platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Бизга нега кам?..

Германия Қозоғистонга $55 млрд, бизга $9 млрд. ваъда берибди.

Хўш, бунга ким изоҳ беради? Инвестиция вазирлиги нима учун тузилган? Улар нима иш қиляпти?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Табрик ўрнида

Ҳа, у ҳам бир пайтлар кўпчилигимизга ўхшаб Журналистлар уюшмасининг сувенир патқалами ва чорчўпга солинган бежирим дипломини олишга иштиёқманд бўлган.

Гарчи кейинчалик унинг ўзи айни чалажон уюшмадан бир неча баробар "қудратлироқ" ва обрўлироқ шундай ташкилот тузиб, унга раҳбарлик қилган бўлсада, барибир ўша даврларнинг гашти ўзгача бўлганлиги аниқ.

Хуллас, Алламжонов ҳам ҳаётга бешикдан "медиааъён" бўлиб йўрғаламаган. У ҳам бир журналист ёки матбуот ходими тортиши керак бўлган уқубатлар "таъми"ни тотиб кўрган. Эҳтимол айни шу тажрибалар унинг матбуотга, журналистларга кўпроқ қайишишига сабаб бўлар...

Бугун бу ҳақда гапиришга қисман асос бор. Бугун бу гапларни ёзишимизга Алламжонов чиндан ҳам айбдор. Чунки бугун унинг туғилган куни. Байрам муборак, Комилжон ака!

P/S: Фото nostalgy!
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги "қовунчилик"

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.

Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.

Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.

Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Онлайн микроқарзлар

“Bank va Mijoz” канали банклар томонидан бугунги кунда ажратилаётган онлайн микроқарзлар бўйича маълумот тайёрлабди.

Банк тизими ва банк хизматлари ҳақида маълумот бериб борувчи фаол каналга аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлар, керакли маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

👉 Каналга аъзо бўлиш учун:
/channel/bankmijoz

Читать полностью…

platforma.uz

Тўланган контрактдан 12 фоиз даромад солиғини кимлар ва қандай қилиб қайтариб олиш бўйича видеоқўлланма тайёрлашибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойсундаги кон қудуғида сўндириш жараёни тўлиқ тугатилди, - Энергетика вазирлиги.

Сентябр ойи бошида таркибида водород сульфид юқори бўлган табиий газ сизиб чиққан “Мустақиллик-25” конидаги 604-сонли қудуқни сўндириш жараёни ўз ниҳоясига етди.

Шу мақсадда табиий газнинг сизиб чиқишини олдини олувчи ускунанинг қўшимча блоги қурилиб, ўрнатилди.

Қудуқ герметикланди ва табиий газнинг сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ сўндирилди.

Вазиятни профессионал баҳолаш мақсадида воқеа жойига ўзбекистонлик, шунингдек, Россия ҳамда АҚШлик экспертларнинг ташрифи уюштирилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ташаббусли бюджет”да 177 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми якунларига кўра, юқори овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 177 та лойиҳа учун қўшимча маблағ ажратилди.

Жумладан:

▫️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▫️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▫️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

Ғолиб лойиҳалар рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бизда ШАХСлар борми?

Аслида саволни "Биз уларнинг шаклланишига йўл бердикми? " деб қўйсак тўғрироқ бўларкан. Жавоб ҳам осон: ЙЎҚ!

Совет пайтида ҳам, ундан кейинги постсовет даврида ҳам бизда шахснинг шаклланишига хавотир билан қаралган. Масалан, етук олим, дунёвий фикрлай оладиган зиёли кўпроқ жамият ва халқ манфаатига эмас, ҳукмрон мафкура ва сиёсат тарғиботига жалб қилинган.

Эҳтимол шундан бугун урфга кирган "маддоҳ" бренди тўғри шаклланмай, гибридлашиб қолган шу бечораларнинг пешонасига тавқи лаънатдай ёпиштирилаётгандир...

Фақат бу эмас: ишчи-ходимлар "тарбияси" ҳам бизда ёзилмаган қонунлар асосида тартибга солиб турилган. Яъниким бунга комплекс ёндашилган.

Дейлик, катта бир корхонага ишга борасиз. Раҳбар қабул қилади. Раҳбарки, ёши тўқсонни қаршилаган бамисоли рамақижон. Пуф, десанг учиб кетадигандай... Оғзи қимирлаётганини ҳисобга олмасанг, тириклигигаям ишонгинг келмайди. Бироқ ўта «блатной». Дунёнинг билмаган сири қолмаган будда роҳибидай хотиржам...

--- Хуллас, ука, бизда жамоа катта... Биринчи қиладиган ишингиз цехингиздаги, қолаверса, бутун заводдаги ходимлар орасидаги гап-сўзлардан мени бохабар қилиб турасиз. Мен нима бўлаётганини билишим керак...

Мен, деб гап бошлайсиз сиз... Гапимни бўлманг, айтиб турасиз, шунга яраша мояна бўлади... Сезган бўлсангиз, сиздан чақимчилик талаб қилиняпти ва бу тартибли ишчининг фазилати, дея малакаланяпти.

Энг қизиғи, бу бобой бу топшириқни заводда мингта одам бўлса, ҳаммага берган. Демак, ҳамма ҳаммани чолга чақиб туради. Энди бу тартиб бутун жамиятга татбиқ қилинганини ўйласангиз, нега шахслар эмас, ҳаммаёқни маддоҳу ўламсалар босиб кетгани бир қадар ойдинлашади...

Биз узоқ йил шу тартиб билан яшадик. Бугун Президент одамларнинг тафаккури ўзгариши керак, деб жон койитади. Бироқ бунга анча вақт ва парвариш керак, назаримда. Жамият ва миллий тафаккур парвариши... Қалб ва онг парвариши...

Ҳеч эътибор қилганмисиз, кейинги чорак асрда жамият онгида ғалати инстинктлар пайдо бўлди.

Масалан, сизга ўртоғингиз қўнғироқ қилади. Гапни бошлаши билан уни бўласиз, "кўришганда гаплашамиз..." Уйдан болаларингиз телефон қилади, "уйда гаплашамиз..." Қишлоқдан жигарингиз телефон қилади. Унга ўшқирасиз, "телефонда бунақа гапларни гапирма..."

Қизиқ савол туғилади, унда телефонни нимага кўтариб юрамиз, нимадан бунча қўрқамиз?..

Руҳиятдаги сабаби тушунарсиз мана шунга ўхшаш қўрқув ва ҳадик мудом бизнинг қалбларимизни, тафаккуримизни ўлдириб келмаяптимикан, чақимчилик, фисқу фасод кўланкаси атрофимиздаги тирик шахсиятларни қовжиратмаяптимикан?..

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Неча сотихгача бўлган ерларга мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган саволларга жаво берди:

⏯  Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қуйидаги ўлчамларда эътироф этилади:

⏺агар ер участкаси 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, — барча ҳудудларда 24 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда;

⏺ агар ер участкаси 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, — Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 6 сотихдан, қолган ҳудудларда 12 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда  ижара ҳуқуқи эътироф этилади.

Шуни ҳам алоҳида эътиборга олишингизни сўрардикки, Қонун 2024 йилнинг  8 ноябридан кучга киради.

⚠️ Ҳурматли юртдошлар! Сизга жараёнларни тезлаштириш, ерларни қўшиб олиш ва бошқа қонунчиликдан ташқари бўлган йўналишларни таклиф қилувчи  фирибгарларга алданиб қолманг.

Қонунга кўра, Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида давлат назорати, шу жумладан ушбу Қонунда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолларини барвақт аниқлашга ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар –

✔️Прокуратура ва  ички ишлар органлари,

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

✔️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари,

✔️Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.

✔️Давлат назоратини амалга оширишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ер участкаларидаги бинолар 2018-йилгача қурилганлиги қандай аниқланади?

⏯  Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан хатлов ўтказилиб, ахборот тизимига юкланган объектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан — ер участкаси эгаллаб олинган ҳамда бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг ушбу Қонунда назарда тутилган муддатларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги берилган хулосага асосан аниқланади.

✍️ Батафсил

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Исроил Адҳамов Бош прокурорнинг тўққизинчи ўринбосари этиб тайинланди

Тайинловга қадар ИЖҚК департаментининг Шахсий хавфсизлик тармоғида ишлаган.

У камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🔥 Илм-фанга қизиқувчилар учун яхши канал тавсия қиламан.

- Илм-фанни содда қилиб тушунтириб берувчи видеолар;
- Суьний интеллектга оид энг сўнги янгиликлар.
- Ақлий фаолиятни оширадиган фойдали видеолар;
- Сиз ҳеч қаерда кўрмаган ноёб видеолар;

Дунёқарашингизни кенгайтиринг ва IQ ни оширинг.

👉 Каналга аьзо бўлиш 👈

Читать полностью…

platforma.uz

“Миллий тикланиш”дан ўзига хос юриш: соғлом овқатланиш миллий концепциясини қабул қилиш таклиф этилмоқда

Сайлов куни яқинлашар экан, партиялар сайловолди дастурларидаги долзарб ташаббусларни эълон қилишни бошлайди. Шундай ташаббуслардан бири бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан илгари сурилмоқда. Партия “Ўзбекистонда соғлом овқатланиш миллий концепцияси”ни қабул қилиш ва гени ўзгартирилган организмлардан ҳоли бўлган маҳсулотларни оммалаштиришни таклиф қилмоқда.

Дарҳақиқат ўзбек халқи турмуш тарзидаги асосий муаммо соғлом овқатланишга эътибор берилмаслиги бўлса керак. Буни статистикалар ҳам кўрсатиб турибди. Масалан, мамлакатда аҳолининг қарийб учдан бир қисми ёки 10,7 киши соғлом турмуш тарзига амал қилмас экан. 16,5 фоиз аҳоли тамаки, 4,7 фоизи эса алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилади, 36,6 фоизи эса таомга ортиқча туз қўшади. Буларнинг оқибатида аҳолининг 38 фоизида юқори артериал қон босими, 32,9 фоизида ортиқча вазн муаммоси бор.

