petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЎҒИТЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

Муборак жума кунининг хайр ва барокати сизга бўлсин!

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30°С бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат 25-27°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ба’зи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Зараркунанда нок қандаласи

📖 Илмий номи: Stephanitis pyri F

⭕️Зарари: Олма, нок, беҳи, гилос, олча, олхўри, ўрикда личинка ва етуги барг ширасини сўради, баргларни ўз тезаги билан ифлослантиради ва рангсизлантиради, ассимиляция хоссасини бузади. Қаттиқ зарарланган дарахтларнинг ҳосили камаяди, кейинги йил мева куртакларида ҳосил бўлмайди.

📚Таърифи: Вояга етган қандала узунлиги 3–3,5 мм, қора-қўнғир, олдинги қанотлари сербар, ойнадек тиниқ бўлади. Нотўғри шаклдаги қорамтир доғлари ва томир турлари бор. Шу сабабли қанотлари тўр кўринишини олади, орқадаги қанотлари камбар бўлади. Урғочисининг қорин учи юмалоқланган, тухуми 0,4 мм, кулранг-қора, чўзиқ бўлади. Личинкаси 0,6–2,3 мм, ясси узунчоқ, оч-қўнғир, учинчи ёшдан бошлаб қанот бошланғичлари пайдо бўлади.

📈 Ҳаёт даври: Етук зоти хазон ости, пўстлоқ ёриқлари ва бошқа ҳимояланган жойларда қишлайди. Апрель бошларида ўйғониб да рахтларга кўчади. Урғочиси олма ва нок гуллаш даврининг охири да барг орқасига, этининг ичига 7–8 тадан қилиб, жами 400 тагача тухум қўяди. Тухумдан 20–30 кунда личинка чиқиб, 25–30 кунда вояга етади. Вояга етган қандала ва личинкалар баргнинг остки томонидан ширасини сўриб зарарлайди. Кучли зарарланган барглар рангсизланади ва баргнинг остки томони қандала тезаги би лан бўялиб қopa доғ бўлиб қолади. Июнда биринчи бўғиннинг вояга етганлари пайдо бўлади, улар дарҳол урчийди ва тухум қўя бошлайди. Августда иккинчи, кўп миқдорда чиқиб катта зарар ет казадиган ҳамда қишлашга кетадиган бўғиннинг вояга етганлари пайдо бўлади. Йилига иккита авлод беради.

💡 Кураш чоралари: ⬅️

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

МАККАЖЎХОРИ ,,TUONO" НАВИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! ДОН ВА СИЛОСБОП ТАНЛОВ!

TUONO – Дон ва силос учун

🔊FAO 650
🔊Силосга 100-120 кунлик
🔊Силосга ҳосилдорлик юқори!
🔊Ўртача ҳосилдорлик:
Биринчи экинга 80-100 тонна
Иккинчи экинга 70-80 тонна
🔊Протеин миқдори юқори
🔊Поясининг узунлиги ўртача 3,5-4 м
🔊Крахмал ва оқсилга бой
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊Туркия маҳсулоти

🗂 Батафсил фотоларни кўриш учн: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ТУМАНИДА ''TUONO'' НОМЛИ СИЛОСБОП МАККАЖЎХОРИ ЭКИЛДИ! ⬇️

ФЕРМЕР: АБДУЛЛАЕВ КОМИЛЖОН

😎 YouTube да ҳам кўринг ⬅️

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 ЭКИНЛАРДА ЗАРАРКУНАНДА ЎРГИМЧАККАНАЛАР 🕷

📖Лотинча номи: Tetranychidae

⭕️Зарари: Ўргимчаккана – Марказий Осиёда ғўза ва бошқа полиз экинларининг энг хавфли зараркунандаларидан бири. у 250 дан ортиқ ўсимликларни зарарлаб, сабзавот экилган ўсимлик ҳосилининг 50 % га яқинини йўқотиш мумкин. Ғўзада одатдаги йилларда ўргимчаккана ялпи ҳосилининг 6–10 % ни, баъзи йилларда эса ҳатто 14 % ни нобуд қилади.

Ўргимчаккана ҳосилни камайтириш билан бирга пахта сифатини ҳам пасайтиради. Кана кўплаб тушган ғўза тупларидаги кўсакларнинг толаси 1–1,5 мм қисқаради. Ўргимчакканалар 248 турдаги ўсимлик билан озиқланади, шундан 173 тури бегона ўтлар, 38 тури буталар, 37 тури қишлоқ хўжалик экинларидир.

Ғўзада одатда, баргнинг орқа томонига жойлашиб ўргимчак уяси ясайди ва шу уяда ривожланади, урғочи кана ўша уя тубига ўрта ҳисобда 140 та, кўпи билан 600 тагача тухум қўяди. Зарарланган барглар сарғаяди, қурийди ва тўкилади. Ўргимчаккана ривожланиши учун ҳаво ҳарорати 26-33°C ва нисбий намлик 55-60% бўлиши энг қулай шароит ҳисобланади. Ўргимчаккана кузда қайси далада озиқланган бўлса, ўша далада ёки унга яқин жойда (тўкилган барглар тагида, кўсак-кўрак ичида, йиғиштириб олинмаган ғўзапоянинг илдиз бўғзида, тупроқ ёриқларида ва кесакчалар остида) қишлайди. Қишлаётган каналар жуда қаттиқ совуққа чидайди, сернам жойларда совуқ -15-20°C бўлганда ҳам атиги 1-2 донаси, -29°C да эса ҳаммаси нобуд бўлади.

💡Кураш чоралари: ⬅️

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🦗ЗАРАРКУНАНДА ЧИГИРТКАЛАР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...

Чигирткаларнинг жахонда 10000 га яқин тури бўлиб, Марказий Осиёда 500 тури мавжуд. Ўрта Осиёда 66 та оиласи ва 262 тури бўлиб, улар ичида Осиё чигирткаси ҳаммахўрдир. Чигирткалар тупроққа кўзача ясаб тухумларини кўзачалар ичига жойлаштиради. Бу зараркунандалар чала ўзгарувчан бўлиб, 4-5 марта пўст ташлаб имогонал фазага ўтади. Булар бутун ботаник оилага мансуб ўсимликлар билан озиқланади. Лекин уларнинг яхши кўрган озуқаси бошоқли ўсимликлар бўлиб, улар билан яхши озиқланади.

Личинкалар тухумдан бахорда очиб чикади. Тухумдан чиққкан личинка 12-24 соатдан кейин озиқлана бошлайди.

Агарда тупроқ устидаги ҳарорат 50°С дан юкори бўлганда улар аста-секин ўсимликларга ўта бошлайди, яъни салқин жойга.

💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ: Зараркунанда кузатилганда ёки профилактик ишлов берилганда гектарига KORATEK PLYUS 5% 0,15-0,25 литр/гектар ҳисобида ишлов берилиши мумкин.

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

''MONERO'' маккажўхори нави дон учун ҳосилдор!

🔊FAO 600-650
🔊Донга 115-120 кунлик
🔊Ҳосилдорлик ўртача 15-18 тонна
🔊Жўхорининг айлана тишлари 18-20 та
🔊Поясининг узунлиги 240-280 см
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊1000 дона уруғ оғирлиги 350 гр
🔊Илдиз тизими кучли
🔊Сувсизликга нисбатан чидамли
🔊Пуфакли қоракуя ксаллигига чидамли
🔊Туркия маҳсулоти

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ, ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ''MONERO'' НОМЛИ ДОН УЧУН МАККАЖЎХОРИ НАВИ.⬇️

Деҳқон: ХОШИМОВ ОЙБЕК

📹YouTube да ҳам кўринг⬅️

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Экинлар илдизида кузатиладиган зараркунанда нематодалар

📖Илмий номи: Meloidogyne incognita

Зараркунанда нематодалар оддий кўзга кўринмайдиган микроскопик рангсиз юмалоқ чувалчанглар шаклидадир. Ўсимлик илдизида урчуқ ёки думалоқ шаклдаги одатда маржонга ўхшаб тизилган кичик (диаметри 1-6 мм) бўртма, тугунча, қавариқлар ҳосил қилади. Улар ўқ илдизда кам ён илдизларида эса кўп миқдорда кузатилади. Ўсимликнинг бўйи пасайиши, барг сарғайиши ёки қизғиш тус олиши, баъзан ўсимлик сўлиши кузатилади. Бунинг сабаби – илдиз кселимасининг фаолияти бузилиши, ўсимлик сув ва озуқа моддаларни етарли миқдорда олмаслиги ва фотосинтезга қобилияти пасайишишидадир. Натижада ўсимлик нимжон бўлиб қолади, мевасининг ўлчами ва оғирлиги камаяди, бошқа замбуруғ касалликлар (фузариоз сўлиш, ниҳол касалликлар) га мойил бўлиб қолади.

Иссиқхоналарда фитопаразит нематодаларнинг аҳамияти катта, улар турли ўсимликларни ашаддий зараркунандаси ҳисобланиб, ўсимликнинг илдиз қисмига кириб боради ва бўртмалар ҳосил қилиб, натижада илдиз системасини озуқа олишидан тўхтаб ўсимлик қурий бошлайди. Республикамиз сабзавот ва картошка далаларида ҳамда, иссиқхоналарида экиладиган экинлар фитонематодалар зараридан 25-40 % гача ҳосил йўқотмоқдалар. Айрим йиллари, сабзавот, дон ва техник экинлар монокультура бўлганда, ўсимликларда фитонематодаларнинг зарари юқори бўлиб у 60-70 % гача бориши мумкин (Сулаймонов, 2007).

💡 Кураш чоралари:

Илмий асосда йўлга қўйиш учун иссиқхонада паразит нематодалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, мавжуд бўлганда эса уларнинг тупроқдаги миқдорини аниқлаш зарур.

Олдин зарарланган ўсимлик қолдиқлари иссиқхонадан чиқариб ташланади ва экишдан олдин тупроқ фумигантлари билан фумигация қилинади.

Кўчатларни ўтқазгандан 1 ой ичида томчилатиб суғориш орқали гектарига 10 лит ҳисобида
NEMATOD 15% нематоцидидан нематодалар ва бошқа кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланилади. Ёки 1 тонна сувга 0.5 литр препаратни тайёрлаб бир кўчатнинг остига 100 мл ишчи эритма ҳисобида қуйиш зарур.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 ЗАРАРКУНАНДА КЕМИРУВЧИ КОЛОРАДО ҚЎНҒИЗИ

📖Инглизча номи: Leptinotarsa decemlineata

‼️Зарари: Колорадо қўнғизи олигофаг бўлиб итузумдошлар оиласига мансуб картошка, помидор, бақлажон каби ўсимликлар билан озиқланади. Булар ичида картошка энг афзал озиқа ҳисобланади. Картошкадан ташқари помидор ва айниқса бақлажонга жиддий зарар етказади. Ундан ташқари тамаки, бангидевона, мингдевона, итузум каби ўсимликларни ҳам еб ривожланади. Картошка баргини кемириб, зарар етказади, айрим йилларда ҳосилнинг 70% ни нобуд бўлишига олиб келган. Ҳар туп картошка ўсимлигида 20 – 40 дона личинка ва қўнғиз учраган ҳолда ўсимлик баргининг 50–80 % нобуд бўлиши мумкин. Бу эса ҳосилнинг 3 – 4 баробардан 8 баробаргача камайишига олиб келади.

Картошкага зарар етказадиган колорадо қўнғизи тарқалган жойларида картошка ўсимлигининг энг асосий зараркунан даси бўлиб ҳисобланади.

🧪Кимёвий кураш чоралар:
Зараркунанда кўпайганда ҳар 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл дан қўшиб ишлов бериш мумкин. Препаратни экин баргида ёйиб ва ёпиштириб беруви сирт фол модда EKO SLIWETT дан 3-5 мл қўшиб юборилса самарали бўлади.

VIDELTAMETRIN гектарига 300 литрлик тракторларда сепилганда 0.2-0.3 литр ҳар гектар ҳисобида ишлов бериш мумкин.

Батафсил:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

😎😎😎😎😎😎

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Шохнинг узуни яхши экан))

Манба: AgroOlamUz

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Пиёз пашшаси

📖Илмий номи: Delia antiqua (Meigen)

Зараркунанда пиёз ва саримсоқ пиёзга зарар етказади. Шикастланган ўсимлик ташқи кўриниш бўйича ажрала бошлаб, барглари ўсишдан тўхтаб, буралади, сарғаяди ва учидан бошлаб қурийди. Ўсимлик туганаклари ёрилиб, зарарланиш белгисини беради, меваси кичик ва сифатсиз бўлиб қолади. Сохта ғумбаклари тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида пиёз экилган далаларда қишлайди. Пашшалари апрел-май ойларида учиб ўсимликка яқин тупроқ бўлакчаларига ва пиёз баргларига 5-12 тадан тухум қўяди.

Тухумдан чиққан личинкалар пиёз билан озиқлангач, пиёзлар ириб кетади. Битта пиёзда 10-15 та личинка ривожланади. Пиёз пашшаси йилига 4-5 марта авлод бериб ривожланади.

💡 Кураш чоралари:

⚙️ Агротехник тадбирлар: бир марта пиёз экилган далага қайта 3-4 йилдан кейин пиёз экиш тавсия этилади; пиёз ва саримсоқ пиёздан бўшаган далалар чуқур кузги шудгор қилинади; пиёздан бўшаган далаларда ўсимлик қолдиқлари йўқотилади; пиёз эрта муддатларда экилиши лозим.

🧪 Кимёвий усул: пиёзда пашшаларни ёппасига учиш даврида 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки KORATEK PLYUS 5-10% 5-10 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10-15 гр ёки VIOSPILAN 20% 10 гр ёки VIPITO 9.3% 10-15 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.

📞Агроном маслаҳати: +998911339799

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ИНГЛИЗ, РУС ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДАГИ МЕВА-САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ НОМЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ

📚ҲАЙДАРОВА К.Д.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ ЯХШИ УСУЛ ЭКАН

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Кузги тунлам (илдиз курти)

📖Илмий номи: Agrotis segetum

Ушба зараркунанда кўпгина маданий экинлар, шу жумладан, юзлаб турдаги ўсимликларни, униб чиқаётган экинлар ёш ниҳоллар илдизи ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояларни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмини, яъни ёш баргларини шикастлайди.

Бу зараркунандалар республикамиз вилоятларида кенг тарқалган. Айниқса, суғориладиган пахтачилик хўжаликларида ўсимликларнинг ер ости қисмини зарарловчи тунламлар келтирадиган зарар 92% гача етиши кузатилган.

Кузги тунлам авлодларининг чидамлилиги ғўза тунламига нисбатан катта фарқ қилади. Бунда унинг биринчи авлоди энг кўп учраса, кейинги авлодларнинг чидамлилиги пасайиб боради ва кузга бориб эса чидамлилиги секин-аста ортиб бориб, сўнг қишловга кетади.

💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ:

Кузги шудгорни 28-30см. Чуқурликда чимқирқар плуг билан ҳайдаш, ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш бир қаторда бегона ўтларни йўқ қилиб туриш.

Ғўза мулчалаб экилганида ўсимликлар барвақт униб ривожланиши туфайли, у билан трофик боғлик бўлган организмларнинг узвий боғланишида ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгариш зараркунандалар бўйича қуйидагича ўтиши маълум бўлди. Ўсимликлар барвақт ривожланиб, шоналаш даврига оддий усулга нисбатан тезроқ етиб олиши уларнинг кузги тунлам билан қисқа муддатда ва камроқ шикастланишига сабабчи бўлади.

🦋Биологик кураш: кузги тунламининг жинсий феромонидан фойдаланиб, ҳар бир пайкалда унинг ривожланиш даражасини белгилаб трихаграмма кушандаси тарқатилади.

🧪Киёвий кураш: сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ кузги тунлам личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун VIPROKLEM 10% (0,5 кг/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.

📞Агроном маслаҳати: +998911339799

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ИНСЕКТОАКАРИЦИДЛАР ҲАҚИДА...

Ҳашоротлар ва каналар ўсимликлар билан озиқланишар экан, ҳосилни сезиларли камайтириши, айрим ҳолларда эса ҳатто бутунлай йўқ қилиши мумкин.

Ўсимликларнинг вегетатив ва генератив аъзолари билан озиқланишар экан, ҳосил ва унинг сифатини бевосита пасайтириши билан бир қаторда, зарарли ҳашаротлар ва каналар маданий ўсимликларнинг вирусли ва замбуруғли касалликлар ташувчиси ва тарқатувчилари ҳисобланишади.

Инсектицидлар (insectum - ҳашарот) – зарарли ҳашаротларга қарши курашиш учун мўлжалланган кимёвий препаратлар.

Ҳашарот аъзоларига кириш табиатига кўра инсектицидлар қуйидаги кенжа гуруҳларга ажратилади:

✓ Ташқи таъсир этувчи (танасининг исталган қисмига текканида ҳашаротни нобуд қилувчи

✓ Ичак орқали таъсир этувчи, ҳашорот организмига унинг озиқланиш аъзолари орқали кириб борувчи ва модданинг ичакка тушиши натижасида зарарловчи системали таъсир қилувчи ўсимликнинг ўтказувчи найлари орқали харакатлана олувчи ва заҳарланган ўсимлик шарбати билан озиқланиши натижасида ҳашаротни захарловчи.

Аксарият инсектицидлар таъсир қилувчи модданинг бир вақтнинг ўзида бир неча йўллар билан кириб бориши натижасида ҳашаротнинг нобуд бўлишини келтириб чиқаради. Айрим инсектицидлар нафас олиш йўлларининг беркилиб қолишини келтириб чиқаради, бунинг оқибатида ҳашарот асфиксиядан нобуд бўлади. Булардан ташқари ялпи ва танлаб таъсир кўрсатувчи инсектицидлар ҳам мавжуд.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

«Petrochem Agro» КОМПАНИЯСИНИНГ ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЭКО БРЕНДИ ОСТИДАГИ ТУРКИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

ШУНЧАКИ МАҲСУЛОТ НОМИ УСТИГА БОССАНГИЗ БАС!

🟢 EKO EQUAJE Гулни бақувват қилувчи
🟢 EKO POTAS Ҳосил йириклаштиради
🟢 EKO ROOT Илдиз ривожлантиради
🟢 EKO VIROXYN Вирусни тўхтатади
🟢 EKO AMINO Стрессдан чиқаради
🟢 EKO IZOBYON Стрессдан чиқаради
🟢 EKO HIGRO DENGELI Органик NPKO ўғит
🟢 EKO SLIWETT Сирт фаол модда
🟢 EKO HiGRO FERTOFER Суюқ сулфать темирли ўғит эритмаси Fe 6%
🟢 EKO HiGRO FERTOFER Хелатланган темирли ўғит кукуни Fe 6%
🟢 EKO Mn Марганец ўғити
🟢 EKO ZINK Рух ўғити
🟢 EKO FLOWER Гуллатувчи ўғит
🟢 EKO ZimoBor Гулни бақувват қилувчи
🟢 EKO RENGAL PLUS Ранг берувчи ўғит
🟢 EKO BOR Бор элементли ўғит
🟢 EKO COMBIMIX микроэлементли ўғит
🟢 EKO NORMAL SOIL ишқорни (pH) туширувчи ўғит
🟢 EKO AMAFOSS Азот ва фосфор мавжуд ўғит
🟢 EKO ORNE Нематодани яқинлаштирмайди
🟢 EKO CUBATER бактериал касалликларга қарши
🟢 EKO CUFIT бактериал ва замбуруғли касалликларга қарши
🟢 NPK HIGRO CAPILLE 20-20-20+МЭ Макро ва микроэлементли ўғит
🟢 NPK HIGRO CAPILLE 13-40-13+МЭ Макро ва микроэлементли ўғит
🟢 EKO ROOD LEGENT илдиз стимулятори
🟢 EKO AMAFOSS Юқори сифатли азот ва фосфор мавжуд ўғит

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ЭКИНЛАР БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

➡️БУЛҒОР ҚАЛАМПИР

➡️АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР

➡️БОДРИНГ

➡️ПОМИДОР

➡️ КАРТОШКА

➡️МАККАЖЎХОРИ

➡️НЎХАТ

➡️ЛОВИЯ

➡️БАҚЛАЖОН

➡️ПАХТА

➡️БУҒДОЙ

➡️ШОЛИ

➡️ҚАНД ЛАВЛАГИ

➡️БЕДА

➡️ТАРВУЗ

Таклифлар бўлса: @AgroAdmin_uz

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Қарсилдоқ қўнғиз ва унинг (личинка) қурти ⬅️

Қарсилдоқ қўнғизларнинг танаси чўзинчоқ яссироқ, кўкрагининг олдинги қисми ўсиқчалар шаклида чўзилиб туради. Бу қўнғиз чалқанчасига ағдарилиб қолса, тўғрилаб олиш учун кўкрагининг олдинги ўсиқчасини ерга уриб юқорига сакрайди ва шу пайтда қарсиллаган овоз чиқади. Қарсилдоқ қўнғиз личинкалари (симқуртлар) нинг танаси узунчоқ бўлиб, сариқ рангли танаси хитин билан қопланган. Бош қисми ясси. Уч жуфт бир-хилдаги оёқлари мавжуд. Қарсилдоқ қўнғизлар ҳаммахўр бўлиб, симқуртлари экилган уруғларни, ёш ўсимлик илдизчаларини, поянинг ер остки қисмларини шикастлайди. Қарсилдоқ қўнғизларнинг баъзи турлари имаго ва личинка босқичида, баъзи турлари эса личинка босқичида тупроқда қишлайди.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ЖОМБОЙДАГИ ИНТЕНСИВ БОҒДА ЎЗГАЧА УСЛУБ

Манба:
Agro.uz

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг биринчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20-25°C бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ЭКИНЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАЁТГАН ПРЕПАРАТ ВА ЎҒИТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИ!

EKO SLIWETT

Эмиссив клей. Кимёвий воситалар ва ўғитлар билан бирга қўлланилиб, ўсимликнинг барг юзасига ёпишувчанлигини ва ўсимлик томонидан тез сўрилишини таъминлайди. Ушбу клей пуркалаётган эритманинг барг юзасида бир текисда тарқалишини таъминлайди, барг юзасида микроскопик плёнка ҳосил қилади. Бу кимёвий воситалар ёки ўғитларнинг ўсимлик барг юзасига ёпишиб, ўсимликка тўлиқ сўрилишига кўмаклашади. Кимёвий воситаларнинг ўсимликларга бўлган зарарли таъсирини камайтиради.

Пестицид ва ўғитларни ушбу клей билан барг орқали сепилганда, пестицид ва ўғитларни ўсимликка таъсир кучини орттиради

Ёмғир ёққанида пестицид ва ўғитларни ювилиб кетишини олдини олади.

Инсектицид, фунгицид ва гербицидлар билан бирга қўлланилганда 10 литр сувга: 3-5 мл.
Ўғитлар билан бирга қўлланилганда 10 литр сувга: 3-5 мл

Иссиқхоналарда қўлланилганда чанглатувчи ҳашоратларга зарари йўқ.

📞Агроном маслаҳати: +998911339799

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Сабзи пашшаси

📖Илмий номи: Delia antiqua (Meigen)

Зараркунанда асосан сабзига, баъзан бошқа мураккабгулдошларга ҳам зарар етказади. Зарарланган илдизмевалар чириб кетади.Ғумбаги тупроқ устки қатламларида қишлайди. Сабзи пашшаси ҳар бир ўсимликка 10-12 тадан, жами 100-1200 тагача тухум қўяди.Сабзи пашшаси йилига 2 марта авлод бериб ривожланади.

💡 Кураш чоралари:

⚙️ Агротехник тадбирлар: Янги сабзи экинини эски экин майдонидан узоқроқ жойлаштириш; кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш; сабзи кўчатларини сийраклатиб қўйиш.

🧪 Кимёвий усул: пашшалар ёппасига учиш даврида 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки KORATEK PLYUS 5-10% 5-10 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10-15 гр ёки VIOSPILAN 20% 10 гр ёки VIPITO 9.3% 10-15 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.

📞Агроном маслаҳати: +998911339799

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ўзбекистон табиий иқлим шароитига кўра қуйидаги тўртта географик минтақаларга бўлинади:

💠МИНТАҚАЛАР:

⭕️ФАРҒОНА ВОДИЙСИ:
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари

⭕️МАРКАЗИЙ МИНТАҚА:
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах вилояти

⭕️ЖАНУБИЙ МИНТАҚА:
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти

⭕️ШИМОЛИЙ МИНТАҚА:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢 Карам оқ капалаги

📖Илмий номи: Pieris brassiai

Зараркунанда капалакнинг қуртлари карам баргларини ёппасига кемириб, баргларнинг фақат йўғон томирларинигина қолдиради. Қуртлари 15-30 кун озиқланиб, дарахт ва бутасимонлар таналарида, ташландиқ бинолар девор ёриқларида ғумбакка ўтади. Ғумбаклик босқичида эски биноларда, девор ёриқларида, дарахт таналарида ва буталар орасида қишлаб чиқади. Апрел-май ойларида капалаклари учиб чиқиб оталанган урғочи зотлар ҳар бири 250-300 тухумларини карам баргларига тўп-тўп қилиб қўяди. Карам оқ капалаги 3-4 авлод бериб ривожланади.

💡 Кураш чоралари:

⚙️ Агротехник тадбирлар: бутгулсимон бегона ўтларни, айниқса гуллаётганларини зудлик билан йўқотиш.

🦋Биологик усул: карам оқ капалагини тухумига қарши трихограмма энтомофагидан 1 граммдан ҳар бир авлодига 3 марта 4-5 кун оралатиб тарқатилади; ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши 1:20; 1:10; 1:5 нисбатларда бракон энтомофаги тарқатилади.

🧪 Кимёвий усул: 5% ўсимликда зараркунанда тухум ва қурти мавжуд бўлса 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки KORATEK PLYUS 5-10% 5-10 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10-15 гр ёки VIOSPILAN 20% 10 гр ёки VIPITO 9.3% 10-15 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.

📞Агроном маслаҳати: +998911339799

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️Сурхондарёда ғўза одатдагидан 15-20 кун эрта гуллади

Ангор туманидаги “Замин Ангор” кластери экин майдонларида парваришланаётган ингичка толали ғўза нави шоналаб, бирин-кетин гулламоқда. Бу баракадан, мўл ҳосил нишонадир.

Айтиш жоизки, бу йил Сурхондарё вилоятида 16 минг гектарга ингичка толали ғўзанинг “Термиз-202” нави экилган. Шундан 4,1 минг гектари Ангор тумани улушига тўғри келади.

Қувонарли томони шундаки, одатда июнь ойи бошларида гуллайдиган ушбу нав бу гал эрта гуллади. Мутахассисларнинг фикрича, жорий мавсумда ҳаво ҳароратининг нисбатан иссиқ келаётгани, энг асосийси, кластер томонидан ғўза парваришига алоҳида эътибор қаратилиб, агротехника тадбирлари ўз вақтида ўтказилаётгани туфайли ана шундай ижобий натижага эришилди.

Дарҳақиқат, “Замин Ангор” кластерининг М.Азизов ҳудудида экилган ингичка толали ғўза одатдагидан 15-20 кун эрта гулламоқда.

Манба: Klaster.uz | Rasmiy kanal

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17-22°C бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-22°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал