platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

“Ҳали ҳужжат йўқ, биз эса бўлмасин деб турибмиз” — Азиз Абдуҳакимов

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — бош экологик инспектор Азиз Абдуҳакимов матбуот анжумани давомида See Breze лойиҳаси ҳали келмаганини маълум қилди.

“Расмий равишда, лойиҳа сифатида ҳали келгани ҳам йўқ. У келганидан кейин, биз жамоатчилик муҳокамасига қўямиз, ҳамма кўрсин уни. Қанақадир беркитиб, менимча, кечаси қўл қўйиб чиқарворадиган одам ҳам йўқ республикада”, дейди вазир.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Дарахтлар кесилиши ва қурилиш ишлари юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Тошкент шаҳридаги Шимолий вокзал яқинида, черков ёнида жойлашган собиқ ҳарбий госпиталь ҳудудида қурилиш бошланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда аввал яшил майдон бўлган жойда ҳозирги кунда тупроқ ҳудудга айлангани кўрсатилган.

Амалдаги тартибга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган, қимматбаҳо навларга кирувчи дарахт ва буталарни кесишга мораторий жорий этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов Бош прокуратура ва Экология вазирлигига депутатлик сўровини юборди.

Таъкидлаш лозим, Экопартия бу каби муаммоларга курашмоқда, эътиборини қаратмоқда. Партия депутатлари фаоллиги бардавом бўлсин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистон "Halyk Banki" Click’нинг 49% акциясини 176,4 млн АҚШ долларига сотиб олди.

Бу ҳақида Лондон фонд биржаси сайтида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Tenge Bank ҳам "Halyk Banki"нинг шўъба банки ҳисобланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳалла мудофаасида рус кампирларига раҳмат айтиляпти. Демак, қурувчилар экспанциясига қарши турса бўларкан...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Yandex Uzbekistan: светофор чироқлари энди реал вақтда телефонда 🚥🚘

Yandex Uzbekistan навигация хизматларида светофор чироқларини реал вақтда кўрсатиш функциясини ишга туширди. Энди ҳайдовчилар Yandex Maps ва Navigator иловалари орқали светофорнинг ўзи кўринмаса ҳам, унинг қайси чироғи ёниб турганини телефон экранида кўришлари мумкин.

🚦🏙 Пилот лойиҳа доирасида бу функция Тошкентнинг айрим йўлларида — хусусан, Амир Темур проспекти ҳамда Тикланиш ва Гулёр кўчалари кесишмасида  аллақачон ишламоқда. Яқин келажакда уни бутун шаҳар ва республиканинг бошқа шаҳарларига ҳам кенгайтириш режалаштирилган.

Янги технологиянинг имкониятлари бу билан чекланмайди. Яқинда таймер орқали сигнал ўзгаришига қанча вақт қолганини кўриш мумкин бўлади. Шунингдек, ҳайдовчилар “яшил тўлқин”дан ўтиб кетишлари учун тавсия этилган ҳаракат тезлиги ҳам кўрсатилади.

Энг муҳими, энди манзилга етиб бориш вақтини ҳисоблашда тахминий эмас, балки реал светофор ҳолати ҳисобга олинади. Бу эса ҳаракатдаги тўхташлар сонини камайтиради, кутилмаган тўхташлар ва ортга сурилишларнинг олдини олади. Натижада ҳаракат янада текис, хавфсиз ва ёқилғи тежамкор бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Премиум телефонлар нархлари қимматлашди. Бунинг сабаби нимада?

Бунга 1 майдан бошлаб жисмоний шахсларнинг хориждан божсиз товар олиб кириш лимитлари самолётда келаётганлар учун 2000 доллардан 1000 долларга, поездда келаётганлар учун эса 1000 доллардан 500 долларга пасайтирилгани сабаб бўлмоқда.

Эндиликда БАА ёки бошқа хорижий давлатдан 1200 долларга харид қилинган iPhone 16 Pro Max учун аэропортдаги божхона постида 60 доллар бож тўлашга тўғри келади. Бунга қўшимча 75 минг сўмлик UzIMEI тўлови ҳам бор.

Агар янги мобил қурилмани олиб киришда божхона декларацияси тўлдирилмаса, бу миқдор каррасига ошиб кетади ва 360 долларни ташкил этади. Чунки кейинчалик қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун uzimei.uz сайтида унинг IMEI'сини киритсангиз, тизим телефонни божхона базасидан қидиради. Агар маълумот бўлмаса, мобил қурилма учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш керак.

Чунки бу телефонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, шу сабаб чет элдан олиб кирилган ҳисобланади.

Ўзи билан SIM-картали янги қурилма олиб кираётган жисмоний шахс агар декларация тўлдирмаса, IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик бож тўлаш талаби 2024 йил октябридан кучга кирганди.

Биринчидан, агар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмаса, тадбиркорлар янги қурилмаларни олиб киришда тўлиқ бож ва солиқларни тўлаб, расман IMEI'дан ўтказишга мажбур бўлади. Бу эса янги телефонлар нархига жиддий таъсир қилади.

Мисол учун, 1200 долларлик iPhone Pro Max'га 10 фоизлик бож, 12 фоизлик ҚҚС ва 75 минг сўм IMEI тўлови қўшилади. Қурилма тақрибан 1470 долларга айланади. Бунда ҳали тадбиркор ўзига қўшадиган фойда ҳисобга олинмаган.

Иккинчидан, янги телефон сотиб олган истеъмолчилар агар қурилма IMEI рўйхатидан ўтмаган бўлса ва сотувчилар ваъда қилганидек харид амалга оширилганидан кейин 1 ҳафта ёки 1 ой ичида бу жараён амалга ошмаса, у ҳолда IMEI'дан рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик божхона тўловини харидорнинг ўзи тўлаши мумкин. Бу – янги iPhone Pro Max мисолида 360 долларни ташкил этади. Қўшимчасига 75 минг сўм IMEI тўлови ҳам бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ОТМлар учун супер контракт нархлари

Қуйидаги мезонлар асосида супер-контракт нархлари тасдиқланган:

* 0,1 баллдан 1,0 баллгача етмаганлар – оддий контрактнинг 1,5 баробари миқдорида тўлов қилади;
* 1,1 баллдан 2,0 баллгача етмаганлар – 2 баробари;
* 2,1 баллдан 3,0 баллгача етмаганлар – 2,5 баробари;
* 3,1 баллдан 4,0 баллгача етмаганлар – 3 баробари**ни тўлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).

Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

онлайн ариза бериш

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Яширин иқтисодиёт — ҳали ҳам ечим кутаётган муаммо

ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги подкаст яширин иқтисодиёт муаммосига бағишланди.

Суҳбатда мутахассислар яширин иқтисодиётга олиб келувчи омиллар — солиқдан бўйин товлаш, ҳужжатлаштиришдаги тўсиқлар, қалбаки маҳсулотлар ва контрабанда каби муаммоларни муҳокама қилишди.

Тўлиқ видео | аудио

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қамоқда бўлган ҳоким номидан 1,2 миллиард сўмлик қарорлар имзоланган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 8 июль куни 10 минг доллар пора олаётган пайтда DXX ходимлари томонидан ушланиб, қамоққа олинганди.

Аммо, Холбўтаев ҳибсда бўлган кунларда, 8 ва 9 июль саналарида унинг номидан жами 1,2 миллиард сўмлик маблағ ажратишга доир 5 та маҳаллий кенгаш қарори имзоланган.

“E-qaror” тизимидаги маълумотларга кўра, қарорларнинг иккитаси айнан у ҳибсга олинган 8 июль куни, қолган учтаси эса 9 июль куни расмийлаштирилган. Барча қарорлар Холбўтаев номидан чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Жиззах вилояти прокуратураси бу жараённи ўз назоратига олган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🏦 Asakabank’дан “Mikroqarz 2.5” — тез, қулай ва ишончли молиявий ечим!

▫️ Расмий даромади борлар учун:
Офис орқали:
  – 24 ой — 27%, 48 ой — 29%
  – Таъминот: кафил ёки суғурта
  – 100 млн сўмгача
Онлайн:
  – 24 ой — 27%, 48 ой — 29%
  – Таъминот: суғурта
  – 50 млн сўмгача

▫️ Иш ҳақи лойиҳасидагилар учун:
Офис орқали:
  – 24 ой — 25%, 48 ой — 27%
  – Таъминот: кафил ёки суғурта
  – 100 млн сўмгача
Онлайн:
  – 24 ой — 25%, 48 ой — 27%
  – Таъминот: суғурта
  – 50 млн сўмгача

Қўшимча маълумот: asakabank.uz ёки 1152 рақами орқали.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош вазирга маслаҳат

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев: «Қайси вазир, қайси ҳоким қаерда пропискада бўлса, унинг ўзи ва оила аъзоларини ўша ерда даволанадиган қилиб қўйиш керак...»

Ҳақиқатан, вазиру ҳокимлар "пропискаси" бўйича ўз ҳудудидаги поликлиникалардаги тиббий хизматдан фойдаланиши зарур. "Правительственный" клиникалар фаолиятига нуқта қўйиш лозим.

Қонун олдида ҳам, конституция бўйича берилган имтиёзлар масаласида ҳам ҳамма тенг бўлиши зарур.

Шундагина нафақат тиббиёт, балки бошқа соҳалар ҳам тараққий этади.

ССВнинг бюджетнинг миллиардлаб сўмлик маблағи эвазига миллий тиббиётимизга "кўчирмоқчи" бўлаётган Туркия тажрибаси ҳеч қачон ўзини оқламайди. Амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари тиббиётдаги оғриқларни ўз таналарида ҳис қилмас экан, натижадан умид қилмаса ҳам бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Даволаниш учун пул керакми?

BRB мобил иловасида исталган мақсадлар учун бир зумда онлайн кредит олишингиз мумкин:
✅ ҳужжатларсиз
✅ навбатларсиз
✅ гаровсиз

Пул топилади, соғлиқ топилмайди!

👉 Тезкор пул керак бўлса, ҳозироқ BRB мобил иловасини юклаб олинг!

Реклама
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Академик лицейларга кириш тест синовлари санаси ва вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади:
🔹 Биринчи смена — соат 09:00;
🔹 Иккинчи смена — соат 15:00.

Эслатма: Абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга камидан 1,5 соат олдин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади.

Синов ўтказиладиган манзил рухсатномада кўрсатилган бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти квоталари тасдиқланди

Президент фармойишига (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келаси 3 йил учун олий таълим муассасаларига давлат грантлари сони тасдиқланди.

Бакалавриат (кундузги):
2025/2026 – 35 500 та;
2026/2027 – 36 023 та;
2027/2028 – 36 460 та;
2028/2029 – 36 761 та.

Магистратура (кундузги):
2025/2026 – 9 922 та;
2026/2027 – 10 191 та;
2027/2028 – 10 477 та;
2028/2029 – 10 784 та.

Шунингдек, қуйидаги йўналишларда тақсимот таклифлари тайёрланади:
▪️ Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун – 1 320 та грант;
▪️ Хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун – 30 та грант;
▪️ Хотин-қизлар учун – 4 000 та грант.

Тақсимот таклифларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Давлат комиссиясига тақдим этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш" хизмати MyGov.uz'да ҳам пайдо бўлди. Ундан фойдаланиш мутлақо бепул.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қирғизистон президентидан қизиқарли латифа

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 6 июль куни бўлиб ўтган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари Cambridge Assessment International Education ташкилоти томонидан расман эълон қилинди.

Натижаларни кўриш учун расмий манбалар:

1️⃣ Cambridge ташкилотининг расмий саҳифаси:
🔗 https://www.cambridgeinternational.org/J25-preselection-results/

2️⃣ Президент мактаблари портали орқали:
🔗 https://portal.piima.uz/page/ps1

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳиндистон талабаларни Ўзбекистондаги тиббиёт университетида ўқимасликка чақирди

Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси абитуриентларга Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиалида ва Белиздаги учта ОТМда таҳсил олмасликни тавсия қилди.

Сабаб — мазкур муассасалар Ҳиндистон тиббий таълим стандартларига жавоб бермаслиги, клиник ва академик базанинг етарли эмаслиги, инфратузилма муаммолари ҳамда таълим сифати борасида ёлғон маълумотлар тарқатилаётганидир.

Ушбу ОТМларни тамомлаганлар Ҳиндистонда тиббиёт билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўта олмаслиги мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртадан мижозларга кредит ажратишда янги тартиб кучга киради

2025 йил 24 июлдан Марказий банкнинг 3618-сонли қарорига кўра:

Қарз юки 50%дан ошмаслиги шарт. Сизнинг барча ойлик кредит тўловларингиз (ипотека, микроқарз ва бошқалар) жами, расмий ойлик даромадингизнинг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим. Масалан, агар сизнинг расмий даромадингиз 6 миллион сўм бўлса, банк сизга шундай миқдорда кредит берадики, тўловлар ҳар ойда 3 миллион сўмдан ошмаслиги керак бўлади.

Қайси ҳолларда бу 50% қоида ҳисобга олинмайди? Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин. Яъни бу ҳолларда 50% чегараси қўлланилмайди.

Банк сизнинг мавжуд кредитларингиз бўйича ойлик тўловларни белгиланган ҳисоблаш меъёрлари асосида аниқлайди. Яъни, микроқарзлар бўйича тўловлар 36 ойга, ипотека кредитлари бўйича 180 ойга, кредит карталари ва қайта тикланадиган кредитлар бўйича эса 60 ойга бўлиб ҳисобланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Ишончнома» бўйича янги талаб жорий этилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, эндиликда ишончномада автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги ёзув алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат хизматлари бўйича шикоятларни энди онлайн юбориш мумкин

Янги жорий этилган хизмат орқали ваколатли органларнинг давлат хизматлари юзасидан қабул қилган маъмурий ҳужжатлари устидан шикоят йўллаш тартиби соддалаштирилди. Бу орқали низолар судгача бўлган тартибда кўриб чиқилади.

Аризани Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгаши кўриб чиқади.

Ариза тушган кундан бошлаб 15 кун ичида ўрганиб чиқилади. Қўшимча ўрганиш талаб этилса, бу муддат 1 ойгача узайтирилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Муҳим эслатма:
Ҳозирча хизмат тартибини белгиловчи вақтинчалик низом 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган айрим турдаги давлат хизматларига нисбатан қўлланилади. Агар эксперимент муваффақиятли ўтса, бу хизмат бутун республика бўйлаб жорий этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан:

Адлия катта маслаҳатчиси Алиджан Сидикович Абдуллаев ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Навоийликлар ҳар тонгни чанг-ғубор ва ҳавода тарқалган ёқимсиз ҳид билан қарши олмоқда. Ҳудуддаги бирорта саноат корхонаси бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаяпти. Корхоналар ҳаво ифлосланишига "алоқамиз йўқ" мазмунида баёнотлар бериш билан кифояланмоқда.

Видеотасвирларни кўрган ҳар қандай одам даҳшатга тушади, фақат Экология вазирлигидагилардан ташқари...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат ишига кириш тартиби ўзгарди

2025 йил 1 августдан

қонунчиликка кўра, давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда қуйидагилар белгиланди:

республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;

тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

АИ-80 бензини ишлаб чиқариш тўхтатилади

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрдан АИ-80 бензини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ўзида АИ-80 захиралари тизим корхоналари омборларида тугатилади.

2026 йилдан фақат юқори октанли автобензинлар (масалан, АИ-91, АИ-95) сотилиши режалаштирилган.

Бу қарор “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт мақсадларига мувофиқ қабул қилинмоқда. Президент фармонига биноан, 2025 йил якунига қадар АИ-80дан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун барча ресурслар сафарбар этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ҳар бир тош, ҳар бир тоғ зикр айтаётгандек, ҳар бир дарахт шукур деяётгандек" деган фикрим Илҳом Алиевга руҳ, ички қувват бахш этди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Туркманистонда монархия жорий этиладими?

Қўшни Туркманистонда мамлакатни расман монархияга айлантириш чақириқлари тобора баландроқ янграмоқда. Мамлакат халқ артисти Жемал Сапарова амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедовни тож кийишга ва барча Бердимуҳаммедовлар оиласига “абадий шоҳлар” унвонини беришга чақирди. Бу ғоя собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган куни муносабати билан янги Арқадағ шаҳрида янгради ва тез орада расмий нарративга айлантирилди.

Аслида Туркманистон гарчи расмий жиҳатдан республика бўлиб қолаётган бўлса-да, аллақачон сулола тамойилига кўра бошқарилади. 2022-йилда Гурбангули ҳокимиятни ўғли Сердарга топширганидан кейин сулолавийлик аниқ кўрина бошлади. Собиқ президент эса сиёсий саҳнадан кетмади: у ҳанузгача стратегик қарорлар, айниқса ташқи сиёсатда муҳим роль ўйнамоқда.

Амалдаги президент С.Бердимуҳамедов ҳозирча жиддий ютуқларга эриша олмади — унинг бошқаруви отасининг сиёсатини давом эттириш сифатида қабул қилинмоқда. Айнан шунинг учун унга “шоҳ” ёки “султон” деган унвон бериш ғояси — Сердарни оддий президент эмас, балки уни худди Аллоҳ томонидан “танланган” сифатида кўрсатишга уриниш бўлиб туюлмоқда. Бу орқали Бердимуҳаммедовлар оиласи ҳокимиятни фақат улар бошқариши керак деган фикрни халқ онгига сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Айни вақтда сиёсий майдонга Сердарнинг синглиси ва Гурбангулининг қизи — Огулжаҳан Атабаева ҳам чиқмоқда. У давлат ишларига фаол киришмоқда: хорижий делегациялар билан учрашмоқда, хайрия лойиҳаларини бошламоқда ва хорижий ОАВга интервьюлар бермоқда. 2025 йил 24 апрель ойида у Самарқандга ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан учрашди. 2025 йил 16 июль ойида эса Бокуда президент Алиевнинг қизи Лейла Алиева билан учрашди. Бу ерда биз минтақадаги сиёсий сулолалар ўртасидаги норасмий алоқалар шаклланаётганини гувоҳи бўляпмиз.

Атабаева кўп йиллар хорижда яшаган, Буюк Британияда таълим олган ва инглиз тилида эркин сўзлаша олади. У Евроиттифоқ ва Британия парламенти вакиллари билан алоқаларга эга. Ҳозирги пайтда у отаси номидаги хайрия фондининг вице-президенти сифатида ишламоқда ва амалда режимнинг “эзгулик элчиси” сифатида хорижда фаолият юритмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Туркманистонда монархияни расман жорий этиш бўйича фаол ишлар кетмоқда. Агар Сердар “шоҳ”га айланса, бу шунчаки рамзий ҳаракат эмас, балки мамлакатда монархияни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Таниқли журналист ва ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Қашқадарёдаги йирик лойиҳалардан бири, Марказий Осиёдаги ягона деб айтиладиган "Uzbekistan GTL" заводига бориб, корхонанинг иқтисодий имкониятлари билан яқиндан танишибди.

Видеода корхонанинг 100 фоиз қувватда ишлай бошлагани, маҳсулотлар сифати, Арктика ва Антарктида шароитига ҳам дош берадиган, ҳаттоки, -56 ҳароратда ҳам музлаб қолмайдиган дизель, корхонанинг экспортдан кутаётган прогнози ва шу каби кўплаб қизиқ маълумотлар, рақамлар ўрин олган.

Бизнинг Қашқадарёда шундай заводимиз бор экан-у, билмай юрган эканмиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Лоббизм

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал