petrochemagro_uz | Неотсортированное

Telegram-канал petrochemagro_uz - PETROCHEM AGRO OFFICIAL

1821

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир. Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Жомий бозор, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

Подписаться на канал

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💢ЗАРАРКУНАНДА СИМҚУРТЛАР

📖Илмий номи: Elateridae

Симқуртлар ер юзидаги барча мамлакатларда учрайди. Уларнинг тур таркиби турли жойларда ҳар хил бўлади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг личинкаси „симқурт“ деб аталади. Қарсилдоқ қўнғизларнинг 9 мингга яқин тури бўлиб, улардан 100 га яқини Ўзбекистонда учрайди. Уларнинг баъзи турлари қўнғизлик, личинкалик босқичида қишлайди ва генерацияси 2 —5 йилгача бўлади.

Қўнғизлар тупроққа тухум қўяди, баъзи турлари юза қаватига, баъзилари 1,5 см чуқурликка жойлайди. Улар 130 дан 162 тагача тухум қўяди. Тухумини кўп йиллик ўтлар бор жойларга қўяди. Ўртача ҳарорат 22— 23°C бўлганда 17 — 19 кунда тухумдан личинка чиқади. Биринчи ёшдаги личинкалар тупроқ чириндиси билан озиқланади. Бу ёшда ўсимликларга зарар етказмайди. Аксарият, тупроқдаги личинкалар келаси йили пўст ташлаб, шу ёшдан ўсимликларга зарар етказа бошлайди. Тупроқ намлиги ошганда, улар юқорига чиқади, намлик камайса, тупроқнинг ярим метр ва ундан ҳам чуқурроғига кириб кетади.

Симқуртлар кўпроқ физикавий хусусиятга эга оғир тупроқларда учраб, 2-3 йилда бир марта авлод беради. Бу давр ичида турли хил органик қолдиқлар билан бир қаторда ўсимлик илдизларини (айниқса кўчатлик даврида) ҳамда кейинчалик поясини ост томонидан кемириб, қириб шикастлайди. Бунинг натижасида картошка ва бошқа экинларнинг поялари сарғаяди, ўсишдан тўхтайди ва қуриб қолади. Умумий ҳосилдорлик кескин пасаяди.

💡Кураш чоралари

⚙️Агротехник кураш: Кузги шудгор ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш чертмакчи ва қора қўнғиз личинкаларига қарши тупроқни юмшатиш, физикавий ҳолатини яхшилаш.

🧪Киёвий кураш: сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ симқурт личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун пиретироид инсектицидлар, айниқса VIDELTAMETRIN (0,3 л/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.

Иссиқхонада ⬅️

Қўнғизининг видеоси⬅️

😎😎😎😎😎😎

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.Ҳарорат 28-33°С бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22°С бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ШОЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ

1️⃣. Ташкилий - хўжалик тадбирлари шоли касалликлари, зараркунандалар ривожи ва кўпайишининг олдини олувчи умумий чоралар ҳисобланиб, курашнинг бошқа тадбирлари қатори экинзорларда касалликларни тўлиқ тугатишга ёрдам беради.

Қўйидаги тадбирлар бу боради биринчи даражали аҳамиятга эгадир:

Алмашлаб экишнинг жорий этилиши турли зараркунандаларнинг табиатдаги урчиб кўпайиш маконларини йўқ қилади:
Шоли суғориш тизимларини қуриш капитал текислаш, сув қўйганда унинг бир текисда бўлишини таъминлаш ва шунга ўхшаш тадбирларни амалга оширилиши бегона ўтларнинг камайишига, зараркунандаларнинг ривожланиши ва касаллик тарқатувчиларнинг кўпайиши учун манбаларнинг йўқолишига олиб келади. Шолининг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит вужудга келади ҳамда унинг касаллик қўзғатувчи организмларга чидамлилиги ортади.

Касалликка чидамли навларнинг жорий этилиши ниҳоллар шикастланишининг олдини олади ва касалликларга қарши кураш ҳаражатларини камайтиради. Хусусан, Авангард шоли нави бошқа районлаштирилган навларга нисбатан пирикуляриозга чидамлидир.

2️⃣. Агротехник махсус-олдини олувчи ва мухофаза қилувчи ҳамда қирон келтирувчи тадбирлар. Шоли зараркунандаларига қарши: униб чиқиш даврида. Қалқонли қисқичбақа ва лептестерияга қарши курашда шолипоянинг суви 1-2 кунга ташқарига оқизиб юборилади.
Пайкалларнинг пастқам жойларида қолган сувларига гектарига 12-15 кг ҳисобида хлорли охак сепилади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🌱 Ғўза ўсув даврида озиқлантириш жадвали

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🥕САБЗИ ЭКИНИНИНГ УН-ШУДРИНГ КАСАЛЛИГИ

Айнан сабзини зарарлаган замбуруғ бошқа ўсимликларни зарарламайди.

Ўсимлик барг, барг банди, тўпгуллари ва пояларида оқ, юпқа, майин моғор ривожланади.

Зарарланган органлар қаттиқ ва мўрт бўлиб, осон синиб кетади. Касаллик Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида тарқалган, зарари кам ва махсус ҳимоя чоралари қўллаш талаб этилмайди.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.Ҳарорат 30-35°С бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда есади. Ҳарорат 33-35°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат 18-23°С бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бор (B) ва ўсимлик касалликларига қарши кураш

Бор ўсимлик тизимидаги касалликларга мойилликни камайтирадиган озиқланиш воситасида физиологик ва метаболик фаолият қуйидагиларга боғлиқ:
🟢Ҳужайра девори тузилишини углевод-борат комплексларини ҳосил қилиш орқали мустаҳкамлаш, углеводларни ташиш ва ҳужайра девори оқсиллари алмашинувини бошқаради.
🟢Ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлиги ва барқарорлик функсиясини назорат қилиш
🟢феноллар ёки лигнин алмашинуви

📌Бор моддаси ловиядаги Пласмодиопҳора брассикае, тамаки мозаикаси вируси (ТМВ) ва помидорда помидорнинг сариқ барглари жингалак вируси келтириб чиқарадиган илдиз касаллигини камайтириши исботланган.

Манба:
©️Agrolaboratoriya

😎😎😎😎😎😎

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35°C бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32°C бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

💥 ЭКИНЛАР ЎСУВ ДАВРИДА ОЗИҚЛАНТИРИШ ЖАДВАЛЛАРИ КАТАЛОГИ 2023

📣Каталогда 27 хил экин турига озиқлантириш жадваллари жой олган. Юклаб олинг ва бошқаларга ҳам улашинг!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Айрим ҳудудларда сувни кўп талаб қилувчи экинларни кам талаб қиладиганига алмаштириш зарур - МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар (МҲТИ) экспертлари томонидан сув танқислигини қурғоқчил ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига қандай таъсир кўрсатиши ўрганилди.

Ер юзида қарийб 1,1 миллиард киши турли даражадаги сув танқислигидан азият чекмоқда. Келгуси ўн йилликда, иқлим ўзгаришлари ва қўшни мамлакатларда сув истеъмолининг ортиши Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарё каби дарёлардан сув олинишини камайтиради. Бунинг натижасида қурғоқчилик ва чўлланиш жараёни янада кучайиб кетиши ҳамда аҳоли турмуш даражасига жиддий таъсир қилиши мумкин.

2030 йилга бориб Ўзбекистонда 7 миллиард куб метр сув танқислиги кузатилиши ва оқибатда мамлакат дунёдаги сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️

Манба:
Kun.uz

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ДАЛА ЧЕТИДАН ФОЙДАЛАНИШ – ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

Манба:
Agro.uz

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

КАРТОШКА ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ...

Кўп ўзлаштирадиган (ассисиляция қиладиган) баргларни шакллантириш ва уларни узоқ муддат сақланиши илдиз тизими ҳосил бўлиши ва жадал ишлаши билан узвий боғлиқдир.

Туганак ҳосил бўладиган давр бошланишида эртапишар навларда улар ўсиб турган ер сатҳининг 50 фоиз ва кечпишар навларда эса 70 фоизи картошка палаги билан қопланган бўлиши керак. Туганак ҳосил бўлабошлаганидан 20-30 кундан сўнг, у қийғос гуллаш даврида палаклар туташиб ерни тўлиқ қоплайди. 40-50 т/га поя вазнига эга бўлган ўртаги кечки навлар ҳосили қулай шароитда ҳар суткада ўртача 1 т/га кўпаяди. Пояларни қариши, баргларни сарғая бошлаши ва тўкилабошлаши ҳосил тўплашни камайишига сабаб бўлади. Ҳосил тўплашни сезиларли даражада камайиши 70 фоиз барглар йўқотилганида кузатилади. Картошка максимал ҳосилдорлигига барглари 100 фоиз қуриганида-ўлганида эришилади

Ҳосил туганаклари поялар ва барглар маҳсули ҳисобланади. Барча ўтказиладиган агрономик чора-тадбирлар туганаклар ҳосил бўлиши ва уни узоқ муддат давом этиши учун қулай шароит яратиб беришга йўналтирилган бўлиши керак. Палаги кеч нобуд бўлса, туганакларни шаклланиши ва йириклашиши шунчалик давомий бўлади. Туганаклар моддаларни ўзида тўплаш жадаллиги барглар етказиб берадиган ассимилянтлар миқдори билан белгиланади. Баргларни кўп миқдорда моддалар синтезлаши биринчи навбатда сатҳи индексига (барглар сатҳини у ўсаётган майдон юзасига нисбати) боғлиқдир. Барг сатҳи индексига ўғитлар, ўсимликларни экиш қалинлиги, уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш каби омиллар таъсир этади.

А.Г.Лорх (1947) хабар қилишича, барг сатҳи ўсимлик эгаллаб турган майдондан 3-4 баробар катта ёки 35-40 минг м2/га бўлса, фотосинтез учун энг қулай шароит яратилар экан.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️ДИҚҚАТ! ОМБОРЛАРИМИЗГА ЮҚОРИ СИФАТЛИ ПЕСТИЦИДЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ ПАРТИЯСИ ЕТИБ КЕЛДИ!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Картошка симқурти ҳақида савол:

Савол: Картошка симқуртига қарши қандай дори воситаларини қўлласа бўлади? Далада симқурти ва бошқа қуртлар уруғлик учун экилган картошкаларни тешиб ташламаслиги ҳамда янги ҳосилга зарар бермаслиги учун қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?

Симқурт картошка туганагига кучли зарар етказади. Симқуртнинг картошкага зарарини олдини олиш учун қуйидаги тадбирларга амал қилиш керак:

Cимқурт намликка интилади, ерда намлик камайганда картошка туганакларига тешиб кириш кўпаяди. Демак ўз вақтида, намни қочирмасдан суғоришни ташкил этиш керак;

Уруғлик туганаклар экиладиган ерга мел (бўр) ёки ўсимлик қолдиқлари кули сепиб экилса, симқурт туганаклардан қочади;

Ҳар йили устма-уст картошка экилган далаларда симқурт кўп бўлади, алмашлаб экишда энг яхшиси дуккакли ўсимликлар (нўхат, мош, ловия) фойда беради, улар экилган даладан симқуртлар қочади;

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ШОЛИНИНГ ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРИ 🦗🦠

Ўзбекистондаги шолипояларда зараркунандаларнинг 100 дан ортиқ тури борлиги қайд қилинган.
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти маълумотларига қараганда, шолини мунтазам равишда зарарлайдиган ва унга хўжалик жиҳатдан катта зарар етказадиган ҳашоротларнинг 33 тури мавжуд бўлиб улар 2 синфга, 8 туркумга ва 15 оилага мансубдир.

Шоли зараркунандалари асосан: шолини майсалигида зарарлайдиган, вегетатив ва генератив органларини зарарлайдиган зараркунандаларга бўлинади. Шу белгиларга караб, ҳосилни ҳимоя қилиш тадбирлари, уларга қарши кураш муддати ва йўқотиш чоралари белгиланади.

Зараркунанда хашоратларга карши-профилактик, биологик, агротехник ва кимёвий кураш чоралари мавжуд.

Шолини омборларда сақлаш вақтида шикастлайдиган омбор зараркунандалари алохида гурухни ташкил этади. Шоли зараркунандаларига карши самарали кураш олиб бориш учун комплекс кураш чораларини кўллаш мақсадга мувофиқ.

Текширишлар икки фенологик муддатда: уруғлар тўлиқ униб чиққан даврда ниҳоллар қирғоқ чивини, шолининг сувдаги узунбуруни, қисқичбақасимонлар, шоли чивини, арпа минери, ручейник сингари зараркунандалар билан зарарланганлигини, шунингдек гельминтоспориоз, уруғлар ва ёш ниҳолларни чиритувчи фузариоз касалликлари тарқатувчилар билан зарарланганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу даврда экинларни кимёвий йўл билан ўтоқ қилиш пайтида қуритилаётган пайкалларни биосуратга олиш тавсия қилинади.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⭕️17-19 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 майда баъзи ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-18 майда кечаси 10-15°С, кундузи 17-22°С, 19 майда кечаси 10-15°С, кундузи 22-27°С бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18-19 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17°С, кундузи 17 майда 17-22°С, 18 майда 23-28°С, 19 майда 25-30°С бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18-19 майда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 13-18°С, кундузи 17-22°С, 18 майда кечаси 10-15°С, кундузи 20-25°С, 19 майда кечаси 12-17°С, кундузи 25-30°С бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18-19 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°С, кундузи 17 майда 20-25°С, 18-19 майда 25-30°бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°С, кундузи 17 майда 20-25°С, 18-19 майда 25-30°С бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 17 майда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 майда кечаси 13-18°С, кундузи 17-22°С, 18 майда кечаси 10-15°С, кундузи 20-25°С, 19 майда кечаси 13-18°С, кундузи 23-28°С бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Юқори тоғли (2000 м дан баланд) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°C, кундузи 17-18 майда 10-15°C, 19 майда 13-18°C бўлади.

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ФЕРМЕРЛАР — ФИЛМДАН ПАРЧА🎬

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

«Petrochem Agro» КОМПАНИЯСИНИНГ ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЭКО БРЕНДИ ОСТИДАГИ ТУРКИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

ШУНЧАКИ МАҲСУЛОТ НОМИ УСТИГА БОССАНГИЗ БАС!

🟢 EKO EQUAJE Гулни бақувват қилувчи
🟢 EKO POTAS Ҳосил йириклаштиради
🟢 EKO ROOT Илдиз ривожлантиради
🟢 EKO VIROXYN Вирусни тўхтатади
🟢 EKO AMINO Стрессдан чиқаради
🟢 EKO IZOBYON Стрессдан чиқаради
🟢 EKO HIGRO DENGELI Органик NPKO ўғит
🟢 EKO SLIWETT Сирт фаол модда
🟢 EKO HiGRO FERTOFER Суюқ сулфать темирли ўғит эритмаси Fe 6%
🟢 EKO HiGRO FERTOFER Хелатланган темирли ўғит кукуни Fe 6%
🟢 EKO Mn Марганец ўғити
🟢 EKO ZINK Рух ўғити
🟢 EKO FLOWER Гуллатувчи ўғит
🟢 EKO ZimoBor Гулни бақувват қилувчи
🟢 EKO RENGAL PLUS Ранг берувчи ўғит
🟢 EKO BOR Бор элементли ўғит
🟢 EKO COMBIMIX микроэлементли ўғит
🟢 EKO NORMAL SOIL ишқорни (pH) туширувчи ўғит
🟢 EKO AMAFOSS Азот ва фосфор мавжуд ўғит
🟢 EKO ORNE Нематодани яқинлаштирмайди
🟢 EKO CUBATER бактериал касалликларга қарши
🟢 EKO CUFIT бактериал ва замбуруғли касалликларга қарши
🟢 NPK HIGRO CAPILLE 20-20-20+МЭ Макро ва микроэлементли ўғит
🟢 NPK HIGRO CAPILLE 13-40-13+МЭ Макро ва микроэлементли ўғит
🟢 EKO ROOD LEGENT илдиз стимулятори
🟢 EKO AMAFOSS Юқори сифатли азот ва фосфор мавжуд ўғит

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ТАРВУЗ🍉

ЕГИНГИЗ КЕЛСА МЕНДАН ЭМАС))

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Юқоридаги графикда маккажўхорининг кунлик сувга бўлган талаби кўрсатилган.

Мисол: 120 кунлик маккажўхори навини 1-апрелда экилди. У 60 кунларда гулга киради. Сув етарли бўлиб туриши шарт бўлган фаза 30-40 кун давом этади. Агар сизнинг контурингизда июн-июл ойларида сув танқислиги кузатилса, манашу фазаси қисқароқ навлар танлаш керак бўлади. Бунда ўртапишар навларни экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу нарса айниқса юқори сифатли макка силоси етиштиришда чорвадорларимиз учун жуда муҳим. Сабаби сув етишмаса, маккажўхори сўтаси тўлмайди ва етиштирилган массада энергия зичлиги пасайиб кетади.

Агар чорва озуқангизда маккажўхори силоси бўлиши муҳим бўлса, нав танлови ва агротехник тадбирларини хўжалигингизда бўладиган сув тақчиллиги ойларига мослаб амалга оширишингизни тавсия бераман.

Манба:
@Ideal_agro

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

⚡️МАККАЖЎХОРИДА EKO AMAFOSS СУЮҚ ЎҒИТИ САМАРАСИ!

Юқоридаги расимда маккажўхори экинларида фосфор моддаси танқислиги келиб чиққан. Бунда биз Петрочем Агро компанияси маҳсулоти ЭКО АМАФОС ўғитини гектарига 1 литр ҳисобида суспензияга тавсия бердик. Натижа аъло даражада ўз самарасини кўрсатган. Ўзингиз баҳо беринг!

Юқорида ишловдан кейин 6 кунлик натижаси кўрсатилган!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун Офис манзили:
⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.

🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.

Савдо бўйича мурожаат қилинг
⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

ШОЛИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАВРЛАРИ

🌱Уруғни униб чиқиши, майсаланиш: Шолида бир текис кўчат ундириб олиш даври энг муҳими. Шоли уруғининг бўртиши учун 23-28% сувни ўзини вазнига нисбатан талаб қилади. Бу пайтда улар кислородга мухтож бўлмайди. Эндосперма анаэроб нафас олиш ҳисобига ривожланади. Уруғ чуқур экилганда (4-5 см) анаэроб нафас олиш тезлашади. Натижада уруғни нобуд бўлишига олиб келади.

Уруғ 10-16°С униб чиқади, муқобил харорат 34°С. Уруғни униб чиқиши-дан майсалашгача 7-15 кун ўтади. Бу ҳаво ҳароратига, тупроқ намлигига ва унувчанлик даражасига боғлиқ. Майсаланиш даврида 3-4 барг ҳосил бўлади. Майсаланиш даврида илдиз мажмуаси кучли ривожланади, илдизларидан ҳаво йўллари пайдо бўлади, ўсимликни кислород билан таъминлайди. Майсалари 15 см сув бостирилганда осон юқорига чиқади.

🌿Тупланиш ва найчалаш: Ҳарорат 20-30°С бўлганда тез ўсади, бу даврда минерал ўғит солиш яхши натижа беради. Бу шароитда ён поялар ҳосил бўлади, натижада тупланишга олиб келади. Тупланиш 3-4 барг ҳосил бўлганда бошланиб 8-9 барг ҳосил бўлганга қадар давом этади ва найчалаш даври бошланади. Тупланиш даври энг муҳим давр, шолининг ривожланишига боғлиқ бўлади. 8-9 барг ҳосил бўлганда найчалаш даври бошланади. Бу даврда рўвак ва унинг аъзолари ривожланади.

🌺Гуллаш: Шолининг гуллаши унинг рўвак чиқариш даври билан тўғри келади. Агар рўвак чиқариш куннинг биринчи ярмида бўлса, унда гуллаш куннинг иккинчи ярмида, агар бордию рўвак чиқариш куннинг иккинчи ярмида бўлса унда гуллаш кейинги куни келади. Гуллаш куннинг ҳароратига боғлиқ. Гуллаш учун мақбул ҳарорат 30°С га яқин , паст 15-20° ва юқори ҳарорат 50°С атрофида бўлади. Мақбул гуллаш учун ҳавонинг намлиги 70-80% бўлиши керак. Жуда паст намликда (40%) шоли гулламайди. Битта гул ўртача бир соат гуллайди. Булутли ҳавода эса бу жараѐн чўзилиб кетиши мумкин.

Давоми:
ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️

😎😎😎😎😎😎

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32°С бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29-31°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°С бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

🕌 Кунларнинг султони яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ СИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

Муборак жума кунининг хайр ва барокати сизга бўлсин!

| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Бугун кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32°С бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда есади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-29°С бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел хавфи юзага келади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда есади, ба’зи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20°C бўлади.


ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

|
Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |

Читать полностью…
Подписаться на канал