Ўзбекистонликларнинг ўлимига сабабчи бўладиган энг асосий хавф – юрак-қон томири касалликлари ҳам айнан нотўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқади. Юқоридаги қўрқинчли статистика ҳукуматни ҳам бу бўйича зарурий чораларни кўришга ундаши керак.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Бу маълумотни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади. Ҳодиса жойига президент топшириғига биноан вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида яна водород сульфид гази сизиб чиқмоқда. Офат туфайли икки киши ҳалок бўлган.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Ҳисор" давлат қўриқхонасининг юқори қисми тўлиқ қор билан қопланган. Сой ва булоқ сувлари музлабди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Монополия – миллат гарданидаги оғир юк

Биз ўзбекистонликлар учун монополия деган сўз мутлақо бегона эмас. Ҳатто бу ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолган, десак ҳам бўлади. Нимадир харид қилмоқчи бўлсак, бизда танлов имконияти деярли бўлмайди. Қайсидир хизматдан фойдаланишни истасак ҳам барибир монополистларга ишимиз тушади.

Қачонки ўша монополиялардан қутулсак, бутун бир миллат ўз гарданида кўтариб юрган оғир юкдан халос бўлади.

Монополияларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай иш қилинмайди, дейишдан йироқмиз, албатта. Лекин ҳали қилинадиган ишлар оз эмаслиги ҳам бор гап. Буни тушунган партиялар сайловолди дастурларида монополияларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Масалан, Либерал-демократик партия йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларида давлат монополиясини бекор қилиш, соҳага хусусий бинзесни жалб қилиш ташаббуси билан чиқибди. Ташаббус шунчаки баландпарвоз гаплардан иборат бўлмай, аниқ муддат ва рақамлар кўрсатилаётгани қувонарли. Хусусан, электр энергияси етказиб беришда хусусий секторнинг улушини 2025 йилга келиб 47 фоизга, 2030 йилгача эса 52 фоизга етказиш режаси тақдим қилинибди.

Ушбу соҳаларда аллақачон давлат монополиясини бекор қилиш вақти келганди. Агар яна қишнинг совуғи-ю ёзнинг чилласида электр узилишлари давом этишини ёки салгина ҳаво совиганда «заправка»ларда турнақатор навбатлар юзага келишини истамасак, энергетик ислоҳотларни жадаллаштиришимиз керак.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шу кунлардаги метродаги ҳолат.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари топ-10 талигига қайтди

Тошкент шаҳри маҳаллий вақт билан 11:20 да рейтингнинг 8-поғонасида бормоқда. Пойтахт ҳавосининг PM2,5 майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси ЖССТ тавсиясидан 6,8 марта юқори бўлиб турибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бойсунда газ чиқишининг олди олинибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2024 йил 13 сентябрь. Ҳали қиш фасли келишига икки ярим ой бор...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирли тугатилмоқда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг камбағалликни қисқартиришга оид вазифалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вазифалари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиларкан.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнат вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши каби тасдиқланмаган хабарлар тарқалмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

💸 Сизнинг расмий даромадингиз йўқ, лекин микроқарз олмоқчимисиз?

Биз сизлар учун шундай кредит ажратаётган банкларни топдик👇

/channel/+V5PEO0QWZfY2ZDA6

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия
махсус хизматлари учрашуви бўлиб ўтди
 
Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Президентлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида ДХХ раиси Абдусалом Азизов Иброҳим Қалин раҳбарлигидаги Туркия Миллий разведка ташкилоти делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган қидирувдаги шахсларни ушлаш ва депортация қилиш масалалари муҳокама қилинди.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иқбол Мирзодан шедевр...

Суриш керак, деганларни ... деяётир, шоир. Агар биз "суриш" феълини тўғри қабул қиладиган бўлсак, ҳаммаси жойида, аммо унга шоир ҳам ўз риторикасида яширган, қизил чизиқнинг у томонида қолаётган, янаям очиқроқ айтганда, шоир мансуб бўлган водийнинг аския – сўз ўйинидаги маънони бу феълга юкласак, назмий писанда кескинлашади.

Хуллас, суриш керак, деганларни суриш керак, экан. Ўзингизга маъқул маънони олаверасиз, тилимизнинг имкониятлари бағоят кенг, ўртоқлар!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун узоқ йиллик танаффусдан сўнг Қирғизистонга ўтиш имконини берадиган Андижондаги “Қорасув” ва Намангандаги “Учқурғон” чегара божхона постларининг фаолияти қайта тикланмоқда.

Айтилишича, сўнгги етти йилда Қирғизистон билан товарларнинг ташқи савдо айланмаси 3 баробарга, божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар, юк автотранспортлари ва темир йўл вагонлари сони эса 7 баробарга ошган.

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал