ТИРИКЧИЛИК ФОРМУЛАСИ
Бизнес мотиваторлардан айримлар норози бўлмоқда. Мотиваторларни ёлғончи деб ўйламоқда. Аслида аксарият мотиваторлар ҳар қандай инсоннинг бизнесга руҳлантириш, таваккал қилишга ундаш, пул билан муносабат моҳияти ва шу каби маълум бир йўналишда мотивация беради халос.
Таваккал қилсанг мақсадингга эришасан дейди. Таваккал қилишдан қўрқадиганлар айбни мотиваторларга тўнкаб қўяр балки.
Тренинглар ташкил этишда махсус безнес марказлар асосан аниқ мавзуни оммага тақдим этади. Фақатгина унга қизиққан қатлам катта пул эвазига чипта сотиб олиб боради. Албатта ўзига тегишли нимадир ўша тренингдан олади. Билимларини ошириш учун шу қадамни босади.
Кимлардир ўша пул эвазига қизиқчи ёки машҳур хонанда концертига чипта сотиб олади. Бу ҳам аслида тирикчилик учун ўзига хос мотивациянинг бир тури. Бир йил оғир меҳнат қилиб икки соат мириқиб кулиб ёки ашула эштиб чарчоқни чиқаради.
Инсон борки тирикчиликнинг ўзига хос қайсидир формуласига биноан ҳаёт кечиради. Бармоғ излари каби ҳар қандай одамнинг тирикчилик формуласи такрорланмас ва ўхшаши йўқдир.
Ҳаммани ўз ҳолича қабул қилмас экансиз, бу дунёдан доимо норози бўлиб яшайсиз. Унутманг! Ҳар ким ўз қилмишига яраша натижани олади.
Бекорчилик ҳам аслини олганда тирикчиликнинг бир формуласи. Ўша бекорчи ўлиб қолмаётганига қараганда яшаш учун нимадир қилади. Ризқи борки яшаб юрибди.
Кимгадир бойлик, кимгадир соғлиқ ва яна кимгадир тинчлик ҳаётининг мазмуни ҳисобланади.
Бир ҳақиқатни айтайми?! Давлатдан ёки раҳбарлардан шунчаки бир нарсани кутманг! Иш ўрнини яратмади деб нолиманг! Ҳаракат қилинг! Амаллаб яшанг! Қандай ҳаёт кечирманг билингки сиз қайсидир қатламга хос тоифадансиз! Ёлғиз эмассиз!
Мардон Аслонов
@elmadad
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мазкур мурожаати турк дунёсини забт этди!
ОФАРИН ПРЕЗИДЕНТ!
🇺🇿
@elmadad
ҲИМОЯДАГИ ФИРИБГАРЛАР
Тренингчи Ислом Иброҳимов одамларни пулини олиб кейин уларни чув тушириб Ўзбекистондан қочиб кетибди. Ҳозир қидирувда экан.
Бу хабарни эшитиб, ҳа энди одам содда бўлмаслик керак деб айтманг! Халқ ўзи ва мулкининг хавфсизлигини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширади. Ҳатто уйида битта товуқ йўқолса ҳам 102 телефон рақамига мурожаат қилиши ва тегишли тартибда ўғрини топиб бериш ички ишлар органлари зиммасидадир.
Энди Янги Ўзбекистон даврини таҳлил қиладиган бўлсак, афсуски битта товуқ эмас бутун бир туманни алдаб пулини олган юрган фирибгарлар кундан кунга кўпайиб бормоқда.
Чет элда иш билан таъминлаш фирмалари, кўп қаватли уйларни олди сотди билан шуғулланадиган компаниялар, Умра хизмати, тренингчилар ва бошқа шунга ўхшаш соҳаларда фирибгарлик ишлари ривожланиб борди.
Давлат органлари ҳам одамлар орасидаги бундай жиноий ҳаракатларга кўз юмаётгандек гўё. Энг ғалати томони шундаки, фирибгарлик жинояти билан узоқ муддатга қамалганлар бир йилга бормай озодликда юриши. Ўйлаб кўринг, бунақа ҳолатлар талайгина.
Манимча масала ИИВ, ДХХ, Прокуратура раҳбарларнинг ишдан бўшатиш билан ҳал бўлмайди. Ҳамма гап Президентга бориб тақалади. Нега?!
Бу масалада Шавкат Мирзиёев жудаям мулойим сиёсат олиб бормоқдалар. Авф этишлар, инсоний принциплар ва кечирим билан сувдан чиқишлар бутун бир жамиятда жазо муқаррар деган тамойилни белини синдирди.
Шу билан бирга раҳбариятдаги бизнесларни танқид қилган блогерлар гўёки халқ душмани сифатида узоқ йилга қамалиши ҳам адолатсиз иш сифатида гавдаланмоқда.
Халқни чув туширган ҳурматда, танқид қилган қамоқда! Шундайми?! Бундай адолатсизлик ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан олдин хулоса чиқаринглар!
Мардон Аслонов
@elmadad
Исроилнинг пойтахти Тел-Авивда яҳудийлар ҳукуматдан Ғазо секторига қилинаётган ҳужумни тўхтатишни сўраб намойишга чиқмоқда.
@elmadad
БОЙКОТЛАЙСИЗМИ?!
Халқаро сиёсат диндан холи! Бу ҳақиқатни тан олишга мажбурмиз. Агар дин билан уйғун ҳолда бўлганида диндош халқлар уруш қилмаган, турли хил дин вакиллари ўзаро ҳамкорлик қилмаган бўлар эди!
Ислом оламида мутаассиблик ортиб бориши, унинг тараққиёт занжирини қисман узилишига олиб келди. Афсуски бу ҳам ҳақиқат! Мусулмон олами шу иллатлар сабаб тараққиётдан ортда қолмоқда.
Хоҳласангиз Фаластинни қўллаган ҳолда Исроил маҳсулотларига бойкот эълон қилинг! Уйғурларни ўйлаб Хитой товарларидан юз ўгиринг! Ихтиёр ўзингизда! Ўз пешона тери билан топган пулингиз эвазига олган ўша маҳсулотларни намойишкорона синдириб ташланг! Мана байкот деб дунёга жар солинг!
Унутманг! Қариндошингиз Умрадан олиб келган тасбеҳ ва жойнамоз ҳам аслида Хитойда ишлаб чиқарилган!
Дунё тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келган аждодларимиз Ал-Хоразмий, Ибн Сино ва бошқалар илмидан бошқа дин вакиллари ўз вақтида фойдаланиб ривожланиб кетди. Европа Темур тузукларидан ҳарбий хизматни ўрганди. Улар мусулмон ўша нодир асарларга бойкот эълон қилмади. Шунинг учун ҳам улар пешқадам бўлди.
Фалон дин вакили деган тушунча бўлмагани учун Хитой тараққиёти дунёни эгаллаб олмоқда.
Бизларчи?! Ҳаммамиз ҳам эмас айримларимиз ўзимизча "тақво"ни ёқиб олиб айрим маҳсулотлар учун бойкот эълон қилмоқдамиз. Кулгилими?! Йўқ! Ачинарли ҳолат!
Бу йўлдан ҳеч кимни қайтармайман! Қўлидаги телефон ҳам балки яҳудийларга тегишлидир. Ўшани ҳам улоқтир! Интернетга ҳам кирма жоҳил! Бу мавзуга изоҳ ҳам ёзма!
Дунё тараққиётида аждодларимиз ҳиссаси бор экан хоҳлаганимча ҳар нарсадан фойдаланаман! Ўзим ишлаб топган пулга ҳар қандай хизматдан фойдаланаман ва маҳсулотларни харид қиламан! Позициямни қўллаб қувватлаганга алангали салом!
Мардон Аслонов
@elmadad
АРОСАТДАГИ ДАВЛАТ ТИЛИ
Тўғрисини айтсам давлат тилини мақомини мустаҳкамлашга бизда сиёсий ирода етишмайди. Шовинистик айрим рус сиёсатчилари танқидидан қўрқадиган борлиги учун давлат тили заиф ва абгор ҳолатда.
Ҳозирча ҳам ёмон эмас дейишингиз мумкин. Ман мисол келтираман Сиз хулоса чиқаринг!
Фақат ўзбек тилини биладиган чекка ҳудуддаги Ўзбекистон фуқароси тегишли вазирликка муҳим масалада мурожаат қилди. Унинг хати ўзбек тилини яхши тушунмайдиган бир чала мансабдор қўлига тушди. Ўша мансабдор ўнта чет тилини шу ҳолатда билмайдими, агар қўлига тушган мурожаат мазмун моҳиятини тушунмаса барчаси бир тийинга қиммат. Тўғрими?! Натижа нима бўлади?! Мурожаатчи боғдан келса, мансабдор тоғдан қилиб жавоб хати ёзади.
Энг алам қиладигани охирги абзацда, жавобдан норози бўлсангиз юқори турувчи органга мурожаат қилишингиз мумкин деб қўшимча қилишида.
Жаҳл отига миниб: Ҳой итдан тарқаган шу соҳа бўйича сандан юқориси йўқку деб қайта мурожаат ёзсангиз шу гапингизни ҳам давлат тилини билмагани учун ит ҳақида гапирди, демак мурожаат ижрочилари туман ветеринарияга деб ўша ерга йўналтиради. Тушунтира олдими энди?!
Кўпчилик амалдаги мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзбек тилини гапиришни билар аммо хат ёзиш, мурожаатни тушуниш ва мақола ёзиш каби долзарб масалаларда оқсаб қолади.
Бўлди ўртоқлар! СССР ЎЛДИ! Давлат тилини ривожлантириш ҳақида ўйланглар! Мансабдор шахсларнинг давлат тилини билиш мажбуриятини назорат қиладиган қонунлар чиқаринглар! Нима кераги бор четга ўзимизни яхши кўрсатишни?!
Халқни ўйланглар!
Мардон Аслонов
@elmadad
Карерасидаги ҳар бир ишда ғалаба қозонган сохта адвокат Кенияда ҳибсга олинди - The Star
Эркак рухсатномасиз, дипломсиз ва маълумотсиз ишлаган. Қўлга олинишидан олдин, 3 йил давомида, сохта адвокат бир неча бор Олий, Магистрат ва Апелляция судларида қатнашган ва ўзи қабул қилган бирорта ишда ютқазмаган.
У фаолиятидаги ҳар бир ҳолатда ғалаба қозонган - 26 тадан 26 тасида.
Бу ҳолатга фикрингиз қандай?!
@elmadad
ДАВЛАТ НИМАГА КЕРАК?!
Бозор иқтисодиёти қонунларига кўра деган атама халқни қуллик сари етакламоқда. Нархларни асоссиз тарзда кўтариш бу бозор талаби эмас балки каттаконлар ошқозонинг хоҳиши.
Хоп, халқ рози бўлади, агарда биздаги нарх ён қўшнилар билан солиштирганда катта фарқ қилмаса. Модомики ўртадаги фарқ юқори бўлса бу бозор талаби эмас кучларнинг талашидан бошқа нарса эмас!
У тўртта хоинлар чиқиб олиб, электр энергияси нархини кўтариш ҳақида гапириб юрибди. Уларга ҳам ўша гап!
Монопол, ноинсоф ва ҳаромхўрлар асосий соҳа ва каналларни эгаллаб олиб хоҳлаган нархини қўяётган бўлса у ҳолда давлат нима учун керак?!
Бирламчи озиқ овқатлар, нон нархи, энергия манбаларини барқарорлигини давлат ўз ҳисобидан тенглик асосида ушлаб турмас экан жамиятда темир дафтар, аёллар дафтари ёки ёшлар дафтарига кириб оладиган боқимандалар қатлами кўпайиб бораверади. Ҳаммаси тиланчига ўхшаб маҳалла раисининг олдига қатнай бошлайди. Албатта уларни орасида қийналиб қолганлар ҳам бор, улар бундан мустасно!
Бозор иқтисодиётида давлат барибир мувозанатни ушлаб туриши керак. Акс ҳолда монополлар халқни очлигидан шавқатсизларча фойдаланиб олади.
Мардон Аслонов
Бошингизга иш тушса,
Яқинларингиз эшигина боринг,
Эшик очилмаса ҳам, кўзингиз очилади!
@elmadad
ҲОЛДАН ТОЙГАН КАРВОН
Қадимда савдогарлар ўлкалар оша савдо сотиқ ишларида туялардан фойдаланишган. Буюк ипак йўлининг асосий юк ташувчиси ҳам туялардан ташкил топган карвонлар бўлган.
Савдогарларнинг карвонига қарайдиган мутахассиси бўлиб, у сафар олди ҳар бир туянинг жисмоний ҳолатини текширар, агарда йўлда ҳолдан тойиб қоладиган ёки тартибга қулоқ солмай шўхлик қиладиган туялар бўлса дарров уларни карвон сафидан чиқарар, қўпол қилиб айтганда гўштга тавсия қилар эди.
Туянинг сарбонга нисбатан садоқати бу қоидада аҳамиятсиздир. Чунки карвон узоқ йўлга чиққанда қайсидир туя ҳолдан тойиб юрмай қолса ёки ликиллаб қочадиган бўлса унинг юки бошқа туялар гарданига тушади. Натижада карвон сарсон бўлади. Энг ёмони манзилга етиб бормай бутун бошли карвон саҳрода қолиб кетиши ҳам кузатиларди. Хизмат қиладиган туяларнинг сув ва емишини айнан ўша касалманд, инжиқ ва номуносиб туялар емаслиги учун ҳам бундай қоидага ҳамма савдогарлар қатъий амал қилган.
Энди шу қоидани давлат бошқарувига солиб кўринг азизлар! Битта тирақи бузоқ бутун подани булғасада садоқати эвазига Сарбонга яқин юрмоқда. Ҳаммаёқни монополия қилмоқда. Тадбиркорларга сунъий тўсиқ қўйиб ўзини манфаатларини ўйламоқда.
Шунингдек, "Ўзбекистон - 2030" стратегияси каби давлат дастурларидаги комиссия таркиблари ҳам айнан мана шундай қоида асосида бўлмас экан, кўзланган мақсадга эришиш даргумон. Нафақат мақсадга эришилади балки ажратилган маблағлар йўл йўлакай талон тарож қилинади. Ташқи қарзлар халқ гарданига тушса, ўзлаштирилган пулларни чет эл банкларига яширилади.
Маълум бир юкни кўтарган мулозимга яна бу каби давлат дастурини юклаш ҳар қанақасига одамни ҳолдан тойдиради.
Эй сарбон, оҳиста юр!
Мардон Аслонов
ДОЛЗАРБ МАЪРИФИЙ СУҲБАТ
Интернетда охирги пайтларда диний мавзуларда одамлар тарафларга бўлинмоқда. Яъни фирқаланиш авжига чиқмоқда. Нафақат давлатнинг диний сиёсатига қарши қатлам шаклланмоқда балки маълум шоу-домлаларнинг муридлари ўртасида ҳам тортишувли баҳс мунозаралар кенгайиб бормоқда.
Бу нимадан далолат? Албатта, оқимлар пайдо бўлишининг илк босқичи ҳисобланади. Соҳага масъул ташкилотлар ўз вақтида чора-тадбирлар олиб бормас экан, назорат қила олмайдиган ҳолатга келиши мумкин.
Ахборот хавфсизлигига масъул орган ходимлари илк босқичда муттаасиб қарашга эга интернет фойдаланувчиларнинг рўйхатга олиши ва уларни диний соҳа вакиллари билан маърифий суҳбат уюштириш тадбирини бошлаши лозим.
Албатта олдин бундай профилактик суҳбатлар бўлган. У ҳам бўлса терроризмга қарши кураш бўлимлари томонидан амалга оширилган. Бу услуб натижаси қандай бермасин четдан қараганда нотўғри талқин бўлишига замин яратган.
Орган ходими гапирганидан кўра имом домлалар насиҳати албатта диний маърифат белгисидир. Натижа ҳам шунга яраша бўларди. Агар шундай суҳбатдан сўнг ҳам интернет фойдаланувчиси ўзининг эски одатини ташламаса у ҳолда қонунда белгиланган тартибда жазоланиши шарт!
Айтмоқчи бўлганим, ҳудудлардаги диний уламолар тўй ва маракаларга бош қош бўлганидек нотўғри тушунчаларга эга фуқаролар учун масъул бўлишлари адолатдан бўлар эди.
Бундай тадбир иш бермаса у ҳолда ўша гумондорни қайсидир террорчилик гуруҳи аъзосининг ҳамкори деб талқин қилса бўлади.
Эътибор берсак, кундан кунга диний мавзуда тортишувли баҳс мунозаралар кўпайиб бормоқда. Айтганча диндорларнинг иззат нафсига тегаётган айрим қатламлар ҳам хавфсизликка таҳдид эканлигини унутмаслик лозим!
Мардон Аслонов
ДАНГАЛ ГАПИРИШ КЕРАК!
"Аврат” сўзи арабча бўлиб, инсон қадри ва ҳаёси учун баданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Аёллар танасининг эса юз, қўл, оёқлари (тўпиғидан пасти)дан ташқари барча қисми аврат ҳисобланади.
Аъроф 26. Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу — Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи) оятларидандир. Шояд эслатма (панд-насиҳат) олсалар.
Ана энди юзни идентификация қилишга монеълик қилаётган қора бурқа либосини қонунан таъқиқлаш ҳақида тўхталиб ўтсак. Демак диний маърифат ҳисобидан юзни беркитиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Яъни юз аврат ҳисобланмайди.
Унда қонун нима учун?!
Масалага диний томонлама эмас балки давлат хавфсизлиги нуқтаи назардан қараш лозим. Радикаллашув, терроризм ва муттаасибликнинг илк белгилари айнан одамларни қорага бурканиши тасдиқланган воқеълик. Эътибор берган бўлсангиз аёллар демадим балки одамлар дедим, бу ерда эркак кишини ҳам қора бурқа орқали ўзининг ноқонуний хатти ҳаракатлари амалга ошириш эҳтимоли борлигини таъкидламоқчиман. Афсуски бундай ҳолатлар бутун дунёда кузатилмоқда.
Ўнта диний уламодан кўра битта хавфсизликка маъсул мутахассис мана шундай хавотирлар ҳақида фактларга таяниб дангал гапирсинки, бу қонун муҳокамасига жойида нуқта қўйсин!
Нима?! Давлатни аёллар кийимдан бошқа қиладиган иши йўқми?! Агар хавфсизликка таҳдид бўлмаса асло давлат бу ишлар билан ўралашиб юрмасди.
Қайси жинсга оидсан? Эркакмисан ёки аёл? Юзингни очиб юр, тегишли махсус ходимлар ишини осонлаштир! Авратингни оч, ўша жинсий аъзоингни кўрсат деган қонун йўқку, барака топкурлар! Шунчаки юзинингни беркитма! Шубҳа ва гумонга сабаб бўлма дейилмоқда!
Халқимиз мана шундай тарзда тушунтириш ишларини олиб борса, тинчликни қўллаб қувватлашга борини беради. Масалани моҳиятини ахборот сиёсатида манипуляция қилмасдан тўғри тушунтириш лозим! Бунда имом домлалар сиёсатга аралашмасин, давлат хавфсизлигига масъуллар ўз ишини қонун доирасида тўлиқ бажарсин! Айтмоқчи бўлганим майдалашиб юрмайлик!
Хулоса қилганда, қора бурқани тақиқлашдан асосий мақсад хавфсизлик ҳисобланади. Тамом!
Мардон Аслонов
ДАВЛАТЧИЛИК ТАНАЗЗУЛИ
СССР нимага қулаган эди?!-деган саволга минг хил жавоб бор. Шунча табиий ресурслари ҳам, ҳарбий салоҳияти ҳам ва интеллектуал инсон омиллари ҳам Собиқ иттифоқни қутқара олмади. Ўша даврда яшаган ёши улуғ инсонлар биладики Горбачевнинг қайта қуриш режаси СССРни парчаланишига олиб келди.
СССРнинг иллати шунда эдики, давлат бошқарувидан кетган раҳбарлар иқтидорга келганлар томонидан қораланарди ва уларнинг аксарияти хоин даражасига кўтариларди. Қисқа қилиб айтганда янгиси эскисига тош отар эди.
Буни нимаси ёмон?! Ёмон томони шундаки қанчалик долзарб масала бўлмасин ҳар қандай ислоҳотлар эски томонидан бошланган бўлса, янгиси томонидан тўхтатиларди. СССРнинг давлатчилик тарихини ўқинг Сталиндан то Горбачевгача ҳаммаси нима биландир айбланган ёки қораланган.
Ўша давр асорати бугунги кунда ҳам кўзга ташланиб турмоқда. Ўша даврда суғорилган тушунча эгалари Ислом Каримовнинг Ватан олдидаги хизматларига кўз юмиб ўтган кунларга тош отмоқда. Мустақиллик асосчиси, қанчадан қанча фуқаролик урушини олдини олган биринчи Президент қайсидир пасткашларнинг муҳокама марказида бўлиши ачинарли ҳол эмасми?!
2016 йилдан кейин Путин ҳукуматига ёқиш учун айрим ташкилотчиларнинг 9-майга катта эътибор берилиши ҳам сиёсий хатолик ҳисобланади. Ўшанда сал бўлса ғалаба байрами асосий байрам сифатида кўрилди ҳисоб.
Бугунги Янги Ўзбекистон нафақат Ислом Каримовнинг бошлаган йўлини керак бўлса СССРнинг ҳам таълим, соғлиқни сақлаш тизими ўзида тадбиқ этмас экан таназзулга яқинлашиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади.
Шавкат Мирзиёевга ёқиш учун ўтган даврни қоралаш эртанги кунга болта уришни англатади. Олдин ундай эди ҳозир бундай деб пиар қилишни ҳожати йўқ! Зотан халқни ўзи қандай эканлигини танасида ҳис қилмоқда. Давлатчилик асоси кимларнидир хусумати ёки аламлари йиғиндисидан ташкил топмаслиги лозим. Керак бўлса душманлардан ҳам ўрнак олишни тақозо қилади.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин! 🇺🇿
Мардон Аслонов
ҚАЗИСАН, ҚАРТАСАН, АСЛ ЗОТИНГГА ТОРТАСАН!
Радикал ҳаракатлари билан танилган собиқ ҳокимни жияни, мана бу расмдаги депутат Дониёр Ғаниев Тошкент шаҳрига автомобилда юришни пулли қилиш ва ундан тушган пул ҳисобидан жамоат транспортлари яъни автобусларни текин қилиш таклифи билан чиқибди.
Шахсий автомобили бор инсонлар давлатга ҳеч бўлмаганда бензиндаги солиқ орқали фойда бермоқда.
Олий мажлисда ўтириб олиб ҳар нарсага қўл кўтарадиган депутатлардан фойда борми?! Газанда итга ўхшаб халқни талашга йўналтирилган қоидаларга қарши чиқиш ўрнига, улови бор одамлар пулига қараб қолганмисизлар?!
Бу эркаликларингиз охири то амакингиз қудрати тугагунча! Барибир ҳаммаси ўзгаради. Вақт олий ҳакам. Иқтидордаги мансабдорлар ўрнига янги кадрлар келади. Унгача майли сайранг!
Бировни ҳаққи эвазига бошқага эҳтиром кўрсатиш адолатданми?! Агар шундай бўлса Олий мажлис депутатлари ўз ойлигидан воз кечиб автобусни текин қилишни таклиф қилсин!
Бола пичоқни ўзингга ур, оғримаса бошқага!
Мардон Аслонов
@elmadad
Исроил президенти Исаак Герцог Шани Лукнинг ўлимини тасдиқлади
"Мен жуда афсусдаман, лекин Шани Луқонинг ўлдирилиши ва ўлими тасдиқлангани ҳақида хабар беришим керак. Унинг бош суяги топилган. Бу шуни англатадики, бу ваҳший, садист ҳайвонлар исроилликларга ҳужум қилганда, қийноққа солганида ва ўлдирганларида шунчаки бошини кесиб ташлашади. Бу катта фожиа ва мен унинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдираман”, деди Исроил президенти.
Маълумот учун: Хамас жангарилари Исроил ҳудудига бостириб кириб мусиқий фестивалга келганларни ўлдирган ва гаровга олган эди. Германия фуқароси Шани Лук ўша ерда бўлган.
@elmadad
ВАЗИР ЎЗГАРГАНГА ЯРАША...
Яшил Макон акцияси орқали юртимизда миллионлаб кўчатлар экилади. Компаниябозлик ортида албатта пул ювиш схемалари ҳам амалга ошиши мумкин. Бунда кўчатлар сотиб олиш, уни экиш, кимнинг кўчатини пуллаш, қанчага сотиб олиш, қандай кўчатлар, нархлар ва ҳоказолар мавзусида катта сўроқ пайдо бўлади. Натижа қани?!
Асосан манзарали дарахтлар сирасига игнабарли яъни арчалар тўғри келгани учун шу турлар экилади. Бир қарашда арчалар чиройли кўринсада аммо йилдан йилга иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик кучайиб бораётган бир даврда кўчатнинг тутиб кетиш тақдири Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг эътиборини тортиши керак чамамда.
Балки сувсизликка чидамли навлар экилар?! Умуман экилган кўчатлар нечи фоизи дарахт ҳолатига келганлиги тўғрисида маълумот борми?! Мисол учун уч йилда олма ларахти ҳосилга киради ва унинг бўйи икки уч метр бўлади. Шундай экан тадбирбозлик ортидан қандай натижага эришилди?!
Аниқ мисоллар билан халққа ҳисобот берадиган мулозим борми?!
Мардон Аслонов
@elmadad
"Исроил ғалаба қозонса, Россия яҳудийларни геноцид қилмоқчи бўлган фаластинликларни қўллаб-қувватлагани учун жавоб беради".
Исроилнинг ҳукмрон “Ликуд” партияси етакчиларидан бири Амир Вайтман жонли эфирда Россияни Эрон ва ХАМАСни қўллаб-қувватлаётгани учун таҳдид қилди.
***
Урушнинг номи ўчсин! Қандай сабаб бўлмасин бегуноҳ инсонлар қони айнан уруш бошланган жойда оқа бошлайди. Урушда ёлғонлар кўп бўлади. Болницага ким ҳужумнинг қилганини билиш имконсиз. Томонлар бир бирини айблайди. Афсуски айбдор топилгани билан бевақт оламдан ўтган инсонларни ортга қайтариб бўлмайди.
@elmadad
АХБОРОТ СИЁСАТИДАГИ АҲВОЛИМИЗ
Халқимизнинг бугунги аҳволига боқинг! Украина ва Россия ўртасидаги уруш фонида одамларимиз иккига бўлинганди. Буни табиий ҳол деб қабул қилдик, чунки кўплаб юртдошларимиз рус пропагандаси таъсирига тушган ёки муҳожирлик сиёсатининг маҳсули эди. Жаҳон хабарларининг ўзаро зиддияти сифатида қаралди.
Аммо Исроил ва Хамас ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар ҳақиқий аҳволимиздан дарак бермоқда. Радикаллашув одамлар орасида кенг тарқалиб бўлганини гувоҳимиз. Афсуски, хунрезликлар, бегуноҳ инсонлар ўлими, тириклайин ёқиб юборишларга ачиниш ўрнига хурсанд бўлаётган одамлар орамизда кўпайиб борибди.
Одамларимиз онгидаги сиёсий бўшлиқларни қисқа вақт ичида миллийликка хос бўлмаган ташқи кучларнинг ёт ғоялари эгаллаб олибди. Ахборот сиёсатига масъул мутасаддиларнинг бу борадаги хатоси улкандир!
Диний маърифат ўрнига террористик оқимларнинг даъволари ҳаёт тарзимизга ўрнашиб қолибди. Бунда афсуски дин ниқоби остидаги айрим уламоларимизнинг яқин шарқ бўйича бирёқлама қарашлари одамлар онгини забт этибди. Радикаллашувга қарши соқол, бурқа ва баннерлардаги араб ёзувларига қарши курашибмизу аммо одамлар онгини заҳарлаётган ғоялар олдида ожиз қолибмиз.
Тинчлик бўлсин! Қон тўкилмасин! - деган сўзларни айтишинг билан фаластин халқига қаршимисан деган маломатлар янграши шулар жумласидандир.
Энг хавотирли томони шундаки, давлат халқаро сиёсат бобида ўз халқини қўш қўллаб ташқи кучларга билмасдан ем қилмоқда.
Ахборот сиёсатида халқимиз фикрини мониторинг қилиб бораётган қўпорувчи кучлар ўзлари учун халқимиз орасидан садоқатли аскарлар тайёрлаётганини сезмай қолдикми?!
Хавфсизлик масаласи оғир аҳволда! Миллий истиқлол ғояси, маънавият ва маърифат тарғиботи заифлашгани ортидан ташқи кучларга мойил қатламлар орамизда пайдо бўлмоқда. Ахборот сиёсатига масъуллар нахотки бу ўзгаришларни инобатга олмаса?!
Дунёдаги урушлар сабаб одамларимиз бир бири билан тортишиб юз кўрмас бўладиган даражага бориши Президентни ҳам хавотирга солиши керак эмасми?!
Хулоса қилинглар!
Мардон Аслонов
Ҳаётнинг барча кўринишларида менга таълим берган нарса шуки, сукут қилиб жим турган тил энг етук тил экан.
@elmadad
ЎЛИМ ШАРБАТИНИНГ ТАЪМИ
Ухлаябсанми?- деган саволга ҳеч ким ҲА деб жавоб бера олмайди. Чунки ухлаётган одам саволни эшитмайди. Ҳа деб жавоб берса у ҳолда ухламаган бўлади. Агар саволга жавоб бериш керак бўлса у ҳолда фақат ЙЎҚ дейиш мумкин халос.
Ўлимдан қўрқмайман!- деган сўз ёшлар орасида кенг тарқалмоқда. Бу сўзни ишлатиш ҳам мантиқсизликдир. Ўлим шарбатини ичиб уни бошқалар билан бўлишган инсоннинг ўзи бу оламда йўқ! Ўлгандан кейин қўрқув сезгилари ҳам ишламайди қаерда билсин одамзот ўлим нима эканлиги?! Ўзинг билмаган нарсани биламан дейиш билан тенг эмасми бу?!
Ўлим бу мавҳумлик! У яхшими ёки ёмонми билиб бўлмайдиган жумбоқ! Нималигини билмай қандай ундан қўрқиш ёки хурсанд бўлиш мумкин?!
Инсоният учун ҳамма масала ўлимгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўлимдан эмас ҲАЁТДАН ҚЎРҚМАЙМАН!- деган одам кучли одамдир! Ҳаётдаги синовларга бардош берган, танасида унинг зарбаларини ҳис қилган, яшаб қолган одамгина ҳақиқий матонат эгасидир!
Хулоса шуки, ичмаган нарсангни ичдим дема!
Ҳозироқ гўзал яшашни бошланг
Бир умр ўртача 30 000 кун яшашимизга тўғри келар экан. Улардан бизда фақат бир кун шакллантириш имконияти бор:
Бу БУГУНдир!
Кечаги кун ҳақида ташвишланманг. Эртанги кунни ҳам ташвишини қилманг. Бугунги кунни ажойиб кунга айлантириш учун ҳар бир 86400 сонияни тежанг. Ҳар бир сонияни ҳисобланг. Вақт ва умр ўтмоқда........
Мардон Аслонов
ҚАЛДИРҒОЧ?!
Балки яшаш тарзинг шундайдир қалдирғоч, балки иссиққа мосдирсан. Баҳорни сенинг овозинг орқали келганини биламиз. Чунки сенинг юртимизга келишинг қаҳратон қиш ортда қолганлигини англатади. Осмонда кўринмай қолсанг демак яна совуқ кунлардан дарак дегани.
Беғубор одамларимиз уйидан сенга ин қуриш учун шароит яратади. Гўзалсан беозорсан аммо оғир кунлар келганда сурасан! Хафа бўлмагин қалдирғоч сенинг хонишинг ва гўзаллигинг ёнимизда турадиган бошқа қушлар олдида бир пул!
Мардон Аслонов
ЧУМОЛИХЎР ТАБИАТИ
Бу маълумотни сиёсатга боғлаб таҳлил қилманг! Илтимос!
Хуллас чумолихўр бу ҳайвоннинг ўзига хос характери бор, тили бир қарич эмас нақд 60 см.ни ташкил қилади. Пиарга уста экан деб ўйламанг. Унинг тили фақатгина қорин ғамига хизмат қилади халос. Кунига 35 минг атрофида чумолини тановул қилиши мумкин. Тишлари йўқ бўлсада чумолини ямламай ютади. Ўша узун тилини эмин эркин яшаб келаётган чумолилар инига тиқиб ўлжаларни паққос уради. Гавдаси ит каби йирик бўлсада унинг тирикчилиги ожиз чумолилар биландир. Ўзига тенг келадиган рақиб ҳужум қилса, тутуруқсиз ўзини ҳимоя қилиши мумкин. Бу ноинсоф ҳайвонни на номи чиқади на бир ислоҳотлари йўғее ов қилиши тилларда достон бўлади. Кучи фақатгина меҳнаткаш чумолиларни талашга етади. Бошқа ҳайвонлар бир нарсасини оламан деса шундоқ беради қўяди. Чунки ўзини ҳимоя қиладиган тишлари йўқда! Айтганча ҳамма ухлаганда яъни кечаси у ишлайди, кундузи ҳамма ишлаганда эса ухлайди. Боласини елкасида кўтариб катта қилади. 15 йил умр кўраркан.
Мардон Аслонов
МУСТАҚИЛЛИК
Ўтган йиллар қандай баҳоланмасин барибир беғубор ва жўшқин хотираларни ёдга солар!
Яшасин мустақил Ўзбекистон!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