petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

22 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун кундузи Тошкент,  Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик kutilmaydi.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27°C, шимолда ва чўл ҳудудларда 31-32°C гача бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°C бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ Бодринг қаттиқ стресга тушган ҳолати ҳамда вирус кассалиги кузатилиб турган ҳолати. Оқилона ёндашув ва тўғри ташхиз қўйилганлиги учун ўзгарган ҳолати.

📌 Дўкончи акамиз: Мирзабек Маматқулов. Жиззах шаҳридан.

👤 Деҳқон: ABROR QALANDAROV
📞+998(91)568-70-80

📍Жиззах вилояти

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ ҒАЛЛАДА КУЗАТИЛАДИГАН АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН БИРИ КЕМИРУВЧИ ЗУЛУКЧА

➡️Пьявица, шилимшиқ қурт ёки зулукча

✍️Лотинча номи: Oulema melanopus

➡️Ташқи кўриниши: Қўнғизининг катталиги 4-5 мм, умумий ранги – оч яшил-кўк, олд елкаси ва оёқлари сарғиш-қизил, болдир учи, панжа ва мўйловлари қора, устқанотида параллел жойлашган майда нуқталари мавжуд. Туҳуми цилиндр шаклга эга бўлиб, ранги сарғиш, катталиги 1 мм, 3- 7 тадан ғалла баргига ёпиштирилган бўлади. Личинкасининг катталиги 5- 6 мм, ўртаси семиз ва букри, туси оч сариқ ёки оқиш, боши қора, сирт томондан ўзининг ахлатидан иборат қўнғир тусли шилимшиқ билан қопланган, бу эса қуртни душманларидан ҳимоя қилади.

Шилимшиқ қурт кемирувчи зараркунанда бўлиб, Республикамизнинг барча ғаллазорларида учрайди. Унинг қўнғизи тупроқда қишлайди. Баҳорда чиқиб қўшимча озиқлангандан сўнг урғочиси занжирсимон шаклда 3-7 тадан қилиб 200 тагача тухум қўяди. Тухумдан 7-14 кунда личинка чиқади. Личинкаси икки ҳафта давомида барг билан озиқланиб, шилимшиқ қопламасини ташлаб тупроққа тушади ва 2-3 см чуқурликда ғумбакка айланади. Икки ҳафтадан сўнг пилладан қўнғиз чиқади ва баҳоргача тупроқда қолади. Шилимшиқ қурт йилига 1 марта авлод беради.

💡Кураш чоралари: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

🌐ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

🟢 #Ғалла

😎😎😎😎😎😎

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ БЕГОНА ЎТ ТУРЛАРИ — ЮЛДУЗЎТ
Stellaria media L.

Пояси тўғри, кўтарилган ёки ётиқ, сершох бўлиб, 60 см гача этади. Юлдузўт ҳамма жойда учрайди. Томорқа ва боғларда, шунингдек, турар жойлар яқинида, йўллар ёқасида, дарёлар бўйида кўп учрайди. У ҳар хил тупроқларда ва нам жойларда айниқса яхши ривожланади. Юлдузўт нам ерда судралиб ўсадиган поя бўғимларидан илдиз отиш хусусиятига эга. Баҳордан кузгача гуллайди ва ҳосил тугади. Уруғдан кўпаяди. Битта ўсимлиги 25 мингтагача уруғ тугади. Уруғи тупроқда 1 см чуқурликда ва ҳарорат 5-7°C бўлганда жуда яхши униб чиқади. Уруғи 25 йилгача унувчанлигини йўқотмайди. Ёз бўйи юлдузўт икки – уч бўғин авлод бериб ривожланади.

💡Кураш чоралари: Агар бу бегона ўтлар Пиёз орасида чиқса пиёзнинг 10-15 см ўсув даври, юлдузўтнинг камида 10-15 см ўсув даврида GUOL 24% ҳар 10 литр сув ҳисобида 3-5 мл қўшиб қўллаш мумкин. Агар Ғалла орисида чиқса VINSTAR 75% (20 гр/га) ёки VINSTAR PLYUS 75% (20-30 гр/га) қўллаш мумкин.

Гербицидларни қўллашда ҳар 10 литр сувга 5 мл ёки гектарига 0.1-0.2 литр ҳисобида EKO SLIWETT сирт фол моддасидан бирга қўшиб фойдаланиш жуда самарали.


🔎 #Бегона_ўтлар

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Черри помидорни Тута қурти пайхон қилибти

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ БУҒДОЙ ЭКИНИ БАРГИ ОРҚАЛИ ОЗИҚЛАНТИРИШ (СУСПЕНЗИЯ)

Барг орқали озиқлантиришни ўсимликни вегетация да вомида озуқа элементлари билан таъминлаб турувчи қў шимча озуқа деб қараш лозим. Барг орқали озиқлантириш, айниқса, ғаллачиликда, хусусан кузги буғдой етиштиришда катта аҳамиятга эга. Суғориладиган шароитда кузги буғдойни азотли озиқлантиришда бу усулни қўллаш юқори самарадорликка эришишишни таъминлайди.

Кузги буғдойнинг азотга бўлган эҳтиёжи бутун ўсиш даври давомида юқори бўлади. Буғдой ўсимлигида 75-80% азот бошоқлаш даврига қадар ўсимликнинг барг ва поясида тўп ланади. Ана шу тўпланган азот ҳисобидан дон таркибидаги оқсилнинг асосий қисми ҳосил бўлади. Ҳосилдорлик юқори (65-70 ц/га) бўлганда ўсимликнинг барги ва поясида тўплан ган азот миқдори донда оқсил моддасини етарли миқдорда бўлишини таъминлай олмайди. Айниқса, азот танқислиги кузги буғдойда ҳосил элементлари шаклланаётган вақтда, яъни ривожланишнинг бошоқлаш, гуллаш ва сут пишиш даврларида кузатилади.

Бироқ, бу даврда кузги буғдойни озиқлантиришда бир қатор муаммолар мавжуд. Масалан, бошоқлаш, гуллаш даврида ўсимлик ўсиб кетганлиги, ёғингарчиликнинг кам бўлиши ёки сувнинг етишмаслиги сабабли тупроқ орқали озиқлантиришда бир қатор қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабдан кузги буғдой бошоқлаганда тупроқ таркибида ўсимлик томонидан ўзлаштирилиши осон бўлган азот миқдори етишмайди. Бу ўз навбатида буғдой дон ҳосили ва сифатига салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун кузги буғдой етиштиришда ўсимликни илдиздан ташқари баргдан озиқлантириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кузги буғдой етиштиришда, ҳатто, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган шароитда ҳам баргдан озиқлантириш самарали ҳисобланади.

➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ФОСФОРЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР

➡️Суперфосфат - фосфорли ўғитнинг асосий тури. Апатитлардан тайѐрланган суперфосфат оқ рангда бўлади. Таркибида 19-20% сувда эрийдиган фосфор кислотаси мавжуд. Аммонийлашган донадор суперфосфат таркибида 1,5-2,5% азот ва 14-15% фосфор кислотаси мавжуд.

➡️Оддий суперфосфат - апатитлардан тайѐрланганининг ранги деярли оқ, таркибида 14-20 фоизгача эрувчан фосфат кислотаси мавжуд. Қоратов фосфоритларидан олингани эса кулранг тусда бўлади. Сувда эрувчан, гигроскопиклиги кам, юқори намликда сочилувчанлиги яхши эмас.

➡️Қўш суперфосфат - асосан монокальцийдан иборат бўлиб, 42-50% фосфорга эга бўлган концентрик ўғитдир. Фосфат кислотага бойроқ. Қўш суперфосфат сувда эрувчан бўлиб, тупроққа оддий супер...

🔎 #Фойдали

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🕌 Кунларнинг султони Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

19 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ  бўлиши mumkin.  Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27°C бўлади.

Пойтахтимизда  ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ  бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ МАККАЖЎХОРИНИ ЭРТА МУДДАТЛАРДА ЕТИШТИРИШ

Маккажўхори баҳорда тупроқ ҳарорати 10°С га етганда экилади. Бундан ташқари, уни ёзда экиш ҳам мумкин. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятла(Қашқадарё, Сурхондарё вилояти)рида 15-20 мартда, Тошкент, Самарқанд вилоятларида ҳамда Фарғона водийсида 20-25 мартда, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида 10 апрелда экилади.

Эртапишар нав ва дурагайлар экилганда бир гектар ерда 75-80 минг ўсимлик, ўртапишар нав ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 65-70 минг ўсимлик қолди рилиши керак. Кечпишар навлар (Ўзбекистон тишсимон) ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 50-55 минг кўчат қолдирилиши керак.

Ҳар бир гектар ерга сарф бўладиган уруғнинг миқдори унинг йириклигига ва униб чиқиш даражасига боғлиқ. Шу хусусиятларига қараб уруғнинг экиш меъёри 15-20 кг дан 25-30 кг гача бўлади. Уруғ тупроқнинг 5-8 см. чуқурлигига кўмилади.

Экилаётган пайтда тракторнинг тезлигига ва сеялканинг сифатли экишига эътибор беринг.

🔎 #Маккажўхори

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ЧИГИТ ВА НЎХАТ УРУҒЛИКЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИБ, ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

➡️ VIKRUZER EXTRA 36.2%

🔬Таъсир қилувчи моддаси: Тиаметоксам 350 гр/л + Мефеноксам 3.34 гр/л + Флудиоксонил 8.34 гр/л

📦Қадоғи: 5 л

Афзалликлари: Препаратнинг афзаллиги шундаки у уруғга ишлов берилганда касалликлар ва зараркунандаларга қарши комплекс ҳимояни таъминлайди.

Препарат чигит ва нўхат уруғининг 1 тоннасига 3 литр ҳисобида қўлланилади.

Тавсия ўрнида 1 тонна уруғликка 0,5 литр RIVAL стимуляторидан қўшиб қўлланилганда, ҳатто кеч экилган уруғларда униш фоизи ошиши ва тезда майсаланиш, илдизлар жадал ривожланиши кузатилади.

😎😎😎😎😎😎

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

МЕВАЛИ БОЛАЖОН😘

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Картошка Ўзбекистон шароитида икки муддатда экилади – эрта баҳорда ва ёзда. Эртанги картошка феврал охири март ойининг бошларида экилади. Картошка баҳорда 6-8 см, ёзда эса 12-14 см чуқурликга экилади. Картошкани далага экилиш қалинлиги, қатор ораси 70 см бўлган эгатларга вазни 80-90 гр ли уруғлар қатордаги ўсимликлар оралиғини 30-35 см қолдириб экилади, гектарида 45-47 минг ўсимлик бўлади, ўртача уруғлар 60-70 гр, 20-25 см ёки 55-70 минг ўсимлик майда (30-60 гр) 15-20 см ёки 70-90 минг ўсимлик гектарида бўлади. Картошка уруғидан гектарига 3-4 тонна сарфланади.

🟡Парваришлаш⬇️
Эртанги картошка ернинг табий нами ҳисобига униб чиқади: кечки картошка экилган куни суғорилиши мақсадга мувофиқдир.

Эртанги картошка экилгандан 25-30 кундан сўнг униб чиқади. Картошканинг униб чиқишини тезлатиш учун у экилган эгат устига чириган гўнг ёки қора рангли плёнка ёпиш мақсадга мувофиқдир. Картошка пояси эгатни қоплагунига қадар қатор ораси 1-2 маротаба культивация қилинади. Эртанги картошканинг ўсув даврида 1 ёки 2, кечкиси эса 2 маротаба чопиқ қилинади. Биринчи чопиқ ўсимлик бўйи 15-20 см бўлганида, иккинчи маротаба у гуллаш даврида ўтказилади. Суғориш сони картошкани етиштириш муддати ва ер ости сизот сувларини чуқур ёки юза жойлашишига кўра аниқланади. Эртанги картошкани суғориш апрел ойининг иккинчи ярмидан бошланади. У ҳосил тўплаш даври бошлангунгача 8-10 кун оралатиб, сўнг ҳосил тўплаш даврида эса 4-6 кунда бир маротаба суғорилади (эртаги картошкани суғориш об-ҳавога боғлиқ).

Эртаги картошка ўсув даврида ер ости сизот суви яқин жойлашган майдонларда 4-5, чуқур жойлашган майдонларда эса 6-7 маротаба суғорилади. Кечки картошка экилган куни суғорилади, 5-6 кундан сўнг яхоб сув берилади. Ўсув даврида хар 8-10 кунда бир маротаба суғорилади ва суғориш хосил йигишга 2-3 хафта қолганда тўхтатилади. Ер ости сизот суви юза жойлашган майдонларда 7-10, чуқур жойлашган ерларда эса 10-12 маротаба суғорилади.

🔎 #Картошка

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ ҒАЛЛА ЭКИНИ БОШОҚЛАШ ФАЗАСИ

Поя ўса бошлаши билан юқоридан бошоқ ўсиб чиқишни бошлайди. Тўпгулнинг ярим ҳосил бўлиши билан новбатдаги-бошоқлаш фазаси бошланади. Ёппасига бошоклаш ҳосилнинг бир текис етилишига ва ўрим йиғим муддатларига катта таъсир кўрсатади. Най ўраш фазасидан бошоқлашгача бўлган вакт давомида репродуктив органларнинг интенсив шаклланиши, жадал равишда вегетатив масса тўпланиши кузатилади. Ўсув жараёнининг интенсив кечиши маълум даражада ташки муҳитга, аввало ҳароратга ва намлик билан таъминланиш даражасига боғлиқ.

Бу даврда сувга бўлган талаби янада ортади. Бу даврда ўртача суткалик ҳарорат 12,2-14,5°С ва ўртача суткалик ҳарорат йиғиндиси 625-769°С бўлганда 10-15 кун давом этади. (Шпаар).

Ўсимлик намлик билан етарли таъминланмаганда, ўсиш жараёни сезиларли секинлашади, шунингдек ўсимликнинг ривожланиши тезлашади, бу холат ўсимликда етарли даражада ҳосил тўпланишига салбий таъсир кўрсатади. Одатда намлик етишмаган ҳолларда ўсимликнинг пишиши одатдагидан 4-5 кун илгари ва жуда жадал холатда кечади. Ўсимлик ўсишда давом этади, лекин жуда секин. Кузги буғдойда най ўраш фазасидан бошоқлаш фазасигача бўлган давр 20-25 кунни, бахорги буғдойда эса 12-20 кунни ташкил қилади. Иқлим қуруқ келганда бир қисм бошоқчалар тўлик етилмайди ва уларда дон шаклланмайди, натижада бошоқдаги дон сони сезиларли камайиб, ҳосил салмоғи сезиларли камаяди.


🔎 #Ғалла

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

❗️❗️❗️

''MONERO'' маккажўхори нави дон учун ҳосилдор!

🔊FAO 600-650
🔊Донга 115-125 кунлик
🔊Ҳосилдорлик ўртача 15-18 тонна
🔊Жўхорининг айлана тишлари 18-20 та
🔊Поясининг узунлиги 250-350 см
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊1000 дона уруғ оғирлиги 350 гр
🔊Илдиз тизими кучли
🔊Сувсизликга нисбатан чидамли
🔊Пуфакли қоракуя ксаллигига чидамли
🔊Туркия маҳсулоти 🇹🇷

📍ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ, ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ''MONERO'' НОМЛИ ДОН УЧУН МАККАЖЎХОРИ НАВИ.

👤 Деҳқон: ХОШИМОВ ОЙБЕК

📹 YouTube да ҳам кўринг ◀️

😎😎😎😎😎😎

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ДЕҲҚОН АКАМИЗНИНГ КОМПАНИЯМИЗГА ЧУҚУР ҲУРМАТИ...

😎 Ҳосилингиз мўл ва баракали бўлсин!

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ БЕГОНА ЎТ ТУРЛАРИ — ҚИЗИЛТАСМА
Polygonum aviculare L.

Майда ўт, ҳамма жойда: йўлларда, ўтлоқларда, баъзан пахта далаларида учрайди. Май - августда гуллайди. Июндан октябргача ҳосил тугади.

💡Кураш чоралари: Агар бу бегона ўтлар Пиёз орасида чиқса пиёзнинг 10-15 см ўсув даври, қизилтасманинг камида 10-15 см ўсув даврида GUOL 24% ҳар 10 литр сув ҳисобида 3-5 мл қўшиб қўллаш мумкин. Агар Ғалла орисида чиқса VINSTAR 75% (20 гр/га) ёки VINSTAR PLYUS 75% (20-30 гр/га) қўллаш мумкин.

Гербицидларни қўллашда ҳар 10 литр сувга 5 мл ёки гектарига 0.1-0.2 литр ҳисобида EKO SLIWETT сирт фаол моддасидан бирга қўшиб фойдаланиш жуда самарали.


🔎 #Бегона_ўтлар

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🔴 ДАНАКЛИ МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ КЛЯСТЕРОСПОРИОЗ (тешикчали доғланиш) КАСАЛЛИГИ

Касаллик билан дарахтларнинг барг, новда, куртак, гул, гул тугун, мева ва шохлари зарарланади. Касаллик ривожланиши учун мўътадил ҳарорат 18-22°С ва ҳаво намлиги 70-80% ҳисобланади.

Касаллик асосан кўкламда бошланиб, баргларда дастлаб майда думалоқ қизғиш қўнғир рангли майда доғчалар пайдо бўлади ва аста-секин катталашиб бу доғлар кўчиб тушади, натижада барг илма-тешик бўлиб қолади. Меваларда ҳам қизғиш қўнғир доғлар пайдо булади.

Бу доғлар аста-секин катталашиб, бир-бирига туташади ва қўтирга айланади.
Замбуруғлар, қушлар, ҳашаротлар, дарахтларга ишлов бериш асбоб- ускуналари ва бошқа йўллар билан ҳам тарқалиши мумкин.

Замбуруғ ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 21-26°С ва максимум 28-29°С. Қулай ҳароратда тез-тез жала ёғиб ва шамол бўлиб туриши касаллик ҳам баҳорда, ҳам кузда, жуда тез тарқалишига олиб келади.

💡 Кураш чоралари: Энг самарали ва иқтисодий томондан маъқул кураш чораси – дарахтларга фунгицид пуркашдир. Баҳорда куртаклар бўртишидан олдин тўлиқ тиним даврида MED XLOROK 85% фунгициди 6 кг/1000 тонна сув ҳисобида, эритма пуркаш лозим. Бошқа ўринларда касалликка қарши курашда дарахтларнинг фенологик (ўсув даври) ҳисобга олинса яхши. Мисол учун куртак бўртишдан гуллашгача 1-2 мартагача курашиш Vi ZIRAM 80% фунгициди билан яхши самара беради. Яна бир энг самарали давр бу гуллашнинг 6 чи босқичидан, данакни қаттиқлашишигача. Бу даврда VISTARTOP 32.5% ҳар 1000 литр сув ҳисобида 0.15-0.2 литр қўллашимиз мумкин.

⭕️Касалликларга тавсия этилган фунгицидлар:

⭕️ Vi ZIRAM 80% (1 тонна сувга 1-4 кг)

🛒📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🐛 ПОМИДОР ЗАРАРКУНАНДАСИ – ҲОСИЛ КУШАНДАСИ
Tuta absoluta Meyrick

ТУТА АБСОЛЮТА ҚУРТИ

Помидор зараркунанда тута капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади.
Капалагининг узунлиги 8-10 мм бўлиб урғочи капалак ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига 260 тагача тухум қўяди. Ўсимликка помидор куясининг асосан қуртлари зарар келтиради, қуртлари 4 ёшни ўтаб озуқага тўйгач ғумбакка айланади.

🔴Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг лаборатория ҳамда дала тажрибаларидаги кузатувлар натижасига кўра помидор куяси - асосан помидор, картошка, бақлажон, итузум, ёввойи помидор ва тамаки экинларини зарарлайди.

🔴Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади.

🔴Помидор куяси ўсимликни кўчатлик даврида тушса гуллаш давригача етмасдан зарарланган ўсимлик нобуд бўлиши мумкин.

Республикада помидор куясининг келтираётган зарарини олдини олиш ҳамда ушбу экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида қуйидаги кураш чора-тадбирлари тавсия этилади:


💡Кимёвий кураш чоралари сифатида юқори сифатли VIPROKLEM 10-15% (10 литр сувга 7-15 гр) ёки VIPITO 9.3% (10 литр сувга 7-15 мл) ёки VIPROKLEM DUO 50% (10 литр сувга 7-15 гр) ёки CARAGENN 20% (10 литр сувга 2-4 мл) инсектицидлари қўлланилганда жуда яхши самара беради.

😎😎😎😎😎😎

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

🔎 #Помидор

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🟢 САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАНИ
ЎҒИТЛАШ

Сабзавот экинлари бошқа деҳқончилик экинларига нисбатан тупроқ унумдорлигига анча талабчан бўлади. Бунинг сабаби сабзавот экинларининг ҳозирги навлари узок вақт давомида яхши ўғитланган унумдор томорқаларда етиштирилиб, илдизи сустлашиб қолганлигидадир. Натижада уларнинг илдиз тизими саёз ривожланиб, тупроқнинг устки қатламидаги озуқалари билан озиқланади холос.

Сабзавот илдизларининг сўрувчи кучи жуда заиф. Азот сабзавотларнинг вегетатив аъзолари, поя ва барглари ўсишига ёрдам беради. Карам, салат, исмалоқ ва бошқа барги учун ўстириладиган сабзавотлар азотга, айниқса кўп муҳтождир. Лекин азотнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши сабзавот ўсимликларининг палаги ғовлашига, гуллаш ва мева тугиши секинлашувига олиб келади, натижада ҳосил камайиб кетади ҳамда сабзавотнинг сифатига ҳам салбий таъсир этади. Карам тез ва кучли ўсиб, карам бошлари ёрилиб кетади, картошка туганакларининг ичи ғовак бўлиб қолади ҳамда ундаги крахмал миқдори камаяди, қовунларда ширадорлик пасаяди. Илдизмевалар, картошка, пиёз ва бошқа сабзавот маҳсулотлари узоқ сақлашга яроқсиз бўлиб қолади.

Фосфор ўсимликларнинг палаги ўсишини сусайтиради, уруғи, туганаклари, пиёз бошлари, илдизмевалари тез пишиб етилишига ёрдам беради, мевалар таркибида қуруқ моддаларни кўпайтиради, крахмал ва шакар миқдорини оширади. Помидор, бақлажон, шолғом, редиска ва салат фосфорга талабчан бўлади. Уруғини олиш учун ўстириладиган барча икки йиллик сабзавотлар ҳам
фосфорга талабчандир.

🔎 #Фойдали

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🔴 БОДРИНГДА СОХТА УН-ШУДРИНГ (ПЕРОНОСПОРОЗ) КАСАЛЛИГИ

Зарарланган баргларда майда томирчалар ораларида жойлашган, серқирра оқиш доғлар пайдо бўлади, кейинроқ улар сарғаяди ёки қўнғир тус олади, барг олачипор бўлиб қолади. Доғлар сўнгра бир-бирига қўшилиб кетади ва қўнғир тус олади. Баргнинг остки томонидаги доғлар устида майин оқиш ёки оч-кулранг моғор қатлами ривожланади, юқори намлик шароитида бу қатлам кулранг, тўқ-қизғиш ёки бинафша тус олади. Зарарланган барглар қотиб, қуриб қолади. Кучли зарарланган ўсимликлар баргларининг кўпчилиги тўкилиб кетади, натижада ҳосил пасаяди.

Касаллик ёмғир томчилари ва шамол орқали ҳамда ишчилар кийимлари ва асбоб-ускуна воситасида тарқалади. Юқори намлик ва нисбатан паст ҳарорат касаллик учун қулай ҳисобланади.

💡Кураш чоралари: Ўсув даврида Vi PRIVIKUR 72,2% ёки RIDAMILL GOLD 72% ёки VISTARTOP 32,5% фунгицидлардан бирини қўллаш мумкин.

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🔎 #бодринг

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

АЗОТЛИ МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР

➡️Аммиакли селитра - таркибида 34-34,5% нитрат ва аммиак формасидаги азот мавжуд. Бу ўғит донадор бўлиб, оқ,қизғиш ва сарғиш рангда бўлади. Гигроскопик, сақлаш вақтида муштланиб қолади, сувда эрувчан. Шу сабабли уни ҳамма агротехника тадбирлари ва муддатларида ерга солиш мумкин (экишгача, экиш билан бир вақтда ва экинларни озиқлантириш маҳалида).

➡️Аммоний сульфат - таркибида 20,8-21,5% аммиак шаклидаги азот ва 24% олтингугурт мавжуд.Аммоний сульфат ташқи кўринишидан турли ранглардаги (аралашмаларига қараб) майдаланган тузга ўхшайди. У оқ рангдан зангор ранггача бўлиши мумкин. Аммиакли селитрадан фарқ қилиб сувда секин эрийди, тупроқдан кам ювилиб кетади. Гигроскопиклиги кам, муштлашиб қолмайди, сочилувчанлиги яхши. Тез-тез суғориладиган қумлоқ жойларда яхши самара беради.

➡️Мочевина (карбамид) - таркибида 46 % амид формасидаги азот мавжуд бўлиб, концентрациялашган азотли ўғитдир. У оқ рангда...

🔎 #Фойдали

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

😎😎😎😎😎😎

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ ИЛДИЗ ТУРЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ

Илдиз - ўсимликнинг поя ёки танасини ерга бирлаштириб, тупроқдаги сув ва унда эриган озиқ моддаларни шимиб оладиган ва уларни ўсимликнинг ер усти қисмига етказиб берадиган органи. Илдизга хос муҳим хусусиятлардан бин шуки, у баиг ҳосил қилмайди. Кўпчилик ўсимликларнинг илдизида озиқ моддалар тўпланади. Баъзи ўсимликларнинг илдизи эса вегетатив кўпайиш органи ҳисобланади. Ўсимликлар яхши ўсиши ва ривожланиши, дарахт ва буталар йирик, бақувват шох-шабба ҳосил қилиб, узоқ яшаши кўп жиҳатдан илдизга боғлиқ.

Илдизлар шакли ва ўлчами жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилади. Ўсимликларнинг турига, тупроқ-иқлим шароитига қараб илдизлар калта, узун, ингичка ёки йўғон, ясси ёки юмалоқ ва бошқа шаклларда бўлади.

Айрим дарахтларнинг илдизи 50 - 60 м гача етиши мумкин. Масалан, ёнғоқнинг ён илдизлари атрофга 20 - 30 м гача таралади. Қумда ўсадиган жузғуннинг илдизлари жуда узун ва ингичка бўлиб, асосан ён томонга қараб ўсади. Янтоқ илдизи, аксинча, пастга томон ўсиб, 30 м гача чуқур кириб боради.

➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

🔎 #Фойдали

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАР УЧУН ҲАШАРОТ ВА КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ

Қуруқ ва ёмғирсиз об-ҳаво шароитларида қўлланилади.

Мавсумда бирнеча маротаба қўллаш мумкин.

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Термизда ғўзага агротехник ишлов берилмоқда

Термиз туманида ғўзаларга агротехник ишлов берила бошланди. Хусусан, туманнинг “Янгиариқ Сурхон” ҳудудида жойлашган “Сирожиддин Қорахон” фермер хўжалиги даласида униб чиққан ғўза ниҳолларига дастлабки ишлов берилмоқда.

Шу муносабат билан фермер даласида кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда олимлар ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ягоналаш тадбирларини кечиктирмасдан ўз вақтида ва сифатли амалга оширишнинг аҳамияти ҳақидаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, масъуллар мавсумга зарур техникаларни сафарбар қилиш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берди.

🔗Манба: Klaster.uz

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Эшакнинг атрофи тўла ўт, лекин бир сиқим хашакнинг ортидан юрибди...

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Картошка етиштиришда айниқса навга хос бўлган туганакларни ажратиб олиш ҳамда айниганларини ва ипсимон ўсимта берганларини эса брак қилиш катта аҳамиятга эгадир. Уруғлик туганаклар уч хилга ажартилади: 40-50, 50-60 ва 60-70 граммлиларга, 80 граммли оғирликга эга бўлган туганаклар кўзларини жойланишига кўра иккига кесиб экилади. Кесилган уруғлар экилишидан олдин уларга ТМТД препарати сепилади, бунда 1 тонна кесилган уруғига 3,0-3,5 кг препарат сепилиш керак. Қўшимчасига ҳар 10-15 литр сувга RIVAL стимуляторидан қўштб қўллаш мумкин. Ёз муддатида экиладиган картошка туганаклари кесилмайди, чунки юқори ҳарорат таъсирида улар чириб кетади.

Эртанги картошка пишишини тезлаштирадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган самарали усуллардан бири, у ҳам бўлса, картошка туганакларини хоналарда 12-13°С да тезпишар навлари 20-25 кун ва ўртапишарларини эса 30-35 кун мобайнида ундиришдан иборатдир. Бу қуйидагича бажарилади, хонадаги сўкчакларга картошка туганаклари 2 қатор қилиб териб қўйилади ёки 10-12 кг сиғимли юза яшикларга жойланади, яшиклар бўлмаса туганакларни 10-12 кг картошка сиғадиган

полиэтилен қопчаларга жойлаб, қопчани 10-15 еридан 3 см узунликда кесиб, шу холатда ундириш мумкин. Агар картошкани ундириш учун хона мавжуд бўлмаса, туганакларни очиқ майдонда плёнка остида яшикларда хам ундириш мумкин.

Ёзда экиладиган картошка уруғини экишга тайёрлашни асосий омилларидан бири, у ҳам бўлса, кўкарган кўзлари ўсимтаси 8-10 см га етгандан сўнг уларни синдириб олиб ташлашдир. Кўкарган кўзларини синдириш сўнгги маротаба картошка экилишига 1,5-2 хафта қолганда амалга оширилиши керак, бунда туганаклар экилгунига қадар уларда янги кўзлар ниш уради ва ердан униб чиқади.

Баҳор ва ёз фаслида картошка экилишидан олдин туганакларини ўсишни бошқарувчи моддалар Vi GIBBIRLIN 20% 0,5 гр/л ва RIVAL 50 мл/л эритмасига солиб, сўнг экилса ижобий натижа беради.

🔎 #Картошка

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ФУНГИЦИД ВА ИНСЕКТОАКАРИЦИДЛАРИМИЗНИНГ ЯНА БИР НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ!

😎😎😎😎😎😎

📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06

🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***

📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

➡️ КАРТОШКА ЭКИНИ ГУЛИ

Картошка ўсимлиги гули гултўдага йиғилган бўлиб, тарқоқ гажак ҳосил қилади ва у турли узунликдаги умумий гул тўпламини ҳосил қилади. Гулпояси бирикган. Гуллари беш паллали типда

Гул косачаси асоси туташган беш ўткир учли гултождан иборат. Гултожи беш паллали гултожбаргдан иборат. Тожибарг турли хил кўринишдаги оқ, тўқ бинафша, оч бинафша ва қизил бинафша рангли бўлади.

Чангдони олов ранг, сарғимтир, кўкимтир-сариқ ва кўкимтир рангли бўлади. Улар конуссимон ёки цилиндрсимон устунга йиғилган. Гул чанги ўлчами 27-42 мк, ҳаётийлиги 10 кун сақланади, у 26°С ҳароратда яхши ўсади.

У ҳаво намлиги 50 фоиз бўлган ҳароратда яхши сақланади. Оналик устунчаси (пестик) оғизча, устунча ва тугундан иборат. Оғизчаси бошсимон, тўғнағичсимон ёки ажралган парраксимон бўлади. Устунчаси тўғри ёки бироз очилган, тугунчаси устки уруғ муртаклари кўп бўлган икки мева баргларидан иборат.

Картошка, ўз-ўзидан чангланадиган ўсимлик, аммо четдан чангланадиган навлари ҳам учрайди. Кўп навлари стерилланган. Турли навларда гуллаш энергияси бир хил эмас. Айрим навлари ғунчаларини ташлаб юборади ва гулламайди, бошқалари эса қийғос гуллайди, аммо мева ҳосил қилмайди.

🔎 #Картошка

📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram

Читать полностью…
Подписаться на канал