➡️ Қулупнайнинг илдиз тизими попук илдиздир, ҳар бир куртак асосида қўшимча илдиз попуги шаклланади, ундан ўқ илдиз ва шохлаб кетадиган илдизлар чиқади. Ўзбекистоннинг суғориладиган ерлари шароитида ўсиш даври давомида илдиз тизими ер тагида 70 см гача чуқурлашиб кетади, бироқ асосий қисми 40 см чуқурликда жойлашган бўлади, илдиз атрофи диаметри 20-30 см ни ташкил этади.
🔗Манба: ©️Agrolaboratoriya
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⚡️ "Август-Муслюм" приступил к весенне-полевым работам-2024
Ведётся подкормка озимых всходов жидким удобрением КАС (собственное производство) и боронование многолетних трав.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ўсимлик баргида барг оғизчалари мавжуд ва транспирация ҳамда газ алмашиши айнан шу оғизчалар ёрдамида амалга ошади. Барг оғизчасининг ичига чуқур саёҳат...
📎Манба: Калифорния Фанлар Академияси
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⭐️ Каналимизга овоз беринг
Телеграмда «Boost» функцияси қўшилганидан хабарингиз бор. Бу функция бизга каналимизни янада яхши қилиш учун янги имкониятлар беради.
Каналимизда янги функциялар қўшилиш учун бизга BOOST орқали овоз беринг. Фақат PREMIUM аккаунтлар овоз бера олади. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🍀 ЭКИНЛАР УЧУН ОРГАНИК МОДДАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Тупроқ фақатгина инорганик бўлмай, ичида ҳаво, сув, органик модда ва турли жонли макро ва микро организмлар мавжуд бўлган табиий муҳитдир.
Тупроқдаги микроорганизмларнинг миқдори бир грамм тупроқда бир миллиардга яқиндир ва бу сабабдан олимлар тупроқларга жонли мавжудот каби муносабатда бўладилар. Тупроқдаги микроорганизмларнинг миқдори қанчалик кўп бўлса, тупроқ унумдорлиги шунчалик юқори бўлади.
Қишлоқ ҳўжалигида ўсимлик ва ҳайвон чириндилари органик модда сифатида қадрланади. Умумий ҳолатда органик моддаларнинг асосини ҳайвон гўнги, ўсимлик илдизлари, шох-шаббалар, япроқ, сомон ва турли хил органик чиқиндилар ташкил этади. Олдинги даврларда сувли муҳитларда органик боғламларнинг бирикиши натижасида пайдо бўлган торф, леонардит ва кўмир энг муҳим органик модда рерурсларидан ҳисобланади. Органик моддалар тупроқда бир қанча биологик, физик ва кимёвий жараёнларда иштирок этади.
Тупроқ сифати ва унумдорлиги учун тупроқ таркибидаги органик моддаларнинг миқдори 3-4% дан юқори бўлиши керак. Бундан паст бўлган ҳолатларда экин етиштириш ҳаражатлари ортиб, сифати тушиб кетади, касалликлар кўпаяди ва инсон саломатлигига зарар етказадиган ҳосил олинади.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
ДЕҲҚОНЧИЛИКДА ЭКИНЛАРИНГИЗНИ БИЗ БИЛАН ЕТИШТИРИНГ!
🇺🇿''PETROCHEM AGRO'' компанияси 115 хилга яқин маҳсулотларини сизга таклиф қилади. Бунда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши пестицидлар ҳамда комплекс ўғитлардан ташкил топган.
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🧪ПЕСТИЦИДЛАРНИНГ ТАЪСИР ЭТИШ ХУСУСИЯТИ
➡️Пестицидлар — ўсимликларда қўлланилаётган кимёвий воситалар.
Контакт пестицидлар ўсимлик тўқималарига сўрилмайди (баргнинг сиртидан бошқа томонига ўта олмайди) ва фақат зарар берувчига бевосита текканда (контакт бўлганида) таъсир қилади. Улар уруғ, ўсимлик, тупроқ ва бошқа субстратлар устидаги зарар берувчини ўлдиради ёки ривожланишдан тўхтатади. Патогенларга таъсир этиш усулига қараб контакт ва системали таъсирли пестицидлар ажратилади. Контакт препаратларга Бордо суюқлиги, мис хлороксиди, анорганик олтингугурт ва унинг ҳосилалари ва бошқалар киради.
Контакт пестицидларнинг битта камчилиги – улар билан кўп, бир мавсумда 5-6 мартагача ишлов бериш зарурлигидир. Ишловдан кейин ёққан биринчи ёмғир бу препаратлар ювилиб кетишига ва яна ишлов бериш лозим бўлишига олиб келади.
Системали таъсирли пестицидлар ўсимлик ичига, тўқималарига киради ва тарқалади (мисол учун, илдиздан поянинг юқори қисмидаги новдалар ва баргларга, барг ва новдалардан бошқа барг ва новдаларга ўтади), ўсимликка зарар етказмайди. Улар касаллик қўзғатувчилар ривожланишини ўсимлик аъзоларининг ҳам устида, ҳам тўқималари ичида тўхтатади. Шунинг учун бу препаратлар ҳам касалликларнинг олдини олиш, ҳам зарарланган ўсимликларни даволаш учун қўлланилади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢 Сабзи пашшасининг қурти зарари
📖Илмий номи: Delia antiqua (Meigen)
Зараркунанда асосан сабзига, баъзан бошқа мураккабгулдошларга ҳам зарар етказади. Зарарланган илдизмевалар чириб кетади.Ғумбаги тупроқ устки қатламларида қишлайди. Сабзи пашшаси ҳар бир ўсимликка 10-12 тадан, жами 100-1200 тагача тухум қўяди.Сабзи пашшаси йилига 2 марта авлод бериб ривожланади.
💡 Кураш чоралари:⬇️
⚙️ Агротехник тадбирлар: Янги сабзи экинини эски экин майдонидан узоқроқ жойлаштириш; кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш; сабзи кўчатларини сийраклатиб қўйиш.
🧪 Кимёвий усул: пашшалар ёппасига учиш даврида 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки KORATEK PLYUS 5% 10 мл ёки VIRELL-D 55% 15 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10 гр ёки VIOSPILAN 20% 15 гр ёки VIPITO 9.3% 10 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢 Пиёз пашшаси
📖Илмий номи: Delia antiqua (Meigen)
Зараркунанда пиёз ва саримсоқ пиёзга зарар етказади. Шикастланган ўсимлик ташқи кўриниш бўйича ажрала бошлаб, барглари ўсишдан тўхтаб, буралади, сарғаяди ва учидан бошлаб қурийди. Ўсимлик туганаклари ёрилиб, зарарланиш белгисини беради, меваси кичик ва сифатсиз бўлиб қолади. Сохта ғумбаклари тупроқнинг 10-20 см чуқурлигида пиёз экилган далаларда қишлайди. Пашшалари апрел-май ойларида учиб ўсимликка яқин тупроқ бўлакчаларига ва пиёз баргларига 5-12 тадан тухум қўяди.
Тухумдан чиққан личинкалар пиёз билан озиқлангач, пиёзлар ириб кетади. Битта пиёзда 10-15 та личинка ривожланади. Пиёз пашшаси йилига 4-5 марта авлод бериб ривожланади.
💡 Кураш чоралари:⬇️
⚙️ Агротехник тадбирлар: бир марта пиёз экилган далага қайта 3-4 йилдан кейин пиёз экиш тавсия этилади; пиёз ва саримсоқ пиёздан бўшаган далалар чуқур кузги шудгор қилинади; пиёздан бўшаган далаларда ўсимлик қолдиқлари йўқотилади; пиёз эрта муддатларда экилиши лозим.
🧪 Кимёвий усул: пиёзда пашшаларни ёппасига учиш даврида 10 литр сув ҳисобида VIDELTAMETRIN 10% 10 мл ёки VIRELL-D 55% 15 мл ёки KORATEK PLYUS 5% 10 мл ёки VIPROKLEM 10-15% 10 гр ёки VIOSPILAN 20% 10-15 гр ёки VIPITO 9.3% 10 мл препаратларининг бирортаси билан ишлов берилади.
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБИ
Кунгабоқар учун мақбул иқлим шароити:
Кунгабоқар ривожланиш даврида юқори иссиқликдаги ҳаво ҳароратига, қурғоқчиликка жуда чидамли ўсимлик ҳисобланади. Уруғларининг яхши униб чиқиши учун 8-10°C ли тупроқ иссиқлиги керак.
Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида кунгабоқар экинини баҳорги ва ёзги мавсумда экиб етиштириш мумкин. Аммо уруғлар қийғос униб чиққан, ёш ниҳол даврида ва кунгабоқар кўчатларининг дастлабки ўсиш даврида салқин иқлим шароитлари талаб қилинади.
Кунгабоқар ниҳолларида 4 тадан 8 тагача барг ҳосил бўлгунча совуққа бир мунча бардош бера олади. Аммо кунгабоқар кўчатлари қийғос униб чиқиб бўлгач, токи гуллаш ва тўлиқ пишиб етилиш давригача бўлган вақтда иссиқ ҳаво ҳароратига жуда талаби юқори бўлади.
Гуллаш даврида ёғингарчилик ва булутли об-ҳаво билан бирга юқори намлик ҳолати кузатилса, уруғланишнинг пасайиши ва бунинг оқибатида кам ҳосил шаклланишига олиб келиши мумкин.
Униб чиқишдан бошлаб пистаси тўла пишиш давригача 2600 дан 2850°С гача иссиқлик талаб қилинади. Бу кўрсаткич нав ва тупроқ-иқлим шароитига қараб ўзгариб туради. Шимолий худудларга қараб ўсув даври узаяди.
Кунгабоқарнинг уруғи +5 - +10°С да униб чиқади, ҳарорат +10 - +12°С бўлганда анча тез унади. Оптимал ҳарорат +18°С. Бундан юқори ҳароратда униб чиқиш жараёни тезлашади. Майса – 6 °С совуққа бардошлидир. Ҳарорат юқори бўлиб сув етишмаса ҳосил кескин камаяди. Юқори ҳароратнинг салбий таъсири тўла майсаланишдан гуллаш даврининг охиригача кузатилади.
Кунгабоқар ўсимлиги меъёрий ҳолатда фотосинтез жараёнини амалга ошира олиши учун, етарли миқдорда ёруғлик нури ва иссиқликка эҳтиёж сезади. Ёруғлик нури кам бўлган даврда, фотосинтез миқдори сезиларли даражада пасаяди. Мисол учун: қуёш нурини 40 фоиз кам бўлган, соя-салқин шароитда етиштирилганда, ҳосилда 64 фоизлик пасайиш
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ҒАЛЛА ЭКИНИ НАЙЧАЛАШ ЎСУВ ФАЗАСИ ҲАҚИДА...
Fалла дон экинларида, жумладан кузги бугдойда тупланиш фазасидан кейинги ривожланиш фазаси найчалаш фазаси ҳисобланади. Тупрок юзасида 5 см баландликда поянинг биринчи бўғини пайдо булади. Баҳорда амал даврининг бошланишида найчалашнинг бошланишигача, ўртача суткалик ҳарорат 10,7°С, фаол харорат йиғиндиси 332°С бўлганда 20-40 кун ўтади. Бу даврда бошоқ фаол шаклланади ва ривожланади.
Ғалланинг найчалаш даврини фаол ўтиши сув, озика, иссиқлик ва ёруғлик билан таъминланганлигига боғлиқ. Даврнинг охирида ўсимликлар максимал баландликка, баргларининг кўп ёки камлигига яъни нав учун характерли бўлган белгиларга эга бўлади.
Биринчи поя бўғимини тупроқ юзасидан пайпаслаб билиш мумкин бўлган давр найчалаш бошлаш даври бўлади. Бу даврда башоқчаларда гул шаклана бошлайди. Ўсимлик найчалашдан бошлаб кучли ўса бошлайди. Шунинг учун ўсимликлар бу фазада сув ва озиқ моддалар билан етарлича таъминланган бўлиши керак. Ўсимликлар хаётидаги бу давр «критик давр» ҳисобланади. Ғалланинг ҳосилдорлиги маълум даражада ўсимлик найчалаш даврида физиологик жараёнлар кандай ўтганлигига , озиқа ва намлик билан таъминланиш даражасига боғлиқ бўлади.
💡 #ғалла
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ОЛМА ВА НОКДА ПАРША (ҚЎТИР) КАСАЛЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
⭕️Зарари: Барглар, мевалар, новдалар, барг бандлари, мева банди, гулкоса барглари зарарланади. Бу касаллик билан кўпроқ катта ёш даги ва зич экилган дарахтлар кучли зарарланади.
✍🏻Таърифи. Касалликнинг дастлабки белгилари гуляпроқлар ёппасига тўкила бошлаганда намоён бўлади. Касалланган баргларда юмалоқ қўнғир доғлар духобасимон тўқ яшил ғубор билан қопланган бўлади.
Бу ғубор олмада баргнинг устида, нокда эса остида кўринади. Касал ланган барглар қурийди ва тўкилиб кетади. Мевада қора ёки кулранг қора доғ пайдо бўлиб, кейинчалик меванинг ёрилишига ва қийшиқ бўлиб қолишига сабабчи бўлади.
📖Ҳаёт цикли: Касалликнинг тарқалиш манбаи замбуруғлар қишлаб чиққан барглар ҳисобланади. Баъзан (кўпинча нокда) шохларда қишлаб қолиши мумкин. Касалликнинг ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 18–20°С бўлсада, споралар 2-30°С да ўса олади. Споралар шамол ва ёмғир томчилари ёрдамида тарқалади. Об-ҳавонинг келишига қараб спораларнинг тарқалиши 60 кунгача чўзилиши ҳамда касалликнинг яширин даври 8–12 кун давом этиши мумкин. Ёз мобайнида замбуруғ 8–10 авлод беради.
💡Кураш чоралари: Меъёрида суғориш; зарарланган шохларни кесиб, йўқотиш; кузда тўкилган баргларни чуқур кўмилишини таъминлаш; кузда барг тўкилишидан сўнг ва баҳорда куртак ёзишдан олдин 1° ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ООҚ) пуркаш.
Асосий ишловлар фенологик муддатлари:
Пуушти бутон ва мева тугиш даврларида қўлланилса яхши самара беради. Бунда VINKOZEB 80% ёки VI KAPTAN 50% фунгициди Калмараз (Парша) касаллиги бошланган ва авж олган боғларда қўлланилиб келинмоқда. Бир мавсумда 2-3 марта пуркаш ишлари олиб борилади ва ҳосил пишишига 30-40 кун қолганда ишлов тўхтатилади. Биринчи ишлов тўлиқ гуллаш даврида ва кейингилари ҳар 10-15 кун оралаб қўлланилади.
➡️Расимларни кўриш учун: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🍉 ТАРВУЗ ВА ҚОВУН ЭКИНИДА ОЗУҚА МОДДАЛАР ЕТИШМАСЛИГИ
🫥 Азот: барглар пастки ярусдан тепага қараб бирин-кетин сарғаяди ва қурийди. Бодрингнинг мевалари, айниқса уларнинг учлари ингичка бўлиб қолади. Қовун мевалари кичик, оч-рангли, юпқа қобиқли ва уруғлари кичик бўлиб қолади.
🫥 Фосфор: ўсимликларнинг бўғин оралари қисқа, натижада бўйи калта бўлиб қолади, барг томирлари ва бандлари қизғиш тўқ-қўнғир тус олади, гуллари кам ривожланади.
🫥 Калий: Ёш баргларнинг четлари пиёлага ўхшаб ичига букилади, четлари оқаради ёки сарғаяди. Баргларда, пастки ярусдан бошлаб, қўнғир доғлар ривожланади. мевалари қўнғир тус олади ёки доғлар билан қопланади, тўқмоқ шаклини олади. Мушк қовуннинг эти майда донадор ва аччиқ бўлиб қолади.
🫥 Магний: пастки ярусдан бошлаб баргларнинг томирчалари ораси оқаради, томирчалар яшил рангини сақлайди, барглар олачипор бўлиб қолади. Ёш барглар буришади, мўрт, осон синувчан бўлиб, сўнгра қуриб қолади.
🫥 Темир: ёш баргларнинг томирчалари оралари сарғаяди, пастки ярусдаги барглар эса ўзининг яшил рангини сақлаб қолади.
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
15 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кечга томон ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12 бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
Туркияда одатий чўпонлар куни
Туркия ҳудудининг 16% ни яйловлар, 26% ни ўрмонлар ташкил этади, 35% да, яъни жами ҳудуднинг 1/3 қисмида аҳоли деҳқончилик билан шуғулланади. Туркияда ғалла, пахта, тамаки, қанд лавлаги, зиғир, каноп ва бошқаларлар етиштирилади.
Туркия ёнғоқ (фундук), анжир ва ўрик етиштиришда дунёда 1- ўринда, сабзавот, узум ва тамаки етиштиришда 4 - ўрин, буғдой ва пахта етиштиришда эса 7- ўринда туради.
Чўпон опамизга қойил, иккита «болачани» кўтариб юрибдия...
🔗Манба: Dunyoboylab
💡#қизиқарли
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
14 АПРEЛ ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22°C бўлади.
**Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22°C бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
⚙️ МАККАЖЎХОРИНИНГ БАРГЛАРИ МУАММОНИ ЎЗИ АЙТАДИ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⚙️ МАККАЖЎХОРИНИНГ 1 ГЕКТАР МАЙДОНДАГИ ЭКИНЛАР СОНИ КАНДАЙ АНИКЛАНАДИ
Бунинг учун ўсимликнинг 3-5 барг даврида 70 см. жўяк учун 14,28 м., 90 см жўяк учун эса 11,60 м масофадаги соғлом нихоллар сони аникланади. Масалан аникланган кўчат сони 55 дона бўлса, демак 1 гектар майдонда 55,000 та кўчат борлиги маълум бўлади. Ҳисоб янада аниқроқ бўлиши учун майдоннинг бир неча жойида ушбу текширув ўтказилади.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
✅ПИЁЗ ЭКИНИДА СУСПЕНЗИЯ ИШЛОВЛАРДА НАТИЖАГА ЎЗИНГИЗ БАҲО БЕРИНГ
Пиёзда кузатилган сохта ун-шудринг касаллигига қарши RIDAMILL GOLD фунгициди қўлланилди. Суспензия учун қўлланилаётган сувнинг pH даражасини тушириш ва сувни юмшатиш учун NORMAL SOIL препаратидан фойдаланилди. Препаратларни самарадорлиги ошиши учун экинга препаратларни ёпиштириш ва ёйиш учун сирт фаол модда EKO SLIWETT дан қўлланилди.
Экинни стрессдан чиқариш ва ривожини ошириш учун EKO AMAFOSS ва EKO AMINO ўғитларидан бирга фойдаланилди.
Petrochem Agro компанияси маҳсулотларидан фойдаланиб самарали натижаларга эришилмоқда!
↖️ Сурхондарё вилояти
👤 Деҳқон: Рамазонов Рамазон
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш чуқурлиги.
-Уруғ нормал текис униб чиқиши ва майдонлардан тўлиқ кўчат олишда экиш чуқурлигини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. Экиш чуқурлигини белгилашда уруғнинг йирик-майдалиги асосий рол ўйнайди.
-Йирик уруғли экинлар маккажўхори, нўхатни 5-6 см, майда уруғлилар беда, кунжут ва бошқаларни 1,0-1,5 см чуқурликда экиш керак. Икки паллали экинлар уруғини бир паллалилариникига қараганда юзароқ экиш керак. Чунки, улар уруғ палласини кўтариб чиқади. Агар у белгиланган меъёридан чуқурроқ экилса, униб чиқишида уруғидаги озиқ моддалар кўпроқ сарфланиб, майса нимжон бўлиб қолишига сабаб бўлади. Илмий маълумотларга ва ишлаб чиқариш илғорларининг тажрибаларига асосланиб ҳар бир экин уруғининг экиш чуқурлиги белгиланган.
-Уруғ экиш чуқурлигига экиш вақтидаги об-ҳаво шароити таъсир этади. Масалан, агар баҳорда ёғингарчилик кўпроқ бўлиб, тупроқ сернам бўлса, уруғ юзароқ экилиши керак. Аксинча, тупроқдаги нам уруғнинг униши учун етарли бўлмаса, у бир оз чуқурроқ экилади.
🔗Манба: @RESPUBLIKA_FERMERLARI
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Шохнинг узуни яхши экан))
🔗Манба: AgroOlamUz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🧪ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВГА ҚЎШИШ КЕТМА КЕТЛИГИ ҚАНДАЙ?
Аввал белгиланган сувнинг ярми тайёрлаб олинади. Иккинчи ўринда сувнинг ишқорийлигини туширувчи препаратлар қўшилади (агар сув ишқорий бўлса). Учинчи ўринда тавсияда клей (сирт фаол модда) бўлса қўшилади. Тўртинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, суюқ ҳолатдагиси қўшилади. Бешинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, қуруқ ҳолатдагиси охирида, у ҳам бўлса озроқ сувда алохида (ҳар бири) эритиб олиб, кейин ишчи бакларга қўшилади. Энг сўнгида ишчи бакни белгиланган (қолган) сувини қўшиб қўйилади.
Ҳа айтганча, бу наъмуна барча препаратларни тайёрлашда асқотади!
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ҚИЗИҚАРЛИ ВА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР
Ўсимликларга минерал моддалар жадал сингишига: ёруғлик, ҳарорат, ҳавонинг нисбий намлиги, илдиз жойлашган ерда ҳаво аерацияси, тупроқ муҳити реакцияси, тупроқ эритмаси концентрацияси, тупроқдаги токсик (заҳарли) моддаларнинг мавжудлиги, илдиз тизимини ривожланганлиги ва бошқа омилларнинг таъсир этишларини унутмаслик зарур.
Помидор қиш фаслида ёруғлик кам бўлса калийни кўп ўзлаштиради аксинча юқори бўлса, вегетатив массаси жадал ўсаётган ҳамда мевалар тугаётган даврда азотни кўп ўзлаштиради. Шунинг учун N:K нисбати ўзгартирилади ва қишда 1:3, ёзда эса 1:1 меъёрда берилади одатда.
Бодринг учун илдизи жойлашган муҳит ҳарорати 20-25°С, бошқа иссиқхона экинлари учун эса 17-20°С бўлиши энг қулай ҳисобланади. Ҳарорат пасайса озиқ моддаларни, хусусан фосфорни ўзлаштириш камаяди.
Тупроқ ҳарорати (18°С дан 12°С атрофигача) ҳар 2°С ча пасайганда помидор фосфорни ўзлаштириши олдинги кўрсаткичига нисбатан 50% га пасайтиради.
Помидор ва бодринг илдиз тизими 10-12°С да ишламайди ва ўсимликка озиқа элементлари етиб бормайди. Ҳавонинг нисбий намлиги ўсимликка кальцийни сингиб киришига таъсир этади. Ҳавонинг нисбий намлигини камайиши транспирация ва илдиз босимини кучайтиради, бу кальцийни сўрилишини яхшилайди ва помидорни учидан чириш касаллигини камайтиради.
Сув ва озиқ моддаларнинг меъёрида сингиши учун тупроқдаги кислород миқдори 15% дан кам бўлмаслиги ва қаттиқ, суюқ ҳамда газсимон заррачалар 1:1:1 нисбатда бўлиши керак.
💡 #фойдали
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram