prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

НАШИД МАСАЛАСИ ҲАҚИДА

Сардорбек деган боланинг телефонидан "нашид" яъний диний қўшиқ аслида таъқиқланган материал чиққанлиги боис беш йилга озодликдан маҳрум этилиши жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳатто маҳкум билан журналист интервьюси эълон қилинди.

Энди бир нарсани тушуниб олинглар азизлар! Кимнидир телефонидан нимадир чиққан бўлса билингки у аввалдан тегишли давлат органлари ходимлари томонидан назоратга олган бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги фикри, қайси постга лайк босиши, кимларни қўллаб қувватлаши, қандай инсонлар билан ҳамфикр бўлгани ва қатор шунга ўхшаш ҳолатлар текширилади ва хулосалар қилинади.

Содда бўлманг! Таъқиқланган нашид ёки экстремизм ғояларига оид материаллар судда ашёвий далил сифатида тақдим этилсада ғоявий томондан уша инсон аллақачон издан чиққан бўлади. "Жиҳод"га чорлаш, эктремистик гуруҳларга талпиниш, сафдошларини кўпайтириш ва бошқа қатор ишларга аралашган бўлади.

Томдан тарашиб тушгандек кимнидир телефонидан нимадир топиб қамаш амалиёти ҳозирги технологиялар ривожланган даврга умуман тўғри келмайди. Етарли далиллар бизга маълум бўлмаган супер компютерлар орқали тўплангандан сўнг текшириш бошланади. Шундай экан масалага чуқур қарашингизни сўраб қоламан. Фурсатдан фойдаланиб, укамиз Сардорбекка сабр, матонат ва тезроқ оиласи даврасига қайтишини тилайман.

Айтганча, ҳар эҳтимолга қарши телефон хотираларни текшириб туриш зарар қилмайди.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ОХИРИГАЧА ТИҚ!

Нега бошқарув тизимида ўғрилик кўпайиб бормоқда?

Чунки! Жиноятга жазо муқаррар бўлмай қолди. Айрим ҳолларда судлар адолатсизлик қилмоқда. Қонунлардан кўра ёзилмаган қоидалар кучи кўпроқ бўлмоқда. Қамалган тақдирда ҳам оз муддат дам олиб чиқиш мумкин эканлигини кўришди. Пул билан ҳал қилса бўлади деган тушунча кўпчиликни йўлдан урмоқда.

Аччиқ бўлсада бир нарсани айтиш керак. Янги Ўзбекистонда айрим ҳолларда пул қонундан устунлик қилмоқда. Бюджетни тўлдириш учун одамлар хато қилишини интизорлик билан кутадиган жаримабозлик лойиҳалари ишга туширилди.

Сўз эркинлиги ҳисобидан ҳамма гаплар ўртага чиқмоқда деб қулоққа тепманг! Олдин Ислом Каримовдан ҳамма раҳбарлар дир-дир титраган. Ҳозирчи? Шавкат Мирзиёевнинг амалдорларга имкон беришини кўпчилик амалдорлар ожизлик, журъатсизлик ва қўрқоқлик деб тушунмоқда.

Ислом Каримов даврида ҳайфсан деган нарса бормиди? Хато қилган амалдор бир йўқолиб қолардида кейин унинг овози қайсидир зонадан чиқарди.

У даврни ҳам ўзига хос камчиликлари бўлган албатта. Аммо амалдорлар бугунгидек хоҳлаганича бюджет пулини ошкора талон тарож қилмаганда.

Ташқи қарзларимиз айнан ҳозирги ўғирликлар ортидан кундан кунга ошиб бормоқда.

Олдинги даврда ташқи қарзга нисбатан қаттиқ назорат ўрнатилган эди. Ҳозирчи?

Расмга қаранг! Поезднинг охирги вагонлари жарликка қулаётган бўлсада каттаконнинг парвои фалак! Хулоса қилинг!


Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Алишер Усмон, юрибсизми омон?
Юртимизга нима олиб келдингизу?
Нималар олиб кетдингиз Россия томон?
Аслида ўзга юрт фуқаросисиз, тамом!
Шу саволлар туғилар манда ҳар замон!

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

АНТИҚА СУҲБАТ

Жияним Тошкент шаҳрининг Чорсу бозори олдида автобус кутиб турса, олдига русийзабон одам яқинлашиб, бир нарса Яшнобод... деб рус тилида ниманидир сўрабди.

Шунда жияним: Я непонимаю руский язык! дебди ва ўзбек тилида гапирса ҳам норозилик оҳангида рус тилида гапиришни давом эттирибди.

Охири жияним: If you want I can talk with you in English? яъни, Агар хоҳласангиз мен Сиз билан инглиз тилида гаплаша оламан?- дебди. Кутилмаган суҳбатдаги бурилишдан саросимага тушган одам қизариб, Йес, Яшнободский локатион деган сўзни зўрға оғзидан чиқарибдида шу билан томонлар бир бирини тушунмай суҳбат якунига етибди.

Тўғри рус тилини билмаслик уят! Инглиз тилини ҳам билмаслик ундан ҳам баттар уят! Ўзбекистонда яшаб туриб давлат тилида сўзлай олмаслик улкан уят! 🙂

Айрим русийзабон одамлар қасддан ўзбекча гапирмайди. Уларга жавоб инглиз тилида бўлса маккилаб қолади. Кимда ким Давлат тилини ҳурмат қиламаса мана шундай муносабат бўлиши керак!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳурматли Нуриддин домла Холиқназаров!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва муфтий лавозимида ишлаш Аллоҳ ҳамда мусулмонлар олдидаги масъулиятли хизматлардан биридир. Мазкур вазифада Яратгандан Сизга илм ва эзгу амалларни сўраб қоламан.

Муфтий ҳазратлари!

Юртимизда мусулмонлар учун хизмат қилиб келаётган имомларимиз, уларнинг ноиблари ва барча диний соҳа вакилларининг муборак номларига доғ туширмаслик мақсадида ўзимнинг камтарона тавсиямни қабул қилишингизни сўрайман.

Мусулмонлар диний идораси шахсан ўзингиз номинингиздан имомларимизга хайрия ишлари, садақа ва закот мавзуларида маърузалар қилганда соҳиби эҳсоннинг шахсан ўзи эҳтиёжманд оилалар учун ёрдам бериши савоблари ҳақида тавсия берсангиз. Шундай қилсангиз халқимиз орасида охирги пайтларда диний уламолар обрўсига путур етказаётган иллатларга нуқта қўйган бўлар эдингиз.

Масжид қурилиши, хайрия жамоат ишлари ва бошқа савобли тадбирларда имомларимиз, уларнинг ноиблари ҳамда диний соҳа вакилларининг пул билан мулоқот қилмасликлари, маблағ ишларига аралашмасликлари мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.

Имомларимиз бундай савобли тадбирларни жамоатчилик вакиллари назоратига топширсин! Одамлар ўзлари вакиллар топиб ҳар қандай ишлари амалга ошириши йўлга қўйилсин! Кимгадир ёрдам бермоқчи бўлганлар шахсан ўзи ёки яқин инсони орқали амалга оширсин. Асло бу ишларда имом ва диний уламоларни аралаштирмасин!

Афсуски, дин ниқоби остида айрим кимсалар нотўғри хатти ҳаракатлар амалга ошираётгани ҳақида интернет тармоғида хабарлар тарқалмоқда. Мусулмонлар орасида диний уламоларга нисбатан нотўғри талқин юзага келмаслигини инобатга олган ҳолда юқоридаги таклифимни ўйлаб кўрасиз деган умиддаман.

Сизга соғлик саломатлик тилайман!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

УЛКАН ФАЛОКАТ

Ташқи ва ички ёвуз омиллар сабаб жамиятимиз қайсидир маънода бефарқ, бемеҳр ва нафси оч бўлиб қолган. Тан оламизми ёки йўқ қўшниларимизга нисбатан ҳам ноҳақлик учун кураша олишда оқсаб юрибмиз.

Аслида Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган Ўзбекистон аҳолисининг бундай ҳолатга келиши ортида нималар ётибди деган савол туғилади?!

Орамиздан чиққан бир одам маълум муддатда мансабдор бўлади-ю бирдан ўзгариб қолишидачи?!

Халқнинг бошига кулфат тушганда ундан ўз нафси йўлида фойдаланишлар нега авж олиб кетган?

Туҳмат, шантаж ва таҳдид билан бир-биримизни қамаб юрибмиз?

Садоқатимиз Ватанга эмас балки чет эл кучларига бўлиши, Россия ёки АҚШ манфаатларини ҳимоя қилишда фаоллик боиси нимада?

Юқоридаги саволларни ҳар биримиз ўзимизга беришдан олдин қуйидаги ҳолатга эътибор беришингизни сўраган бўламан.

Товуқлар ҳақидаги улкан фалокат.

Кимнидир минглаб тухум йўналишида товуқлари бўлган экан. Унинг кунига топаётган даромадидан кимлардир ҳавас қилса, кимлардир ҳасад қилар экан. Кунларни бирида бир одам товқи бор инсонга душманлик қилишга аҳд қилибди. Минглаб товуқлар турадиган жойга беш дона ёрилган ва ярим синган тухумни отибди. Товуқлар қараса синган тухум келиб тушди. Унинг ичидан сариқ нарса оқиб турибди. Чўқиб кўрибди. Мазасига гап йўқ! Шундай қилиб қисқа муддат ичида ўз тухумини ейдиган ёвуз товуқларга айланибди...

Товуқмиялар орамизда тиқилиб ётибди. Амалдор бўлгач ўз халқини талаш оддий ҳолга айланиб қолди.

Ечим нимада? Нима деб ўйлайсиз?

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Барон 2 бадиий фильмни кўриб ўзбек давлатчилиги ва миллий ғурур қанчалик ерга урилганини пайқаш қийин бўлмаса керак. Тинчликми гап нима ҳақида?- деб ўйлашингиз мумкин. Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган бундай киноларда ўзлигимизни намойиш этмасак қаерда қиламиз?

Кинода ўзбек махсус хизмат раҳбариятини рус фсбси олдида ўзини тобеъ қилиб кўрсатиши ғалати эмасми?

Сурияда қўлга тушган ўзбек кино қаҳрамони айнан русларга хизмат қилаётган чечен йигит ёрдамида асирликдан озод этилишини гапирмаса ҳам бўлади! Дунёнинг энг зўр актёрларини ишлатманг, сценарийда Ўзбекистон мустамлака давлатдек тасвирланган бўлса ҳаммаси бир тийинга қиммат!

Энг қизиғи шундаки Барон 2 давлат буюртмаси экан!

Ўзи сенат раисидан тортиб то режиссёрларгача отработка қилар экансанлар!

Қаерда ёки қайси лавозимда ишлашдан қатъий назар одамда миллий ифтихор ва ғурур деган нарса бўлиши керак!

Етти букилиб аэропортда рус амалдорларини кутиб оладиган раҳбарларимиз бўлар экан халқ манфаатларини ҳеч қачон биринчи ўринга асло қўймайди!

Кинони бир кўринглар, кўрганлар қайта сиёсий таҳлил қилинглар! Шундай манзарадан бошқа нарсани асло кўрмайсизлар!

Қайсидир давлатни халоскор қилиб кўрсатишда одатда кинолардан фойдаланишади. Буни оддий одамлар тушунмай қолади.

Ҳайф шунча кетган пул!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Йўлнинг нотўғри жойидан кесиб ўтган одам полиция томонидан қўлга олинса, шармандалик қутисида 30 дақиқа туриши керак бўларди. 70-йилларда Жанубий Корея

***

Бундан мақсад хато қилганни жаримага тортиш эмас балки одамларни жамоат жойларидаги маданиятини ошириш учун тарбиялаш бўлган!

Бизни қонунчилар кўриб қўйсин!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БАНКИМИЗ СИЁСАТИ

Иван Моишнинг олдига келди:

- Эшит Моиш, менга баҳоргача бир рубл бериб тур, кейин мен уни икки баробар қилиб қайтараман. Мен омонат сифатида болтамни қолдиришим мумкин.

- Майли, Иван, мана сенга бир рубл. Сен баҳорда икки сўм қайтариб беришингга ишона олмайман. Ундан кўра ҳозир ярмини қайтариб бер.

Иван бир рублни берди.

Кейин ўйлади:
- Рубл йўқ, болта ҳам йўқ, яна баҳоргача бир рубл қарздор бўлдим. Ўзи нега кирдим ... 🙄

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

УРУШНИНГ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТИ

Балкондан бир кекса яҳудий ҳовлидаги катта жанжални кузатиб, хотинига деди: -

Сара, Моишега қўнғироқ қил, квасни бочкаси билан бу ерга олиб келсин, мана буларнинг ҳаммаси тез орада чарчаб ичишни хоҳлашади!

У неварасига юзланиб: "Эсингда бўлсин, болам, аҳмоқлар уришганда, ақлли одам пул топиши керак!"

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ИШГА САДОҚАТ

1-расм. Африка қитъасининг Гана давлатидаги бу ўқитувчи компютерсиз ўз ўқувчиларга Microsoft Word ҳақида дарс берармоқда. Дастурнинг кўринишини доскага чизиш қанчалик машаққатли меҳнат эканлигини Wordни тушунадиганлар билади.

2-расм. Биринчи расмдан таъсирланиб кетган
Microsoft компанияси Ганадаги ўша мактабга бир қанча компютерларни совға қилган.

Ҳа, азизлар! Интилганга толе ёр! Ўз устида ишлашни хоҳламаган учун арпа уни баҳона халос!

Ёшлигида ота-онадан, ўсмирлигида устозлардан, улғайгандан давлатдан нолиб охири ўлиб кетаётган дангасалар афсуски орамизда миллионлаган.

Манга бўлса чириб кетмайсанми?! Ҳаётинг ва яқинларинг учун ишламаганингдан кейин кимга ҳам кераксан галварс?!- дегинг келади баъзан...


Мардон Аслонов


👉 www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

“Сайлов-2021” видеороликлар танлови эълон қилинди

Энди Сиз сайловга ўз ҳиссангизни қўшиб, пул ишлаб топишингиз мумкин. Аҳолининг сайлов жараёни соҳасидаги билим ва кўникмаларини бойитишга қаратилган “Сайлов-2021” видеороликлар танлови тўртта номинация бўйича ўтказилади:

➖ энг яхши информацион ролик;
➖ энг яхши саҳналаштирилган ролик;
➖ энг яхши анимацион ролик;
➖ мухлислар эътирофи.

💵 Ҳар бир номинация ғолиблари ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланади: 1-ўринга 20 миллион сўм, 2-ўринга 15 миллион сўм ва 3-ўринга 10 миллион сўм.

Батафсил видеода 📹

👉@nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

#премьера

Жорий йил 26-сентябрь куни ДХХ 30 йиллиги нишонланади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЭРКАК УЧУН ХАВФ-ХАТАР

Турмуш ўртоққа бўлган хиёнат, яширин оила ва аёллар олдида эркак физиологиясини ўзига хос таъсири ҳақида гаплашсак.

Диний томонлама хиёнат мавзуси қаттиқ қораланган бўлсада бошқа тарафга эътиборингизни тортмоқчиман.

Аксарият эркакларнинг энг нозик томонларидан бири бу аёл ҳисобланади. Умумийликка асосланиб гапиришга рухсат берасиз. Аёл деб ҳар нарсага тайёр бўлиш кўпчилик эркакларга хос жиҳатдир. Қўпол қилиб айтганда ҳатто қонуний хотини деб ота-она, ака-ука, опа-сингил ва ёр-дўстдан воз кечадиганлар орамизда учраб туради. Нафақат яқинларидан балки Ватанидан ҳам воз кечиши мумкин. Энди бегона аёлга илакишиб қолса нима бўлишини тасаввур қилиб кўринг...

Бундай қадам босишга нима сабаб бўлади?! Биринчи ўриндаги сабаб эркак ўзига хос бўлган сирларни аёл билан бўлишади. Кун келиб очилган сирлар унга қарши ишлаши мумкин эканлигини қаердан ҳам билсин?!

Шунинг учун ҳам разведка хизматлари давлат амалдорларидан биронта махфий маълумотни олишда аёллардан фойдаланишади. Фарқи йўқ! У аёл хоҳ унинг хотини бўлсин хоҳ унинг машуқаси ёки ёлланган енгилтак бўлсин, то маълумот олмагунча қўймайди. Бунда албатта амалдорларнинг аёлларга бўлган қарашлари олдиндан ўрганилади.

Шунинг учун ҳам давлат махфий хизматда ишлайдиганларни Ватан олдидаги бурчини тўлиқ бажариши учун асосан ходимнинг пул ва аёлларга бўлган муносабати қандай эканлигини инобатга олади. Давлат сирлари шуларни ҳисобидан қўриқланади. Уларда Ватанга бўлган садоқат аёлларга бўлган севгидан устун туради.

Маълумки, дунёни бошқарадиган саноқли бой оилалар мавжуд. Уларнинг эркаклари ўзларини бегона аёллардан узоқда тутади. Оила тавсиясига кўра турмуш қуради. Қаршисидаги аёл дунё гўзали ғолиби бўлсада у эркаклар ўз қонларини бегона қон билан аралаштириб қўйишга асло розилик бермайди. Уларнинг наздида ҳар қандай бегона аёл уларнинг тенги бўлмайди. Сабаблар қандай бўлмасин бу оилаларнинг мақсади бир, бу ҳам бўлса оила сирини ташқи оламга чиқармасликдир!

Энди давлатни бошқарадиган шахслар ҳаётига назар соламиз. Мукаммал бошқарув стратегиясини ўзида шакллантирган Россия президенти Владимир Путин расман бўйдоқ мақомида эканлигига эътибор берсангиз фикримни янада чуқур англаган бўласиз. Давлат бошқарувида чалғимаслик, гумонга бормаслик ва хавотирга тушмаслик учун Путин шундай йўл тутгани шубҳасиздир!

Охирида шахс камолоти ҳақида тўхталиб ўтсам, ҳар қандай буюклик ва улкан режалар албатта катта йўқотишларни талаб этади. Қисқа муддатли нафсни деб йиллар давомида эришган ютуқлар ва яқин инсонларнинг ишончи саноқли сонияларда йўқолиши мумкин. Ўзингизга ишонсангизда хиёнат йўлига кирманг! Чунки ётоққа таклиф этган бегонага ишонмаслигингиз аниқ! Ҳаётингизни барбод бўлишига йўл қўйманг! Пул ва аёл масаласида ўзингизга мустаҳкам бўлсангиз ҳаётдаги муваффақият калити қўлингизда бўлади.

Унутманг! Яширин камера тушиб қолганлар ҳам бошида росса ўзига ишонганлар бўлган!


Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Шавкат Мирзиёевни сайлашим учун бу инсонни шу гаплари ўзи етарли.

Бундай ноҳақлик ва азобни бошдан кечирганларгина тушунади!

Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ҚАДАҲ СЎЗИ

Славянлардан бўлган рус ва украин халқи мана бир йилдан бери урушиб келмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар шунчалик оғир фазага келдики, томонлар қақшатқич бир бирини қирмоқда. Бу уруш юзминглаб инсонларни ўлимига сабаб бўлди. Миллионлаб оилалар ёстиғини қуритди. Бир бирини нима деб қораламасин ва ўзини қандай оқламасин нима бўлганда ҳам бу икки халқнинг тарихи, дини ва дунёқараши бир эди.

Россия ва Украина уруши фалсафаси оддий халқнинг ақли етмайдиган даражага чиқди. Жаҳон миқёсида ушбу уруш фонида қурол савдоси ва ишлаб чиқариши тезлашди. Табиий бойлик ва ресурслар таъминоти қайта тақсимланмоқда. Бир сўз билан айтганда Путин ва Зеленский назорати доирасидан четга чиқа бошлади. Президентлардан юқорида турувчи кучлар бу урушни бошқармоқда. Қолганларнинг ҳаммаси ҳатто Россия ҳам қўғирчоқдек улар томонидан ўйналмоқда.

Бу урушдан асосий мақсад, Донбасс ёки Украина ҳудудини ҳимоя қилиш ёки руслар томонидан эгаллаш эмас. Ягона мақсад уруш сабаб дунёдаги қашшоқ, касал ва бечора қатламдан қутилиш ҳисобланади. Бунда энергетика, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа асосий омилларда сунъий инқироз пайдо қилиб, ҳаёт даражасини пасайтириб ва яшаш шароитини қиммат ёки оғир қилиш ҳисобланади. Мана шундай синовдан ўтганлар яшашни давом эттиради. Ўта олмаган қатламлар ўлиб кетаверади. Токи белгиланган ўлим сони дунё бўйлаб амалга ошмагунча уруш давом этаверади. Энергетика, фармацевтика инқирозини биз ҳам маълум маънода бошдан ўтеазмоқдамиз. Тўғрими? Бу ишларни тасодиф деб ўйламанг! Бу ишлар керак бўлса давлатни кучи етмайдиган босимлар орқали амалга оширилади. Фақат бизда эмас бутун дунёда шунга ўхшаш ишлар амалга ошмоқда.

Шунинг учун аҳил бўламиз. Мустақилликни қадрига етамиз. Бу синовларга тайёр турамиз.

Бугунги уруш кун келиб беш-олтита масхарабознинг қадаҳ сўзи билан якунига етади. Эгаллаган ҳудудлар яна кимларнидир марҳаматидан қайтарилиб берилади. Унгача. То белгилаб қўйилган ўлим сони дунё миқёсида бўлмагунча кутишади. Бор ҳақиқат шу!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ЭРОНЛИКЛАРНИНГ МУНОСАБАТИ

Эронга дронлар орқали ҳужум қилинди. Қайси давлат томонидан ҳужум қилингани муҳокама қилинаётган бир пайтда эронликларнинг бу тажовузга ижобий муносабати ҳар қандай одамни ўйлантириб қўяди. Аҳоли орасида ушбу портлашга хайрихоҳ қатлам давлат раҳбарининг ўз халқига беписанд сиёсати ортидан пайдо бўлди. Душман томон Ватанга бостириб кирса-ю халқ амалдаги раҳбариятга бўлган нафрати дастидан ёвни қўлласа, бу жиддий муаммо албатта...

ХУЛОСА

Энди бизникилар ҳам бундай ишлардан хулоса чиқарсин! Халқ билан ҳисоблашсин! Ўзгаларни хафа қиламиз деб ўз халқига ноҳақлик қилмасин! Аслида бир оғиз топшириқ билан ҳал бўладиган ишлар кундан кунга кўпайиб ечиб бўлмайдиган даражага етмоқда. Ҳокимларга тўлиқ ваколат бериш ёки бир бирини тийиб туриш системаси бўлмаслик салбий асоратини ҳар куни кўрмоқдамиз. Хулоса қилинг!

КАТТАКОНЛАРГА САВОЛ

Худо кўрсатмасин! Душман юртимизга бостириб кирса халқ амалдаги ҳукумат тизимини қандай ҳимоя қилади? Президент атрофига бирлашадими? Вазир, ҳоким ёки бошқа амалдорлар ҳоли қандай бўлади? Ҳозирги кунда отни қашқасидек ёмон кўринаётган фидокор журналистлар ёрдамига давлат таянадими? Оғир кун келмасдан тинчлик қадрига етиб шу саволларга жавоб беринг! Аэропортдан чиқолмай қоласиз!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛМАС ЭДИ

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишдан олиниши аномал совуқда аксарият Пойтахт аҳолисининг қийналиб тургани фонида ижобий қаршиланди. Ҳоким даврида нафақат энергетика соҳасида балки экология, монополия, шаҳарсозлик ва бошқа мавзуларда ҳам оғриқли муаммолар пайдо бўлди.

Аслини олганда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким бўлганлигини эшитган куним ҳар хил бюрократдан кўра хусусий тадбиркор Тошкент шаҳрини бошқаришини ўйлаб хурсанд бўлган эдим.

Хўш! Нима сабаб бўлди? Нега ҳокимнинг оёғи ердан узилди? Президент танлови хато бўлганмиди?

Ягона сабаб шуки маҳаллий бошқарув ҳокимликлари ислоҳ қилинмади. Ҳоким ўз вазифасидан ташқари бир вақтни ўзида кенгаш раиси сифатида ҳам ишлади. Ҳоким мутлақ ҳукмдор мақомида бўлди. Мана шу эски тизим ортидан битта ўзимизни тадбиркор қурбон бўлди. Хоҳлаган вилоят ҳокими аслида мана шундай хато услубда ишлайди. Бугун Ортиқхўжаев бошига тушган савдо бошқа вилоят ҳокимини ҳам асло четлаб ўтмайди.

Халқимиз самимий ва соддадил Ортиқхўжаев ўрнига ким бўлиши мумкин деб сўрайди. Фалон бўлсин, фисмадон бўлсин деб юрганлар қанча...

Кечирасизлар! Шахслар эмас тизим ишлаши керак! Ҳоким ўз ишини қилсин! Маҳаллий кенгаш раиси бошқа одам бўлсин! Давлат хавфсизлиги, прокуратура ва адлия органлари ҳокимнинг хатти ҳаракатларини кузатиб борсин. Мана шундагина организм бутун ҳолатда ишлай бошлайди.

Қайтараман. Хоҳлаган ҳокимнинг фаолиятини текширинг албатта нотўғри қарорлар борлигини кўрасиз. Ҳоким қарорни чиқаради ва кенгаш раиси сифатида ўзи маъқуллайди. Мана шу нарса майнавозчиликдан бошқа нарса эмас! Қайсидир депутат қаршилик кўрсатса, шест секундда энасини кўради.

Тизим мукаммал ишласа истаган кўчадаги йўловчи ҳоким бўлиб ишлаши ва оёғи ердан узилмаслиги мумкин бўлади. Шундай экан ҳоким ким бўлишини эмас балки кенгаш раиси ҳоким бўлмаслигини талаб қилишимиз керак.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Айрим кўзбўямачи амалдорларнинг фото ҳисоботига! 😄

www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ГИБРИД ЖАҲОН УРУШИ

Самарқандда ўтган ШОС саммитида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Россия президенти Владимир Путинга ҳозир уруш даври эмаслиги айтиб танбеҳ берган эди. Унда Моди Путинни Украинадаги урушни тўхтатишга чақирган эди.

Шунингдек, икки раҳбарнинг анъанавий йиллик учрашувни ўтказилмади.

Айнан Самарқандда болалар ўлими кузатилиши, Ҳиндистондан келтирилган дорилардан заҳарланиш ва фармацевтика оламидаги инқироз. Бу ишлар кундан кунга кенгайиб бориши, ЖССТ баёноти. Дори ишлаб чиқариладиган гигант заводларни тўхтаб қолиши. Хуллас бу ишларни оддий заҳарланиш деб қабул қилмаслик керак! Албатта катта ўйинчиларнинг қўли бор!

Мўлжал болаларимиз ҳаётига қаратилган экан ҳаммамиз ҳушёр бўлайлик! Ўзингни ҳушёр тут, қўшнингни ўғри тутма деганидек ҳар хил дорилардан сақланиб турайлик.

Ваҳимага ўрин йўқ дейдиганлар боласи ўлишини кўз олдига келтирсин! Шахсан мен бу ишларни ортида ҳаммадан гумон қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, доктор Исчанов каби шифокорлар тавсиясига қулоқ солинг! Беморларни картошка пўчоғи орқали ингаляция қилиш, оёғини иссиқ сувда ванна қилдириш ва байрам кунлари кўпроқ ширинликлар едирмаслик ва бошқа табиий воситалардан фойдаланишни тавсия қиламан.

Балки жаҳон урушининг бир қисми сифатида бу ишларга қарай бошлармиз?! Биологик қурол сифатида болалар дориларидан фойдаланаётганлар тез кунда топилишини кутамиз.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ХУЛОСА ҚИЛИШ КЕРАК!

2012-йил август ойларида Украинанинг уша вақтдаги Президенти Виктор Янукович Сочи шаҳрида Россия федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди. ШОСга Украинанинг кузатувчи бўлиб қўшилиши ва икки томонлама муносабатлар ҳақида фикрлар алмашди. Януковичнинг журналистларга берган интервьюсида: - Агар вақт қолса газ ҳақида Путин билан ҳам гаплашиб олишини маълум қилди...

Тугади!

Бугунги кунда Энергетика соҳасидаги инқирозли давр ва ташқи кучларнинг ҳаракати айниқса Россиянинг газ соҳасидаги иттифоқ талаблари фонида халқимизнинг уйида ҳам миниб юрган мошинасида ҳам муаммолар пайдо қилмоқда.

Бу СИГНАЛ билан нимани назарда тутганимни ҳушёр одам тушунди! Украинанинг уша руспараст Президенти ҳақида унинг халқи умумий хулосага келган! Қандай ракурсдан қаралмасин Россия манфаатларига садоқат билан хизмат қилган хоин ҳисобланади.

Бугунги ҳолимизга қарайлик! Ўн йил олдинги Путиннинг найранглари бўсағасида турибмиз. Тарих такрорланмаслиги ва Ўзбекистон гегамон давлатларнинг манфаатлар тўқнашув маркази бўлмаслиги учун ҳушёр бўлиш керак!

Жаҳон ҳамжамияти бизнинг қарорларимизни кузатиб турибди. Олдимизда икки йўл бор! Санкцияларга тушиш ёки тушмаслик! Танлов давлат раҳбарияти олдида! Ҳар қандай яширин келишувлар яқин кунларда ошкор бўлишини унутманг! Босимлардан эмас халқимиз назаридан қолишдан қўрқинглар!

Уч томонлама газ иттифоқи бу сиёсий тузоқ. Чўкаётган одам хасга ҳам, чўпга ҳам ёпишади деганларидек ХАС ва ЧЎП бўлиб қолманг!

Ташқи сиёсат бобида жаҳон ҳамжамиятидаги охирги ўн йилликни таҳлил қилинглар! Жудаям мураккаб бўлмаган сиёсий манзарани кўрасизлар!

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Цадик Реббе Нахман деди:

Ҳеч қачон Сиз билан ҳамма нарса ёмон, деб айтманг.

Худо буни эшитади ва айтади:

"Сен буни ёмон деб ўйлайсанми? Мен сенга аслида нима ёмонлигини кўрсатаман!"

Ҳар доим айтинг:

"Мен яхшиман." Худо буни эшитади ва айтади: Ва Сен буни яхши деб ўйлайсанми?

Шунда ҳар кунинг янада яхшиланиб бораверади...

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ДИРЕКТОР МАКТУБИ

Битта мактаб директори ўзи ишга олган ҳар бир ўқитувчига бу хатни жўнатган...

Азиз устоз!

Мен концлагердан омон қолдим, кўзларим ҳеч ким кўрмаслиги керак бўлган нарсаларни кўрди:

- илмий муҳандислар газ камераларини қандай қуришларини;

- малакали шифокорлар болаларни қандай заҳарлашини;

- ўқитилган ҳамширалар чақалоқларни қандай ўлдиришларини;

- олий ўқув юртлари битирувчилари болалар ва аёлларни қандай қилиб отиб, ёндиришини...

Шунинг учун мен таълимга ишонмайман.

Сиздан сўрайман: ўқувчиларнинг инсон бўлиб етишишига ёрдам беринг. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз ҳеч қачон билимдон йиртқич ҳайвонлар, ўқитилган психопатлар, ўқимишли Эйхман*ларнинг пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак.

Ўқиш, ёзиш, ҳисоб-китоб қилиш фарзандларимизнинг ИНСОН бўлиб етишишига ёрдам бергандагина муҳим аҳамиятга эга.

***

Маълумот ўрнида Эйхман Адолф ҳақида қисқача айтиб ўтсам, бу инсон немис фашистларининг айнан еврейларни қатлиом қилишида раҳбарлик қилган қўмондон бўлган. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг Аргентинада яшириниб юрган. 1960 йилнинг май ойларида Исроилнинг "Моссад" разведкаси томонидан Эйхман ўғирланиб кетилан. Суд ҳукми билан Исроилда ўлимга ҳукм қилинган.

Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БОСҚИНЧИЛИК ОҚИБАТИ

Ёся бобосига шикоят қилди:

- Бобо, ҳозиргина иккита безори мендан ҳамма пулимни олиб кетишди! 😕

Ҳеч нарса қилмайди, невара. Пулинг етти марта кўп бўлиб қайтади.

- Бу қандай бўлади? 🤔

Ҳозир пулни бир қисмига талончиликни нишонлашади. Қолган қисмини бўлишишда ўртада жанжал чиқади. Кейин улар бир-бирларининг тишларини синдиришади, охири менга тиш қўйдириш учун келишади!

😉

@elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

НЕГА БИЗНЕСДА ҚОЛОҚМИЗ? 18+

Юртимизда нега тадбиркорлик ривожланиши жудаям суст даражада?! Мана шу савол ҳар доим мани қийнаб келади. Унга топаётган эҳтимолий жавоблар ҳам афсуски қайғули.

Балки генетик асоратлар сабабдир, балки аждодларимиз характерига бориб тақалар?! Қадимий биноларимизга ишлатилган бўёқлар сирларини ота-боболаримиз ўзида меърос қилиб қолдирмагани ҳам шундандир?! Ўзи емас итга бермас деган нақл ўзидан-ўзи чиқмагандир?!

Балки сиёсат орқали азалдан тадбиркорлик фаолиятини ўмариб келишгани боис бойлар ва камбағаллар ўртасида адоват бугунги кунгача сақланганидадир?! Бизнесменлар сиёсатдан қочади. Амалдаги ҳукумат ўз қариндошлари ёки танишлари орқали ёғли жойларни эгаллаб олади. Натижада истеъмолчилар учун энг паст сифатдаги хизмат ва маҳсулотлар берилади. Ушбу кругга бурнини тиққан бегона ўзи билмаган ҳолда касодга маҳкум бўлади.

Оддий мисол, экспортга чиқариладиган миллий маҳсулотлар билан халққа чиқариладиган маҳсулотлар орасида катта фарқ борлигини ҳаммамиз биламиз. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ачинарли аҳволда. Ўзбекка бўлаверади!-деганими бу?!

Хасислик аждодларимиздан меърос бўлганига яна бир мисол айтайми?! Бўлишишдан, нонимиз яримта бўлишидан қўрқамиз. Яна икки сўзимиз орасида Аллоҳга таваккал қилиш ҳақида гапириб ҳам қўямиз. Аммо амалга келганда тошбақани тўнини кийиб оламиз. Ўзимизча бизнес сири деб ҳаракатимизни оқлаб ҳам қўямиз. Ўлгирдим сирларингдан!

Хоҳлаган бизнес турини интернет орқали барча сирларини билиш мумкин бўлган бир замонда ўзимиздан даҳо яратишдан нима фойда?!

Фойдани айтайми?! Шу айтилган жавобларнинг маҳсулидан келиб чиқиб дунёдаги энг арзон мардикор ва хизматкорлар етиштирадиган юртга айландик. Шуми фойда?!

Бир тийинга қиммат хизмат ва маҳсулотларни ўтказишда шайтонга дарс берадиган даражада фирибгармиз.

Хоп, орамизда кимлар ҳалол бойлик ортирмоқда?! Ўз ишини устаси, оилавий хўжаликлар, адолатли шерикчилик асосида иш қилаётганлар ва албатта юқоридаги фикрларга қарши бўлган инсонлар бирлашиб бадавлат бўлишмоқда. Қолган қисмларнинг топиши ҳам юриш туриши ҳам ҳаммага аён бўлсада қонун кўз юмганидан кейин бошқаларни улар билан иши ҳам бўлмай қолмоқда.

Жалаб ва қул экспорт қилишни қачон тўхтатамиз?!- деган саволга қатор жавобларни билмасдан ўқиганингиз учун ташаккур!


Мардон Аслонов


👉 www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БЕМИННАТ УСТОЗЛАРГА

Шогирдларга ўз меҳнат ва кўзинг нурин сарфлаб уларнинг камолотида ҳосил келганда қўлинг етмай шунчаки ютиниб қўясан устоз. Чанқасангда оч қолсанг, бу ресторан эгаси менинг тарбиямни олган деб унга киришга уялсангда самимий махтанасан устоз!

Шогирдларинг казо-казолар бўлганда дардингни уларга айтишдан номус қиласан устоз. Улар орасидан ҳокимлар чиққанда ва мактабинг олдидан ўтганда ёш болалар орасида байроқ кўтариб туришга тайёрсан устоз! Сен кимсан? Фариштамисан устоз!

Порахўрларга қарши кураш статистикасида ноҳақ пешқадамсан устоз, балки ҳоким шогирдим шарманда бўлмасин деб қоғозга тушишга тайёрдирсан устоз!

Пулдор безорилар арзандалари мазах қилганда жилмаясан устоз! Оммавий тадбирлар хизматкорисан устоз. Давлат бюджетидан ойлик олишинг пешонангга урилган тамғами устоз?! Мураббийлик нони шунчалар қаттиқми устоз?! Тарбиясиз ота-оналарнинг гоҳида тупурадиган идишисан устоз.

Совғалар олсанг ортидан тана эшитасан устоз. Кимсан устоз?! Беғубор қалб эгасимисан устоз?!

Юрагинг дарди, руҳиятинг ҳорғинлиги ва сочларинг оқи кафорати нима устоз?!

Байрамингда Сенга сўз топа олмадим. Ёшлигимда қўлимга тутқизган қаламинг кучи сени ҳимоя қилиш ўрнига кимларнидир мадҳ этди устоз.

Бор эътиборим жамланиб вужудим Сен учун дуода устоз!



Мардон Аслонов

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БАХТНИ АНГЛАМАС АЙРИМ БАХТСИЗЛАР, ТО ЎЗЛАРИ БАХТИҚАРО БЎЛГУНЧА БОШҚАЛАРДАН АЙБ АХТАРАР!


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

Инсоннинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 46-моддасига асосан жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

— — —

Нарушение неприкосновенности частной жизни

Незаконное собирание или распространение сведений о частной жизни лица, составляющих его личную или семейную тайну, без его согласия — влечет ответственность по 46 статье Кодекса об административной ответственности Республики Узбекистан.

👉 @nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Терроризм - у ҳох жисмоний ҳох виртуал оламда бўлмасин минг минглаб бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлади. Қанчадан-қанча тақдирларни барбод этади. Унинг домига тушиб қолма. Унутма ўз келажагинг ўз қўлингда уни зулманга ёки баҳтли қилишга фақатгина ўзинг ҳақлисан.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

#фикр

Нега мен сайловда овоз беришим керак?

⚡️⚡️Шу кунларда Президентлик сайлови авж олаётган бир пайтда баъзи юртдошларимиз «нега мен сайловдв овоз беришим керак?» деган саволни ўртага ташламоқдалар.

☝️Бу саволга жавобни бизнинг Конституциямизнинг 117-моддасини келтириш билан бошласам, унда таъкидланадики, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади”...

Исмоил Саифназаров,
фалсафа фанлари доктори, профессор.


▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

👉Сайловчиман
Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/KOIRkjy7F59kYjYy

Читать полностью…
Подписаться на канал