platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга давлат ташрифи давомида 14 та муҳим ҳужжат имзоланди:

• Ўзаро инвестиция ва савдони кўпайтириш;

• Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорлик;

• Жиноятчиликка қарши биргаликда кураш;

• Архив иши ва ҳужжатлар билан ишлашда тажриба алмашиш;

• Талабалар, профессорлар ва олимлар алмашинуви;

• Қазилма бойликларни бирга ўрганиш ва қайта ишлаш;

• Қишлоқ хўжалигида карантин ва электрон сертификатлаш;

• Сугориш, балиқ ва асаларичилик бўйича лойиҳалар;

• Телемедицина ва рақамли тиббиёт соҳасида ҳамкорлик;

• Атроф-муҳитни асраш, иқлим муаммоларига қарши кураш;

• Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар учун ҳамкорлик ва мусобақалар;

• Экотуризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш;

• 2025–2028 йилларда маданий тадбирлар, фестиваллар ва халқ меросини тарғиб қилиш.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пенсия ёши ўзгартирилиши мумкин

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистондаги пенсия тизимига ислоҳотлар керак, деб ҳисобламоқда.

Таклифга кўра:
Айрим тоифалар учун имтиёзли шартлар бекор қилиниши мумкин;
Пенсия миқдори иш фаолиятидаги ўртача даромадга қараб ҳисобланади;
Нархлар ошишига қараб пенсиялар автоматик индексация қилинади;

Жаҳон банки: Пенсия ёши 65 ёшгача босқичма-босқич ўзгартирилиши мумкин (йилига 3-4 ойдан).

Ҳозирги ҳолат:
Пенсия ёши: аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёш
Пенсия олувчилар сони: 4,2 миллион киши
Ўртача пенсия: 1,43 млн сўм (Тошкентда 1,96 млн)

Ислоҳот концепцияси 2025 йил сентябргача Президентга тақдим этилиши керак.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

💸 Пул барча муаммоларни ҳал қиладими?

Йўқ! Агар шундай бўлганида, лотереяда миллион ютган камбағаллар бугун Форбес рўйхатидан жой олган бўларди.

🎯 Мухим нарса – пулни сақлаш, бошқариш ва кўпайтиришни билиш. Акс ҳолда, катта даромад ҳам сизда узоқ вақт турмайди.

👥 Одамлар кўпинча пул топишда эмас, уни сақлаб қолишда ва тўғри сарфлашда муаммога дуч келишади.

🔐 Ечим – молиявий саводхонликда! Унга эга бўлмасангиз, пул сизга хизмат қилмайди – аксинча, сизни қулга айлантиради.

Пулни ақл билан бошқариш ва шахсий ривожланиш бўйича муҳим билимларни ўрганмоқчи бўлсангиз, каналга қўшилинг.
👉 /channel/+ZC-zGf2RL000NDdi
👉 /channel/+ZC-zGf2RL000NDdi

Читать полностью…

platforma.uz

Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Урганч шаҳар прокуратураси катта терговчиси мансаб мавқеидан фойдаланиб, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилиб, ўзининг ҳамкасби томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят ишини айблов хулосаси билан судга юборилмасдан, терговда тугатиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Натижада, катта терговчи 2025 йилнинг 16-28 май оралиғида 1000 АҚШ доллари, 10 млн сўм, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

Аммо фуқаро ўзига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168 моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жинояти иши дастлабки терговда тугатилмасдан, айблов хулосаси билан судга юборилганлигини билгач, терговчидан муқаддам берилган пул маблағлари ва ашёларни қайтариб беришини талаб қилади.

Шундан сўнг, терговчи 1000 АҚШ доллари, қиймати 1000 АҚШ долларига тенг бўлган 1 дона сейф ва 1 млн. 300 минг сўмлик 1 дона иш столи жамланмасини фуқарога қайтариб берган вақтида ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кирилл Алтман Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедовдан интервью олибди

Ислом Каримов ва оиласи ҳақида, Тожикистондаги фуқаролар уруши ва ундаги Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида, Имомали Раҳмон қандай қилиб Тожикистон президенти бўлиб қолгани ҳақида, умуман, жуда кўп қизиқ ва янги гаплар айтилибди.

Ҳали қудратдан кетмаган амалдорларимиз ҳақида ҳам қизиқ гаплар бор. Масалан, Абдулазиз Комилов айнан Рустам Аҳмедовнинг тавсияси билан ташқи ишлар вазири бўлган экан, аммо Ислом Каримов Комиловга ишонмаган экан, “сен Примаковнинг жосусисан”, деган экан.

Ҳавола
Муҳрим

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

👤 Ҳар бир ғоя эътиборга лойиқ, ҳар бир ёш авлод имкониятга муносиб

AloqaBank бугун бу шунчаки тижорат банки эмас. Балки ғояларига ишонган, бизнес орзуларни ҳақиқатга айлантирувчи куч. Ёшлар банки: янгича руҳ, янги миссияси. Энди AloqaBank — бу илҳом, қўллаб-қувватловчи ҳамрох ва стартаплар учун мустаҳкам молиявий асос ҳисобланади.

Келажак бугундан бошланади, ғояларингиз биз билан қадрланади!

Telegram | Facebook | Instagram | JSCAloqaBank?si=J5gWArY-BHJBHyVw">YouTube

Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Истамов Махмуд Шухратович адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ва Марказ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида музей экспозициясини бойитиш, лойиҳаларни илмий, маърифий ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар, кутубхона фондини шакллантириш ҳамда Марказнинг очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш каби 10 га яқин устувор масалалар ижроси таҳлилий кўриб чиқилди.

Унда ТУРКСОЙ Бош котиби, Илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар иштирок этди.

Батафсил cisc.uz

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Yaponiyaga ketishga tayyormisiz ?😊

🇺🇿🇯🇵 O'zbekistonda universitetni bitirib, Yaponiyada IT sohasida ish boshlash mumkin. Buni Japan Digital University ilk bitiruvchilari uddalashdi.
    Siz- chi ? Yapon tili va IT ni o'rganib 🇯🇵 Yaponiyaga ketishga tayyormisiz ?😊
   
👉 HUJJAT TOPSHIRISH UCHUN

Qabul davom etmoqda ! Kirish imtihonlari matematika, ona tili va adabiyoti fanlaridan bo'lib o'tadi.

📞 71-200-05-95

Telegram  |  Instagram | FacebookJapanDigitalUniversity">YouTube | Web site

Reklama
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;

Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;

Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қоғозбозликсиз ва таниш-билишсиз кредит

Тадбиркорлар ҳамда бизнесини энди бошлаётганлар учун зўр имконият: TBC Business’да бизнес-кредитни онлайн расмийлаштиринг ва ўз фаолиятингизни кенгайтиринг!

— Гаровсиз ва яширин комиссияларсиз.
— 10 млн сўмдан 300 млн сўмгача.
— Муддат 3 ойдан 36 ойгача.

Кредит ставкаси йиллик 33 фоиздан 38 фоизгача, энг муҳими — навбатларсиз, қоғозбозликсиз ва тўлиқ онлайн.

TBC Business’да ҳисоб очинг ва онлайн кредит олиш учун ариза топширинг.

Шартлар ҳақида батафсил

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тижорат банклари Марказий банкнинг қилиқларидан норози

Марказий банкнинг финлит деган телеграм канали бор. Тижорат банклари ана шу финлитда чиққан материалларни репост қилишга мажбурланаётган экан.

Регулятор расмдаги каби рўйхат тузиб, постларни улашган ва улашмаган банкларни йўқлама қилиб ўтирибди, деб хабар беришмоқда. Банклардаги мутахассислар фикрича, бу иш ҳеч қачон ўзини оқламаган ва оқламайди ҳам.

«Эзворишди. Банкларнинг мустақиллиги қаерда қоляпти? Охирги пайтлар Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ишига аралашув роса авжига чиқиб кетди. Бир томонда финлитни репост қил деб безор қилади, бошқа томондан маҳалла банкирини пиар қиламиз деб самарасиз ишлар билан оворалар», - деди манбалар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2026 йил 1 январдан барча давлат хизматчиларининг ойлиги бир хиллаштирилади.

Яьни, қайсидир вазирлик ходимлари бошқа вазирлик ходиминикидан кўп олмайдиган тартиб жорий қилинади.

Мисол учун, икки ташкилотдаги тажрибаси, малакаси тенг етакчи мутахассис бир хил ойлик оладиган бўлади.

Агар шундай бўлса, юқори ойлик излаб ходимларнинг ташкилотлараро сакраб юриши камаяди.

Бу тартиб 2025 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилиб, Президентга киритилиши лозим.

Асос: ПФ-95-сон Фармон

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇺🇿🇲🇳 Президент Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари амалий ташриф билан Мўғулистонда бўлиши кутилмоқда

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Беҳзод Бозоров "Ўзсаноатқурилишбанк"даги матбуот котиблиги фаолияти якунланганини маълум қилди.

Бу ҳақда у Facebookдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Хуршид Алибаев Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шароф Шукуров Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Озодбек Назарбеков мўғуллар билан куч синашди

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Дунёда урушлар кўпайди. Биз ўрганиб қолган Ер сайёраси харитаси ўзгармоқда. Ҳаммани оғзида Учинчи Жаҳон уруши ва ядровий бомба қачон портлаши.

Россия ва Украина урушнинг сояси олислардан Ўзбекистонга ҳам тушиб, ҳаётнинг турли жабҳаларида кўринмоқда. Баъзида бу олис уруш Ўзбекистонликлар ҳаёти ва тақдирида ҳам аксланяпти.

Яқин Шарқдаги можаро ядровий урушга айланиб кетишига бир баҳя қолди. Агар ядровий уруш бўлган тақдирда унинг Ўзбекистонга зарари ҳақида ҳам ўқигандирсиз?!

Бугунги глобаллашув жараёнида дунёда бўлаётган урушлар, иқтисодий кризислар ва воқеалардан хабардор бўлиб туриш замон талабига айланди. Шунинг учун мен сизларга Gorizont телеграм каналини тавсия қилмоқчиман. Халқаро майдондаги энг сўнги хабарларни шу каналдан ўқиб боринг.

Gorizont - Дунё ўзгармоқда, уни биз билан кузатиб боринг.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
/channel/gorizont_uz

Читать полностью…

platforma.uz

ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Бу йил ҳам ОТМларга тест синовлари 14–25 июль оралиғида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Жамшид Одилов маълум қилди.

Имтиҳон бинолари рўйхати шакллантирилган. Аниқ саналар ариза топшириш якунланганидан сўнг эълон қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетовнинг бошқа лавозимга ўтказилгани, Президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов лавозими кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta’га маълум қилган. Унинг қайд этишича, барча тайинловлар ва лавозимдан озод қилинишлар ҳақида кеча хабар берилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилиши мумкин.

Шунингдек, электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига Маҳмуд Истамов тайинлангани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тадбиркорларга 100 миллион сўмгача субсидия берилади

1 июлдан бошлаб Ўзбекистон тадбиркорлари тоғ ва чўлларда зиплайнлар ва канатли парклар (тайпарклар) ташкил этиш учун 100 млн сўмгача субсидия олиши мумкин бўлади. Субсидиялар объектлар фойдаланишга топширилгандан кейингина ажратилади.

Зиплайнлар ва канатли парклар (тайпарклар) яратишда тадбиркорлар харажатларни қоплаш учун субсидия олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг 19 июндаги қарорида айтилган.

Вақтинчалик низомга кўра, тоғли ва чўл ҳудудларида 38 та туман ва шаҳарларда тадбиркорлар ушбу экстремал туризм мажмуалари ва пўлат канат орқали юқори тезликда пастга тушадиган аттракционларни қуриш учун субсидиялар олиши мумкин:

узунлиги камида 200 метр бўлган зиплайн — 100 миллион сўмгача;

150 кв.м дан ортиқ майдонли тайпарк — 80 миллион сўмгача.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Комил Алламжонов Администрация раҳбари ёрдамчиси лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

Шунингдек, манбага кўра, Президент Админстрацияси раҳбарлиги лавозими тикланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг тегишли буйруқлари билан АНТИКОР ходимлари:

Маманов Сардоржон Собир ўғли — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;

Абдуғаниев Ойбек Алишерович — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;

Бойтўраев Фарҳод Маматкаримович — “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;

Давланов Алишер Юсубович — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ амалга оширилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сўмнинг қадри ошмоқда

Эрта – 24 июнь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янги уй олмоқчи бўлганларга муҳим маълумот:

1 июлдан янги уйлар учун шартнома қилишда Эскроу тизими ишга тушади

2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй харид қилиш бўйича янги, шаффоф ва хавфсиз тизим жорий этилади. Эндиликда:

- Фақат рўйхатдан ўтган қурилиш объектлари бўйича шартнома тузилади;
- Пул тўғридан-тўғри қурувчига берилмайди, балки банкдаги махсус “эскроу ҳисобварақ” орқали ўтади;
- Қурилиш камида 30% тайёр бўлса, банк кредит беради ёки пулни қурувчига ўтказади;
- 1 июль – 31 декабрь оралиғида икки тизим (эски ва янги) параллел ишлайди;
- 2026 йил 1 январдан фақат эскроу тизими орқали пул тўлаш мумкин бўлади; Улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик солиқ органларига юборилади.
- “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими жорий этилади;

Эскроу – бу харидор пули банкдаги махсус ҳисобда сақланиб туриши, қурилиш белгиланган босқичга етгандан кейингина маблағ қурувчига ўтиши дегани.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Судда банк даъвоси асоссиз деб топилди — 1 миллиард сўмлик хато!

Сирдарё туманидаги банк филиали маҳаллий МЧЖдан қарз ва пения ундириш мақсадида судга мурожаат қилган эди.

Бироқ, судда вазият аксинча якунланди — банкнинг даъвоси асоссиз деб топилиб, энди у давлат фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда бож тўлашга мажбур бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал