prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

АФРИКАДАН ПРИВЕТ!

Пригожин Россиянинг Украина очган урушида ўзининг Вагнерчи ҳарбий хизматчилари билан фронтнинг оғир нуқталарида уруш олиб борди. Хусусан Бахмут учун курашда вагнерчилар муҳим позицияларни қўлга киритди. Тўсатдан Пригожин қурол аслаҳа таъминоти ва бошқа фронт орти камчиликлари билан Россиянинг ҳарбий штаб бошлиғи ва Мудофаа вазирини кескин танқид қила бошлади. Унинг келтираётган эътирозлари рус пропагандасидаги хабарлардан тубдан фарқ қилар эди. Вазиятни тўғри баҳолаши фронтдаги рус армиясига руҳий зарба берса иккинчи томондан ҳарбийлар ўртасида муросасизлик борлигини исботлаб берди.

Пригожин аслида рус махсус хизмати ва разведкачилар томонидан таёрланган муҳим ёлланма кадр ҳисобланиб асосан чет эл миссияси унинг вазифасини ҳисобланган. Украина заминидаги рус ва украин ҳарбийларига оид махфий маълумотларни ҳам айнан рус разведкасидан оларди. Унинг исёни ҳам айнан маълумотлар хилма-хиллиги ва штаб ва мудофаа вазирлиги Путинга нотўғри маълумот етказиши сабаби саналади.

Хуллас Пригожин фонида Россия ҳарбийлари ва махсус хизмат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Айнан Пригожиннинг Москва сари қилган юриши ортидан Россиянинг иттифоқчилари ҳам Путин билан масофа сақлай бошлади. Халқаро ҳарбий мутахассислар фикрича Путиннинг режалари хом эканлигини айнан Пригожин операцияси ошкор қилди.

Табиийки энди савол туғилади. Белорусь нега Пригожинни ўзида сақлаб қолмади. Нега Пригожин Вагнерчилари билан Африкада юрибди.

Тахминий жавоб шуки, рус махсус хизмати ҳамда разведка раҳбарияти Пригожин ёрдамида африка ўлкаларидан ўзлари учун доимий қўним тайёрламоқда.

Эътибор беринг! Айнан Пригожин воқеаларидан сўнг ҳатто Туркия ҳам ғарбона сиёсатга ўтди. Лукашенко ҳам ўзида хавф борлигини сезиб Европа билан яқинлашиш истаги борлигини маълум қилди. Саудияда Россиясиз Украина тинчлик режаси кўрилганда ҳатто Хитой ҳам у ерда қатнашди.

Энди савол туғилади. Нима Путин ҳукумати қулаши аниқ бўлдими?!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҚУРУВЧИ ТЕРРОРИСТ

Кўп қаватли уйлар бўладими, кўприк ёки сув омбори бўладими белгиланган миқдорда хом ашёлар ишлатилмас экан унга маъсул бўлганларнинг ҳаммаси террорчилик гуруҳлари каби давлат учун хатарлидир!

Арзимас зилзилага дош бермайдиган ҳар қандай бино замонавий авиа бомбалардан кўра ҳалокатлироқдир!

Мутахассислиги бўлмаганларни қурилиш ишларига жалб қилиб унга рухсат берган амалдорлар бўлса, худкуш террорчи тайёрлайдиган махсус лагерлар ҳомийсидир!

Даҳшатми? Тасаввурларимиз мана шундай жиддий бўлмас экан юз минглаб одамларнинг ҳаёти сифатсиз қурилиш сабаб хавф остида қолади.

Юртимизга қайсидир чет давлат Президенти ташриф буюрганда айнан у ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушиб ўша мартабали меҳмон ҳалок бўлиши нималарга олиб келишини энди тасаввур қилаверинг ҳурматли мутасадди раҳбарлар!

Шунчаки бу огоҳлантириш халос!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

AgroLife оилавий дам олиш масканида мазза қилиб хордиқ чиқариб кетинг.

Манзил:
Тошкент вилояти,
Қибрай тумани

Мурожаат учун:
+998943990888

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҚАЙСИ ТОИФАДАНСИЗ?!

Ўзбекистон бугунги даврда кадрлар масаласи бўйича дунё ҳамжамияти учун инкубаторлик вазифасини бажарувчи давлатлар қаторидан жой олмоқда.

Ташқи кучларнинг биринчи даражадаги нишони бу бизнинг ёшларимиз бўлмоқда. Вояга етган ёшларни келажак тақдири асосан қуйидаги тоифалардан бирига тўғри келади.

Биринчи тоифа. Қўл меҳнатига лойиқ бўлган ёшлар ва кадрлар қатлами Россия ишчи бозорида ўзини келажагини кўрмоқда. Қўпол қилиб айтганда Ўзбекистон арзон мардикорларни Россияга етказиб берадиган давлатларнинг пешқадамига айланиб қолгани.

Иккинчи тоифа. Ақл ва билим салоҳияти юқори савияда бўлган ёшлар асосан ғарб давлатларига турли хил онлайн имтиҳонлар орқали кетиб қолмоқда. Дунё ривожланиш таммадуни ҳисобланган ақл марказларига Ўзбекистон ўзининг нодир авлодини мутахассис сифатида тайёрлаб бермоқда.

Учинчи тоифа. Ишонувчан ва ҳақталаб ёшларимиз турли хил экстремистик ташкилотларнинг тузоғига тушмоқда. "Ҳижрат" даъвоси билан ёшларнинг ишончини қозониб, экстремистлар Ўзбекистондан урушнинг қайноқ нуқталарига болаларимизни тортишмоқда.

Тўртинчи тоифа. Амалдаги ҳукумат тизимини кўр кўрона улуғловчи маддоҳлар қатлами. Турли хил тадбирбозлик иштирокчилари уларнинг асосий қисми ҳисобланади. Ўйин кулгу ва қарсакбозлик уларнинг биринчи ўриндаги вазифасини белгилаб беради.

Бешинчи тоифа. Аросатда қолганлар. Ўзбекистон ривожланишига ўзини ҳиссасини қўшмоқни орзу қилган аммо оилавий шароити туфайли имконияти чекланган ҳақиқий ватанпарвар ёшлар қатлами. Четга кета олмайди, чунки унинг ота ёки онаси ёлғиз қолади. Асосий тирикчилиги ўзи яшаб турган жойда кунлик иш ёки кам ойликка иш ҳисобланади.

Олтинчи тоифа. Ота онасининг эркатойи ва қайнона ва қайнотасининг бойлиги учун уйланган ёшлар қатлами. Уларнинг асосий тирикчилик манбаи хотини ҳисобланади. Бу тоифа охирги пайтларда кўпайиб бораётгани боис ёш оилаларда ажримлар сони ортиб бормоқда. Шунингдек, аёлини Туркияга жўнатиб унинг пулини кутадиган эркаклар ҳам шу тоифадандир.

Ана энди тоифаларни ҳаммасини умумлаштириб хулоса қиладиган бўлсам, ҳаммасининг ортида ҳаёт кечириш, турмуш ва моддий манфаатлар борлиги кўриниб турибди. Баъзи бир тоифалар қонунга хилоф, баъзилари соғлиққа зарар, баъзилари эса оила институтига зарба. Лекин ҳаммаси бу Ўзбекистон фарзандлари. Тегишли вазирлик ва идоралар ёшларнинг тақдирига бефарқлиги ҳисобидан бугун биз шу аҳволга тушиб қолганмиз.

Ундай эмас!- деб ҳеч ким рад қила олмайди. Чунки бу бўлаётган ҳақиқатлар!

Нима қилмоқ керак? Бешинчи тоифани ривожлантириш учун қандай таклифларингиз бор?

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Энг юқоридан добро бўлса бўлди!

Порахўр каламушларни бир кунда териб ташлашга қодир махсус ходимлар захираси давлатимизда бор!


@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БЛОГЕРЛАР ҚОҚИЛМАЙ ДЕСАНГИЗ

Фирибгарлик ва қатор жиноий моддалар билан қайсидир блогер қамалса, унинг ортида оиласи айниқса онаи зор қолади.

Айнан мунис оналаримиз келажакда фарёд қилмаслиги учун қуйидаги фикрларни ёзаман. Қўрқмай диққат билан қулоққа қуйиб олинг!

Мободо қайсидир тизимни ёки ҳокимият ҳақида танқидий таҳлил қилишга ҳаракат қилсангиз аввало холис бўлинг. Ҳиссиётга берилиб қайсидир амалдорни нафсониятига тегадиган даражада ҳақорат сўзларни ишлатманг!

Қайтараман холис бўлинг! Қандайдир жиддий танқид материаллар эълон қилсангиз сизга босим бўлиши мумкинлигини инобатга олинг! Уйингизда коммунал тўловларда қарздорлик иложи борича бўлмасин! Ушандан ҳам бир нарса чиқиши мумкин.

Ана энди асосий нуқтага эътибор қаратинг!

Мисол учун Эшмат деган ҳокимнинг хатосини даҳшат тарзда танқид қилдингиз, уша чиқарган мақол ортидан Тошмат деган шахс ўз муаммоси бўйича мурожаат қилди сизга, катта пул эвазига суриштирув олиб боришни илтимос қилди. Унутманг! Тошмат деган ўша одам Эшмат ҳокимнинг ёлланган одами бўлиш эҳтимоли бор! Эртага устингиздан ариза ёзадиган муттаҳам бўлиши мумкин. Тузоққа тушиб қолманг! Нафс балоси деб уларнинг ўйинлари қурбони бўлманг!

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ва давлат хавфсизлигига бефарқ бўлмаган инсонларга бу хабарни етказинг! Арзимас пулга берилиб, қамалиб кетмасин! Ўзига тўғри бўлсинда қўрқмай танқидий материалларни боссин!

Оналаримизнинг бевақт кўз ёшлари тўкилмасин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

АЙИҚЧИЛИК ҚИЛМАСИН!

Ҳайвонлар ичидаги худбин ва бетартиб бу айиқ ҳисобланади. Кўнгли тусаган ишни қилади, ҳамма ҳайвонларни жиғига тегади. Бир қарасанг ўтхўр, бир қарасанг гўштхўр. Унинг энг ёмон одати шундаки бошқа ҳайвонларнинг наслини қуритади.

Айиқ асал арини инига бош суқиб қорин ғамида барча арилар авлодини ўлдириб асалини ўғирлайди.

Балиқлар тухум қўйиш учун сув боши томон сузиб боришга мажбур бўлсада, шаршарралардан сакраш вақтида айиқнинг оғзига тушадилар. Натижада ҳомиладор балиқ кўзи ёришмай вафот этади.

Бошқа ҳайвонларнинг туғуруқ вақти яқинлашиши билан айиқнинг сезгир бурни қон ҳидини узоқ масофадан пайқаб кўпайиши билан янги туғилган ҳайвон боласини паққос урадиган ҳам айиқдир.

Бу ноинсоф ҳайвон ҳеч кимга раҳм қилмаскан. Баҳордан кеч кузгача ҳаммани ёстиғини қуритиб қаҳратон қиш келишидан олдин уйқуга кетар экан.

Хулоса шуки халқ ташвишидан бехабар юрган айрим мутасадди раҳбарлар баҳоргача деб оиласи билан инига ёки чет элдаги кошонасига кетишига қонун билан тақиқ қўйиш лозим. Оддий аҳоли яшайдиган уйларда барча амалдорлар оиласи билан қишламас экан, айиқчилик қилиб юраверади. Невараси совуқда йиғлашини кўз олдига келтирсагина қиш ғамини ёзда кўради.

Вақт борида огоҳлантириш дўстни иши деб қабул қилишсин! Қишга тайёгарлик жиддий бўлиши керак!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БЕШПАНЖА - фақат кабобни ёдга олманг. Бу сўзнинг маъноси туркий тилда беш, беш дегани бўлса, тожик тилида панжа дегани ҳам беш ёки кафтдаги беш бармоқларни англатади. Энди Бешбармоқ деган сўз келиб чиқади, унақаси ҳам бунақаси ҳам масала чойхонадаги қардош халқларнинг миллий таомларига бориб тақаларканда. 🤔

Марказий Осиёнинг ташқи сиёсати бир мақсад сари бирлашиши лозим. Суви, ҳавоси, халқининг қуда-андачилиги бир-бирига боғланиб кетган бу давлатлар келажаги тан оламизми ёки йўқ дунё ҳамжамияти нигоҳида бир бутун деб қаралади.

Ривожланган ёки ривожланаётган давлатлар бизни қўшниларимиз билан бирга ҳисоблашиб бир хулосага келади.

Умуман олганда Марказий осиё дунё учун худдики чойхона вазифасини бажариши лозим. Истаган давлатлар қайси бўлишидан қатъий назар келсин, пулини тўлаб овқатини еб, қайтиб кетсин! Халқ тушунадиган тилда чойхона, таом ва бошқа масалалар мисолида бу жиддий мавзуни ёритишимни боиси шундаки бутун дунё Марказий осиё давлатлари билан қизиқа бошлаган. Россиянинг Марказий Осиёга нисбатан таъсир доираси кундан кунга сўнаётган бир вақтда бундай қизиқишларни ортиши табиий ҳол саналади. Ахир табиатда ҳам бўшлиқлар қайсидир маънода нима биландир тўлади.

Айтганча Россия қулайдиган бўлса Марказий Осиё давлатларида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Кучлар тақсимоти амалга ошади. СССРнинг қулашининг иккинчи қисми кузатилади.

Марказий Осиё давлатлари иккинчи бор хатога йўл қўймасдан ўз мустақиллигини асраши лозим. Маълум вақт бир биримизга ён босишга мажбурмиз. Хонларни хатосини мана бу расмдаги раҳбарлар қайтармасин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ТАРИХ ЁЛҒОНЛАР ТЎПЛАМИДИР!

Тарихчиларни камситмай ва уларнинг хизматларини ҳурмат қилган ҳолда тарихни ёлғонлар тўплами деган бўлар эдим.

СССР тарихни ёзиб онгимизга сингдирди, мустақилликнинг илк йилларида бошқа тарихни ўқидик, бир киши оммага чиқиб аслида ундай бўлган деб бугун ҳаммани чалғитса, бошқаси йўқ фалон манбаада бундай деган деб турса халқ нима қилсин?!

Хоп тарихни бир дақиқага қўйиб турайликда бугунги кунимизга келажакда қандай баҳо берамиз? Қайси йўлдамиз? Ислом Каримов даври у киши тирик бўлганда қандай малакаланди ўлгандан кейинчи?

Жаҳон тарихи келажакда қандай бўлади? Ҳозирги кунда босқинчилик характерига эга урушлар қандай хулоса билан ёдга олинади?!

Умуман олганда бугунги кунимизга баҳо бермай туриб тарих ёзишга йўл бўлсин?!

Жамиятни хоинлар бошқарса, мустамлака даврида тарбияланган кадрлар мустақиллик ҳақида қандай тарих ёзиши мумкин?!

Ҳар бир тадқиқотчининг кундалиги тарих эмас балки унинг атрофни қандай қабул қилиш иникосидир.

Тарих синфий характерга эга фан ҳисобланади. Ким иқтидорда бўлса ушанинг хоҳишига қараб ёзилади. Ҳақиқий тарих то босқинчилар келгунча яшашга маҳкум. Оташпарастларнинг тарихини Александр Македонский келиб ёқиб юборса, Араблар келиб бошқасини йўқотади, муғуллар келиб ҳаммасини кулга айлантирса, охирида руслар келиб бор илм аҳлини қириб ташлаб ўз лайчалари ёрдамида тарих ёзади. Тушунган бўлсангиз тортишадиган нарсани ўзи ўз фақтида ёниб кул бўлган. Тушунган ҳақиқатим мана шу аслида.

Нима демоқчиман? Тарихдан сабоқ чиқариш керак деб айтиш нотўғри. Қандай сабоқ чиқарамиз? Ҳар доим босқинчилар томонидан ёзилган тарихни ўқиган халқ доимо қулликка маҳкумдир. Доимо ўзини қўрқоқ ва ўзга миллатни халоскор деб билади халос.

Шундай экан бугунги кун билан яшаш керак! Улуғ аждодларимиз ўтганини тан оламан, хоин аждодларимиз бўлганлигини ҳам инкор эта олмайман.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ПРИГОЖИН КАРТАНИ ОЧДИ

"Вагнер" хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожиннинг Россия ҳарбий раҳбариятига қарши ўтказилган қисқа муддатли "Адолат" марши аслида халқаро ҳамжамият учун Путинизм ҳақидаги катта масалаларни очиб берди.

Путинизм нима дегани? Орган, махсус хизмат ва Куч ишлатар тузилмалари орқали ҳукумат ўзини ўзи иқтидорда мустаҳкам ушлаб туришига ва мухолифат пайдо бўлишига қарши туришни путинизм десак бўлади.

Тўғри, Россияга ядро қуроли сабаб ҳеч қайси давлат ҳужум қилишга журъат қила олмайди. Аммо, тўсатдан Россия ичкарисига торянский услубда ҳужум қилинадиган бўлса қандайдир натижага эришиш мумкин эканлиги аён бўлди. Шунингдек, коррупцияга қарши кураш шиори остида норозилик акциялари амалга оширилса ҳам ҳукумат учун жиддий муаммолар пайдо бўлиши ўз исботини топди. Кимсан, Путинни ҳам бир зумда рус халқи эсдан чиқариб адолат учун курашиш истагида эканлигини ошкор қилганини Пригожиннинг марши ва унинг расмий телеграм каналларидаги муносабатлардан билиш мумкин бўлади.

Бу гаплар нимага керак? Марказий Осиё давлатлари хусусан Ўзбекистон ҳам иккинчи ҳукумат давридан бошлаб путинизм форматига қайсидир маънода ўтган десам, хато қилмаган бўламан. Бунга қўшимча равишда Миллий гвардия ташкил қилингани ва кўплаб амалий ўзгаришлар русларга мослашгани мисол бўлиши мумкин. Ундай деманг! Товба денг!-дейдиганлар учун мана товба қилдим.

Аммо нима бўлганда ҳам вақт борида этагингни ёп дейишган. Хулоса қилинг катталар! Ўлмас, синмас ва чўкмас путин сиёсати бир суткада қанчалик мўрт эканлигини бутун дунё кўрди. Пригожин марши ортидан дунёдаги антипутин институтлари изланиш олиб боришни жадаллаштирди. Қўпол қилиб айтганда тизимнинг энг нозик томони кўрина бошлади ва кўпчиликка бу қўл келиши мумкин. Нима демоқчи эканлигимни соҳа мутасаддилари яққол англаб етди деган умиддаман.

Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

🐈‍⬛️ ҚОРА МУШУК ҲАҚИДАГИ ИРИМ ТАРИХИ

Рим папаси Григорий IX ҳокимиятда бўлганида мушукларни шайтонга сиғиниш тимсоли деб эълон қилди ва уларни йўқ қилишни буюрди.

У папанинг «Vоx in Rama» (фармонини) чиқарди, бу "қора мушукни шайтоннинг тимсоли сифатида қоралаган биринчи расмий черков ҳужжати эди ва шунинг учун бу ҳайвон учун ҳақиқий ўлим ҳукмига айланди".

Баъзи тарихчиларнинг фикрича, бу мушукларнинг ғойиб бўлиши каламушлар орқали 1300-йилларда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган бубон вабоси ёки "Қора ўлим" ни тарқалишига сабаб бўлган экан.

Олдиндан қора мушук ўтса етти қадам орқага юриш керак акс ҳолда ўласан ёки қашшоқ бўласан деган ирим-сиримлар моҳияти нима эканлигини англаган бўлсангиз керак. Ўтаверсин, эътибор берманг! Агар шу гап рост бўлганида ривожланган давлатлар аҳолиси қашшоқ бўларди. Чунки айрим ривожланган давлатлар кўчалари мушукларга тўла.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ПОДА ФАЛСАФАСИ

Африкадаги ёввойи ҳайвонот оламини эсга олинг. Антилопа, зебра ёки бошқа ўтхўр ҳайвонлар тўдасининг йиртқичларга қандай ем бўлишини таҳлил қилинг!

Уларнинг сони юзлаб ёки ўнг минглаб бўлмасин фарқи йўқ саноқли йиртқичларга таслим бўлишга маҳкум. Ўтлаш ёки қурғоқчилик сабаб бир жойдан иккинчи жойга сафар қилишга мажбур бўлган бу тўда тақдири асосан йиртқичларнинг ошқозонини тўлишига хизмат қилади.

Пода фалсафа шундаки, улар душманга қарши курашмайди, қочади, подадан қолиб кетганни ҳимоя қилмайди, ва вақт борида шерлардан қочиб тимсоҳга дуч келмай сувдан максимал ичиш дардида бўлади. Уларнинг асосий мақсади қорин тўйдириш халос. Бирлашиш деган тушунча улар учун бегона. Агарда режали ҳаракат қилиб йиртқичларга қарши юриш қилишса борми ҳар қандай душман поданинг оёқлари остида ҳалок бўлади.

Қанчалик оғир бўлмасин бир ҳақиқатни тушунинг. Инсонлар яшайдиган жамият ҳам пода вағйиртқичлар табиатига хос бўлган қатламдан ташкил топади. Қанчалик пода фалсафаси жамиятда кўп бўлса шунчалик ривожланиш суст бўлади. Чунки ҳамманинг дарди ўзида бўлади. Кимгадир нимадир бўлса, манга нима?-деган қараш шаклланган бўлади.

Маълум вақт оч қолсак ҳам йиртқич бўрилар жамоаси каби бир биримизни ҳимоя қилиб яшашга ва ўлжага ташланадиган бўлиб яшайлик. Мана шунда ҳикмат бордир?!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

⚡️AMIRBEK OYOQQA TURISHI MUMKIN, FAQAT MABLAG' KERAK.
ILTIMOS YORDAM QILING, EHSON QILING, ZAKOT BERING, BOLAJONIMIZ OYOQGA TURIB KETSIN, ILTIMOS BEFARQ BO’LMANG🤲🏻


📌REKVIZITLARIMIZ:

💳 UzCard SQB: 8600 0304 4536 6457 (Рахимова Малика)

💳 Сбербанк: 4817 7603 4592 4686  (Рузметов Музаффар тогаси)

💳 Master card SQB: 5392 0300 0094 8242
        (Рахимова Малика)

💳 Humo SQB: 9860 0201 0864 0663
           (Рахимова Малика)

💳 Humo Hamkorbank: 9860 1601 0487 0508
(Рахимова Малика)
Paynet:
+998909699110
PAYNET: +99890 110 91 01

☎️ Алока ва видео алока учун тел. раками:         
     
+998919999110  
Рахимова Малика (онаси)

Telegram link:
/channel/Amirbekgayordam

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

⚡️AMIRBEK OYOQQA TURISHI MUMKIN, FAQAT MABLAG' KERAK.
ILTIMOS YORDAM QILING, EHSON QILING, ZAKOT BERING, BOLAJONIMIZ OYOQGA TURIB KETSIN, ILTIMOS BEFARQ BO’LMANG🤲🏻


📌REKVIZITLARIMIZ:

💳 UzCard SQB: 8600 0304 4536 6457 (Рахимова Малика)

💳 Сбербанк: 4817 7603 4592 4686  (Рузметов Музаффар тогаси)

💳 Master card SQB: 5392 0300 0094 8242
        (Рахимова Малика)

💳 Humo SQB: 9860 0201 0864 0663
           (Рахимова Малика)

💳 Humo Hamkorbank: 9860 1601 0487 0508
(Рахимова Малика)
Paynet:
+998909699110
PAYNET: +99890 110 91 01

☎️ Алока ва видео алока учун тел. раками:         
     
+998919999110  
Рахимова Малика (онаси)

Telegram link:
/channel/Amirbekgayordam

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ўзини зиёли деб билган айрим путинпарастларга ҳайрон қоламан. Нахотки онги ва зеҳниятини Кремлнинг пропаганда қуролига таслим қилган бўлса?! Россия то Украинага ҳужум қилмагунча уларни асл башараси яширин ҳолда бўлган экан. Мана Путин шарофати билан манқурт путинқуллар ким эканлигини ажрата бошладик.

Путинни қоралаш дегани бу АҚШ ёки ғарбнинг айнан ЛГБТга бўлган сиёсатига хайрихоҳ эканликни англатмайди. Путинпарастларга хос одат шундаки улар Кремлнинг сиёсати қандай бўлмасин қўллаб қувватлашга маҳкумдирлар. Тўртта гапидан биттасида русча сўзлаб ўзини маданиятли кўрсатгани билан аслида кўринмас занжир билан боғланган қул эканлигини асло тушунмаслар. Аксарият ҳозирги Россиялик руслар шовонизм иллатига мубтало бўлган. Ўрта Осиёликларга қандай паст назар билан муомала қилишини путинпарастлар билишсада тан олишмас. Қуллик шу эмасми?

Мана бу видеони кўринглар! Путиннинг асл башарасини билиб олинглар!

Такрор айтаман, Украина ва Россия урушида адолат украиналиклар томонда.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ПРОПАГАНДА ТАНАЗЗУЛИ

Расмдаги рус пропагандасининг машҳур намояндаларини кўпчилик яқиндан билади. Албатта Россиянинг амалдаги сиёсати ва давлатчилиги учун уларнинг хизмати беқиёс. Шунинг учун ҳам Украинага уруш бошланиш арафасида сиёсий медиа соҳага Путин жудаям йирик маблағ ажратишга қарор қилди. Ушбу маблағларни тасарруфи айнан расмдаги инсонлар ҳиссасига тўғри келади.

Уруш уч кун, етти кун, икки ой деган муддатдан ўтиб мана бир ярим йилдан ошди ҳисоб. Махсус амалиёт деган тактик ҳужум ҳам оммавий сафарбарликка айланиб борди. Мавзу урушни муҳокамасига тааллуқли эмас! Бу қандай жараёнда кетаётганини зотан вақт кўрсатиб турмоқда. Рус пропагандасининг руҳий аҳволи олдингидек эмас. Чунки воқеалар ривожи уларнинг фикрини тескарисини намоён қилмоқда. Бунга Қрим кўприги портлатилиши, Россиянинг катта шаҳарлари хусусан Москва осмонида украин дронлари учиши, денгиздаги кемаларга ҳужумлари, Вагнерчиларнинг ҳафсаласи пир бўлгани, дон каридорига қўйилган ултиматум йўққа чиқиши ва бошқа кўплаб рад этиб бўлмайдиган ҳодисалар асос бўлмоқда. Тан олишадими ёки йўқ рус пропаганда таназзулга юз тутмоқда.

Одатда пропагандага давлат сунъий тарзда зўр берса, билинки қаердадир нимадир хато кетаётган бўлади. Ҳисоботларга қўшиб ёзса, амалдорларнинг хатосини ёпишга кўрсатма берилса, танлаган иқтисодий дастурлар ўзини оқламаса, вазирлар ишини хаспўсланса, таълимдаги ислоҳотлардан пул топиш нафси ошса ва энг ёмони ташқи қарзларни ўмариш бошланса пиар пропаганда машинаси ишга тушади.

Минг ҳаракат қилмасин, минг ёлғонлар тўқилмасин математик жиҳатдан сонлар йиғиндиси асло адашмайди. Илмнинг энг садоқатли фани бу математика. Уни ҳеч қандай йўл билан алдаш имконсиз ҳаракатдир. Барибир бугунги хатоликлар эртага бўртиб чиқади. Бунга чап бериш учун вазирликларни номини ўзгартириш бефойда. Барибир еган нарса қаердандир сасиб чиқади.

Амалдаги Президент давлатни қарзга боттирган раҳбар сифатида тарихда қолмаслиги учун юқорида келтирилган ва келтирилмаган соҳалар холис тегишли органлар томонидан зимдан тергов қилиниши лозим. Чунки бизда ҳам қуруқ пропаганда ишлари авжига чиқмоқда. Заказ мақолалар ҳатто чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилмоқда. Қайсидир амалдорни қоралаш ёки қайсинидир улуғлаш кучайиб бормоқда.

Ўзбекистон чет элни ўйинчоғи бўлмасин! Сиёсий уруш полигони эмас бизни юрт. Айниқса АҚШ ички ишларимизга бурун суқмасин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

СИЁСАТДАГИ ГЛАДИАТОРЛАР

Қадимий давлатлар тарихидан маълумки пойтахт марказларида Гладиаторлар жанги учун махсус жойлар қурилган. Рим шаҳрида ҳозир мавжуд Колизей каби амфитеатр ҳам шулар қаторидан бўлган. Бундай мусобақалар оломон учун томоша ўйинларидан бири бўлса, иккинчи томондан ҳукмдорнинг шавқат ёки қудратининг намойиш этадиган лаҳза бўлган. Гладиаторлар тақдири оломоннинг ЎЛИМ ёки ШАВҚАТ деган ҳайқириқлари садоси остида ҳал этилган. Тўпланган қонга ташна одамлар азартда деярли ЎЛИМ! деб бақирган, Подишоҳ оломон амрини бир ишораси билан бажарган. Мана шундай услублар орқали қадимий халқлар сиёсатда бошқарилган.

Зўра?! Идеология кучли бўлганда!

Ҳозир ҳам қўшнисини бомбардимон қилса Ура, Ура!- деб томоғ йиртаётган давлатларнинг халқлари борку ахир?! У ерда кимлар ўлади кимлар қолади фарқи йўқ! Инсоният қонга ташна бўлса халқдан бетартиб оломонга айланиб қолади.

Энди йилда бир марта амалдорлар алмашувини, ҳокимларнинг ишдан ҳайдалишини Гладиаторлар жангига қиёслайман. Ким ўлди йўғее тепилди ким тайинланди одамларга фарқи йўқ. Муҳими кимлардир йиқилса бас! Мана шуни кузатишни ўзи роҳат, шундай эмасми?! 🙂

Ижро ҳокимиятининг айниқса ҳудудий маҳаллий ҳокимият органлари вазифалари тубдан ислоҳ этилмас экан, маҳаллий кенгаш раиси сифатида ҳокимлар қолар экан, сектор раҳбарлари тугатилмас экан, биз Гладиаторлар жангига кўп гувоҳ бўлаверамиз. Мусобақада ғолиб бўлган то кейинги мусобақагача давлат ерларини сотишини кўраверамиз. Бор ҳақиқат мана шу!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТ

Kun.uz РБК маълумотига таяниб хабар беришича Россия полицияси Санкт-Петербург жанубида ўтказилган икки кунлик рейд давомида Россия фуқаролигига эга бўлган, аммо ҳарбий рўйхатдан ўтмаган юзлаб мигрантни аниқлади, уларнинг барчаси ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига олиб кетилди, деб ёзди.

***

Бу ерда асли Марказий Осиё мисол учун Ўзбекистонлик лекин Россия фуқаролигини олганлар мигрантлар ҳақида гап кетмоқда.

Россия фуқаролигига эга бўлиш яшаш ёки иш фаолиятида қандайдир имтиёзлар келтириши мумкин. Аммо шу билан бирга ҳарбий хизматга ёки урушга бориш мажбуриятини ҳам унга юклайди. Шунинг учун ҳам ушбу тадбир Россия қонунчилигига тўлиқ жавоб беради. Қисқа қилиб айтганда Россия паспортини олдингми урушга кетишга мажбурсан.

Азиз юртдошлар чет элда бўлсангиз олдингизда ҳар қандай таклифлар бўлиши мумкин, фуқароликни олишни таклиф қилиши мумкин, Сизни давлатимиз Ўзбекистон фуқаролик паспортингиз орқали ҳимоя қилишини унутманг! Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин! Мана шундай тинчликни қадрига етиб яшаш ҳаммамизга насиб қилсин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ВАҚТИНИ ОЛМАНГ

Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи қадим замон ўша собиқ иттифоқ давридан қолиб кетган расмий протокол асосида амалга ошади.

Яъни, турли йўналишдаги янги очилган тадбиркорлик фаолиятига биринчи шахснинг ташрифи, у ерда Президент ўз тавсиялари билан ўртоқлашиши, ура-ура ҳай барака гап сўзлар ва саноқли фаоллар билан бир нарсаларни дилдан суҳбатлашиши ва қарсакбозлик билан якунланиши шулар жумласидандир.

Кечирасиз! Давлат раҳбарининг бундай майда ишлар билан вақтини олиш тўғримикан? Айтганча, Президент борган шунча замонавий иссиқхоналар, текстиль корхоналари ва бошқа завод ҳамда фабрикаларнинг ҳозирги аҳволи қандай?! Кўплари ўзини тиклаган бўлса айримлари номига айнан ташриф учун кўзбўямачилик учун бўлгандир?!

Ҳудудларнинг иқтисодий аҳволининг бундай ишхоналар очилиши билан эмас балки ўша вилоятнинг йиллик даромади, ишсизлик миқдори белгилаб беради.

Президентнинг асосий эътибор марказида, биринчи ўринда хавфсизлик сўнгра адолат тизимлари яъни ички ишлар органлари фаолияти, мустақил бўлсада суд ҳуқуқ тизимининг аҳволи, соғлиқ ва таълим ҳамда илмий изланишлар марказларининг ютуқ ва камчиликлари ётади.

Энди тадбиркорликка келадиган бўлсак, бизнесмен одам учун аввало тинчлик, фаолиятига оид ҳуқуқий кафолат, инсофли банк тизими ва меҳрибон солиқ сиёсати ва уни безовта қилмаслик ривожининг муҳим шарти ҳисобланади.

Кузатиб турсам Президентимиз бир вақтни ўзида ҳам бош вазир, ҳам соҳа вакиллари ҳамда ҳокимларнинг фунциясини ўз бўйниларига олгандек гўё...

Жамиятда механизм ишлаши учун Президент ҳар доим соҳанинг бош бўғинларини кафтида ушлаб турмоғи лозим. Фалон масала бўйича сен нима қилдинг деб вазирларни сўроқ қилиб турса ва уни телевидение орқали халқ кўриб турсагина ислоҳотлар жараёни тезлашади.

Юртимиз ривожлансин! Давлат раҳбарининг қўлларидан лента кесиш учун қайчи тушмасин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

УЗОҚДАГИ ҚАРИНДОШДАН ЯҚИНДАГИ ҚЎШНИ АФЗАЛ!

Диний адоват, миллатлараро низо ва турли хил пропаганда қуроллари таъсиридан яраланган одам борки жамият хатарлидир.

Нима ёмонлик қилдим? Нега манга давлат душманлик қилмоқда? Ноҳақлик!- деб бонг ураётган айрим тоифа инсонлар атроф муҳит учун қанчалик хавфли бўлиб қолганлигини тушунмаслиги мумкин.

Бир томондан мутасадди ташкилотларининг ҳам мазкур масалаларда етарлича хатоликлари бор албатта. Афсуски миллий ғоя, маънавий маърифий ишлар ачинарли аҳволда!

Мавзу сарлавҳасига сиёсий томондан ёндашиб кўрамиз. Узоқдаги қариндош бу мавзуда мажозий маънода бўлиб, диндош, миллатдош ва фикрдош маъносини билдирса, яқиндаги қўшни эса Ватанимизда яшаб келаётган ўзга дин ва турли хил миллат вакиллари ҳисобланади.

Гапнинг қисқаси Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп дин вакилларидан ташкил топган замонавий давлат! Мазкур ҳақиқатни тан олган ҳолда одамлар билан муносабатда бўлган ҳар томонлама ютади ҳамда ривожланади.

Агар мутаассиблик қилиб ўзга дин вакиллари билан низога борса ёки миллатчилик қиладиган бўлса биринчидан қонун олдида жавоб беради, иккинчидан жамиятда ёлғизликка маҳкум бўлади.

Ўзбекистон умумий уйимиз эканлигини англаб ҳар қандай юртдошларимизнинг ўзаро дўстона муносабати келажагимиз тараққиётининг кафолатидир!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Биласизми ҳар бир тилнинг ўзига хос аҳамиятли томони нимада?

Миллатнинг юз тузилиши яъни кўриниши унинг сўзлайдиган тилига бевосита боғлиқ. Юздаги мушаклар тил товушларида ўзига хос шаклларни такрор қайтаргани ҳисобидан одамнинг юзида ўзгариш амалга ошади. Маълум бир чет тилида мунтазам мулоқот қилган одам хоҳлайдими йўқми ўша миллатга ўхшаб кетади. Тилдаги овозлар кўзини қисиқ ёки катта бўлишига бевосита боғлиқ экан.

Шунчаки кузатинг! Ушбу маълумотлар қанчалик тўғри эканлигини билиб оласиз. Чет элда бир кўрганда ўзбекистонликни таниб олиш ҳикмати нимада деб ўйлайсиз?

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ХАТОЛИК НИМАДА?

Бир жиноят иши юзасидан одамлар фикри нега икки ёки учга бўлинмоқда? Нега расмий хабарларга шубҳа билан қаралмоқда? Нега судлардаги адолатга ишонч даражаси пасаймоқда?

Афсуски узоқ кутилган иллатлар ўз мевасини кўрсата бошламоқда. Юқоридаги саволларга жавоблар бисёр! Улар:

- Жиноятчиларни қўлга олиш тадбирларида орган ходимларининг бир бирига тўғри келмайдиган қўпол хатоликлари сони ортиб бормоқда;

- Судланувчи ёки унинг адвокатининг баёноти расмий хабарлардан тубдан фарқланиш ҳолатлари кўпайиши;

- Шантажчи айрим ички ишлар ходимларининг видеосини оммага тарқалиши;

- Судларнинг бир хил позицияда тура олмаслиги, жамоатчилик ёки ҳукумат босимига қараб ҳукм чиқариш ҳоллари кузвтилаётганлиги.

- ва бошқалар...

Бундай ҳолатларнинг ёмон томони шундаки, мисол учун ички ишлар ходимининг бир дона хатоси бевосита барча орган (ДХХ, Прокуратура, Миллий гвардия)нинг ҳаммасига бирдек таъсир этади. Ҳаммасининг обрўсини бир вақтни ўзида туширади. Наилож! Одамларимизнинг аксарияти формали орган ходимларининг ҳаммасини бир деб билади.

Шунингдек, одамлар орасида ашаддий жиноятчи қўлга олинса ҳам жамоатчиликнинг бир қисми бунда уни ҳимоясига ўтади.

Унутманглар! Расмийлар ўз вазифасини садоқат билан бажармай қўйса, жамиятда жиноятчилар қаҳрамонга айланиб бораверади.

Фуқаролик позициямиздан келиб чиқиб қонунга ва уни ҳимоячиларига ишонишга мажбур эканлигимизни инобатга олган ҳолда соҳа ўз хатоларини ислоҳ этиши лозим.

Бор гап шу! Халқни айбламанг!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҚУЛЛАШТИРИШ РЕЖАСИ

Миллионлаб юртдошларимизнинг четга бориб ишлаши бу нафақат тирикчилик сабабли балки давлатлар ўртасидаги кучларнинг мукаммал режасининг бир бўлаги ҳисобланади.

Вазиятни назорат қила олмаган раҳматли Ислом Каримов алам ва ғазабдан Кремлнинг кўчаларини тозалаётганларни дангасалар деб қоралади.

Ўрта Осиёдан мигрантларни жалб қилиш Путин сиёсатининг асосларидан бири ҳисобланган. Воқеалар тарихини таҳлил қиладиган бўлсак, дарҳақиқат мукаммал режа амалга оширилган. Биринчи босқичда мигрантларни иш билан таъминлаш механизмини зарарга бўлсада оммалаштириш. Бунда Кремлга яқин бизнес эгаларига кенг имтиёзлар тақдим этилган. Натижада ўзбекистондан биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда Россияга бориб ишлаганлар мисли кўрилмаган даражада даромад олишди. Ўз ўзидан кейинги йиллардан меҳнат муҳожирлари оқими оша бошлади.

Катта эҳтимол билан Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш, бандлик масаласига масъул вазир ва амалдорлар ўша даврда русларга сотилган. Ўз масъулиятсизлиги билан Кремлнинг миграция сиёсатига хизмат қилган. (қизиқиб кўринглар, ўша давр қаҳрамонлари кимлар эканлигини билиб оласизлар). Ёки нотўғрими? Миллионлаб ўзбеклар ўз-ўзидан чет элга оммавий иш излаб кетиши мумкин бўлмаган ҳолат бўлган.

Марказий Осиёни сиёсий томонлама ушлаб туриш бу режанинг асосий мақсади ҳисобланган. Шу билан бирга ёвойи қушни қўлга ўргатиб сўнгра қафасда ундан фойдаланишдек, мигрантлар сонини ошириб, патент сиёсати жорий этилди, имтиҳон топшириш йўлга қўйилди, руслар маданиятига ва тарихига хайрихоҳ мигрантлар сараланиб, кераксизлар узоқ йилга депорт қилинди. Мана ҳозирги кунга келиб жиноят қилган ёки туҳмат билан қамалганлар Украинадаги урушга ўз розилиги билан жўнатилмоқда.

Руслар тирикчиликни ниқоб қилиб Ўрта Осиё халқидан мигрант сифатида фойдаланаётган бўлса, АҚШ ва Европа Green card ва IELTS ва бошқа таълим дастурлари ёрдамида ақллиларни йиғиштирмоқда.

Ўзимизникиларнинг айримлари шу ҳолатларни кўрмаганга олиб ҳамон бир бирини бизнесини тортиб олган, коррупцияга ботган, таниш билишчилик ва бошқа иллатлар билан халққа нисбатан хиёнат қилмоқда.

Қул бўлиб қолмаслик учун керакли билим ва тажрибаларни ўрганинг!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

⛱️ Дача ижарага берилади ⛱️

📍Манзил:
Тошкент вилояти,
Қибрай тумани

🏊‍♀️ Фильтрли бассейн:
Бир оила учун мўлжалланган

🏡 Шароити:
- Души, кроватлари бор, хожатхонаси ичкарида жойлашган икки хонали шинамгина коттедж (умумий 3 та коттедж бор).
- Тапчан;
- wi-fi

🚘 Машина учун стоянка
(5-6 та бемалол сиғади).

🍝 Таом тайёрлаш учун:
Ёзги ошхона,
барбекю,
ўчоқ,
тандир ўчоқ,
мангал,
шашлык пишириш икки хил ускунаси

💸 Кунига:
1 000 000 сўм
(Келишиш мумкин)

🥳 Бонус:
Мусаффо ҳаво, ёқимли шабада, гўзал манзара, ҳовли шароити, уй паррандалари, эчкилар, қуёнлар, товуслар эко тури

Мурожаат учун:
📲 +998943990888
✍️ @agrolife_aloqa_bot

Telegram || Instagram || Facebook

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бир куни Далай Ламадан уни нима кўпроқ ҳайратда қолдириши ҳақида сўрашди

У жавоб берди:

- Кўпчилик одамлар аввалига пул топиш учун соғлиғини қурбон қилади. Кейин соғлиғини тиклаш учун бор пулини сарфлайди.

Шу билан бирга, улар келажаги ҳақида шунчалик қайғурадики, у ҳеч қачон ҳозирги кундан завқланмайди. Натижада, у бугунги кунда ҳам, келажакда ҳам яшамайди. У ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайди ва ўлим тўшагида ётганда бир умр мазмунли яшамаганига афсусланади.

***

Тўйга деб йиғамиз афсуски бевақт келадиган ўлимга сарфлаб қўямиз. Ўқиш керак сўнгра болаларни ўқитиш керак, уйланиш керак сўнгра болаларни уйлантириш ёки турмушга бериш керак, уй солиш керак сўнгра болаларни ҳам уйли жойли қилиш керак деган ҳаракат билан тобутга чиққанимизни сезмай қоламиз.

Эй, Руский корабл деб бугунги кун билан яшанг! 😉

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

КУЛДОНГА АЙЛАНИБ КУЛ БЎЛМАНГ!

Баъзилар борда, ўзи билиб билмай хатони қилиб кейин бошқаларга дардини тўкиб юради. Натижада унинг муаммоларини эшитганлар ўзига салбий энергияни қабул қилиб руҳияти орқали саломатлигини йўқотади. Ҳар бир ўтганни дардини эшитадиганларга ҳам ҳайрон қоламан. Санга нима зарур?

Дўстона маслаҳатим доимо қайғу ва надомат билан юрадиганлардан узоқ бўлинг! Ўзининг ичидаги ғуборни сизга тўкиб холи бўлади у. Сизчи?

Шу билан бирга умрида биринчи марта хато қилганни дардига қулоқ солинг ва қўлдан келганча ёрдам беринг. Дўст оғир кунда билинади ахир. Аммо такрорланадиган ҳолат бўлса унда ундан узоқлашинг.

Вой ундай, вой бундай! Сиёсатдан нолийди аммо ўзи темир дафтардаги боқиманда бўлади. Ҳаммани сиёсатдан қўрқитади аммо ўзи тадбирларда даврани ўртасида бўлади. Президентни ёмонлайди аммо ўзи ҳар байрамда медал олади. Сизчи? Қўпол қилиб айтганда ахмоққа ўхшаб четда қоласиз.

Бугунги давр тезкорликни талаб қилади. Кимнидир кулдонига айланиб вақтингизга кулга айлантирманг! Ушанақаларни эшитгандан кўра мазза қилиб ухланг!

Имкон қадар етти ўлчаб бир кесинг! Бор имкониятларни ҳисоблаб шартта қадам ташланг! Бошқаларнинг онгидаги негатив фикрлар билан яшаманг! Яхши яшаётганлардан ўрнак олинг.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Давлат хизматида ишлайдиган бир ходим уйланмоқчи бўлибди. Турли хил мажлис, навбатчилик ва иш муаммолари сабаб тўйга дўстларини таклиф қилиш имкони камлиги учун бу вазифани амалга оширишни отасидан илтимос қилибди. Айрим махсус хизматдаги ишлардан хабардор инсонлар бу ҳолатни жудаям яхши тушунади албатта.

Ота мана шу қайд дафтарида 137та дўст ва танишларим номери бўлиб, уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилишингиз мумкин, дебди.

- Яхши!- дебди отаси. Ота барча дўстларига телефон қилиб, ўғлида иш бўйича жиддий муаммо юзага келганини ва у ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилибди. Фалон куни шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлига маслаҳат қилиш учун келишларини илтимос қилибди.

Ўғил ишдан чиқиб, тўй куни ўша манзилга келса, 9та дўсти турган эмиш. Ота ман сизга ҳамма дўстларимни айтишни сўраган эдим-ку дебди ўғли.

Отасига ўғлини саволига: -Сан ишонишинг мумкин бўлган ҳақиқий дўстларинг мана шулар экан. Қолганлари умуман керак эмас!- деган экан.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

/channel/AgroLife_turizm

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

⚡️AMIRBEK OYOQQA TURISHI MUMKIN, FAQAT MABLAG' KERAK.

📌REKVIZITLARIMIZ:

💳 UzCard: 8600 0304 4536 6457 (Рахимова Малика)

💳 Сбербанк: 4817 7603 4592 4686 (Рузметов Музаффар тогаси)

💳 Master card: 5392 0300 0094 8242
(Рахимова Малика)

💳 Xumo: 9860 0201 0864 0663
(Рахимова Малика)

💳 Humo Hamkorbank:
9860 1601 0487 0508
           (Рахимова Малика)

Paynet: +998909699110
PAYNET: +99890 110 91 01

☎️ Алока ва видео алока учун тел. раками:
+998919999110
Рахимова Малика (онаси)

Telegram link: /channel/Amirbekgayordam

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ВАҲИМА ДЕГАН ҚУРОЛ

Гегемон давлатлар томонидан ташкил қилинаётган психологик уруш интернет тармоғи орқали ривожланиб бормоқда. Унинг таъсири энди ривожланаётган давлатларнинг сиёсатчилари ёки халқини ваҳимага тушишига сабаб бўлади. Қўрқув, таҳдид ва шантаж деган услублардан асосан агрессив давлатлар фойдаланади.

Divide et impera! лотинча сўз бўлиб, Ажратиб бошқар! - деган маънони англатади. Бу принцип нафақат қардош халқлар ўртасига низо солиш балки маълум бир халқларнинг ичида ишончсизлик ва тарқоқликни кўпайтириш мақсадида қўлланилади.

Душман давлатлар ўз рақибини таслим қилиш учун нафақат ҳарбий ҳаракатлар қилади балки ҳар қандай қўрқув қуролларидан фойдаланади. Бундай қуроллар сирасига эҳтимоллиги мавжуд бўлган халқ эҳтиёжига боғлиқ сув, газ, свет, озиқ-овқат, муҳим импорт товарлар, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқалар киради.

Мана шундай қўрқув ортида жамиятда норозилик пайдо қилиш ва амалдаги ҳукуматга қарши курашувчи гуруҳларни шакллантириш режаси ётади.

Шунингдек, Бизнинг халқ бирлаша олмайди! Қўрқоқмиз! Қўлимиздан ҳеч нарса келмайди! Ғиринг десанг қаматади! Сўз эркинлиги бўғилган! Бола-чақам деб жим юраман!-деган гап сўзларни омма ичида кенг тарғиб қилишда ҳам айнан бизни ривожланишимизга қарши бўлганлар қўли бўлади.

Ўзбекистон ривожига кимлар қарши? Албатта чет эл паноҳидаги ўзимизнинг ичимиздаги хоинлар! Халққа қарата сиёсатга қаршимисан деган амалдорлар аслида ўзи сиёсатга қарши иш қилган бўлади.

Қонун олдида ҳақ бўлсанг нимадан қўрқишинг мумкин? Нари борса ноҳақ қаматар ёки жисмонан йўқ қилар. Шундай бўлсада виждонан тўғри йўлда бўласан. Халқ руҳиятини синдиришга ҳеч қандай кучларни ҳаққи йўқ!

Ана энди руҳият ҳақида қисқача гапирсам. Халқ руҳияти жўшиб турса, ҳар қандай ишда барака бўлади, жамоатчилик назорати ривожланади, хатолар камайиб давлат хавфсизлиги мустаҳамланади, эркин жамият шаклланади, порахўрлик деган бало камайиб кетади ва давлат теппадан эмас балки энг қуйи қатлам оила, маҳалла ва ҳудудлардан ривожлана бошлайди.

Тўғри хулоса қилишимиз учун албатта Украина уруши, Туркия зилзиласи ва бошқа балоларни бошдан ўтказишимизга ҳожат йўқ! Вақт борида ақл билан халқ кучи нималарга қодир эканлигини англаб тўғри ишларни жадаллаштириш лозим.

Мардон Аслонов

Читать полностью…
Подписаться на канал