Куни кеча электр энергиясини ҳисоблашда янги “HET BILLING” дастурий комплекси ишга туширилди.
Такомиллаштирилган янги тизимда “Шахсий кабинетга” кириш ва рўйхатдан ўтишда баъзи тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида видео қўлланма тайёрланибди.
"Шахсий кабинет" манзили ўзгарибди: https://cabinet.het.uz/
@platformauzb
❗️Сўнгги вақтларда Telegram аккаунтларини ўғирлаш ҳолатлари тез-тез учрамоқда – Киберхавфсизлик маркази
Telegram аккаунтларни ўғирлаш мақсадида киберҳужумлар асосан ўзбек журналистлари, медиа менежерлари, маркетологлар, шунингдек, давлат идораларига қарата амалга оширилмоқда.
UzCERT мутахассислари Telegram аккаунтларини ўғирлаш билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.
Схема қандай ишлайди:
1. Жабрланувчи гуруҳга қўшилади ва танлов иштирокчисига овоз бериш сўралади, масалан, “Энг яхши лойиҳа” ёки “Энг яхши маркетинг мутахассиси” мавзусида бўлиши мумкин.
2. Гуруҳдаги сўровномадаги иккита номзоддан бирини танлашингиз билан, сўровномага бириктирилган ҳавола сохта доменга олиб келади.
3. Сўровномага овоз бериш учун сизга маъқул вариантни танлаганингиздан сўнг, бошқа ресурсга йўналтириш содир бўлади. Кейин овоз беришни якунлаш учун улар Telegram’га QR ёки СМС код орқали киришни таклиф қилишади.
4. Натижада, жабрланувчининг аккаунтига бузиб кирилади - бошқача қилиб айтганда, ўғирланади.
Telegram’да ўз ҳисобингизни ўғирлашдан қандай ҳимояланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:
⁃ Тезкор мессенжерларда барча хавфсизлик воситаларини, жумладан, икки факторли аутентификация хавфсизлик тизимини ёқинг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг.
⁃ Шубҳали ҳаволаларни босманг.
⁃ Шубҳали манбаларга СМС ва огоҳлантириш (Push) орқали келган кодларни киритманг.
⁃ Агар қариндошингиз, дўстингиз ёки ҳамкасбингиз сизга овоз беришингизни ёки танловда иштирок этишингизни сўраб хабар юборган бўлса, ушбу келган хабарда зарарли линк бириктирилмаганлигига қайта текшириб ишонч ҳосил қилинг.
@platformauzb
Раҳматли устозимиз Рауф Парфи бир замонлар юқори рутбали амалдорнинг "ўзлиги"дан таажжубини шундай билдирганди:
"Ҳеч тушунолмайман, у кишининг оналари армани, оталари тожик, ўзлари ўзбек, она тили эса рус тили экан..."
Бу гапнинг айни лавҳага алоқаси йўқ.
@platformauzb
Минтақа тақдири икки давлат муносабатларига боғлиқ
Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари бугун ҳар қачонгидан-да самимийроқ тус олаётир. Гарчи маҳаллий ҳокимиятлар бу муносабатлардан расмий популизм сифатида фойдаланишга шошилмаётган, масалага ўта хотиржам, ботартиб ёндашаётган бўлсалар-да, интеграция йўлидаги якдил қарорга тобора яқинлашиб келаётганини сезиш қийин эмас.
Минтақа тақдирига масъул кўрилган бу икки давлат иқтисодий-сиёсий, маънавий-мафкуравий курсларини бир нуқтага қаратгани, барча соҳада ҳамкорликка шайланаётгани айни муддао. Нимагаки, минтақадаги ҳамжиҳатлик бизнинг мамлакатларимизнинг сиёсий йўлига боғлиқ.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Юнон-рум курашида Арам Варданян ортидан Рустам Ассакалов ҳам бронза медаль баҳсида мағлубиятга учради.
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Давлат миқёсидаги кўзбўямачилик
“Яшил макон” доирасидаги ишлар аҳволи ўрганилганда, 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги, 580 мингтаси суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганлиги ва 19 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида экилмаганлиги сабабли нобуд қилинганлиги аниқланган, - Бош прокуратура.
@platformauzb
Бир ҳафта ичида АҚШ доллари курси сўмга нисбатан қарийб 99 сўмга кўтарилди.
Эртадан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 12640,01 сўм (+24,04 сўм) қилиб белгиланди.
@platformauzb
«Ўзбекистон ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади» — энергетика вазири
Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади.
Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазирли Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилган.
«Жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватини 4 ГВт дан ортиқ даражага етказамиз. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 20 ГВт дан ошади, шундан 2 дан 5 ГВтгача Европага экспорт қилинади», — деди Ж.Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистондан борадиган электр энергияси Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали Қозоғистондан Каспий денгизи туби бўйлаб Озарбайжонга, у ердан Грузияга, сўнгра Руминия, Венгрия ва Болгарияга етказилади.
@platformauzb
Партиялар ишончга кириши учун уларнинг гапини инобатга олиш керак, ҳеч бўлмаса сайлов даврида?!
Энди партияларимиз ҳозир кенг муҳокамада бўлган масала - четдан олиб кириладиган электромобилларга бож киритиш ва электр энергиясига ўрнатилган 200 киловаттлик норма масаласигаям бир эътибор қаратиб, халқ томонда турса эди...
Албатта, қайноқ сиёсий жараёнларда бу каби қатъий ҳаракатлар керак. Агар партиялар айни масалаларни ҳал этса, ҳукуматга сўзини ўтказа олса, обрўси ошиши тайин. Фақат бу муаммолар сайлов жараёнлари учун махсус тайёрлаб қўйилмаган бўлса, албатта.
Яъни, жараён табиий бўлса, партиялар жойлашган ландшафтдаги сунъийликни йўқотиш, жараённинг ишончлилигини ошириш ва бироз самимият киритиш учун.
Қани, кузатамиз!
@platformauzb
Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегацияси учун навбатдаги медални кафолатлади
Дзюдачилардан кейин қолган умид боксчиларимиздан шекилли. Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун галдаги медални тақдим қилди.
Ҳамюртимиз чорак финалда даниялик Николай Тертерянни кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдиришга эришда ва ярим финалчилар қаторига қўшилди. Олға, Асадхўжа! Биз сендан чемпионлик кутамиз!
@platformasport
ДХХ Тошкент вилоятида газ таъминоти ходими ва Савдо-саноат палатасининг Боғот тумани бўлими мансабдор шахсини пора олаётганида ушлади
Шунингдек, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси фуқаро ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда икки нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1500 доллар олган вақтида қўлга олинди.
@platformauzb
👍 Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда!
Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади. Унинг ярим финалдаги рақиби Копа верделик боксчи бўлади. Биз сендан яна бир олтин медал кутамиз, Ҳасанбой!
@platformasport
Тадбиркорларнинг мурожаатлари сабабли соҳада нималарда оқсаётганимизни кўриш мумкин
1 август ҳолатига кўра, Call-марказ, “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси орқали тадбиркорлар томонидан 9 124 та мурожаат келиб тушган. Хусусан,
🔹Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш – 2 968 та;
🔹Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш – 1 613 та;
🔹Солиқ тизимини такомиллаштириш – 1 553 та;
🔹Ишлаб чиқариш майдонлари билан таъминлаш – 850 та;
🔹Инфратузилма билан таъминлаш – 709 та;
🔹Тадбиркорликни тартибга солишни соддалаштириш – 595 та;
🔹Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестисиялар – 456 та;
🔹Тадбиркорлар маҳсулотларига бозор топиш – 213 та;
🔹Транспорт-логистика – 167 та.
Бундан кўринадики, ҳуқуқий ҳимоя, солиқ тизимида тадбиркорлар кўпроқ ёрдамга муҳтож. Платформа ишлаб чиқилгани соҳада ажойиб янгилик бўлди.
*Юқоридаги видео мурожаатларни йўллаш учун махсус қўлланма.
@platformauzb
Вазирлар Маҳкамасининг мана шу қарорига мувофиқ эндиликда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида овоз йиғиш учун жамоат жойларида бепул "Пепси" ёки ёғ тарқатганлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Бу борада ИИВ ва Миллий гвардия тузилмалари ходимлари ва профилактика инспекторларига аниқ кўрсатма берилган.
@platformauzb
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунига Адлия вазирлиги шарҳи
@platformauzb
TBC Bank ва payme'дан метро учун янги навигациялар
"Бюро Горбунов" арт директори Иля Бирман бошчилигидаги TBC Bank ва payme дизайнерлари жамоаси Тошкент метрополитенидаги навигацияларни янгилаш лойиҳасини амалга оширди.
Унга кўра, метрога кириш жойи, бекат ва линия номлари, ўтиш бекатлари, керакли йўналишда шаҳарга чиқиш ва поезд келадиган тарафлар навигациялари фойдаланувчиларга қулай ва янада тушунарли тартибда лойиҳалаштирилди ва рақамли тизимга ўтказилди.
Бунинг учун ранглар, элементлар ва ҳатто шрифтлар ўта эҳтиёткорлик билан танланди, схемалар эса архитектура ҳамда маданий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда
яратилди.
