platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Жаҳон банки маълумотлари асосида Осиёдаги давлатларнинг жон бошига ўртача даромадлари ўзгариши йиллар кесимида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов ишдан олиниши ҳақида хабарлар тарқалди.

"Ўзавтойўл" қўмитаси раҳбари Жамшид Турсунов унинг ўрнига тайинланиши айтилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Гарвардчилар мактабига қабул бошланди

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қабул бошланди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилган ушбу мактабга 2025/2026 ўқув йили учун 60 нафар ўқувчи 9-синфга икки босқичли саралаш имтиҳони орқали қабул қилинади.

Аризалар шу йилнинг 5 июнидан 25 июнигача онлайн тарзда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайтлари орқали қабул қилинади.

Имтиҳон икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи саралаш босқичда ўқувчилар математика ҳамда инглиз тили фанларидан 40 тадан тест топшириғини бажаради.

Иккинчи босқичда энг юқори натижа қайд этган 300 нафар номзод учун Тошкент шаҳрида имтиҳон ўтказилади. Улар:
➖математикадан 5 та масала,
➖инглиз тилидан эса 4 та ёзма иш (эссе) ёзишлари талаб этилади.

Имтиҳонда энг юқори натижа қайд этган 60 нафар ўқувчи мактабга қабул қилинади. Дарслар Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби биносида ташкил этилади.

@piima_admission_chatbot
Cаll-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

ОАВ хабарларига кўра, Air India авиакомпаниясининг Англияга йўл олган ва бортида 242 йўловчи бўлган рейсида Аҳмадобод аэропортидан кўтарилгач фалокат юз берган. Boeing 787 Dreamliner самолёти аҳоли яшайдиган ҳудудга қулагани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чеклаш керак

Бир замонлар прописка деган бало бўлар эди, Тошкентда прописканг йўқ бўлса одам ўрнида кўрилмас эдинг. Мен пропискасиз ходимни ишга олганим учун 2014-йилда яхшигина жарима ҳам тўлаганман. Қизиқ томони шундаки, ўша пайтда ўзимнинг ҳам пропискам бўлмаган.

Ҳозир яна ўша замонларга қайтмоқдамиз. Бошланиши таксилардан бошланди, энди барча таксистлар ўз вилоятида таксистлик қилишлари керак. Масалан, 90 давлат рақами билан энди Тошкентда таксистлик қилолмайсиз.

Бу қарорни катта эҳтимол билан омон-омон замонларда прописка олиб шаҳарлик бўлиб олган ўзимизнинг қишлоқилар чиқарган. Суриштириб келсангиз, шу қарор ташаббускорлари қайсидир бир чекка қишлоқда туғилиб ўқиш баҳонасида Тошкентга келиб амаллаб пропискалик бўлиб олган чиқади.

Чекланглар, чекламасанглар пропискалик бўлганингларни қандай исботлайсилар? Ўзи нега фақат таксистликни чеклаяпмиз, бирданига яшашни ҳам чеклашимиз керак. Крепостнойлик даврларини қайтариш керакдир балки-а?

Бу ўзи нега фақат таксистларга қилинди? Бу ҳаммага қилиниши керак деб ўйлайман, шунда адолатли бўлади, масалан, қўшиқчилар фақат ўз вилоятида қўшиқчилигини қилсин, қизиқчилар ҳам шунақа қилиши керак.

Шу ўйланиб турибман, бу қарор ташаббускорларига қўйиб берсак, президент ҳам ўз вилоятида президентлик қилсин деб чиқишса керак-а?

Бектош Хатамов

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025–2026 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, 1-синфга болаларни қабул қилиш жараёни 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич: 20 июнь — 31 июль
Микроҳудуд доирасидаги болаларни қабул қилиш;
2-босқич: 1 августь — 15 августь
Микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кеча мамлакатимиз ҳаётида том маънода тарихий кун бўлди

Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маданий соҳалардаги улкан муваффақиятлар билан ёдда қолди. “Бунёдкор” стадионида ўтган футбол учрашувидаги кўтаринки руҳ куннинг ажойиб якуни бўлди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида тадбирлар кўп бўлганига қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев терма жамоамизни  қўллаб-қувватлаш учун стадионга борди. Якунда Ўзбекистон футболчилари Қатарни 3:0 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, давлатимиз раҳбарига юртимизда расмий ташриф билан бўлган Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Тошкент инвестиция форумига келган Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон ҳукумати раиси Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди. Улар нафақат ўйинни кузатди, балки халқимиз билан бирга мухлислик қилди, хурсандчилигимизга шерик бўлди.

Ёдингизда бўлса, шундай дўстлик ва аҳиллик 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам кўзга ташланган эди. Мухлислар Марказий Осиёнинг барча давлатлари байроқларини бирга кўтариб, қардош спортчиларни олқишлаб турган эди.

Ўзаро ҳурмат ва самимиятга қурилган бундай муносабатлар, албатта, иқтисодиётда ҳам, халқ ҳаётида ҳам ўз аксини топади. Буни барча шерик давлатлар, айниқса, қўшни халқлар билан борди-келди, савдо-сотиқ кўпайганида яққол кўриш мумкин.

Мазкур ҳолатлар давлатимиз  сиёсатидаги самимийлик, Ўзбекистон халқига бўлган катта ҳурматдан далолат беради. Шу билан бирга, қардош мамлакатлар етакчиларининг оқиллиги, мард ва бағрикенглиги бутун бир минтақадаги муҳитни ўзгартириб юборишининг ёрқин намунасидир.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кечаги ўйиндан кейин

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.

Бунда:
➖ Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
➖ Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
➖ Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Финалда Ўзбекистон ва Германия ўйнасин

Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Манфред Ҳутерер миллий терма жамоамизнинг илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан ўзбек тилида табриклаб, финал баҳсида Ўзбекистон-Германия ўйнашига тилак билдирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Шавкат Мирзиёев, Cловакия Бош вазири Роберт Фицо ва Болгария Республикаси Президенти Румен Радев ўйинни стадиондан кузатмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янги Тошкентга 4 та ОТМ кўчирилади

Дастлабки босқичда янги шаҳардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (40 гектар), Янги Ўзбекистон (50 гектар), Вебстер (20 гектар) ва Юридик университетлари жой эгаллайди. Архитектор Саидазим Шариповнинг айтишича, ҳозирда Низомий ва Янги Ўзбекистон университетлари бинолари кўтариляпти, 2027 йилдан талабалар унда таҳсил ола бошлайди. Мутахассис университет бинолари хориж олийгоҳлари каби кампус кўринишида бўлишини маълум қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент дунёда адолат ва тинчликни сақлашга қаратилган 3 та муҳим ташаббусни илгари сурди

“IV Тошкент халқаро инвестиция форуми”да Президент Шавкат Мирзиёев томонидан дунёда адолат ва тинчликни сақлашга қаратилган 3 та муҳим ташаббус илгари сурилди.

Жумладан, Украина бўйича муаммони фақатгина дипломатик йўл билан ҳал этиш, бу борада Истанбулда бўлиб ўтаётган тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлаш. Шу билан бирга, Ғазодаги можаронинг ягона ечими сифатида халқаро ҳуқуқ нормалари ва қабул қилинган резолюциялар орқали ҳал қилиш эканлиги таъкидланди. Фаластин халқи ўз мустақиллигига эга бўлишга ҳақлилиги айтилди.

Шунингдек, Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашишга оид ташаббус билдириб, амалдаги ҳукумат билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик, ҳар қачонгидан ҳам муҳимлиги, мазкур мамлакатдаги тинчлик ва иқтисодий ривожланиш минтақадаги барча мамлакатлар тараққиёти учун муҳим эканлиги таъкидланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

АҚШ доллари расмий курси 12700 сўмдан пастлади

11 июндан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 674,37 сўм (-37,68 сўм) этиб белгиланди.

