platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

"Миллий тикланиш" партияси таълим тизими ва педагогларга қаратилаётган эътиборни янада ошириш мақсадида “Янги авлод тарбиячи ва педагогларини тайёрлаш Давлат дастури”ни қабул қилиш ташаббусини илгари суряпти.

Менимча, сўнгги воқеалардан кейин бу дастур бизга қанчалик кераклиги яққол сезилди. Ҳозир болалар умуман янгича даврда яшаяпти. Биз ўз ўқувчилик пайтларимиз билан солиштирсак ҳозир қанчалик тафовут борлигини сезиш қийин эмас.

Шунга мос тарзда тарбиячи ва педагогларни ҳам янги авлодга мослаш вақти келмадимикин? Ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Мактабдаги дилни хира қиладиган вазиятларда айбдор қидиравермасдан чора топиш, уларни олдини олиш вақти аллақачон келган.

#sаylоv24

Читать полностью…

platforma.uz

Иккиламчи ипотека кредити расмийлаштирилса, ойлик кредит тўлови қанчага тушади?

Савол: Агар банкларнинг биридан 10 ёки 20 йил муддатга 450 млн сўм миқдорида йиллик 24% ставкада уй-жойни сотиб олиш учун ипотека кредити расмийлаштирсам, ҳар ойда қанча кредит тўлови амалга ошираман?

Жавоб: Бугунги кунда юқоридаги шартларда бир нечта банклардан кредит расмийлаштириш мумкин.

Агар, банкдан йиллик 24% ставкада 450 млн сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштирилса ва бунда кредит муддати:

➖ 10 йил бўлса, ойлик тўлов 9 млн 922 минг сўмни ва умумий тўлов (ўн йил ичида жами фоизлар ва асосий тўлов биргаликда) 1 млрд 190,6 млн сўмни (расмда ўнг тарафдаги ҳисоб-китоб);

➖ 20 йил бўлса, ойлик тўлов 9 млн 78 минг сўмни ва умумий тўлов 2 млрд 179 млн сўмни ташкил қилади (расмда чап тарафдаги ҳисоб-китоб).

Дилшод Равшанович

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашибди.

Учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилингани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Аи-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш уч йилга кечиктирилди

Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

Январь ойи охирида президент бош вазирга 2025 йилдан бошлаб Аи-80 дан («Евро-2» стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россиялик сенатор Алишер Қодиров баёнотига қарши баёнот берди

"Миллатлараро муносабатлар жуда нозик воқеа", деди РФ Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Климов.

Сенатор Lenta.ru билан суҳбатда Ўзбекистон парламенти вице-спикери Алишер Қодировнинг бўйича мактаб ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи билан жанжалда Россия "ўз ички ишлари билан шуғулланиши" чақириғига шундай жавоб берди.

“Мен ҳар қандай воқеа ҳақида дарҳол бундай оҳангда гапира бошлашга қаршиман. Бу ўқитувчининг қилган иши ҳеч бўлмаганда жиноятдир, балки ундан ҳам кўпроқ. Вице-спикернинг айтганлари ҳайратланарли", - дея изоҳ берди Климов.

Сенаторнинг таъкидлашича, бутун Марказий Осиёни Россия билан ва ўзаро жанжаллаштирмоқчи бўлганлар жуда кўп.

"Узоқ вақт давомида шундай йўл тутган бир мамлакат аллақачон мавжуд эди. Энди у жуда қийин вазиятга тушиб қолди", дея сенатор Украинага шаъма қилди.

"Эҳтимол ўқитувчи ҳеч қандай геосиёсий воқеалар ҳақида ўйламаган. Келинг, бу масалани расмий каналлар орқали қандай ҳал қилишимизни кўриб чиқайлик", - дея қўшимча қилди у.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Британия музейида очилган “Silk Roads” (Ипак йўллари) кўргазмаси 2025 йилнинг 23 февралига қадар давом этади. Кўргазмада Ўзбекистондан олиб борилган ноёб экспонатлар намойиш қилинмоқда.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистон тарихи, маданиятини бутун дунё билиши кераклиги, бу унга ғурур бағишлашини алоҳида таъкидлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасбининг номи ва лавозимини тилга олишни хоҳламади ва уни мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амалга қилишга чақирди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

30 сентябрь — душанба дам олиш куними?

ЖАВОБ: йўқ, бундай қарор мавжуд эмас. 30 сентябрь — душанба одатий иш ва ўқиш куни бўлади.

1 октябрь, сешанба куни эса юртимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан дам олиш куни бўлади. Бизда байрам кунларидан аввал иш кунларини бошқа кунга кўчириш одати мавжуд бўлганлиги учун "душанба куни ҳам шанбага кўчириладими?" деган саволлар берилмоқда.

Аммо дам олиш кунлари узайтириш одатда Янги йил, Наврўз, Мустақиллик байрамлари ҳамда иккита Ҳайит байрами арафасида бўлади. Бошқа байрамларда (масалан, 8-март, 9-май, 1-октябр, 8-декабр) одатда бундай ҳолат кузатилмайди, фақат ўша байрам кунининг ўзидагина дам олиш куни бўлади холос.

Шу сабабли, 30 сентябрь - душанбада қўшимча дам олиш куни эълон қилиш ёки иш кунини шанбага кўчириш ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд эмас.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда уй-жой сотиб олмоқчи бўлсангиз, пулни қурувчига эмас, банкка тўлайсиз

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов бу бўйича тушунтириш берди.

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради.

Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Chegirmalarning so‘nggi kunlari! 🎁

💰 Faqatgina 30-senytabrgacha 10 000 000 so‘mdan yuqori miqdorda kredit olgan barcha mijozlarga foiz stavkasiga 10% gacha chegirma sovg‘a qilamiz.
Hujjatlarsiz, garovsiz va kafillarsiz.

TBC UZ ilovasini yuklab oling, ariza yuboring va bir minutda javob oling.

Batafsil tbcbank.uz saytida
Reklama

Читать полностью…

platforma.uz

"Файзобод ГАИ" кимнинг "томорқаси" ?

"Файзобод ГАИ"даги коррупцион схема. Бирорта банк шохобчаси йўқ. Ичкарига кирган машина хусусий кассалардан фойдаланишга мажбур.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади – Президент Қарори

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент фармони матни.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эҳтиёжманд шахсларни иш билан таъминлаганлар учун солиқ имтиёзларини бериш таклиф қилинмоқда

«Адолат» социал-демократик партияси Ўзбекистонда камбағаллик даражасини 7 фоизга тушириш йўлида ўз ташаббусини илгари сурмоқда.

Унга кўра, партия эҳтиёжманд аҳолини ишга қабул қилганлик учун солиқ имтиёзларини беришни таклиф қиляпти.

Бундай тартиб бошқа мамлакатлар, жумладан Хитой тажрибасида ҳам бор. Масалан, Хитойда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга мол-мулк ва ер солиғидан 50 фоиздан 100 фоизгача имтиёзлар берилади.

Ўйлаймизки, мазкур ташаббус камбағалликни қисқартириш бўйича чора-тадбирларга тадбиркорлик субъектларини ҳам жалб қилиб, аҳоли фаровонлигининг ошишига ҳисса қўшади.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Асака банк" бошқаруви раиси жавобгарликка тортилибди....

“Асака” банк бошқаруви раиси номига адвокатлик сўрови киритиб, иш учун зарур бўлган айрим маълумотларни сўраган эдим. Бошида менга бу маълумотларни адвокатга тақдим этишга қонун йўл қўймайди деб жавоб беришди. Орадан қарийб 40 кун ўтганидан кейин эса маълумотлар тақдим этилди.

Айни ҳолатда “Адвокатура тўғрисида”ги қонун талаблари очиқдан-очиқ бузилган эди. Лекин “Асака” банк бошқаруви раисини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида киритган аризамни ЖИБ Миробод туман суди раиси Сардор Содиқов кўриб чиқиб, банк раисининг хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ деб топди.

Қарор мени ҳайрон қолдирган ва ёмон хаёлларга етаклаган бўлсада, қарийб 25 йилдан бери судда ишлайдиган С.Содиқов адвокатлик сўровига жавоб беришнинг муддати 15 кун эканлигидан хабари бўлмаса керак деган яхши гумонга бордим.

Ушбу қарор устидан келтирган шикоятим бугун Тошкент шаҳар суди судьяси М.Юсупов томонидан кўриб чиқилиб, туман судининг раиси чиқарган қарор бекор қилинди ҳамда ҳуқуқбузар МЖтКнинг 197-1-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга тегишли жазо қўлланилди. Қонунни ҳамма нарсадан устун қўя оладиган, қатъиятли судьяларимиз бор бўлсин!

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ғуломжон Самадов Президент Администрациясидан кетди

Ғуломжон Хурсандович Самадов Президент Администрациясида шуъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

У айни пайтда «Нурафшон» телеканали директори лавозимига тайинланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳарорат +5 даражагача совийди

Яқин кунларда бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 5-10 даражагача пасайиши мумкин, кундузи эса 20-25 даражадан ошмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янги Тошкентнинг биринчи босқичи қурилиши 50 млрд долларга тушади, - архитектур Саидазим Шарипов.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда «Дебат Ҳолл» медиа-маркази очилди

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган «Дебат Ҳолл» медиа-марказининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

«Дебат Ҳолл» – 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида сиёсий дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган ахборот марказидир.

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ички ишлар вазири диққатига!

Инсон қадрига муносабат шуми?

Қибрай туманида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, биринчи гуруҳ ногирони Байрам Алини 3 сентябрь куни соат 16:30 ларда 074 рақамли оқ "Gentra" русумли машина тротуарда кетаётганда уриб юборади.

Ёзувчи воқеа жойида ҳушини йўқотган. Эртаси куни тушдан кейин ўзига келади. Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги танишларига телефон қилиб, тез ёрдамда керакли муолажалар бўлмаётгани, ўзини яхшироқ жойга олиб ўтишини илтимос қилади.

Унинг бизга айтишича, Қибрай тез ёрдам бўлимидагилар беморни бошқа жойга ўтказишига қаршилик қилади. Чунки улар беморга енгил тан жароҳати олган деб ҳужжат қилиб қўйишган эди. Анча эътирозлардан кейингина улар беморни тез ёрдам машинасида Яшнобод туманидаги "Миллий тиббиёт маркази"га олиб боришади.

Беморга мия лат ейиши, қон қуюлишидан олдинги ҳолат ташхиси қўйилади.

"Ҳушимга келиб, ҳолат ҳақида ИИБни огоҳлантиргач, йўл патрул хизматида ишлайдиган катта сержант Абдураҳимов Азимхўжа менга "Нега ички ишларга чиқдинг? Шофёрга қўшимча касалликларингни юкламоқчимисан?" мазмунида таҳдид қилди.  Гаплашишга ҳолим йўқ деб телефонни ўчириб ташласам ҳам, у бир неча марта қайтиб чиқди. "Сержант ҳатто телефонни олиб, беморга асабийлашиш мумкин эмаслигини тушунтирмоқчи бўлган ҳамшира ва аёлимга ҳам таҳдид қилди" дедэ. "Ўзингни таништир, исм-фамилянгни айт, сени ҳозир олиб кетишади", дея босим ўтказади.

ЙПХ ходимининг устидан ҳам шикоят қилдим. Шундан сўнг формали Фарҳод Йўлдошев исмли йигит вазиятни ўрганиш учун келди. У мен ва ҳамширадан гувоҳлик аризаси ёздириб олди.

Охирида менга Қибрай тумани ички ишлар бошқармасидан "ҳолат ўрганилди ва сержант А. Азимхўжанинг ҳаракатларида қонунга хилоф ҳеч қандай вазият аниқланмади" деган мазмунда жавоб хати келди, - дейди Байрам Али.

ИИВ масъуллари воқеани атрофлича ўрганиб, ҳолатга аниқлик киритадилар деган яхши ниятдамиз.

@platformauzb‌‌

Читать полностью…

platforma.uz

Кеча Тошкент йирик халқаро форумга мезбонлик қилди
 
Тошкентдаги Intercontinental меҳмонхонасида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар, ишбилармон доиралар вакиллари, дипломатлар ва турли соҳа мутахассислари иштирокида “O’zbekistonlik.Toshkent” IV халқаро форуми бўлиб ўтибди.
 
Биламизки, “O’zbekistonlik” форумларининг мақсади – бутун дунё бўйлаб ёйилган ўзбекистонликлар ўртасида глобал нетворкингни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонни интеллектуал ва истеъдодли инсонлар мамлакати сифатида тараннум этиш.
 
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири – илк бор тақдим этилган “Олтин Чинор” миллий мукофоти бўлди. Бу мукофот ижтимоий масъулият соҳасидаги етакчи компанияларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган бўлиб, унга энг илғор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган корхоналар лойиқ кўрилди. Мукофот Агробанк, TBC Банк, Korzinka.uz, SQB, Капиталбанк, Uzum ва Payme экотизимларига топширилибди. “O’zbekistonlik” лойиҳасини анчадан бери кузатиб келмоқдамиз, бундай лойиҳалар бардавом бўлиши керак.

Читать полностью…

platforma.uz

Камола Маҳмудова вафот этди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг вице-директори, соҳадаги ютуқлари билан кўпчиликка таниш бўлган Камола Маҳмудова оламдан ўтди.

@platformauzb марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Мактабларда куч ишлатиш мутлақо мумкин эмас.

Ўқитувчининг ўқувчига нисбатан куч ишлатишига асло йўл қўйиб бўлмайди.

Бошқа юртнинг мамлакатимиз ички ишларига аралашуви мутлақо ва яна бир бор мутлақо қабул  қилиниши мумкин эмас.

Бу шубҳасиз кўнгилсиз, тор доирадаги, яъни маҳаллий даражадаги воқеага миллатлараро ва тиллараро, қандайдир мақсадга хизмат қилувчи тус бериш мутлақо мумкин эмас.

Ушбу видеони кўриб, мен ҳам барча ҳамюртларимиз каби жуда ҳайратда қолдим.  Буни билиш учун турли ижтимоий тармоқлардаги хабарларга назар ташласангиз етарли.  Ўқитувчининг хатти-ҳаракати барчанинг ғазабига ва норозиликларига сабаб бўлди. Мамлакатимизда қайси тилда  гаплашилишидан қатъи назар барча фуқаролар тенг ҳуқуқлидир.

Мактабда ўқувчига нисбатан куч ишлатиш умуман ақлга сиғмайдиган ҳолатдир. Мен ҳам бунга қаршиман.

Бу ҳодисага ҳуқуқий баҳо берилади ва айбдорлар албатта, қонун доирасида тўлиқ жазоланади.  Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Асло шубҳа йўқки, Ўзбекистон – мустақил суверен давлат. Ва ўзининг ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмайди.

Бу менинг Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг баёнотига муносабатимдир.

Қолаверса, зикр этилган давлатнинг ўзида ички ҳал қилинмаган муаммолари етарлича.
Д-р, проф. Шерзодхон Қудратхўжа
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Пенсия тизими ислоҳ қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузилибди.

Ушбу комиссия 2025 йил 1 мартга қадар Администрацияга таклифлар киритилиши керак.

PS. Пенсия жамғармасини Халқ банкидан тезроқ олиб, тизимга бозор механизмларини жорий этиш керак. Пенсия учун жамғараётган пулларимиз инфляция сабаб арзимаган чақага айланмоқда. Халқ банкидан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмаяпти...

@platformauzb‌‌

Читать полностью…

platforma.uz

Тайинловлар

Абубакиров Бобир Юлдашович Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига;

➖Гаибназаров Боходир Рихсиалиевич Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига;

➖Қурбонов Алишер Қурбонович
Сурхондарё вилоятининг Музработ туманига ҳоким этиб тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент қарори билан 2024-2025 йиллар давомида 15 та туман ва шаҳарни жадал комплекс ривожлантириш учун 1,5 триллион сўмлик маблағ ажратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори матни.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.

Аризалар kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (тугатилганлиги сабабли) директори Убайдуллаев Мирзохид Муродилович лавозимидан озод этилди.

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал