Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда
Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).
Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.
онлайн ариза бериш
@platformauzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилшод Раҳимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказида бўлинма бошлиғи лавозимида иш бошлагани айтилмоқда.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-95-сон Фармони матни.
@platformauzb
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
@platformauzb
ФВВ аҳолига иссиқ кунларда эҳтиёт чоралари кўришни тавсия қилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10:00 дан 17:00 гача тик қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди.
Шунингдек:
➖ Табиий матолардан тайёрланган енгил кийимлар кийинг;
➖ Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг;
➖ Аччиқроқ дамланган чой, минерал сув ва турли шарбатлар истеъмол қилиш тавсия этилди.
Иссиқда эҳтиёт бўлинг ва саломатлигингизни асранг!
@platformauzb
2025 йил 1 ноябрдан давлат фуқаролик хизматчиларига бериладиган малака даражалари
@platformauzb
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин.
@platformauzb
Мактаб ўқувчиларининг энг севимли танловлари — “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамблида ғолиблар аниқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 17-19 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг Республика босқичи синов жараёнлари ўтказилди.
Танловларнинг Республика босқичларини юқори савияда ўтказиш учун вазирлик жуда катта тайёргарлик кўргани яққол кўринди.
Ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 19 июнь куни “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоа аъзолари хорижий давлатлар (“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари — Туркияга, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови ғолиблари — Озарбайжонга) таълим саёҳатига юборилади.
Шунингдек, танловларда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
@platformauzb
Китоб туманида ҳоким ёрдамчиси пичоқлаб ўлдирилгани ҳамда профилактика инспектори пора билан қўлга тушгани айтилмоқда.
@platformauzb
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат cафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади. Бунда:
а) хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайнкузатиб боришимконияти яратилади;
б) хизмат сафарларининг муайян давлат органининг фаолияти самарадорлигига бевосита, оралиқ ва якуний таъсири мониторинг қилиб борилади;
в) давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади ҳамда ҳисобот асосида хизмат сафарининг самарадорлиги баҳолаб борилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб:
а) қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:
(i) давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;
(ii) давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
(iii) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
(iv) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
(v) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
(vi) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
(vii) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;
б) рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
@platformauzb
2026 йил 1 январдан бошлаб:
а) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;
б) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилдакамида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарийбилим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади;
в) диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштирганлиги, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади;
г) диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;
д) Мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси – портфолиоси яратилади;
е) касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган “юмшоқ” ва “қаттиқ” кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан,мустақил таълим олиш дастурини ўтайди;
ж) вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни хорижда ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, грантлар ёки донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида давлат хизматчиларини ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкаси билан боғлиқ тадбирлар мажбурий тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигибилан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
@platformauzb
Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўрабди.
@platformauzb
Андижон арқадағини кутиб олиш маросими.
@platfotmauzb
Ортиқхўжаев мутлақо бепул хизмат кўрсатадиган тиббий клиника қурилишига киришибди
AKFA Group, Central Asian University ҳамда AKFA Medline University Hospital университет клиникаси ҳамкорлигида тиббиёт соҳасидаги инновацион лойиҳа — AKFA Medline Social тиббий стартапини амалга ошириш бошлангани ҳақида эълон қилди. Ушбу лойиҳа аҳолига сифатли ва бепул бирламчи тиббий ёрдам ҳамда диагностика хизматларини тақдим этади.
Барпо этилаётган клиника умумий 35 300 м² майдонни эгаллайди ва барча хизматлар тўлиқ бепул бўлади. Муассаса кунига 3000 нафар, йил давомида эса 500 000 нафар беморга хизмат кўрсата олади.
Клиникада 150 дан ортиқ қабул ва диагностика хонаси ташкил этилади ҳамда 36 дан ортиқ тиббий йўналишлар қамраб олинади.
Ортиқхўжаев йирик тадбиркордан йирик меценатга айланаяпти. Давлатнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани таҳсинга сазовор.
Батафсил
@platformauzb
Экология вазирлиги ва эко партия ўз позицияларини билдириши лозим
Ушбу постга каналимиз кузатувчиси асосли савол қолдирибди:
"Одам ҳайрон қолади? Бизда Экология вазирлиги бор, у ерда катта олимлар ва соҳасининг усталари ўтирса керак, менимча. Экология партияси бор. Экология йўналишида олий таълим даргоҳлари ишлаяпти. Шунақа лойиҳалар столга етиб келиши билан ҳар томонлама муҳокама қилинса керак??? Улар ўшанда қаерда бўларкан?"
@platformauzb
#saveChorvoq
Озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов томонидан "Чорвоқ" сув омбори атрофида See Breeze Uzbekistan сайёҳлик марказининг қурилиши чуқур экологик ва ижтимоий инқирозни келтириб чиқаради.
Фаоллар, мутахассислар бу борада хавотирли фикрлар билдирмоқда. (Видеода батафсил👆)
@platformauzb
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланди.
@platformauzb
Энди мулкингиз бозор баҳосида нархланиб, солиқ солинади
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланиши кутилмоқда.
Ҳавола
@platformauzb
Айтишларича, барча Халқ қабулхоналари мудирларидан меҳнат муносабатларини тугатиш юзасидан ариза олинган.
@platformauzb
“Ўзбекистонда 7 млн одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган” — Жаҳон банки вакили
Жаҳон банкининг сув таъминоти ва оқова тизими бўйича катта мутахассиси Одете Муҳимпуа ўрганишларига кўра, Ўзбекистонда 7 миллион одам ҳали ҳам тоза ичимлик сувига эга эмас. Оқава сувларнинг учдан бир қисмигина қайта ишланади. Чунки қайта ишлайдиган корхоналар етарли эмас.
PS.: Бахтимизга яхшиям муаммоларимизни холисанилло айтиб турадиган халқаро ташкилотлар бор. "Ўзсувтаъминот" яқинда "Юксалиш"га раддия бериворгандек Жаҳон банкига ҳам дамини беривормаса бўлди...
@platformauzb
🏠 Bugun uydamisiz?
Uy yumushlarini biz bilan hal eting.
Mening Buyurtmam ilovasida usta, bog'bon, elektrik, santexnik va boshqa ko'plab mutaxassislarni tez va oson topishingiz mumkin.
Ilovani yuklab oling, o’zingizga yaqin mutaxassisni 👨🏻🔧 tanlang va buyurtma bering.
Batafsil ma'lumot 📞 1254 raqamida
Xizmat bormi? - Biz tayyor!
Реклама
@platformauzb
Давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари бўйича маълумотлар базаси тўпланади
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчилари ўртасида мулоқотни кучайтиришни назарда тутувчи «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади. Унда ходим тўғрисидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базаси яратилади.
@platformauzb
Доллар курси 12 500 сўмдан пастга тушди
23 июнь санасидан бошлаб долларнинг расмий курси 12 496,94 сўм (-62,32 сўм) этиб белгиланди.
@platformauzb
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилсин:
а) масофавий тарзда давлат хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва малакасини ошириш ҳамда бу борадастатистик маълумотларни шакллантириш;
б) давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар бериш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдириш;
в) давлат хизматчисининг шахсий ривожланиш режасини тузиш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш;
г) ходим тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.
@platformauzb
Caлоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида:
а) республика ижро этувчи ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 500 нафар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади;
б) маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади;
в) давлат хизматида талантларни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама етук раҳбар кадрларни тайёрлаш доирасида Миллий кадрлар захираси таркибига киритилган номзодлар ишлаб турган лавозимидан бошқа давлат органларига бир йилгача бўлган муддатга вақтинча хизмат сафарига, шунингдек,хорижий давлатларга мақсадли стажировкага юборилади. Бунда, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг драйвер соҳаларигаустуворлик берилади.
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда:
а) Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш механизмини жорий этсин;
б) давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни ишлаб чиқсин;
в) коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш услубиятини такомиллаштириб борсин.
@platformauzb
Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтинг прогнозини “барқарор”га ўзгартирди
“Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг узоқ муддатли депозит рейтингларини B1 даражасида тасдиқлади, шунингдек, прогнозни “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди.
Ушбу қарор Moody’s агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирилиши натижасида қабул қилинган бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва давлат институтлари самарадорлигини оширишга қаратилган ҳаракатлар умумий молиявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатаётганини акс эттиради.
Шунингдек, Moody’s рейтинг агентлиги томонидан, банкнинг узоқ муддатли рейтинглари банкнинг юқори ликвидлик захираси ҳамда ойирги йилда кузатилган капиталлашув даражасининг сезиларли ошиши рейтинг прогнозининг “барқарор” даражасида тасдиқланишига таъсир кўрсатгани айтилган.
Агентлик томонидан рейтинг прогнозининг “барқарор” даражага кўтарилиши, банкнинг умумий молиявий ҳолатида муайян барқарорлик яралганини ва бизнес кўрсаткичлари устидан назорат сақланаётганини билдиради.
Батафсил маълумот учун расмий манба: Moody’s расмий пресс-релизи
@platformauzb
Айтишларича, жорий йил июль ойида Россиянинг ҳукуматга яқин, миллатчи, исламофоб ва мигрантларга қарши бўлган “Рус жамоаси” (Русская община) ташкилоти фаолияти тақиқланиши кутилмоқда
Қизиғи шундаки, ушбу фашистик тузилмани ёпиш масаласи Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Тожикистон Миллий Мажлиси раиси Рустам Эмомалининг Россияга амалга оширган ташрифидан сўнг кун тартибига чиқди. Кузатувчиларга кўра, айнан ушбу ташрифлар давомида Марказий Осиё давлатлари вакиллари Россияда кўпайиб бораётган ксенофоб ва миллатчилик ҳолатларига нисбатан қатъий эътироз билдирган. Бу эса расмий Москва учун жиддий дипломатик сигнал бўлиб хизмат қилган.
Бундан ташқари, “Рус жамоаси” фаолиятини тўхтатишга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва қатор нуфузли этник олигархлар ҳам фаол тарзда даъват қилган. Уларнинг фикрича, ташкилот Россия жамиятидаги барқарорликка ҳамда федерациядаги миллатлар ўртасидаги ишончга ҳам таҳдид солмоқда.
@platformauzb
Бугундан 1-синфга онлайн қабул бошланди
Электрон аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
@platformauzb
Ўзбекистон ўсмирлар футбол жамоаси ҳозир Боливияда экан. Улар ҳар куни абгор йўллар орқали ўқув машғулотлари ўтказиладиган стадионга бориб келишаётган экан.
@platformauzb