#фойдали
ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВГА ҚЎШИШ КЕТМА КЕТЛИГИ ҚАНДАЙ?
Аввал белгиланган сувнинг ярми тайёрлаб олинади. Иккинчи ўринда сувнинг ишқорийлигини туширувчи препаратлар қўшилади (агар сув ишқорий бўлса). Учинчи ўринда тавсияда клей (сирт фаол модда) бўлса қўшилади. Тўртинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, суюқ ҳолатдагиси қўшилади. Бешинчи ўринда ҳох ўғит бўлсин, ҳох бошқа препарат, қуруқ ҳолатдагиси охирида, у ҳам бўлса озроқ сувда алохида эритиб олиб, кейин ишчи бакларга қўшилади. Энг сўнгида ишчи бакни белгиланган (қолган) сувини қўшиб қўйилади.
Ҳа айтганча, бу наъмуна барча препаратларни тайёрлашда асқотади!
Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ШОЛИ ЕТИШТИРИШДА ГЕРБИЦИДЛАР
Бегона ўтларга қарши ишловлар асосан шолининг тупланиш фазаси охиригача давом этгани мақсадга мувофиқ.
Бунда шолининг орасида паразитлик қилаётган бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларга қарши.
➡️KALIBR 50% (0,8-1 кг/гектар) гербициди қўлланилади. Тулкидум, курмак ва шамак каби бегона ўтларга қарши.
➡️ Vi KLIN 30% — Бир йиллик бошоқли (тариқсимон) бегона ўтларга қарши. Курмак ва шамак каби бегона ўтларга қарши. (1-1,5 л/гектар).
➡️Vi NOMINAL — Бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши. Қўға, лох, курмак ва шамак каби бегона ўтларга қарши.(80-100 мл/гектар)
Бу гербицидлар асосан шоли униб чиққандан туплашни охиригача қўллаш мумкин.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун Офис манзили:⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда есади, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда есади. Ҳарорат 32-34°С бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда есади. Ҳарорат 20-25°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР — ЕТТИ НУҚТАЛИ ХОНҚИЗИ
2-қисм
Видеода Хонқизининг зараркунанда Ширалар билан муносабати кўрсатилган
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#фойдали
ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШДА ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР — ОЛТИН КЎЗ
Олтин кўзнинг Марказий Осиёда 24 тури қайд қилинган.
Личинкалари йиртқичлик билан кун кечиради. Битта личинкаси бир кеча-кундузда 60-80 та битни еб битиради. Булар ширалардан ташқари ўргимчакканалар билан ҳам озиқланади. Личинкалар ёши бўйича ҳар хил ўлжа билан озиқланади; 1 ёшли личинкалар - битлар билан, 2 ёшлиги -битлар ва ёш қуртлар билан, 3 ёшлиги эса майда қурт ва тухумлар билан озиқланади.
Зараркунандаларни йўқотишда личинкаларнинг ўлчами муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўлчами 4-5 мм личинкалар бир соатда 25-30 та, йириклари эса икки карра кўп озиқланади. Ҳозирда биологик кураш ишларини олиб бориш учун лаборатория шароитида оммавий усулда кўпайтирилмоқда.
Баҳорда ҳаво ҳарорати 10-15°С бўлганда ҳаракатлана бошлайди. Оммавий учиши апрелнинг ўрталарида кузатилади. Тухумдан чиққан личинкалар 1-2 соатдан сўнг ўлжа излзшга тушади.
Оддий олтинкўз йилига 4-5 авлод бериб ривожланади. Олтинкўз биолабораторияларда кўпайтириш йўли билан қўлланил-моқда. Қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик усулда курашда олтинкўзни тўғри қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Олтинкўз нам ҳавони яхши кўради. Шу сабабли суғорилган далалар ва ариқ ёқаларида кўп учрайди.
Личинкаси асосан ўсимлик битлари билан озиқланади, шунингдек каналар ва турли хил ҳашаротлар, бўғимли пилла қуртлар, унсимон қуртлар, чигирткалар, нок шира битлари, оқ пашшалар, трипслар каби бошқа зарарли ҳашаротлар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади. Олтинкўзларнинг аксарият турлари балоғатга етгандан сўнг фақат ҳашаротлар ширалари, гул шираси (нектар) ва гул чанги билан озиқланадилар.
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💢 ЗАРАРКУНАНДА БАРГ ҒОВАКЛОВЧИ ПАШША
📖Илмий номи: Liriomyza huidobrensis
Ғовак ҳосил қилувчи пашша 1999 йилда республикамизда биринчи марта рўйхатга олинган.
