platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Тест натижаларини қандай билиш бўйича йўриқнома

Абитуриентлар 2024–2025 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилингандан сўнг уни шахсий кабинетлари орқали билиш билан биргаликда, 5100 рақамига ID рақамини жўнатиб ҳам аниқлашлари мумкин.

Абитуриентларда натижаларни кутмасдан ҳам ҳозирдан 5100 рақамига СМС сўровини юбориш имконияти мавжуд. Бунда абитуриентга натижалар эълон қилингандан сўнг СМС-хабарнома (хизмат пулли, битта СМС нархи 3 000 сўм) келади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сенат ниҳоят қонунни рад этди

Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди.

Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

63 миллиард сўмлик ўғирлик

Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан 63 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилгани аниқланган.

Собиқ вазир номига расмийлаштирилган Lada Pickup, Трекер автомобиллари, иккита хонадон, битта ҳовли, 14,6 минг долларлик маблағи етказилган зарарни қоплашга қаратилиши белгиланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Ҳамма жойда уруш хавфи. Ўзи дунёда нималар содир бўлмоқда? Учинчи Жаҳон уруши яқинми?

Яқин Шарқда катта уруш бошланмоқда. Эрон Исроилга уруш эьлон қилиш билан таҳдид қилмоқда. Агар АҚШ Исроил томонидан урушга кирса Россия Эрон тарафида бўлишини маьлум қилган.

Украина армияси Россиянинг бир вилоятини босиб олди. Бу эса 1941 йилдан бери илк бор бошқа давлат армияси Россия ҳудудига киришидир. Украина Россия ҳудудини эгаллашда давом этмоқда.

Россия НАТОга ҳужум қилиб АҚШнинг Европани ҳимоя қилишга жалб қиладиган бўлса, Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланиб, Тайванга бостириб кирмоқчи.

Булар нимани англатади? Бу урушлар ва ўзгаришлар Ўзбекистонга ва СИЗга қандай таьсири бор? Тўлиқроқ маьлумотларни қаердан ўқиб бориш мумкин? Бунга яхши мисол Gorizont телеграм каналидир. Бу канал барча сиёсий янгиликларни биринчилардан бўлиб ёритиб боради ва содда тилда тушунтириб беради. Аьзо бўлиб қўйинг. Шахсий тавсиям.

👉 @gorizont_uz

Читать полностью…

platforma.uz

Япония бош вазири Фумио Кишида: Сиёсат жамоатчилик ишончисиз ишламайди. Менга бўлган ишонч қолмаган экан давом этишимдан ҳам маъно йўқ.

Япония бош вазири Фумио Кишида сентябрь ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда вазирнинг 14 август куни чиқарган баёнотига асосланиб. Reuters хабар берган.

Манбада айтилишича, Японияда сўнгги пайтларда Кишида фаолияти билан боғлиқ сиёсий жанжаллар кучайиб кетган. Сўнгги уч йилдаги юқори инфлация ва иқтисодий муаммоларга қарши курашишда мамлакат раҳбариятида ирода етишмаслиги мамлакат аҳолиси томонидан кўплаб намойишлар ташкил этилишига олиб келган.

Бош вазирнинг вазифасини тарк этишга олиб келган асосий масала бу нархлар ошиши бўлган. Сўнгги 6 ойда яшаш харажатлари, озиқ-овқат ва коммунал тўловлар қиймати ноодатий тарзда ошиб кетган. Ҳукуматнинг тезкор иқтисодий қарорлари нархлар сиёсатига амалда ҳеч қандай таъсир эта олмаган.

Сиёсат жамоатчилик ишончисиз ишламайди. Менга бўлган ишонч қолмаган экан давом этишимдан ҳам маъно йўқ. Эндиликда мен фаолиятимни янги сайланган ЛДП (Либерал-демократик партия) раҳбарини қўллаб-қувватлашга қаратаман”, деган Фумио Кисида ўз истеъфосига муносабат билдириб.


Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони матни

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Барча учун ўта фойдали эксклюзив маълумотлар, ҳуқуқий хабарлар, қонунчиликдаги янгиликлар, долзарб муаммолар ва уларга ечимлар ҳақида ГЕНЕРАЛИССИМУС каналида ўқиб боринг!

/channel/generalissimo_marshal

Читать полностью…

platforma.uz

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборди

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилди.

Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини  амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан, молиявий санкциялар қўлланилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Абдулла Арипов: Ўз вақтида спорт куратори сифатида Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаганман. Лекин биз ўшанда соҳалар бўйича ҳаммасининг қўлига қараб юрардик. Ҳозир ҳамма имкониятларни яратиш, ҳурматли Президентимиз давлат бюджети доирасида бу ишларни белгилаб бердилар.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Абдулла Арипов: Бу Олимпиадада халқимизга, ҳаммамизга энг ёқмагани эркак болаларнинг аёллар кийимини кийиб чиққани бўлди. Буни умуман қабул қилиб бўлмайди. Шунга қарамай Ситорахон қизимиз қўрқмай эркак-йигит билан охиригача жанг қилди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилсин, - Президент фармони

Бунда:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгилансин.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилсин;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилсин, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгилансин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Азиз Воитов иши судга оширилди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши судга оширилди. Бу ҳақда Олий суд порталида ахборот пайдо бўлди.

Билдирилишича, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а-банди, в-банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а-банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а-банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қайд этилишича, Воитов иши 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўриб чиқилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ҳуқуққа оид каналлар кўп. Тажрибали ва билимли адвокатлар томонидан юритилаётганлари ҳам кам эмас.

Аммо, Сиз билан қайта алоқа ўрнатган, бирламчи ҳуқуқий саволларингизга жавоб берадиган, ҳуқуқ соҳасида ишончли, расмий ва долзарб янгиликлар, шунингдек, таҳлилий маълумотлар бериб борувчи 👉@Advokat_Abdullayev каналини тавсия қиламиз.

Каналда малакали ҳуқуқшунослар томонидан кундалик ҳаётда учрайдиган муаммоларнинг ечими бўйича фойдали, аниқ маълумотлар ва муҳим жиноий кейслардан хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш 👉 @Advokat_Abdullayev

Читать полностью…

platforma.uz

Ерда 6 баллик магнит бўрони бошланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Манбага кўра, Салим Абдувалиевнинг оламдан ўтгани айтилмоқда.

Расмий бу ҳақида маьлум қилинмади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олий Мажлис Сенати ички ишлар органлари ходимларининг иш фаолиятига оид фото ва видеолавҳаларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернет тармоғида эълон қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунни маъқулламади. Ҳужжат ўтган йили кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган эди.

P/S: Тасаввур қилишга ҳаракат қилиб кўринг: видеодаги ички ишлар ходими ўрнида фуқаро, унинг ёнида ички ишлар ходимлари сўроққа тутмоқчи. Фуқаро индамай юриб кетмоқчи...

Тасаввур қила олмадингиз-а, тўғри, бундай ҳолатда фуқаронинг қўлини қайириб, бошини букиб, бўйнига камида иккита "статья"ни қўйишган бўлишар эди. Хўш, журналистлар сўровига писанд қилмай юриб кетишга қандай жазо бериш керак?
!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“  ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Олий суд

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Собиқ вазир етти йилга қамалди

2017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди.

Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган қонун Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилади

Қонунда ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш моддаси мавжуд.

Сенатнинг 55-ялпи мажлиси 15 август куни чақирилади. Видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нега доим шундай?

Коммунал тизимда ғалати бир анъана шаклланганки, кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан. Рости, кўпроқ асабинг қўзғайди. Гап шундаки, йўлсозлар қайсидир кўчага янги асфальт ётқизиб, унга қўшимча сифатида пиёдалар йўлаги ва велойўлаклар қуриб кетганидан кейин бироз ўтиб сувчилар келадию, дарров ҳали тафти пасаймаган йўлни бузиб, таъмирлаш ишларига киришиб кетади.

Сўрасанг, "қувурларни алмаштиришимиз керак, эскирган" дейди. Бу яхши албатта, таъминотда юзага келиши мумкин бўлган талафотларнинг олди олинади. Лекин, барака топгурлар, қувурни алмаштириш керак бўлса, нега шуни йўл қурилишидан олдин бажариб олмайсиз?

Пойтахтнинг жуда кўп кўчаларида янги йўлак ва йўллар шу зайлда "жароҳатланди". Айни кунларда Тошкентнинг яна қатор туманларида туппа-тузик асфальт бузилиб, қувурлар алмаштириляпти. Савол туғилади: нима учун йўлсозлар ва сув таъминоти корхонаси бу масалада бир-бири билан келишиб олмайди? Нега режалаштириш йўқ? Ахир бу билан молиявий зарар ҳам етказиляптию.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
                             
Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.

Яъни 1 сентябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан, 8 миллион 85 минг сўмга оширилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди давлат банклардаги омонатни тўлиқ кафолатламайди

Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган омонатларнинг миқдори юқори чегараси бир банкда бир омонатчига 200 млн сўм миқдорида белгилаш ҳамда буни тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Марказий банк Раиси ўринбосари А.Турдалиевнинг айтишича, мазкур чегаранинг белгиланиши банкларни фуқаровий жавобгарликдан озод этмайди. Яъни омонатнинг 200 млн сўми қайтарилишини давлат кафолатлайди, ундан ошган қисмини банкдан талаб қилиш ҳуқуқи омонатчида сақлаб қолинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда компаниялар ҳақида молиявий ва солиқ маълумотларини олиш хизмати ишга туширилди

iHamkor.uz – Ўзбекистондаги юридик шахсларнинг маълумотлари тўғрисидаги онлайн ахборот хизмати. Ушбу маълумотларга кириш учун СТИР ёки юридик шахс номини киритиш кифоя.

У нафақат компанияларнинг эгалари ёки устав капиталини, балки бошқа кўплаб маълумотларни - тушум, даромадлар, соф фойда, тўланган солиқлар ва солиқ текширувлари ҳам кўрсатади.

iHamkor.uz сайти маълумотларнинг уч тоифасини тақдим этади: "Очиқ маълумотлар", "Молия ва солиқлар" ва "Чекланган маълумотлар". "Очиқ маълумотлар" бепул тақдим этилади. Бошқа бўлимларга кириш учун фойдаланувчи жами 100 000 сўм тўлаши керак. "Чекланган маълумотлар"ни кўриш учун эса маълумотлар эгасидан рухсат олиш талаб этилади.

Ушбу маълумотлар компанияларга ўз шерикларини текширишлари, қонуний, шаффоф ҳамда қулай фаолият юритишлари учун керак бўлади.

Хизмат асосчиси «Venkon Group” рахбари Асқар Исмоилов ўз интервьюсида у ҳақида батафсил тўхталди.

Читать полностью…

platforma.uz

Олтин медаль соҳибларига: Tahoe автомобили, $200 минг ва икки қаватли коттеж-хонадонлар

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

1 октябрдан жарималар ҳам 10 фоизга ошади

• Камар тақмаслик: 187 500 сўм;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500 сўм;
• Автомобилни ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000 сўм;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000 сўм;
• Қизилда ўтиш: 750 000 сўм;
• Ноқонуний парковка: 750 000 сўм;
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1 млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000 сўм;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иш ҳақи, нафақа ва пенсиялар 15 фоиз оширилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ғолибларга Tahoe совға қилинади

Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган спортчиларимизга Chevrolet Tahoe, кумуш ва бронза медал соҳибларига эса BYD Song Plus Champion электромобиллари берилади.

Бундан ташқари, спортчилар 200, 100 ва 50 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Маълумот учун, олимпиадачиларимиз ўтирган самолёт бугун тахминан 21:10 да келиб қўнади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Салим Абдувалиев вафот этмаганлигини билдирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Олимпиададаги 9-"олтин"имиз!

Баҳодир Жалолов ўз устози Тўлқин Қиличевни кўриш учун касалхонага бориб, унга ўз медалини тақдим этди.

P/S: Ўзбекистон терма жамоаси Париж Олимпиадасида расман саккизта олтин медаль олди. Моҳиятан эса Яратганнинг бу сийловини тўққизта олтин,  десак ҳам бўлади. Зотан, Ватанга беш олтин ҳадя қилган боксчлар мураббийи Тўлқин аканинг омонлиги худонинг бизга берган яна бир иноятидир.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

​​​​Тўлқин Қиличевнинг шарафли хизмати Ўзбекистон Қаҳрамони, британиялик шифокорларнинг инсоний хислати эса "Дўстлик" орденига, албатта арзийди!

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружига учрагани Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлигимиз томонидан нима сабабдан кенг жамоатчиликдан яширилганини тушуниш қийин. Бу сафар ҳам биз ўзимизга алоқадор воқеани чет эл матбуотидан эшитдик (худди совет замонларидагидек, шу масалада ҳеч ўзгармадик). Майли, бу бўйича бирор изоҳ беришар. Аммо масала бу ҳақда эмас. 

Масала Тўлқин Қиличевнинг Олимпиададаги фидойилиги ҳақида. Бош мураббий ва унинг жамоаси меҳнатлари туфайли боксда бешта олтин медални қўлга киритдик. Бу Ўзбекистон тарихида бўлмаган! Бундай қувончни бизку биз, умри рингнинг ичида ўтаётганн Тўлқин Қиличевнинг юраги ҳам кўтаролмади - қалбини, ҳаётини боксга берган мураббий юрак хуружига учради. (Видеода юрак хуружи аломатлари бошланган ҳолатни кўриш мумкин). Тўлқин Қиличевнинг бу жасорати учун "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Буюк Британиянинг бокс бўйича шифокори Харж Сингх ва физиотерапевт Робби Лиллиснинг фидокорона меҳнатлари ҳам биз учун қадрли бўлиши керак. Нимагаки, улар олимпия чемпионларининг “бешигини тебратган” мураббийимиз ҳаётини сақлаб қолишди. Шу маънода, бу икки нафар тиббиёт ходими "Дўстлик" орденига лойиқ кўрилса, нур устига нур бўлур эди. Айни ҳаракат мамлакатлар ўртасидаги дипломатияни мустаҳкамлашда ҳам муҳим бир қадам бўларди.

P/S: Албатта, мураббийлар штабининг бошқа аъзолари ҳам давлат мукофотларига муносиб кўрилишига шак-шубҳа йўқ. Улар орасида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган Акмал Ҳасановнинг минтақа жипслигига қўшган амалий ҳиссаси юксак эътирофга лойиқ. Бу ишни унча-мунча сиёсатчиларимиз қила олмас эди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…
Подписаться на канал