platformauzb | Неотсортированное

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Подписаться на канал

platforma.uz

Афғон манбаларининг хабар беришича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кобулга ташриф буюрган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон) учрашувда иштирок этиш учун Кобулга келганини маълум қилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"UzAuto Motors" ўтмаётган автомобилларини харид қилиш шартларини янада енгиллаштирди

"UzAuto Motors" АЖ 2025 йил 21 июлдан бошлаб Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделларини тижорат банклари орқали бўлиб тўлаш шартида, аввалги 50% эмас, энди 20% бошланғич тўлов билан сотиб олиш имконини тақдим этмоқда.

Шунингдек, йиллик 0% дан бошланадиган фоиз ставкалари, тез ва соддалаштирилган расмийлаштириш жараёни ҳам таклиф қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Дунёда бештадан бири дея айтиладиган "Uzbekistan GTL" заводи ниҳоят тўлиқ қувватда ишга тушибди

Қашқадарёда жойлашган "Uzbekistan GTL" заводида  йилига 700 минг тонна синтетик дизель, 300 минг тонна керосин тайёрланиб, ёнилғига бўлган импорт сезиларли қисқартирилди. Бу турдаги заводдан дунёда бор йўғи 5 та. Аммо уларнинг 4 таси 100% қувватда ишламаскан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Зелимхон Ҳайдаров тўғрисида

2000 йилнинг январь ойи, Мен деярли 24 ёшимда Ислом Каримов маъмурияти девонининг бош консултанти бўлдим. Президент Аппарати биносига кирган одам ЦК КПССнинг ҳамон ёқимсиз ҳидини сезиб туради. Узундан-узун йўлаклар, сарғимтир буғдой рангидаги эшиклар, шу дизайндаги амалдорлар хоналари, қизил Кремль “дорожка”лари. Ҳар бир эшикда калит осиғлиқ, хоналарда графинда сув туради.

Бинода бир-бирига шубҳали қарашлар, лавозими пастроқларни менсимай юришлар сезилиб туради. Менинг романтик қарашдаги кўзим олдида эса бошқа давлатларнинг Президент маъмурияти офислари кўриниб туради. Президент Каримовнинг ўзини жиддий оладиган маслаҳатчилари Темур Алимов, Вячеслав Голышев ва бошқалар узун ҳокимият йўлакларидан назар-писанд қилмай, саломга алик олмай ўтиб кетадилар.

Кунларнинг бирида менга Президент матбуот котиби ёрдамчиси Ойбек Кимсанбоев (уша вақтлар Президент матбуот котиби бўлиб таниқли сиёсатшунос,  доктор, проф. Рустам Зиятович Джумаев ишлардилар) шанба куни Президент Девонинг Ишлар бошқарувчиси Зелимхон Ҳайдаров мажлис қиладилар деди ва боришим кераклини айтди. 

Мен 5-қаватга қўрқув ва истиҳола билан чиқдим. Хаёлимда жиддий, узун кабинетда ёқимсиз суҳбат бўладигандек. Чунки ўша пайт инсонлар ва муҳит шунақа эди. Каримовга энг яқин бўлган амалдорнинг хонасига кирдик, жимжитлик ҳавода осилиб турибди. Ҳамма сукут сақламоқда. Шунда Ўзбекистоннинг энг салмоқли мансабдори юзида табассум билан бизни кутиб олди. Узун сариқ стол атрофига баъримизни ўтқазди. Ўзи тўрга эмас, столнинг бир бурчагида ўтирди ва кутилмаганда бизга бир пиёла чой таклиф қилди. Айланиб қарасам бу инсоннинг хонаси жуда сипо эди, кибордан асар ҳам йўқ эди.

Йиғилиш мавзуси эса Президентнинг теннис бўйича кубогига тайёргарлик кўриш эди. Ҳар биримиз билан сизлаб гаплашди, ваҳоланки, мен ўғли тенги бола эдим. 15-20 дақиқа давом этган мажлисдан сўнг баримиз билан қўл бериб хайрлашиб қўйди. Аммо унинг сўзлари топшириқ эмас, илтимос тарзида бўлди. Шундан сўнг менинг Каримовнинг Президент девони ҳақидаги тасаввурларим мутлақо ўзгарди.

Мен билган стереотиплар синди, Ҳайдаровнинг обрўси Гулливердек ошди. 5 йиллик фаолиятим давомида бошқа раҳбарлар, вазирлар ва маслаҳатчилардан фарқли равишда Зелимхон оғага бўлган ҳурматим ошди. Чунки улар турли давлат тадбирларида бошқаларни бир тийнга олмасада бу одам келиб биз билан қўл бериб кўришиб кетар эди. Асли Сирдарё обкомидан чиққан, Шароф Рашидов билан ишлаган, Виктор Анищев ва бошқа десантчилар кирдикорларига чидаган, Иномжон Усмонхўжаев ва Рафиқ Нишонов қўл остида фаолият юритган. Ислом Каримовнинг бари “каприз”ларига чидаган одам бугун Аллоҳ берган умри туфайли умргузаронлик қилмоқда.

Бу инсон нечун бундай негативга сабаб бўлмоқда. Балки бу одам шунча кўриб кечириб энди мириқиб яшаётгандир. Ўзининг умрини, ҳаётини давлатга хизмат қилишга бағишлаган одам уйида ўтирмаслиги аниқ. Ҳар бир одамнинг ўз йўли, қисмати бор. Бунга баҳо бериш ҳеч кимга эмас. Шу жойда ишлаш унга ёқадими, бу унинг иши ва унга берилган ишонч. Аллоҳ берган ризқига ва қисматига биз баҳо беришимиз нотўғри. Бировга баҳо беришда шошмайлик, бировнинг шахсиятига тегмайлик.
Ҳасад эмас, ҳавас билан яшайлик.
Соғ бўлинглар.

P.S.  Бу менинг шахсий қарашларим, ҳеч кимнинг илтимоси билан ёзилмаган.

“Кўкчадан Оқсаройгача” мемуарларидан парча.

Шерзодхон Қудратхўжа, сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️2027 ЙИЛДАН БОШЛАБ ПЕНСИЯ ВА ҒАЗНАЧИЛИК ТУМАН БЎЛИМЛАРИ ТУГАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–105-сон Фармони эълон қилинди.

☑️ Бунга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
▪️Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тугатилади.

▪️Булар ўрнига ҳар бир туман ва шаҳарда 1-3 нафар ходимдан иборат ихчам сервис офислари ташкил этилади. Бу ишлар фаолиятни рақамлаштириш ҳисобидан амалга оширилади.

☑️ 2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги янгиликлар жорий қилинади:
▪️“Менинг пенсиям” онлайн хизмати орқали фуқаролар ўз иш стажи ва ойлик маошига қараб пенсия миқдорини олдиндан билиб олишлари мумкин бўлади;
▪️Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар электрон ва интерактив шаклга ўтказилади.

☑️ 2025 йил 1 октябргача:
▪️Мажбурий ижро бюроси — пенсиядан қарз ундиришдан олдин фуқарони олдиндан хабардор қилиш тизимини жорий қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Хусусий таълим йўналишидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

Айни пайтда хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ўтказилмоқда.

Мулоқотда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз фаолиятида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар, тўсиқлар ҳақида гапирмоқда. Шунингдек, уларнинг олдини олиш ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Муҳокамалар давомида таълим соҳасидаги янги имкониятлар, тўсиқлар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр алмашинмоқда.

Учрашув жонли эфир орқали узатилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) матни.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Оролбўйида иссиқ ҳаво сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Хўжайли тумани ҳокимининг қарорига кўра, 2025 йил 16–18 июль кунлари об-ҳавонинг +40°C ва ундан юқори бўлиши муносабати билан туман ҳудудидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Хорижда 2 кундан кам вақт бўлиб қайтганлар, божсиз товарлар олиб киролмайди

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган. Ушбу қоидалар 2025 йил 20 июлдан кучга киради.

Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
—темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
—автомобиль ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади.

Шунингдек, темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади, дейилади хабарда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ўзини мустақил журналист ва блогер деб атовчи Алимов Аюпхонга тегишли аудиёзув тарқалмоқда. Унда бу шахс Сурхондарёда давлат ишида ишлайдиган  аёлларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Аудиода у кўплаб хотин-қизларнинг номусини топтаганини, уларнинг бузуқ эканини иддао қилиб мақтанган.

Энг қизиғи, бу "блогер"ни Сурхондарё вилоят ИИББ фахрий ёрлиқ билан ёрлақаган экан...

Бош прокуратура матбуот котибининг @platformauzb га маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестиция вазири Лазиз Қудратов, инвестиция вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаевларнинг «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги "ҲАЖ" ва "УМРА" маркази янги умра мавсумини 2025 йил август ойидан бошланишини эълон қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Расман: ўқишни кўчириш жараёнлари бошланди

Ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 15 июлдан 5 августгача давом этади.

Давлат ОТМнинг биридан бошқасига — transfer.edu.uz

Хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига — my.uzbmb.uz

Кимлар ўқишини кўчириши мумкин?

Давлат ОТМларидан бошқасига кўчириш учун:

➖ турмуш қуриб, турмуш ўртоғининг доимий яшаш ҳудудига ўқишини кўчираётган талаба;

➖ ота-онаси ёки турмуш ўртоғининг иш жойи ўзгариб, ўқишини кўчиришга тегишли вазирликдан тавсиянома олган талабага рухсат берилади. Улар имтиҳонсиз ўқишини кўчира олади.

Кимлар имтиҳон билан ўқишини кўчира олади?

➖ Хорижда ўқиётган талаба;
➖ Хусусий университетда ўқиётган талаба.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:

Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;

Шухрат Мадаминович Ғаниев
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Виктор Владимирович Махмудов
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;

Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;

Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:

Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;

Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Долларнинг курси 100 сўмга пасайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ушбу видео орқали хонадонингиздаги электр ҳисоблагич кўрсатгичини аниқлашни билиб олинг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Жазирама кунлар қайтди

"Ўзгидромет"га кўра, жануб, чўл ва шимол ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45°C гача кўтарилади. Бошқа вилоятларда +42°C атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда эса ҳарорат +36°C гача етади.

Болалар, кексалар, ҳомиладорлар, юрак ва сурункали касаллиги борлар эҳтиёт бўлиши шарт.

Тавсиялар:
– 12:00–16:00 орасида қуёшда юрманг;
– Соябон, бош кийим, оч рангли, енгил кийим кийинг;
– Сув кўп ичинг, синтетик кийим ва оғир ишдан сақланинг;
– Хонани шамоллатинг, салқин душ олинг;
– Юрак, қон босими муаммоси борлар шифокор билан маслаҳатлашсин.

Бош кийим кийиб офтоб уриши ва сувсизланиш хавфини олдини олинг!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Кўкдалада газ заправкада ёнғин содир бўлди — 4 киши ҳалок бўлди

16 июль куни соат 14:40 да Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги “Олтиндала” маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станциясида ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи 5 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни соат 15:00 да ўраб олди ва 15:35 да тўлиқ ўчирилди.

Ҳодиса оқибатида 4 фуқаро вафот этди.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази мутахассислари етиб бориб, тегишли ишлар олиб бормоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилди

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, эндиликда Администрация раҳбари:

⁃ Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;

⁃ Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;

⁃ маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;

⁃ ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;

⁃ мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;

⁃ харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: “Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна”

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса  иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди.

Батафсил cisc.uz

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳайдовчилар учун керакли маълумот

Йўллардаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар  ҳамда улар қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши турлари билан танишинг👉 Бу ерда

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

АОКА тугатилди

🔹Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

🔹Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

🔹Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

21 аср –  ахборот асри. Бугунги кунда интернет янгиликларга тўла. Деярли ҳар дақиқада янги информацияга кўзингиз тушади. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам ўқишга арзирли ёки ҳақиқатга яқин эмас. Хўш, янгилик ўқишда нималарга эътибор бериш керак?

Бугунги кунда интернетда шу даражада ахборот кўпки, уларнинг деярли тенг ярми фейк хабарлардан иборат. Шундай экан, сиз кузатаётган саҳифа бериб бораётган маълумотлар ва янгиликлар қанчалик тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Вақт масаласи ҳам жуда муҳим. Tармоқлардаги “шортс” форматидаги қисқа видеолар одамларни дангаса қилиб қўяётганини ҳисобга олсак, берилаётган янгилик қанчалик ихчам, аммо маълумотга бой эканлиги жуда муҳим.

Ўзбекистонда айнан шундай талабларга жавоб берувчи ОАВлар ҳам бор. Булардан бири – UZ24. Канал юқорида санаб ўтган омилларга жавоб берибгина қолмай, кунлик бўлар-бўлмас хабарлар билан бошингизни оғритиб юбормайди. Улар фақат сараланган ва ишончли янгиликларни тақдим этиб, вақтингизни тежашга хизмат қилади.

Обуна бўлиб қўйинг — @uz24newsuz

Читать полностью…

platforma.uz

“Бизнес+” подкасти — тадбиркорлар ва масъуллар ўртасидаги очиқ мулоқот майдони

ЎзЛиДеП томонидан йўлга қўйилган “Бизнес+” подкастининг илк сони кичик саноат зоналаридаги мавжуд вазиятга бағишланди. Подкаст орқали бугунги кунда айрим зоналардаги бўш турган лотлар, уларнинг нега қизиқиш уйғотмаётгани, савдолар нега самарасиз ўтаётгани каби саволларга ечим изланди.

ЎзЛиДеП бу масалани очиқ муҳокама қилиш учун платформа яратиб, тадбиркорликдаги муаммоларни ечим топишга хизмат қилувчи мулоқотга чорлаётгани қувонарли ҳолат.

Тўлиқ видео, аудио.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фермер дарди: ваъда қилинган субсидия амалда тўланяптими?

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилган учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи фермерлар ўз муаммо ва таклифларини билдирди. Хусусан, субсидиялар бўйича қатор масалаларга эътибор қаратилди.

Фермерлар томонидан билдирилган асосий муаммолардан бири — 2024 йил ҳосили учун пахта теримига ажратилган маблағларнинг ҳалигача тўлаб берилмаётгани. Жумладан, пахта терим машиналари орқали йиғиб олинган ҳосил учун ҳар килоси 250 сўмдан давлат томонидан қоплаб берилиши ваъда қилинган. Тегишли рўйхат шакллантирилиб, Республика даражасига тақдим этилган бўлса-да, ўтган йил терилган пахта учун ушбу маблағлар ҳалигача фермерларга қайтарилмаган.

Ваҳоланки, фермерлар томонидан комбайн орқали йиғим-терим учун килоси 1300 сўмдан тўлов амалга оширилган.

Шунингдек, фермер ўз мурожаатида 2024 йилда 23 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизимини жорий этгани ва бу бўйича барча субсидияларни ўз вақтида олганини таъкидлади. Бироқ 2024 йил декабрь ойида электр энергияси харажатларини тўлиқ қоплаш бўйича ариза тақдим этилган, тегишли вазирлик томонидан 2025 йил февраль ойида ижобий хулоса берилган бўлса-да, ҳозиргача маблағ берилмаган.

Фермернинг сўзларига кўра, масала юзасидан бир неча бор мурожаат қилинганда, аввал 110-лик махсус ҳисоб рақами очиш талаб қилинган, кейин эса 320-лик ҳисоб рақам очиш шартлиги билдирилган. Аммо фермер ҳисоб рақам ўзгартириш тўғрисида расмий равишда ҳеч қандай хабарнома олмаган. Натижада, барча харажатлар ўзи томонидан қопланмоқда.

Шу каби мисоллардан келиб чиқиб, субсидия ва қопламалар бўйича ижобий қарор қабул қилинган ҳолларда маблағларни автоматик равишда фермерларнинг ҳисоб рақамларига ўтказишни йўлга қўйиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.

Ортиқча бюрократик тўсиқлар қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган одамларнинг вақт ва салоҳиятини беҳуда йўқотади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Расмий маълумот: "Ўрикзор савдо комплекси" ёпилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўрикзор савдо комплекси" МЧЖнинг тугатилиши, бузилиши ёки реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Ҳокимликка кўра, мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат-тузилмалари ҳам қайта кўриб чиқилади ва мақбуллаштирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эркин Турақулович Юлдашев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди ва Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Демак, Эркин Турақулович ПАда коррупцияга қарши курашади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Администрацияси Ижтимоий ривожлантириш департаменти раҳбарининг ўринбосари ва Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (МСРЖ) раиси сифатида ишлаган Гаяне Умерова бундан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаментининг раҳбари лавозимида ишлайди.

@platformauzb

Читать полностью…
Подписаться на канал