platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида янги бунёд этилган ва одамлар яшаётган кўп қаватли турар жой биносининг сифатсиз қурилгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Мендан тавсия: қурилишни назорат қиладиганларни ва қурганларни шу уйда яшашга мажбур қилиш керак.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эрон давлат телевидениеси портлашдан сўнг эфирларни қўшимча студияда давом эттирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Йўл қоидаси бузилганда, қўйидаги ҳолларда дастлаб огоҳлантирилади:

   Янги Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида автоматлаштирилган фото- ва видео воситалари ёрдамида қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар аниқ санаб ўтилмоқда. Хусусан, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13 та моддаси:
  1) 125-модданинг 1, 5 ва 6-қисмлари (яъни, хавфсизлик камарини тақмаслик, давлат рақамини ечиб олиб бошқариш ҳамда тегишли бўлмаган рақамни тақиб олиш);
  2) 128-модда (яъни, транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиш, йўл белгилари талабларига риоя этмаслик);
  3) 128/1-модда (яъни, бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш);
  4) 128/3-модда (яъни, тезликни ошириш);
  5) 128/4-модда (яъни, светофорнинг тақиқловчи сигналига риоя қилмаслик, тўхташ чизиғини босиб кириш);
  6) 128/5-модда (яъни, махсус транспорт воситаларига халақит бериш, авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиш);
  7) 128/6-модда (яъни, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш);
  8) 128/7-модда (яъни, автобуслар учун ажаратилган тасмада ҳаракатланиш);
  9) 128/9-модда (яъни, қувиб ўтиш қоидаларини бузиш);
  10) 128/10-модда (йўл безорилиги);
  11) 129-модда (гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш);
  12) 130-модда (яъни, темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш);
  13) 135-модданинг 2-қисми (яъни, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг бошқариши).
  Демак, эндиликда халқ тилида айтганда “полосани босганлик” ҳолати камера орқали қайд этилмайди.
    Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унга мувофиқ - йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги фото ва видео воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, қарор устидан шикоят қилинганда эса бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
   Яъни, эндиликда камера ва радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарлик учун қарор бир ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланилмайди (иш тугатилади).
   Қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган энг муҳим янгиликлардан бири – бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “Маъмурий огоҳлантириш” институтининг киритилишидир. Хусусан, кодекс янги 282-модда билан тўлдирилиб, бунда маъмурий жазолар тизимига янги “маъмурий огоҳлантириш” жазо чораси киритилмоқда.
   Ушбу чора, қуйидаги 6 та ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга қўлланилиши белгиланмоқда:
   1) 125-модда (яъни транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик, ш.ж. камар тақмаслик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан жиҳозланмаганлик);
   2) 128/1-модда, (яъни, бошқариш вақтида телефондан фойдаланганлик);
   3) 128/2-модда (яъни, бошқариш вақтида монитордан фойдаланганлик);
   4) 128/6-модда (яъни, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик);
   5) 135/1-модда (яъни, мажбурий суғурта қилиш талабларини бузганлик);
   6) 138-модда (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик).
   Албатта, огоҳлантириш биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан бир йилда бир маротаба қўлланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди ҳайдовчиларга "огоҳлантириш" жазо чораси ҳам қўлланилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Нега бошқалар кўп, мен кам пенсия оляпман?”

Баъзан фуқаролар орасида “Мен кам пенсия оламан, танишим кўп пенсия олади” каби турли саволлар туғилади.

Пенсия жамғармаси мутахассиси Ў.Ғайбуллаев ушбу савол юзасидан изоҳ берди.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янги Тошкентгача метро қурилади

Ер ости метро йўналиши кўча ҳаракатига халал бермасдан қурилади ва кунига 85 минг йўловчига хизмат қилиши кутилмоқда. Яна бир йирик лойиҳа — “Янги Тошкент” метроси. У “Дўстлик” бекатидан Янги Тошкент марказигача боради. Узунлиги — 21 км. Бекатлар сони — 9 та. Кунига — 230 минггача йўловчига хизмат қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🏦 Асакабанк қошида микромолия ташкилоти очилди

2025 йилнинг 12 июнь куни Асакабанк қошида янги ташкил этилган "Asaka Finance Garant" микромолия ташкилоти расман ўз ишини бошлади. Ушбу ташкилотнинг асосий вазифаси кичик бизнес, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахсларга замонавий, қулай ҳамда тезкор молиявий хизматларни тақдим этишдан иборат.

"Asaka Finance Garant" жисмоний шахсларга 5 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача бўлган микрокредитлар ва микроқарзлар ажратади. Юридик шахслар учун эса бу миқдор 300 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Шунингдек, банк кафолати хизмати ҳам мавжуд.

Келгусида ташкилот мамлакатнинг барча ҳудудларида ўз филиалларини очишни ва онлайн микрокредитлаш хизматларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу орқали янада кўпроқ аҳоли қатламлари молиявий хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ислоҳотлар штаби" тузилади

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан
”,
- деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам, - Президент

Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур. Туман бўғини самарали ишламаса, юқоридан қандай топшириқ туширилмасин, кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди”,

- деди Президент.

Масалан, тумандаги ходимнинг ойлиги вазирликка қараганда 3-4 карра кам бўлгани учун кадрлар қўнимсизлиги юқори экани қайд этилди.

Туман ҳокимига юздан ортиқ қонун ва қарорлар билан 500 га яқин функция юклатилгани билан, уларнинг ярмидан кўпини билмайди. Чунки ўзи ҳам, ўринбосарлари ҳам 40 фоиз вақтини йиғилиш ўтказишга сарфлаяпти.

Туман ташкилотлари штатини тақсимлаш, яхши раҳбарни рағбатлантириш, ёмонини алмаштириш бўйича ҳокимда ваколат йўқ. Қуйи бўғиндаги штатлар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадига мос эмас.

Тумандаги комплекс ривожланишга масъул бирорта идора 3-5 йиллик мақсад ва режалар дастурини қилиб, ҳоким олдига масала қўя олмаяпти, кунлик топшириқлар билан овора.

Шу боис, айрим туманларда тайёр берилган ресурсга ҳам лойиҳа топилмаяпти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Камералар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти, - Президент

Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

15 туман ҳокимига уч ой муддат берилди

Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ХИДОЯТОВ ШЕРЗОД ва Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов Давлат раҳбарининг қаттиқ танқиди остида қолгани айтилмоқда.

Яъни, парковка учун ажратилган жойларга “дом”лар қуриб юборилган, машина қўйишга жой йўқ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилди

Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.

Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади”,

- деди Президент.

Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Клиентни ҳижолатга қўйиш эмас, (хизматини қилиб) пулини олиш керак".

Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан тадбиркорларга мастер-класс.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси билан:

Жарима қўллашга оид қарор бир ойдан кечиктирилмай чиқарилиши керак. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун фото ва видео орқали расмийлаштирилган жарималар бир ойдан кеч юборилса, маъмурий жазо қўлланилмайди.

йўл чизиғини (полоса) босиш фото-видео мосламалар орқали қайд этилмайди.

Маъмурий огоҳлантириш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6 моддасида акс этган қоидалар, яъни камар тақмаслик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан жиҳозланмаганлиги, телефон, монитордан фойдаланиш, тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик, мажбурий суғурта қилмаганлиги, пиёдалар ва бошқалар томонидан биринчи марта қоидабузарлик содир этилганда, жарима эмас, маъмурий огоҳлантириш чораси қўлланилади. Бу чора бир йилда бир марта қўлланилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Yangi Toshkent qanday ko‘rinishda bo‘ladi?

Arxitektor Saidazim Sharipovning UZ24.uz ga ma’lum qilishicha, hozirgi kunda Yangi Toshkent loyihasi doirasida 20 ming gektarlik hududda 2 million aholi uchun shahar qurilishi boshlangan. Loyihani 10 yilda yakunlash rejalashtirilgan.

Telegram | Facebook | X | Instagram

Читать полностью…

platforma.uz

Айни жазирамадан қандай ҳимояланиш лозим?

Айни кунларда республиканинг жуда катта қисмида ҳарорат +40 даража ва ундан юқори бўлмоқда.

Бундай жазирама нафақат ноқулайлик туғдиради, балки инсон саломатлиги учун жиддий хавф келтириб чиқарувчи омил ҳамдир. Бундай об-ҳаво шароитида организмнинг терморегуляция тизимига катта юк тушади, бу эса мавжуд сурункали касалликларнинг зўрайишига ёки иссиқлик билан боғлиқ касалликлар, жумладан, иссиқдан организмнинг умумий ҳолсизланиши ва ҳаёт учун хавфли бўлган офтоб уриши каби ҳолатларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин.

ССВ мутахассислари жазирамадан сақланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди:

Бошни қуёшдан асраш керак. Бу муҳим аҳамиятга эга. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бошяланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, «офтоб уриши» мумкин. Бунинг оқибатида тана ҳароратининг кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульснинг тезлашиши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Жазирама кунларда нима тановул қилган маъқул? Кўп миқдорда сув ичиш организмнинг яхши ишлашига ва сув-туз балансини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Аммо бунда организмнинг сув танқислигини тўлдириш учун газланган ёки нектар сув эмас, аксинча, оддий ичимлик сувини истеъмол қилиш керак. Шунингдек, иссиқ кунда ёғли гўшт маҳсулотлари истеъмолини камайтириб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолини кўпайтириш мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, мева ва сабзавотлар ҳам организмга яхши сингиб, ички аъзолар фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради.

Туш пайти соат 12:00 ва 16:00 оралиғида имкон қадар ташқарига чиқмаган маъқул.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, сенатор Алишер Саъдуллаев
Станфорд университетига ўқишга кетяпти


Бу ҳақда у телеграм каналида ёзиб қолдирди:

"Онажоним – меҳрибоним 🌸❤️

Бугун онамларнинг дуоларини олгани Жиззахга, уйимизга келгандим. Одатда хизмат сафари билан уйга кириб ўтардим, лекин бугун астойидил онамни кўргим келди, роса соғингандим.

Тушдан кейин ҳамма ишларни ташлаб онамга ўзимни бағишлагим келди, болаликни эслаб, уларни тўйиб қучоқладим, қалбим таскин топди, ором олдим.

Айни вақтда уйимиздаги болаликдаги воқеалар, босиб ўтилган оғир йўл-у, синовлар ҳаммаси кўз олдимдан ўтди. Ҳаммаси кўз олдимдан ўтадию, онамнинг меҳри, ҳокисорлиги барчасини ювиб кетади. Оналаримиз бор бўлишсин, умрлари узоқ бўлсин.

PS. Айтганча сизларга бир янгиликни айтолмай юргандим. Шу кунларда Станфорд университетига ўқишга жўнаб кетаман. Бу ҳам катта тажриба, ҳаётимдаги катта бурилиш. Ҳали кўп янгиликларни эълон қилиб бораман. Ҳаракатларимиз ёшларимиз учун манфаатли ҳамда хайрли бўлсин".

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тасним агентлиги Эрон давлат телевидениесининг ёнаётган биноси акс этган видеони намойиш этди

Ҳужум Исроил мудофаа вазири Исроил Катс томонидан аввалроқ берилган огоҳлантириш ортидан содир бўлди, у шундай деган эди: «Эрон пропагандасининг овози йўқ бўлиб кетиш арафасида».

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Раддияга раддия

“Ўзсувтаъминот” АЖ раддиясига муносабат

"Юксалиш" ҳаракати “Ўзсувтаъминот” АЖ раддиясида муаммо йўқ, деб кўрсатилган обектлардаги вазиятга аниқлик киритган ҳолда, муаммолар ҳанузгача сақланиб қолаётганлигини маълум қилади.

“Юксалиш” ҳаракати ўрганишларни “Ўзсувтаъминот” АЖ тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширган, бу борада нохолислик ва нопрофессионализмга оид айбловлар асоссиз. Аксинча, Жамият бу борада ёлғон ахборот тарқатган.

Аҳолида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ эътирозлар кўплиги маълум бўлмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖни тегишли маълумотларни маҳаллалар кесимида онлайн эълон қилиб боришга чақирамиз. Жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрланган таклифларни кўриб чиқишда ҳиссиётга берилмасликни сўраймиз.

"Юксалиш" ҳаракати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёлғизлик нафақат руҳни, балки танани ҳам йўқ қилади

Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ёлғиз инсонлар қонида инсульт, диабет ва юрак хасталикларига олиб келадиган махсус оқсиллар тўпланади. Бу хулоса 42 мингдан зиёд инсон иштирокидаги таҳлилларга асосланган.

🧬 Бироқ ечим бор: ҳатто битта ишончли дўст ҳам бу хавфни анча пасайтиради.

🤝 Дўстлик — бу шунчаки муносабат эмас, балки соғлиқ кафолати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган фабрикада портлаш рўй берди.

9 киши жароҳат олди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади

Эндиликда туманда иш ҳам, ёндашув ҳам, бошқарув тизими ҳам ўзгариши белгиланди.

Бу тизим йил якунигача Сурхондарёда тўлиқ, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳар - Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида, Тошкент шаҳрида эса Бектемир туманида жорий қилинади.

Президент Администрацияси ва Ҳукумат вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари бунга масъул бўлади.

Президентимиз янги тизимни Сирдарё тумани мисолида тушунтириб берди.

Жумладан, комплекс ривожлантиришга масъул 9 та вазирликнинг туман бўлими ҳокимлик тизимига ўтади. Булар – иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, бандлик, қурилиш, экология, маданият, оила ва хотин-қизлар, ёшлар бўлимлари.

Туман ҳокими ҳокимлик ва ушбу 9 та идорадаги штатларни ўзи тақсимлаб, қайси бўлимда нечта одам ишлашини, ишга олиш-бўшатишни ўзи ҳал қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилмоқда, - Президент

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётгани танқид қилинди.

Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози.

Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин, Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.

Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш! Қани топшириқ назорати? Қани қонуннинг кучи?

– деди Президент.

Бош прокурор ўринбосари С.Самадовга, адлия вазири А.Тошқуловга “Ўзбеккосмос” ва Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда “яшил” ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш топширилди.

Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кудбиев жиддий танқид қилинди

Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.

Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.

Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?

Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!

Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”,

- деди Президент.

Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош вазирга бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди.

Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шерзод Кудбиевни солиқ тизимидан қаттиқ норозиман, деб Президент танқид қилгани айтилмоқда.

Жамшид Қучкаровга таклиф киритиш топширилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ташқи ишлар вазирлиги:

16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, мамлакатимизга етказилди.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel