prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИГА ЭЪТИБОР

Россияда ишлаб юрган бир инсонни илтимосига биноан қуйидаги фикрларни ёзишга мажбурман. У киши давлатимиз бизга ҳам эътибор беришини ёзинг дегани учун ишларим кўплигига қарамай берган сўзимни устидан чиқишим керак эди.

Давлатимиз бюджети чет элда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳисобидан йилига қанчадир даромад кўради. Бу ҳеч кимга сир эмас!

Умуман ушбу соҳани янада ривожлантириш борасида дўппини ечиб бош қотириш фурсати етиб келмоқда. Маълумки қўл меҳнатидан кўра ақлий меҳнат дунё ҳамжамиятида қиммат туради. Йиллар давомида Россияда миллионлаб юртдошларимиз асосан қора ишларни қилиб келишмоқда. Улар шунча вақт мобайнида нафақат қурилиш ишларини ўзлаштирди балки кўплари рус тилида муомала қилишни ҳам ўрганишди. Чет элдаги дўстларимиз томонидан келаётган миллиардлаб долларни ўнлаб миллардга кўпайтириш стратегияси аслида жудаям оддий.

Тилни ўрганган ва ўз соҳасида маълум тажрибага эга бўлган қурувчи ёки бошқа соҳа вакилларини ҳуқуқий ва бизнес оламидаги малакасини ошириш давлатимизнинг бирламчи вазифаси бўлмоғи керакдир?! Ушанда қора ишлардан кўра кўпроқ хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлар ҳиссаси айнан бизни юртдошларимизга тўғри келган бўлар эди.

Ўзбекистонликлар ўзлаштириш масаласида ўта ғайратли бўлиб керак бўлса бошқаларни ортда қолдиради. Шуларни инобатга олган ҳолда маҳалла фаоллари, ҳокимият ва тегишли вазирлик идоралари ҳамкорлигида чет элда ишлаётган инсонларни хатловдан ўтказсин. Уларни қандай ишлар қилаётганини, қайси соҳада қайси ишни бажараётганини ўрганиш ва тўпланган маълумотлар асосида таҳлилий-илмий таклифлар ишлаб чиқариш шулар жумласидандир.

Мисол учун оилада катта ўғил ишлаб ўз ука ва сингилларини ўқитса, табиийки унинг бирламчи вазифаси меҳнат қилиб пул топиш саналади. Ука ва сингиллари ўқишни битириб ўзини тиклаб олиши билан ақлли ота-оналар катта ўғилни шунча меҳнатини рағбатлантириш мақсадида кичикларга топшириқ беради, қарабсизки оғир меҳнат қилган ака ўзининг жигарларининг моддий ва маънавий ёрдамида кейинчалик роҳат фароғатда яшайди.

Худди мисол каби жамиятнинг катта ўғли айнан қора ишларда чет элларда юрган юртдошларимиз саналади. Ота-она бу давлатдир! Давлат энди ўша катта ўғилларга шароит яратиш ҳақида ўйласин демоқчиман! Кимда қандай фикр бор?! Ман фикримни билдирдим қолгани масъуллар виждон амрига ҳавола!

Мардон Аслонов




@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Нолиманг! Ўз йўлингиздан чалғиманг!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ТОШКЕНТНИ ПАВЛОНИЯ ҚУТҚАРАДИ!

Расмдаги павлония дарахти нечи метр деб ўйлайсиз?!

Буларни экилганига атига икки йил бўлди!

Кўпчиликни бизнесига таъсир қилишини билсамда ишонинг арчалардан кўп нарса кутиш нодонлик!

Тошкент учун энг муносиб дарахт бу салқин қиладиган ва тез ўсадиган павлониядир!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ОРГАНИЗМДАН ЎРГАНИНГ!

Инсон танаси шундай мукаммал яратилганки, унинг ишлаш механизмини ўрганиб ҳаётингизга татбиқ этиш кўплаб фалсафаларни юзага чиқаради.

- Кўзга бир нарса кирса, у ёшланади ва ўзидан бегона нарсани чиқаришга ундайди.

- Танага заҳарли модда кирса қондан то чиқиб кетгунча тана ҳарорати кўтарилиб, унга қарши иммунитет шаклланади.

- Ҳаводан кирган ғубор ўпкага кириши билан йўталиш бир зумда пайдо бўлиб, ундан холи бўлмагунча давом этади.

- Танадаги яраларнинг илдизи ҳам айнан қандайдир ишлар нотўғри бажарилаётгани ҳосилидир. Охири яра пишиб сўнгра ёрилади.

- Ножўя овқатни кўтара олмаган ошқозон маълум вақт ўзидан ўткир моддалар ишлаб чиқариб ундан халос бўлиш учун одамни ҳожатга югуртиради.

Аммо юқорида санаб ўтилган ҳолатлар бардавом бўлса, организм секин аста ё кўникади ёки таслим бўлади ёки заҳарга ўрганиб қолади.

Инсон ҳаётида ҳам ҳар қандай иллатлар кузатилади. Ёт ғоялар, шаҳвоний нафс, зарарли одатлар ва бошқа инсонийлик фазилатига тўғри келмайдиган одатларнинг илк босқичида онг қаршилик қила бошлайди. Ўшанда ушбу йўлдан қайтган ютади таслим бўлганлар бўлса муаммолар гирдобида қолади.

Агарда организм ҳузур ҳаловатни ҳис қилса, ўртада хавотир бўлмаса қалб сокинлашади. Руҳият хотиржам бўлади. Кўнгил ҳаммаси яхши бўлишини сезади. Фикрлаш тиниқлашади. Инсон атроф муҳитдан маънан озиқланади. Асосан муваффақиятли инсонлар атрофида ўзига ўхшаш позитив характерга эга дўстлар бирлашади. Ҳеч кимга айта олмайдиган сирларингни бўлишадиган энг яқин инсонинг бўлса, Сен бахтиёрсан! Хато ва камчиликларингни ундан уялмай айта олсанг, уни олдида худди ёзғиз қогандаги ҳолатда ўзингни бемалол тутсанг, Сен бебаҳосан!

Организм ўзига нимани талаб қилса тана ҳаракат қилганидек, қалб ҳам хотиржамлик талаб қилса ўзингга мос келадиган суҳбатни танла! Ҳасрат, ғам ва маҳзунликка ботган инсонларга ёрдам бер аммо улар ўз ҳолида бардавом бўлишга маҳкум бўлган бўлса, ўзгаришни хоҳламаса улардан узоқлаш! Акс ҳолда улардан бирига айланиб қолишинг мумкин.

Ёлғон гапирма! Ҳақ бўлсанг уни исботлашга ҳаракат қилма! Сендан ёмонлик қидирганларга оқ йўл тила! Ман жадда ва жада, яъни Сендан ёмонлик қидирган ўзи учун барибир бир нарса топади. Бир кам дунё! Ҳар танада албатта бордир камида бир муаммо! Эътибор берма! Сени заҳарламоқчи бўлганларга организм каби ўзингдан узоқлаштир! Ўшанда дилинг ором олади!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Тақдир шу экан деб ўзларини оқлайдиган инсонлар шунчаки ҳаётни қиморга тенглаштириб охирида ютқазганлар бўлади!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Алал оқибат бир бирини назорат қилиш механизмини жорий қилинади деган аксиома ўз исботини топмоқда!

Миллардлаб камомадлар илдизи асосан ўзига хон кўланкаси майдонга айланган тизимларда содир бўлмоқда!

Тўртта сектор деган бало ҳам шулар жумласидандир! Бир бирини айбини ёпадиган қонундаги мафиоз тузилма!



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Атрофингда қўйлар подаси бўлса, Сени тезлик ва ҳаракатинг самараси бўларканми?! Агар Президент бўлсанг ҳам бир жойда тураверасан!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЖУДАЯМ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН!

Мана шундай фалсафани одамлар онгига сингдирганимиз учун халқимиз четда қулдек ишламоқда! Ҳалол ва саховатли бойларни кўпайтириш керак! Бир қарасанг эски ҳокимни кўп пул ҳаромдан деган ахмоқона гапини бир қарасанг мана бундай мунажжим башоратини кўриб кўнглинг айнийди

Айтганча тақсир, кимни жаҳаннамга тушишини Аллоҳ билади! Ёки нотўғрими?!

Бой билан камбағални орасига совуқлик тушириб босқинчи руслар ўз вақтида босиб олганди, тарих такрорланмасин!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ДУШМАН ДЎСТДИР!

Кўпинча инсонлар кимлардандир нолиб хафа бўлади. Ҳаёт шундай мўжизаларга бойки унинг ҳар бир бурилиши нимадандир воз кечишга ёки ниманидир топишга ёрдам беради. Сенга бўлган муносабатларга ўкиниб яшасанг қоронғуда чироқсиз одам каби азоб чекасан.

Сени зулматга равона қилганлар билмайдики, чироқ билан йўл топишга ўрганишингни. Аслида уларнинг шарофати билан қоронғуни ёритадиган одам бўласан. Душманларинг кундузи ҳамла қилса, Сен қоронғуда яшашга мослашасан. Улардан фарқли томонинг тун ва куннинг одамига айланишинг бўлади.

Бу тушунарсиз фалсафа ортида душманнинг қанчалик яхшилик қилиши ётади. Қўшнини ити бўлмаганда бола деворга чиқишни ўрганармиди?!

Ўтмиш бу инсонийлик таълимидир. Қанча эзилсанг кейинроқ шунча юксаласан. Бунинг учун матонат ва меҳнат талаб этилади.

То оёққа тургунларича Сендан оилавий фойдаланишларига парво қилма! Алдашса ўзлари алданиб қолишади. Охири арзимас сабаблар билан Сендан узоқлашади. Бу яратганни ҳукмидир! Ҳаётингни давом этир! Душманларингни ичингда сев! Улар борки сен кучли бўлиб бораверасан!

Эътибор бер! Юрагинг урмоқда! Агар уришдан тўхтаса тамомсан! Яшаётган бўлсанг демак тириксан! Шукр қил! Ҳали олдинда улкан режалар турганини унутма! Душманинг қанча кўп бўлиши Сени шунчалик кучли бўлишинг кафолатидир!

Расмдаги айиқ сабаб янги чемпион бўлишга интилгин!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Кимнидир мажбурлаб яшаманг! Кимнидир мажбурлаб ишламанг! Кимнидир мажбурлаб ўзингизни қийнаманг! 😉

Сизга қалби билан ишонганга суянинг! 😍

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Баъзи инсонларнинг руҳий тартиб қоидалари борки ҳар қандай пулдан ҳам муҳим бўлади!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Тўлишган одам одатда қувноқ бўлади. Ҳаётдан роҳатланиб яшайди. Борини еб диета миета қилмай мазза қилади. Улар учун юриш баъзан ноқулай бўлсада аммо даврада одамлар орасида яшаш жудаям қулай. Уларга қараб иштаҳа очилади, кайфият кўтарилади, ошхона бизнеси ривожланади! 🙂



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бир куни радиога бир қийналган аёл телефон қилиб, икки боласини тарбиялаётганидан, ишсиз ва пулсиз бўлсада унга ризқ етказиб бераётган Парвардигорга ҳамд санолар айтди.

Аёлнинг сўзларини радио орқали эшитган бир бой атеист одам, котибасини чақириб:

- Мана шу аёлни дарҳол топиб, унга бир ойга етадиган рўзғор қилиб берсанда, охирида бу нарсалар ШАЙТОНдан эканлигини маълум қиласан!- дебди

Котиба қийналган аёлни топиб унга етарли даражада озиқ-овқатларни уйигача олиб бориб берибди. Аёл миннатдор бўлиб қабул қилибди. Шунда котиба:

- Бу эҳсон кимдан эканлигини сўрамайсизми?! Қизиқ эмасми Сизга?! - деб сўраса.

Аёл жилмайиб: - Йўқ қизиқ эмас! Агар Худо топшириқ берса, ҳатто Шайтон ҳам бу нарсаларни олиб беришга мажбур бўлади!


Хулоса ўзингиздан азизлар!


Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳаво совуқ бўлганда қилинадиган ишлардан бири...


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

САБР!

Одоб билан бахт топилар,
Сабр билан — тахт.


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҲОЛИНГГА БОҚСАНГЧИ

Россиянинг Ил-76 самолётининг “қулаши” Украина Қуролли кучларининг иши, деб хабар тарқамоқда.

Бош штаб, шунингдек, самолёт россияликлар Харков вилоятини отиш учун фойдаланаётган С-300 комплекси учун ракеталарни олиб кетаётгани ҳақида хабар берди.

Самолётнинг тахминий нархи 27 миллион долларни ташкил қилади.


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳамма кўрган нарсангизга ишонманг, чунки туз ҳам шакарга ўхшайди!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Сизга қилинган танқид ва туҳмат муваффақият калити бўлсин!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ХАВОТИР НИМАДА?! ЁХУД ДАВЛАТ ХОИНЛАРИ КИМЛАР?!

Дарсликлар ичидаги хатоликлар охирги пайтларда кенг муҳокама қилинмоқда. Жамоатчилик минг эътироз билдирсада соҳа мутасаддилари қилган хатоликларига бепарво қолмоқда.

Хабарингиз борки, фин таълими ёки бошқа сабаблар ортидан мактаб дарсликлари янгиланди, янгиланмоқда ва янгиланади. Бундай катта буюртма ортида албатта улкан даромад ётади. Ҳатто текинга чиқарилсада китоблар хатоликдан холи бўлиши шарт!

Аслида бу хатолик ортидан ёш авлоддан нималарни кутиш?!

Биринчидан, болалар давлат томонидан чиқарилаётган китоблардаги хатоликларга эътибор бериб, давлат сиёсатига эътиборсиз бўлади ёки уни хатокор деб қабул қилади. Ўқувчи онг остида ҳар қандай мактаб дарсликларидаги билимга шубҳа, ишончсизлик ва гумон пайдо бўлади.

Иккинчидан, ёш авлод вояга етиши билан давлат қонунлари, Президент фармони, Вазирлар маҳкамасининг қарорларига нисбатан ҳурматсизлик қилади.

Учинчидан, Орган ходимлари томонидан амалга оширилаётган профилактик учрашувлар, тиббий ходимларининг тиббий саводхонлиги бўйича чора тадбирлари ўз таъсирини болалар олдида йўқолади.

Тўртинчидан, жамиятда давлатга ишончсиз қатлам вояга етади. Хатоликлар ўз ҳолида қолиши, жавобгарлик чоралари кўрилмаётгани ўқувчининг кўз олдида бўлаётгани жазо муқаррар деган тамойилни барбод қилади.

Бешинчидан, хатоликлар бор жойда "тўғри" йўлга ёшлар интилади. У учун тўғри йўл терроризм, наркотик савдоси, ноқонуний савдо ва бошқа қонунда таъқиқланган кўчалар жозибадор бўлиб кўринади.

Олтинчидан, китобдаги хатолик мактаб ўқувчиларини болалар олдида обрўсини туширишга хизмат қилади. Бир нарсани топиб олгандек устозини устидан кулади.

Нахотки, саноқли инсонлар манфаатлари юқоридаги долзарб муаммолардан устун бўлса?!

Фарзанди бор инсонлар мактаб таълими ҳақида сўрасин, айнан китоблардаги хатоликлар ҳақида суҳбатлашсин, уларнинг фикри ман айтган хавотирларга бевосита боғлиқ эканини гувоҳи бўлади.

Тўғрисини айтсам, манга халқ таълими масаласида шахслар эмас, тизим муҳим!

Бу ўта аҳамиятга молик масалалар бўлгани учун ҳам СССР даврида мактаб дарсликлари гўёки ҳарбий соҳа каби муҳофаза қилинган. Китобларда хатоликлар учраса масъулларни қамоқ жазоси кутган. Ҳатто оддий газеталардаги битта ҳарф учун раҳбарлар шармандаларча ишдан олинган.

Агар болаларингиз тарбияси бузилса, террорист бўлса, Ватанга хоин бўлса, Президент сиёсатига қарши бўлса, наркоманлар сафига кирса, чет элдаги фитналарга қўшилса, порахўр бўлса у ҳолда айбни ундан эмас балки ҳозирги мактаб дарсликларининг вароқларидаги арзимас деб кўрилган хатоликлардан кўринг!

Афсуски бор ҳақиқат мана шу ерда! Чунки бола учун мактаб китоби бу ота-она ўгитидан ҳам кўпроқ таъсирга эга!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

АХБОРОТ ЭГАСИ КИМ?!

Озодлик, BBC, ELTUZ каби чет давлатда туриб фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари кучи нимада? Нимага уларнинг таъсири ички журналистлар потенциалидан доимо юқорида? Нима сабабдан биринчи янгиликлардан кўпинча улар хабардор бўлади?! Балки уларнинг агентураси кучлидир?!

Ишончим комилки, оддий халқдан ташқари давлат ишида ишлайдиган ходимлар ўша ахборот воситаларига зимдан маълумот етказиб туради. Балки пул эвазига балки улар билан ҳамкорликда ишлаб ўз манфаатларини ҳимоя қилар, хуллас шу тизим сабабли халқимиз кўпроқ ташқаридан туриб ахборот бераётганнинг ортидан эргашади.

Президентимизнинг ахборот борасидаги хавотири ҳам етарли асосларга эга. Афсуски, чет эл пропаганда қурбонига нафақат бутун бир халқимиз балки бошқарув тизими ҳам айланиб қолмоқда.

Бизни қоракўз журналистлар давлат органи, ҳукумат тизимидан маълумот олишда оқсаб қолмоқда. Энг алам қиладигани шундаки сарой ичидаги сиёсий ўзгаришлар биринчи бўлиб чет давлатга алоқадор журналистлар томонидан янграмоқда. Бу нима дегани?! Давлат тизимидаги махфий маълумот ёки илк янгиликлар фақатгина четда турганларга доступ қилинганини англатади!

Ҳокимни кетиши, вазирни янгиланиши, Президент атрофидаги амалдорларга оид долзарб хабарлар асосан чет эл сайтларида биринчилардан бўлиб чиқиши ҳеч кимга сир эмас! Тўғрими?!

Буни нима ёмон томони бор деб ўйлашингиз мумкин?! Аввало яхши томони ҳақида тўхталсам, қисман оддий аҳолининг мурожаатлари ҳал этилиши бор ҳақиқат. Аммо юзта яхшилик ортидан битта ёмонлик қилиши мумкин эканлигини ҳеч ким инобатга олаётгани йўқ! Аслида уларнинг ишлаш механизми ҳам шундай. Сайлов олди, байрам олди ва бошқа муҳим тадбирлар олдидан ўзларининг эксклюзив мақолалари орқали халқни норозилик томон ундашга чорлайди.

Ахборот эгаси ўзимизни журналистлар бўлмас экан информацион фронтда ютқазишимиз аниқ бўлади. Бу борада давлат чегараси бўлгани каби ахборот майдонида ҳам маълум маънода чегара ўрнатиш долзарб масала бўлмоқда. Ўша шов шувли хабарларни бизни журналистлар олиб чиқсин! Блогерлар эмас айнан мутахассислиги бор журналистлар! Республика ичида фалон оммавий ахборот воситасида ишлаётган журналистлар бўлсин!

Дўстлар вазият жудаям оғир. Дунё турли хил иғво ва фитналар қуршовида қолган. Огоҳ бўлиш давр талаби!

Мардон Аслонов


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Йигит ғами элида,
Элнинг ғами дилида.

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

🎯


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҚОТИЛ БЕНЗИН!

Пойтахт ҳавосини ифлосланиши сифатсиз бензиндан чиқаётган қора кукунига боғлиқ десам, ушбу соҳа магнатларини жағишини келтирган бўламан. Масала халқ саломатлиги ҳақида борар экан бензин савдосидан даромад олаётган кимсаларнинг эътирозини қабул қилиш мумкин эмас!

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланиши фақатгина дарахтларга боғлиқ эмас. Қишда дарахтларга йўл бўлсин!

Қурилишдан чиқаётган чанг ҳам маълум массага эга бўлиб ҳавода учиб юрмайдиган хусусиятга эга. Албатта таъсири бор лекин бунга кўпроқ урғу бериш нотўғри.

Бу масалани кўп муҳокама қилмасдан илмий тадқиқот ишларига эътибор бериш керак. Чанг бўлиб қолган юза қисмдан намуна олиб лабораторияда текширув ўтказилса унинг асосий сабабчиси аниқ бўлади.

Нега бензинга осилиб олдингиз?!- деган савол туғилади. Халқимиз унинг сифатига эътибор бермаётган бир пайтда автомобиллар дош беролмай қолаётгани ҳеч кимга сир эмас! Ёқилғига алоқадор барча мошин жиҳозларини алмаштириш кўпайиб борганини автомобиль усталари тасдиқлаб турибди.

Манимча, сифатсиз бензиндан даромад олаётган ўша кимсалар Ўзбекистонда яшамайди. Оиласи ҳам шу юртда истиқомат қилмайди. Акс ҳолда юртимиз бунчалик тажриба қуёнчаси каби бўлмасди.

Сифатсиз ёқилғини Толибон қайтаргани асл сабаби ҳам энди ошкор бўлмоқда.

Шу давлат учун хизмат қилаётган ватанпарвар ходимлар масалага жиддий қарамас экан оғир бўлса ҳам айтаман ўз қўли билан оиласини, ота-онаси ва фарзандларини нобуд қилаётган бўлишади.

Ман тартибсиз қурилиш, дарахтлар кесилиши ва ирригация тизимидаги камчиликларга қаршиман!

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига чиқиб пойтахт устига қарасангиз чангдан кўра қора тутун шаҳарни устида турганини гувоҳи бўласиз! Заҳарли моддалар асосан тўлиқ ёнмаган сифатсиз ёқилғи маҳсулотлари ҳисобидан ҳавога кўтарилишини унутманг!

Бу долзарб масала эътиборсиз қолса, билингки бензин қироллари ишни катта пора эвазига ёпди-ёпди қилган бўлади.

Шу мавзуни кенгроқ тарқатиб ҳам ҳавони тозалашга ҳамда сифатли ёқилғига эришишга ҳисса қўшинг азизлар!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Совуққонлик ҳикмати!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

САВОЛ!

Ҳаёт мамот масаласи, шошиб бир манзилга тезда етиб боришингиз керак бўлиб қолди. Кечикиб борсангиз, кимнидир дийдорини бошқа кўрмайсиз ёки молиявий катта йўқотишга сабабчи бўласиз. Манзилга етай деганда асосий йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган экан, ҳаракат тўхтатилган! Йўл ёпилган!

Мантиқан олиб қаралса, давлат таъмирлаш ишлари мобайнида қийинчилик туғдирган ўша йўлдан фойдаланадиган инсонларга жарима тўлаши керак эмасми?! Манимча яхшигина пул тўласа, кейин қиш кунлари йўлни ўртасини очиб трубалар алмаштиришлар ёки асфальт ётқишизлар тўхтаган бўларди!

Йўл ёпган давлат айбдорми ёки манзилга ўз вақтида етиб бора олмаган одамларми?!

Мардон Аслонов



@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Янги йил муборак бўлсин азизлар!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Арабларда бир матал бор, жонингга суиқасд қилмоқчи бўлсанг ўзингни денгизга от, ўшанда яшаш учун кураша бошлайсан. Сен аслида ўзингни эмас балки ичингдаги айрим характерларни ўлдирмоқчи бўласан!

Аллоҳ берган жонингни асраб авайла!


@elmadad

Читать полностью…
Подписаться на канал