🧪ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВГА ҚЎШИШ КЕТМА КЕТЛИГИ ҚАНДАЙ?
Аввал белгиланган сувнинг ярми тайёрлаб олинади. Иккинчи ўринда сувнинг ишқорийлигини туширувчи препаратлар қўшилади (агар сув ишқорий бўлса). Учинчи ўринда тавсияда клей (сирт фаол модда) бўлса қўшилади. Тўртинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, суюқ ҳолатдагиси қўшилади. Бешинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, қуруқ ҳолатдагиси охирида, у ҳам бўлса озроқ сувда алохида (ҳар бири) эритиб олиб, кейин ишчи бакларга қўшилади. Энг сўнгида ишчи бакни белгиланган (қолган) сувини қўшиб қўйилади.
Ҳа айтганча, бу наъмуна барча препаратларни тайёрлашда асқотади!
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
ТАРВУЗ УРУҒЛАРИ СОТУВДА!
➡️Мевасининг ўртача оғирлиги: 10-12 кг
➡️Кўчатликдан бошлаб ҳосил пишиши: 60-65 кун
➡️Жами кўчат тайёрлаш билан 85-90 кун
➡️Очиқ майдонда етиштириш учун мўлжалланган
➡️Мевасининг пўсти юпқа ва гўшти ёрқин қизил рангда
➡️Туркия маҳсулоти
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ПИЁЗНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Пиёз маҳаллий сабзавот етиштирувчилар орасида талаб қилинадиган доимий экин ҳисобланади ва юқори сифатли ҳосил олиш учун унинг биологик хусусиятларини билиш муҳимдир.
☀️Ҳароратга талаби: Пиёз ўсишининг тезлиги ва интенсивлиги ҳаво ҳароратига боғлиқ.
💧Сувга талаби: Пиёзбошнинг шаклланиши ва етилиши озиқ моддаларга ва ўсимликнинг сув билан таъминланганлигига боғлиқ.
💡 #пиёз
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
ПРОГНОЗ ҚИЛИНАЁТГАН СОВУҚ КУНЛАРДА ИССИҚХОНАДА ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
(2-қисм)
Иссиқхоналарда авваламбо ҳароратни айтиб ўтадиган бўлсак, экинлардан бақлажон, булғор қалампир, аччиқ қалампир, помидор ва бодрингларни ҳароратга бўлган талабни энг камида 14°С дан туширмаслик керак. Иссиқхонада ҳароратни яхшироқ ушлаши учун термоз клёнкалардан эмас, агровалакнолардан фойдаланишни тавсия берамиз. Кундуз кунлар агровалакно 100% очилиши шарт, кечга яна қайта ёпилади.
Қулупнайларда 4-5°С дан туширмаслик тавсия берилади.
Экинларни ўғитлашда таркибида азот мавжуд ўғитларни умуман қўлламанг. Таркибида Фосфор, калий ва микроэлементлар жамланмаси билан суғорилиши мумкин. Cуғориш ишлари совуқдан аввал бажарилгани яхши, агар экин эхтиёжи сувга баланд бўлса кундузи суғорилади кам миқдорда.
Суғориладиган сувнинг ҳарорати барча экин тури учун энг ками 18°С дан паст бўлмаган ҳароратда суғориш тавсия берилади.
Совуқ кунларда экин стресс бўлиши, гуллар тўкилиши ва кейинги асоратларидан меваларнинг хунук шаклга кириши кузатилиши мумкин.
Ёш кўчатларни эса экмай турган яхши.
Экинларни совуққа чидамлилигини ошириш ва стрессдан чиқаришга совуқ кунлардан олдин бир марта, совуқдан кейин бир марта қуйидаги ўғитлар билан ишлов бериш мумкин.
EKO IZOBIYON ёки EKO AMINO 25 мл + RIVAL 25 мл + ZIMOBOR 10 гр = 10 литр сув ҳисобида баргдан ишлов бериш керак.
Юқорида биз ҳароратларни энг камида тавсия бердик.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
💡 #қиш #совуқ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
БАҲОР-ЁЗ ОЙЛАРИДА НИМА УЧУН ИССИҚХОНАЛАРДАГИ ПОМИДОР МЕВАЛАРИ ЁРИЛАДИ?
Иссиқхонада помидор етиштиришда кўпинча помидорнинг пишган ва ҳатто пишиб улгурмаган меваларининг тўсатдан оммавий ёрилиши кузатилади.
Бунинг сабаби, қуёш қиздириши натижасида иссиқхона тупроғи қуриб, намлик йўқолади. Юқори ҳарорат мевалар етилишини тўхтатиши натижасида унинг пўсти қаттиқлашади.
Худди шу вақтда меъёрдан ортиқ суғориш натижасида помидор мевалари тўқималарида ҳам ички суюқлик босим тўсатдан ортиб кетади. Буни кўтара олмаган меваларда оммавий ёрилиш юз беради. Томчилатиб суғоришда бундай нохушликлар камроқ юз беради.
🔗Манба: Agrobloger
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💡 #қизиқарли
Кеч кузда ерни ҳайдаш олдидан суюқ органик ўғит турларини катта майдонларда тупроққа киритиш жараёни.
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ Ўзбекистонда занг касаллиги хавфи ортмоқда – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Гап шундаки, бу йил март ва апрель ойларида сурункали ёмғир ёғиши ва юқори намгарчилик бўлиши кутилмоқда.
Фермерларга ўз далаларини кўздан кечириш, майсаларда сариқ-қўнғир занг аниқланганда зарур агротехника чораларини кўриш тавсия этилди.
Акс ҳолда, касаллик ғалла ҳосилини 50-60 фоизгача нобуд қилади.
🔗Манба: Aniq.uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ Цитрус ўсимликларнинг хавфли кушандаси
Phyllocnistis citrella
Цитрус инли куяси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқалардаги иссиқхоналарда лимон, мандарин, апельсин ҳамда шу каби цитрус ўсмиликлари ҳосилдорлигига катта зарар етказиши мумкин.
Цитрус инли куяси олигофаг ҳашарот бўлиб, цитрус ўсимликларига катта зарар келтиради. Цитрус инли куяси лимон ўсимлигининг хавфли кушандаси ҳисобланади. Шу билан бир қаторда у мандарин ва грейпфрут ўсимлигида ривожланиши аниқланган. Бу ҳашорот капалагининг қанотлари ёзилганда 4-5 мм узунликда бўлиб, қанотлари кулранг, ингичка, ўткир учли, олдинги жуфт қаноти иккита тўқ чизиқлар, ўртасида эса В шаклида белгиси ва тепа учида қора доғлари бор.
Қанотининг ўрта олдинги четигача узун тўқ сариқ рангда туклари бор. Попуклари орқа қанотида ҳосил бўлади. Орқа оёқларининг болдир қисмида тепага қараган қора ўсимтаси бор. Цитрус инли куясининг ривожланишида об-ҳавонинг аҳамияти жуда катта ўрин тутади.
Цитрус инли куси июнь-июль ойларида лимонзорларда кўплаб учратиш мумкин. Улар лимон баргининг остки томонига жойлашиб кеч кузга қадар зарар келтиради. Урғочилар тухумини куртакка ёки ўсимликларнинг ўсиш нуқтасига, баргларнинг тепа қисмига 200 тагача қўяди. Эмбрионал ривожланиши 10 кун давом этади.
Личинкалар барг ичига кириб олиб 10-20 кун давомида ривожланади. Личинкалар ёш барглар орасида илон изи каби уялар ҳосил қилиб барг паренхимаси билан озиқланиши натижасида барг буришади ва қурийди. Одатда битта баргда битта уя бўлади, кучли зарарланганда 2 ёки 3 та ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкин. Қаршиликларга учраши билан личинка бошқа баргга ўтади. Зараркунанда бир йилда 6-7 та баъзан 10 та авлод беради.
➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️Ғаллани қайси майдонларда озиқлантириш керак?
Эрта бахордаги азотли озиқлантиришни кеч муддатларда экилиб, қишловдан қийинчилик билан чиққан хамда уруғлик учун экилган, ва нихоят қолган майдонларда ўтказиш тавсия килинади. Қишловга тупланмасдан кирган майдонларни қўшимча тарзда 100 кг/га меъёрда озиқлантириш ғалла нихолларининг ўсиб-ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, кўзланган ҳосилни олиш имконини яратади.
Озиқлантириш кўчат қалинлигини барқарорлаштириб, ўсимликда тупланиш жараёнини жадаллаштиради, 1 м2 да 550—600 тагача маҳсулдор поя ҳосил қилишга замин яратиб, гектаридан 5—6 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилади.
Агар ўсиш жараёни кеч бошланса, ҳаво ҳарорати тез кўтарилиб, ривожланиш фазаларининг ўтиш вақти ва озиқа моддалар ўзлаштирилиши пасаяди. Шу даврда азот меъёрини йиллик меъёрга нисбатан 30 фоизга ошириш тавсия қилинади. Азот меъёри бундан оширилганда азотнинг ортиқча қисми сув ёки ёғингарчилик билан ювилиб кетиши ҳисобига самараси кам булади.
🔗Манба: @tomchikanali↗️
Petrochem Agro компаниямиз томонидан энг яхши ва албатта ишлайдиган суспензия ўғитлаш дастуримизни таклиф этамиз!
➡️БУҒДОЙ ЎСУВ ДАВРИДА ОЗИҚЛАНТИРИШ ЖАДВАЛИ
🌱БОШЛАНҒИЧ ЎСУВ ДАВРИ
🟢RIVAL ➡️ 0,5 л/га
🟢EKO PZN ➡️ 1,5-2 л/га
🌱ТУПЛАНИШ ДАВРИ
🟢EKO GEL 0-70-5+TE ➡️ 0,5-1 кг/га
🟢AVALON ORGANIC ➡️ 1 л/га
🌱НАЙЧАЛАШ ДАВРИ
🟢EKO GEL 20-20-20+TE ➡️ 0,5-1 кг/га
🟢EKO COMBIMIX ➡️ 0,5 кг/га
🌱БОШОҚЛАШ ДАВРИ
🟢AVALON MKP 0-40-48 ➡️ 0,5-1 л
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
😎😎😎😎😎😎
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
💢 ПОМИДОРНИНГ ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРИ
Помидорда бодринг мозаикаси вируси: Касал ўсимликларнинг бўйи ва поя бўғин ораларининг узунлиги камаяди, барглар ингичкалашиб, баъзилари деярли ип шаклига киради...
Помидорда беда мозаикаси вируси: Касал ўсимликлар пастга қараб бужмаяди ва меваси картошка тусига киради...
Помидорда тамаки мозаикаси вируси: Ўзбекистонда, очиқ далаларда ва айниқса иссиқхоналарда кенг тарқалган, кўриниш жиҳатидан сариқ ёки мозаика кўринишидаги ранглар билан ғижимланади...
Помидорда жуфт стрик касаллиги ўсимлик бирданига иккита қўзғатувчи – тамаки мозаикаси вируси ва картошка X-вируси билан зарарланиши оқибатида ривожланади...
➡️Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
✅ ЭКИНЛАР БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
➡️ БУЛҒОР ҚАЛАМПИР
➡️ АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР
➡️ СЕЛДЕРЕЙ
➡️ БОДРИНГ
➡️ ПОМИДОР
➡️ КАРТОШКА
➡️ ПИЁЗ
➡️ КУНГАБОҚАР
➡️ ЛИМОН
➡️ МАККАЖЎХОРИ
➡️ НЎХАТ
➡️ ЛОВИЯ
➡️ БАҚЛАЖОН
➡️ ПАХТА
➡️ БУҒДОЙ
➡️ ШОЛИ
➡️ ТАРИҚ
➡️ ҚАНД ЛАВЛАГИ
➡️ БЕДА
➡️ ТАРВУЗ
➡️ ТУРП
➡️Таклифлар бўлса: @AgroAdmin_uz
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Бугун ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
📣📣📣
Энди зайтундан ун олиш мумкин!
Исроилнинг PhenOlives компанияси зайтун мойи ишлаб чиқарилгандан сўнг ҳосил бўладиган чиқиндидан ун ихтиро қилишни бошлади. Бу ҳақида “Food Ingredients First” журнали хабар бермоқда.
“Зайтун унини ишлаб чиқариш учун янги зайтун етиштириш шарт эмас, чунки биз унинг ёғини ишлаб чиқариш жараёнидаги мавжуд чиқиндилардан фойдаланамиз. Зайтун уни барқарор озиқ-овқат занжирларини қўллаб-қувватлайди, чунки у утилизация қилинадиган ва ишлатилмайдиган чиқиндилардан тайёрланади",— дейди компания бош директори ўз интервюсида.
🔗Манба: TUPROQSIFATTAHLIL DUK
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️Қайси дарахтлар кескин совуқда паст ҳароратга дош бера олмайди?
Шафтоли — совуққа чидамсиз, бир йиллик новдалари -22-26°С да нобуд бўлади.
Олма — жанубий навлари ҳарорат -32-35°С дан паст бўлганда, баъзилари эса - 21°С да нобуд бўлади.
Ўрик – ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 30°С гача чидайди.
Гилос — совуққа чидамсиз, - 28°С да совуқ уради.
Ёнғоқ — бир йиллик кўчатлари -25-26°С да нобуд бўлади.
Анор — ҳарорат -12-15°С гача пасайганда бир йиллик новдалари, -15 -16°С да шох-шаббалари қаттиқ зарарланади, -18 –20°С да барча ер устки қисми нобуд бўлади.
Анжир — ҳарорат -15°С да бир йиллик янги новдаларини, -16°С да кўп йиллик шохларини, -18°С да эса ўсимликнинг илдиз бўғзигача бўлган ер устки қисмини совуқ уради.
Хурмо — совуққа чидамлиги жиҳатдан субтропик ўсимликлардан устун туради, шох-шаббаси -18-20°С да анчагина зарарланади.
🔗Манба: @tomchikanali
💡#қиш #совуқ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАР
Бу бегона ўтлар ғалла орасида ўсаётган бўлса қарши курашда ҳар гектар учун VINSTAR 75% гербициди қўлланилади.
Бунда гербицид ЧУМЧУҚТИЛИ ва РАПС дан бошқаларини нобуд қилади.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
💡 #бегонаўтлар
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ ФОСФОР МОДДАСИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ: Фосфор нуклеин кислоталар, нуклеотлар, фосфолипидлар ва ферментлар таркибига киради. Ўсимликларда фосфор ва азотнинг функциялари бир-бири билан боғликлиги туфайли, бу икки элемент етишмаслигининг белгилари ҳам ўхшаш бўлиши мумкин. Фосфор азот алмашинувида катнашади ва уруғ униши, майса ҳосил бўлиши, илдиз ўсиши, уруғ ва мева етилиши каби жараёнларда мухим рўл уйнайди.
Фосфор етишмаслигида ҳам илдиз, новда ва барглар ўсиши секинлашади, гуллаш сусаяди, барглар вактидан олдин тукилади ва хосил пасаяди.
Аммо азот етишмаслигидан фаркли ўларок, фосфор етишмаслиги кузатилганида барглар хира, кўкиш-яшил ёки кулранг-яшил, баъзан хира бронза рангли, четлари куйганга ўхшаш қўнғир тус олади, мевалар яхши сақланмайдиган бўлиб қолади.
Фосфорнинг ўткир етишмаслиги унинг бирикмаларини ўсимликлар ўзлаштира олмаслиги билан ҳам боғлиқ. Тупроқда одатда фосфорнинг сувда эримайдиган анорганик ва органик бирикмалари мавжуд бўлади, шу сабабдан тупроқда аксарият ҳолларда эрувчан фосфатлар етишмаслиги кузатилади. Одатда ўсимликлар фосфатларни ўзлаштира олмаслиги нордон ва оғир соз тупроқларда ҳамда таркибида темир кўп бўлган тупроқларда кузатилади.
Фосфор етишмаслигида мувофиқ бўлган фосфорли ўғитлар киритилади. Илдиздан ташқари ўғит бериш ҳам самара беради.
Фосфорга бўлган талабни максимал даражада қондиришда EKO AMAFOSS ёки EKO GEL 0-70-5+TE ўғитидан фойдаланиш мумкин.
💡 #моддалар
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⚡️ ҲУРМАТЛИ ҒАЛЛАКОР ФЕРМЕРЛАР!
ҒАЛЛАДА КУЗАТИЛУВЧИ САРИҚ ВА ҚЎНҒИР ЗАНГ ҲАМДА УН-ШУДРИНГГА ҚАРШИ КОМПАНИЯМИЗ ТОМОНИДАН СИЗЛАРГА ViALTO SUPER 33% ФУНГИЦИДИНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
МАҲСУЛОТИМИЗ СИНОВЛАРДАН ЎТИБ ЎЗИНИ ОҚЛАБ КЕЛМОҚДА!
ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ АГРОНОМ ТАВСИЯСИНИ ОЛИНГ!
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📍Қарши шаҳридаги диллер
📞+998(91)257-13-57
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
⚡️ ҲУРМАТЛИ ҒАЛЛАКОР ФЕРМЕРЛАР!
ҒАЛЛА ОРАСИДА ЎСУВЧИ ЁВВОЙИ РАПС ЎТИГА ҚАРШИ КОМПАНИЯМИЗ ТОМОНИДАН СИЗЛАРГА VISTARANE PLYUS 41.4% ГЕРБИЦИДИНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
МАҲСУЛОТИМИЗ СИНОВЛАРДАН ЎТИБ ЎЗИНИ ОҚЛАБ КЕЛМОҚДА!
УШБУ ГЕРБИЦИД ҒАЛЛА ОРАСИДАГИ КЕНГ БАРГЛИ БЕГОНА ЎТЛАРНИНГ БАРЧА ТУРИГА ҚАРШИ ЮҚОРИ САМАРАЛИ!
ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ АГРОНОМ ТАВСИЯСИНИ ОЛИНГ!
😎😎😎😎😎😎
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
🛒Савдо бўйича мурожаат қилинг
📞Телефон: +998(77)255-00-04
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📍Фарғона водийси бўйича менеджер:
📞+998(77)255-00-05
📍Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
📞+998(97)550-70-01
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
➡️ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРНИ МАВСУМИЙ СУҒОРИШ
(суғориш усуллари, мавсумий суғоришнинг ўзгариши)
Мева дарахтларининг қанча сув сарфлаши иқлим омиллари, ўсимликларнинг табиати, уларнинг ёши, ҳосилнинг миқдори ва қўлланиладиган агротехнологик тадбирларга қараб белгиланади.
Ўзбекистон текисликларида ёғингарчилик кам бўлиб, йиллик ёғин миқдори 200-350 мм ни ташкил қилади. Хоразм ва Қорақалпоғистонда эса янада камроқ ёнғин ёғади. Ёғингарчилик кўпинча куз, қиш ва эрта баҳорда бўлади. Май-октябрь ойлари мобайинида ёғингарчилик деярли бўлмайди.
Намликнинг бу миқдори ўсимликнинг бутун ўсув даврига етмайди. Шунинг учун, боғдорчиликни суғориш билангина олиб бориш мумкин. Фақат 1000 м ва ундан ҳам баланд тоғ этакларида, анча (700 мм ва ундан ҳам ортиқ) ёғин ёғадиган ҳамда ёз салқинроқ келадиган шароитда лалми (суғорилмайдиган) боғдорчилик билан шуғулланиш мумкин. Суғориш боғларни намлик билан таъминлабгина қолмай, балки унинг мироиқлимини ҳам яхшилайди.
Суғориш тупроқдаги микробиологик жараёнларнинг кечишига ва солинган ўғитлардан тупроқ ва тўлиқроқ фойдаланишга, фотосинтезнинг кучайишига, ўсимликларда озиқ моддалар тўпланишига ва шу туфайли дарахтнинг тезроқ ўсишига, ҳосилдорликни ортишига ва совуққа чидамлигини оширишга ҳам ёрдам беради.
Тупроқ намлигининг ошиб кетиши (кўп миқдорда ва катта нормада суғориш) ҳам боғ учун зарарлидир, чунки бунда тупроқ ботқоқланиб, унинг физикавий хоссалари, айниқса ҳаво режими ёмонлашади, илдиз тизимининг ўсиши ва фаолияти учун ноқулай шароит пайдо бўлади.
Захлатиб суғориш дарахтларнинг ўсишини кечиктириб юборади ва уларнинг совуққа чидамлигини камайтиради. Шира ҳаракати бошланган даврида ўсимликлар, айниқса намга талабчан бўлади. Новдалар ўсган, барглар кўпайган, мевалар ҳосил бўлган ва катталашган сари талаб ошиб боради. Вегетация даври охирига бориб ўсимликларнинг сувга бўлган талаби камаяди. Боғда тупроқ намлигини кузатиб бориш ва унинг ўсимликларнинг сўлиб қоладиган даражада қуриб қолишига йўл қўймаслик керак.
➡️Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
БАРЧАНГИЗГА КИРИБ КЕЛАЁТГАН РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram
Бугун республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18°C илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9°C илиқ бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
БОДРИНГДА СОХТА УН-ШУДРИНГ (ПЕРОНОСПОРОЗ) КАСАЛЛИГИ
Зарарланган баргларда майда томирчалар ораларида жойлашган, серқирра оқиш доғлар пайдо бўлади, кейинроқ улар сарғаяди ёки қўнғир тус олади, барг олачипор бўлиб қолади. Доғлар сўнгра бир-бирига қўшилиб кетади ва қўнғир тус олади. Баргнинг остки томонидаги доғлар устида майин оқиш ёки оч-кулранг моғор қатлами ривожланади, юқори намлик шароитида бу қатлам кулранг, тўқ-қизғиш ёки бинафша тус олади. Зарарланган барглар қотиб, қуриб қолади. Кучли зарарланган ўсимликлар баргларининг кўпчилиги тўкилиб кетади, натижада ҳосил пасаяди.
Касаллик ёмғир томчилари ва шамол орқали ҳамда ишчилар кийимлари ва асбоб-ускуна воситасида тарқалади. Юқори намлик ва нисбатан паст ҳарорат касаллик учун қулай ҳисобланади.
💡Кураш чоралари: Ўсув даврида Vi PRIVIKUR 72,2% ёки RIDAMILL GOLD 72% ёки VISTARTOP 32,5% фунгицидлардан бирини қўллаш мумкин.
📞Агроном маслаҳати: +998(77)255-00-06
💡 #бодринг
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram