➡️ ИНСТАГРАМДА БИЗНИ КУЗАТИШИНГИЗ МУМКИН ⬇️
📹 https://www.instagram.com/petrochemagro_plants?utm_source=qr&igsh=Y3h5aHlrMnJicHlx
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⚡️Лаборатория шароитида кузги тунлам (илдиз қурти)нинг яшаш тарзи ва ўсимликка зиёни устида қўлланилган тажриба (видео)
✔️Маълумот ўрнида:
Ўзбекистонда илдиз қурти кенг тарқалган бўлиб, улар 34 та оилага мансуб бўлган юзлаб тур ўсимликларга зарар етказади. Капалакларнинг олдинги қаноти сарғиш кулранг, орқа қаноти тўқ оқ тусда бўлади. Қуртлари тупроқнинг 5-15см чуқурлигида қишлайди. Капалаклари ўртача 500 дан 2000 тагача тухум қўяди. Ўзбекистон шароитида 3 марта авлод беради. Биринчи авлод қуртлари ғўзага жиддий зарар етказади. Май-июн ойи уларга қарши курашнинг айни вақти ҳисобланади.
💡Кураш чоралари:⬇️
Илдиз қуртига қарши юқори сифатли VIPROKELM 10% (0.3-0.5 кг/га) ёки VIPROKELM 15% (0.3-0.5 кг/га) ёки VIPROKLEM DUO 50% (0,3-0,4 кг/га) воситасини қўлланилганда самарали натижага эришилади. Ушбу зараркунандага қарши кимёвий ишловлар фақат тунда амалга оширилиши тавсия этилади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢 Карамнинг зараркунанда оқ капалаги ва унинг кемирувчи қурти
📖Илмий номи: Pieris brassiai
Зараркунанда капалакнинг қуртлари карам баргларини ёппасига кемириб, баргларнинг фақат йўғон томирларинигина қолдиради. Қуртлари 15-30 кун озиқланиб, дарахт ва бутасимонлар таналарида, ташландиқ бинолар девор ёриқларида ғумбакка ўтади. Ғумбаклик босқичида эски биноларда, девор ёриқларида, дарахт таналарида ва буталар орасида қишлаб чиқади. Апрел-май ойларида капалаклари учиб чиқиб оталанган урғочи зотлар ҳар бири 250-300 тухумларини карам баргларига тўп-тўп қилиб қўяди. Карам оқ капалаги 3-4 авлод бериб ривожланади.
💡 Кураш чоралари:⬇️
⚙️ Агротехник тадбирлар: бутгулсимон бегона ўтларни, айниқса гуллаётганларини зудлик билан йўқотиш.
🦋Биологик усул: карам оқ капалагини тухумига қарши трихограмма энтомофагидан 1 граммдан ҳар бир авлодига 3 марта 4-5 кун оралатиб тарқатилади; ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши 1:20; 1:10; 1:5 нисбатларда бракон энтомофаги тарқатилади.
🧪 Кимёвий усул: 5% ўсимликда зараркунанда тухум ва қурти мавжуд бўлса 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки KORATEK PLYUS 5% 10 мл ёки VIRELL-D 55% 15 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10 гр ёки VIOSPILAN 20% 10 гр ёки VIPITO 9.3% 10 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
ҚИЗИҚАРЛИ ВА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
АҚШ да 60 йил давомида картошкада фитофтороз касаллигига қарши Бордо суюқлиги билан 2-3 ишлов етарли бўлган, кейин ўша самарани олиш учун 10 ишлов талаб этилган.
Тадқиқотлар кўрсатишича, бензимидазоллар амалиётдан бутунлай чиқарилганда ҳам, уларга пайдо бўлган чидамлилик патоген популяциясида ҳеч қачон йўқолиб кетмас экан.
Қўзғатувчиларга чидамлилик пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
1) Битта препаратни, ҳатто у касалликка қарши жуда юқори самарали бўлса ҳам, мунтазам ишлатмаслик;
2) Таъсир этиш доираси кенг фунгицидларни (мисол учун, тирамни) қўллаш;
3) Таъсир қилиш механизми ҳар хил бўлган фунгицидлар қоришмалари ва бак аралашмаларини қўллаш тавсия этилади.
Таркибида карбоксин ва тирам мавжуд бўлган фунгицидларга (Витавакс) касаллик қўзғатувчиларида чидамлилик пайдо бўлмаслиги тажрибаларда кўрсатилган.
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⭐️ БАРЧАГА РАҲМАТ — БИЗ КАНАЛДА 2 МИНГТА БЎЛДИК
🔺 2K 🔺
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🔄 АЛМАШЛАБ ЭКИШ НЕГА КЕРАК?
Алмашлаб экиш — экинлар етиштириладиган майдон учун ўта муҳим усул ҳисобланади, чунки битта ўсимлик турининг кўчат ва ниҳолларини бир нeча йил давомида етиштириш тупроқда ўша турни кучли зарарлайдиган инфекция миқдори йилдан йилга кўпайиб боришига ва экин касаллик билан зарарланиш даражаси ҳам йилдан йилга ошиб боришига сабаб бўлади. Ундан ташқари бир экинни қайта-қайта экиш натижасида бир турли минераллар тупроқдан чиқиб кетиши натижасида тупроқ оч бўлиб қолади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ТОКЗОРЛАРДА КАСАЛЛИККА ҚАРШИ КУРАШ
🔴 УН-ШУДРИНГ (ОИДИУМ, КУЛ) КАСАЛЛИГИ
Erysiphe necator Schweinitz
Токнинг барча яшил қисмлари – барг, барг банди, яшил новда, гул, тўпгул попуги, гажаги, узуми ва узум бошлари зарарланади.
💡Кураш чоралар: Токларни шамол яхши юрадиган, офтоб яхши тегадиган жойларда ўстириш, шпалерларга кўтариб қўйиш лозим. Уларни ўз вақтида хомток қилиб, ортиқча новда ва баргларини қирқиб туриш, айниқса кузда замбуруғ қишлайдиган зарарланган (усти қўнғир доғ билан қопланган) новдалар ва баҳорда биринчи пайдо бўлган, зарарланган “байроқ новдалар” кесиб олиниши ва йўқотилиши (масалан, кўмиб ташлаш) жуда муҳим, агар бу чоралар қўлланилмаса, бошқа кураш усулларининг самараси жуда пасаяди.
Токлар орасидаги ерни ағдариб, бегона ўтлардан тозалаб туриш, зарарли ҳашаротлар ва бошқа касалликлар билан кураш чораларини қўллаш талаб этилади.
Олтингугурт VISERA 80% билан (ҳарорат 30°С дан ошганда у ўсимликларга фитотоксик таъсир кўрсата бошлайди, шу сабабдан 35°С ва ундан юқори ҳароратда олтингугуртни ишлатиш тавсия қилинмайди) биринчи ишлов баҳорда ток гуллашидан олдин, биринчи хомтокдан сўнг дарҳол берилиши лозим, кейинги ишловлар, об-ҳаво шароитлари ва касаллик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ҳар 10-15 ёки 20-30 кунда, ҳаммаси бўлиб бир мавсумда 7-10 та ишлов берилади. Бунда RIDAMILL GOLD 72% ёки VI STARTOP 32.5% ёки VIFOSETIL 80% ёки VINKOZEB 80% ёки VINTOPAZ 10% ёки VISTROBI 50% каби препаратлардан бири ўсув даврида қўлланилиши мумкин. Бу фунгицидларни мавсумда 2-4 мартагача алмашлаб қўллаш тавсия қилинади.
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ
Тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати ўртача 12 даража бўлганда тукли чигитларни, 14 даража бўлганда туксизлантирилган чигитларни экишга киришиш мумкин. Чигит экишни мақбул муддати Тошкент вилояти учун 5-15 апрель бўлиб ҳисобланади. Бу муддат об-ҳавонинг келишига қараб 5-10 кун эрта ёки кеч ўтказилиши мумкин.
Чигит экишни биринчи навбатда тез қизийдиган енгил, ўртача қумоқ ва тез етиладиган майдонларда, кейин эса оғир тупроқларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тупроқ ҳарорати паст бўлганда экилган чигитни бир қисми чириб кетади ва ниҳоллар сийрак ўсиб чиқади. Чигит механик таркиби оғир, секин қизийдиган тупроқларда 3-4 см, бошқа тупроқларда 4-5 см чуқурликда экилади. Экиш тўлиқ тугатилган, деб ҳисобланиши учун далалар чети, симёғоч ва ўқариқлар атрофи қўлда экилган бўлиши керак. Шундагина барча майдонларда тўлиқ гектарлар ҳосил қилинади.
Чигит экиш меъёрига алоҳида аҳамият бериш даркор. Тукли чигит гектарига 45-50 кг экилганда, далада мақбул кўчат қалинлигига эришилади. Туксизлантирилган чигитларни гектарига 25-30 кг сарфлаб, намламасданэкилади. Ғўзани қўшқаторлаб экишни балл бонитети 30-40 ва 50 баллик текис, механик таркиби енгил ва ўрта тупроқларда, кўп йиллик ва бир йиллик бегона ўтлар камроқ учрайдиган далаларга жорий этиш юқори самара бериши аниқланди.
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
17 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи ёғингарчилик kutilmaydi. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-23° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
🍉Тарвуз экини ўсув даврида баргидан (суспензия) ва томчилатиб суғориш орқали озиқлантириш жадвали
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ МАНЗАРАЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИ КЕСИШ ВА ШАКЛ БЕРИШ УСКУНАЛАРИ
Кесиб шакл беришда, одатда манзарали дарахт ва буталарнинг ўсиш нуқтаси олиб ташланади. Бу уларнинг пастки ва оралиқ куртакларини ривожланишига имконият яратади. Доимий кесиш натижасида шох-шаббалар ораси зичлашиб боради. Шох-шаббаларни зичлаштириш мақсадида кесишнинг икки хил тури бор:
1️⃣. тримминг – яъни оддий қайчи ёки мотоқайчи ёрдамида манзарали дарахт ёки бутанинг барча қисмидаги ўсувчи шохларининг учки қисми унча катта бўлмаган ўлчамда кесиб чиқилади. Бу усул жонли деворлар ва фигурали шакл берилган дарахт ва буталарда қўлланилади.
2️⃣. чимдиб узиш – кичик ўлчамдаги манзарали ўсимликларнинг шох шаббасини қалинлаштириш мақсадида қўл ёрдамида уларнинг ўсувчи куртаклари чимдиб узиб ташланади.
Сийраклаштириш мақсадида кесиш –бунда дарахт ёки бута шохлари асосий танага уланган жойигача кесиб ташланади. Қолган шохлар қўшимча озиқ моддаларга эга бўлади ва яхши ривожланади. Доимий ўз вақтида сийраклаштирилиб туриладиган дарахт ва буталар кесилмаганларига қараганда баланд ва кенг ривожланган бўлади.
*️⃣Манзарали ўсимликларни мотоқайчи ёрдамида кесиш:
Катта ёшли дарахтларнинг шох-шаббасини сийраклатиш қуйидагича бўлади: дастлаб асосий новдадан 10 см қолдирилиб кесиладиган шохнинг пастки қисми озроқ кесилади, кейин юқориги қисмидан кесиб ташланади. Қолган бутоқни боғ арраси ёрдамида дарахт танасигача тақаб кесиб ташланади.
Сўнги босқичда эса арада кесилган жой боғ пичоғи ёрдамида текисланади ва боғ смоласи ёки мойли бўёқ суртиб қўйилади (51-расм).
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🌿 БЕДА ЭКИНИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ...
🟢Етиштириш шароити:⬇️
Тупроқ талаблари – беда каттиқ, кесакли тупроққа кам бардошли бўлади. Беда учун энг мақбул тупроқ енгил, серғовак, қора тупроқ (чернозем)лардир. Яхши тупроқ шароитида беда томирлари ривожланиб мўл хосил олишга имкон яратади. Беда яхши ривожланиши учун тупроқдаги рН микдори 6.6 – 7.5 хисобланади. Шўрланган ерларда беда етиштириш тавсия этилмайди. Ривожланишининг барча даврларида беда экилган майдонида сув тўпланиб қолиши ва сув тагида қолиб кетишга бардош беролмайди, бироз вақтдан сўнг ўсимлик нобуд бўлади.
🟢Иқлим –ҳарорат талаблари:⬇️
Беда ўртача даражадаги иссиқлик ўсимлигидир. Уруғлар 3-4°С ҳароратда униб чиқишни бошлайди. Ўсиб–униб чиқишида оптимал ҳарорат 20-25°С хисобланади. Беда баъзи жойларда йиллик ҳаво харорати 10-12°С дан 18-20°С гача бўлган ҳароратда ўса олади ва 4-6 ўрим олишга имкон беради. Баъзида йиллик ҳаво ҳарорати 8-10°С бўлган ҳудудларда ҳам ўсиб 3-4 ўрим олиш мумкин бўлади.
Ердан униб чиқиш даврида беда -3°С дан -6°С гача паст ҳароратга бардош бера олади. Ўсимлик ўсган сари паст ҳаво хароратига бардошли бўла бошлайди. Тўлиқ шакллангандан сўнг -25°С гача чидайди. Ёз ойида ҳаво харорати кескин кўтарилиб (40°С дан ошганда) намлик йўқолганда беда ўсиши секинлашади ва қуриб қолиш эҳтимоли ортади.
🟢Сувга талабчанлиги:⬇️
Беда ўзининг ўсиш ва ривожланиш даврида жуда кўп сув талаб қилади. Биринчи йиллик даврида ўртача сувга талабчанлик 540 мм дан 580 мм гачани ташкил қилади. Кейинги йил мавсумларида эса 670 мм дан 730 ммгача сув талаб қилади. Илдиз отиш ва барг шаклланиши даврида беда кўп сув талаб қилади. Ҳар ўримдаги сувга бўлган талаби 140-170 мм ташкил қилади бундан охирги ўрим мустасно бўлиб, охирги ўримдаги сувга талаби 85-115 мм ни ташкил қилади. Кунлик сувга талаби 5-6 мм.
1 мм ёмғирлатиб суғоришда сув хажми 10 тоннага тенг!
⚡️ Ассалому алайкум барчага !!!
🔔 НОРЧОНТОЛ ВА БОҒ УСТАСИДАН ЯНГИЛИК!
Энди каналимизга ҳар 500 та одамга кўпайганда,1та💵
пуллик аудио тренингни каналга бепул тақдим этамиз!
✔️Бонус сифатида биринчи дарслик пастда қўйилган!
Обуначилар 3000 тага етганда иккинчи тренинг чиқарилади.
Шу тариқа хар 500 тага етганида кейинги аудио тренинг чиқарилади!
🌐 КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
📣 Мавзулар Комментарияда🔽
⭐️ ШУҲРАТ АБРОРОВ!
💢 ЗАРАРКУНАНДА КЕМИРУВЧИ КОЛОРАДО ҚЎНҒИЗИ
📖Инглизча номи: Leptinotarsa decemlineata
‼️Зарари: Колорадо қўнғизи олигофаг бўлиб итузумдошлар оиласига мансуб картошка, помидор, бақлажон каби ўсимликлар билан озиқланади. Булар ичида картошка энг афзал озиқа ҳисобланади. Картошкадан ташқари помидор ва айниқса бақлажонга жиддий зарар етказади. Ундан ташқари тамаки, бангидевона, мингдевона, итузум каби ўсимликларни ҳам еб ривожланади. Картошка баргини кемириб, зарар етказади, айрим йилларда ҳосилнинг 70% ни нобуд бўлишига олиб келган. Ҳар туп картошка ўсимлигида 20 – 40 дона личинка ва қўнғиз учраган ҳолда ўсимлик баргининг 50–80 % нобуд бўлиши мумкин. Бу эса ҳосилнинг 3 – 4 баробардан 8 баробаргача камайишига олиб келади.
Картошкага зарар етказадиган колорадо қўнғизи тарқалган жойларида картошка ўсимлигининг энг асосий зараркунандаси бўлиб ҳисобланади.
🧪Кимёвий кураш чоралар:
Зараркунанда кўпайганда ҳар 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл дан қўшиб ишлов бериш мумкин. Препаратни экин баргида ёйиб ва ёпиштириб беруви сирт фол модда EKO SLIWETT дан 5 мл қўшиб юборилса самарали бўлади.
VIDELTAMETRIN гектарига 300 литрлик тракторларда сепилганда 0.2-0.3 литр ҳар гектар ҳисобида ишлов бериш мумкин.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢ЗАРАРКУНАНДА СИМҚУРТЛАР
📖Илмий номи: Elateridae
Симқуртлар ер юзидаги барча мамлакатларда учрайди. Уларнинг тур таркиби турли жойларда ҳар хил бўлади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг личинкаси „симқурт“ деб аталади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг 9 мингга яқин тури бўлиб, улардан 100 га яқини Ўзбекистонда учрайди. Уларнинг баъзи турлари қўнғизлик, личинкалик босқичида қишлайди ва генерацияси 2 —5 йилгача бўлади.
Қўнғизлар тупроққа тухум қўяди, баъзи турлари юза қаватига, баъзилари 1,5 см чуқурликка жойлайди. Улар 130 дан 162 тагача тухум қўяди. Тухумини кўп йиллик ўтлар бор жойларга қўяди. Ўртача ҳарорат 22— 23°C бўлганда 17 — 19 кунда тухумдан личинка чиқади. Биринчи ёшдаги личинкалар тупроқ чириндиси билан озиқланади. Бу ёшда ўсимликларга зарар етказмайди. Аксарият, тупроқдаги личинкалар келаси йили пўст ташлаб, шу ёшдан ўсимликларга зарар етказа бошлайди. Тупроқ намлиги ошганда, улар юқорига чиқади, намлик камайса, тупроқнинг ярим метр ва ундан ҳам чуқурроғига кириб кетади.
Симқуртлар кўпроқ физикавий хусусиятга эга оғир тупроқларда учраб, 2-3 йилда бир марта авлод беради. Бу давр ичида турли хил органик қолдиқлар билан бир қаторда ўсимлик илдизларини (айниқса кўчатлик даврида) ҳамда кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб шикастлайди. Бунинг натижасида картошка ва бошқа экинларнинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади. Умумий ҳосилдорлик кескин пасаяди.
💡Кураш чоралари⬇️
⚙️Агротехник кураш: Кузги шудгор ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш чертмакчи ва қора қўнғиз личинкаларига қарши тупроқни юмшатиш, физикавий ҳолатини яхшилаш.
🧪Киёвий кураш: сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ симқурт личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса VIDELTAMETRIN 10% (0,3 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.
Иссиқхонада ◀️
Қўнғизининг видеоси ◀️
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🐔 ПАРРАНДА ГЎНГЛАРИНИНГ ДЕҲҚОНЧИЛИКДАГИ АҲАМИЯТИ
Парранда ахлати қимматли ва тез таъсир этувчи маҳаллий ўғит. Парранда ахлати таркибида ўсимликларнинг меъёрда ривожланиши учун зарур барча озиқ моддаларни тутади.
Парранда ахлати таркибидаги озиқ моддаларнинг миқдори парранда тури, озуқа миқдори ва сифатига қараб кескин ўзгаради. Йил давомида ҳар бош товуқдан 6-8, ўрдакдан 8-10 ва ғоздан 12 кг гача ўғит олиш мумкин. Парранда ахлати таркибидаги барча озиқ моддалар ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир.
Азотнинг асосий қисми сийдик кислотаси шаклида бўлиб, сақлаш жараёнида аввал мочевинага, кейин аммоний карбонатга айланади. Нотўғри сақлаш шароитларида аммоний карбонат парчаланиб, тезда аммиак, С02 ва сув ҳосил бўлади.
Ўғит катта уюмларга тўплаб сақланса, тезроқ қизийди ва бунда ҳам аммиакнинг исроф бўлиши кузатилади. 6 ой сақланган парранда ахлати таркибидан 50 % га яқин азот йўқолади. Қиш фаслида ахлатнинг музлашидан ҳам кўп миқдорда азот йўқолади.
Азот исроф бўлишининг олдини олиш мақсадида парранда ахлатига массасининг 7-10% и миқдорида суперфосфат талқони ёки 20-40%ига тенг торф кукуни кўшиш лозим. Паррандахонага майда қирқилган сомондан тўшама ташланса, ўғит таркибидаги озиқ моддаларнинг исроф бўлиши камаяди.
Янги, тўшамасиз парранда ахлати таркибидаги азот ҳали аммоний ҳолатига ўтиб улгурмаганлиги сабабли уни юқори (600—800°С) ҳароратда қуритиш мумкин. Бундай усулда қуритилган парранда ахлати ўз таркибида 4-6% азот, 2-3% фосфор (Р205) ва 2-2,5% калий (К20) тутади.
Қуритилган ўғит таркибидан ярим йил давомида атиги 4-11% органик модда ва 2-8 фоиз азот йўқолиши кузатилган. Парранда ахлатини экишгача ва ниҳолларни қўшимча озиқлантиришда қўллаш тавсия этилади.
Унга айниқса картошка, илдизмевалилар, сабзавот экинлари ва мевали дарахтлар талабчандир. Асосий ўғит сифатида қуруқ парранда ахлатини сабзавот экинлари ва картошкага 1-2 т/га миқдорда қўллаш керак.
🔗Манба: AGROBLOGER
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
✅ ЭКИНЛАР БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
➡️ БУЛҒОР ҚАЛАМПИР
➡️ АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР
➡️ СЕЛДЕРЕЙ
➡️ БОДРИНГ
➡️ ПОМИДОР
➡️ КАРТОШКА
➡️ ПИЁЗ
➡️ КУНГАБОҚАР
➡️ ЛИМОН
➡️ МАККАЖЎХОРИ
➡️ НЎХАТ
➡️ ЛОВИЯ
➡️ БАҚЛАЖОН
➡️ ПАХТА
➡️ БУҒДОЙ
➡️ ШОЛИ
➡️ ТАРИҚ
➡️ ҚАНД ЛАВЛАГИ
➡️ БЕДА
➡️ ТАРВУЗ
➡️ ТУРП
➡️Таклифлар бўлса: @AgroAdmin_uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
18 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи ёғингарчилик kutilmaydi. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27°C бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26°C бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи (2000 м дан юқорида) бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
ТАРВУЗ УРУҒЛАРИ СОТУВДА!
➡️Мевасининг ўртача оғирлиги: 10-12 кг
➡️Кўчатликдан бошлаб ҳосил пишиши: 60-65 кун
➡️Жами кўчат тайёрлаш билан 85-90 кун
➡️Очиқ майдонда етиштириш учун мўлжалланган
➡️Мевасининг пўсти юпқа ва гўшти ёрқин қизил рангда
➡️Туркия маҳсулоти 🇹🇷
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум ҳурматли кузатувчилар. Сизларга қандай маълумотлар керак бўлса ёзиб қолдиринг. Имкон борича жавобларни қолдирамиз. Гуруҳда ўзаро фикр алмашинг ва қилаётган ишларингизни улашинг!
Ҳурмат билан Админ
🌽ЦАРИЦА ПОЛЕЙ🌽
Растет, набирается сил и готовится радовать наших гостей
Вкусная, сочная, любимая всеми - кукуруза!
Сегодня специально проделываем отверстия в плёнке, чтобы наша кукуруза «не подгорела».
Впереди нас ждут высокие температуры, местами до +32 градусов. Поэтому готовим растение к перепаду.
Уверены, что в этом году сможем порадовать этим лакомством всех желающих
Всем бодрого дня и кукурузного настроения 🌽
🔗Манба: Бахча Пономарёвых
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ЮМШОҚ СОХТА ҚАЛҚОНДОР
Coccus hesperidum
У мумсимон зирҳ билан қопланиб олади, бу эса уни кимёвий препаратларнинг заҳарли таъсиридан ҳимоя қилади. Қалқондорлар тушган барглар ва новдалар улар аж-ратган модда таъсирида ёпишқоқ бўлиб қолади. Кучли зарарланган барглар сарғаяди ва тўкилиб кетади. Чунки зараркунанда барг ва новдалар ҳужайрасининг ширасини сўриб озиқланади.
Юмшок сохта калкондор кўп ўсимликлар билан озикланади. Ўсимликлардан иссикхоналардаги ўсимликларга ўтиши мумкин. Юмшоқ сохта қалкондор цитрус ўсимликларидан ташқари иссиқхоналардаги кўпгина ўсимликларга ва хонаки ўсимликларга ҳам зарар етказади.
🔴 ЛИЧИНКАЛАРИ: Юмшоқ қалқондорларнинг эркаги бўлмайди, партеногенез йўли билан, тухум қўймасдан тирик туғиб кўпаяди, битта урғочиси 100 тагача личинка туғади. Сохта қалқондор траншеялардаги цитрус ўсимликларининг баргини сўриб, қувватдан кетказади ва уларни яхши ўстирмай қўяди.
🔴 ЕТУК ЗОТИ: Сохта қалқондор гавдаси чўзиқ, олд томони ингичкалашган, озроқ қавариқ, зарғалдоқ ёки сариқ тусли, баъзан нотўғри сердоғ жилоси бор, баъзан қўнғир ёки қора тусли бўлади, вояга етган қалкондорнинг узунлиги 2,5-5 мм, эни 1-3 мм бўлади. Иссиқхоналарда ҳарорат етарлича юкори бўлса қишки уйқуга кирмасдан кўпаяверади.
💡Кураш чоралари: Қалқондорлар аниқланганда шира битлардаги сингари аввало чумолиларни йўқотиш чоралари кўрилади. Қалқондорларни намланган дока билан артиб олинади. Кучли зарарланган шохлар ва новдалар кесиб ташланади. Зараркунанда катта майдонда тарқалган бўлса ўсимликларга VIDELTAMETRIN 10% (10 литр сувга /10мл) ёки VILUCHO 35% (10 литр сувга /10мл) ёки ZIMOVIT 75% (10 литр сувга /100мл) препаратлардан бири экин гулламаган пайтда пуркалади.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
#Лимон
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🍈Қовун экини ўсув даврида баргидан (суспензия) ва томчилатиб суғориш орқали озиқлантириш жадвали
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ДЕҲҚОН АКАМИЗДАН НАТИЖАЛАР ҲАҚИДА ИЗОҲ...
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢 ПОМИДОР ГУЛЛАШИ ВА МЕВА ШАКЛЛАНИШ ДАВРИДАГИ АШАДДИЙ КАСАЛЛИКЛАРДАН БИРИ
➡️ Помидор қўнғир доғланиши (кладоспориоз, барг моғори)
📖Касалликнинг инглизча номи: Cladosporium fulvum
Кладиоспориоз бутун дунёда тарқалган ва у иссиқхоналарда помидорнинг асосий касалликларидан биридир. Очиқ далаларда камроқ учрайди. Ўзбекистоннинг жанубида иссиқхоналарда помидорнинг энг кенг тарқалган ва хавфли касаллиги ҳисобланади. Касалликнинг кучли эпифитотиялари баъзан очиқ далаларда ҳам ривожланади.
Касаллик помидорнинг гуллаш-мева тугиш пайтларида бошланади ва асосан баргларини зарарлайди. Унинг биринчи белгилари – пастки барглар устида сариқ ёки оч-яшил доғлар, барглар остида эса (ўша доғларнинг тагида) рангсиз, сарғиш ёки оч-қўнғир доғлар пайдо бўлишидир. Барг остидаги доғлар яшил-қўнғир (ёки кулранг-қўнғир) тусли майин моғор билан қопланади. Касаллик тезда тепа ярус баргларига ўтади. Кучли зарарланган барглар олачипор тус олади ва қурийди.
➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🌸ЗАЦВЕЛА!
У нас в теплицах началось активное цветение петунии. А это значит, что совсем скоро мы будем пересаживать её в парк
Петуния – один из самых продаваемых цветков в мире. Ее рассада весной на рынках расходится стремительно. Огромное количество высаживается в общественных пространствах и частных садах. Наш парк не исключение. Яркие цвета привлекают к себе внимание посетителей парка. Почему!? Давайте разбираться?
Петуния (Petunia) – уроженка тропических регионов Южной Америки, относится к многолетникам, но в нашей стране выращивается как однолетнее растение. В культуру была введена в XVIII веке. С тех пор было создано огромное количество сортов и гибридов, которые отличаются габитусом, размером, формой и окраской цветов. Мир петунии многообразен.
Совсем скоро покажем вам процесс посадки петунии в парк. А пока желаем всем бодрого дня и арбузного настроения 🍉
🔗Манба: Бахча Пономарёвых
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram