platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

3 миллиондан ортиқ объектларнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин

Aдлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Узакберген Жаксимуратовнинг айтишича, 2017 йилдан шу пайтгача ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг 1 млн 300 минги расмийлаштириб берилган. Бугунги кунгача айрим сабабларга кўра, 126 мингдан ортиқ муаммоли ерлар ҳужжатлаштирилмасдан қолиб кетган. Қонун қабул қилиш жараёнигача бўлган ҳисоб китобларга кўра 3 миллиондан ортиқ объектлар қонун доирасига тушиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга тўлиқ эгалик ҳуқуқи берилмайди

Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;

1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида  0,06 гектар
қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

Якка таритибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдапги майдони мазкур қонунчилик ҳужжатида белгиланган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади

Жорий йилнинг 1 декабридан мамлакат миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Путиннинг "Мен русман" деб, миллатидан қатъи назар Россиянинг ҳар қандай фуқароси айтиши мумкин" деган мана бу гапи менга З. Бжезинский иккинчи минг йилликнинг 90-йиллари - СССР инқирозидан сал ўтиб айтган баъзи мулоҳазаларини эсга солди.

Мана у нималар деган эди:  Ҳозирги пайтда Россия кенг кўламда тарихий маънода ўзлигини қандай аниқламоғи керак деган масалада қизғин баҳслар бошланиб кетди, шундай масалалар бўйича беҳисоб тарзда оммавий ва хусусий мулоҳазалар майдонга келдики, йирик мамлакатларнинг кўпчилигида бунақа масалалар ҳатто кўтарилмайди ҳам. Мана, ўша масалалар “Россия нима дегани? Қани Россия? Рус бўлмоқ қандай маънони англатади?

Бу саволлар шунчаки назарий саволлар эмас, уларга бериладиган ҳар қандай жавоб жуда муҳим геополитик мазмунга тўла бўлади. Россия миллий давлатми, йўқми? Агар миллий давлат бўлса, унинг асосини фақат руслар ташкил қиладими? Ёки Россия деб таърифланган нарса шу таърифдагидан каттароқми (масалан, Буюк Британияга ўхшаган — у Англиядан каттароқ)? Агар шундоқ бўлса, тақдирнинг ўзи унга империя бўлишни раво кўрганми? Тарихан, стратегик ва этник жиҳатдан Россиянинг ҳақиқий ҳудудлари қанақа? Мустақил Украинани ана шу тарихий стратегик ва этник тушунчалар доирасидаги вақтинча чекиниш деб қарамоқ керакми? (Кўпчилик руслар айнан шундай деб ҳисоблашга мойилдирлар). Рус бўлмоқ учун рус кишиси этник жиҳатдан рус бўлмоғи керакми ёхуд у сиёсий жиҳатдан рус бўлмоғи шарт-у, этник жиҳатдан рус бўлмаса ҳам бўлаверадими? (Яъни “россиялик” деганга тўғри келади. “Британиялик” дегани “инглиз” дегани эмас). Масалан, Ельцин ва яна баъзи бир бошқа руслар чеченларни рус деб ҳисобламоқ мумкин ва ҳатто зарур деб исботлашга уринишган эди (Тўғри, бу жуда хунук оқибатларга олиб келди).

Бундай чалкаш шароитда аввалдан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, “Россия қаёққа кетяпти ва “Россия” деганининг ўзи нима?” деган саволга кўплаб хилма-хил жавоблар майдонга келади.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди йўллардаги камчиликларга гувоҳ бўлсангиз, Автомобиль йўллари қўмитасининг 1393 қисқа рақамли колл-марказига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нима гап?

Бу саволни беришга энди ҳожат йўқ, чунки Uz24.uz телеграм-канали орқали Ўзбекистонда ва дунёда бўлаётган янгиликлардан биринчи бўлиб сиз хабар топасиз.

Uz24.uz – сифатли контентни қадрлайдиганлар учун.
Обуна бўлинг – @uz24uzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолманг!

- Ер, мулк, уй-жой билан боғлиқ муносабатлар тарихан қадриятимизга айланган. 2024 йилнинг 5 август санасида Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз учун муҳим бўлган яна бир тарихий Қонунни имзоладилар.

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради. 2024–2025-йиллар учун тасдиқланган режа-график асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Қонун кучга кириш санасида сизга мурожаат қилишимдан мақсад “огоҳликка” чақиришдир!

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин “E’TIROF” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда  эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

‼️Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупсия ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Ҳурмат билан,
Кадастр агентлиги директори
Фаррух Пулатов.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ходимларга 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофот берса бўлади!

Ҳа, албатта бериш мумкин. Бу ташкилотнинг меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига  боғлиқ.

МК 24-моддасига кўра, иш берувчи ходимларни ҳалол самарали меҳнати учун рағбатлантириш ҳуқуқига эга.

МК 299-моддасига кўра, ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади.

МК 13-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин.

МК 12-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
жамоа келишувлари;
жамоа шартномалари;
иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.

Диққат! Агар ташкилотнинг ички ҳужжатларида фақат МК 208-моддасида назарда тутилган, 9 та ишланмайдиган байрам кунидагина ходимларни мукофотлаш назарда тутилган бўлсачи? Ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида ходимларни умуман мукофотлаш назарда тутилмаган бўлсачи?

Бу ҳолатда иш берувчи гарчи ички локал ҳужжатларда назарда тутилмаган бўлсада, ходимларни рағбатлантириши мумкин.

Чунки, юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар ҳам меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади!

Буджет ташкилотлари ҳам ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларни 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан мукофотлашлари мумкин!

Ҳурматли иш берувчилар, ходимларни бир хурсанд қилинглар!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бу йил  901 та, кейинги йилда эса 2980 та маҳаллани хатловдан ўтказиш режалаштирилган

Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади. “Батафсил” тугмасини босиш орқали сайтнинг керакли бўлимига ўтилади.

Фойдаланувчилар ўзларига керакли бўлган маҳаллани топишлари учун 3 та ҳаракатни амалга оширадилар: 1-ҳудудни танлаш, 2-туман ёки шаҳарни танлаш, 3-қидирув тугмасини босиш. Шу орқали танланган манзилдаги маҳаллалар жадвали келиб чиқади.

Агарда рўйхатдан сизнинг маҳаллангиз номи чиқмаса хавотирга тушманг. Демак сизнинг маҳаллангиз 2025-йилдан кейинги босқичда хатловдан ўтказилади. 2026-йил режа-жадвали 2025-йил якунига қадар эълон қилинади.

https://kadastr.uz/uz/etirof-etish-reja-jadvali

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани оқлаб бўлмайдиШавкат Мирзиёев

“Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз”.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Низонинг ягона ечими сифатида, 1967-йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузиш эканлиги таъкидланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пропан нархи бензиндан ҳам қимматлашди

5 ноябрь якунларига кўра, биржа савдоларида суюлтирилган газнинг бир тоннаси (1700-1800 литр) улгуржи нархи 10 млн сўмдан ошди.

Шохобчаларда пропан нархи 9000-9500 сўмгача кўтарилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Мажлислардаги топшириқларга эмас, қонунларга асосланиб ишлаш керак

Бизда қонунлар "шахссизлантирилмас" (деперсонилизация) экан коррупциянинг нафақат тугаши, балки камайишига ҳам кўз тикиш мумкин эмас. Аммо, ҳозирча давлат бюрократияси, вертикал иерархиямиз ҳақида жуда кам гапириляпти...

Ҳокимият ва идораларда саҳардан кечгача мажлис, селекторлар бардавомликда... Маъмурият ишини юритиш учун  барча меъёрий ҳужжатлар, қўлланмалар, бунинг устига қонунлар бор, лекин мажлислар тугамайди.

Бу ҳуқуқий ҳужжатларнинг бошқарувда иш бермаслигини кўрсатадими ёки биз оғзаки ва телефон ҳамда виртуал кўрсатмалар билан ишлашга ўрганиб қолдикми? Эҳтимол қонунлар бузилиши ва унинг ортидан келаётган кўнгилсизликларга шу ҳаракатимиз ҳам сабаб бўлаётгандир.

Чунки жамият, ҳатто, мактаб, касалхона ва оддий ишчилар бригадалари ҳам мажлисбозликка ва катта мажлислардан келадиган топшириқларга ўрганиб қолгандай туюлади, одамга...

Шундай экан хулосани мажлисга қараб эмас, қонунларга юзланиб чиқарсак бўлмайдими?!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.
Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пропан рекорд даражада қимматлашди

П
ропан нархи тоннасига бирданига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн. сўмдан ошди.

Айтишларича, ҳудудларда шохобчаларда пропан йўқ ёки ўта қиммат – 7500-8000 сўмдан сотилмоқда.

Ҳавонинг кескин совуши фонида ёқилғи таъминотидаги тақчиллик ва қимматчилик янада кучайиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маънавият ниқоби остида цензура ўрнатилмоқда

Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мултфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент вилоятидан сенаторлар сайланди

Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилоятидан Сенат аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилди:

вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, 

➖Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, 

➖Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Маҳмуд Тоиров

➖ тадбиркор Малика Қодирхонова Сенат аъзоси этиб сайланди.

Уларнинг барчаси ўтган таркибдаги Сенат аъзолари эди.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

InfinBANK чет элдан пул маблағларини олишни осонлаштирди! 🚀

InfinBANK мобил иловаси фойдаланувчилари учун янги ва қулай хизмат – «Золотая Корона» орқали чет мамлакатлардан маблағларни қабул қилиш ёки юбориш имконияти ишга туширилди. Бу билан, энди сиз банкларга бориб ўтирмайсиз ва узундан-узоқ навбатларда турмайсиз. Шунчаки телефонингизда InfinBANK иловасини юклаб олишингиз етарли бўлади.📱💵

Иловада қуйидаги кетма-кетликни бажариб, пул ўтказмаларини осонгина олишингиз мумкин:
1️⃣ «Золотая Корона ўтказмалари» бўлимига ўтинг;
2️⃣ «Ўтказмани олиш» тугмасини босинг;
3️⃣ Пул юбориладиган Visa карта рақамини киритинг;
4️⃣ СМС авторизациядан ўтинг;
5️⃣ Ўтказмани тасдиқланг ва пул картангизда! 💳

Агар Visa картангиз бўлмаса, уни бевосита илованинг ўзида виртуал шаклда бемалол очиш мумкин. Шунингдек, иловада фойдали курсларда валюта айирбошлаш хизмати ҳам йўлга қўйилган.✨

InfinBANK барча ўзбекистонликлар учун қулай имкониятлар яратишда давом этади!

Читать полностью…

platforma.uz

Илгари Тошкент шаҳар ҳокимиятида ишлаган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт масъулларини танқид қилиб, ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида видеомурожаат қолдирибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан эндиликда Умра сафарини уюштирувчи турфирмалар лицензия олиш учун 1 миллион АҚШ доллари захира қўйиши талаби қўйилмоқда.

Соҳада иш олиб бораётган тадбиркорларнинг фикрича, аслида "Панорама Айрвес" компаниясининг айби билан Умрага борганлар қолиб кетган, лекин бунинг учун турфирмалар жазоланмоқда.

Умра сафари пакет нархларининг 85 фоизини авиачипта  ташкил қиларкан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фарзандингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг

Ғарблик мутахассислар «шерентинг» ҳодисаси, яъни ота-оналар ўз фарзандларининг суратларини интернетда тинимсиз жойлаш амалиётини болалар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлиги таъкидлашмоқда.

Фарзандларингиз фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиришнинг яна бир хавфи шундаки, контекстдан ташқари фотосуратлар болаларга қарши ишлатилиши мумкин.

Масалан, фарзандингиз улғайганда келажакда сиёсий лавозимлар эгаллаши мумкин бўлганда унинг кулгили суратлари кутилмаганда ижтимоий тармоқларда "пайдо бўлиши" мумкин.

Нега фазандингиз фотосуратларини ижтимоий тармоқларда жойламаслик керак?

Ғарб мутахассисининг фикрича, оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкинлигини унутманг;

ота-оналар аккаунтида эълон қилинган суратлар "ўғирланиб", ғараз ниятли кимсалар (педофиллар) учун мўлжалланган ижтимоий тармоқлардаги каналларга жойланиши мумкин;

фарзандингиз ҳақида қўшимча илова қилинадиган маълумотлар эса фирибгарларга яхшигина "тузоқ" вазифасини ўташи мумкин.

Қолаверса, агар бола ёшлигиданоқ бошқаларнинг эътиборини жалб қилиш учун доимий равишда суратга тушса, келажакда у доимо ўз эҳтиёжлари ва истакларига эътибор беришдан кўра, ташқи розиликни излашга муҳтож бўлиши мумкин.

Шуни эсда тутиш керакки, ҳатто шахсий аккаунтлар ҳам тўлиқ хавфсизликни кафолатламайди, чунки жиноятчилар аккаунтни бузиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

BRB va UzAuto Motors bilan avtomobilni foydali xarid qiling!

Siz foydali shartlarda — Chevrolet Tracker*, Traverse, Equinox yoki Malibu egasiga aylanishingiz mumkin!

✔️ Kredit foizi: yillik 5,99% dan boshlanadi
✔️ Kredit muddati: 48 oygacha
✔️ Boshlang‘ich to‘lov: avtomobil narxining 15% dan boshlanadi
✔️ Kredit miqdori: avtomobil narxining 85% gacha

Kreditni rasmiylashtirish uchun sizga faqat shaxsni tasdiqlovchi hujjatning asl nusxasi va avtomobil oldi-sotdi shartnomasi kerak bo‘ladi.

❗️ Kredit rasmiy daromad manbaiga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va rezidentlariga beriladi.

BRB va UzAuto Motors bilan orzularingizni amalga oshiring!

*Chegirmasiz narxlarda amalga oshiriladi.

Batafsil ma‘lumot saytda

Читать полностью…

platforma.uz

«Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов сенатор бўлди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Бахмал туман Кенгаши депутатлигига сайланган «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Тоҳирович Эрматов Олий Мажлис Сенати аъзосига айланди.

Эслатиб ўтамиз, журналист Ҳ.Эрматовнинг депутатликка номзоди Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳали қурилишни бошламаган қурувчидан хонадон сотиб олишда чув тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозим. Жуда содда тилда тушунтириб берилибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш жараёнига старт берилди

Кадастр агентлигининг "Геоинфоком" Давлат муассасаси томонидан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — "ЭЪТИРОФ" ААТ дастури ишлаб чиқилди.

Қонуннинг 14-моддасига асосан ваколатли ташкилотлардан тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни ўзларининг ахборот тизимларидан “ЭЪТИРОФ” дастурига интеграция қилган ҳолда электрон равишда тақдим этилиши йўлга қўйилди.

Батафсил

@platformauuzb

Читать полностью…

platforma.uz

Дональд Трамп ўз ғалабасини нишонламоқда.

Атиги 4 йиллик мандатга шунча дилхушлик...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистон ва Франция ўртасида қиймати 2,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 36 та битим имзоланди

Битимга кўра, муҳим ресурслар, транспорт, археология ва реадмиссия соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари имзоланган.

Маълумот учун, айни дамда Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Францияда бўлиб турибди.

Кеча Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳам 2,5 миллард долларлик 8 та келишувга эришилган.

P.S. Ривожанган мамлакатлар учун Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида энг жозибадор давлат ҳисобланади. Минтақага сармоя киритмоқчи бўлган инвестор ҳеч ўйлаб ўтирмай Қозоғистонни танлайди. Мамлакат қўшниларига нисбатан барқарор иқтисодий ва сиёсий муҳитга ҳам эга. Қозоғистоннинг бой ва қудратли давлат бўлиши Ўзбекистоннинг ҳам ютуғи.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўринбосарлар порани олиб кимга беради?

Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда пора билан қўлга тушганлар ҳақида ахборотлар ўқишгаям ўрганиб қолдик. Порахўрлар давлат хизматчилари. Улар орасида барча соҳа ва тармоқ вакиллари бор. Прокурорлар, солиқ ва божхона ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимият идоралари вакиллари...

Аммо, урфга айланган бу "ов" ҳеч тугай демайди. Жамиятга тақдим этилаётган манзара, бизда пора, коррупция билан шуғулланмайдиган ташкилотнинг ўзи йўқ, дегандай хулосага одамни яқинлатади.

Нега бундай бўлди, бўляпти?  Тушунишимча, бизда коррупция томири сув ичадиган чашмагача етиб борилмаётгандай. Фақат атрофдаги новдалар буталаётгандай. Масалан, шу яқин йиллар ичида ўнлаб "замлар" пора билан қўлга тушди, ҳокимлар эса ўтирибди. Ёки бошқа ташкилотлардаям шундай.

Ҳеч ким ўйламайдики, пастки бўғин пора олиб кимга беради, ҳар қалай ишни битириш керакку, тўғрими? Мана шу Чирчиқ ҳоким ўринбосари ҳам ўзи мустақил иш қилганига одам ишонгиси келмайди. Ёки прокурор, солиқ ходимлари ҳақида ҳам бир неча бор шундай хунук хабарлар чиқди, аммо раҳбарият бус-бутун турибди... Тушуниш қийин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Green Card учун аризалар қабули икки кунга узайтирилди

АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиш жадаллаштирилади

2025 йил 1 февралдан янги лойиҳалашириладиган давлат органлари, савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, АЁҚШлар, меҳмонхоналар ва йўллар бўйидаги инфратузилма объектларида автотураргоҳнинг камида беш фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ажратилади, - Вазирлар Маҳкамаси қарори.

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал