platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Халқ қабулхоналари "диспетчер"га айланиб қолди

Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.

Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда Президентнинг шахсий қабули сўралган.

Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин?

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!
- деди Президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмаган, - Президент

Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи кескин ошмаслиги, корхоналар “соя”дан чиқиб ишлаши учун ҚҚСнинг ярмини кэшбек қилиб қайтариш тартиби ўтган ҳафта тасдиқланган эди.

Мутасаддилар кэшбекни бир кунга бўлса ҳам кечиктирмаслик зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ҳокимларни ҳам огоҳлантираман, ушбу янги механизм асосида гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт. Буни эплай олмаганлари ишдан кетади”,

- деди Президент.

Суд қарорлари вақтида ижро бўлмаётгани юзасидан мурожаатлар жуда кўплиги қайд этилди. Ўтган йили МИБга юборилган ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро қилинмагани танқид қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳукуматдаги масъуллар, вазирлар тартиб-интизомга вақтида эътибор бермагани учун ислоҳотлар ижроси чўзилиб кетаётгани танқид қилинди.

Масалан, суюлтирилган газ етказишда 60-70 кунлаб узилиш кузатилмоқда. Айниқса, Андижон ва Сурхондарёда мурожаатларнинг 70 фоизи шу масала билан боғлиқ.

Иссиқ кунларда газда шунча муаммо бўлса, қишда одамлар қозонини нимада қайнатади? Раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш: бу масалага икки ҳафтада ечим топсин, бўлмаса ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин”,
- Президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак, – Президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага эрталаб соат 9:00 да Президентимиз бошчилигида селектор ўтказилиши кутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Муҳим баёнот:

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, расмий Теҳрон бугун АҚШ билан ядровий келишув йўлида тайёрланган режани тақдим этиши керак эди. Унинг таъкидлашича, агар Исроил ҳужумларини тўхтатса, Эрон ҳам ўзаро зарбаларни тўхтатишга тайёр.

🗣️ Ароқчи:

«Биз ядровий қуролга эга эмаслигимизни кафолатлашга тайёрмиз. Биз ҳужумларни тўхтатамиз, агар бизга ҳужум бўлмаса.
Аммо шубҳа йўқки, Исроил режими ҳеч қандай тинчлик келишувини истамайди».

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳаёт баъзан шунчалик ноодатий...

53 ёшли миллиардер ва шаҳзода Уильямнинг яқин дўсти Санжай Капур поло ўйини пайтида жамоадошлари кўз ўнгида ерга қулади. Ҳамма уни бир зумда шошилинч ёрдамга етказишга уринди, аммо афсуски, у ҳаётдан кўз юмди.

🕷 Нима бўлди?
Ўйин чоғида унинг оғзига ари кириб кетган ва бу оғир аллергик реакция — анафилактик шокка ёки юрак хуружига сабаб бўлган. Бу тезкор ва қайтариб бўлмайдиган фожиа эди.

Санжай Капур дунёдаги етакчи автомобиль қисмлари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг бири — Sona Group директорлар кенгаши раиси эди. У нафақат бизнесда, балки жамиятда ҳам ўз ўрнини топган инсон, Британия қироллик оиласига яқин фаол шахс эди.

P.S. Бу воқеадан бор-йўғи уч кун аввал Ҳиндистонда содир бўлган авиаҳалокатда бир киши мўъжизавий тарзда тирик қолганди.

Ҳаёт баъзан шунчалик ноодатий — бир одам кутилмаган фожиадан ҳалок бўлади, бошқаси эса бутун самолёт ҳалокатидан омон қолади…

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Юртимизда томорқалардан самарали фойдаланиш орқали минглаб оилалар барқарор даромадга эга бўлмоқда. Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи Нигора опа шулардан бири. У атиги 7 сотих томорқасида 3 та иссиқхона ташкил қилиб, булғор қалампири етиштириб келади.

Бундай муваффақиятларда Агробанкнинг “Менинг томорқам” лойиҳаси муҳим ўрин тутади. Лойиҳа орқали юртимиздаги фаол, меҳнатсевар оилалар қўллаб-қувватланмоқда, уларнинг тажрибаси кенг жамоатчиликка етказилмоқда.

📌 Маҳалла банкирлари эса ҳар бир ҳовлини айланиб чиқиб, имконият ва эҳтиёжларни ўрганмоқда, зарур маслаҳат ва молиявий кўмак кўрсатмоқда. Бу — уларнинг фидоий меҳнати ва тажрибаси самарасидир.

🎥 “Менинг томорқам” ҳар сешанба куни соат 20:45 да Ўзбекистон 24 телеканали, YouTube платформаси ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилмоқда. Жами 1 миллионга яқин томоша қилинган.

Кенг муҳокама ва қизиқиш шуни кўрсатадики — одамларда ўз еридан унумли фойдаланишга бўлган рағбат ортиб бормоқда!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ўқишни сиртқидан кундузгига кўчириш ва қайта тиклаш мумкин

Бугунга қадар сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўларди. Энди шу хатбошини чиқариб ташлашди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қизил хавф даражасидаги магнит бўрон қўзғалишлари 30 соатдан буён давом этмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бекобод туманида янги банк хизматлари марказини ишга туширди

Бино очилиш муносабати билан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан ўтказилган маросимда банк мутасаддилари, туман ҳокимлиги вакиллари ва маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди. Унда янги банк хизматлари маркази Бекобод иқтисодиётини рағбатлантиришдаги муҳим қадам, эканлиги қайд этилди.

БРБнинг янги банк хизматлари марказида мижозлар турли банк операциялари, нақд пул ўтказмалари, тўлов хизматлари, кредит ва оманатлардан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, инвестицион лойиҳалар, рақамли банк хизматлари – мобиль илова, онлайн-касса, пластик карталардан фойдаланиш ҳамда бизнес учун экспресс-консультациялар – молиявий ечимлар бўйича мутахассислардан бепул маслаҳатлар олиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет" агентлигининг хабар беришича, 13 июндан бошлаб республика ҳудудига жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади, асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.

Дам олиш кунлари 36-38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 40-42 даражагача кўтарилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🏦 Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

10–12 июн кунлари пойтахтимизда ўтаётган IV Тошкент Халқаро Инвестициявий Форуми (TIIF 2025) доирасида “Микрокредитбанк” АТБ халқаро миқёсдаги бир қатор нуфузли молия муассасалари ва компаниялар билан самарали музокаралар олиб борди.

☑️ Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Буюк Британиядаги филиали — ICBC Standard Bank Plc билан 15 миллион евро миқдорида депозит жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.

☑️ Шунингдек, Mashreq Bank (БАА) билан ҳам ўзаро англашув меморандуми (MoU) имзоланди. Унга кўра, банк халқаро молия бозори орқали 30 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри кредит линиясини жалб қилиш юзасидан келишувга эришди.

Бу келишувлар Микрокредитбанкнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётганини, инвесторлар ишончини қозонаётганини ва мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшилаётган ҳиссасини яна бир бор тасдиқлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун тонгда Исроил Эрон ҳудудига баллистик ракеталар орқали ҳужум қилди.

Эрон ОАВлари ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий, ҚК бош штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий, ядрочи олимлар Ферейдун Аббосий ва Муҳаммад Меҳди Теҳрончининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Шунингдек, мамлакатнинг Натанздаги асосий уран бойитиш корхонасида ҳам портлашлар содир бўлгани маълум қилинмоқда.

Яқин соатларда Эроннинг Исроилга жавоб зарбаси бериши кутиляпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Халқ назорати” электрон портали ишга туширилади

Ҳисоб палатасига бир ой ичида Тошкент шаҳрида ўзини оқлаган “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга тушириш топширилди.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади

"Назорат инспекциясига нима учун шунча ваколат берилган? Вазирларга яхши кўриниш учун, улар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларни жазолаш бўйича нега таклиф киритмайди?",
- деди давлатимиз раҳбари.

Фаолиятидаги камчилик ва муаммоларни ҳисобга олиб, Президент Администрациясининг Назорат инспекциясини бугуннинг ўзида тугатишга қарор қилинди.

Шу боис ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиши белгиланди.

Бундан буён ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.

Эндиликда Ҳисоб палатаси қарорлар билан берилган маблағларни фақатгина тўғри сарфланишини эмас, балки нима самара берганини, аҳоли бундан қанчалик рози бўлганини ҳам ўрганади.

Палата раиси ҳар бир қарор ижроси натижадорлигини таҳлил қилиб, заиф нуқталар, “аравасини тортмаётган” раҳбарлар ва ишламаётган тизимлар бўйича ўз таклифини ҳар ойда Президентга киритади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Вазирлик, ҳокимлик ва давлат корхоналарининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхати шакллантирилади.

Ушбу ходимларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун “яшил таъмир” кредити ёки субсидия олишга кўмаклашилади. Керак бўлса, бюджетдан ташқари жамғармасидан ссуда берилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки минтақамизга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади – Президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди хатолик асосида ёзилган ва ҳайдовчилар эътирозига сабаб бўлган жарималарни сунъий интеллект кўриб чиқади

Янги тизимда ҳодисалар қурилмалар орқали текширилиб, “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади ҳамда автоматик қарор қабул қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёшлар ойлиги Бухорода юқори атмосферада ўтяпти

14 июнь куни Шаҳристон майдонида ўтказилган фестивалда ёшлар спорт, маданият, замонавий касблар ва ижодий лойиҳалар орқали ўз салоҳиятини намоён этди.

Фестивалнинг энг ёрқин нуқтаси эса — эстрада юлдузлари иштирокидаги гала-концерт бўлиб, минглаб бухоролик ёшларга байрамона кайфият улашди.

P.S.: Олқишлаш керак: ёшлар ойлигида энг кўп урғу илм-фанга қаратилиб, ёшлар учун хорижий тилларни ўрганиш, китобхонликка тарғиб қилиш, интеллектуал ўйинларга жалб этиш, сунъий интеллект ва замонавий касблар каби муҳим ва фойдали йўналишлардаги лойиҳалар кўпайтирилибди. Қолаверса, ёшларга юқори кайфият улашиш мақсадида гала-концертлар ҳам бўлиб ўтяпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇮🇱🔥🇮🇷Исроил генералларни йўқ қилмоқда, Эрон гипертовушли ракеталар билан жавоб қайтармоқда

🌍Эрон ва Исроил ўртасидаги тўқнашув бутун дунёга таъсир этувчи ҳалокатли сценарий сари юз тутяпти...

⚫️ ЦАХАЛ (Исроил армияси) Эрондаги 150 та нишонни ўққа тутди — улар орасида Натанз ва Исфахондаги ядровий иншоотлар ҳам бор.

⚫️ Эрон эса жавоб тариқасида ўнлаб баллистик ракеталарни отди. Улар «Темир қоплон» мудофаа тизимидан айланиб ўтган.

⚫️ Исроил зарбалари натижасида Эроннинг ҳарбий ва илм-фан элитаси йўқ қилинди.

⚫️ 15 июнга ўтар кечаси Эрон биринчи марта гипертовушли ракетани ишлатди — нишон: Хайфа шаҳри.

⚫️ Исроил ҳаво кучлари Бушердаги АЭС қурилиши яқинидаги ҳарбий объектларни уриб туширди.

⚫️ Теҳрондаги Эрон Мудофаа вазирлиги қароргоҳига ҳам зарба берилди.

⚫️ Бу фожиалар фонида нефть нархи $300 га чиқиши мумкин.

💣 Дунё ҳеч қачон бу даражада хавф остида бўлмаган. Бу — шунчаки ҳарбий зарбалар эмас. Бу — глобал кучлар ўртасидаги жиддий муқобилликнинг авж нуқтасидир.

🕊 Тинчлик учун жаҳон жамияти қандай чора кўради? Ёки ҳамма кузатишда давом этадими? Бизчи, биз? Умумий баёнотлардан ташқари, балки урушга барҳам бериш бўйича телефон қўнғироқларини амалга оширармиз...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ижтимоий жиҳатдан муҳим қадамлардан бири – “Uzbekistan: Land of Talents” глобал промоушн кампаниясининг бошланиши бўлди. Бу ташаббус нафақат футбол муҳитидаги ютуқлар билан чекланиб, балки мамлакатнинг янги имижини яратиш, истиқболли, замонавий ва жаҳонга очиқ Ўзбекистонни намоён этишга қаратилган стратегик қадам сифатида намоён бўлди. Кампаниянинг илк тадбирлари давлат ва бизнес ҳамкорлигида амалга оширилгани, юксак ижтимоий масъулиятни акс эттирди.

Роликни кўриб, бу ташаббус орқали бутун халқнинг кайфиятини кўтарганига шахсан гувоҳ бўлинг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ОТМ профессор ва ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларга 400 фоизгача устама белгилаш мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кеча тунда Эрон Исроилга қарши юзлаб баллистик ракета зарбалари бергани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — Транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг билдиришича, 2 апрелдаги қарор нотўғри талқин қилинган. Журналистлар билан учрашувда у:

“Қарорни лицензияловчи органлар нотўғри тушунган. Вилоятликлар ҳам Тошкент шаҳрида такси хизматини кўрсата олади”, — деди.

Вазирлик матбуот хизмати ҳам қарор талабларини ўз вақтида аниқ ва тўғри тушунтириб бера олмаганини тан олди.

Яқин кунларда бу бўйича расмий ва батафсил маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чиқиндидан қарзи борлар энди электр энергияси учун тўловни амалга оширолмайди

2025 йил 8 июндан бошлаб чиқинди учун тўловлар электр энергияси тўловлари билан интеграция қилинган тартибда амалга оширилмоқда.

Ушбу ўзгариш доирасида, чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга огоҳлантирув хабарлари қисқа SMS хабарлари кўринишида юборилмоқда.

"Махсустранс"

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёзни “Yonda” билан мазмунли ўтказинг!

Ёзги таътил — бу ўқувчи ва талабалар учун фақат дам олиш эмас, балки ўз устида ишлаш, янги кўникмаларни эгаллаш ва шахсий ривожланиш учун энг қулай вақт!

⚡️Ёшлар ишлари агентлиги эса сизга шундай имкониятларни берувчи янги форматдаги лойиҳа – “Yonda” мобил иловасини тақдим этади!

📱“Yonda” иловаси орқали ўзингизга яқин бўлган таълим, спорт, санъат, замонавий касблар, хорижий тиллар ва бошқа йўналишлардаги ўқув курсларини осон топишингиз ҳамда машғулотларда иштирок этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, илова ҳозирда Тошкент шаҳрида синов тарзида йўлга қўйилди. Албатта, тез орада ушбу лойиҳа бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олади.

✅ Бу ёз – ўзингизга сармоя киритадиган фаслингиз бўлсин.

⬇️Ҳозироқ юклаб олинг ва ривожланишни бошланг:

App Store | Google Play

Алоқа маркази: +998-55-511-80-88

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати қовушмаган раддия берибди:

"...Ушбу ҳолатда вилоят ҳокими томонидан топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган."

PS.: Ҳокимлар нима деса ҳам, ҳатто, "ичидаги одамлари билан кўмиб ташлайсан", деса ҳам қонунга тўғри келаверади-а...

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel