Ғалати парадокс
Илгарилари Олимпиадада эришилган ғалабалар илҳомчиси қилиб, норасмий тарзда "кўча", "фалончи-писмадончи ока"лар номи тез-тез ишлатилар ва жамият бизга ўша ғалабаларни айнан улар олиб беряпти, деган хаёлга борарди.
Бу тушунча мустақил бўлганимиздан буён ўзгармагани учун ҳар қандай одамнинг ҳам бунга ишонгиси келарди. Аммо бугун ўша "соядаги казо-казолар" ва окаларнинг кўпи бошқа жойда ўтирибди, олимпиадачиларимиз эса мусобақада тарихда эришилмаган ғалабаларни кўлга киритишди. Ўйлаб кўрсангиз бу жуда қизиқ ҳодиса.
Хотиржам бир ўйлаб кўринг!
@platformauzb
Париж Олимпиадасида дунё бўйича 13, Осиёда 4, МДҲда 1, Марказий Осиёда 1, Туркий давлатлар орасида 1, мусулмон давлатлари орасида 1-ўринни қўлга киритдик.
Спортда тенгсизмиз! Энди бу кўрсаткични иқтисодда ҳам яхшилаш учун жиддий ҳаракат қилишимиз керак. Асосийси иқтисод ва ЯИМни аҳолига жон бошига оширишни таъминлаш.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Саккизинчи олтин!!! Баҳодир Жалолов икки карра Олимпия чемпиони!
Маҳоратли боксчимиз Баҳодир Жалолов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида бугунги финал жангларига ажойиб нуқта қўйди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чемпионлик жангида испаниялик Аюб Ғадфани ўзининг кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.
Ушбу оламшумул ғалабадан кейин Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 5 та олтин медал билан якунламоқда. Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, ўзбек боксининг қудратини яна бир карра бутун дунёга кўрсатишди.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJiи
Еттинчи олтин!!! Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди!
Тарих ёзишда давом этамиз. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. Бухоролик спортчимиз чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини яққол устунлик билан мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Тўлқин Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолган британиялик шифокорлар
Буюк Британия жамоасининг тиббиёт ходимлари бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берганидан кейин Олимпия қаҳрамонларига айланишди.
Тўлқин Қиличев пайшанба куни Ролан Гарросда машғулот хонасида Ҳасанбой Дўсматов қўлга киритган олтин медални нишонлаш жараёнида юрак хуружига учрайди.
Яхшиямки шу вақтда британиялик шифокор Харж Сингх ва физиотерапевт Робби Лиллис ҳам машғулот хонаси яқинида бўлишган ва унга шошилинч ёрдам кўрсатишган, Сингх сунъий нафас берган, Лиллис эса дефибриллятор амалиётини қўллаган.
Лиллис шундай деди: "Ўзбекистон мураббийлар жамоаси машғулот жойига қайтиб келишди ва уларнинг барчаси ғалабани нишонлади, кейин бу ҳудуддан байрам билан умуман боғлиқ бўлмаган бақириқ овозлари эшитилди.
*«Шифокорларни чақиринг, ёрдам беринг», деган ҳайқириқлар эди.* Шифокор Харж биринчи бўлиб ёрдамга югурди ва мен унинг ортидан қўлимдаги сумка билан эргашдим.
"Хонага етганимда Харж аллақачон мураббийга сунъий нафас беришни бошлаган эди. Бир нечта мураббийлар бутун вазиятдан хавотирда эдилар, шунинг учун уларни ўзига келтиришга бироз вақт керак бўлди. Мен травма сумкасини очдим, дефибрилаторни чиқариб, иложи борича тезроқ ёстиқчаларни қўйдим. Шифокорлар унинг юрак уриш тезлигини таҳлил қилгандан сўнг, улар шок кераклигини айтишди, шунинг учун биз ҳаммани чиқариб, электр токи урдик.
"Аввалига у хушига келмади, лекин тахминан 20-30 сониядан сўнг, Харж сунъий нафасни давом эттирганидан сўнг, мураббий тўсатдан ҳушига келди ва бу биз учун жуда зўр эди.”
Қиличев касалхонага ётқизилган, унинг ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.
Лиллис воқеадан кейин пайшанба куни кечқурун умуман ухламаганлигини айтди. "Шубҳасиз, ўша пайтда бу вазиятни ҳал қилиш адреналиннинг бир тури эди", деди у. "Мен ўз вазифамни бажардим ва умид қиламанки, кимдир омон қолишига ёрдам берганимдан миннатдорман.”
