platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Ўн йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга олинди

Ўзбекистонда 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган Хатича Мусоевна Жафарова Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 1951 йилда туғилган ушбу аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Туркияда қўлга олинган. У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.

Ушбу собиқ мансабдор жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни ҳоким ёрдамчилари томонидан бериш тизими жорий этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

40 минг доллар пора олиб қочиб кетган терговчи айблови билан ўз мулкини ҳимоя қилган тадбиркор 3 йилу 6 ойга қамалди

Расул Кушербаевнинг ёзишича, Юнусобод туманида жойлашган биносини ноқонуний бузиб ташланишидан ҳимоя қилиб, тармоқларда чиқиш қилган ёш тадбиркор А. Ғуломов, 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. У бино бузилишида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда айбланган.

Шўрлик тадбиркор суднинг ҳали қонуний кучга кирмаган қарори билан келиб, жойини бузмоқчи бўлган зўравон прокуратура ва ИИБ ходимларидан мулкини ҳимоя қилиб чиққанди.

Кейин туман прокурори ушбу тадбиркор ва унинг отасини бу иши учун қаматиш билан таҳдид қилган: ё магазинни ё ўғлингни танла.

Қизиғи туман прокуратурасининг 40 минг АҚШ доллари пора олишда қочиб кетган порахўр терговчиси Ш. Ш. ушбу жиноят ишини юритган.

Яқинда Олий Мажлис Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев порахўр терговчилар юритган барча ишларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини айтиб, қонунчиликка бу борада ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдирганида нақадар ҳақ эди.

Бу каби порахўр терговчилар ўз мулкини ҳимоя қилмоқчи бўлган А. Ғуломов сингари қанчадан-қанча тадбиркорларни қаматиб юборгани номаълум.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Избоскан туманидаги Чувама деҳқон бозори

Маданият вазири Озодбек Назарбеков:
-- Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Электрон овоз бериш қандай амалга оширилади?

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳридаги айрим сайлов участкаларида синов тариқасида электрон овоз бериш йўлга қўйиляпти.
Аввало, билишимиз керак, электрон овоз бериш онлайн овоз бериш дегани эмас.

Онлайн овоз беришда сайловчи шахсий компьютери орқали интернетда овоз бериши мумкин, электрон овоз беришда эса сайлов участкасига бориб, махсус электрон ускунадан овоз беради.

Электрон овоз бериш йўлга қўйиладиган сайлов участкаларида сайловчи хоҳишига кўра электрон ёки анъанавий тарзда овоз бериши мумкин. Агар сайловчи электрон овоз беришни танласа, қуйидаги тартибда овоз беради:

👉 Қурилма фаоллаштирилгач, сайловчи ўзига қулай бўлган тилни танлайди;
👉 Овоз бериш жараёнида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод ёки сиёсий партия рўпарасидаги бўш квадратни босади;
👉 Барча сайлов тури бўйича овоз бериб бўлгач, сайловчи томонидан амалга оширилгач овоз бериш натижалари экранда пайдо бўлади;
👉 Овоз бериш натижалари маълум бўлса, чоп этиш тугмаси босилади;
👉 Қурилманинг принтери сайлов бюллетенининг қоғоз квитанциясини чоп этади;
👉 Натижалар сайловчига маъқул бўлса, қурилма экранидаги “Овоз беришни тасдиқлаш” тугмаси босилади ва қоғоз квитанция автоматик тарзда қурилманинг қутисига туширилади;
👉 Агар сайловчи бирор хатога йўл қўйса, овозларни бекор қилиш тугмаси босилади, қоғоз квитанцияга “бекор қилинган” ёзуви ёзилади ва қурилма қутисига туширилади.
👉 Овоз бериш якунлангач, электрон овоз бериш қурилмаси натижаларни автоматик равишда чоп этади.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат мулки объектлари энди "ноль" қийматда сотилмайди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-980-сон, 22.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️ Қонунга кўра, айрим қонун ҳужжатларга давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Куни кеча Андижон шаҳрида "Адолат" социал-демократик партияси ўзининг навбатдаги оммавий сайловолди тарғибот тадбирини ўтказди.

Тадбирда партия раиси Робахон Маҳмудова сайловчиларнинг ишончига сазовор бўлган ҳолда парламент сайловида энг кўп ўрин олишини таъкидлади.

"Комил ишонч билан айта оламанки, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси бўлажак сайловда сиз азиз сайловчиларнинг юксак ишончига сазовор бўлган ҳолда парламентда энг кўп ўрин олади. "Адолат" ғолиб бўлади!", — дейди у ўз нутқида.


#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айрим тоифадаги тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди

Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари назарда тутилмоқда.

Унга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш уч кунлик муддатда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, барқарорлик рейтинги бўйича “ААА” тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно).

Мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш камерал солиқ текширувидан ўтказилмасдан бир кунлик муддатда амалга оширилади.

Қонун Сенат томонидан маъқулланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кредитга "ўтирғизилаётган" жамият

Муаммони яхши таҳлил қилишибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ... Қор эса осмонда қишламайди

Мамлакатимизда  ҳали табиий газ етиб бормаган ҳудудлар анчагина. Масалан, Нурота тумани ҳам шундай, тўлиқ газлаштирилмаган. Асосан чўл ва ярим чўлда жойлашган қишлоқ-овуллар аҳолиси уй иситиш,  нон ёпиш, қозон қайнатишда асосан саксовул, юлғун каби чўл ўсимликлари ҳамда халқимизнинг анъанавий ёқилғи манбаи – тезакка кўз тикишади.

Аммо муаммо шундаки, минглаб оилалар истиқомат қиладиган (аслида мамлакатимизда бундай жойлар кўп) бу ерларда бугун эконазоратчилар жуда хафсала билан иш олиб боришмоқда.

Бу-яхши! Чунки сакзовулзорларни асраш экология  учун зарур. Буни ўша саксовулзорларга "кўз олайтирган" одамлар ҳам билади. Бироқ бошқа илож йўқ. Аксига олиб,  чўлланишнинг тезлашиши боис мол туёқ сониям кескин камайган. Мол камайди, дегани асосий ёқилғи – таппи камёблашди, деганини ҳам билдиради.

Бу ердаги одамлар экологлар саксовулзор ва юлғунзорларни қўриқлаб, унга зиён берганга миллионлаб сўм жарима солаётганини тўғри баҳолашаётир. Аммо уларнинг кўнглида бир ўкинч ҳам бор: улар экологлар ўтин ва тарашани ҳимоя қилаётгандай бизни ҳам кимдир ҳимоя қилишса яхши бўларди, деб ўйлашади. Чунки қиш эшик қоқмоқда, ўтин йўқ, тезак сийрак. Қор эса осмонда қишламайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда "Лаcетти" ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юбориб, ўзи ҳам дарахтга бориб урилиб, ҳалок бўлди. Пиёдалардан бири вафот этди, иккинчиси касалхонага жойлаштирилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун тил байрамини нишонлаяпмиз, бу яхши. Аммо шубҳали тарзда йўқолган тил ҳақидаги янгиланаётган қонун қани, жаноб депутатлар?

Бугун ўзбек тили байрами куни. Жойларда катта тантаналар бўлиб ўтаётгани, албатта, яхши.  Аммо биз она тилимизни жамиятга тўла татбиқ қила олдик, дея олмаймиз. Бу, аввало, концептуал сабаблар билан боғлиқ.

Хусусан, бундан бир неча йиллар илгари тайёрланиб қонун чиқарувчи органимизга киритилган лойиҳа шубҳали тарзда мудом топилмади. Ҳолбуки, орада депутатларимизнинг ўша гуруҳи ўз муддатларини ҳам тугатишмоқда. Қонундан ташқари тилимиз табиий дастакловчи восита кучларига ҳам эга бўлолмади. Масалан, сиёсий элита орасида ўзбек тилидан кўра ҳамон ўрис тилининг обрўси баландроқ.

Маданият, илм-фан, санъат, сиёсат жабҳаларида ҳалиям она тилимиз иккинчи, баъзи ўринларда учинчи ўринга тушиб кетаётир. Жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳамон рус ОАВси етакчидек...

Шундай экан, байрам билан бирга тилимизнинг қамровини кенгайтиришни, илмий-сиёсий мақомини юксалтиришни кўпроқ ўйлашимиз керак.  Чунки миллатларнинг колониал тақиблардан халос бўлиши ва ўз субъектлигини теранроқ англашида бу муҳим босқич ҳисобланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақида Президентнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан йўллаган табригида таъкидлаб ўтилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нечта маҳаллада хотин-қизлар фаоли штати қисқартирилади? (Қорақалпоғистон ва вилоятлар кесимида).

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳар бир фуқаронинг фаровонлигини таъминлаш тарафдоримиз — ХДП

Сурхондарёда Халқ демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири ўтказилди. Тадбирда одатдагидек, сайловолди дастурлар ва вазифалар таништирилди.

Тадбирда иштирок этаётган сайловчилар сони ҳам кундан кунга анча ортмоқда. Олдингига нисбатан сайловчилар анча фаол.

Шунингдек, учрашувда сайловчилар номзодлар томонидан айтилган таклифларни ёқлашини ва уларни қўллаб-қувватлагашини таъкидлаган.

Якшанба куни сайлов. Сайловда фаол бўлинг!

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Монополия тўхтамаяпти

Имтиёзлар, бозордаги монопол ўрин ҳам буларга камлик қилмоқда. Хусусий тадбиркор ҳеч қандай имтиёзсиз олиб кирадиган автомобиллар уларникидан арзонроқ бўлиб қолавермоқда ва бунга чидай олмаган монополлар машина олиб киришни қийинлаштирадиган янгидан-янги қоидаларни, оддий тадбиркор ҳаётини қийинлаштирувчи янгича усулларни ўйлаб топишмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

So‘nggi debat: tashabbus qaysi siyosiy partiya tomonda bo‘ladi?

“Debat Xoll”da bo‘lib o‘tadigan saylovoldi qizg‘in jarayonlarni ekologiya, sog‘liqni saqlash va xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash masalalariga bag‘ishlangan 5-debatda ko‘rishingiz mumkin.

Siyosiy partiyalar vakillarida so‘nggi chiqish, hal qiluvchi imkoniyat. Bu degani, mazkur debat oldingilaridan tubdan farq qiladi, siyosiy partiyalar barcha imkoniyatlarini ishga soladi: kutilmagan savollar, qarama-qarshi fikrlar... Bu jarayonlar markazida bo‘lish eng to‘g‘ri tanlov!

Ertaga, 25-oktyabr kuni so‘nggi debatni quyidagi telekanallarda jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin: O‘zbekiston Milliy media birlashmasiga a’zo telekanallar — “Mening yurtim”, “Renessans”, “Sevimli”, “Zo‘r TV” va “Uzreport” (o‘zbek tilida), “Dunyo bo‘ylab” (rus tilida) hamda “Foreign languages” (ingliz tilida). Shuningdek, Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klubning YouTube kanalida ham bevosita efirni kuzatish imkoniyati mavjud.

Kelajagimizni belgilaydigan savollarga javoblarni tinglang, jamiyatimiz rivoji yo‘lida o‘z fikringizni izohlar orqali bildirishni unutmang. Har bir ovoz va ishtirok muhim!

✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбошимчалик билан эгалланган участкалар билан боғлиқ жиноятлар билан энди прокуратура шуғулланади

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик билан боғлиқ қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби жиноятлар фақатгина прокуратура органлари томонидан тергов қилиниши белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай турдаги жиноятларни тергов қилиш нафақат прокуратура, балки ички ишлар органлари терговчилари томонидан ҳам амалга оширилар эди.

Иқтисодий ва Фуқаролик процессуал кодекслари судларда ўзбошимчалик билан эгалланган давлат эгалигидаги ер участкаларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлашга оид ишларни кўриб чиқишнинг алоҳида тартибини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фуқаролик ва иқтисодий судларга ер тўғрисидаги қонун бузилиши билан боғлиқ даъво ариза киритишда давлат божидан озод этилиши белгиланмоқда.

Қизғин муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Мирзиёев Россияда... Қозон аэропортида уни Миннихонов кутиб олди. Эътиборлиси, Мирзиёев ва Миннихонов ўртасидаги муносабатлар туркий тилнинг икки бўғини – ўзбек ва татар тилларида бўлди.

Бу, тилдан сиёсий қурол сифатида фойдаланиш "урф"га кираётган бугунги кунларда биз учун ўта муҳим ходиса!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Экология партияси Қашқадарёда тарғибот тадбирини ўтказди

Унда партия вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, экофаоллар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этган.

Партиянинг бош мақсади — мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш.

Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришиш. Тадбирда шу ҳақда сайловчиларга батафсил маълумот берилган.

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишда нималарга эътибор қаратиш кераклигини биласизми?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Миллий тикланиш" партияси "Оила - қадриялар бешиги, ватан ичра кичик бир ватан" мавзусида видеоролик тақдим этибди.

Ҳозирги вақтда оилаларни мустаҳкамлигини сақлаш муҳим масалага айланиб қолди десак адашмаймиз. Партия дастурида ҳам оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларни камайтириш масалаларига эътибор қаратилган.

Мамлакатимизда бахтли ва фаровон оилалар сони кўпаяверсин.

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистоннинг дерматовенерология соҳасидаги ютуқлари юқори баҳоланди

Тошкентда ўтказилаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида АҚШнинг Бостон университети профессори ва Халқаро дерматология жамияти президенти Нелли Конников Ўзбекистонда дерматовенерология соҳасидаги ютуқларни юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, бу ютуқлар мамлакатнинг тиббиётни ривожлантиришга бўлган интилишларини намоён этади.

“Давлат раҳбарининг тиббиётни молиялаштиришга қаратган эътибори бошқа давлатлар учун намуна бўла олади десам муболаға бўлмайди,”

— деди Конников.

Унинг фикрича, халқаро даражадаги тадбирларнинг ташкил қилиниши мамлакатнинг тажриба алмашиш учун очиқлигини, шунингдек, ўз ютуқлари билан бўлиша олиши ва соҳани янада ривожлантиришга интилганини кўрсатади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қишнинг дастлабки қурбонлари

Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди.

Ҳодиса бугун соат 6:30 лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.

Портлаш оқибатида Р.С., М.С. ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. ва Д.Х. воқеа жойида вафот этган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёпиқ эшиклар ортидаги сирларни билмоқчимисиз? Янги аноним канал очилибди.

Сиз энди ўз фикрингизни очиқчасига билдиришингиз мумкин. Тўлиқ махфийлик, энг долзарб маълумотлар, очиқ ва самимий муҳокамалар. Ҳеч ким сизни танимайди, аммо сизнинг овозингиз эшитилади.

❗️Обуна бўлинг: @dardsuz

Читать полностью…

platforma.uz

Жамоат транспортлари бўйича маълумот берадиган ягона онлайн платформа ишга туширилади

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг тегишли буйруғига асосан, жорий йил 20 ноябргача темир йўл, ҳаво транспорти ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа яратилади ва тажриба-синов тариқасида ишга туширилади.

Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб Uztrans ахборот тизимида транспортнинг барча турлари учун чипта қидириш имкониятига эга модул фаолияти тўхтатилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Германияда Бобурийларга тегишли тарихий альбом топилди

Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақда хабар берилди. Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид мазкур ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган.

Амир Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг мураққаси, яъни расмли альбоми дея таъриф берилаётган мазкур 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилган ва кейинчалик Европага олиб кетилган. Қизиқ томони шундаки, альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ўзини иқлим ўзгариши масалалари борасида глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда — Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси

Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юэжу Чжао Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришини тартибга солиш борасидаги ҳаракатларига баҳо берди. Иқлим ўзгаришини тартибга солиш жамият, бизнес ва ҳар бир инсоннинг иштирокини талаб қиладиган мураккаб вазият. Юежу Чжао Ўзбекистон бу бўйича сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.

Унга кўра, бунда фуқароларни жалб қилишнинг асосий омили бўлган ахборотдан фойдаланиш имконияти муҳим роль ўйнайди. Айни вақтда Ўзбекистонда иқлимга оид медиа-контент 12 тилда тарқатилмоқда. Бу эса одамларга иқлим сиёсатини эркин муҳокама қилиш ва танқид қилиш имконини беради.

Таҳлилчи, шунингдек, Ўзбекистон энергетика соҳасида ҳам жиддий қадамлар қўяётганини алоҳида қайд этган.

«Генерациянинг қарийб 25 фоизи қайта тикланадиган энергия манбаларига тўғри келади, бу катта натижадир. Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ишлари ҳам ички, ҳам халқаро молиявий ресурслар кўмагида амалга оширилмоқда. Ушбу соҳадаги ўзгаришлар давлат, бизнес ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни талаб қилмоқда.

Муҳими, Ўзбекистон иқлим ўзгариши масалалари борасида ўзини нафақат минтақавий етакчи, балки глобал миқёсдаги муҳим иштирокчи сифатида ҳам намоён этмоқда», дейди у.

Читать полностью…
Подписаться на канал