аскарлари ХАМАС аъзоларидан тозалаш учун кирди.
Моссаднинг бир нечта агентлари шифокорларнинг скрабларини, аёллар кийимларини кийиб, ногиронлар аравачаларидан фойдаланиб ва қуролланган ҳолда, кундузи тиббий муассасага киришди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ХAМAСнинг уч жангариси йўқ қилинган. Жумладан, иккита юқори мартабали қўмондон, улардан бири Женин бригадалари асосчиси, иккинчиси Жениндаги Aл-Қассам бригадалари раҳбари. Тинч аҳоли қурбонлари ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, ХАМАС жангарилари асосан касалхоналарда беморлар орасида қўним топмоқда.
@elmadad
1939 йилда Гитлер Берлинда буйруқ чиқарди: трамвайларда чиптасиз йўловчиларни отиш.
Буйруқ кучга киришидан беш кун олдин бутун шаҳар бўйлаб эълон қилинган. Берлинликлар аввалига ишонишмади. Махсус ҳарбий аскарлар трамвайни тўхтатиб, чиптасиз йўловчиларни аниқлайди. Бир неча соат ичида қирқга яқин одам отиб ташланади. Шу билан ҳамма йўловчи чиптасиз юрмасликка ўрганади.
Бундай радикал чора нима учун керак эди?! Чунки ҳар бир сотилган чипта ҳисобидан давлат ғазнасига пул тушарди. Чиптасиз йўловчилар бўлса трамвай ҳайдовчисига пул берган билан тенг эди. Бюджет шу тарзда талон тарож бўлмаслиги учун ҳам шундай шавқатсиз чора кўрилган.
Энди ўзимизни мавзуга эътибор қаратсак, маълумки, харидорга чек бермаган тадбиркорлар жазоланмоқда. Шу тизим сабаб орамиздан кўплаб чек олмасдан тадбиркорларни сотадиган хоинбаччалар чиқмоқда. Аввало ман чек тизимини йўлга қўйиш тарафдориман. Фақат бундай услубда эмас.
Таклифим шуки, чек олмаган харидор жазолансин! Талаб қилиб тадбиркордан олсин, масала силлиқ ҳал бўлади. Агарда чек олмаса у ҳолда жаримани тўласин! Бу таклиф кўпчиликка ёқмас, аммо орамиздан қулоқлар чиқишини олдини олган бўлармидик.
Бизнесни ривожлантириш йилида тадбиркорлик субъектлари учун бу ўзгариш катта янгилик бўлар эди. Ҳозирги кунда тадбиркорлар мижоздан шубҳаланиб юрмоқда. Ўртада савдо маданияти деган илмлар йўқолиб бормоқда. Сотувчини кўзига ҳамма харидор ҚУЛОҚ бўлиб кўринмоқда. Мана жамият қандай аҳволга тушмоқда.
Хуллас, чек бермаган эмас балки чек олмаган жаримага тортилиши адолатдан бўларди!
Мардон Аслонов
@elmadad
Қаттиқ меҳнат қилсангда аммо оладиган маошинг рўзғоринг учун зўрға етадиган даражада бўлса...
Айниқса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари баланд бўлишини тилаган бўлар эдим. Ўқиган ва зиёли инсонлар ҳеч қачон камлик кўрмасин! Мутасадди раҳбарлар эътибор бериши керак бўлган соҳаларни ёдга солай дедим.
Мардон Аслонов
@elmadad
ИЗОҲ ЁЗИШГА ШОШИЛМАНГ
Ахборот маконида бирон бир ШОК хабар тарқалса, бирданига дод фарёд солиб фикр ёзмасдан қуйидаги ишларни амалга оширинг:
- муздек сув ичиб оз муддат бошқа нарсага чалғишга ҳаракат қилинг!
- ўша хабарни кейин қайта тўлиқ ўқинг ёки кўринг! Унутманг! Шошилманг!
- фикр ёзишдан олдин, бошқа инсонларни изоҳларини кўздан кечиринг! Гап нимада эканлигини англаб етиш учун озгина кузатиб туринг!
- маълумотни ким тарқатишини кимлар уни қўллаб қувватлаётганини инобатга олинг! Профилларни текширинг! Имкон қадар зиёли инсонлар борлигига эътибор қаратинг!
- шундан кейин сих кабоб ҳам куймайдиган, қонунан дипломатик тарзда фикр беришга ҳаракат қилинг!
Ўзингиз билмаган ҳолда кимнидир заказини бажариб қўйманг! Бу билан ноҳақлик ёки адолатсизликка қараб жим туринг демоқчи эмасман! Етти ўлчаб бир кесишга ҳаракат қилинг! Фикр бериш жим тургандан улуғ иш. Шундай бўлсада ўзингизни ҳимоя қилишни ҳам инобатга олиб иш қилинг! Провакациялар қурбони бўлмангда жўра!
Мардон Аслонов
@elmadad
Ўтган даври мобайнида Ўзбекистон халқаро майдонда изчил, очиқ ва прагматик ташқи сиёсий фаолиятини давом эттириб, Марказий Осиё давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини жадал олиб бормоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хитой давлатига ташрифи фонида айрим нохолис инсонлар томонидан нотўғри талқинлар бўлмоқда. Гўёки, Хитой билан икки томонлама ҳамкорликдан улар хавотирда...
Уларга айтадиган фикрим шундаки, аввало Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлари билан яхшилаб танишиб чиқишни маслаҳат бераман.
Бир вақтни ўзида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда дўстона иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳада ҳамма билан тенглик асосида ишлашининг нимаси ёмон?
Муҳими балансни ушлаш эмасми?
Мардон Аслонов
@elmadad