Юнусобод тумани ИИОФМБ ЖТСБ ППХ отряди ходимларининг хизмат жараёнидан лавҳа
👉 @postdarasmiy
ҲАҚИҚАТ СИРИ
Бир донишманд набирасини ёнига чорлаб:
– Сенга бир ҳақиқат сирини очаман, – деди.
Набираси жимгина қулоқ солди. Сўнг бобо гапини бошлади:
– Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсоли бўлса, иккинчиси, эзгулик, тинчликсеварлик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди. Бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
– Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб:
– Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг, ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Қисқаси, нимани эксанг, ўшани ўрасан, –деди.
М.АҲАДОВ тайёрлади.
👉 @postdarasmiy
Батальонда “Очиқ эшиклар куни”
ИИВ Қашқадарё академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари Қарши шаҳридаги 521-сафарбарлик чақирув резерви батальонида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этишди.
Тадбирда ўқувчилар ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, жанговар ўқотар қуроллар билан яқиндан танишишди.
Ўқувчилар тадбирдан катта таассурот билан қайтишди.
Ўз мухбиримиз.
👉 @postdarasmiy
Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида “Намунали патрул-пост хизмати ходими” ва “Намунали патрул-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Қарши шаҳрида мусобақанинг республика босқичига старт берилди.
👉 @postdarasmiy
Турнир давом этяпти
Андижон вилоятида Ички ишлар вазирлиги таркибий ва ҳудудий бўлинмалари терма жамоалари ўртасида спортнинг самбо ва жанговар самбо турлари бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” турнири давом этяпти.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 18 жамоа, 250 яқин спортчилар 7 вазнда кураш олиб боряптилар.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
👉 @postdarasmiy
HAR KUN BITTA BAHODIR TUG‘ILAJAK...
1984-yil 18-oktabr. Ohangaron shahridagi omonat kassaga uch noma’lum qurollangan shaxs hujum qildi. Ular 2300 so‘m pul, 1700 so‘mlik zayom hamda inkassatorning revolverini olib, voqea joyidan yashirinishdi. O‘tkazilgan tezkor qidiruv tadbirlari natijasida ular ilgari sodir etgan jinoyatlari sabab qidiruvda bo‘lgan shaxslar ekanligi ma’lum bo‘ldi, jinoyatchilarning yashiringan joyi aniqlandi. O‘ta xavfli jinoyatchilarni qo‘lga olish chog‘idagi qurolli to‘qnashuvda uch nafar ichki ishlar organi xodimi halok bo‘ldi. Ularning orasida militsiya leytenanti Bahodir Sodiqov ham bor edi...
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Кун ҳикмати
ҲАЁТ ЙЎЛИ
Замон тез, фурсат оз,
Ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида
Икки сана аро қисқа чизиқдир.
ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Бухоро вилояти ҳудудида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш, аҳоли орасида тарғибот тадбирларини кучайтириш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тегишли ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик назорат тадбири давомида “Саврак” маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро 10 қути пиротехника воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.НОРОВ,
майор.
Бухоро вилояти.
МАҚСАД – ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Вилоят ҳудудида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 20 октябрь кунидан 20 ноябрь кунига қадар “Ўқувчи” ва “Давомат” махсус профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Тадбирлар шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар техникумларида Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Умумтаълим мактабларда муаммоли, тарбияси оғир 50 нафар ўқувчи билан якка тартибда профилактик ишлар амалга оширилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Дарсларга сабабсиз келмаётган, ота-онаси миграцияда юрган, хулқ атворида салбий ўзгариш кузатилаётган вояга етмаганлар билан профилактик йўналишдаги учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида ёнида ўткир тиғли жисмлар олиб юрган 3 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилди.
Талабалар огоҳликка чақирилди
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллари томонидан олий ўқув юртларида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бошқарма бошлиғининг ўринбосари, майор Донабек Каримов Жиззах давлат педагогика университетида талабалар билан мулоқот ўтказиб, кибержиноятчилар ва фирибгарлардан ҳимояланиш йўллари ҳамда жиноят содир этиш оқибатлари хусусида атрофлича маълумот берди.
Ўз мухбиримиз.
Ochiq darsda
Uchqo‘rg‘on tumanidagi otaliqqa olingan 6-sonli umumiy o‘rta taʼlim maktabining yuqori sinf o‘quvchilari bilan ochiq dars tashkil etildi.
Tadbirda IIV Akademiyasi professor-o‘qituvchilari, viloyat IIB JXX HPB bo‘linma boshlig‘i, tuman IIB boshlig‘i, profilaktika inspektori qatnashdi. Unda maktab rahbariyatiga o‘quvchi-yoshlarga taʼlim berishda innovatsion pedagogik texnologiyalarni qo‘llash, iqtidorli yoshlar bilan yakka tartibda ishlab, salohiyatini rivojlantirish bo‘yicha chora-tadbirlarni ko‘rib borish yuzasidan tavsiyalar berildi.
Tadbir yakunida o‘qishi va xulqi bilan boshqalarga o‘rnak bo‘lib kelayotgan yoshlarga badiiy kitoblar sovg‘a qilindi.
OGOH BO’LAYLIK!
Hurmatli yurtdoshlar, oʻzingiz va oila aʼzolaringizni is gazi hamda yongʻin xavfidan asrang. Uyni isitishda ochiq olovdan foydalanmang!
Bu kun umrbod yodimda qoldi
Andijon viloyati IIB JXX Tashkiliy-tahlil bo‘limi katta inspektori, leytenant Fazliddin Qoraboyev umidli yosh xodimlardan biri. U Andijon mashinasozlik institutini bitirgach, Qo‘rg‘ontepa tumani Mudofaaga ko‘maklashuvchi «Vatanparvar» tashkiloti o‘qituvchisi, boshliq o‘rinbosari, boshlig‘i lavozimlarida faoliyat olib borgan.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Энг оғир жазо – виждон азоби
* Уйингга қувонч кирса, секинроқ шодлан. Чунки яқин атрофда ҳасад изғиб юради, эшитиб қолиши мумкин.
* Ёлғизлик – яқин инсонларингдан жудо бўлиш эмас, уларнинг бегонага айланишидир.
* Қарзни ҳадя қилиб юборадиган миқдорда бер, одамларга кечира олишинг даражасида ишонч билдир.
* Энг оғир жазо – виждон азоби.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
СУРАТЛИ ЛАВҲАЛАР
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан сайёҳлик намойиши обеъктлари ва инфратузилмаси ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш масаласи тизимли йўлга қўйилган. Улар жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш билан бирга, ташриф буюрган сайёҳларнинг юзага келган муаммоларини бартараф этишда ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.
Ўз мухбиримиз,
Бухоро вилояти.
👉 @postdarasmiy
Эркин Воҳидов ҳикматлари
Шоир ўзи ёнмаса, бошқаларни ёндиролмайди, қалб ҳисларида оташ бўлмаса, бошқа қалбларга ҳарорат беролмайди.
***
Бу оламда йўқотишлар ичидаги энг оғир йўқотиш инсоннинг ўзлигини йўқотишидир.
***
Ўқувчи учун авторнинг ёшу қариси, унвонли, унвонсизи йўқ. У ҳамиша ёзилган сатрларга қараб муаллифга ўз муносабатини билдиради: ё қалбига жо қилади, ё унутади, йўқликка маҳкум этади.
***
Инсонга бир марта бериладиган ҳаётда у умридан, ўтган кунидан қониқиб яшаши керак. Виждонига хилоф иш қилмай яшаса – бундан улуғ бахт йўқ. Ҳар бир айтган сўзинг, ишинг ўзингнинг хоҳишингга мувофиқ бўлса – энг катта бахт шу.
👉 @postdarasmiy
JARIMAGA SABAB BO’LADI
Belgilanmagan joylarga qattiq maishiy chiqindilarni va qurilish chiqindilarini tashlash, shuningdek suyuq maishiy chiqindilarni to'kish Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 91/1-moddasiga binoan, tegishli tartibda jarima solishga sabab boʻladi.
👉 @postdarasmiy
#Саломатлик
Дорини нега чой билан ичиш мумкин эмас?
Мутахассис-шифокорлар чой билан дори ичишни тавсия этишмайди. Сабаби, чой таркибидаги танин моддаси кўплаб дориворлар билан ўзаро таъсир этиши натижасида чўкма ҳосил қилади. Қолаверса, бундай аралашмалар юрак-қон томир тизимига салбий таъсир этиши мумкин. Айниқса, таркибида азот сақлайдиган дориларни чой билан ичиб бўлмайди.
#Jumboq
Savol: Fotografiya 15 asrda obyektlar tasvirini proyeksiyalab, so'ngra qog'ozga rasmini chizishdan boshlangan. Bu usulni italyan olimi Leonardo da Vinchi qo'llagan. Lekin haqiqiy fotografiya qachon ixtiro qilingan?
Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.
Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: /channel/postda_muloqot
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Sizdan minnatdorman, ustoz!
Namangan viloyati IIB JXX Yo‘l harakati xavfsizligi boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari – Yo‘l infratuzilmasini nazorat qilish bo‘limi boshlig‘i, kapitan Rahmiddin Rivojiddinovni sohada ishlayotgan ko‘plab xodimlarning ustozi desak, mubolag‘a bo‘lmaydi. Uning tashabbusi bilan viloyatdagi yo‘llarda tirbandliklarning oldini olish orqali yo‘l-transport hodisalari keskin kamayishiga erishildi. Ustozning bu boradagi oqilona takliflari rahbariyat tomonidan ko‘rib chiqilib, amaliyotga tatbiq etildi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Тақдимотлар ўтказилди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ЖХХ таркибидаги соҳавий хизматлар раҳбарлари жиноятлар ва йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга оид тақдимотлар ўтказишди. ИИВ ЖХХД масъуллари онлайн иштирок этган тадбирда асосий эътибор ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг қайта жиноят содир этишларига йўл қўймаслик ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини қисқартириш масалаларига қаратилди.
Ўз мухбиримиз.
Инсон умри
– Дада, дунёда энг кичик нарса нима?
– Инсон умри, болам. Эндигина яшашни бошлаб, жуда тез қариб қолганингни билмай қоласан.
– Йўғ-э? Лекин физика ўқитувчимиз энг кичик нарса электрон, деди. Ер юзидаги энг узун нарса-чи?
– Инсон умри. Шунчалар кўп хато қилишга улгурасан-ки, ҳатто эвараларинг ҳам тўғрилай олмайди.
– География ўқитувчимиз эса экватор деб айтди. Нима, алдадими бизни? У ҳолда нима ҳамма нарсадан кўпроқ қадрланади?
– Инсон умри.
– Тўғри, буни адабиётдан ўтгандик. Энг арзон нарса нима?
– Инсон умри, ўғлим. Уни арзимас баҳога ва ҳатто баъзан текинга бериб юборишади.
– Тарих ўқитувчимиз эса қуллар меҳнати деди. Балки, ёдингиздан чиққандир, дада.
Ота ним табассум қилиб, ўғлининг пешонасидан ўпди:
– Бугун саволларинг тугамайди чоғи. Олган билимларинг ҳаммаси тўғри, уларни унутма. Мен шунчаки уларга қўшимча жавоб айтдим. Булар ҳам ҳаётингда керак бўлади...
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
Қутлуғ сана байрамона нишонланди
Жиззах шаҳрида 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тантана уюштирилди. Тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда бир қатор ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимлар масъуллари сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимларини байрам билан қутладилар.
Сўнг илғорларга вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси каби ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармасининг фахрий ёрлиқ, эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Тантанага республика ва вилоят санъаткорларининг концерти байрамона кайфият бағишлади.
Ўз мухбиримиз.
Salomatlik
Nokning foydasi
Nokni yaxshi ko`rmaydigan kishini uchratish qiyin. Yoz, kuz va qishki noklar bor, shu bois ham bu mevalarning mavsumiyligi uzoq.
• nok o’zida fruktozani saqlashi sabab ham uni oshqozon osti bezi kasalliklarida iste’mol qilish tavsiya qilinadi;
• kaliy moddasini saqlashi sabab yurakka ham yaxshi ta’sir o’tkazadi, yurak ritmini me’yorlashtiradi;
• undagi aminokislotalar stressga qarshi kurashishda yordam berib, organizmni mustahkamlaydi, viruslardan himoya qiladi;
• ovqat hazm bo’lishi va moddalar almashinuvi jarayonini yaxshilaydi;
• kuch-quvvat bag’ishlab, charchoq va zo’riqishlardan xalos bo’lishga yordam beradi;
• foliy kislotasini saqlashi sabab ham homilador ayollarga juda foydalidir.
• Oshqozon-ichak kasalliklarida tavsiya etilmaydi, suv yoki sut ichganda ham ancha vaqt o`tgach yegan ma`qul.
Ғолиблар тақдирланди
Жорий йилнинг 10–14 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси Ҳусниддин Шосаидов 67 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Академик лицейда бўлиб ўтган тадбирда Ҳ.Шосаидов ва унинг ота-онасига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, байрам муносабати билан ташкил этилган футбол ва шахмат бўйича “Директор кубоги” турнири ғолиблари ҳамда “Саф тайёргарлигини баҳолаш” танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
MUHIM VOQEA
Bundan 67 yil muqaddam insoniyat tarixidagi eng muhim voqealardan biri sodir bo'lgandi. Ya'ni, 1957 yilda to'rtta radio antennali mitti metall sharcha Sputnik-1 kosmik kemasi koinotga yo'l oldi va yerning birinchi sun'iy yo'ldoshi degan nomga egalik qildi.
Chunki, o'sha paytgacha fazo, insonlar uchun erishib bo'lmaydigan orzu edi. Bu yangilik esa, dunyo haqidagi tasavvurlarni butunlay o'zgartirib yuborgan burilish nuqtasi, kosmik davrning boshlanishi bo'ldi. Keyinchalik, koinotga inson ham parvoz qilib, uni zabt etdi. Oradan shuncha vaqt o'tsada, biz koinotni o'zlashtirishda davom etyapmiz...
Pastdarg‘om tumani IIB binosida "Xavfsiz hudud" monitoring markazi tashkil etildi
Bunda, tuman markazi zamonaviy video kuzatuv moslamalari bilan jihozlandi va yagona boshqaruv tizimi yo'lga qo'yildi.
Uning asosiy vazifasi, jamoat tartibini saqlash, tumanimizda ro'y berishi mumkin bo‘lgan noxush holatlarni oldini olish, fuqarolarning huquq va erkinliklarini ta'minlash hamda bu borada tezkor tartibda ishlashdir.
Viloyat IIB masʼullari sektor rahbarlari, tuman IIB shaxsiy tarkibi va faol nuroniylar ishtirokida ushbu zamonaviy markazning ochilish marosimi bo'lib o'tdi
Ezgulik yo'lida xizmat qiluvchi obyekt ishga tushishi oldidan Qur'on tilovat qilinib duoga qo'l ochildi.
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН
Саховатда, ҳимматда оқар дарё каби бўл;
шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл;
ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл;
ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл;
Тавозе – камтарликда майин тупроқ каби бўл;
Бағрикенглик – меҳрда улкан денгиз каби бўл;
Қандай бўлсанг – шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.
Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ.
👉 @postdarasmiy
ПИЁДА ЮРИШ – КОНИ ФОЙДА
Энг осон ва қулай жисмоний машғулот бу – пиёда юриш. Яёв сайр қилиш барча ёшдаги инсонларга тавсия этилади. Фақат ҳар ким ўз меъёрини билса бас. Нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Яёв юрилганда, гавданинг барча мушаклари ҳаракатга келади. Қолаверса, бу машғулот ички аъзолар фаолиятини ҳам яхшилайди.
Пиёда сайр этилса, организмда моддалар алмашинуви яхшиланиб, юрак-қон томир, нафас олиш ва асаб тизимлари мустаҳкамланади. Айниқса, эрталаб ишга бораётганингизда пиёда юрсангиз, жуда фойдали. Инсон кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан, эрталаб бемалол 30 - 40 дақиқа яёв кеза олади.
Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам имкон бўлса, автобусга ёки таксига чиқишга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босиб ўтинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамнинг асабини тинчлантиради, чарчоғини олади. Қайси фаслда бўлмасин, пиёда юриш завқидан баҳраманд бўлинг.
Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.
👉 @postdarasmiy
#Jumboq
Savol: Viktor Gyugo o‘zini qo‘nimi yo‘q inson, deb bilgan. Shu tufayli o‘zini telba ko‘rinishiga solardi. Jumladan, sochining yarmini oldirsa, yarmini oldirmas yoki shunga o‘xshash nimadir qilardi. Buning sababi nima?
Ushbu savolning javobini hech kim to‘g‘ri topa olmadi. Bilimdonlarga keyingi jumboq savollarda omad tilab qolamiz.
Javob: U ijod qilganda, ishdan chalg‘imaslik, xususan, ko‘chaga chiqib ketmaslik uchun o‘zini shunaqa ko‘ylarga solardi.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.