"Биз жамоамиз билан доим одамлар ҳаётини енгиллаштиришга интиламиз. Пойтахт метросининг янги ягона навигация дизайни — шаҳар бўйлаб кундалик саёҳатларни яхшилашга ҳисса қўшади"— дея фикр билдирмоқда TBC Bank ва payme маркетинг директори Нодира Шерматова.
ДХХ: ўқишга киритиш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Баҳодир Жалоловнинг финал учун кечган тўлиқ жанг видеоси
Ҳамюртимиздан ғалаба!
Sport kanalimizga obuna bo'ling✅
/channel/+6C0gmOs0P685NTJi
Электр энергиясини ҳисоблашда янги тизимга ўтилди
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди.
Компания уқтиришича, янгиланган тизим орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони яратилди.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
@platformauzb
Халқаро таълим ва диплом олиш энди осон!
🛫 "Миллат Умиди" университети талабалари учун энг яхши халқаро университетларда алмашинув дастурлари мавжуд: 2 йил Ўзбекистонда ва 2 йил БAA, Британия ёки Жанубий Кореяда таҳсил олиш имконияти.
IELTS/SAT/CEFR сертификатларига эга абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади!
2024 - 2025 ўқув йили учун қабул очилди!
1. Халқаро ўқитувчилар;
2. Дунё бўйлаб тан олинган диплом;
3. Халқаро сертификатлар;
4. Ишга жойлашишда кўмак;
5. Замонавий инфратузилма ва қулай ётоқхона;
Бакалавриат таълим дастурлари:
🌍 ELT (Инглиз тили ўқитиш);
💰 Бухгалтерия ва молия (ACCA);
🖥 ИТ ва дастурлаш;
📈 Бизнес ва менежмент.
Ўқиш нархи: 18 - 25 млн. (факултетга қараб фарқланади).
🎁 IELTS ва SAТ сертификатларига эга талабалар 100% грантга эга бўлишлари мумкин.
🔗 Ҳозироқ ариза топширинг ва биз билан бирга халқаро фуқарога айланинг!
🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06
Реклама
Сайлов кампанияси даврида партиялар жонланди...
Куни кеча Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек (26,71 га), Сергели (35,15 га), Шайхонтохур (36,82 га), Чилонзор (5,02 га), Яшнобод (54,67), Яккасарой (13,03 га) туманларида реновация ҳудудларининг чегарасини белгилаш ҳамда ушбу ҳудудда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинди.
Мазкур ҳолатга партиялар бирин-кетин муносабатларини билдиришни бошлади.
ЎзЛиДеПга кўра, ушбу реновация дастурлари фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган якка тартибдаги турар жойлар ҳамда нотурар жойлар дахлсизлигига раҳна солмаслиги шарт, деб ҳисоблайди.
Бу, аввало, бузилиши белгиланган мол-мулк эгасининг розилигини олиш, мол-мулкнинг бозор қиймати ва етказилган зарар ўрнини олдиндан компенсация қилиш талаби билан боғлиқдир.
Партия реновация лойиҳаларини амалга оширишда шошмашошарликка йўл қўймаслик ва бу борада тегишли қонун қабул қилингандан сўнг амалий ишлар қилиш мумкинлигини таъкидлаган.
Экологик партия эса, табиийки, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари жараёнида бирор дарахт ёки бутага зарар етмаслиги ҳақида огоҳлантиради.
“Адолат”нинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ва реновация лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик билан ҳисоблашиш, маслаҳатлашиш керак.
@platformauzb
Абдумалик Ҳалоков (-57) чорак финалда испаниялик Хосе Куилес Бротонсни енгиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди.
Бу натижа билан боксчи Олимпиада медалини нақд қилди.
@platformasport
Мактаб формаси жорий йилда мажбурий бўлмайди
2018 йилда Ҳукумат томонидан ягона мактаб формаси намуналари тасдиқланган бўлсада, уларнинг мажбурий жорий этилиши 2024/2025 ўқув йилига кечиктирилган эди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камоловнинг маълум қилишича, жорий йилда мактаб формалари мажбурий тарзда жорий этилмайди.
@platformauzb
🥉 Алишер Юсупов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги бронза медалини келтирди!
+100 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Татсуро Саитони мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этмоқда. Баракалла, Алишер!
@platformasport
Афтидан, тез орада четдан келтириладиган электромобилларга бож киритилади шекилли.
@platformauzb
Жадид боболаримиздан мерос бўлиб қолган,
100 йилда ҳам ўз услубини йўқотмаган
“Муштум” журналининг телеграм каналига аъзо
бўлиб, асло афсусланмайсиз:
Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!
“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да! 👉 @mushtumjurnali
➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/mushtumjurnali