Кейинги йилларда очиқ ва ёпиқ майдонларда помидор, бодринг каби сабзавот экинларига ғовакловчи пашша (минер пашшаси) катта зарар келтира бошлади.
Бу зараркунанда пашшаси ўз тухумини ўсимлик баргларини четига қўйиб, тухумдан чиққан личинкалар барг тўқималарини кемириб чизиқлар ва юпқа парда ҳосил қилади. Оқибатда баргнинг фотосинтезда қатнашадиган сатҳи камаяди. Айниқса ўсимлик ёш даврида ҳамда зараркунанданинг зичлиги катта бўлганда талофат кўради.
Кўпчилик ғовак ҳосил қилувчи пашшалар сохта пилла ичида ғумбак шаклида қишлаб қолади. Бунда ҳаво ҳарорати 100 дан пасайгач, тўйинган личинкалар ерга тушиб 5-6 см чуқурликда ғумбакка айланади. Қулай шароит вужудга келиши билан пашша ташқарига учиб чиқади ва қўшимча озиқлангач, урчиб тухум қуяди.
Бунинг учун урғочи зот қаттиқ тухум қуйгичи билан барг тўқималарини санчиб, биттадан тухум жойлаштиради. 3-4 кундан кейин очиб чиққан личинка тўқима орасига юриб, ғовак ясаб озиқлана бошлайди. (Хўжаев ва б., 2014)
💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
⚙️ Агротехник кураш: Ўсимликни органик ва минерал ўғитлар билан тўйинтириб, қатор ораларига сифатли ишлов бериш.
🦋Биологик кураш: Сабзавотлардаги ғовакловчи пашшага қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб 1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш.
🧪Кимёвий усул: Агарда ғовакловчи пашшанинг миқдори кўп бўлганда қуйдаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади:
''Petrochem Agro'' компанияси томонидан ғовакловчи пашшага қарши VIRTUMEK 3,6%, VIRELL-D 55% ва VILUCHO 35% препаратларидан бири билан ишлов берилганда, самарали натижага эришилади.
Бунда ишчи эритмага EKO SLIWETT сирт фаол моддаси ҳар 10 литр сувга 5-7 мл қўшиб қўлланилганда, экинга сингиши ва ушланиб қолиши яхшиланади ва препарат самарадорлигини оширади.
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32°С бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
💢 Кузги тунлам (илдиз курти)
📖Илмий номи: Agrotis segetum
Ушба зараркунанда кўпгина маданий экинлар, шу жумладан, юзлаб турдаги ўсимликларни, униб чиқаётган экинлар ёш ниҳоллар илдизи ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояларни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмини, яъни ёш баргларини шикастлайди.
Бу зараркунандалар республикамиз вилоятларида кенг тарқалган. Айниқса, суғориладиган пахтачилик хўжаликларида ўсимликларнинг ер ости қисмини зарарловчи тунламлар келтирадиган зарар 92% гача етиши кузатилган.
Кузги тунлам авлодларининг чидамлилиги ғўза тунламига нисбатан катта фарқ қилади. Бунда унинг биринчи авлоди энг кўп учраса, кейинги авлодларнинг чидамлилиги пасайиб боради ва кузга бориб эса чидамлилиги секин-аста ортиб бориб, сўнг қишловга кетади.
💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
Кузги шудгорни 28-30см. Чуқурликда чимқирқар плуг билан ҳайдаш, ва ўсимликни ўсув даврида юқори агротехника ишларини амалга ошириш бир қаторда бегона ўтларни йўқ қилиб туриш.
Ғўза мулчалаб экилганида ўсимликлар барвақт униб ривожланиши туфайли, у билан трофик боғлик бўлган организмларнинг узвий боғланишида ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгариш зараркунандалар бўйича қуйидагича ўтиши маълум бўлди. Ўсимликлар барвақт ривожланиб, шоналаш даврига оддий усулга нисбатан тезроқ етиб олиши уларнинг кузги тунлам билан қисқа муддатда ва камроқ шикастланишига сабабчи бўлади.
🦋Биологик кураш: кузги тунламининг жинсий феромонидан фойдаланиб, ҳар бир пайкалда унинг ривожланиш даражасини белгилаб трихаграмма кушандаси тарқатилади.
🧪Киёвий кураш: сабзавот экинлари ҳар бир м2 да 1-2 та ортиқ кузги тунлам личинкаси аниқланганда амалга оширилади. Бунинг учун VIPROKLEM 10% (0,5 кг/га) трактор ёрдамида пуркаб, кетидан культивация ўтказиш ёки сув бериш яхши натижа беради. Иссиқхоналарда кўчат остига тайёр эритмани 100-150 мл қуйиб чиқиш зарур.
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#китоблар📚
ЎЗБЕКИСТОН АРИД ТУРДАГИ АДИРЛАРИДА НАВЛАР АСОСИДА ХАНДОН ПИСТА ЎРМОНЗОРЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР ⬆️
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🌿ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ЕТИШТИРИШ УЧУН ЕР МАЙДОНИ ТАНЛАШ ВА ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш учун турли экиш шароитларига эга ер майдонлари ажратилиши мумкин. Бу ҳолат уларни етиштиришда муайян шароитга мос агротехник тадбирларни қўллашни тақозо этади. Ер майдонларига доривор ўсимликларни жойлаштиришда доривор ўсимлик турининг биологик ва экологик хусусиятларини ҳам эътиборга олиш зарур. Доривор ўсимликлар етиштириладиган плантация учун жой танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Жой танлаш учун махсус тадқиқот ишлари ўтказилади, жойнинг агрокимёвий, гидрологик, энтомологик хусусиятлари атрофлича ўрганилади ва шундан сўнг қарор қабул қилинади.
Суғориладиган ерлар. Суғориладиган ерларда доривор ўсимликларни юқори агрофонда етиштириш имкониятлари мавжуд. Бу мақсадлар учун ажратиладиган ер майдони қуйидаги талабларга жавоб бериш керак:
1. Ер майдонининг шаклига кўра бўлғуси плантацияга мос келиши;
2. Плантация қулай тупроқ, гидрологик ва орографик (рельеф) ша-роитларига эга бўлиши керак. Энг яхши тупроқлар унумдор бўз тупроқ-лар бўлиб, енгил механик таркибга эга бўлиши керак. Майдон очиқ, шамол яхши харакатланадиган, бироз қияликка (3-5) эга бўлиши, ғарбий, шимолий-ғарбий, шимолий ва шимолий-шарқий экспозицияли бўлиши мақсадга мувофиқдир;
3. Энтомологик зараркунандалар билан зарарланмаган ва замбуруғли касалликлари мавжуд бўлмаган тупроқлар экиш учун тавсия этилади;
4. Суғориш шохобчаларига яқин бўлиши мақсадга мувофиқ;
5. Плантация аҳоли яшаш жойларига ва кўчат етказиладиган ташкилотларга яқин бўлиши лозим.
Ер тузилиши асосан текис, тупроқ унумдорлиги анчагина юқори, механик таркиби енгил, ер ости сувлари камида 1-1,5 м чуқурликда жойлашган бўлиши керак.
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
#қизиқарли
💡 ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН — БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ЯНА БИР ЭКО РОБОТ.
БЕГОНА ЎТЛАРНИ ҚИДИРИБ ТОПИБ, УЛАРНИ ЎСУВ НУҚТАСИНИ КУЙДИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛОК ҚИЛАДИ!
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Имунетет кўтариш учун Редиска истеъмол қилинг!
🟢Редиска таркибида хантал ёғи бор - у антибактериал таъсирга эга, организмнинг вирусли инфекцияларга қарши ҳимоя тасирини яхшилайди.
🟢Редискани қанчалик кўп истеъмол қилсак, вирусни юқтириш эҳтимоли анча камаяди. У иммунитетни оширади.
🟢Редисканинг яна бир муҳим фойдаси унинг таркибида магний ва калийнинг юқорилигидир. Иккала элемент ҳам «юракни қўлловчи» ҳисобланади, улар юрак ишини қўллаб-қувватлайди.
Манба: KASALLIKTV
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Гилосни КГБ усулида тарбия қилишда муҳим давр!
https://youtu.be/3ZOXsuX6IoM
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЭРТАЛАБДАН ЎҒИТ ВА ДОРИ СЕПИШНИ БОШЛАГАН БЎЛСАНГИЗ, КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН!
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
МАККАЖЎХОРИ ,,TUONO" НАВИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ! ДОН ВА СИЛОСБОП ТАНЛОВ!
TUONO – Дон ва силос учун
🔊FAO 650
🔊Силосга 100-120 кунлик
🔊Силосга ҳосилдорлик юқори!
🔊Ўртача ҳосилдорлик:
Биринчи экинга 80-100 тонна
Иккинчи экинга 70-80 тонна
🔊Протеин миқдори юқори
🔊Поясининг узунлиги ўртача 3,5-4 м
🔊Крахмал ва оқсилга бой
🔊Бир қопда 50.000 дона уруғ
🔊Туркия маҳсулоти
🗂 Батафсил фотоларни кўриш учн: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ, НАМАНГАН ТУМАНИДА ''TUONO'' НОМЛИ СИЛОСБОП МАККАЖЎХОРИ ЭКИЛДИ! ⬇️
ФЕРМЕР: АБДУЛЛАЕВ КОМИЛЖОН
😎 YouTube да ҳам кўринг ⬅️
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун Офис манзили:⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ШОЛИ МАЙДОНЛАРИДА ГЕРБИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА СУВ РЕЖИМИ
Республикамизда асосий шоли майдонларидаги бегона ўтларга қарши гербицидлар билан ишлов берилади. Гербицидлар билан ишлов бериладиган далалар аввалига 5-7 см сатҳида сув бостирилади ва шоли майсаларининг барги сув юзасига чиқишга қадар ушлаб турилади. Бундай сув режимида шоли кўчатлари бақувват бўлади. Курмаксимон бегона ўтлар 2-3 барг чиқаргандан кейин полларга сув қўйиш тўхтатилади ва сув аста секинлик билан тупроқга сингиб кетади. Шолипояларнинг юза қисмида сув шимилгандан сўнг паст жойларини ҳисобга олмаганда, гербицид билан ишлов берилади. Гербицид билан ишлов берилгандан икки кундан кейин полларга 15-18 см сатҳда сув бостирилади.
Бу сув сатҳи 6-8 кун шу ҳолатда қолдирилади. Шоли майдонлари гербицид билан ишлов берилгандан сўнг 5-6 кун 10-12 см қалинликда сув бостирилади, кейин сув 6-8 см га камайтирилади ва шолининг тўлиқ тупланиш давригача ушлаб турилади. Тўлиқ тупланиш даврига ўтгандан кейин сув сатҳи 10-12 см да доннинг мум пишиш давригача ушлаб турилади. Шолипояларга гербицид билан ишлов берилгандан сўнг сув бостирилиши кечикса ёки сув сатхи белгиланган миқдорда сақлаб турилмаса, ер бетида қолган курмак уруғлари қайта кўкариб чиқиши мумкин.
Манба: ЎЗБЕКИСТОНДА ШОЛИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Н О М А
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ҚАРШИ БИОЛОГИК КУРАШДА ФОЙДАЛИ ҲАШАРОТЛАР — ЕТТИ НУҚТАЛИ ХОНҚИЗИ
📖Илмий номи: Coccinella septempunctata L
Қишлаб чиққан қўнғизлар асосан мартнинг охири апрель бошларида пайдо бўлади.
Қўнғизлар тез орада жуфтлаша бошлайди ва 8-15 кундан сўнг тухум қўйишга киришади. Тухумини ўсимлик ширалари тўпланган жойга одатда баргнинг орқа тарафига тўп-тўп қилиб қўяди.
Личинкаларнинг озиқланиши битларнинг турига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Булар ўсимлик битлари, (ширалар), каналар, қуртлар, қалқондорлар, танга қанотлиларнинг тухуми ва кичик ёшдаги қуртлари ҳамда фитономус личинкалари билан озиқланади. Битта личинка ўз ҳаѐти давомида 400 тача ва вояга етган қўнғиз 3600 тага яқин битлар билан озиқланади. Қўнғизлар, асосан, тоғларда катта тўпламлар ҳосил қилиб яшайди, лекин воҳада якка ҳолда ҳам ҳаёт кечиради.
Н.А. Теленганинг (1948) берган маълумоти бўйича қўйилган тухумларнинг 40% идан личинкалар чиқмайди. Агарда тухумлардан личинкаларнинг чиқиши паст ҳароратда содир бўлса, улар тухум атрофидан кетмай туришади. Аксинча ҳарорат қўтарила бошлаши билан улар тез орада фаоллашади ва озиқланишга киришади. Озуқа етишмаган вақтда уларда каннибализм ҳолати содир бўлади
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ:
ҚОН БИТИ
📖Илмий номи: Eriosoma lanigerum
Қон бити ҳар хил ёшдаги личинка ва вояга етган ҳашаротлик ҳолатида мевали дарахтларнинг илдизларида, пўстлоқ ёриқларида ва йўғон шохларининг асосида қишлайди. Қон бити ёз бўйи 15–17 та бўғин беради.
Апрель охири, май ойи бошларида личинкаларнинг бир қисмида қанотлар пайдо бўлади ва улардан қанотли битлар етишади. Дастлаб қанотли битлар жуда кам бўлиб, август охири, сентябрь ойида кўплаб пайдо бўлади.
Янги боғларга кўчат билан тарқалади. Қон битининг кўпайишига йўл қўймаслик ва дарахтларни касалликлардан сақлаш учун олма дарахтларининг кесилган ва чақаланган жойларига лойқа лой суркаб қўйилади.
💡КУРАШ ЧОРАСИ:
Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос ва циперметрин мавжуд VIRELL-D ёки таркиби диазинон бўлган воситаларни аралаштириб ишлов берилади. Вегетация даврида эса таркибида спиротетромат ёки диазинон бўлган препаратлар билан ишлов берилади.
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️МАККАЖЎХОРИДА EKO AMAFOSS СУЮҚ ЎҒИТИ САМАРАСИ!
Юқоридаги расимда маккажўхори экинларида фосфор моддаси танқислиги келиб чиққан. Бунда биз Петрочем Агро компанияси маҳсулоти ЭКО АМАФОС ўғитини гектарига 1 литр ҳисобида суспензияга тавсия бердик. Натижа аъло даражада ўз самарасини кўрсатган. Ўзингиз баҳо беринг!
Юқорида ишловдан кейин 6 кунлик натижаси кўрсатилган!
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун Офис манзили:⬇️
📍Тошкент шаҳри, Уста Ширин кўчаси, 136-уй.
🏬 Мўлжал: ЖОМИЙ бозор.
Савдо бўйича мурожаат қилинг⬇️
📞Телефон: +998(90)322-96-22
📞Офис: +998(95)515-00-70
***
📞Фарғона водийси бўйича менеджер:
+998(93)911-00-07
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер:
+998(97)550-70-01
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
ИССИҚХОНАДА ҲАРОРАТНИ ТУШИРИШ УСУЛЛАРИ 🕯
Ўзбекистонда баҳор ва ёзнинг қуёшли кунларида иссиқхоналарни шамоллатиш, ҳаво ҳароратини тегишли мақбул даражагача камайтиришни таъминлай олмайди. Бу ҳолатларда, шамоллатишдан ташқари ортиқча қизиб кетишнинг олдини оладиган бошқа усуллар қўлланилади.
Уларга биринчи навбатда, ортиқча қуёш радиацияси киришини камайтирадиган усулларни қўллаш лозим. Шу билан бирга меъёрдан ортиқ қизиб кетишга қарши курашиш учун ортиқча иссиқликни йўқотиш услублари ҳам қўлланилади. Масалан, иссиқхона ичида сувни ҳар томонга майда пуркаш.
Сув буғланганда, иссиқлик ютилади, тупроқ ва ўсимликлар ҳамда ҳаво совийди. Натижада иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати 5-6°Сга пасаяди. Плёнкали иссиқхоналарда ўсимликларни ортиқча қизиб кетишини камайтиришнинг истиқболли услубларига, деворларни намлаш ва туман ҳосил қиладиган совутгич камералар ҳамда кондиционерлар орқали совутиш яхши самара беради.
Манба: AGROBLOGER канали
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-32°С бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29°С бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20°С бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚙️ ПОМИДОР ИССИҚХОНАЛАРИДА ЯНА БИР ЭКО РОБОТ!
Давоми: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ ⬅️
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
🌿Нўхат ўсув даврида озиқлантириш жадвали
😎😎😎😎😎😎
МУРОЖААТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР:⬇️
****
📞Телефон: +998903229622
📞Офис: +998955150070
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
****
📞Фарғона водийси бўйича менеджер: +998939110007
📞Сурхондарё вилояти бўйича менеджер: +998975507001
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
БИОГУМУСНИНГ ЭКИНЛАРГА ҚАНДАЙ ФОЙДАСИ БОР?
Биогумус тупроқни мукаммал даражада соғломлаштиради. У бошқа ҳар қандай органик моддалар билан яхши бирлашади ва ҳосилнинг таъм сифатини яхшилашга хизмат қилади. Биогумус табиий тупроққа яқин бўлган ўғит тури бўлиб, чиришга мойил чиқиндилар: гўнг, хазонрезги, қушларнинг ахлати, қипиқ, сомон, ўсимлик уюмларини Калифорния қизил чувалчанги организмидан ўтказиш орқали олинади.
У қорамтир рангда, қуруқ (сочилувчан) ва суюқ (сувда эритилган) ҳолатда бўлади. Унинг таркибидаги микроорганизмлар тупроқнинг аеробик, аноробик, микроелементлар билан бойитилишига шароит яратиб беради. Шунингдек, тупроқнинг механик зичлигини ҳам меʼёрига келтиради.
✔️Биогумуснинг фойдали хусусиятлари:
⭕️Уруғларнинг униб чиқишини сезиларли даражада тезлаштиради;
⭕️Кўчат ўсиши ва илдиз шаклланишини фаол равишда рағбатлантиради;
⭕️Тупроқни бойитади ва озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди;
⭕️Кислоталиликни пасайтиради ва тупроқнинг тузилиши (сув ва ҳаво ўтказувчанлиги)ни яхшилайди;
⭕️Ўсимликларнинг турли касалликларга қарши иммунитетини оширади ва улардан кейин тикланишига ёрдам беради;
⭕️Ноқулай экологик шароитларга қаршиликни оширишга ёрдам беради (намлик етишмаслиги, ҳарорат ўзгариши ва бошқалар);
⭕️Умумий вегетатив массани сезиларли даражада оширади;
⭕️Ўсимлик гуллашини рағбатлантиради; меваларнинг пишишини тезлаштиради, уларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини оширади.
Тупроққа биогумус солишнинг ҳам меʼёрларига эътибор қаратиш даркор. Унумдорлиги паст бўлган тупроқни лаборатория таҳлилларидан ўтказиб, мутахассисларнинг тавсияси асосида белгиланган миқдорда биогумус солинади. Биогумус солинган тупроқда етиштирилаётган экин касалликларга чидамли бўлиши ва эрта пишиб етилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Бунинг бир неча усуллари мавжуд. Ерга уруғ қадаётганда у билан бирга биогумус солиш ҳам яхши самара беради. Тупроққа қайси пайтда, қанча миқдорда биогумус солиш эса агротехнолог мутахассисларнинг тавсияси асосида амалга оширилиши лозим.
Манба: Agro.uz
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
⚡️ДОЛЗАРБ МАВЗУ:
Қовун пашшаси - полиз экинларининг асосий кушандаси!
📖Илмий номи: Myiopardalis pardalina
Бу зараркунанда юртимизга Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан кириб келган. 2000-йилдан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аниқланди.
Бугунги кунда бу зараркунанда барча вилоятларда учраб, личинкаси асосан қовунни ва кам миқдорда тарвуз, ошқовоқларга сезиларли зарар етказмоқда.
Қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 см тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида яшайди. Сохта ғумбаги тупроқда қишлайди. Баҳорда қовун гуллаш пайтида пашшалари уча бошлайди. Урғочилари олти-саккиз кундан сўнг мева пўсти остига биттадан тухум қўя бошлайди. Пашшалари икки ойгача яшайди. Битта пашша қовун пўсти остига 100-150 тагача уруғ қўяди. Тухумдан чиққан личинкалари қовун мағзи ва уруғлари билан озиқланиб, вояга етгандан кейин чиқиб тупроқда ғумбакка кетади. Зарарланган қовунлар чириб кетади. Қовун ҳосилларини 100 фоизгача зарарлаши мумкин.
Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди.
💡КУРАШ ЧОРАЛАРИ:
⚙️Агротехник: Далада чириган қовунларни йиғиб олиб йўқотиб (кўмиб) ташлаш; ерни чуқур шудгор қилиш; эртапишар навларни эрта муддатларда экиш (пашша фақат энди пайдо бўлган меваларни зарарлайди, пўсти қотган меваларга тухум қўя олмайди).
🔔Қовун дала майдонларида қовунни ўсув ва гуллаш даврида қуйидагилар тавсия этилади:
🧪Кимёвий кураш: KORATEK PLYUS 5-10% ёки VI BI-58 ёки VILUCHO ёки VIDELTAMETRIN ёки VIRELL-D ёки VIPITO препаратлари нафақат қовун пашшаси балки бошқа ҳашорат зараркунадаларга қарши ҳам самарали таъсир кўрсатади. Юқоридаги препаратларга сирт фаол модда EKO SLIWETT қўшиб қўллаш жуда самарали!
📞Агроном маслаҳати: +998911339799
😎😎😎😎😎😎
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
| Youtube | Telegram | Facebook | Instagram |