Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
“Қайта экиш” номи билан янгидан экилган кўчатларнинг аксарияти қуриб қолган — Экопартия қурувчининг таклифига қаршилик билдирди
Қурилиш соҳасига оид йиғилишда тадбиркор Мурод Назаров томонидан дарахт кесиш мораторийини бекор қилиш таклиф қилинган эди.
Экопартия бу каби таклифларга мутлақо қарши эканини маълум қилди. Партия таъкидлашича, ҳар бир дарахт атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.
"Мораторий бежизга эълон қилингани йўқ. Агар у жорий этилмаганида, бугунги кунда биз чўлда қолган бўлар эдик. Мораторийнинг аҳамияти жуда катта — айрим ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларига қарамасдан, ушбу чора-тадбир туфайли 98 фоиздан ортиқ дарахтларнинг кесилишига йўл қўйилмади", дейилади баёнотда.
@platformauzb
Очиқ мулоқотлардан ижобий натижа кутиш мумкинми?
Ҳозир ёз фаслининг қоқ ўртасидамиз. Табиийки, пишиқчилик мавсуми. Бундай мавсумда мева-сабзавотларга талаб ҳар қайси мамлакатда юқорилайди. Ўзбек фермерлари ҳам ҳосилни экспорт қилишда фаоллашган. Лекин бу жараёнда турли камчиликлар, ноқулайликлар ҳам юзага келмоқда.
Шу сабабли айни дақиқаларда Тошкентда мева-сабзавот экспортчилари иштирокида мулоқот бўлиб ўтяпти. Йиғилишда соҳа вакиллари ўз муаммоларини тўғридан-тўғри давлат идоралари ва мутасаддиларга етказиш имкониятига эга бўлишди.
Мулоқот давомида экспорт жараёнидаги тўсиқлар, логистика масалалари ва божхонадаги мураккабликлар бўйича аниқ мисоллар келтириляпти. Давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасида айнан шундай бевосита, юзма-юз мулоқот керак. Айтилаётган ҳар бир гапга амалий натижа кўрсатилиши, ечимлар тезроқ ишга тушиши жуда зарур. Мулоқот жонли бўляпти, натижа ҳам жонли бўлишини кутамиз.
YouTube’даги жонли эфир ҳаволаси
@platformauzb
Наманган вилояти прокуратураси 1 млрд 610 млн сўмга 4 дона «BYD Song Plus Champion EV» ва 533 млн сўмга 2 дона «BYD Yuan Up EV» харид қилди.
МИБ маълумотларига кўра, Наманган вилояти прокуратурасининг умумий қарздорлиги 4 млрд 413 млн сўмни ташкил этади.
@platformauzb
Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда
Иккинчи Ренессанс даври миниатюраларини ўз ичига олган “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” узунлиги қарийб 52 метр, бўйи бир метрли ганчкор безак билан ҳисоблаганда 5 метрни ташкил этади.
Батафсил — cisc.uz
@platformauzb
Қурилиш соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда
Айни пайтда Тошкент шаҳрида қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Ушбу учрашув Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган.
Мазкур йиғилишда соҳада мавжуд бўлган тизимли муаммолар, ташкилий-ҳуқуқий масалалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган амалий таклифлар муҳокама этилмоқда.
Учрашувдан кўзланган мақсад — давлат ва хусусий сектор ўртасида самарали мулоқот платформасини шакллантириш, соҳадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ишбилармонларнинг фикрини инобатга олишдир.
Йиғилишда тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирни жонли эфир орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.
@platformauzb
Ушбу видео орқали хонадонингиздаги электр ҳисоблагич кўрсатгичини аниқлашни билиб олинг.
@platformauzb
Жазирама кунлар қайтди
"Ўзгидромет"га кўра, жануб, чўл ва шимол ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45°C гача кўтарилади. Бошқа вилоятларда +42°C атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда эса ҳарорат +36°C гача етади.
Болалар, кексалар, ҳомиладорлар, юрак ва сурункали касаллиги борлар эҳтиёт бўлиши шарт.
Тавсиялар:
– 12:00–16:00 орасида қуёшда юрманг;
– Соябон, бош кийим, оч рангли, енгил кийим кийинг;
– Сув кўп ичинг, синтетик кийим ва оғир ишдан сақланинг;
– Хонани шамоллатинг, салқин душ олинг;
– Юрак, қон босими муаммоси борлар шифокор билан маслаҳатлашсин.
Бош кийим кийиб офтоб уриши ва сувсизланиш хавфини олдини олинг!
@platformauzb
❗️Кўкдалада газ заправкада ёнғин содир бўлди — 4 киши ҳалок бўлди
16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги “Олтиндала” маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станциясида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
4 та ёнғин-қутқарув экипажи 5 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни соат 15:00 да ўраб олди ва 15:35 да тўлиқ ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида 4 фуқаро вафот этди.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази мутахассислари етиб бориб, тегишли ишлар олиб бормоқда.
@platformauzb
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилди
“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, эндиликда Администрация раҳбари:
⁃ Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;
⁃ Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;
⁃ маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;
⁃ ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;
⁃ мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;
⁃ харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.
@platformauzb
Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашув Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди.
Батафсил — cisc.uz
@platformauzb
Ҳайдовчилар учун керакли маълумот
Йўллардаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар ҳамда улар қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши турлари билан танишинг👉 Бу ерда
@platformauzb
АОКА тугатилди
🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;
🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;
🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди.
@platformauzb
21 аср – ахборот асри. Бугунги кунда интернет янгиликларга тўла. Деярли ҳар дақиқада янги информацияга кўзингиз тушади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ўқишга арзирли ёки ҳақиқатга яқин эмас. Хўш, янгилик ўқишда нималарга эътибор бериш керак?
Бугунги кунда интернетда шу даражада ахборот кўпки, уларнинг деярли тенг ярми фейк хабарлардан иборат. Шундай экан, сиз кузатаётган саҳифа бериб бораётган маълумотлар ва янгиликлар қанчалик тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Вақт масаласи ҳам жуда муҳим. Tармоқлардаги “шортс” форматидаги қисқа видеолар одамларни дангаса қилиб қўяётганини ҳисобга олсак, берилаётган янгилик қанчалик ихчам, аммо маълумотга бой эканлиги жуда муҳим.
Ўзбекистонда айнан шундай талабларга жавоб берувчи ОАВлар ҳам бор. Булардан бири – UZ24. Канал юқорида санаб ўтган омилларга жавоб берибгина қолмай, кунлик бўлар-бўлмас хабарлар билан бошингизни оғритиб юбормайди. Улар фақат сараланган ва ишончли янгиликларни тақдим этиб, вақтингизни тежашга хизмат қилади.
Обуна бўлиб қўйинг — @uz24newsuz
“Бизнес+” подкасти — тадбиркорлар ва масъуллар ўртасидаги очиқ мулоқот майдони
ЎзЛиДеП томонидан йўлга қўйилган “Бизнес+” подкастининг илк сони кичик саноат зоналаридаги мавжуд вазиятга бағишланди. Подкаст орқали бугунги кунда айрим зоналардаги бўш турган лотлар, уларнинг нега қизиқиш уйғотмаётгани, савдолар нега самарасиз ўтаётгани каби саволларга ечим изланди.
ЎзЛиДеП бу масалани очиқ муҳокама қилиш учун платформа яратиб, тадбиркорликдаги муаммоларни ечим топишга хизмат қилувчи мулоқотга чорлаётгани қувонарли ҳолат.
Тўлиқ видео, аудио.
@platformauzb
OMNI – Turli messenjerlardagi yozishmalar uchun yagona boshqaruv tizimi!
🤩 Endi Telegram, veb-sayt va boshqa kanallardan kelayotgan xabarlarni yagona platformada boshqarish imkoniyati mavjud.
OMNI sizga quyidagilarni taqdim etadi:
🖥 Tezkor va barqaror tizim
👨💻 Foydalanuvchiga qulay interfeys
✅ Har bir mijoz bo‘yicha ma’lumot
OMNI xizmatini yoqing — va barcha mijoz murojaatlarini bitta oynada boshqaring!
📞 Batafsil ma’lumot uchun: +998712009779
✅ Telegram: @ucc_outsource
#omnichannel #system #callcenter #b2b #business #uztelecom
А.Урманов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@platformauzb
Дарахт кесишни қонунийлаштириш таклиф этилмоқда...
@platformauzb
Эркинжон Турдимов:
-- Сирдарёда ободонлаштириш бригадаси бошлиғи қўл остида ишлайдиган кўча супурувчи аёл номига кредит олиб ҳажга суриворипти.
@platformauzb
Афғон манбаларининг хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кобулга ташриф буюрган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон) учрашувда иштирок этиш учун Кобулга келганини маълум қилган.
@platformauzb
"UzAuto Motors" ўтмаётган автомобилларини харид қилиш шартларини янада енгиллаштирди
"UzAuto Motors" АЖ 2025 йил 21 июлдан бошлаб Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделларини тижорат банклари орқали бўлиб тўлаш шартида, аввалги 50% эмас, энди 20% бошланғич тўлов билан сотиб олиш имконини тақдим этмоқда.
Шунингдек, йиллик 0% дан бошланадиган фоиз ставкалари, тез ва соддалаштирилган расмийлаштириш жараёни ҳам таклиф қилинади.
@platformauzb
Дунёда бештадан бири дея айтиладиган "Uzbekistan GTL" заводи ниҳоят тўлиқ қувватда ишга тушибди
Қашқадарёда жойлашган "Uzbekistan GTL" заводида йилига 700 минг тонна синтетик дизель, 300 минг тонна керосин тайёрланиб, ёнилғига бўлган импорт сезиларли қисқартирилди. Бу турдаги заводдан дунёда бор йўғи 5 та. Аммо уларнинг 4 таси 100% қувватда ишламаскан.
@platformauzb
Зелимхон Ҳайдаров тўғрисида
2000 йилнинг январь ойи, Мен деярли 24 ёшимда Ислом Каримов маъмурияти девонининг бош консултанти бўлдим. Президент Аппарати биносига кирган одам ЦК КПССнинг ҳамон ёқимсиз ҳидини сезиб туради. Узундан-узун йўлаклар, сарғимтир буғдой рангидаги эшиклар, шу дизайндаги амалдорлар хоналари, қизил Кремль “дорожка”лари. Ҳар бир эшикда калит осиғлиқ, хоналарда графинда сув туради.
Бинода бир-бирига шубҳали қарашлар, лавозими пастроқларни менсимай юришлар сезилиб туради. Менинг романтик қарашдаги кўзим олдида эса бошқа давлатларнинг Президент маъмурияти офислари кўриниб туради. Президент Каримовнинг ўзини жиддий оладиган маслаҳатчилари Темур Алимов, Вячеслав Голышев ва бошқалар узун ҳокимият йўлакларидан назар-писанд қилмай, саломга алик олмай ўтиб кетадилар.
Кунларнинг бирида менга Президент матбуот котиби ёрдамчиси Ойбек Кимсанбоев (уша вақтлар Президент матбуот котиби бўлиб таниқли сиёсатшунос, доктор, проф. Рустам Зиятович Джумаев ишлардилар) шанба куни Президент Девонинг Ишлар бошқарувчиси Зелимхон Ҳайдаров мажлис қиладилар деди ва боришим кераклини айтди.
Мен 5-қаватга қўрқув ва истиҳола билан чиқдим. Хаёлимда жиддий, узун кабинетда ёқимсиз суҳбат бўладигандек. Чунки ўша пайт инсонлар ва муҳит шунақа эди. Каримовга энг яқин бўлган амалдорнинг хонасига кирдик, жимжитлик ҳавода осилиб турибди. Ҳамма сукут сақламоқда. Шунда Ўзбекистоннинг энг салмоқли мансабдори юзида табассум билан бизни кутиб олди. Узун сариқ стол атрофига баъримизни ўтқазди. Ўзи тўрга эмас, столнинг бир бурчагида ўтирди ва кутилмаганда бизга бир пиёла чой таклиф қилди. Айланиб қарасам бу инсоннинг хонаси жуда сипо эди, кибордан асар ҳам йўқ эди.
Йиғилиш мавзуси эса Президентнинг теннис бўйича кубогига тайёргарлик кўриш эди. Ҳар биримиз билан сизлаб гаплашди, ваҳоланки, мен ўғли тенги бола эдим. 15-20 дақиқа давом этган мажлисдан сўнг баримиз билан қўл бериб хайрлашиб қўйди. Аммо унинг сўзлари топшириқ эмас, илтимос тарзида бўлди. Шундан сўнг менинг Каримовнинг Президент девони ҳақидаги тасаввурларим мутлақо ўзгарди.
Мен билган стереотиплар синди, Ҳайдаровнинг обрўси Гулливердек ошди. 5 йиллик фаолиятим давомида бошқа раҳбарлар, вазирлар ва маслаҳатчилардан фарқли равишда Зелимхон оғага бўлган ҳурматим ошди. Чунки улар турли давлат тадбирларида бошқаларни бир тийнга олмасада бу одам келиб биз билан қўл бериб кўришиб кетар эди. Асли Сирдарё обкомидан чиққан, Шароф Рашидов билан ишлаган, Виктор Анищев ва бошқа десантчилар кирдикорларига чидаган, Иномжон Усмонхўжаев ва Рафиқ Нишонов қўл остида фаолият юритган. Ислом Каримовнинг бари “каприз”ларига чидаган одам бугун Аллоҳ берган умри туфайли умргузаронлик қилмоқда.
Бу инсон нечун бундай негативга сабаб бўлмоқда. Балки бу одам шунча кўриб кечириб энди мириқиб яшаётгандир. Ўзининг умрини, ҳаётини давлатга хизмат қилишга бағишлаган одам уйида ўтирмаслиги аниқ. Ҳар бир одамнинг ўз йўли, қисмати бор. Бунга баҳо бериш ҳеч кимга эмас. Шу жойда ишлаш унга ёқадими, бу унинг иши ва унга берилган ишонч. Аллоҳ берган ризқига ва қисматига биз баҳо беришимиз нотўғри. Бировга баҳо беришда шошмайлик, бировнинг шахсиятига тегмайлик.
Ҳасад эмас, ҳавас билан яшайлик.
Соғ бўлинглар.
P.S. Бу менинг шахсий қарашларим, ҳеч кимнинг илтимоси билан ёзилмаган.
“Кўкчадан Оқсаройгача” мемуарларидан парча.
Шерзодхон Қудратхўжа, сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор.
@platformauzb
⚡️2027 ЙИЛДАН БОШЛАБ ПЕНСИЯ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТУМАН БЎЛИМЛАРИ ТУГАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–105-сон Фармони эълон қилинди.
☑️ Бунга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тугатилади.
▪️Булар ўрнига ҳар бир туман ва шаҳарда 1-3 нафар ходимдан иборат ихчам сервис офислари ташкил этилади. Бу ишлар фаолиятни рақамлаштириш ҳисобидан амалга оширилади.
☑️ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги янгиликлар жорий қилинади:
▪️“Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали фуқаролар ўз иш стажи ва ойлик маошига қараб пенсия миқдорини олдиндан билиб олишлари мумкин бўлади;
▪️Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар электрон ва интерактив шаклга ўтказилади.
☑️ 2025 йил 1 октябргача:
▪️Мажбурий ижро бюроси — пенсиядан қарз ундиришдан олдин фуқарони олдиндан хабардор қилиш тизимини жорий қилади.
@platformauzb
Хусусий таълим йўналишидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда
Айни пайтда хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда.
Мулоқотда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз фаолиятида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар, тўсиқлар ҳақида гапирмоқда. Шунингдек, уларнинг олдини олиш ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Муҳокамалар давомида таълим соҳасидаги янги имкониятлар, тўсиқлар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашинмоқда.
Учрашув жонли эфир орқали узатилмоқда.
@platformauzb
“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) матни.
@platformauzb
Оролбўйида иссиқ ҳаво сабаб боғчалар вақтинча ёпилади
Хўжайли тумани ҳокимининг қарорига кўра, 2025 йил 16–18 июль кунлари об-ҳавонинг +40°C ва ундан юқори бўлиши муносабати билан туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.
@platformauzb
⚡️Хорижда 2 кундан кам вақт бўлиб қайтганлар, божсиз товарлар олиб киролмайди
Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган. Ушбу қоидалар 2025 йил 20 июлдан кучга киради.
Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
—темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
—автомобиль ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади.
Шунингдек, темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади, дейилади хабарда.
@platformauzb
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ўзини мустақил журналист ва блогер деб атовчи Алимов Аюпхонга тегишли аудиёзув тарқалмоқда. Унда бу шахс Сурхондарёда давлат ишида ишлайдиган аёлларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Аудиода у кўплаб хотин-қизларнинг номусини топтаганини, уларнинг бузуқ эканини иддао қилиб мақтанган.
Энг қизиғи, бу "блогер"ни Сурхондарё вилоят ИИББ фахрий ёрлиқ билан ёрлақаган экан...
Бош прокуратура матбуот котибининг @platformauzb га маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.
@platformauzb
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестиция вазири Лазиз Қудратов, инвестиция вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаевларнинг «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
@platformauzb