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Олтинчи олтин медаль!!!! Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медаль. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Оҳ спорт, сен тинчликсан, ва бу биринчи марта ҳақиқатга айланди
Қирғизистонлик собиқ мулозимнинг ҳайратлари
“Акмал, финалга чиққанинг билан табриклайман”, деб ҳазиллашди Ўзбекистон бокс терма жамоасининг бошқа мураббийлари. Акмал (у ҳам Ўзбекистон мураббийлар штабининг аъзоси) ўзи вақтинчалик секундантлик қилаётган қирғизистонлик боксчи финалга йўл олган жангни якунлаб, рингдан чиқаётганида.
Тақдир ҳазилини қарангки, ўзбекистонлик мураббий вақтинчалик секундантлик қилаётган қирғизистонлик боксчи энди финалда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси билан жанг қилиши керак. Акмал Қирғизистон терма жамоасининг футболкасини кийиб, Қирғизистон вакили Мунарбекка мураббийлик қилиши керак бўлиб қолди, чунки боксчимизга ринг бурчагида секунданти йўқ эди. Бу жуда таъсирли ҳолат, чунки бир ўзбек мураббийи қирғизистонлик боксчининг ёзги Олимпия ўйинларининг финалига чиқиши учун кўмаклашди.
Олимпиаданинг чорак финалида Мунарбек америкалик боксчи билан жанг ўтказди ва секундант Акмал қирғизистонлик боксчига ўзбек тилида жанг тактикасини эмоционал тарзда тушунтирди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда жуда оммалашди ва видео остида қолдирилган изоҳлардан бирида кимдир шундай ёзди. “Қирғиз боксчиси секундантини тушундими? Бу саволга ҳам юзлаб жавоблар бўлди. “Ака, хавотир олманг, нафақат у, балки Мунарбекнинг барча юртдошлари ўзбек тилини жуда яхши тушунади”...
Мунарбек ярим финалда ғалаба қозониб, ёзги Олимпия ўйинлари олтин медали учун курашиш имкониятини қўлга киритганида, ўзбекистонлик мураббий жойидан сакраб турди ва ўз ҳис-туйғуларини яширмай, шериги расмий қирғизистонлик мураббийни қучоқлаб олди.
Видеолар остига ёзилган изоҳлар узоқ вақтдан бери алоҳида жанрга айланган ва улар кўпинча контентнинг ўзидан кўра қизиқарлироқ. Ўзбекистонлик мураббийнинг қирғизистонлик боксчининг ғалабасидан хурсанд бўлгани акс этган видеога изоҳларда кўпчилик ҳазиллашиб, “Акмал, финалда қайси бурчакда бўласан”, деб ёзмоқда.
Биласизми, ушбу финал жангида ким ғалаба қозониши муҳим эмас, “бизнинг йигит” ғалаба қозонишини ва у қирғизми ёки ўзбекми, ҳар ҳолда “бизники” эканлигини олдиндан биламиз. Барчамиз бир-биримизни яхши тушунадиган минтақада яшовчи йигитлардан бири ғолиб бўлади, ҳатто ҳамма ўз тилида гапирса ҳам. Динимиз бир, еримиз бир ва ичадиган сувимиз ҳам битта ирмоқдан.
Қирғиз етиштирган гуручдан ўзбек тайёрлаган паловни еган йигит ғолиб бўлади, Тошкентдаги қозоқ ресторанига бешбармоқ ейишни яхши кўрган йигит ютади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба барчамизники.
Бутун Олимпиада давомида Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари бирлигини намойиш қилди. Мамлакатларимиз спортчиларининг ғалабалари ёки мағлубиятлари ҳақидаги хабарлар остида ҳамма бир-бирига табрик ёки тасалли сўзларини ёзмоқда.
Деярли барча изоҳларда шунчаки қўшнилар эмас, аслида эътиқоди, тили ва маданияти бир бўлган бу уч давлатнинг байроқлари намоён бўлмоқда.
Ўзбекистонлик мураббий қирғизистонлик боксчининг ғалабасидан ўзи ютгандек чин дилдан қувонди, қозоғистонлик спортчилар телевизор орқали Акжўлни олқишлади, қирғизистонлик мухлислар эса Диёранинг дзюдодаги олтинидан ўзбекистонликлардан кам қувонгани йўқ.
Биринчи марта спорт — бу уч мамлакат аҳолисини ажратмай, бирлаштиришга муносиб ҳисса қўшди.
Одамлар узоқ вақтдан бери бир-бирлари учун бунчалик хурсанд бўлишлари учун сабабларга эга бўлмаган эдилар, десак муболаға бўлмайди.
Аслида, биз ўйлаганимиздан ҳам бир-биримизга меҳрибонмиз ва яқинроқмиз.
Султон Каназаров
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жанги видеоси!
Ватанимизга тақдим этилган 4-олтин!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Давоми
Бундан ташқари, Президентимиз яна бир муҳим таклифни ўртага ташлади, "бу битта тур – бутун минтақа” тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқиш масаласидир. Шунингдек, Президет нутқида минтақада "умумминтақавий ўзига хосликни шакллантириш" борасида ҳам кенг тўхталди. Бу моҳиятан қараганда, Марказий Осиёда умумий КИМлик-идентикликни шакллатириш ҳақидаги концептдир.
Умумий бозор, борди-келдилардаги ортиқча расмиятчиликларнинг йўқолиши ва минтақада минг йилларки, қўшни яшаб келаётган халқлар орасида умумякдилликни шакллантириш интеграция-минтақанинг иқтисодий-сиёсий, мафкуравий бирлашув сари дадил интилишини дараклайди.
Ўзбекистон томони саммитда мана шундай муҳим ташаббусларни кўтарди. Ва ўйлаймизки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонининг Шавкат Мирзиёевга берилиши тасодифий эмас.
@platformauzb
📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди
2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
Бундан ташқари, банк кредит маҳсулотлари учун ойига 1,3 млн ариза қабул қилади. Банк ўзининг кўп маданиятли хоимлари меҳнатини ҳам алоҳида эътироф этиб келади. Ҳозирда TBC’да 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.
Албатта, бундай аҳил ва креатив жамоа билан кўп мақсадларга эришиш мумкин.
TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝
Электр энергияси тўлов тизимида носозликлар кузатилмоқда
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси дастури ва бошқа тўлов тизимлари ўртасида маълумотларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилаётгани сабабли баланс маълумотларида хатоликлар кузатилмоқда.
Шу сабабли баланс маълумотларни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг “Шахсий кабинети” орқали кузатиш тавсия қилинмоқда.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ вақтинчалик носозлик учун истеъмолчилардан узр сўради.
@platformauzb
Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни бу мамлакатда 7,1 балли ер силкиниши қайд этилди.
Тошкентда Япония бош вазирининг ташрифи арафасида пайшанба куни кўплаб кўчаларда Ўзбекистон ва Япония байроқлари осилди. Маълумотларга кўра, уларни йиғиштириб олиш ишлари бошланган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Учинчи олтин! Ҳасанбой Дўсматов!
Боксчимиз икки карра Олимпия чемпиони бўлди!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
🥊 Абдумалик Халаков ҳам финалда!
Бокс бўйича ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг финалига йўлланма олди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финалда австралиялик Чарли Сениорни мағлубиятга учратиб, 10 август куни чемпионлик учун рингга кўтариладиган бўлди.
Шу тариқа, ярим финалгача етиб келган 5 нафар боксчимизнинг барчаси ҳал қилувчи босқичга йўл олишди. Биз Сизлардан финалларда ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар кутамиз. Олға, ўзбек йўлбарслари!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Париж кўчаларида Олимпиададаги муваффақиятли иштирокимиз рақслар билан нишонланмоқда
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бизга ҳаяжонли онларни туҳфа қилган бокс ва таэквондо баҳсларидан кейин ушбу спорт турларида қўлга киритилган медаллар бўйича давлатлар рейтинги. Энг юқори поғоналар. Боксда, шубҳасиз, тенгсизмиз. Тарихий натижа.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Светлана Осипова таэквондо бўйича Олимпия медaлини қўлга киритган илк аёл спортчи
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди. Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби Алтея Лоренга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Тармоқда Ўзбекистон байроғи ўрнатилган танклар Россиянинг Курск вилоятида ҳужумга отланаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, видеолар монтаж қилинган ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Шунга ўхшаш видео кадрларни 1 йилча олдин ҳам кўрганмиз. Бу монтаж. Мудофаа доктринасига мувофиқ Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳарбий можароларига аралашмайди”, деди вазирлик ахборот хизмати вакили.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Разамбекнинг олтин медаль учун жанги
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
❗️Бугун 4 та финалда ўзбекистонлик спортчилар олтин медаллар учун баҳс олиб боришади
23:00. Эркин кураш, финал. Разамбек Жамалов - Даичи Такатани (Япония)
00:57 Таэквондо (67 КГ), финал Светлана Осипова - Алтея Лорен (Франция)
00:47. Бокс (57 КГ). Финал. Абдумалик Халоков - Мунарбек Сейтбек Улуу (Қирғиз Республикаси)
01:51. Бокс (+92). Финал. Баҳодир Жалолов - Айюб Гадфа (Испания)
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Лазизбек Муллажоновнинг финал жанги видеоси.
Ватанимизга тақдим этилган 5-олтин!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
G'ulomjon Abdullayev bronza medali sohibi
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Япония элчиси: Бош вазир ташрифини кечиктиришга мажбур қилинган қарордан чуқур афсусдамиз
Япония томони Ўзбекистонга ташрифни имкон қадар тезроқ амалга ошириш ниятини билдиради.
@platformauzb
Хатомизни энди тушуняпмиз
Бундан роппа-роса бир йил олдин Стэнфорд университети профессори, файласуф, “Тарих интиҳоси ва охирги одам” китоби муаллифи Фрэнсис Фукуяма Олмаотага келган ва бу ерда Марказий Осиё мамлакатлари тадқиқотчилари учун CAPS Unlock экспертлар маркази томонидан ташкил этилган “Leadership Academy for Development” (“Ривожланиш учун етакчилик академияси”) дастурида мураббий сифатида иштирок этганди.
Фукуяма сафари давомидаги интервьюларидан бирида минтақа тараққиётига ғов бўлаётган омиллар ҳақида ҳам гапирган. Жумладан, у тарихи, тили, маданияти бир бўлган қўшни давлатларнинг ривожланмаган умумбозоридан таажжубини яширмаганди:
"...Бу ҳудудга келганимда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо айирбошлаш қанчалик ёмон ривожлангани мени ҳайратга солди. Агар бу минтақа давлатлари чегара назоратини ўрнатмай, иқтисодий миллатчилик сиёсатини олиб бормай, ягона бозорга бирлашганида эди, улар анча катта бозорларга эга бўлиб, гуллаб-яшнаши мумкин эди. Буни, эҳтимол, вақти келиб мамлакатлар раҳбарлари амалга оширар..."
Бугун Остонада бўлиб ўтган Минтақа давлатлари раҳбарлари учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев айни масалага жиддий эътибор қаратди ва аниқ таклифни ўртага ташлади.
Президент нутқидан иқтибос келтирамиз: "Мамлакатларимиз табиий савдо шериклари бўлиб, миллий иқтисодиётларимиз бир-бирини тўлдиради.
Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда мамлакатларимиз умумий товар айланмасида ички минтақавий савдонинг улуши сезиларли даражада эмас. Марказий Осиёда тўлақонли эркин савдо ҳудудини шакллантириш йўлида ҳамон тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Биз халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда таҳлил ўтказдик ва келгуси беш йилда ўзаро савдо ҳажмини икки баробар оширишни таъминлайдиган биринчи навбатдаги чора-тадбирларни белгилаб олдик. Бу беш юздан ортиқ позициядаги товарлардир.
Бу ўринда аввало тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, мувофиқлик сертификатларини ўзаро тан олиш ва регламентларни унификация қилиш, божхона операциялари ва фитосанитария тартиб-таомилларини рақамлаштириш, давлат харидлари жараёнида ўзаро иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқиш каби чора-тадбирлар ҳақида гап бормоқда.
Ягона минтақавий бозорни шакллантириш бизнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик мақсадимиз бўлиши керак."
@platformauzb
Ўзбекистон таълими ва иқтисодиёти янги даврга киряптими? Сиёсий майдон қандай ахволда? “Улар” лойиҳасида Ҳикмат Абдураҳмонов билан ушбу масалалар бўйича ўзига хос суҳбат қилинибди
https://youtu.be/73r5-otNQMI?si=n0iFAOFrSxzS5mxR
Сотувга чиқарилган BYD Uzbekistan машиналари "норасмий"ларидан 42 миллион сўм қиммат
BYD Uzbekistan расмий сотувларга чиқарган E2 электромобилининг нархи 242 млн.сўм ёки 19 300 доллардан бошланиши маълум бўлди.
Бу, шунингдек, ички бозорда сотилаётгани худди шундай "норасмий" автомобиллардан тахминан 42 миллион сўм қиммат.
@platformauzb
Ўтган ой уй-жой нархи бироз қимматлашди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, июль ойида 23 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган, бу июнь ойига нисбатан 13,6%га кўп бўлиб, савдолар сони 20,2 мингтани ташкил этган.
Бироқ, 2023 йил июль ойига нисбатан, савдолар сони 7,4%га камайган.
Ой давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархларининг нисбатан ўртача пасайиши қайд этилди, бу 1,4%ни ташкил этди, 2023 йилнинг июль ойига нисбатан нархлар деярли 6%га ўсган.
@platformauzb
Олтин медаль ва давлат мадҳиямиз!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
🥇 Иккинчи олтин!
Улуғбек Рашитов – икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочиси!
Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси сифатида ўз номини спортимиз солномасига муҳрлаб қўймоқда. -68 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:Х ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 2 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Баракалла, Улуғбек! Биз сен билан фахрланамиз!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi