platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Қисқа муддатли фойда эмас, барқарор ривожланиш керак

Ҳозирги кунда таълим тизимидаги муаммолардан бири хусусий ОТМлар орасида талабага билим беришдан кўра, тезда фойда қилишга уринадиганлар ҳам борлиги билиниб қолди. Ўқув дастурларига инвестиция қилиш, профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ёки замонавий жиҳозларга сарфлаш эвазига, баъзи муассасалар барча даромадни ташқаридан излашга тушиб кетган.

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, эндиликда ҳар бир хусусий таълим муассасаси ўзининг соф йиллик фойдасининг камида 80 фоизини (дастлабки беш йилда), кейинги йилларда эса камида 50 фоизини бевосита таълим сифатини яхшилашга йўналтириши шарт қилиб белгиланди.

Бу ўта муҳим мезон. Хусусий ОТМ учун даромад энди асосий мақсад эмас, балки таълим фаолиятини барқарор ва мазмунли давом эттириш воситасига айланади. Таълимда фақат йиғим эмас, инвестиция ва стратегик ёндашув муҳимлиги ҳам кўп таъкидланяпти.

Умуман олганда, бу талаб орқали таълим муассасалари ўз даромадини ўзига сарфлайдиган, яъни ички куч билан ривожланадиган, мустақил ва сифатли марказларга айланиши кўзда тутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ўзбекистон фасллари” номли қисқа метражли филм нуфузли US International Awards танловининг финал босқичига сараланди. Ушбу глобал танлов 1967-йилдан буён бренд филмлар, корпоратив видеолар ва ҳужжатли филмлар соҳасидаги энг яхши асарларни эътироф этиб келади.

Бу — тўрт фаслдан иборат бўлган бир ҳикоя бўлиб, мамлакатимиздаги туризмнинг ранг-баранглигини акс эттирувчи гўзал бир контент. Ўзбекистон — ҳар бир фаслнинг ўзига хос гўзаллигини тақдим эта оладиган ноёб давлатлардан биридир. Ҳар фаслда бу ерда мутлақо бошқа бир жозиба ҳукм суради. Биз дунё сайёҳларига Ўзбекистоннинг ижобий ва жозибали қиёфасини намойиш ҳамда фаслий туризм имкониятларини тақдим этмоқдамиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бокуда Ўзбекистон боғи қурилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон давлатига ташриф буюрди ва ташриф давомида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев учрашди.

Икки мамлакат етакчилари "Загулба" қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар.

- Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Ўзаро товар айирбошлаш 25 фоизга ошиб, лойиҳалар портфели 4 миллиард АҚШ долларига етган ва ҳозирда 300 га яқин қўшма корхоналар фаолият юритмоқда.
Йиғилишда икки мамлакатнинг дўстлик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентимиз Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг кўп қиррали ҳамкорликлари ривожланаётганини, Андижонда илк бор ташкил қилинган ректорлар форумида 60 дан ортиқ шартномалар имзолангани ва Хива бахшичилик фестивалида Озарбайжоннинг "Ширвон" ансамбли гран-прини қўлга киритганини эътироф этди.

Ташриф давомида Боку шаҳрида Ўзбекистон боғи қурилишига старт берилди ва Озарбайжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзини ўзи банд қилганлардан солиқ автоматик тарзда ушлаб қолинади

2025 йил 2 июлдан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахснинг йиллик даромади агар 100 млн сўмдан ошса, унинг айланмасидан солиқ автоматик равишда ушлаб қолинади. Янги Қарорга мувофиқ, юридик шахслар — солиқ агентлари (такси, етказиб бериш ва овқат етказиш платформалари) солиқни ўзлари ушлаб қолиб, Солиқ қўмитасига ўтказиб беради.

Yandex Go хизматлари билан ишлайдиган ҳайдовчи ва курьерлар учун бу жараён аллақачон автоматлаштирилган. Ушлаб қолинган сумма ҳақида маълумотлар Yandex Pro иловасида кўринади, ижрочиларга эса тегишли хабарномалар юборилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Муносиблар мукофотланди ва Президент билан учрашди

30 июнь — Ёшлар кунида медал олган ва президент билан учрашган ёшлардан бири Сурхондарё вилоятидан Парвиз Қудратиллоевдир. У 2023 йилда тарихдан республика фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган.

Билимли, фикрлаши теран ва дунёқараши кенг бу йигит мана шу ютуғи сабаб мукофотланган ёшлар қаторидан жой олди, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш бахтига муяссар бўлди.

Ёшларга оид давлат сиёсатида бундан бир неча йил олдин бошланган улкан ишлар ўз натижасини кўрсатяпти. Янги авлод — билимли, тиришқоқ, интилувчан ва ҳаракатчан авлод шаклланиб улгурди.

Ёшлар масаласида ҳар қандай статистикани кўтарилса, барчасида “стрелка”лар юқорига қараб турибди. Хорижий тилларни билиш, китобхонлик, халқаро фан олимпиадаларидаги ютуқлар, замонавий касбларни ўрганиш, ТОП университетларга ўқишга кириш, ва ҳоказо — ҳаммасида ёшларнинг натижалари рекорд бўляпти. Олдин бўлмаган ютуқлар қайд этиляпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди тадбиркорлар исталган вақт ўз муаммоларини етказиши мумкин

Мамлакатда тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бораётган шароитда, уларнинг овози доимий эшитилиши муҳим. Шу мақсадда “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” платформаси доимий фаолиятга ўтказилди.

Бу ҳар бир тадбиркорга ўз муаммосини билдириш, соҳавий таклиф бериш, қонуний асосда мурожаат этиш имкониятини яратади. Мурожаатлар Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот доирасида масъул вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат Республика штаби томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда аниқ ечимлар таклиф этилади.

Бу тизим нафақат янги муаммоларни аниқлаш, балки амалий ечимлар ишлаб чиқишда ҳам фойдали бўлиши кутилмоқда, айниқса кичик бизнес вакиллари учун.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эркинликни чидаганга чиқарган

Яқин ўтмишимизни эслайлик, дўстлар, эски форматдаги мулоқотлар, ёшларни олдинги раҳбар билан битта учрашувга ҳафталаб тайёрлашган, катта амалдорлар, ҳамма ишини йиғиштириб, ҳар бир сўзга чиқувчиларга гап ёдлатишган, яримта сўзни ҳам, битта ҳаракатни ҳам ўзлари эмас, балки уларга "буюрилганидек" қилишган. Ҳаттоки шунгача борганки Президент билан суҳбатлашган талабалар қўрқувми ё хижолатданми хушидан кетиб қолишган, роса югур югурлар бўларди. Бамисоли болаларимиз актёр ёки роботлардек бўлиб қолишарди.

Шерзодхон Қудратхўжа

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Ўқувчиларни мактабдан-мактабга кўчириш жараёни вақтинча тўхтатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилиши маълум қилинди.

Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ўрикзор" бозори вақтинча ёпилгани расман тасдиқланди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 июнидан “Ўрикзор”даги қурилиш маҳсулотлари бозори (савдо комплекси) аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган — Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш важи билан "Ўрикзор" бозори вақтинчалик ёпилибди.

Энди катта эҳтимол билан бозор тадбиркорлари анча пайтдан буён бўш ётган бошқа савдо комплексига кўчирилади. Қаерга кўчириларкин?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахслар даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ойина синиғи учун ҳам ўлпон тўланади

Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва депутатлар уни биринчи ўқишда қабул қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ижтимоий нафақаларни қарз тўловига автоматик ечиб олиш - ноқонуний, - Марказий банк

Марказий банк сўнгги пайтларда айрим кредит ташкилотлари томонидан аҳолининг ижтимоий нафақалари — яъни болалар пули, ногиронлик нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик пули ва шунга ўхшаш давлат ёрдами пули банк карталарига тушиши биланоқ автоматик тарзда қарз тўловига ечиб олинаётганини танқид қилди.

🔒 Бу амалиёт фуқароларнинг розилигисиз амалга оширилаётгани учун адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳоланди.

☑️ Марказий банк барча банк ва микромолия ташкилотларини:
▪️ички тартибларини қайта кўриб чиқишга;
▪️ижтимоий нафақаларни акспетсиз (розиликсиз) қарзга йўналтиришни чеклашга;
▪️Шунингдек, аҳоли шикоят қилган тақдирда пулни қайтариш чораларини кўришга чақирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2–5 июль кунлари аномал иссиқ ҳаво кутилмоқда

Жанубдан кириб келаётган иссиқ ҳаво оқимлари сабаб:
▪️ 2 июлда — шимол, жануб ва чўл ҳудудларида;
▪️ 3–5 июлда — деярли бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати 40–43℃, айрим жойларда 44–46℃ гача кўтарилиши кутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар 25 МЧЖ ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млд. сўм зарар аниқланган.

Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ Тергов департаменти

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг иссиқ куни бўлади

"Ўзгидромет"га кўра, бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат +46 даражагача кўтарилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча Хўжаободда ҳалок бўлган катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев ҳақида

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентлар ҳузурида тақдимот ўтказмоқда. У етакчилигидаги компаниялар Бокуда Ўзбекистон боғини қуради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ISO ҳақида кўп гапирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги чегараларо тўсиқларни ҳал қилишда унинг ўрни қандай? Халқаро стандартларга Ўзбекистон қандай мослашаяпти? Тадбиркорга бу тартиб нима беради?

Стандартлаштириш институти бу йўналишдаги ишларга ойдинлик киритувчи маълумотларни тақдим этди. Ундан кўриш мумкинки, ISO ни жорий этишда анча ишлар қилинибди.

Батафсил
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ниматуллаев Илҳом Анварович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига инспекция директорининг биринчи ўринбосари Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бухоро амирлигида

Бухоро шаҳрида пиёдаларга йўл бериб, амалдорларнинг йўлини “тўсган” ҳайдовчининг машинаси жарима майдончасига жойлаштирилди ва 3 750 000 сўмга жарима солинди.

Жарима баённомасида “Қарама-қарши йўналишга чиқиб авария ҳолатини юзага келтирган” деб ёзилибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қирғизистондаги олийгоҳда мамлакатга умуман бормаган ўзбекистонлик талабалар борлиги аниқланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғиз давлат университетида хизмат сохтакорлиги ҳолатини аниқлади.

Текширувларга кўра, расмий равишда университетга қабул қилинган 59 нафар хорижий талаба амалда Қирғизистонга бормаган ва ўқиш жараёнида қатнашмаган.

Бироқ ушбу шахсларнинг ҳужжатлари университетда фаол талабалар сифатида сақланиб турган. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг “хизмат сохтакорлиги” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Комиссия томонидан олиб борилган текширув натижасида қуйидаги талабалар университетдан четлаштирилган:

30 нафар Ўзбекистон фуқароси;
20 нафар Қозоғистон фуқароси;
9 нафар Россия фуқароси.

Қайд этилишича, текширувлар давом этмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига тегишли ҳужжатларининг асл нусхаcини тақдим этишлари шарт, демоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тадбиркорлик – бу нафақат меҳнат, балки орзу ва режаларни амалга ошириш йўлидир.

🏦Бизнесни ривожлантириш банки бу йўлда сизга доимий ҳамроҳ бўлади.

Биз сизнинг ташаббусларингизга ишонамиз, меҳнатингизни қадрлаймиз ва ғояларингизни бизнесга айлантириш учун барча имкониятларни тақдим этамиз.

Орзуларингизни ортга сурманг — ҳаракатни бугундан бошланг!

📞 1254

Реклама
🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram

Читать полностью…

platforma.uz

Асакабанкнинг халқаро рейтинглари ошмоқда

📈 “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг кредит рейтингини яна бир поғонага кўтарди — “BB-”дан “BB”га. Бу банкка бўлган ишонч ва унинг барқарор молиявий ҳолати халқаро миқёсда ҳам эътироф этилаётганини кўрсатади.

✅ Рейтингнинг ошишига давлат томонидан банкка кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш, банкнинг бозордаги катта улуши, молиявий кўрсаткичлардаги ижобий ўзгаришлар ва самарали бошқарув тизими асос бўлди. Асакабанк мамлакат иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга молия муассасаси ҳисобланади.

🌐 Янгиланган рейтинг банкка халқаро молиявий бозорларда янада фаол ҳаракат қилиш, инвестициялар жалб этиш ва янги дастурларни амалга ошириш имконини беради. Бу эса жойларда янги иш ўринлари яратиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хизматларнинг кенгайишига олиб келади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

AloqaBank’нинг “Стартап йўли” лойиҳаси доирасида тақдим этилган янги стартап — Bito, “AloqaVentures” томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Шунингдек, у “Startup Garage” венчур студияси резиденти ҳисобланади.

Bito — ERP асосида ишловчи бизнес бошқарув тизими бўлиб, қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
• Бир нечта бизнесни бир вақтда бошқариш
• Мижоз ва таъминотчиларни тизимда боғлаш
• QR-код орқали савдо ва тўлов жараёнларини соддалаштириш
• Мижоз профиллари орқали индивидуал ёндашув
• Мультивалюта, кэшбек, Telegram-бот, видео қўлланма, онлайн ва офлайн ишлаш режими

Bito — фақат дастур эмас, балки Ўзбекистон бизнесларини рақамли трансформацияга етакловчи қадам.

Реклама
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат раҳбарининг ёшларга эътибори. Байрам қандай ўтди?

Ўзбекистонда бир ой давомида байрам қиладиган ҳеч бир соҳа йўқ. Бу эътибор фақатгина ёшларга берилган ва шу муносабат билан ҳар йили июнь ойи ёшлар ойлиги сифатида кенг нишонланади.

Ёшлар ойлигининг бу йилги мавсумида мазмун-моҳият жиҳатдан энг кўп урғу илм-фанга қаратилди. Ёшлар учун хорижий тилларни ўрганиш, китобхонликка тарғиб қилиш, интеллектуал ўйинларга жалб этиш, сунъий интеллект ва замонавий касблар каби муҳим ва фойдали йўналишлардаги лойиҳалар кўпайтирилиб, гала-концертлар ҳам ташкил этилди. Ҳар бир ҳудудда унутилмас ва такрорланмас байрам бўлди, миллионлаб ёшлар турли лойиҳалар билан қамраб олинди.

Кеча, 30 июнь — ёшлар кунида Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди. Меҳнати, ҳаракати орқали муваффақиятга эришган кўп сонли ёшларга шахсан президент давлат мукофотларини топширди. Давлат раҳбари ишбилармон, тадбиркор ёшларнинг инновацион лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишди. Энг муҳими, ёшлар учун янги имкониятлар “пакети” эълон қилинди.

Президент ҳамиша ёшлар билан мулоқот қилишни, уларнинг таклиф ва ғояларини эшитишни истайди. Кечаги учрашувда ҳам бу анъана давом этди — Шавкат Мирзиёев ёшларнинг таклифларини эшитди.

Албатта, учрашувда юзлаб ёшлар бор эди. Ўз навбатида бу — юзлаб дунёқараш ва фикр дегани. Турли хил таклифлар айтилди. Ёшлардан бир-биридан қизиқарли кўплаб ташаббуслар янгради. Булар орасида болаларча эркалик қилган ёшлар ҳам бўлди. Бу нормал ҳолат.

Ҳамма таклифлар жиддий гаплар бўлаверса ҳам, бу ёшларга ярашмайдиган иш бўларди)) Уларни рамкага солишдан ёмони йўқ, аслида. Ёшлар бир яйради, давлат раҳбарига юрагидагиларни айтди. Тадбир мана шу каби хилма-хил ёшлар ва уларнинг таклифлари билан ҳам ўзига хос тарзда зўр бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇷🇺🇦🇿 Москвадаги манбаларга кўра, Кремл Россиядаги озарбайжон диаспорасига нисбатан янги босим тўлқинига тайёрланмоқда.

Баҳона — ФХХнинг (ФСБ) гўёки “озарбайжон жиноят гуруҳлари Украина ва Британия махсус хизматлари билан алоқада” деган шубҳали гумонлари. Расмийлар айнан озарбайжон каналлари орқали Россияга портловчи моддалар олиб кирилган бўлиши мумкин, деган баёнот билан янги айблов кампаниясини бошлаб юбормоқчи.

Аслида эса бу — хавфсизликдаги ҳақиқий муваффақиятсизликлар ва Кремлнинг тажовузкор ташқи сиёсатидан халқнинг эътиборини чалғитиш учун “ички душман” излашдан бошқа нарса эмас.

Боку томонидан бўлаётган кескин муносабат мутлақо ўринли. Қайд этилишича, Россия ҳарбийлари яқинда Украинадаги Озарбайжон бизнеси билан боғлиқ инфратузилмаларга, хусусан ёқилғи терминалларига зарба берган.

Кремл аввалгидек “душман образини” собиқ иттифоқдошлар орасидан яратиш тактикасини такрорламоқда. Энди навбатда Озарбайжонда — мустақил, суверен ва минтақада тобора таъсирчан бўлаётган давлат, у Кремлнинг империяпараст ўйинларида восита бўлишни истамаяпти.

Бу шароитда Боку ўз принципиал позициясини намоён қилмоқда: мавқеини сақлаб, Москванинг босими ва манипуляцияларига бўйсунмаяпти. Қўрқитиш ва шантаж орқали шарт қўйиш даври ортда қолди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Талабаларга институтни тўрт йилда эмас, 5–10 йилда ҳам битириш имконияти берилади” Қўнғиротбой Шарипов

Олий таълим вазири “Дарё”га берган интервьюсида сиртқи таълим шаклининг тугатилишига асосий сабаб таълим сифатининг етарлича таъминлаб бера олинмагани эканини маълум қилди.

“Биз бу йўналишда таълим сифатини 100 фоиз таъминлаб бера олмаймиз. Чунки биламизки, талабаларнинг кўпчилиги иш билан банд, вақтида дарсга кела олмайди. Буни ҳаммамиз кўриб турибмиз, яширишга ҳожат йўқ”, – деди у.

Вазирнинг айтишича, энди ўқиш истагидагилар учун сиртқи ўрнига масофавий таълим шакли йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда назорат кучлироқ бўлади. Талаба ҳар куни компютеридан дарсга кириб, масофадан ўқиши керак бўлади. Ўрнига бошқа одам кирса ёки имтиҳонларда қанақадир “шпаргалка”дан фойдаланаман деса, унинг компютери автоматик тарзда ўчириб қўйилади.

“Ўзи бутун дунёда сиртқи таълим шакли йўқ. Биз кредит-модул тизимига ўтдик, дунёдаги топ-300 талик рейтингдаги университетлар дастурларини қабул қиляпмиз. Хориждан профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қиляпмиз.

Европа, Америка ёки бошқа давлатларга қарасангиз кундузги, кечки, масофавий ва узайтирилган таълим шакллари мавжуд. Талабаларга институтни тўрт йилда эмас, 5–10 йилда ҳам битириш имконияти берилади. Шунинг учун бундан қўрқиш керак эмас. Ўрнига муқобил таълим шакли бериляпти”, – деди Шарипов.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради — Президент

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал