БИЗ ОЧИЛДИК АММО...
Ўзбекистоннинг ташқи дунёга очилиши нафақат иқтисодий ривожланишига хизмат қилади балки ташқи сиёсий инструментларнинг қўлланишига ҳам замин яратади.
Ҳис туйғуга асосланган соҳалар "гуркираб" ривожланади. Дин, фалсафа, маданият, психология, таълим, интернет ўйинлар каби ижтимоий соҳалар орқали ёт ғоялар жамиятга кира бошлайди.
Афсуски чет элдан бундай соҳаларни импорт қилишда давлат ўта эҳтиёт бўлиши лозим. Бунда:
- Чет эл институтларини дарс жараёнини мониторинг қилиш;
- Чет эллик эстрада хонандаларини дастурларини элакдан ўтказиш;
- Бошқа давлат сериалларини хавфсизлик нуқтаи назаридан аввал кўриб, кейин ёзма рухсат бериш;
- Диний маърузаларни таржима қилишда Диний қўмита рухсатини қатъийлаштириш;
- Психолог тренингчиларни маърузаларини кузатиб бориш шулар жумласидандир.
Бундай долзарб масалаларга бепарво бўлиш бу конституциявий тузумимизни хавф остига қолдиради.
Юқоридаги масалалар инсон тафаккурига бевосита боғлиқ бўлиб, жамиятнинг онг ости фикрлашини остин устун қилишга қодир бўлган ноёб қуролдир!
Энди, охирги пайтларда жамиятда бўлаётган нохуш хабарларни кўз олдингизга келтиринг. Қотиллик, хиёнат, фирибгарлик, жинсий зўравонлик, одамлар орасида диний адоватни кучайиши, жоҳиллик, иккиюзламачилик ва бошқа иллатларни илдизи қаерга бориб тақалади?!
Албатта ҳар қандай жиноят сабаблари юқорида санаб ўтилган қайсидир бандга бевосита боғлиқдир.
Энди молиявий ва иқтисодий жиноятлар илдизи бу чет давлатдан эмас балки ўзимиздан чиққан катта порахўрларнинг қоракўз меросхўрларидир. Майда чувалчанглар. Мингта қурт қумурсқадан ўнта анакондани бошини эзиш коррупцияга қарши курашиш тимсоли бўларди.
Йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қиладиган байрам муборак бўлсин! Шундай бўлса ҳам огоҳ бўлиш зарар қилмасди!
Мардон Аслонов
@elmadad
ДАНГАСАЛИК ҲИКМАТИ
Инсон борки Аллоҳ унга ризқ беради. Кўпинча ризқи улуғ инсонлар ўз дунёси билан яшайди. Четдан қарасангиз гўёки ундан дангаса одам йўқдек аммо ҳаётда биноидек яшайди. Биз дангаса деб ўйлаган инсонлар аслида ўта фаҳм фаросатли бўлади, кўпчилик эрталаб ишга бориб кеч қайтади аммо мақоламиз қаҳрамонлари тартибга асосланган ишдан безиган бўлсада кун бўйи эътиборни жамлаб бир ҳамла билан катта ўлжага эга чиқади.
Ҳаракат қилган одам пул топиши мумкин у ҳам бўлса кўпинча ойликка ёки кунлик жисмоний имкониятига қараб даромад топади. Агар инсон миясини ғоялар, лойиҳа ва режалар қамраб олса, билингки жисмоний ҳаракат камайиб кетади. Дангасанинг танасидаги бутун энергия ўйлашга, тафаккур қилишга сарфланади. Бу сўзларни бардавом ишга ўрганиб қолган аксарият одамлар қабул қилмайди. Ақл орқали ижод қиладиган одам ўйчан, уйқучи, эринчоқ ва бепарво бўлади. Мана шу хусусиятларни биз дангасаликка ёямиз. Энг катта хато мана шу ерда.
Дангасалик ҳикмати шундаки етти ўлчаб бир кесиш уларнинг асосий белгиларидир. Дангаса одамга Ундай қил! Бундай қил!- деганиз билан фойдаси йўқ. Ҳар доим ишлаш уни вазифаси эмас! Атрофингизда дангаса яқинингиз бўлса уни ички оламини ўрганиб чиқинг ажойиб фикрларни соҳиби бўласиз. Асло дангасалардан ранжиманг! Инсон ўзи ёқтирмаган ишни мажбуран қилиши бу дангасалик белгисидир! Шундай экан ҳар бир инсон бир дунё! Уни ислоҳ қилиш ва қобилиятини ривожлантириш атрофидагиларга боғлиқ.
Жисмоний томонлама орқада қоладиганларнинг ақли одатда олдинда бўлади. Хуллас бу мавзуни тафаккур қилишга ҳаракат қилинг!
Дангаса одам гўёки ўлжасини ҳаркатини узоқ муддат пойлаб турган йиртқич ҳайвон кабидир. Уни ҳамла қилишига ишонинг! Асло бошқалар билан солиштириб уларни мияларидан ёмон из қолдирманг!
Мардон Аслонов
@elmadad
ҲАММАСИ ҚАДОҚЛАШДА
Айрим инсофсиз фарм компаниялар ўз касбига хиёнат қилаётган шифокорлар билан тил бириктириб беморга керак бўлмаган қиммат дориларни ёзиб бераётгани ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Бунақа ҳаромхўрларга тақдирнинг ўзи жазосини беради.
Замонавий медицинага юқоридаги иллатлар кириб келгани ортидан ўзини ҳурмат қилган инсонлар халқ табобатига хусусан табиий маҳсулотларга эътибор қаратмоқда. Кимёвий дорилардан кўра табиий малҳам, ёғ ва бошқа шунга ўхшаш гиёҳларга талаб ортиб бормоқда.
Маълумки седана, кунжут, зайтун, балиқ ёғлари инсон организми учун фойдали хусусиятларга эга. Айрим тадбиркорлар ушбу ёғларни қадоқлаб сотишни йўлга қўйган. Шунчаки қадоқлаш ортидан ёғ нархи баробарига ошмоқда. Ушбу дори ёғларни реклама қилаётганлар ҳам авжига чиққан. Одамлар айниқса танаси оғриган беморлар учун пул доим биринчи ўриндаги эҳтиёж ҳисобланади. Касал ўзини муолажа қилишдан бошқа дарди бўлмайди. Айримлар топган пулига фақат дори дармон олиш тараддудида бўлади.
Энди қийналиб қолган юртимиздаги барча беморларга пул беришга иложим бўлмагани учун самимий ва дўстона маслаҳат бермоқчиман. Маблағларини иқтисод қилса мамнун бўлган бўлар эдим.
Азизлар! Олаётган дори дармонингиз таркиби билан танишиб чиқинг! Қадоқланган капсуладаги балиқ, зайтун, седана ва бошқа ёғларни нархини ҳисоблаб чиқинг, ва ушбу пулга бозордан седана, балиқ каби маҳсулотларни килолаб олсангиз қанча бўлишини таққосланг! Умуман ҳар қандай фойдали дори дармонни қадоғига учиб кўп пулингизни сарфлаб юборманг! Тушундизми?! Қолганларга ҳам етказинг! Мана шундай йўл тутсангиз қанча пул ёнингизда қолишини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Арзимас маслаҳатимга амал қилиб тезроқ тузалиб кетишингизни Яратганимиздан сўраб қоламан. Саломат бўлинг!
Мардон Аслонов
@elmadad
ТИНГЛАНГ БУ АБАДИЙ САДО БЎЛАДИ!
Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр!
Савол туя ким? Эчки ким? Нега эчкилар учиши учун шамол бўлиши керак?! Туя эчкиларни учишига йўл қўймайдиган ҳайвонми? Балки ҳамма эчкилардан олдин туяларга қирқ кунлик шамол керакдир? Кўчаларни тозалаган шамол балки сасиб кетган туяхонани ҳам тозалар ўшанда. Эчкини осмонда кўриб жудаям хурсанд бўлманг, ҳамма айб туядадир балки...
Мардон Аслонов
@elmadad
Муфтий ҳазратлари!
Диний уламоларни тиббиётдан тавсия беришларига чек қўйинг! Инсон саломатлигига соҳа мутахассислари жавоб берсин! Пул деб ҳар нарсага аралашмасин! Динни ниқоб қилиб одамларни алдашмасин!
@elmadad
“Янгиланган Конституция тарғиботи” деб номланган лойиҳа ишлаб чиқилди.
@yangidavr_rasmiy
МАФИЯ ЁХУД ЯШИРИН ҲУКУМАТ
Тан оламизми ёки йўқми охирги пайтларда кўча зўравонлари одамлар орасида танила бошлади. Машҳур ёши улуғ "бизнесмен" бойлар насиҳатгўй бўлишди. Турли хил расмий ва норасмий тадбирларда давлат мулозими билан мафия сардорлари бир орага келишди.
Бир қозонда икки қўчқор калласи қайнамагани каби балки ҳукумат мафияларни йўқотишни режалаштиргандир?!
Ким билсин?! Раҳбарият Ўзбекистон фуқароларининг фақатгина бош қомусга бўйсуниши шартлигини англаб етгандир?
Кўча зўравонлари қачон ривожланиб кетади?! Қачонки қонун ишламай қолса, одамлар ҳаққини давлат органлари орқали ололмаса, жамиятда порахўрлик авжига чиқса ва Президент атрофида мафияга алоқадор инсонлар кўрина бошласа. Афсуски санаб ўтилганларнинг барчаси намоён бўлаётган эди.
Марказий Осиёнинг аксарияти мафия сардорларининг илдизи айланиб бориб ўша Кремлга тақалади. Шайтанат филмидаги Хонгрейлар ҳамон ўз услубида мустақил республикаларга кучини ўтказишга ҳаракат қилади.
Ўз халқи, ҳарбий салоҳияти, армияси ва махсус хизматига эга бўлган Ўзбекистон учун бундай яширин ҳукумат тузилмаси керакми?! Манимча умуман керак эмас! Агар мафияни жиловлай олмас эканмиз ёшлар онги илм маърифат ўрнига зўравонликка асосланган спорт эгаллаб олади. Юртимиз байроғини кўтарди деб спорт чемпионларига керагидан ортиқ эътиборнинг мана салбий оқибатларини кўриб турибмиз. Нафақат байроғимиз балки унга ҳомийлик қилган шахсларнинг ҳурматини ҳам кўтарилди.
Тафаккур қилинг! Куч адолатдадир!
Сизни фикрингиз қандай?!
Мардон Аслонов
@elmadad
ОЛТМИШБОЙЛАР
Нурсултон Назарбоевнинг нашрдан чиққан “Менинг ҳаётим. Мустақилликдан озодлик сари” номли хотиралар китоби шов шувли хабарлар билан кенг муҳокама қилинмоқда.
Китобда Назарбоев иккинчи хотини – Асал исмли соҳибжамол билан қандай танишгани, севги муҳаббат қиссаси, олтмиш ёшдан кейин ҳам икки фарзандли бўлганлиги ҳақида батафсил маълумот берибди. Хуллас ҳар ерда шу гап!
Кўпхотинликни тарғиб қилишдан йироқман аммо эркак киши ҳар доим меҳр, ишонч ва руҳий қўлловга муҳтож бўлади. Етарли даражада шу нарсани вақт ўтган сари жуфти ҳалолидан топа олмаса албатта янги источник топишга ҳаракат қилади.
Мўътабар опа-сингиллар! Эркак киши ишончга муҳтож, аёл бўлса севгига. Қанчалик эрингиз кучига, меҳрига ва садоқатига ишонсангиз шунча кўп севиласиз ҳамда ардоқланасиз! Шубҳа ва гумонда бўлсангиз эркакни ўз қўлингиз билан иккинчи хотин олишига сабабчи бўлишингиз мумкин.
Қўпол қилиб айтганда эркак аёл учун ҳамма нарсани муҳайё қилишга мажбур эмас. Мана шундай мажбуриятларни эслатиш ҳар қандай эркакни кўнглини қолдиради.
Кўпчилик айтади ҳар қандай муваффақиятли эркакнинг ортида аёл туради деб. Балки кимларгадир шунақа бўлиши мумкин. Аммо ман учун ҳамма муваффақият ортида албатта Худо туради.
Бахтли бўлинг! Қўша қаринг! Эплолмасангиз "ёшлар"га бахт тиланг!
Айтганча, айрим эркаклар аввало Назарбоев каби бўлинг кейин кўпхотинлик ҳақида гапиринг! Ўзингизни ва оилангизни эплолмагандан кейин бундай мавзу йўл бўлсин?! Билингки, адолат қила олиш деярли имконсиз! Хуллас оила масаласи ўта мураккаб жараён!
Мардон Аслонов
@elmadad
ДОЛЗАРБ САВОЛ!
Қариб кетган ва зўрға ҳаракат қиладиган нафақа ёшидаги ўқитувчилар институтлар учун керакми?!
Талабалар учун етарли даражада билим бера оладими улар?!
Кекса ёшдаги устозларни кўнглига қараб уларга дарс соати бериш ёшларга жабр қилиш эмасми?!
Олий таълим вазирлиги нима дейди бунга?!
Ҳаммани фикрини ҳурмат қиламан. Шахсан ўзим нафақа ёшдаги устозлар профессор ва академик бўлсада нафақага чиқишларини тўғри деб биламан. Қонун ишлаши керак! Ўз қарашларидан қайтара олмайдиган ва замон билан тенг юра олмайдиган қарияларнинг ўрни оила даврасидадир! Таълим масаласи бу миллат тақдири! Бу кўтарган масала бировни кўнглига тегмасин тағин!
Мардон Аслонов
@elmadad
СОРОСЧИЛАР
Аброр Мухтор Алийнинг қуйидаги огоҳлик ҳақидаги видеоларини кўриб чиқдим. Сорос ташкилотининг ишлаш механизми ҳақида жудаям чиройли тарзда маълумот берилган. Халқимиз учун чиндан ҳам огоҳлик бўлибди. Бу борада бу инсонга ўз миннатдорлигимни билдираман.
Аммо видеодаги айрим шахсларнинг фаолиятини муҳокама қилишдан ёки уларга баҳо беришдан йироқман.
Шерали Комилов акани ҳам диндан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиб юрганларни танқид қилишига бўлган қарашлари учун ҳам у кишига ўз ҳурматимни билдирганман.
Блогерларнинг ўзаро адовати ёки келишмовчилик мавзулари ўта хусусий бўлганлиги учун ўзимни бу ишлардан узоқ тутаман. Кимнидир шахсий ҳаётини муҳокама қилишдан йироқман.
Ман ҳар доим Ватаним томонида бўлганим учун унинг ҳар бир фуқаросини қайсидир томонлама фикрини инобатга олган ҳолда ҳурмат қиламан.
Аммо чет элдан молиявий кўмак олиб ўзича юртимизда ликкилаб юрадиганларни ичимиздаги хоинлар деб биламан. Унутманг, биров четдан бекорга пул ажратмайди. Шунинг учун ҳам Аброр Мухтор Алий аканинг Тарафингизни белгилаб олинг! - деган гапидан келиб чиқиб барчани Ватанимиз тарафида бўлишга чорлайман!
Мардон Аслонов
@elmadad
НАВБАТ КАТТАЛАР ДАРСЛИКЛАРИГА!
Мактаб дарсликларининг хатосини муҳокама қилаётган бир паллада маҳаллий газеталарнинг нуфузи, замон билан ҳамнафас эканлиги хаёлимни бузади.
Мажбурий обуна орқали қанча пуллар осмонга совурилмоқда?! Манга қолса мана шундай газеталарни умуман чиқармаслик керак! Ихтиёрий равишда шуларни ўқиб борадиган одам бўлса билингки ўша замондан қолган. Негадир СОМСА сотиб олсангиз шунақа газеталарга баъзан ўраб беради. Нотўғри танқид бўлса ўша таҳририятлар дод солсин!
Халқ дардини ёзмас экан бу газеталар у ҳолда ўрни ҳожатхонада бўлиши керак деган бўлар эдим-у аммо бунга чиқарилган маблағчи?!
Фикрингизни қолдиринг! Мана бойкот қиладиган мавзулар!
@elmadad
ТАРИХ ТАКРОРЛАНМАСИН!
Президент фарзанди бўлиш ўта оғир масъулият аслида. Ҳар нафасингни ўз маъноси мужассам. Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси бирига осон тутмайман. Аммо юрагимни хавотир безовта қилмоқдаки буни ҳозир гапирмасам кейин кеч бўлиши мумкин.
2000-йиллардан то 2013 йилгача биринчи Президентимизнинг қизи Гулнора Каримова мисли кўрилмаган лойиҳаларни амалга оширишга улгурди. Шу билан бирга у ўз атрофига саноқли "тадбиркор" дўстларни тўплаб кучли бизнес империясини ташкил қилди. Сарой маликаси деб халқимиз кўп нарсадан хабардор бўлсада ҳаммасига кўз юмди.
Барчангизни хабарингиз борки, миллиардлаб доллар маблағлар талон тарож қилингани ҳақидаги хабар Гулнора Каримова қамалиши ортидан пайдо бўлди.
Тарих такрорланмасин! Президент қизига яқин инсонларнинг бизнес қилишига эшиклар очилмасин! Охирги пайтларда Комил Алламжоновга тегишли бизнес субъектлар номлари кўплаб оммавий ахборот воситалари томонидан ёдга олинмоқда. У кишининг ижобий томони ҳаракатчан иқтидор эгаси эканлигида, ёмон томони бўлса Саида Мирзиёевага яқинлигида. Халқимизда бир нақл бор, бўри еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон!- дейилган. Яъни Саида Мирзиёеванинг номидан фойдаланиб бизнес қилмоқда деган талқин одамлар орасида пайдо бўлмоқда. Шундай экан, ўз бизнесидан холос бўлишдан кўра лавозимидан озод бўлиш тўғрироқ деб биламан.
Бугунги ишлар кун келиб Президент қизининг гарданига тушиб қолмаслиги учун вақт борида тадбир олиб борилиши лозим. Президент оиласининг хавфсизлиги ўз вақтида таъминланмас экан яна эски ишлар такрорланиши мумкин. Президент қизлари ўз атрофида илм аҳлини, олим ва академикларни тўпласа жамиятда таълим ва билим ривожланиб боради.
Саидахонни фарзандлари келажакда сарсон бўлмасин! Онаси бағрида вояга етсин! Президент олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси тезроқ амалга ошсин! Юртимиз тинч ва фаровон бўлсин!
Мардон Аслонов
@elmadad
Биттасидан сўрабди:
- Ҳаётнинг зарбаси нима деб биласиз?
- Пишган ғиштда!
- Нега айнан ғиштда?!
- Чунки у бошимга тушиб унда чуқурлик пайдо қилган.
Ҳа, азизлар! Ҳар ким ўз бошидан ўтказган ҳодисадан хулоса чиқариб гапиради. Тани бошқа дард билмас деганидек ҳамманинг ҳаётида бир бўлак ўз "ғишт"и бўлади.
Бировга осон тутманг! Тепадан тушадиган ғиштдек ахборотлардан каллани асранг!
Мардон Аслонов
@elmadad
Тўй учун сарфланган пул миқдори ва никоҳ қанча давом этиши ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд экан. Улар маросимга қанча кўп пул сарфласа, эр-хотиннинг ажралиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлар экан. Албатта бу тадқиқот бизда олиб борилмагани маълум. Хурсанд бўлаверинглар! Топганингиз тўйга буюрсин!
🙂👍
@elmadad
Курашиш ҳаётингиз мазмуни бўлмас экан, музаффар бўла олмайсиз! Муаммолардан қочиб муаммоларга дучор бўласиз! Яқинларингиз учун курашдан тўхтаманг!
@elmadad
Эркак киши меҳмонхонада ишлар эди, уни ишдан бўшатишди. У нима қилишини билмас, чунки ёши ҳам ўтиб қолгани учун вақти ҳам кам қолган ва пули ҳам йўқ эди.
Вокзалга узоқ бўлмаган жойда яшарди. Кунларни бирида уйига МЕҲМОНХОНА деган ёзувни осиб қўйди. Уйи бир хонадан ва ўзи ётадиган бир кроватдан иборат эди. Тонг саҳарда соат 4 да кимдир эшигини тақилатди. Шунда у саросима бўлиб:
- Кутиб туринг! Хонани мана бўшатаман деб кроватига янги чойшаб солиб меҳмонга жой бўшатиб, ўзи ошхонада тонг ортирди. Эртаси куни яна меҳмонлар келишини тушуниб етиб тайёргарлик кўриб ҳаммаёқни саранжом саришта қилди. Меҳмонлар учун шароит ва ўзи учун ётоқ ҳудудини тайёрлади.
У инсоннинг исми Hyatt Robert Von Dehn бўлиб, қиймати 13 миллард доллар турадиган Hyatt Hotel Corporation меҳмонхоналар тармоғини яралиш тарихи шу воқеалар асосида пайдо бўлган.
Ҳеч қачон кеч бўлмайди! Таслим бўлманг!
Мардон Аслонов
@elmadad
Бразилия қамоқхоналарида ҳушёрлик нуқтаи назаридан ит ўрнига ғозлардан фойдаланишади. Ғозларга хизмат итларидан кўра камроқ харажат қилинади. Ҳушёрлик бобидан ҳам устунликка эга. Қоронғу пайтда қандайдир ножўя ҳаракат кузатилса ғозлар тўдаси шовқин кўтариб қоровулларни огоҳ этади.
@elmadad
Қадимда илонга минг йил асал беришибди, барибир охирида яна заҳар қусибди.
Нонкўр инсонга сен нима қилсанг қил, барибир нонкўрлигича қолур! Йиллар давомида меҳнатинг, садоқатинг, вафоинг ва муҳабатингга бир кун оёқ босиб барибир ўз заҳрини санга сочирлар!
Шуни асло унутма! Сен хоҳлаганингни ўзгартира олмайсан!
@elmadad
Кунларни бирида ақлли бир бола АҚШ махсус хизмат сайтига ҳужум қилишда гумонланиб қўлга олинади. Қамоқдаги ўғлига отаси хат ёзиб:
- Меҳрибон ўғлим касал бўлдим ва дармоним қолмади, илтимос келиб шу ҳовлини чопишга ёрдам бергин!
Шунда ўғли отасига жавоб мактуб ёзади:
- Отажон асло экинимизни чопа кўрманг! У ерга муҳим нарсалар яшириб қўйганман!
Ота ва ўғил ёзишмаларида хабар топган федерал қидирув ходимлари ўша кунни ўзида отасини уйини босар, ва бошдан охиригача ҳовлини ковлаб чиқар аммо ҳеч нарса топа олмай сарсон бўлар...
Орадан бир ҳафта ўтиб отасига ўғли қайта мактуб ёзади:
- Отажоним, қўлимдан келгани шу қадар. Ўйлайманки ҳовлини чопилганидан хурсанд бўлдинг. Яна бирон бир эҳтиёжинг бўлса хабар бергин!
🙄
@elmadad
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Республикаси Конституцияси энди смарткитоб шаклида
#8dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Интернет тармоғида Алишер Усмонов номидан фирибгарлар гўёки халққа пул ёрдам берамиз деган мазмунда рекламалар тарқатиб одамларни чув туширмоқда. Ҳушёр бўлинг! Ҳеч ким бекорга ёрдам бермайди!
@elmadad
ЭЪТИҚОД МАСАЛАСИ
Ўзбекистон республикаси конституциясининг 35-моддаси:
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
***
Орамизда жаннат ва дўзахга чипта сотаётган фирибгарлар ёки диндорлар эътиқодини масхара қилаётган атеистлар йўғее динофоблар кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон дунёвий давлат эканлигини бош қомусимизнинг 1-моддасида белгилаб қўйган. 35-моддани юқорида бекорга ёзиб қўймадик.
Давлат органлари томонидан Ўзбекистон республикасининг дунёвийлик тамойиллари назорат қилиб борилади. Дўстим диндор бўласанми ёки динсиз бўласанми яхшиси жим яша! Нима қиласан ўзгалар эътиқодини муҳокама қилиб?!
Қўпол қилиб айтганда, Сенга нима?! Қўявер! Ҳар ким ўзига жавоб берсин! Бировни мажбурлаб нима қиласан?! Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди деб турганда нима қиласан конституцияга қарши бориб?! Қамалсанг ортингдан яқинларингдан бошқа ҳеч ким бормайди!
Қамалганлардан хабар олишдимикин сендан хабар олишса. Диндормисан ёки динсиз яхшиси ўз ишингдан қолма! Яқинларингни ўйла! Уларни рози қил. Бахтиёр яша!
Бу гапларим душман сўзларими?! Асло! Ўзинг учун яша! Ўз дунёингни гўзал қил! Ишла! Ўйла! Пул топ! Орзуларингни амалга ошир!
Диндорлик ёки динсизлик масаласини ўртага ташлаб ўз тарафдорларига алла айтаётган инсонлар учун фақатгина ижтимоий тармоқда обрў эътибор ёки обуначилар сони керак халос. Сан шунчаки бу оқимнинг бир томчисисан халос. Нима керак санга бундай тарафлар орасида ўралашиб юриш?!
Яқинларинг ҳолидан хабар ол! Меҳнат қилиб пул топиб уларни хурсанд қилиб яша! Диндан ёки динсизликдан гапирадиган инсонларни молиялаштирадиган каналлари борлигини унутма!
Дўстим эътиқодингни ҳурмат қил! Ўз билганингча мазза қилиб яша! Сен дунёвий давлат фуқаросисан!
Мардон Аслонов
@elmadad
КОМАДАГИ КИМ?!
Телефонингиз жиринглади. Шошилинч тиббий шифохонадан нохуш хабар келди. Яқинингиз оғир аҳволда реанимация бўлимида жарроҳлик столида жони билан курашмоқда экан. Кўз олдингизда дунё қоронғулашди. Олаётган нафасингиз қулоғингизга баррала эштилар. Аҳволингиз жудаям оғир...
Такси тўхтатиб шифохона томон йўлга чиқдингиз. Хаёлингизга ўша яқинингиз келди. Хотиралар.... Кўплаб тилларни биласиз аммо у яқинингиз билан она тилда дилдан суҳбатлашардиз. Фақат сизга дардини холи қолганда айтарди. Казо казолар олдида бошини эгиб жим турарди. Энди овозини чиқариб бир нарса демоқчи бўлса бошқалар уни тўхтатар эди. Устидан кулар эди. У бўлса қизарган ёноқлари билан Сизга термулиб қараб турар эди. Бир куни банкка борибди. Котиба қиз у тушунмайдиган тилда гапирибди, ҳеч нарсани тушунмай қайтиб келибди. Пластик коди блокланган экан шуни ҳам тушунтира олмаган экан. Ишга жойлашишда шу тилларни билмаслик доим унга панд берган...
Ниҳоят такси манзилда тўхтади. Реанимация бўлимига кирдингиз. Ичкарида битта ниқоб таққан шифокор рус тилида яқинингиздан нималарнидир сўрамоқда. Овозини баландлиги ташқарига эштилмоқда. Бемор жим турибди. Комага тушибди. Унинг ортидан инглиз ҳамшираси бор экан, у ҳам бир нарсалар қилишни уқтирмоқда... Яна бемор жим. Ахир у комадаку... Бир биридан қолишмай яқинингизга бир нарсалар тушинтирмоқда аммо садо йўқ. Фақат ти ти деган юрак уришини белгиловчи аппарат овози...
Охирида ўша аппарат узун сигнал бера бошлади. Реанимация бўлимидаги энг ёмон сигнал янгради. Яқинингиз жон таслим қилди...
Комадаги ким эди?! КОМАДА ДАВЛАТ ТИЛИ БУ ЎЗБЕК ТИЛИ ЭДИ!
Мардон Аслонов
@elmadad
Доимий мижозларидан консультация учун ярим нархда пул оладиган шифокор ҳузурига илк марта келган бир шаввоз кирди ва:
Салом, яна ман келдим!-деди. Шифокор доимий мижоз деб қабул қилиб ундан ярим пулни олди. Сўнгра беморни тана аъзоларини кўздан кечириб, шундай деди:
- Бўлди ҳаммасини кўрдим. Аввал ёзиб берган дориларимни олишни давом этсангиз бир ойда аҳволингиз яхшиланади!
😂
@elmadad
Хафа бўлишмасину лекин шунақа совғаларни кўз кўз қилиб эзворишди!
Отаси йўқ фарзандлар, боласи йўқ оталар ёки ажрашган аёллар ҳурмати бўлса бундай майнавозчиликни қилмаслик керак!
РИЁДАН САҚЛАНИНГ!
@elmadad
БАЙРОҚ ҚАДРИ
Авалло юртимизда тинчлик бўлсин. Байроғимиз ташкил топган кун байрами муносабати билан қисқача ўз фикримни билдирмоқчиман.
Одатда уруш кутаётган нуқталарда байроқнинг ўрни беқиёсдир. Тинч аҳоли кўтарилган байроққа қараб уруш олиб бораётган томонлар ҳақида маълумотга эга бўлади. Душман эгаллаб олса ҳам, юрт ҳимоя қилса ҳам уруш майдонида кучли томоннинг байроғи ҳилпираб туради. Қўлидан қурол кўтариш келмайдиган оддий фуқаролар учун ҳарбий ҳаракатлар кетаётган даврда байроқ ҳақиқий аҳволни исботлаб туради.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ёвуз кучлар Ватанимиздан узоқда бўлсин. Ҳудудий яхлитлигимиз абадий бўлсин! Ўзбекистон байроғи Ватанимиз узра ҳар доимо ҳилпираб турсин!
Мардон Аслонов
@elmadad