Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Тўй ва маросимлар ихчамлаштирилади
Тўй ва оилавий тадбирлар тартибга солинади. Кафе ва ресторанлардаги 50 кишидан ортиқ оилавий тадбирлар учун шартнома тузилади.
"Ота кўрди", "Сеп ёйди", "Куёв навкарлар" каби ортиқча расм-русумлар ўтказишга йўл қўйилмайди.
Тўйхона эгаси оилавий тадбир ўтказилишидан камида икки кун олдин маҳаллий ИИБни ёзма равишда огоҳлантириши зарур.
Чекловга амал қилмаганлар жазоланади.
@platformauzb
Расмий баёнот: Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ аҳоли турар жойларидан узоқда ва таркиби зарарсиз
2025 йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилди. Бу қудуқ — ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.
Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли “Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.
Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди.
Маълумот учун, айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлигини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.
Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз.
Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Энергетика вазирлиги
@platformauzb
Соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан муддатидан аввал озодликка чиққан Салим Абдувалиев кўриниш берди.
@platformauzb
Антикоррупция Хонободдаги фестивалга ажратилаётган миллиардлар юзасидан ўрганиш бошлади
Андижонда августда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” фестивали учун 6 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган. Тадбирга чақирилаётган Мустафа Сандал, Араш, In-Grid, Алиша Чинай ва Arabesque гуруҳига 5 млрд сўмдан ортиқ гонорар ажратилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокимлиги “пуллар ўзини оқлайди”, дея изоҳ бермоқда.
@platformauzb
"Ўзсаноатқурилишбанк"да янги тайинлов
Бошқарув Раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби лавозимига Пулатов Эркин Санджарович тайинланди.
Э.Пулатов фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимларида фаолият юритган. Шунингдек, "Ўзсаноатқурилишбанк"да турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган.
Маълумот тариқасида: ушбу лавозим Банк Раисининг ўринбосарига тенглаштирилган.
Манба
@platformauzb
Сунъий интеллектдан фойдаланишда назорат ва хавфсизлик муҳим
ЎзЛиДеПнинг "Тараққиёт нуқтаси" мунозара клубида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш ва уларга ортиқча ишонишнинг хавфлари муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологияларни мувофиқлаштириш департаменти бошқарма бошлиғи Миразиз Миржалолов фикрича:
«Сунъий интеллектга тўлиқ ишониб бўлмайди. Айниқса, иқтисодий ва молиявий соҳаларда инсон омили муҳим. Ортиқча ишонч давлат ва жамият учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли киберхавфсизлик ва қонунчилик нуқтаи назаридан масала чуқур ўрганилиши зарур».
Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат – давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
-Хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади.
@platformauzb
"Дунё садолари" фестивали билан боғлиқ шубҳали шартномалар хусусида
Жорий йил 15-17 август кунлари Хонабод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирга эронлик машҳур санъаткор Араш таклиф қилинган. Уни Андижонга олиб келиш учун 2 млрд 95 млн сўм (бугунги курс билан тахминан 164 минг доллар) сарфланади. Туркиялик хонанда Мустафо Сандал учун эса бундан сал камроқ — 2 млрд 49 млн сўм (160 минг доллар) ажратилган.
Шунингдек, италиялик хонанда, Ин-Грид тахаллуси билан танилган Ингрид Алберини ва ҳиндистонлик хонанда Алиша Чинайни (бу икки санъаткор учун жами 837 млн сўм, яъни, 65 минг АҚШ доллари сарфланади) ҳам Хонободга келиб қўшиқ куйлайди.
Юқоридаги санъаткорлар ташрифи учун умумий ҳисобда 4 миллиард 981 миллион сўм ёки 390 минг доллардан кўпроқ тўланиши кўзда тутилган.
Бу нархлар қанчалик реал?
“Дарё” мавзуни ўрганиш жараёнида юқорида номи келтирилган санъаткорларнинг Ўзбекистонга ташрифи баҳосини ўрганди.
Ушбу хонандалар, умуман, дунёдаги машҳур санъаткорларнинг Ўзбекистондаги концертларини уюштириш билан шуғулланувчи мутахассисларга кўра, аслида бу санъаткорларнинг нархи Хонобод фестивали учун кўрсатилган нархдан анча арзон. Масалан, Мустафо Сандал ва Арашни Ўзбекистонга энг қиммат ҳолатда жами 200 минг АҚШ доллари тўлаб олиб келиш мумкин.
Қолган икки санъаткор учун эса 20 минг доллар етарли. Яъни фестивалга чақирилган санъаткорлар гонорари сунъий равишда деярли икки баробар шиширилган бўлиши мумкин.
@platformauzb
Эндиликда қишлоқ хўжалиги вазирига қўйидаги электрон манзил орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин: /channel/+TI8EApTZp5pjOGVi
@platformauzb
Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар учун фойдали бир қатор маълумотлар эълон қилинди
➖ Пенсия қандай ҳисобланади (пенсия формуласи), бунда нималар эътиборга олинади?
➖ Пенсия юқори ёки кам миқдорларда тайинланиши фуқаронинг ўзига боғлиқ жараёнми?
➖ Бугунги кунда “проактив” пенсия тайинлашда фуқаронинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар қайси ташкилотлар ахборот тизимидан олинади?
➖ Келажакда муаммосиз пенсия тайинланиши учун ҳозирдан нималар қилиш лозим?
➖ Нега пенсиядан ушлаб қолинади (чегирма қилинади)?
Шу каби саволларнинг барчасига юқоридаги файлда батафсил жавоблар ва маълумотлар тақдим этилган.
@platformauzb
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъулларига ҳақли эътироз
Бюджетнинг пулига ясалган Молиячи дастури нега ишламаяпти?
Бир хил таҳрирчиларга дуппа-дуруст мақолани берсанг, қўлингга бузиб қайтаради.
Яхшигина ишлаб турган ойлик ботни ёпиб, ўрнига умуман ишламайдиган (менимча, фақат бюджетдан ойлик оладиганлар учун ишлайди) молиячи дастурини ишлаб чиқиб, жорий қилганлар ҳам худди шундай нўноқ таҳрирчиларга ўхшайди.
Фарқи нўноқ таҳрирчи шу ишига нари борса 200-300 минг сўм олади. Ишламайдиган дастур учун эса бюджетнинг миллиардлаб пули совурилади.
Хайриддин Абулфайзов
@platformauzb
Ҳақиқат айтилгани учун Навоий вилоят ТВда жонли эфирлар тўхтатилибди
Навоийлик журналист Руслан Собуровнинг ёзишича, жонли эфир ҳақиқат айтилгани учун тўхтатилган:
«Ҳамкасбим Рухсора жонли эфирда Навоий шаҳридаги заҳарли тутун ҳақида ҳақиқатни айтиб юборди. Ва бунақа «ҳақиқат айтиб юборилиши мумкин бўлган ҳолатлар»нинг олдини олиш учун жонли эфир тўхтатилибди. Ҳатто, Рухсорага озми-кўпми босим бўлгани ҳақида ҳам гаплар келяпти», деб ёзмоқда у.
@platformauzb
Ўзбекистон аҳолиси 1 сентябрга 38 миллион нафарга етади
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 859,7 минг кишига етган.
Шу ўсиш суръати давом этса, 1 сентябрь куни Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион нафарга етади.
Бугун Янги Ўзбекистон бунёдкори - Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қарши олди
Юқоридаги қисқа роликда сўнгги саккиз йилликда Ўзбекистон тараққиётидаги ўзгаришларнинг энг муҳимлари жамланибди.
Бу ислоҳотларнинг барчаси ҳар бир ўзбекистонлик ҳаётига кириб борди. Бу янгиланишларнинг ягона ташаббускори - Президент, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
@platformauzb
Қарашлардаги фарқ
Мен кўплаб инсонларни кузатаман, атрофимда ўзига тўқ бой танишларим ҳам бор, топиш-тутиши ҳаминқадар бўлганлари ҳам мавжуд. Ўзи аслида ҳаётимнинг кўп қисмини кузатиш билан ўтказаман, бой ва камбағал инсонлар ўртасидаги фарқларни кузатиш бошқача.
Баъзи бирларни кўрсангиз, бой кўриниш асосийси ҳисобланади ва бунинг учун кўп пул сарфлашади, қиммат кийимлар, соатлар ва бошқаларда буни кўрсатишга ҳаракат қилишади, бошқаларида эса бой кўринишдан кўра бой бўлиш кўпроқ муҳим ҳисобланади, улар кимгадир ниманидир исботлашга ошиқмайди, шунчаки оддий кийимлар, ортиқча зеблар йўқ.
Менда иккала тур одамларни кузатишга имкониятим бор, чунки иккала турда ҳам дўстларим, танишларим бор. Лекин мен уларни ташқи кўринишларидан кўра кўпроқ қарашларини кузатаман.
Кузатувларим натижасида шуни англаб етдимки, биргина қоидага амал қилишнинг ўзи билан ҳам қарашлардаги фарқни кўрсатиб қўяр экан:
Бойлар аввал пулларини инвестиция қилади,
қолганинигина сарафлайди.
Камбағаллар эса аввал пулларини сарфлайди,
қолганинигина инвестиция қилади.
Агар аввал инвестиция қилсангиз, сўнгра сарфлашни ўйласангиз, молиявий аҳволингиз жуда тез ўзгаришни бошлайди, бойлардаги энг асосий хусусият ҳам шунда, улар пулни восита сифатида кўради ва уни инвестиция қиладиган жой қидиради, мия шу тарзда ишлайди, хатолардан тезгина сабоқ чиқариб давом этади.
Камбағалларда эса қараш озгина бошқачароқ, улар пулнинг ўзини мақсад сифатида кўришади, натижада топилган пул инвестицияга эмас, балки қаерга сарфлаш ҳақида ўйланади. Асосий сабаб қарашларда.
Бектош Хатамов, тадбиркор
@platformauzb
❗️Мўйноқда газ сизиб чиқди
Мўйноқда газ бурғулаш жараёнида технологик талаблар бузилиши натижасида ер остидаги катта босимдаги газ юзага чиққани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Кадрларда газ катта куч билан ҳавога отилаётгани кўринади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов яқин дақиқаларда вазиятга ойдинлик киритилишини билдирди.
@platformauzb
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 23.07.2025 йилда Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 20 600 000 сўмгача пул берилади.
Ногирон шахс ёки ногирони бор оила аукциондан ер участкаси сотиб олса, 41 200 000 сўмгача давлат пул беради.
Камбағал оилалар реестрида турган ёшларга бир ойлик армия пулини давлат тўлаб беради.
@platformauzb
«Президент Ислом Каримов ҳокимиятга келган дастлабки йилларда бошқаларнинг фикрига қулоқ солган, аммо маддоҳлар хушомаду мақтовлар билан туппа-тузук одамни йўлдан урган...
“Бир кун Ислом ака раҳматли: “Мурод, мен баъзида қўрқиб кетаман, ҳеч ким менга эътироз билдирмайди. Ахир, мен Худо эмасман-ку!” деб қолди. “Чекингизга тушгани шу, сизга ҳеч ким рост гапирмайди”, дедим. Балким одам ўзини ўзи кўпроқ тергаши керакдир» ...
2018 йил, ноябрь
Мурод Муҳаммад Дўст,
Ёзувчи ва жамоат арбоби, Биринчи президентнинг матбуот котиби
@platformauzb
Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
🎓Олий таълимда қабул параметрлари эълон қилинди
2025/2026-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриат босқичига қабул параметрлари таълим шакли, йўналиши ва ўқитиш тили кесимида тасдиқланди.
@platformauzb
Аварияда айбдорларнинг мажбурий суғуртаси қимматлашади
2026 йилнинг 1 январидан олдинги ўн икки ой давомида йўл-транспорт ҳодисасида айбдор сифатида суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари ҳам қимматлашади.
@platformauzb
“Севимли” телеканалининг Ислом цивилизацияси марказига туҳфаси
Ўзбекистондаги энг оммавий телемедиа платформалардан бири — “Севимли” телеканали ҳам Президент ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиздаги энг машҳур ва нодир тарихий обидалар макетларини тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда.
Телеканал ташаббуси билан 25 та энг муҳим тарихий обида макетлари Ислом цивилизацияси маркази музейига беғараз ҳадя сифатида тақдим этилиши режалаштирилган.
Батафсил — cisc.uz
@platformauzb
Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда содир бўлган ёнғинларни ўчириш тадбирларига Мудофаа вазирлигига қарашли Airbus Helicopters H215M ва Airbus Helicopters H125 вертолётлари жалб қилинган. Хусусан, ҳарбий вертолётлар сув ташиш учун мўлжалланган махсус челак (Bambi Bucket)да сув олиб, ёнғинни бартараф этишда амалий кўмак бермоқда.
@platformauzb
SOCAR - Ўзбекистон энергетика бозорига кирмоқда
Айни шу йўналишда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат нефтгаз компаниялари ўртасида Маҳсулот тақсимотига оид Битим имзоланди.
Ушбу битим соҳа ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва миллий нефть-газ тармоғини ривожлантириш йўлидаги муҳим босқичдир. Шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг халқаро ҳамкорлик ва йирик инвестицияларга очиқ бўлган ишончли ва инновацион йўналтирилган ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.
@platformauzb
Автомобиллар учун мажбурий суғурта нархи 4 баробар, суғурта қопламаси эса 2 баробар оширилади
Tранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш учун тарифлар қуйидаги тартибда янгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 йилдаги 458-сонли қарорига асосан:
➖Тошкентликлар учун
✅енгил автомобиль учун — 192 000 сўм;
✅юк автомобиль учун — 336 000 сўм.
➖Қолган ҳудудлар:
✅енгил автомобиль учун — 160 000 сўм;
✅юк автомобиль учун — 280 000 сўм.
➖Чекланмаган полис сотиб олиш учун мазкур нархлар икки баробар тўланиши лозим.
Ушбу нархлар 2026 йил 1 январдан амал қилади.
Шунингдек, келаси йил 1 январдан суғурта қопламаси лимити 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга оширилади.
@platformauzb
- Пахта оқ бўлса ҳам ҳалқимизга қора доғлар олиб келди. Пахта Оролимизни қуритди. Пахта яқин-яқингача қисматимизда қора доғ бўлди.
Биз энди пахта қуллигидан озод бўлдик, - Шерзодхон Қудратхўжа.
@platformauzb
“Сургил”да стратегик лойиҳа амалга оширилди
Ўзбекистондаги йирик энергетика объектларидан бири ҳисобланувчи “Сургил” сиқув компрессор станцияси қурилиб, синов ишларига киришилгани enterengineering/FIAYKwA7iXt">хабар қилинди. Айтилишича, бу инфратузилма табиий газни қайта ишлаш учун Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб беришга хизмат қилади.
Лойиҳа доирасида йилига 1,8 млрд куб метр газни сиқиш имкониятига эга станция ташкил этилган. Газ ҳайдаш агрегатлари Baker Hughes томонидан етказиб берилган бўлиб, улар икки параллел линияда ишлайди. Шунингдек, станция фаолияти натижасида газ қазиб олиш ҳажми ортиб, қайта ишлаш учун қўшимча ресурс базаси яратилиши кутилмоқда.
Қурилиш-монтаж ишлари эса Enter Engineering томонидан амалга оширилган. Маълум бўлишича, компания лойиҳани белгиланган муддатда якунлаш ва технологик самарадорликни таъминлаш учун бевосита масъул ташкилот ҳисобланади.
@platformauzb
🏢ЯНГИ ҚУРИЛГАН КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДАН КВАРТИРА СОТИБ ОЛИБ КАДАСТР ҲУЖЖАТИНИ ҲАЛИ ҚЎЛИГА ОЛМАГАНЛАР ДИҚҚАТИГА!
📣 Янги кўп қаватли турар жойдан квартира харид қилиб, бир неча йилдан бери унда яшаяпсиз. Аммо энг катта муаммо — сизда ҳали ҳам кадастр ҳужжатлари йўқ.
📩 Юқоридаги видеода Кадастр агентлиги ахборот хизмати томонидан ушбу ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги юзасидан батафсил маълумот берилган.
@platformauzb