prezident_uz | Неотсортированное

Telegram-канал prezident_uz - Prezidentlar haqida

1839

Barchasi davlat rahbarlari haqida!!! Prezidentimiz Shavkat Miromonovich Mirziyoyevni qo'llab-quvvatlaylik! Bizga a'zo bo'lish: https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ

Подписаться на канал

Prezidentlar haqida

ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?!

Камбағал ва бой ўртасида ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Таваккалчилик, ҳаракат, матонат ва шунга ўхшаш хислатлар уларни икки тоифага бўлиб туради. Аммо жамиятимизда шундай қараш мавжудки, у кўпчиликни оёғига кўринмас кишан каби ўрнашиб олган. Топдингиз! Бу миямизда такрорланиб турадиган: Одамлар нима дейди?!- деган саволдир!

Халқимизнинг аксар қатлами бой бўлса, ўз-ўзидан тўпланиб қолган кўп муаммолар ўз ечимини топади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда одамлар ўзини ўзи ислоҳ эта бошлайди.

Афсуски, юқорида айтиб ўтганимдек, одамларнинг фикри деб яшаш бизни кўп ҳолларда ортда қолдирмоқда. Ёшларда пайдо бўлаётган ғояларнинг илдизига болта урмоқда.

Кузатувларим шуни кўрсатадики, ушбу фикр қобиғидан чиққанларгина ўз йўлини топа олмоқда. Чет элга бориб ишлаб турган мигрантларда одамлар нима дейди деган савол бўлмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг кўпчилиги юртга қайтганда янги ишларни иккиланмасдан бошлашмоқда. Чунки у ерда уларни ҳар бир қадамини муҳокама қиладиган маҳалланинг одамлари йўқда. Бу иллатнинг таъсири нафақат ёшлар ҳаракатида балки ота-оналарнинг ҳам қарашларига чамбарчас боғланган.

Қўйсангчи болам бу ишингни кўрган одамлар нима дейди?! Маҳаллада мени шарманда қилмоқчимисан?! Онанг тўй маракада хотинлар ичида қандай бош кўтариб юради?! Шуларни ўйласанг бўлмайдими?! - мана шундай гаплар афсуски кўп оилаларда учраб туради.

Одамлар ақли етмаган ишни қилмоқчи бўлсангиз, табиийки улар сизни ақлсиз деб билади. Чунки кўпчиликни ақли сиз бошлайдиган ишлар негизига етмайди. Нодонлар наздида бир муддат жинни бўлиб яшашга мажбур бўлинг! Шу босқичдан ўтсангиз охирида Сизни ҳамма даҳо экан деб юборади.

Аввало танлаган ишингиз ҳалол бўлсин, қонунчилликка тўғри келсин ҳамда бошқаларга зарари етмасин! Шундай экан ким нима деса нима фарқи бор?! Қўпол қилиб айтганда аксарият одамлар борингизда кўролмайди, йўғингизда беролмайди! Асл ҳақиқат мана шу!

Нақшбандий тариқатидаги "Сафар дар Ватан" яъни Ватанда ҳам мусофирдек яшанг! Аллоҳ нима дейди?!- деган саволдан бошқасига қиё боқманг!

Яқинда бир инсон олдимга келди у билан суҳбатлашдим. Ҳеч ким қила олмайдиган ишни қилсангиз рақобатдан холи бўласиз ва тезроқ натижага эришасиз дегандим, унинг ҳўрсиниб гапирган охирги гапи: Одамлар нима дейди?!- бўлди.

Мана шунақа гаплар азизлар! Расмга қаранг, расмга! Маҳалла хотинларининг гап сўзларига эътибор бермай танлаган йўлингиздан қайтманг! Пулингиз кўпайса, битта қўй сўйиб ҳаммасини оғзини ёпиб ташлайсиз! 😊


Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

РУСТАМБАНК ЁХУД ЎЗБЕК ЭДМОН ДАНТЕСИ

Кўпчилигимиз Александр Дюманинг "Иф қалъасининг маҳбуси" асарини ўқиганмиз ёки унга асосланган кинони кўрганмиз. Унда маҳбус Иф қалъасидан қочиб Граф Монте Кристо номи билан танилади. Йирик пулдор бўлиб ўз юртига қайтиши ва адолатни қарор топиши акс этган.

Мавзуимиз қаҳрамони бугунги даврда яшаб келаётган ва халқимиз орасида Рустамбанк номи билан танилган юртдошимиз Рустам Усмоновдир. Бу инсон Республикамизда биринчилардан бўлиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ва ўзининг ажойиб ғоялари орқали қисқа муддатда доллар ҳисобида миллионер даражасига этгани эътиборга лойиқдир.

Рустам ака Калифорния чувалчанги орқали биогумус ишлаб чиқариб катта даромад олган ва Ислом Каримовнинг маслаҳати билан юртимизда илк хусусий банк очган инсон саналанади. Афсуски, тақдир у кишини ўзининг оғир синовлари билан қаттиқ синади. Ўн тўққиз йил қамоқ жазосига маҳкум бўлди. Лекин Граф Монте Кристодан фарқли ўлароқ бойлик билан эмас балки ўзининг билим тажрибалари билан озодликка чиқди.

Бугунги кунда бизнесга бўлган эътибор туфайли қисқа муддат ичида қайта ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, минглаб шогирдлар етиштиришга эришгани унинг қандай матонатли инсон эканлигини англатади. Қамоқдан сўнг Рустам акани ҳамма бойлиги қўлдан кетган бўлсада унинг чувалчанглари ўз эгасини ҳолисининг бир бурчагида ўн тўққиз йил кутгани ғайриоддий мўжиза ҳисобланади. Айнан ўша кам сонли чувалчангларни қайта кўпайтириб яна биогумус ишлаб чиқаришни йўлга қўйганига тил ожиз!

Рустам Усмонов сабаб юртимизда бугунги кунда биогумус ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар сезиларли даражада кўпайиб бормоқда. Бу инсоннинг самимийлиги ва қатъиятлигини унинг айнан калифорния чувалчанги орқали биогумус ишлаб чиқаришга оид оммавий ахборот воситалари ва блогерларга берган интервьюсида билиш мумкин.

Юртимизда шундай Рустам Усмонов каби инсонлар борки, уларнинг ҳаётининг ўзи халқимиз учун хазина ҳисобланади. Халқ қаҳрамонлари ҳақида гап борганда шундай инсонлар кўз олдимизда гавдаланиши лозим. Миллий сериал ва кино яратишда мана шундай инсонларнинг ҳаёти ажойиб сценарий бўлиши ҳам халқимиз ҳамда давлатимиз ривожи учун хизмат қилишига ишончим комил.

Тасаввур қилаябсизми?! Илк хусусий банк асосчиси! Ўн тўққиз йиллик маҳбуслик! Илк миллионер! Қамоқдан олдинги ва кейинги муваффақиятлар! Бугунги фаолият! Буларнинг барчаси инсон матонатини белгиловчи омиллардир!

Ўтган даврда сиёсий фаолияти учун узоқ муддатга қамалиб, бугунги даврда озод этилган бўлсада чет элга кетиб қолиб ҳамон Ўзбекистон сиёсатига нисбатан турли фитналар тарқатаётган инсонларга айтар сўзим шуки, халқ учун холис хизмат қилишни айнан Рустам Усмоновдан ўрганинг!


Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

26 сентябрь ДХХ органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Тегишли қонунни Шавкат Мирзиёев имзолади.

— — —

26 сентября установлен Днем сотрудников органов СГБ. Соответствующий закон подписал Шавкат Мирзиёев.

👉@nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

#Adliya_munosabat

Ахлоқий-диний нуқтаи назарларни ҳуқуқий муносабатлар предметига айлантиришга уриниш, миллий қадриятларимизга зид, инсонларнинг шахсий ҳуқуқларини топтовчи ва чекловчи ахборот ташвиқотлари олиб бориш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, диний мавзуда чиқишлар қиладиган ва шу соҳада фаолият юритадиган айрим шахслар томонидан аёлларнинг машина ҳайдашига субъектив баҳо бериш, уларнинг машғулот турини эркин танлаш ҳуқуқини чеклаш, айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини тўхтатиш, айрим жаҳон дурдоналари саналадиган санъат асарларини сотиш (фойдаланиш)ни чеклаш, бошқа диний қарашларга ишончсизлик уйғотиш, ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганларга нисбатан нафрат уйғотиш, Ўзбекистондаги дунёвийлик принципига монанд қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни шубҳа остига олиш ва бошқа шу кабиларни тарғиб қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

👉Батафсил

@adliyangiliklari

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Кулол дўконига кирдим бир сафар,
Дастгоҳда ишларди уста кўзагар,
Гадо қўлидан-у, шоҳнинг бошидан,
Кўзанинг бўйни-ю дастасин ясар.

Умар Хаём


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Расмий баёнот

Бош прокуратуранинг “Telegram”каналида 2021 йил 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудуди ҳамда қўшни Афғонистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда рўй берган воқеалар ҳақида баёнот берилганди.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Афғонистонда рўй бераётган ўзгаришлар дунё ҳамжамияти диққат марказида турибди. Тўлқинли воқеликлар туфайли аксарият одамларда турли-туман тушунчалар шаклланиб келмоқда.

Тан олиш зарур, ҳар доим ҳам бундай вақтда расмий манбаалар ҳам айрим камчиликлар, яъни ахборот тарқатишдаги адашмовчиликлар, текширилмаган далиллар юзасидан маълумот бериб юбориши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шу тарзда, Бош прокуратуранинг “Telegram” каналида чоп этилган баёнот ҳам охиригача аниқлаштирилмай, мутасадди идораларнинг расмий текширилган маълумотларига таянмаган ҳолда чиқарилган.

Шу боис, Бош прокуратуранинг “Telegram”каналига маълумотларни жойлаштириш учун масъул бўлган тармоқ ходимлари шошма-шошарлик билан чиқарилган мазкур баёнот учун расман узр сўрашмоқда.

Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик учун тегишли чоралар кўрилди.

👉 @uzbprokuratura

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

#ислоҳотлар_динамикаси

👉@nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

⚡️ Молия вазирининг янги ўринбосари этиб Ш.Мирзиёев кимни тайинлади? Ўзбекистон қуролли кучлари жангариларга дош берадими? Антитаначаларга тест топшириш – пулни кўкка совуришми?

Шу ва бошқа эксклюзив янгилик ва инсайдларни Нигоҳ каналидан билиб олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉@nigoh_01

— — —

⚡️ Кого Ш.Мирзиёев назначил новым заместителем министра финансов? Справятся ли узбекские вооруженные силы с боевиками? Тест на антитела – пустая трата денег?

Эти и другие эксклюзивные новости и инсайды вы можете узнать на канале Нигоҳ.

Подписывайтесь 👉@nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ДХХ гиёҳванд моддалар савдосига қарши тадбирлар ўтказди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бугун Ш.Мирзиёев ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Асосий янгиликлар:

16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади;

➖ ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактаблари бириктирилади;

➖ бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер ва тезкор Интернет билан таъминланади;

➖ васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади;

➖ 1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;

18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади;

➖ ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. Масалан, 2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади;

➖ вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (А.Юнусова) унинг раиси этиб белгиланади.

👉@nigoh_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ТУРКИЯГА КЕЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🦠Бош консулхонага мурожаат қилаётган фуқароларимиз орасида Туркияга сайёҳ бўлиб келиб маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари “ижобий” чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

‼️Шу муносабат билан Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

✔️Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўладилар. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланадилар ва харажатлар суғурта ҳисобига қопланади.

✔️Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз хисобларидан коплайдилар ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази(асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади (мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманида жойлашган “Мимар Синан” номидаги ётоқхона карантин маркази сифатида хизмат қилади).

✔️COVID-19га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.

✔️COVID-19га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин бўлади. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг «Hayat Eve Sığar» (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.

‼️Юқоридагиларни инобатга олиб, Бош консулхона яна бир бор Туркияга келишни режалаштирган фуқароларимизга тиббий суғурта расмийлаштиришларини тавсия қилади ҳамда суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақиради.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси /channel/istanbul2020Boshkonsulxona

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Республика Зангиота-1 махсус шифохонаси директори Анвар Хусанов халққа мурожаат билан чиқди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Havfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Орқа умуртқа атрофиясига чалинган 6 ёшли Амирбек яхшиларнинг ёрдамига муҳтож

Ташхиси: Орқа умуртқа мушакларининг атрофияси II тури, синдроми (СМА)

UzCard: 8600 0304 4536 6457
Visa: 4097 8210 9081 4190
Раҳимова Малика (Онаси)
Номери +998 91 999 91 10

Ушбу ёрдам гуруҳи 26.04.2015 йилда туғилган бемор Раҳимов Амирбек учун очилган 👉 @Amirbekgayordam.

Қодир бўлганлар ёрдамини аямасин, ҳеч бўлмаса, дуо қилиб қўйинг 🤲

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

БОҚИМАНДАЛИК

Вояга етгунча ота-онасидан, сўнгра ўлгунича давлатдан бир нарса кутадиганлар орамизда кўпчиликни ташкил қилади. Топдингиз! Буларнинг номи боқиманда. Мавзу шу ҳурматли инсонлар ҳақида бўлади.

Дадам уйлантириб қўяди, контракт пулимни тўлаб ўқитади, ишга олиб киради, уй қуриб беради, мошина совға қилади деган умид билан катта бўлаётган фарзанд жамиятга боқиманда бўлиб кириб боради.

Тўғри давлат ижтимоий ва иқтисодий томонлама ўз фуқароларини ҳимоя қилиши даркор. Аммо қўлидан иш келадиганларни ишсиз юриши ҳар қандай давлатни йиқитиб қўяди.

Боқимандалик нима?! Бу ҳол худди эркатой фарзанд туғилган кунига то мошин олмагунча ҳар қандай совға қилинган телефонни писанд қилмаганидек гап.

Аллоҳга таваккал қилиб на ота-онасининг қўллаши ва на давлатнинг ғамхўрлигига ишониб қолмасдан фақатгина ўз кучига таяниб ҳаракат қилганларнинг даври келди. Мана шундай йўлни танлаганлар эртами кеч албатта жамиятнинг олди қаторига чиқиб олади. Инкор этмас ҳақиқат мана шу!

Ақлингиз бўлса боқиманда инсонлардан узоқда юринг! Норозилик касалига дуч келиб қоласиз.


Мардон Аслонов


www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

#Тезкор
Жаҳонгир Отажонов энди сиёсатга аралашмаслигини санъатга қайтиб онаси учун концерт беришлигини маълум қилди

👉 @KunuTun_UZB

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Аёллар очиқ-сочиқ кийинишининг сабаби

"ХАЛҚ ОВОЗИ" каналига обуна бўлинг 👉 /channel/xalq_ovozi_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

КАРИМОВ ДАВРИ

Ижтимоий тармоқларда Ислом Каримов даврига сиёсий баҳо бериш борасида баъзан фикрлар янграб туради. Айрим сиёсатчилар ҳам сўз орасида ўтган даврга юмшоқ қилиб тош отиб қўймоқда. Запретдаги хонандаларнинг тили чиқиб қолди. Шу ишни қилаётган тоифалар сиёсий проституткалардир. Умуман олганда бундай масалалар халқ учун кераксиз мунозара ҳисобланади.

Хўш, Каримов даврига кимлар баҳо бериши лозим?! Артистми ёки сиёсатчиларми?!

Илмий томонлама асосланган ҳолда холис баҳо берадиганлар булар: иқтисодчи, молиячи, ҳуқуқшунос ва ўша даврда ялло қилиб юрмаган сиёсатчилардир!

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, жамиятдаги тартиб интизом, ташқи қарз мувозанати ва давлатчилик асосларининг пойдевори хоҳлаймизми йўқми Ислом Каримов даврида мукаммал тарзда шаклланди.

Даврлар оша юксаклик томон парвоз қилаётган бугунги сиёсат ва ислоҳотларимизда Ислом Каримов бошқарувига бир томонлама қараган ҳолда тош отиш амалдаги давлат раҳбарига ўзининг салбий таъсирини ўтказади.

Раҳматли Ислом Каримов орамизда йўқ! Масаланинг хавотирли томони шундаки, бу мавзунинг кўтараётган отарчи ёки сиёсатчининг асосий нишони ўлганлар эмас балки тўғридан тўғри Шавкат Мирзиёев ҳисобланади. Сиёсатда тасодиф бўлмайди! Ўша даврда Бош вазир, вазир, ҳоким ва атоқли шахсларнинг деярли барчаси бугунги кунда давлатни бошқармоқда. Шундай эмасми?! Хулоса қилинг!

Каримов даврига сиёсий баҳо бериш дегани бу - амалдаги барча давлат ва ҳукумат тизимини оёғини осмонда қилишни англатмайдими?!

Ўзбекистонда шундай хаос вазият юзага келган тақдирда давлатнинг ички ва ташқи душманларига қўл келади. Кимга хизмат қилмоқдасан?!

Беш йил ортда қолди. Нима демоқчиман?! Ҳамманг сиёсатга аралашмай қисиб ашулангни айт! Қайси даврга қандай баҳо бериш халқни ўзига қўйиб бер! Ўша даврни ёмонлаганинг билан оддий халқдан кўра ўшанда зўр яшагансан!

Ўшанда ҳам ҳозир ҳам юқори лавозимда юрганлар ҳам, олдин ундай эди, бундай эди деб бошни қотирмасдан, мард бўлсанг ўзингни ўзинг судга бериб қилган хатоларинг эвазига қамоққа кириб дамингни ол!

Халққа даврлар қандай бўлгани қизиқ эмас! Оиласи тинч, дастурхони бут бўлса бўлгани.


Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

​​Сайловни тўхтатиш керак деган фикрларга қарши бизнинг муносабатимиз. Сайлов ўзи нима учун керак?

1️⃣ Биринчидан, сайлов бу жамият кўзгуси! Сайлов жараёнида жамият ўзини кўзгуда бир кўриб сарҳисоб қилиб олади, нима яхши ишлар қилиндию, яна қандай ишлар қилиш керак. Гап шундаки инсоният кундалик ҳаётида кўп нарсага эътибор бермайди, ўзи билан ўзи овора бўлади, аммо сайлов бошланиши билан ҳар бир инсон ён атрофига қарай бошлайди, қайси номзод нима таклиф қилаяпти, солиштиради, ўзининг дардини ифода қила бошлайди, демак, сайлов кўзгу сифатида халқнинг дардини акс эттиради ва буни ҳар бир Президентликка номзод ўз сайлов олди дастурида ифода қилади ҳамда унинг ечимини таклиф қилади.

2️⃣ Иккинчидан, сайлов бу сиёсий кучлар рақобати! Фалсафада буюк немис олими Гегель кашф қилган 3 та қонундан бири-Қарама қаршиликлар бирлиги ва кураши қонунига биноан, ҳар қандай ҳаракат ва ривожланиш манбаини зиддиятлар ташкил этади, бу ҳоҳ табиатда бўлсин, ҳоҳ жамиятда, ҳоҳ инсон тафаккурида бўлса ҳам. Бу қонунни ривожланиш манбаи сифатида сиёсатга тадбиқ этадиган бўлсак, бу сайлов ва ундаги номзодлар рақобати шаклида намоён бўлади. Рақобатчилар бир бирининг устидан ғалаба қозониш учун, ҳар бири сайловчиларга жамиятнинг энг долзарб бўлган масалаларини аниқлайди ва унинг ҳал қилиниш йўлларини таклиф қилади.Бунинг натижасида бутун жамият қўзғалади, жамиятнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти кўтарилади, бунга охирги йиллардаги очиқлик, сўз эркинлиги, сиёсий плюрализм шароити анча имконият яратмоқда.

3️⃣ Учинчидан, сайлов бу катта имконият! Бизнинг Конституциямизнинг МУҚАДДИМАсида демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш белгиланган. Биз демократик ҳуқуқий давлатда яшар эканмиз, ушбу Асосий қонуннинг 32-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар”, деб кўрсатилган ҳуқуқимиздан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой бермаслигимиз ўта муҳим.

☝️Энг муҳими ушбу сайловда танлаш имконияти мавжуд, ундан ҳар бир сайловчи - фуқаро жамият ривожи учун тўғри фойдаланиши зарур. Демак, сайлов ушбу имкониятдан фойдаланиш учун керак! “Яхши ният-ярти мол!”, дейди халқимиз.

✍️ Исмоил Саифназаров,
фалсафа фанлари доктори, профессор.


Оддий сайловчи
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/juwf9UQHz5A3ZWFi

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ўзни доно билган уч-тўртта нодон
Эшак табиатин қилур намоён.
Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл,
Бўлмаса «кофир» деб қилишар эълон.


Умар Хаём


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ХАЛҚНИ АЙБЛАМАНГ!

Қайси давра, семинар, тренинг ва мажлисни кузатманг китобхонлик маданиятини ошириш бўйича баландпарвоз гаплар айтилади. Халқимизни умумий ҳисобда китоб ўқимасликда айблашади. Оддий одамларга маломат тошлар отишади.

Агар китоб ўқишга маҳлиё бўлмаганимда балки кимдир мани қуйидаги фикрларимни ўқиб билимсизга чиқарар. Балки китоб ўқимайдиган тоифаларни ёнини олишда айблар. Гап китобхонлик маданияти ҳақида эмас балки халқни дардини ҳис қилиш ҳақида боради.

Китоб ўқиган билан ўқимаганни бир кўрганда ёки суҳбатлашганда англаш қийин эмас! Аммо шундай инсонлар борки қўлига китоб олмаган бўлсада фикрлари анча мунча олимнинг фикрлашига тенгдир! Халқимизни том маънода шундай инсонлардек биламан.

Эътибор беринг! Бир вақтнинг ўзида жамиятда адолатсизлик, порахўрлик, таниш-билишчилик, нарх-наво юқори даражада бўлса уни тузатиш учун китобхонлик маданияти камлик қилади.

Маҳаллий суддан бошлаб то Олий судгача адолатсизлик бўлса, ишингизни минг ҳаракат қилиб қайта апелляцияга берманг натижа барибир сиз кутгандек бўладими?! Ҳуқуқий соҳада китоб ёзадиган судяларнинг ўзи ҳалол ишламаса дардингизни китобдан топа оласизми?!

Ёки! Ўз соҳангизни етук мутахассиси бўлманг қайсидир амалдорнинг нотавон таниши иш жойингизда Сизга раҳбар бўлиб қолса, шунча тўплаган билим ва тажрибаларингизни ўша ошқовоқ билан бўлишгандан кўра ҳожатхонага ташлашни жоиз деб ўйлайсиз.

Яна бир оғриқли масала. Ҳеч қандай асоссиз кундан кунга болангизга олиб берадиган каша ва сунъий сут нархлари кескин ошиб кетаверса қўлингизга китоб олиш ўрнига кетмон олиб мардикорликка чиқасиз!

Худо хайрингизни берсин! Халқни китобхонликка ўргатиш билан бир қаторда мана шундай долзарб муаммолар ечимини ҳам гапириб қўйинг! Қўпол қилиб айтганда айрим иллатларни тузатишга китобни тиши ўтмай қолмоқда! Чиройли кийиниб олиб ақлли гаплардан гапириб ҳаммани ўзига жалб қилмасдан бўладиган ишлардан сўзланг!

Халқни китоб ўқимасликда айбламанг! Аслида халқхоникка эътибор беринг! Халқни дардини ўқинг! Хотиржамлик ҳукм сурган жамиятда китобхонлик ўз-ўзидан ривожланишини унутманг!

Мардон Аслонов


www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Толибонлар рахбарларининг Ўзбекистон ҳақида фикрлари.

Бундан қарийб бир йил олдин «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Абдул Ғани Бародар (катта эҳтимол билан Афғонистоннинг янги раҳбари) ҳаракатнинг Ўзбекистонга нисбатан муносабати ҳақида гапирган эди

"ХАЛҚ ОВОЗИ" каналига обуна бўлинг 👉 /channel/xalq_ovozi_01

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ўзбекистон Президентини эрта тонгдан ўйлантирадиган икки масала👇👇

@IPCUzbekistan

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Фарғона, Наманган ҳамда Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатларнинг олди олинди.
Хусусан, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 35 сотиҳ ерни алдов йўли билан 29 минг АҚШ долларига сотишни келишиб олган фирибгар, келишилган пулнинг 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, Олтиариқ туманида ҳам тумандаги 20 сотиҳ бўш ер майдонини фирибгарлик йўли билан 30 минг АҚШ долларига сотишга уринган мансабдор шахс хам келишилган пулнинг 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ДХХ Фарғона вилояти тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ холатлар Сурхондарё ва Наманган вилоятларида хам аниқланган бўлиб, ДХХ тезкор ходимлари томонидан уларнинг олди олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ИСРОИЛ ТАЖРИБАСИ

Ўйлаб қоламан, нега тарқоқ ва бефарқ эканлигимиздан афсусланаман. Нахотки шундай мазмунсиз ва ноумид яшашни давом эттирсак?! Президент қандай йўл тутмасин онгимиз ўзгармас экан бари ҳаракатлар бекордир.

Мустақил кузатувчи сифатида дунё ҳамжамиятидаги янгиликлар билан ҳар куни танишиб бораман. Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилганидан сўнг биринчилардан бўлиб Исроил ҳукумати фаол тарзда ўз халқига вакцина сотиб ола бошлади. Таваккал қилди аммо дунё бўйича биринчи ўринда максимал даражада ўз халқини коррупцияга қарши эмлашга эришди. Pfizer ва бошқа вакциналарга айрим давлатлар шубҳа билан қараб турганда Исроил отни қамчилади. Эмлаш жараёнида ўлим ҳолатлари саноқли миқдорда кузатилган бўлсада аммо у давлат вакцинация миссиясини бажарди.

Исроилликлар давлат қарорини қўллаб қувватлади. Айтишингиз мумкин! Энг зўр вакцинани сотиб олди деб. Кечирасиз! Улар биринчилардан бўлиб таваккал қилди. Ушандан кейин энг зўр вакцина олганлигини исботлаб берди.

Тўғрисини айтсам Исроил ҳукумати ва халқи ўртасидаги муносабатларга ҳавасим келади. Давлат билан халқ кўп ҳолатларда бир ёқадан бош чиқариб иш қилади. Мана шунинг учун БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар қарорига керак бўлса кўндаланг қўяди.

Covid-19нинг Delta штампи Исроилга кириб борди. Асосан ўсмирлар касалланди. Чунки уларда ҳам 18 ёшдан юқори бўлганлар эмланган эди. Шундай бўлсада ҳозирги кунда 12 ёшдан юқори бўлган ўсмирларни ҳам эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Исроил бош вазири Нафтали Беннет ўсмирларга мурожаат қилиб, ота-онангиз билан маслаҳатлашиб эмланинг демоқда.

Худога таваккал қилган уятда қолмайди!- деган тушунча нафақат мусулмон балки яҳудий ва насронийларнинг ҳам муборак шиоридир!

Хулоса ўзингиздан! Иккиланиб ёки шубҳаланиб юрадиганларга оқ йўл! Далше юраверинг! Вакцина олманг! Сизлар даҳосиз! Дунё сиру асрорларини биласиз. Интернетда тарқалаётган фейк аудио хабарларга ишониб яшанг!

Ўйлаб кўринг! Вакцина ўлдирадиган бўлганда Исроил ҳукумати ўз халқига раво кўрган бўлармиди?! Нахотки шуни ҳам тушунмасангиз?!

Мардон Аслонов


👉 @elmadad

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Yangi interaktiv – ijtimoiy platforma ishga tushirildi.

@hududtv

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Бекободда 25 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди.

Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида вояга етмаган болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди. Улар болалардан 800 минг сўмдан 1.5 млн. сўмгача ойлик тўлов олиб келган. Ушбу шахсларга нисбатан БҲМнинг 7-8 баравари миқдорида жарима ҳамда улардан бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим муассасаларидан ташқарида хусусий тартибда диний таълим фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Havfsizlik 🇺🇿

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар
ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;

Veb-sayt: www.chamber.uz;

Facebook: www.facebook.com/uzchamber;

Instagram: www.instagram.com/uzchamber;

E-mail: info@chamber.uz;
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ELMADAD ва YURT ISLOHOTLARI ташкилотлари томонидан инновацион технологияларни жорий этган ҳолда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш" онлайн таблолар жамланмаси ишлаб чиқарилди.

60 хил бизнес лойиҳаларни юклаб олиш имконияти мавжуд бўлган мазкур табло орқали ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликка қарши курашилади.

Батафсил маълумот: 99 402 80 80

www.elmadad.uz

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Читать полностью…

Prezidentlar haqida

Абвукаримов Адҳамжон: 2018 йилда Россия Федерациясига пул ишлаш мақсадида кетиб, ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий номлари билан фаолият юритувчи, Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахсларнинг видеомаърузалари, дарсликларини мунтазам кузатиб бориши натижасида "ТАВХИД ВАЛЪ ЖИҲОД КАТИБАСИ" террористик ташкилотига аъзо бўлган. Фейсбук ижтимоий тармоғида Ўзбекистон давлат бошқаруви тузимига қарши экстремистик материаллар тарқатиш билан шуғилланган. Ҳозирда жазони ижро этиш муассасасида қилган ишидан пушаймонлигини англаб етган.

➡️ STOP_TERROR_LIVE

Читать полностью…
Подписаться на канал