✅ Qashqadaryo viloyati IIB JXX JTSB Kinologiya bo‘linmasi kinologlari yoshlarning sohaga qiziqishini oshirish, bilim va ko‘nikmalarini boyitish maqsadida Qarshi shahridagi 36-maktabda tadbir uyushtirishdi.
Batafsil
— — —
✅ Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси кинологлари ёшларнинг соҳага қизиқишини ошириш, билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида Қарши шаҳридаги 36-мактабда тадбир уюштиришди.
Батафсил
«ИСТАЛОВОЙНИНГ ОВҚАТИ»
Паркентдаги клубда Сўқоқ дам олиш уйининг директори, шоир Ориф Одилхоновнинг олтмиш йиллик юбилейи нишонланмоқда эди. Тадбирда Тошкентдан келган бир гуруҳ таниқли шоир-ёзувчилар ҳам иштирок этаётган эди.
Саид Аҳмад ака сўзга чиқиб, юбиляр ҳақида кўп яхши фикрларни билдирганидан кейин:
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР
Фарғона вилоятида ички ишлар органлари раҳбарларининг оталиққа олинган ёшлар билан учрашувлари кенг қулоч ёйди. Масалан, Қўқон шаҳаридаги касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбирда ёшларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли банк кредити, субсидиялар олиш каби масалалар билан боғлиқ мурожаат ва ташаббусларига аниқ жавоб қайтарилди. Шунингдек, оталиққа олинган ёшларга жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, зарур тавсиялар берилди.
Бешариқ туман ИИБ бошлиғи, подполковник Расулжон Махсудов ҳам оталиққа олинган ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг орзу ва интилишлари билан қизиқди. Мурожаатларини жойида ҳал этишга ҳаракат қилди.
Қува туманидаги мономарказда ташкил этилган тадбир эса меҳнат ярмаркаси ва ҳуқуқий саводхонлик машғулотларига уланиб кетди. Шу куни 4 нафар ёш ишга ҳам жойлаштирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
TOMAS – AVVALGI TOMAS EMAS...
Faxriylar – faxrimiz
Bu hodisa 1997-yili sodir bo‘lgan. G‘allaorol tumani IIB tergov guruhi boshlig‘i Berdibek Ummatov ertalab xizmat xonasiga kirishi bilan telefon jiringladi. Go‘shakni ko‘targan zahoti navbatchi «Sarbozor» mahallasi hududidagi do‘kondan yirik miqdorda pul o‘g‘irlanganligini ma’lum qildi. O‘n daqiqa o‘tar-o‘tmas tergov-tezkor guruhi tarkibida aytilgan manzilga yetib borgan mayor voqea joyini ko‘zdan kechirib, jinoyat do‘konga aloqador shaxs tomonidan sodir etilganligiga amin bo‘ldi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
❗️O‘zbekistonda “Vatandosh” kartasi joriy qilinadi
Bu bo‘yicha Prezident qarori qabul qilindi.
Unga ko‘ra, xorijda istiqomat qilayotgan vatandoshlarimiz orasidan:
🔹 yurtimizning iqtisodiy va ijtimoiy hayotida faol ishtirok etayotgan;
🔹 mamlakatimizning boshqa davlatlar bilan doʻstona munosabatlarini mustahkamlashga munosib hissa qoʻshayotgan;
🔹 respublikada xayriya (metsenatlik) faoliyatini amalga oshirayotganlarga “Vatandosh” kartasi beriladi.
💳 “Vatandosh” kartasi 5 yil muddatga beriladi hamda karta egalari quyidagi huquqlarga ega bo‘ladi:
✈️ Oʻzbekiston hududiga vizasiz kirish va chiqish;
🏠 mamlakat hududida koʻchmas mulk sotib olishda chet el fuqarolariga nisbatan belgilangan koʻchmas mulkning miqdorlari tatbiq etilmaydi va Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi talab qilinmaydi;
📃 xorijiy fuqaroga beriladigan mehnat faoliyatiga boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlarsiz mehnat faoliyati bilan shugʻullanish;
🏥 Oʻzbekiston fuqarolari uchun belgilangan shartlarda tibbiy, taʼlim va boshqa davlat xizmatlaridan foydalanish.
❗️Karta egalarining oila aʼzolariga (ota-onasi, er (xotini) va voyaga yetmagan farzandlari) quyidagi imtiyozlar beriladi:
🔹 amaldagi viza muddatini uzaytirishda Oʻzbekiston hududidan chiqish zaruratisiz cheklanmagan miqdorda uzaytirish imkoniyati bilan davlat boji undirilmasdan koʻp martalik viza olish;
🔹 Oʻzbekiston fuqarolari uchun nazarda tutilgan shartlarda tibbiy, taʼlim va boshqa davlat xizmatlaridan foydalanish;
🔹 vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga olishni davlat boji undirilmasdan ichki ishlar organlarida rasmiylashtirish va uzaytirish.
МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ
Ғузор туманида Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Талъат Маматқулов қабулга келган фуқароларнинг тергов суриштируви, ўқиш учун тўлов контракти, соғлиқни тиклаш ва ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатларини тингланди. Мазкур мурожаатларнинг 4 таси ижобий ҳал этилди. Бошқа мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ўз мухбиримиз.
Maydonda xodimlar
O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 32 yilligi munosabati bilan, shuningdek, xodimlar o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini keng targ‘ib qilish maqsadida Namangan viloyat IIB boshlig‘i, polkovnik Shuxrat Aliyev rahbarligida boshqarma boshlig‘i o‘rinbosarlari, sohaviy xizmat rahbarlari hamda shaxsiy tarkibi o‘rtasida sportning mini futbol turi bo‘yicha "Boshqarma birinchiligi" musobaqasiga start berildi.
O‘yinlarda boshqarmaning sohaviy xizmatlaridan iborat 16 ta jamoa ishtirok etib, “Dinamo” o‘yingohida o‘zaro kuch sinashmoqda.
O‘z muxbirimiz,
Namangan viloyati.
МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ
Шу кунларда пойтахтимиздаги “CAEx” кўргазмалар марказида «Ипак йўлида туризм» халқаро туризм ярмаркаси ўтказилмоқда.
Ярмаркада хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Улар томонидан туристлар хавфсизлигини кафолатлаш, сайёҳларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, замонавий ёндашувлар ҳамда жамоатчилик билан мулоқот қилишда инновацион технологияларни қўллаш борасидаги лойиҳалар тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, тадбир доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар хавфсизликни таъминлашга қаратилган махсус тадбирлар, амалий кўргазмалар ҳамда маълумот берадиган буклетлар билан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
Ўз мухбиримиз.
“БЕШ ТАШАББУС” ДОИРАСИДА
Қарши шаҳрида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтган мусобақада 16–21 ва 22–30 ёш тоифаси бўйича ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган эркаклар жамоалари иштирок этди.
Қизғин баҳс ва курашларга бой кечган мусобақанинг 16–21 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Қашқадарё вилояти, 2-ўрин Андижон вилояти, 3-ўрин Сирдарё вилояти жамоалари қўлга киритди. Кейинги ёш тоифасида эса Самарқанд вилояти волейболчилари ғолиб бўлди. Навбатдаги совринли ўринларни Жиззах ва Бухоро вилоятлари жамоалари банд этди.
Ғолиб жамоалар кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
Кучлар яшил майдонда синалди
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи кубоги учун соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари ходимлари ўртасида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Икки кун давом этган ва 19 та жамоа қатнашган баҳсларда биринчи ўринни Жиззах шаҳар ИИБ жамоаси қўлга киритди. Кейинги ўринларни вилоят ИИБ ТВБСО ҳамда Арнасой тумани ИИБ жамоалари эгаллади.
Ўз мухбиримиз.
ИМКОНИЯТ БЕРИЛДИ
Навоий вилояти Навбаҳор туманининг “Бешработ” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида пробация назорати остидаги 14 нафар маҳкумнинг иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Уларнинг қилмишидан астойдил пушаймонлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, аксари оиласида ягона боқувчи эканлиги, бошқаларининг ижтимоий-моддий аҳволи инобатга олиниб, илгари тайинланган жазодан муддатидан олдин озод этилди. Барчасига қайта жиноятга қўл урмаслик, касб-ҳунар эгаллаш кераклиги, спиртли ичимлик истеъмолининг салбий оқибатлари тушунтирилди. Улар бу имкониятдан унумли фойдаланиб, жамиятнинг фаол аъзоси бўлишга ваъда беришди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
ҒАРОЙИБУ АЖОЙИБ
Дунё бўйича ҳар 100 нафар ўлган кишининг 2 нафари қарилик, қолган 98 нафари эса турли тасодифлар оқибатида бевақт ҳалок бўлади.
* * *
Мисрда қайнатилган карам тансиқ таом сифатида зиёфат сўнгида дастурхонга тортилади.
* * *
Кўрсичқон ер остидаги инида ётган ҳолда ер устидаги товушни эшитади ва янги йўл очиб, ўлжага ташланади.
* * *
Ҳар хил жониворларда рангни фарқлаш турлича кечади. Масалан, мушук олти, от тўрт хил рангни фарқлайди.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ВО ИМЯ ИНТЕРЕСОВ И ДОСТОИНСТВА ЧЕЛОВЕКА, ВО ИМЯ СЧАСТЬЯ НАРОДА
Урок духовности и просвещения
Эта идея положена в основу проводимых в Узбекистане масштабных реформ, направленных на построение справедливого, процветающего и демократического государства.
В соответствии с обновленной Конституцией республики, «честь и достоинство человека неприкосновенны». Новый Узбекистан – страна, где граждане, независимо от национальности, языка и вероисповедания, живут свободно. При этом руководящим принципом является триада «человек – общество – государство».
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
ИИВ Маданият саройида “Хотин-қизлар орасида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган энг яхши ижтимоий видеороликлар” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унинг тўлиқ тафсилоти билан газетамизнинг навбатдаги сонида танишасиз.
BAXT QO‘RG‘ONI
Qo‘shtaqdirlar
Ichki ishlar organlarida kasbiga sadoqatli va shijoatkor qo‘shqanotlar juda ko‘p. Olot tumani IIB xodimlari safdor Elnur Ibodov hamda kapitan Zilola Hamroqulovalar ana shunday fidoyi osoyishtalik posbonlaridan.
Safdor E. Ibodov ichki ishlar organlaridagi faoliyatini tuman statistika bo‘limida yetakchi mutaxassis lavozimidan boshlab, hozirda tuman IIB Tashkiliy bo‘lim kotibiyat boshlig‘i lavozimida samarali xizmat qilmoqda. Turmush o‘rtog‘i kapitan Z. Hamroqulova esa mana uch yildirki, tuman IIB JXX HPB xotin-qizlar masalalari bo‘yicha katta inspektori.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Huquqiy_eslatma
Xorijga chiqish biometrik pasportining amal qilish muddati to‘g‘risida maʼlumotga egamisiz?!
@Postdarasmiy
Аёл жиноят содир қилмасин
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбирлари доирасида Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ишчи-хизматчилари иштирокида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ва ЖҚБ ташаббуси билан уюштирилган тадбирда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликларнинг сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар билдирилди.
Ўз мухбиримиз.
VAZIR O'RINBOSARI ELLIKQAL'ADA FUQAROLARNI QABUL QILDI
Qoraqalpog‘iston Respublikasi Ichki ishlar vaziri o‘rinbosari polkovnik M.T.Raxmatullayev tomonidan Ellikqalʼa tumanida sayyor qabul o‘tkazildi. «Ellikqalʼa» OFYda tashkil etilgan sayyor qabul jarayonida jami 24 nafar fuqarolarning murojaatlari qabul qilinib, joyida ijobiy hal etildi. O‘rganish talab etiladigan ayrim murojaatlar bo‘yicha topshiriqlar berilib, ijrosi nazoratga olindi hamda murojaat egalariga huquqiy tushuntirishlar berildi.
@Postdarasmiy
TENGDOSHIMGA HUQUQIY YORDAM
Termiz shahridagi 2-maktabda shu nomli tadbir oʻtkazildi. Unda maktab oʻquvchilari shahar IIB Ekspert-kriminalistika guruhi tomonidan jinoyatlarni “issiq izidan” fosh etishda foydalaniladigan asbob-uskunalar, maxsus texnikalar va TVBSO xizmatchilari foydalanadigan qurol-aslahalar bilan yaqindan tanishdi. Yoʻl-yoʻlakay oʻquvchilarga huquqbuzarlik va jinoyatlarning oldini olish boʻyicha huquqiy tushunchalar berildi.
Feruza RAHMONQULOVA,
oʻz muxbirimiz,
Surxondaryo viloyati.
LITSEYDA UCHRASHUV
Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV ma'naviy-ma'rifiy ishlar va kadrlar bilan ta'minlash xizmati katta psixologi-poligrafolog leytenant U.Dauletbaev Nukus «Temurbeklar maktabi» harbiy akademik litseyi oʻquvchilari bilan nutq va muloqot madaniyati mavzusida uchrashuv oʻtkazdi. Uchrashuvda leytenant U.Dauletbaev harbiy ta'lim muassasalariga nomzodlarni tanlab olishda psixologik bosqichdan oʻtish qoidalari haqida ham ma'lumot berib oʻtdi. Oʻquvchilar oʻzlarini qiziqtirgan savollarga atroflicha javob oldilar.
@Postdarasmiy
JARAYON
Xorazm viloyati IIB boshlig‘i o‘rinbosari, polkovnik Jahongir Sa'dullayev raisligida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish bo‘yicha viloyat hamda shahar-tuman 3-sektor shtabi aʼzolari ishtirokida hisobot yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi...
@Postdarasmiy
NUKUS TOMONLARDA
«Xavfsiz hudud-dolzarb 50 kun» tadbiri doirasida Nukus shahri boʻylab jamoat tartibini saqlash, yo‘l-transport hodisalari, jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olishga qaratilgan keng masshtabdagi kuchaytirilgan nazorat tadbirlari oʻtkazilmoqda...
@Postdarasmiy
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ХОРИЖДАГИ ЁШЛАР МУЛОҚОТИ
Ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларга амалий кўмаклашиш мақсадида Миришкор тумани 3-сектори раҳбари, ИИБ бошлиғи, подполковник Ғайрат Ҳайдаров хорижда меҳнат қилаётган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди.
Турли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари ҳам иштирок этган мулоқот давомида ёшлар билдирган мурожаатлар бўйича ечим изланди. Шу билан бирга, хорижда ишлаётган ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.
Ҳабибулла МУҲАММАДИЕВ,
майор.
Қашқадарё вилояти.
Биласизми?
Одам қўрққанда, кўзлари одатдагидан яхшироқ кўра бошлайди.
***
Акула чалқанчасига ётса, ўша заҳоти кома ҳолатига тушади.
***
Ёмғир чувалчангининг бешта юраги бор.
***
Бамбук бир кеча-кундузда 91 сантиметргача ўса олади.
***
Океан сувида 70 хил туз бор.
***
Хитойликлар магнит тошини меҳр-муҳаббат тоши деб аташган.
***
Нил дарёси соҳилларида ҳар йили мингга яқин одам тимсоҳларга ем бўлади.
Интернет манбалари асосида Г.Бувамирзаева тайёрлади.
МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ
Навоий вилоятида "Е-ижтимоий профилактика" электрон платформаси билан ишлаш бўйича ўқув-семинарлари ўтказилиши давом этмоқда. Улардан бири Қизилтепа туманида ташкил этилди.
Семинарда вилоят ИИБ ЖХХ бошлиғи ўринбосари – ҲПБ бошлиғи, подполковник Фарҳод Усмонов иштирок этиб, “Ижтимоий профилактика”нинг асосий йўналишлари, бу борада профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар хусусида сўз юритди.
Зарафшон шаҳрида олиб борилган манзилли тарғибот тадбирларида эса “Ижтимоий профилактика” электрон базасидан фойдаланиш бўйича ишлар аҳволи ўрганилди. Маҳалла еттилигига ушбу электрон тизим билан ишлаш, унда мавжуд қулайликлар тушунтирилди. Мазкур тизимни янада ривожлантириш бўйича таклиф-мулоҳазалар олинди.
Ҳасан ШЕРМАТОВ,
майор.
Навоий вилояти.
КЕЛГУСИ ИШЛАР МУҲОКАМАСИ
Паркент туманида аёллар иштирокида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоят ИИББ ҲПБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шаҳноза Содиқова мазкур қонунбузарликларни бартараф этишда маҳалла, ички ишлар органлари ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати биргаликда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқ эканлиги ҳамда ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида фикр юритаркан, ўзининг амалий тавсияларини ҳам келтириб ўтди.
Бундан ташқари, келгусида ҳамкор ташкилотлар билан йўл хариталари ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар келишиб олинди.
Нодира МАҲКАМБОЕВА,
катта лейтенант.
#Jumboq
Savol: Brakonyerlar tomonidan onasi o‘ldirilgan 4-5 oylik fillarning quloq pardasiga mikrob tushib, nobud bo‘ladi. Onasi bilan birga ulg‘aygan filchalarga ushbu kasallik daxl qilmaydi. Nima uchun?
Bugungi savolimizga yana Ulug‘bek Qurbonov hammadan oldin to‘g‘ri javob yo‘lladi. O. Shamsiyev ham javobni to‘g‘ri topgan. Bilimdonlarimizga omad tilab qolamiz.
Javob: Fil doim bolasini soyasida olib yuradi. Jaziramada yuradigan bo‘lsa, filchaning qulog‘idagi nozik pardaga mikrob tushadi va o‘ladi.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.