👉🏿Энг кучли инсон сабр қилган инсондир!
👉🏿Энг бой инсон бу шукр қилган инсондир!
/channel/pmt88
👉Аразлашиб ва ўз-ўзидан хафа бўлган инсонларга эътибор берманг, чунки улар ўзларини ана шу хислати ёқимли деб ўйлайди. Билишмайдики бу ақлли, фаросати пастлигидан далолатдир😊
/channel/pmt88
Статистик маълумотларга кўра, юқори ақлга эга одамларнинг ўртача одамга қараганда камроқ дўстлари бўлади.
/channel/pmt88
Арт Терапия асабларни тинчлантирамиз. Қалб, ақл, руҳ хотиржам бўлса, ҳаракатлар бардавом бўлади!
http://t.me/pmt88
Дадаси мени яхши кўрасизми?
— Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
— Наҳотки?! Қайси маҳалда?
— Ўзинг топиб кўрчи!
— Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
— Йўқ.
— Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
— Йўқ.
— Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
— Унда ҳам эмас.
— Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
— Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
— Ростанми?!
— Рост!
— Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
— Онамга қилаётган муомаланг, Oнамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг
/channel/pmt88
Агар бирор аёлни ипсиз боғлаб олмоқчи бўлсангиз, ё ўзингизни чин қалбдан севдиринг ёки унинг ўзини чин қалбдан севинг. Мана шу иккала ҳолатда ҳам аёл сизни бир умр тарк этолмаслиги мумкин...
© Стефан Цвейг
/channel/lmt88
Булар муҳим аҳамиятга эга
👉1. Катта режаларингиз.
👉2. Севимли ҳаётингиз.
👉3. Даромадингиз.
👉4. Кейинги ҳаракатингиз.
👉5. Оиладаги муаммоларингиз
Психологик мотивацион тавсиялар
/channel/pmt88
👉Менимча, муносабатларда энг муҳими, яна қайтиб учрашиш истаги. Икки киши ҳақиқатан ҳам бирга бўлишни хоҳласа, ҳеч ким улар учун маслаҳат бермайди, фақат ўз қалбларидан ташқари. Улар ҳеч кимга қарамайдилар, ҳеч кимнинг гапларига қулоқ солмайдилар, шунчаки ҳар куни янада яқинроқ бўлиш учун янги қадам ташлайдилар.
/channel/pmt.uz
Kanalimizdagi tanaffus uchun uzr so‘rayman, sezgir kanal a'zolari uchun tashakkur! Hol-ahvol so‘rab, yordam qo‘lini chuzishga tayyor bo‘lgan guruh faollariga minnatdorchilik bildiraman!
👉Ayrim kuzatuvchilarimiz haqimga duo o‘qitganlari uchun Ollohdan salomatlik so‘rayman!
Men sizlarni yaxshi ko‘raman! Barchangizga tashakkur!
/channel/pmt88
Қайсидир инсоннинг арзимас бўлса-да бирор орзусини амалга ошириш, ишончи ёки кичик бир умидини сақлаб қолиш қўлингиздан келар экан, демак сиз чакана одам эмассиз.
👉 /channel/pmt88
Кичкина нарсалардан бошланг, аммо буюк ишлар ҳақида орзу қилинг. Бир вақтнинг ўзида кўп иш қилишингизни ҳожати йўқ. Шунчаки оддий ҳаракатлардан бошлаб, мураккаброқларига томон интилаверинг ва ҳар доим келажак ҳақида ўйланг.
/channel/pmt88
#kuzatuv
👉Bizga vaqtni boshqarish hukmi berilmagan, ammo uni nima bilan va qanday to‘ldirishni o‘zimiz hal qilamiz.
rasmiy telegram👇👇👇
/channel/pmt88
👉Кимнидир ранжитиб узр сурашингиз кейинчалик ҳеч нарсани ҳал қилмайди...
👉Инсоннинг кўнгли шиша каби нозик, уни синдирсангиз тиклашни иложи жуда қийин...
✍️Шунинг учун минг маротаба ўйлаб, кейин иш тутинг...
/channel/pmt88
🔹 Кўз ойнагингиз синган бўлса, дунё ёмон дегани эмас.
🔸Сизга дунёни кўришингизга ёрдам бераётган нарсага бир қарангчи.
🔹Бу сизнинг фикрларингиз, ҳиссиётларингиз, қўрқув ва аламларингиз махсули булиши мумкин...
©Наимжон Азимов
/channel/pmt88
✔️Сиз бошланғичларингиз ҳақида ўйлайсиз, лекин сиз ҳеч нарса қилмайсиз. Бу дангасалик, кейин бефарқлик, кейин бошқа баҳоналар.
✔️Нол - бу ҳозирги тараққиёт. Ҳукм эмас. Буни бир, ўн, йигирма ва ҳатто юз фоиз муваффақиятларга айлантириш керак. Қандай?
✔️Ҳар куни бирор нарса қилинг: машқ қилинг, битта саҳифани ўқинг, битта “хоҳиш” ни қилинг. Муваффақият сирига обуна бўлишдан бошланг. Муваффақият дегани ўқиш эмас балки унга амал қилишдир!
Психологик мотивацион тавсиялар
http://pmt.uz/publik.html
Ҳаётингга мадад керак бўлса, “мадад” сўзини тескари ўқисанг, “дадам” бўлади. Ҳаётингга маъно керак бўладиган бўлса, “маъно” сўзини тескари ўқисанг, “онам” бўлади.
👉Азизларим, ҳаётимизга мадад ҳам, маъно ҳам ота-оналаримиздир! Уларнинг қадрини билайлик!!!
/channel/pmt88
Яхшиликка интилиб яшанг!
👉Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарликларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.
/channel/pmt88
👉Ўзаро муносабатларнинг фожиавийлиги ⸺ икки инсонга боғлиқ эканлиги! Тасаввур қиляпсизми, сиз қанчалар яхши, қанчалар содиқ ва қанчалар фидойи бўлманг, бу ҳеч қандай муваффақиятни тўлиқ таъминлай олмайди...
/channel/pmt88
Олимлар ақлий қобилиятнинг 50-80 фоизи авлоддан авлодга ўтишини
исботлашган. 🧠
/channel/pmt88
Кучли ва заиф томонлар
✍🏼 Ҳар бир инсоннинг кучли ва заиф томонлари бор, лекин уларни йўқ қилиш ёки эътибор беришга ҳаракат қилишнинг ўрнига, муваффақиятли одамлар улар билан курашишга ва уларнинг камчиликлари устида ишлашга рози бўлиши лозим (сиз заиф томонларингизни қанча кўп билсангиз, шунчалик кучлироқ бўласиз). Шунингдек, бу ўз-ўзини ҳурмат қилиш учун ажойиб имкониятдир. Бу учун воҳимага тушиш ҳам шарт эмас уни бартараф қилишни назоратга олинг!
расмий телеграм👇👇👇
/channel/pmt88
👆Чиройли сўзларни фақат эшитиш эмас, уни кимларгадир айтиш кераклигини ҳам унутманг.
✍Зеро чиройли сўзларга арзийдиган қанча яқинларимиз бор!
Хайрли тун азизларим😊
/channel/pmt88
Баъзан сиз ўзингизни яширишни хоҳлайсиз ва шунда ҳеч ким безовта қилмайди деб ўйлайсиз.
👉Ҳеч ким билан гаплашмаслик, хатлар ва қўнғироқларга жавоб бермаслик, кимдир хафа бўлиши мумкин бўлган нарсаларга йўл қўймасликка интиласиз, бундан ўзингиз оғринасиз.
👉Юзингиздан фаровонлик ва бахтнинг золим ниқобини тортиб ташланг. Ақлсиз саволлар ва бўш суҳбатларга чек қуйинг.
👉Ўзингизни кўринмас булут сингари сукунат билан ўраб олган оламдан қочинг!
👉Узоқ вақт тинимсиз ушлаган кўз ёшларни тўкиб ташланг.
👉Юракни эзадиган мусиқалардан воз кечинг. Ва тинчланинг. Ҳеч нарса ҳақида ўйламаслик, афсусланмаслик ва ҳеч нарсадан қўрқмаслик лозим.
👉Сизга яқин инсонларни қадрланг, айрим сохта яқинлардан воз кечинг😊
/channel/pmt88
Assalomu alaykum yaxshimisiz azizlarim! Barchangizga bayram muborak! Olloh salomatligizni mustahkam qilib, hamisha atrofingizda chin do‘stlarni birlashtirsin!
👉Yaxshi kunlarizda sizga oshno, og‘ir kunizda yuqolib qoladigan do‘stlar, tanishlardan Olloh asrasin!
👍Har kuningiz Navro‘z bo‘lsin!
/channel/pmt88
👉Баъзи ишларнинг буюклиги унинг катталигида эмас, ўз вақтида бажарилганлигида...
©️ С.Жонсон
👉Шундай экан, янги йилда барча режалаштирган ишларингизни вақтида бажаришга одатланинг. Шунда буюк ишларга қодир бўласиз!
/channel/pmt88
Ёши ўтган бир кекса кишидан “ёшлик ва кексаликнинг нима фарқи бор?” деб сўраганларида:
👉 У “ёшлик-шундай даврки-унда барча муаммоларни ечишда кишида куч-қувват ва имконият топилади, аммо ақл етарлича иш бермайди.
👉**"Кексалик-шундай даврки-барча** муаммоларни ечишга ақл топилади, аммо куч-қувват етишмайди”деган экан.
✔️Шунинг учун ҳам катталарнинг ёшларга-фарзандларига, невараларига ва яқинларига доимо насиҳат қилиб туришларининг замирида биз билмаган юқоридаги қонуният ётади.
Психологик мотивацион тавсиялар
/channel/pmt88
👉Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчи.
👉Кимдир кучли бўлишни ўргатади, кимдир - доно.
👉Кимдир кечиришни ўргатади, кимдир - бахтли бўлишни ўргатади.
👉Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, лекин бизни синдиради. Лекин бу ҳам тажриба!
👉Барчани қадрланг, чунки унинг пайдо бўлиши - бу тасодиф эмас.
Каналга уланиш учун👇👇
/channel/pmt88