Курс 15 майдан бери 290 сўмга арзонлашди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Раҳматли Абдулла Орипов ўтган асрнинг 90-йилларида "Бу ерларга кела кўрма, болам" дея нола чеккан экан...

ГИНА

Пайти келди, бир гапимни энди айтайин,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.
Аввал ичган қасамимдан энди қайтайин,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Қадамингни боса кўрма, ёвуз бу тупроқ,
Чумолининг танига ҳам солгайдир титроқ.
Юраклари муз бўлса ҳам муз егай бироқ,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Ақча берсанг, оёғингни ялайди булар,
Рост гап ёқмас, ёлғонларни қалайди булар.
Бўш келганда подшосини талайди булар,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Анқайганда қоқиб олар ҳатто тишингни,
Бузиб берар битиб турган осон ишингни,
Пайтин пойлаб ўз-ўзингга урар нишингни,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Бир замонлар бу юртда ҳам худо бор бўлган,
Биби Марям, ҳазрат Исо руҳи ёр бўлган,
Пушкиндайин зотни туғиб бахтиёр бўлган,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Келибдирман — гуноҳкорман ўзим аввало,
Ўз юртидан нари юриш энг катта бало,
Эгаси йўқ ҳар жойда ҳам қўзғалгай вабо,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Ушбу шеърни ёзаётган оддий бир жондир,
Оддийгина бир ўзбекдир — фикри гирёндир,
Қола берса, жумҳурият — Ўзбекистондир,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

Сабаб борким, гина қилиб ёздим Масковдан,
Ошкоралик шарофати — қўрқмадим ғовдан,
Дўстни қўлла, эҳтиёт бўл ва лекин ёвдан,
Бети қурсин, бу жойларга кела кўрма, болам.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими Ботир Зарипов.

«Боғча ҳудудига кирганларни ҳаммасини ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўқларини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан, (Мўмин) суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан. Бугунни ўзига бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан, к чёрту. Бўлди энди суд-пуд деб эркалатгани», дейди вилоят ҳокими.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси 1-2 бўлим бошлиқ ва ўринбосарлари бугун ишдан олингани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Арзон популизм

Катта эҳтимол билан таксичилик масаласидаги мунозаралар ва умуман шиширилаётган мавзу жамиятнинг баъзи масалаларда таранглашган асабларини юмшатиш учун ўйлаб топилган усулга ҳам ўхшайди.

Яъни, мутлақо адолатсизлиги кўриниб турган муаммони пайдо қилиб, кейин унинг ижобий ечимини таклиф қилишади ва ҳукумат халқ учун қайғуриши, адолат тарафдори экани ҳақидаги мотивни саҳналаштираётганга ўхшайди...

Нима дейиш мумкин, умуман олганда, ҳукумат халқнинг ишончини қозонмоқчи бўлади, аммо ечим кутаётган муаммо қолиб, сунъий лойиҳаларга юзланади. Очиғи, бу популизм! Ҳа жуда арзон ва самара бермайдиган популизм.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент ва Москва муносабатларида эҳтиёткорлик билан масофа сақланмоқда

2025 йил 9 июнь куни Россия куни муносабати билан ўтказилган қабул маросимида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов ўзининг дипломатик миссияси якунланганини расман эълон қилди. Элчи хайрлашув нутқида кутилганидек, Россиянинг “минг йиллик узлуксиз тарихини”, мамлакат иқтисодиёти ва мудофаа қобилиятининг “барқарорлигини”, шунингдек, ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги “маънавий яқинлик”ни таъкидлади. У Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор деб атаб, икки томонлама муносабатлар бундан кейин ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирди ва Ўзбекистон билан халқаро майдонлардаги ҳамкорлик даражаси юқорилигини қайд этди (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик).

Аммо расмий баёнотлар фонида бир муҳим жиҳат таҳлилчиларимиз эътиборини тортди: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кетаётган элчи билан учрашмади. Бу ҳолат одатдаги протоколга зид. Ўзбекистонда дипломатик анъанага кўра, давлат раҳбари мамлакат учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган давлатлар — жумладан Россия, АҚШ ва Хитой  элчилари билан уларнинг миссияси якунида хайрлашув учрашувини ўтказган.

Бундай учрашувнинг бўлмагани тасодиф эмасдек кўринади. Дипломатияда нафақат сўзлар, балки рамзий ишоралар ҳам катта аҳамиятга эга. Шундай қилиб, Тошкент ва Москва ўртасидаги муносабатларда эҳтиёткорлик билан масофа сақланаётгани гувоҳи бўляпмиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ЭНДИ ТАКСИЧИЛАР ФАҚАТ ЎЗ ВИЛОЯТИДА ИШЛАЙ ОЛАДИ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда айтилганидек, эндиликда таксичилар фақат ўзлари рўйхатдан ўтган ҳудудда таксичилик қилишлари мумкин. Буни Транспорт вазирлиги ҳам тасдиқлади.

Масалан, 01 рақамли (Тошкент шаҳри) автомашина фақат Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилоятида фаолият юритиши мумкин.

Вилоятда рўйхатдан ўтган машиналар эса ўз вилояти ва унга туташ ҳудудларда ишлайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Божхона қўмитаси шахсий автомобилларини ишончнома орқали ўзгалар тасарруфига берганларни ҳушёрликка чақирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россия томони Ўзбекистон нотасини диққат билан ўрганиб чиқмоқда, – Россия ТИВ расмий вакили М. Захарова

Россия томони Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқмоқда ва ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга етказилмоқда. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхонов Россияда ўзбекистонлик фуқароларни тинтув қилиш ва нотўғри муносабатда бўлаётганидан хавотирда экани, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш беришни сўраб нота юборгани ҳақида хабар берган эди.

"Ўзбекистон элчихонасидан нота олингани муносабати билан биз ундаги маълумотларни синчиклаб ўрганмоқдамиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бизда ҳуқуқ-тартибот ва бошқа хизматлар орқали тўғридан-тўғри алоқа каналлари мавжуд. Иттифоқчилар ўртасидаги анъанага кўра, суҳбат самимий бўлиб, ҳар қандай сигнал синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонининг юқорида қайд этилган сўрови бўйича олинган маълумотлар ваколатли органларга етказилади”, деди Захарова.

“Аввало, Ўзбекистон билан мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мавжудлигини ва икки томонлама муносабатларимизнинг барча мавзуларига шу нуқтаи назардан ёндашаётганимизни таъкидламоқчимиз”, — деди Захарова.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иш стажи ва иш ҳақингиз тўғрисидаги маълумотларингизни рақамлашганлик ҳолатини доимий текшириб боринг.

Ҳурматли фуқаролар!

Пенсиялар ахборот тизимларидаги электрон маълумотлар асосида тайинланишини ҳисобга олиб, Сиздан иш стажингиз, иш ҳақингиз ҳамда меҳнат дафтарчангиздаги мавжуд маълумотларни аввалдан рақамлаштириб боришингиз тавсия этилади.

Маълумотларни қандай рақамлаштириш мумкинлиги тўғрисида қуйидаги ҳавола орқали ўтиб тўлиқ маълумот олишингиз мумкин:

https://www.youtube.com/watch?v=oBTban6bPEA&t=57s

Шунингдек, маълумотларингиз рақамлашганлик ҳолатини my.gov.uz портали орқали мустақил текширишингиз мумкин.

Юқоридаги тавсияларга амал қилсангиз, келажакда сизга пенсия автоматик равишда муаммосиз тайинланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Биздан ҳам кўп гўшт истеъмол қиладиган давлатлар бор экан!

Дунёда энг кўп истеъмол қилинадиган гўшт қайси?


- Товуқ гўшти (ва парранда) \~105 та давлатда етакчи
- Чўчқа гўшти — 41 та давлат
- Қорамол гўшти — 29 та давлат

Қайси давлатлар энг кўп гўшт истеъмол қилади?

1. Гонконг 🇭🇰 — 136,3 кг (йилда ҳар бир одамга)
2. АҚШ 🇺🇸 — 128,6 кг
3. Австралия 🇦🇺 — 121,5 кг
4. Монголия 🇲🇳 — 111,6 кг
5. Аргентина 🇦🇷 — 111,2 кг

Товуқ ва парранда гўшти бўйича етакчилар.

1. Сент-Винсент ва Гренадин 🇻🇨 — 74,7 кг
2. Исроил 🇮🇱 — 68,9 кг
3. Самоа 🇼🇸 — 65,7 кг

Чўчқа гўшти ейиш бўйича етакчи давлатлар:

1. Гонконг 🇭🇰 — 55,2 кг
2. Полша 🇵🇱 — 55 кг
3. Испания 🇪🇸 — 52,6 кг

Мол гўшти бўйича:

1. Аргентина 🇦🇷 — 46,9 кг
2. Зимбабве 🇿🇼 — 42,3 кг
3. АҚШ 🇺🇸 — 37,9 кг

Қўй ва эчки гўшти бўйича:

1. Монголия 🇲🇳 — 66,3 кг
2. Исландия 🇮🇸 — 21,8 кг
3. Баҳрайн 🇧🇭 — 21,4 кг

P.S.: Актам Ҳайитовга юбориб қўйинглар!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига мигрантлар бўйича қатъий эътирозини маълум қилиб, нота юборди

"Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия томони билан ҳар ой миграция масалалари бўйича ўтказиладиган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Россия Федерацияси ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, ҳурматсизлик ва қўпол муомалалар кузатилаётгани тўғрисидаги хабарлар ташвиш уйғотаётганини таъкидладик.

Бундай ҳолатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларга асло тўғри келмаслиги, уларни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар зарурлигига эътибор қаратдик.

Ўзбекистон Республикаси хорижда яшаётган ва вақтинча бўлиб турган фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

Ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси томонидан ҳам Россия томони билан тегишли дипломатик каналлар орқали мулоқот олиб борилмоқда.

Ўзбекистон томони барча фуқароларга нисбатан халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашга чақиради.

Шу муносабат билан, Россия Федерациясининг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмасликка чақириб қоламиз.

Москвадаги ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига Элчихонамиз томонидан нота юборилиб, Россия ТИВдан ушбу ҳолатга изоҳ бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлиги акс этганлиги, бу эса қабул қилиб бўлмас ҳолатлиги таъкидланиб, куч ишлатар ташкилот вакилларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани ўзининг доимий назоратида ушлаб туради ва керакли ҳолларда қўшимча чоралар кўришни давом эттиради.

Ташқи ишлар вазирлиги."

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан "Бунёдкор" стадионига ташриф буюрди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қўшкўпир туманида дўл ғўзани "уриб" кетгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Рустам Азимов бюджет дефицити ва фискал сиёсат ҳақида гапирди

Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” компанияси раҳбари Рустам Азимов Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бир қанча саволларга жавоб берди.

Азимовдан охирги йилларда бюджет дефицити жуда баланд бўлиб келаётгани, бунга сабаб нима эканини сўралди.

“Бир тарафдан 5,5−6 фоиз дефицит баланд. Лекин бу тақчиллик нимани ҳисобидан бўлган? Чунки бизда инфратузилма йўллар, электр тармоқлари, коммунал тармоқлари, транспорт воситалари эскирган. Уларнинг янгиламаса бизда иқтисодиёт ривожланмайди. Шунинг учун ҳукуматимиз хориждан кўпроқ кредитлар жалб қилиб, бу масалани ечишга мажбур. Агар бу масала ечилмаса, иқтисодиётни жадал ривожланишини таъминлаш жуда қийин бўлади”, — деди Азимов.
Рустам Азимов фискал сиёсат бўйича катта ишлар бўлганганини таъкидлади. У аҳолига солинадиган даромад солиғи 24 фоиздан 12 фоизга пасайтирилгани, ҚҚС 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилганини қайд этди.

“Айтишим мумкинки, [даромад солиғи ва ҚҚС камайтирилгани] бюджет учун жуда кўп йўқотишлар бўлган. Лекин аҳоли ва иқтисодиёт учун жуда катта далда бўлган. Битта қонун бор, сиз солиқ юкини пасайтирсангиз, албатта, ўшанда солиқ тўловчилар кўпаяди, улар соядан ташқарига чиқади. Омадимиз шуки, хорижий бозорларда, авваламбор, олтин нархи ва бизнинг бошқа асосий хомашё маҳсулотларимиз нархлари баланд”, — дея қайд этди у.
“Лекин шу лаҳзадан фойдаланиб ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш керак. Улар нима учун бизга керак? Биринчидан, иш жойлари кўпаяди, иккинчидан, экспорт салоҳияти ошади, учинчидан, импорт қарамлик пасаяди, тўртинчидан, бюджет қўшимча даромадлар топади. Ўша даромадлар ҳисобига бюджет тақчиллиги камаяди”.

Фискал сиёсатга келганда, менинг фикримча, кичик ва ўрта бизнесга биз яна кўпроқ имтиёзлар яратишимиз керак. Чунки бугун ҳам нотиқлар айтди, ҳар йили бир миллион бола туғиляпти. Бу ҳар йили камида 650−750 минг одам меҳнат бозорига чиқяпти дегани. Лекин [буларни иш билан таъминлайдиган] катта корхона йўқ. Улар ўзини меҳнат фаолиятини кичик ва ўрта бизнесда амалга оширади. Уларга яна ва яна имкониятлар, кўмак берадиган қадамлар ҳозирча долзарб бўлиб турибди” — дея фикр билдирди Азимов.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ёшлар ойлиги доирасида 17-19 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Турон” мактаб театри ҳамда “Иқтидор” мактаб ансамбли танловларининг республика босқичлари ўтказилади.

17 июнь куни тарихий Регистон майдонида республика танловларининг очилиш маросимига старт берилади.

18 июнь куни Ҳамид Олимжон номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Турон” мактаб театри танловида мактаб жамоалари ғолиблик учун беллашадилар.

19 июнь куни Нурафшон санъат саройида илк маротаба ўтказилган “Иқтидор” мактаб ансамбли танловида мактаб жамоалари ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Танловларнинг ғолиблари 19 июнь куни “Боқий шаҳар” мажмуасида тантанали тақдирланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энг оддий нацизм: Россияга борманг, азиз ватандошлар!

Москвадаги сўнгги воқеалар — ҳужжатларида муаммоси бор мигрантларни ҳақоратлаш, уларни тепиш, хорлаш ҳолатлари — афсуски, одатий ҳолга айланмоқда. Ўзбек ёшлари энг оғир меҳнатларни бажарса-да, шунга муносиб муомала кўрмаяпти.

Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси бор, лекин бу ёшларни Россияга юбориш ечим эмас. Улар у ерда инсон сифатида қадрланмайди. Биз ёшларимизни тил ўрганишга, яхши ҳунар эгаллашга ва ривожланган давлатлар — Олмония, БАА, Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларга йўналтиришимиз зарур.

Ҳозир Ўзбекистонга ҳатто Ҳиндистон ва Бангладешдан ишчилар келяпти, чунки ўзимизникилар ички ишларга қизиқмай қолишган. Бу ҳам оғриқли, лекин ўзга юртда таҳқирланишдан афзалроқ.

Россия расмийларидан бундай таҳқирлашларни тўхтатишни талаб қиламиз. Чунки ўзбеклар тарихда кўп миллатга паноҳ, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатган. Бундай муносабат бизга нисбатан инсофсизлик, балки нацизмнинг ўзи.

Шерзодхон Қудратхўжа.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel