platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Мактаб ўқувчиларининг энг севимли танловлари — “Турон” мактаб театри ва “Иқтидор” мактаб ансамблида ғолиблар аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 17-19 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг Республика босқичи синов жараёнлари ўтказилди.

Танловларнинг Республика босқичларини юқори савияда ўтказиш учун вазирлик жуда катта тайёргарлик кўргани яққол кўринди.

Ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 19 июнь куни “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб деб топилган жамоа аъзолари хорижий давлатлар (“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари — Туркияга, “Иқтидор” мактаб ансамбли танлови ғолиблари — Озарбайжонга) таълим саёҳатига юборилади.

Шунингдек, танловларда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Китоб туманида ҳоким ёрдамчиси пичоқлаб ўлдирилгани ҳамда профилактика инспектори пора билан қўлга тушгани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат cафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш “hrm.argos.uz” электрон тизими таркибидаги “Xizmat safari” ягона модули орқали амалга оширилади. Бунда:

а) хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайнкузатиб боришимконияти яратилади;

б) хизмат сафарларининг муайян давлат органининг фаолияти самарадорлигига бевосита, оралиқ ва якуний таъсири мониторинг қилиб борилади;

в) давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади ҳамда ҳисобот асосида хизмат сафарининг самарадорлиги баҳолаб борилади

2026 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади: 

(i) давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;
(ii) давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
(iii) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
(iv) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
(v) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
(vi) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
(vii) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;

б) рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2026 йил 1 январдан бошлаб:

а) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;

б) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилдакамида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарийбилим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади;

в) диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштирганлиги, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади;

г)  диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида йиғилади ва таҳлил қилинади;

д) Мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси  портфолиоси яратилади;

е) касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган “юмшоқ” ва “қаттиқ” кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан,мустақил таълим олиш дастурини ўтайди;

ж) вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни хорижда ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, грантлар ёки донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида давлат хизматчиларини ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкаси билан боғлиқ тадбирлар мажбурий тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигибилан келишилгандан сўнг амалга оширилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўрабди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Андижон арқадағини кутиб олиш маросими.

@platfotmauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ортиқхўжаев мутлақо бепул хизмат кўрсатадиган тиббий клиника қурилишига киришибди

AKFA Group, Central Asian University ҳамда AKFA Medline University Hospital университет клиникаси ҳамкорлигида тиббиёт соҳасидаги инновацион лойиҳа — AKFA Medline Social тиббий стартапини амалга ошириш бошлангани ҳақида эълон қилди. Ушбу лойиҳа аҳолига сифатли ва бепул бирламчи тиббий ёрдам ҳамда диагностика хизматларини тақдим этади.

Барпо этилаётган клиника умумий 35 300 м² майдонни эгаллайди ва барча хизматлар тўлиқ бепул бўлади. Муассаса кунига 3000 нафар, йил давомида эса 500 000 нафар беморга хизмат кўрсата олади.

Клиникада 150 дан ортиқ қабул ва диагностика хонаси ташкил этилади ҳамда 36 дан ортиқ тиббий йўналишлар қамраб олинади.

Ортиқхўжаев йирик тадбиркордан йирик меценатга айланаяпти. Давлатнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани таҳсинга сазовор.

Батафсил

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Путин дунё ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда ўзбекистонлик мигрантлар масаласида ҳам гапирди.

Ушбу учрашувда ЎзА директори, сенатор Абдусаид Кўчимов ҳам иштирок этди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади

Марказий Осиёда биринчи маротаба жаҳон тажрибаси асосида хайрия аукциони ўтказилиши кутилмоқда. Юртимизда фаолият олиб бораётган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этиб, ўз номи ҳамда брендини тарихга муҳрлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган навбатдаги қўшма йиғилишда хайрия аукциони ҳақида маълумот берилди.

Батафсил видеода👆

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Раҳбарлар яна "қовун тушириш"ни бошлади

Аслида ҳуқуқий демократик давлатларда мансабдорларнинг бу гапи учун нафақат истеъфога чиқарилади, балки ҳуқуқий тақиб ҳам бошланади. Тизимга бош бўлганлар "етти бўкилиб" халқдан кечирим сўрайди.

Админстрация, халқ сайлаб кўйган парламент, Ҳукумат воқеаларни босиқлик билан кузатаяпти, деган яхши гумондаман...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда автобусларни харитада кўриш мумкин — нафақат Тошкент ва Самарқандда, балки Ўзбекистоннинг яна 11 та шаҳарларида ҳам.

👉 Yandex Go ва Yandex Maps иловаларида автобусларнинг ҳаракатини реал вақтда кузатиш имкони бор. 🚌🕔📍

🇺🇿 Янги қўшилган шаҳарлар рўйхати: Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Ғулистон, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Урганч ва Фарғона.

Жами 230 та маршрут аллақачон мавжуд бўлиб, улар сони яна ошиб боради.

Илованинг имкониятлари:
✅  Ҳозирда зарур автобус қаерда эканини кўриш;
✅  Бекатга босиш орқали қайси автобуслар қаердан қачон келишини билиш;
✅  Yandex Maps иловасида автобусларни маршрут рақами бўйича қидириш (масалан, «5-автобус»)
Ўз шаҳарингизда қандай ишлашини синаб кўринг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Павел Дуров: «Ўзбекистонга келувчилар бу ерда ўзларини хавфсиз ҳис қилишади»

Telegram асосчиси, дунёдаги энг нуфузли IT етакчилардан бири Павел Дуров яқинда америкалик машҳур журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Ўзбекистон ҳақида илиқ фикр билдирди.

Унинг айтишича, Ўзбекистонга келган инсонлар бу ерда ўзларини хавфсиз ва осуда ҳис қилишади.

Такер Карлсон ҳам бу гапни қўллаб-қувватлаб, «Uzbekistan is a place where no one is afraid to go», яъни «Ўзбекистон — одамлар қўрқмай боришадиган, эркин ҳис қилинадиган юрт», деб айтган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Муваффақият бошқаларга хизмат қилганларга келади

Алберт Эйнштейннинг маслаҳатлари:


▫️Муваффақиятли инсон бўлишга уринманг - қадрли бўлишга интилинг. Муваффақият бошқаларга хизмат қилганларга келади.

▫️Тасаввур билимдан муҳимроқ. Билим чекланган, лекин тасаввур бутун дунёни қамраб олади.

▫️Ҳеч қачон хато қилмаган одам ҳеч қачон янги нарсани синаб кўрмаган.

▫️Ҳаёт худди велосипедда юришга ўхшайди - мувозанатни сақлаш учун ҳаракатда давом этиш керак.

▫️Мураккаб нарсаларни оддийгина тушунтириш керак. Агар буни қила олмасангиз, демак, сиз ҳали тўлиқ тушунмагансиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари бўйича маълумотлар базаси тўпланади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчилари ўртасида мулоқотни кучайтиришни назарда тутувчи «Давлат хизматчиси» мобил иловаси ишга туширилади. Унда ходим тўғрисидаги маълумотлар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базаси яратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Доллар курси 12 500 сўмдан пастга тушди

23 июнь санасидан бошлаб долларнинг расмий курси 12 496,94 сўм (-62,32 сўм) этиб белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи “Давлат хизматчиси мобил иловаси ишга туширилсин:

а) масофавий тарзда давлат хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва малакасини ошириш ҳамда бу борадастатистик маълумотларни шакллантириш;

б) давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар бериш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдириш;

в) давлат хизматчисининг шахсий ривожланиш режасини тузиш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш;

г)   ходим тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Caлоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида:

а) республика ижро этувчи ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 500 нафар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади;

б) маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади;

в) давлат хизматида талантларни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама етук раҳбар кадрларни тайёрлаш доирасида Миллий кадрлар захираси таркибига киритилган номзодлар ишлаб турган лавозимидан бошқа давлат органларига бир йилгача бўлган муддатга вақтинча хизмат сафарига, шунингдек,хорижий давлатларга мақсадли стажировкага юборилади. Бунда, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг драйвер соҳаларигаустуворлик берилади.

Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда:

а) Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш механизмини жорий этсин;

б) давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни ишлаб чиқсин;

в) коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш услубиятини такомиллаштириб борсин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтинг прогнозини “барқарор”га ўзгартирди

“Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банкининг узоқ муддатли депозит рейтингларини B1 даражасида тасдиқлади, шунингдек, прогнозни “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди.
Ушбу қарор Moody’s агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирилиши натижасида қабул қилинган бўлиб, мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва давлат институтлари самарадорлигини оширишга қаратилган ҳаракатлар умумий молиявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатаётганини акс эттиради.

Шунингдек, Moody’s рейтинг агентлиги томонидан, банкнинг узоқ муддатли рейтинглари банкнинг юқори ликвидлик захираси ҳамда ойирги йилда кузатилган капиталлашув даражасининг сезиларли ошиши рейтинг прогнозининг “барқарор” даражасида тасдиқланишига таъсир кўрсатгани айтилган. 

Агентлик томонидан рейтинг прогнозининг “барқарор” даражага кўтарилиши, банкнинг умумий молиявий ҳолатида муайян барқарорлик яралганини ва бизнес кўрсаткичлари устидан назорат сақланаётганини билдиради.

Батафсил маълумот учун расмий манба: Moody’s расмий пресс-релизи

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, жорий йил июль ойида Россиянинг ҳукуматга яқин, миллатчи, исламофоб ва мигрантларга қарши бўлган “Рус жамоаси” (Русская община) ташкилоти фаолияти тақиқланиши кутилмоқда

Қизиғи шундаки, ушбу фашистик тузилмани ёпиш масаласи Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Тожикистон Миллий Мажлиси раиси Рустам Эмомалининг Россияга амалга оширган ташрифидан сўнг кун тартибига чиқди. Кузатувчиларга кўра, айнан ушбу ташрифлар давомида Марказий Осиё давлатлари вакиллари Россияда кўпайиб бораётган ксенофоб ва миллатчилик ҳолатларига нисбатан қатъий эътироз билдирган. Бу эса расмий Москва учун жиддий дипломатик сигнал бўлиб хизмат қилган.

Бундан ташқари, “Рус жамоаси” фаолиятини тўхтатишга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва қатор нуфузли этник олигархлар ҳам фаол тарзда даъват қилган. Уларнинг фикрича, ташкилот Россия жамиятидаги барқарорликка ҳамда федерациядаги миллатлар ўртасидаги ишончга ҳам таҳдид солмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугундан 1-синфга онлайн қабул бошланди

Электрон аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали юбориш мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ўсмирлар футбол жамоаси ҳозир Боливияда экан. Улар ҳар куни абгор йўллар орқали ўқув машғулотлари ўтказиладиган стадионга бориб келишаётган экан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Умумхалқ байрамлари

Ҳар-ҳар замон,
дейлик йилда 4 ё 5 марта,
бир қўрғошин истайди кўксим.
Думалоқ,
юлдузчадек ярқироқ.

Онамни эслайман,
У ой нуридек тоза, озода эди таъмалардан...
Отамга қўнғироқ қиламан,
такрорлайдилар:
"Таъма одамни хўрлайди, болам".
Ҳайрон бўламан:
Қаердан дориган менга бу иллат?

Руҳимда номутаносиб бир исён "қўрғошин қайғуси" билан кураш бошлайди.
Устозларим сўзини эслайман:
"Ҳар шоирга бир кириб чиқар эшик керак, унутма!"
Креслочамда ястаниб сўзларин эслайман Ибодат Ражабнинг:
"Биз учун ҳам бошингизни таг қилинг!"

...Яна айланиб-айланиб келади байрамлар...
Барибир қўрғошинсирайди кўксим,
унвонсирайди ақлим.

Телефонимни титкилайман, чалғий деб.
Ҳамма жойда думалоқ қўрғошиннинг расми.

Кейин...бир хабар ўқийман:
"ота-она ва уч боласи ис газидан ўлди..."
Миям чатнаб кетар,
ижирғанаман ўзимдан.

Ва ҳайқиргим келади, бақиргим келади:
Қўрғошинни кўзимга қуйинг,
Қўрғошинни қуйинг, қулоқларимга!!!

Байрамсиз бир элнинг
кўр ва кар шоириман мен!

Гулжамол Асқарова
07.12.2022 йил


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда автобусларни харитада кўриш мумкин — нафақат Тошкент ва Самарқандда, балки Ўзбекистоннинг яна 11 та шаҳарларида ҳам.

👉 Yandex Go ва Yandex Maps иловаларида автобусларнинг ҳаракатини реал вақтда кузатиш имкони бор. 🚌🕔📍

🇺🇿 Янги қўшилган шаҳарлар рўйхати: Ангрен, Андижон, Бухоро, Жиззах, Ғулистон, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Урганч ва Фарғона.

Жами 230 та маршрут аллақачон мавжуд бўлиб, улар сони яна ошиб боради.

Илованинг имкониятлари:
✅  Ҳозирда зарур автобус қаерда эканини кўриш;
✅  Бекатга босиш орқали қайси автобуслар қаердан қачон келишини билиш;
✅  Yandex Maps иловасида автобусларни маршрут рақами бўйича қидириш (масалан, «5-автобус»)
Ўз шаҳарингизда қандай ишлашини синаб кўринг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ Б2 СЕРТИФИКАТИ МАВЖУД БЎЛМАГАН ЧЕТ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИШДАН ҲАЙДАЛАДИ (МИ?)!

Бир гуруҳ чет тили ўқитувчилари Бош вазир, Бош прокурор, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ва бир қатор мутасаддиларга мурожаат йўллабди.

Масала жиддий. Ҳукумат раҳбарлари мурожаатга жиддий ёндашадилар деган умиддаман.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг ижрочи директорига янги ўринбосар тайинланди

Президент Администрациясининг тегишли фармойишига мувофиқ, Шухрат Наримонович Даминов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Даминов ўз фаолиятини 2008 йилда Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасида бошлаган. Тайинловга қадар 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Савол: Жаноб президент, таслим бўлмаслигини айтаётган Эрон олий раҳбарига нима дейсиз?

Трамп: Омад тилайман.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🏦 Асакабанк ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида “Parvoz Pitch” тадбири ўтказилди!

🧬 2025 йил 13 июнь куни "Асакабанк" АЖ, “Asaka Pharm Ventures” МЧЖ, Инновацион ривожланиш агентлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент фармацевтика институти ҳамкорлигида ташкил этилган “Parvoz Pitch: Инвесторлар билан очиқ мулоқот” тадбири юқори савияда ўтди.

🔬 Фармацевтика, биотехнология ва доришунослик йўналишидаги инновацион ғоялар муаллифлари ўз стартапларини профессионал инвесторлар олдида тақдим этиш имконига эга бўлишди. Тадбирда Ривожланаётган фарм-лойиҳалар муаллифлари, маҳаллий ва халқаро сармоядорлар ҳамда таниқли мутахассислар ва соҳа экспертлар қатнашишди.

💬 Мулоқот давомида лойиҳалар юзасидан фойдали фикрлар ва инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўртасида қатор ҳамкорлик келишувлари ва алоқа ўрнатилди.

“Asaka Pharm Ventures” — Асакабанк ташаббуси билан ташкил этилган, фармацевтика соҳасига ихтисослашган венчур компания ҳисобланади. Ушбу платформа орқали Асакабанк инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашни ва соҳага инвестиция киритишни давом эттиради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" вазиятни ўрганиб, хавотирга ўрин йўқлигини билдирган экан.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel