Хотин-қизлар билан кечган мулоқотларда
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сайёра Холмирзаева Пахтакор ва Зафаробод туманларида эҳтиёжманд ва ҳуқуқий эътибордаги хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказди. Бу жараёнда аниқланган муаммоларни ҳокимликлар ва 3-сектор ишчи гуруҳлари кўмагида ҳал қилиш чоралари кўриляпти.
Ўз мухбиримиз.
#Jumboq
Qaysi songa “A” harfini qoʻshsa, joy nomi kelib chiqadi?
Ushbu savolning javobini bugun soat 17:00 da telegramm kanalimiz orqali e'lon qilamiz.
Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: /channel/postda_muloqot
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Сайлов2024
📲 Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?
❓ Хабарингиз борми, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйилмоқда.
📌 Электрон овоз бериш онлайн овоз беришдан фарқ қилади. Online овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали орқали интернетдан овоз бериши мумкин бўлса, электрон овоз беришда сайловчи сайлов участкасига бориб, электрон овоз бериш ускунаси орқали овоз беради.
ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ ТОМОН 5 ҚАДАМ
1. Ҳаёлингизга келган ҳар бир ғояни ён дафтарга қайд этиб боринг.
2. Бугунги ишни бугун амалга ошириш имкониятингиз бўла туриб, асло эртанги кунга ташлаб қўйманг.
3. Ҳар бир мақсадингизни босқичма-босқич тарзда амалга ошириб боринг. Фараз қилайлик, бугундан спорт билан жиддий шуғулланмоқчисиз. Бирдагина 20 та машқни бажариб, ҳолдан тойманг-да, бугун 5 та, эртага 10 та, индинга 15 та машқни бажаринг. Ҳам ўзингиз кўникиб борасиз, ҳам танангиз қийналмайди.
4. Янги билим, кўникма ва машқни ўзлаштирганингиздан кейин ўзингизни мана шу соҳанинг асл мутахассисидек тутишни бошланг. Ўзингизни қандай тутишингизга қараб онгингиз ҳам шунга мослашиб боради.
5. Кунингизни бир неча қисмга (тонг, тушлик, кечки пайт, тун каби) бўлиб олинг ва уларнинг ҳар биридан унумли фойдаланинг. Шу тариқа вақтингизни режалаштиришга ўрганасиз.
👉 @postdarasmiy
ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ
Куни кеча ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колониясида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ходималардан иборат икки жамоа аъзолари она тилимизни мадҳ қилувчи шеърлар, қўшиқлар ижро этишди, ўзаро савол-жавоблар ўтказишди. Шунингдек, халқимизнинг пурмаъно мақоллари янгради. “Ўзбек тили байрами куни” тадбирида колония ходимлари, ИИВ Академияси 2-ўқув курсининг бир гуруҳ курсантлари иштирок этишди.
Низомиддин ФАХРИДДИНОВ,
майор.
👉 @postdarasmiy
КАМПИР ВА ТАБИБ
Кампирнинг кўзи оғриб қолди, у табибни чақириб: “Агар кўзимни даволасанг, яхши ҳақ тўлайман”, деб ваъда қилди. Табиб муолажани бошлади. Лекин у ҳар гал келиб, кампирнинг кўзига дори суркаганида, унинг кўзини чирт юмиб ўтирганидан фойдаланиб, уйдаги буюмлардан биронтасини олиб кетаверди. Ниҳоят, у уйдаги жамики анжомларни олиб кетиб бўлгач, муолажа тугаганини айтиб, ваъда қилинган хизмат ҳақини талаб қилди. Кампир ҳақ тўлашдан бош тортди; шунда табиб кампирни ҳакамлар олдига судраб бориб, унинг устидан арз қилди. Кампир эса шундай баёнот берди: “Ҳақ рост, муҳтарам ҳакамлар, мен бу табибга, агар кўзимни даволаса, ҳақ тўламоқчи бўлувдим. Ҳолбуки, унинг муолажасидан кейин кўзларим ҳеч нима кўрмай қолди: мен илгари ўз уйимдаги ҳамма буюмларни кўрардим, энди у ерда ҳеч нима кўрмаяпман”.
Ҳаётда ҳам шундай: бадбин ва бадният кишилар кўпинча катта манфаат кетидан қувиб, ўз иллатларини ошкор қилиб қўйганларини сезмай қоладилар.
“Эзоп Масаллари” китобидан.
👉 @postdarasmiy
Bugun Chilonor tumani hududida joylashgan "Yangi Asr" universitetida Chilonzor tumani IIO FMB XQMB katta inspektori mayor Sevara Tosheva hamda YOMB katta inspektori Gavhar Abdukarimova tashabbusi bilan "Zararli odatlarni inson organizimiga ta'siri va sog'lom hayot" mavzusida tadbir bo'lib o'tdi. Unda fitness murabbiy Ahad Xudayarov ishtirok etib, zararli odatlar va ularning yoshlar hayotiga ta'siri haqida hamda sport bilan shug'ullanish, sog'lom turmush tarziga amal qilish uchun kerakli ma'lumotlarni aytib o'tdi.
Читать полностью…#Jumboq
Savol: Yaponiya shaharlarida shunday o‘quv kurslari borki, yuzlab nomzodlar orasidan faqat 36 nafari qabul qilinadi. Tanlov qatnashchilaridan qo‘shiq aytib berish, raqsga tushish, rasm chizish, turli sport musobaqalarida ishtirok etish talab etiladi. Hatto turgan avtoulov yuradimi yoki buzuqmi, degan mantiqiy savolga javob so‘raladi. Bunday tanlov qaerda o‘tadi?
Ushbu savolning javobini Qurbonov Ulug‘bek to'g'ri topdi. Ofarin! Bilimdonlarga keyingi jumboq savollarda omad tilab qolamiz.
Javob: Bu tanlov 4 yoshli bolalar o‘rtasida iqtidorli voyaga yetmaganlar tarbiyalanadigan maktabgacha ta'lim tashkilotiga qabul qilish uchun o‘tkaziladi.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Тузалиш йўлига ўтганлар қўллаб-қувватланмоқда
Зарбдор туманида ички ишлар органлари пробация хизмати назорати остида бўлган шахсларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан мулоқоти бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда қайта жиноят содир этиш оқибатлари тилга олинди. Шунингдек, жазони очиқда ўтаётган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал қилиш чоралари белгиланди. Тадбирда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Элёр Аҳмедов ва бошқалар сўзга чиқди.
Ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
👉 @postdarasmiy
Адабий–бадиий кеча
ИИВнинг Қорақалпоқ академик лицейида «Tил – миллат кўзгуси» номли адабий–бадиий кеча ташкил этилди. Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети доценти Л.Тажибаева, академик лицей раҳбарияти, ўқувчи ёшлар иштирок этди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар давлат тилининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди ҳамда саҳна кўринишлари, куй ва қўшиқлар ижро этишди.
Алишер САПАРБАЕВ,
капитан.
@postdarasmiy
Ona tili bayrami
Namangan viloyati IIB tasarrufidagi “Moychechak” maktabgacha taʼlim tashkilotida bugungi sana munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi. Muassasada mashg‘ulotlarda garchi rus, ingliz tillari ham o‘rgatilsa-da, tarbiyalanuvchilarning o‘zbek tilini mukammal bilishlariga alohida ahamiyat qaratiladi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Турғун Бекназаров:
- ППХ ходимларига катта раҳмат. Йўлда автомашинам панд бериб қолганини кўриб, дарҳол ёрдамга етиб келишди. Халқ хизматида юрган осойишталигимиз посбонларининг азиз бошлари омон бўлсин.
ЮРТ ПОСБОНЛАРИ – ТИЛ БАЙРАМИДА
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Ўзбек тили байрами кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.
Бугун эрта тонгдан буюк бобокалонимиз Алишер Навоий номи билан аталувчи хиёбонда байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллик байрами билан барчани қизғин муборакбод этиб, халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли бўлган жонажон тилимиз буюк қадрият эканлигини таъкидлашди.
Шунингдек, кеча давомида ўзбек тилини улуғловчи шеър ва ғазаллар янгради.
Улуғ зот ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида вилоят ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳам фаол қатнашди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
ТИЛ – МИЛЛАТ ФАХРИ
ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Тил – миллат фахри” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўди.
Давра суҳбатини академик лицей директори, подполковник Б.Бўриев очиб, она тилимиз тарихи, унга бўлган эҳтиром туйғуси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Термиз давлат университети доценти, филология фанлари доктори Н.Йўлдошев ҳамда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Сурхондарё ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш.Сатторовнинг мулоҳазалари ҳам кўпчиликни бефарқ қолдирмади.
Ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
#Jumboq
Savol: Dante “Ilohiy komediya” asarida Rim so‘zida muhabbat yashiringanini isbotlab bergan. Yozuvchi bu ishni qanday amalga oshirgan?
Bugungi savolimizga Mirsaid ismli o‘quvchimiz birinchi bo‘lib to‘g‘ri javob yo‘lladi. Ulug‘bek Qurbonov, Abduhamid Allayarov ham javobni to‘g‘ri topishgan. Bilimdonlarimizga omad tilaymiz.
Javob: Rim italyan tilida “Roma” tarzida talaffuz qilinadi. Roma teskari o‘qilsa, amor bo‘ladi. Amor lotin tilida muhabbat ma’nosini anglatadi.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Qoidabuzarlik hech kimga obroʻ olib kelmaydi!
Sodir etgan nojo’ya xatti-harakatini ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarida namoyish etgan shaxslar javobgarlikka tortildi.
BAYRAM MUNOSABATI BILAN
IIV 2-sonli Toshkent akademik litseyida “Qadring baland bo'lsin, ona tilim” shiori ostida bayram tadbiri bo'lib o'tdi.
Unda mazkur ta'lim muassasasi badiiy havaskorlik to'garagi a'zolari tomonidan barcha millat va elat vakillarining o'zbek tilida she'r va qo'shiqlarni ijro etib chiqishi barchaga manzur bo'ldi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Talabalar uchun targ‘ibot
Namangan davlat universiteti talabalari o‘rtasida giyohvandlik vositalari va kuchli taʼsir qiluvchi preparatlarning isteʼmoli hamda noqonuniy aylanishi bilan bog‘liq holatlarning oldini olish, shuningdek, OITSga qarshi kurash bo‘yicha davra suhbati bo‘lib o‘tdi.
Tadbirda Namangan viloyati IIB mas`ul xodimi, OITSga qarshi kurash markazi shifokorlari, universitet professor-o‘qituvchilari, profilaktika inspektori hamda talaba-yoshlar ishtirok etdi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Тил – миллат руҳи
Кўкдала тумани ИИБда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўз олганлар ҳар бир миллатнинг ифтихори, ғурури унинг ўз миллий тили эканлигини эътироф этишди. Зеро, ҳар бир халқ ўз тилининг ижодкоридир. Бугун авлодлар олдида тилимиз софлиги ва камолоти учун барчамиз бирдек бурчлимиз.
Тадбирда иштирокчиларга ўзбек тилининг бой моҳияти тушунтирилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
👉 @postdarasmiy
Oʻzbek tili – oʻzligimiz timsoli
Andijon viloyati IIBda “Oʻzbek tili – oʻzligimiz timsoli” mavzusida tadbir boʻlib oʻtdi. Unda Andijon davlat universiteti dotsenti, filologiya fanlar nomzodi Halimjon Karimov ishtirok etdi va mavzu yuzasidan maʼruza qildi. U oʻzbek tilining shakllanish tarixi, bugungi kunda davlat tiliga berilayotgan eʼtibor toʻgʻrisida atroflicha maʼlumotlar berib oʻtdi.
Tadbir davomida Andijon viloyati IIB boshlig‘ining oʻrinbosari, podpolkovnik Jonibek Davronov tomonidan vazirlik hamda boshqarma rahbariyatining koʻrsatmalari shaxsiy tarkibga yetkazilib, xodimlar eʼtiboriga Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi tomonidan tayyorlangan “Tahlilnoma” koʻrsatuvi namoyish etildi.
Boris KLEYMAN,
oʻz muxbirimiz.
👉 @postdarasmiy
МУҲИМ САНАГА БАҒИШЛАБ
ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда ҳам Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда она тилимиз янада нуфузини юксалтириш, унинг жозибадорлиги ва бойлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил фикр юритишди.
Маърифий тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан янграган она тилимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар унинг файзли ўтишида муҳим аҳамият касб этди.
Алишер ТЕШАЕВ,
капитан.
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!
ИИВ Қашқадарё академик лицейида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар тил инсон қалбининг кўзгуси экани, унда муайян бир халқнинг ўтмиши, бугуни, келажаги, маданияти ва бошқа бир қанча жиҳатлари акс этишини таъкидлашди.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Jumboq
Savol: Yaponiya shaharlarida shunday o‘quv kurslari borki, yuzlab nomzodlar orasidan faqat 36 nafari qabul qilinadi. Tanlov qatnashchilaridan qo‘shiq aytib berish, raqsga tushish, rasm chizish, turli sport musobaqalarida ishtirok etish talab etiladi. Hatto turgan avtoulov yuradimi yoki buzuqmi, degan mantiqiy savolga javob so‘raladi. Bunday tanlov qaerda o‘tadi?
Ushbu savolning javobini to‘g‘ri topsangiz, bugun soat 17:00 da telegram kanalimiz orqali e’lon qilamiz.
Javobni quyidagi manzilga yo‘llashingiz mumkin: /channel/postda_muloqot
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik
Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari general-mayor Bekmurod Abdullayev Toshkent shahri Yunusobod tumanida boʻlib, sektor rahbarlari hamda idoralararo tezkor shtab ishchi guruhi aʼzolari bilan mahallalar kesimida oʻrganish ishlarini olib bordi.
Asosiy eʼtibor hududlardagi kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik va bu borada amalga oshirilayotgan ishlarga qaratildi.
Батафсил ўқинг👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Бошқармада китоб ярмаркаси
Қашқадарё вилояти ИИБда шахсий таркибнинг китобхонлик маданияти ва китобга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналари, ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этилган асарлар ўрин олган ярмаркада ходимлар ўзларини қизиқтирган бадиий ва илмий китобларни харид қилишди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
👉 @postdarasmiy
Til qadri...
Ssenariy muallifi va rejissyor: Shohruh Norqulov
Operator: Jasur Yusupov
Rassom: Erkin Xushmatov
Maslahatchi: Xurshid Abdurashid
Ijtimoiy rolikni suratga olishda qatnashgan va yordam bergan barchaga katta rahmat!
САМАРҚАНДГА САЁҲАТ
Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан вилоят ички ишлар органларида самарали хизмат қилаётган хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Саёҳатнинг илк йўналиши Амир Темур мақбараси бўлди. Регистон ансамблида бўлган осойишталик посбонлари бу ердаги тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, ансамблдаги халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналари, миниатюра асарларини кўздан кечиришди.
Саёҳатчилар, шунингдек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбараси, “Боқий шаҳар” мажмуаси ва Самарқанднинг бошқа диққатга сазовор жойларида бўлдилар.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
SHART-SHAROITLAR BILAN TANISHIB
Yunusobod tumani IIOFMB boshligʻi otaligʻiga olingan 63-sonli umumtalim maktabining 9-sinf oʻquvchilari IIV 1-sonli Toshkent akademik litseyida boʻlishdi. Taʼlim muassasasiga tuman IIOFMB 5-sonli IIB HPB Yoshlar masalalari boʻyicha katta inspektor, podpolkovnik G. Zarimova boshchiligida kelgan oʻquvchilar bu yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishib, oʻzlarini qiziqtirgan savollarga atroflicha javob olishdi.
Oʻz muxbirimiz.
Toshkent shahri.
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X