platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Остонада катта ёнғин содир бўлмоқда. Дунёдаги энг катта “Хон Шатир” чодири ёнида жойлашган 26 қаватли турар жой биноси ёнмоқда.

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Жабрланган ҳақида маълумот йўқ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республикамизнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июлдан 5 августга (шу куни ҳам) қадар амалга оширилади.

Улар учун белгиланган имтиҳонлар 5 августдан 30 августгача бўлган муддат оралиғида ўтказилади.

Талабалар томонидан онлайн аризалар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали топширилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сенат Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевни янги муддатга тасдиқлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.

Хусусан, Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;

Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиши ҳамда Рақобат қўмитаси раисини сайлаши режалаштирилган.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳаллий Кенгашларга энди ҳокимлар раислик қилмайди

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда маҳаллий Кенгашларга раис айнан депутатлар орасидан сайланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонликлар Россияга киришда қийинчиликларга учрамоқда. Путин ваъдасини қачон бажаради?

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабарига кўра, ўзбекистонликлар Россияга киришда қийинчиликларга учрамоқда.

Унда айтилишича, сўнгги пайтларда элчихонага ҳамюртларимиз томонидан Россияга киришда ёки Москва шаҳридаги "Шереметево" халқаро аэропорти орқали транзит қилишда узоқ текширувлар ва қийинчиликлар бўлаётгани ҳақида элчихона колл марказига мурожаатлар кўпайган.

Юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида дипломатик миссия томонидан Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонанинг консуллик бўлими "Шереметево" аэропортининг чегара назорати хизмати билан доимий алоқада бўлиб турибди, – дейилади хабарда.

Эслатма, Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташрифида Ўзбекистон фуқаролари учун Россия Федерациясида муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишига ваъда қилган эди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Ҳиндистоннинг барча дориларига нисбатан импорт чеклови ўрнатиш керак»

«Док-1 Макс» иши бўйича 7 июндаги судда Сардор Кариев адвокатлари шундай даъво билан чиқишди.

Адвокатлар Marion Biotech «бозорни йўқотмаслик учун» таркибида заҳарли моддалар бўлган арзон пропиленгликолдан фойдалангани ҳақидаги ўрганишларини судга тақдим этди. Болалар ўлимига айнан заҳарли пропиленгликоль сабаб бўлганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

📣Максимал чегирма Матраслар
Сиз янги матрас қидиряпсизми, лекин ҳали ҳам танловга қарор қилмадингизми?

😴Askona матраслари тўлиқ уйқу ва чексиз қулайлик учун махсус яратилган!

🤩Қуйидаги каталогдаги мустаҳкамлиги, ўлчами ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб, орзуингиздаги матрасни танланг.

📲Телеграм

Читать полностью…

platforma.uz

Элчи Виталий Фен Ислом урф-одатларига кўра дафн этилади

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен узоқ ва оғир давом этган касалликдан сўнг 77 ёшида вафот этди.

У 25 йил давомида Муваққат ишлар вакили, сўнгра Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Виталий Фен Ислом урф-одатларига кўра Фарғона шаҳрида дафн этилади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда келаётган июль ва август ойлари аномал иссиқ келиши кутиляпти

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берилди.

Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин.

Бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда +48 даражагача етиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров:

«Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.

Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.

Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Сиз, азиз ва қадрли ўқувчиларимизни бугунги қутлуғ айём — Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Хонадонингизга файзу барака, оилангизга тинчлик-тотувлик тилаймиз!

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Бизни кемиргувчи иллатлар

Бизни кемиргувчи иллатлар деганда, захм-у маразними гумон этарсиз? Ёйинки, сил, силария (ўпка сили) ва махавликними дерсиз?

Йўқ, андан ҳам ямонроқ ва андан ҳам жонхарош (жон азоби), бевоя, хонавайрон ва ғариб этгувчи бир дард, биз – туркистонийларни шаҳри ва қишлоқи ёйинки ярим маданий, ярим ваҳший синфларимизғача истило этиб, бутун тириклигимизға сорилган ва бизни инқирозға ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалатурғон тўй, азо исминдаги икки қаттол душманни дерман.

...Бир дўкончи, бир гулкор, бир фақирҳол, бир косиб учун бу тўй ва таъзиялар ўлумдан қатиғдурки, мунинг учун бечора ҳар кун ўлур. Ҳар кун ўлгон илада қутулмас. Ўзидан сўнгра аҳлу аёлиға бу йўқсуллик ва бу мусибатни мерос қўяр. Хўб, яхши, ўз молини тўй ва таъзияға исроф эцун, барбод эцун, кўзи чиқсун. Ҳай, бонка оқчасини, биров пулини на учун барбод этар. Бу девоналикни у тарафи эмасми?

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Бизни кемиргувчи иллатлар" мақоласидан. "Ойина" журнали, 1915 йил, 13-сон.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Rossiya xavfsizlik kuchlari Voronej qurilish maydonlarida muhojirlarga qarshi reyd uyushtirdi

Reyd davomida 45 nafar O‘zbekiston fuqarosi aniqlanib, qo‘lga olingan. Ularning 12 nafari ichki ishlar bo‘limiga olib ketilib, ularga nisbatan Rossiya hududida noqonuniy mehnat qilganliklari uchun protokol tuzilgan.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

Янги Тошкентда эгизак осмонўпар бинолар қурилади

Cross Works компанияси Янги Тошкентнинг мастер-режаси видеосини эълон қилди. Унда эгизак миноралар мажмуаси қуриладиган «1-туман» билан танишиш мумкин. У дунёда баландлиги бўйича бешинчи ўринда бўлади (575 м).

Янги шаҳар Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги 25 000 гектар майдонда 2,5 миллион кишига мўлжалланган. Шу билан бирга, қурилишнинг биринчи босқичи тахминан 6 000 гектарни ташкил этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сенат тасдиқлаш жараёни давом этаётганини маълум қилди. Ҳозирча бош прокурор расман тасдиқланмаган.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кўпчилик кутаётган қонун ниҳоят Сенат кун тартибида

Эртага Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилар экан.

Қонун билан қуйидаги ер участкалари ҳамда бино ва иншоотларга нисбатан бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш белгиланмоқда:

➖ фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

➖ 2018 йил 1 майга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

➖ “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

➖ 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўз вақтида тасдиқланмаган ер участкаларига;

➖ фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

➖ 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;

➖ хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;

➖ фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига.

Қонуннинг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январига қадар этиб белгиланмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, яқин кунларда Бош прокуратура, Олий суд ва Адлия вазирлиги раҳбариятида катта ўзгаришлар амалга оширилади.

Маълумот учун, амалдаги Бош прокурор Йўлдошев Ниғматилла Тўлқиновичнинг ваколат муддати тугади.

Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ваколат муддати — беш йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимни эгаллаши мумкин эмас.

Йўлдошевда яна бир муддатга тайинланиш имкони бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Самарқанд шаҳрида ҳеч бир ҳужжат ва рухсатномаларсиз ўзбошимчалик билан қурилаётган кўп қаватли бинони бузиш ишлари бошланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади. Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

4 миллион аҳоли тақдирига бевосита дахлдор қонунга Сенат нега эътиборсиз қараяпти?

Туя гўшти “еб қўйган” Қонун ёхуд “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунни Сенатдагилар кўриб чиқиш муддати тугади (катта эҳтимол билан)!

Шонли Конституциямизнинг 99-моддасига кўра,
Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилади ва маъқулланган тақдирда, имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кундан кечиктирмай юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

4 млн атрофидаги аҳоли тақдирига боғлиқ қонун нега яшин тезлигида кўриб чиқилмаётир? Миллионлаб аҳолимиз кутмоқдаку бу қонунни!

Шонли сенаторларимиз бу қонунни белгиланган муддатда кўриб чиқмагани учун шонли депутатларимиз қонунни имзолаш учун Президентга юбора оладими?

Бир кўрайлик, кесакдан ўт чиққанини!


/channel/generalissimus_uzb/13103

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Шаҳодатнома"ни эндиликда электрон шаклда олиш мумкин

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномалари(аттестат)ни қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:

Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.

Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.

Маълумот учун: 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.

Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади.

Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишлари шарт эмас.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чуст туманида ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирган фермерга ҳосилини ўриб олишига ИИБ орқали тўсқинлик қилиняпти. Фермер буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланмоқда. Бундай ҳолатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам рўй бермоқда.

“Туморов Каримбой” фермер хўжалиги раҳбари Алимардон Туморов ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожатида 30 гектар ерда шахсий маблағ ва уринишлари эвазига етиштирилган буғдойни ўриб ола олмаётгани – даласига комбайн кирита олмаётгани, маҳсулотни маҳаллий “Art soft cluster”га топширишга мажбурлашаётганини айтган.

Фермернинг айтишича, маҳаллий “Art soft cluster” корхонаси бир неча йил давомида ўз мажбуриятларини бажармай келган. Шу учун фермер бу корхона билан шартнома тузмагани, бундан кейин ҳам тузмаслигини таъкидлайди.

Айни дамда фермер барча солиқларни тўлаб қўйгани, барча агротехник тадбирларни ўз ҳисобидан амалга оширганига қарамасдан, ҳосилини йиғиб ола олмаётгани сабабидан касод бўлаётганини, ишчиларига ҳақини бера олмаётганини айтади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Одамларни овсар, ландавур, аҳмоқ, жинни, қолоқ, оми, бефаросат, саводсиз қилиб кўрсатмоқчи бўлишса, нега бошга дўппи кийиб олишади?!

Биронта туркнинг миллий бош кийимини кийволиб қийшанглаётганини кўрганмисиз?

Мен ҳатто, қозоқ, қирғиз қардошларимизнинг ҳам бундай қилишганини кўрмаганман.

Ҳаммаси истеъдодли йигитлар, гап йўқ, ижод қилишяпти. Аммо, нега ўз миллатининг бу каби қиёфасини яратишга, уни тарғиб қилишга бунчалар зўр беришяпти?!

Йигитлар, ДЎППИ ЎЗБЕК МИЛЛАТИ УЧУН учун шунчаки бош кийими эмас, бу ҚАДРИЯТ!

Ақлни йиғиб олиш керак!
Жаҳонгир Аҳмедов

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чор атрофда «янги» сўзи баланд пафос билан кўп такрорланавергач, бир хаёл «янгиланяпмиз» деган ўйгаям борасан, киши. Бундай ахборотларни кўргач эса бирдан барча романтизм чекиниб эски ҳолингга қайтиб қоласан.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ва Корея етакчиларининг мулоқоти Самарқандда давом этмоқда. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан дастлаб Регистон ансамблига ташриф буюрдилар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Андишанинг номини қўрқоқ деманглар! Ёки энди ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапирасан!»

«Бу оғзига ботир одамларни ўрнига қўяди» — профессор
Шерзодхон Қудратхўжа депутатлар ташаббуси ҳақида

Профессор Шерзодхон Қудратхўжа Ўзбекистон ҳақида номаъқул гап айтган чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланиши тўғрисидаги Қонун лойиҳасига муносабат билдириб, гап давлат шаъни ҳақида кетаётганида бағрикенглик қилиш керак эмаслигини таъкидлади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…
Подписаться на канал